24 йиллик турмуш ва... ўзимни осдим... Muhlis Minbari
24 йиллик турмуш ва... ўзимни осдим...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 
Салом, Сардорбек. Исмим М, ешим 44 да. иккита буй етган фарзандим бор. Иктисодчиман, катта курилиш компаниясида ишлайман.
Сизни сайтингизга "Фохиша" асарингизни кидириб кириб колгандим... шу бохона сайтигизни мухлисига айландим.

Айникса хаетимда тушкунлик ва огир кунларимда сизнинг монологларингизни укиб таскин топдим, Ваш сайт стал для меня отдушиной, своего рода соломинкой за которую я схватилась, чтобы не утонуть в своих проблемах и горе...

В принципе мне очень импонирует Ваш собственный, узнаваемый стиль. Аел согинчи монологингизни жондан укирдим, но Ваш последний монолог... он как будто написан от моего имени...

Тугри, хаетда бундай шароитга тушганлар купдир балки, лекин севиб, севилиб турмуш куриб, 25 йил бирга яшаган, ардоклаган инсонинг хиенат килса кийин булар экан.
Бу вокеага 1,5 йил булди... хаетим бутунлай узгарди... уша кунларда, после того как он ушел из семьи бросив меня с двумя детьми, я чуть сума не сошла, это сейчас мне легко говорить об этом... но тогда я думала умру.. и по совету психолога начала записывать свои эмоции... Агар рухсат берсангиз, шу сизнинг монологингизни у кишига юборардим, унда бутун менинг туйгуларим описывается... А это кусок из моего дневника.

31 март 2011 йил.

Мана март хам утди… 23 январдан бери халоватим бузилган. Икки ой булди.
Эй худоим, охри бормикан буни? Чарчадим, нимага атрофимдаги хамма мени ташлаб кетмокда, отам, онам ташлаб кетгани кам эдими,  энди ишонган тогим деб хисоблаган инсоним хам мани тирик етим килиб кетмокчи.
Чарчадим… хар курганимда ярам янгиланади, килган иши учун дод солгим келади. Рашк мени ичимдан еб адо килмокда. Балки мен ахмокдирман, хамасини уйлаб топгандирман. Билмадим. Хаммаси аралашиб кетди.
Лекин шу вактни узида каттик  ачомлаб олгим, пинжига бошимни сукиб дод солиб йиглагим келад, хидларини аввалгидек туйиб хидлагим келади. Менга яшаш учун хаво етишмаяпти,  севгилимнинг эркалашлари, кучоклашлари, багрига босишлари,  етишмаяпти…
Багрига босиб, жиннивой - бу хаммаси ёлгон, сани хеч кимга алишмайман, (ёлгондан булса хам) яхши кураман ахир сани дейишини, лабларимдан упиб авваларидай кучоклашини истайман.
Нахотки у энди мени хеч качон багрига босмаса?! Ахир менга бошка хеч нарса керакмас!
Ахир мени айбим – дунёда ундан бошка  якин инсоним йуклиги, шу инсонни жонимдан хам ортик севишим, уни учун хамма нарсага тайерлигим, хатто ғуруримдан воз кечишга тайёрлигим, дунёдаги энг якин инсоним булла туриб - мени ташлаб кетишидан куркишим. Бу куркув мени кишанлаб олган, беихтиёр, йиглоки, урушкок, жанжалкаш, хунук  бир махлукка айлантириб бормокда. Худди шу куркув мени денгиздай уз домига тортиб чуктириб юбормокчи…Кузимга хеч нарса куринмаяпти. Хаётимда маъно колмагандай… Нимага яшаяпман, нимага эришдим, бу ёгига мени нима кутмокда…

Тугри, худога шукур углим бор, кизим бор, жигарларим бор. Лекин бу хаммаси бошка… Уларнинг уз йули, уз оиласи бор. Углим уйланади, кизим турмуш куради, улар уз оилалари билан булишади. Илоим шундай булсин, бахтли, сог- омон, тинч булишсин.
Болаларим… Ким томон булишни билмай кийналиб кетишди, менинг йигиларимдан, жанжанларимдан, жинниликларимдан довдираб,  Яна нима содир булиши мумкин деб жовдирашади…. Кечиринглар мени бу киликларим учун. Узимни бошкара олмай коляпман. Аклим билан тушиниб турибман хаммасини, лекин юрагим дош беролмаяпти, ичимдаги фарёдим, аламим, рашким, севган инсонимга бошка керак эмаслик хисси мени адои тамом килмокда. Хаётимдаги урнимни йукотиб куйдим, шунча йиллар давомида мисколлаб курган хаетим  аслида пуч экан, сароб экнлигига мени ишонтиришмокда…

 Ох, бу канчалар огир ва аламли, хатто душманимга хам раво курмайман буни хис килишни.
Дунёдаги энг огир алам бу  - севган инсонинг хаётида сенга урин йуклигини хис килиш…
Оллохдан фарзандларимга, жигарларимга соглик, узок умр, бахт сурайман.
Севгилимга – оллохим калбига тинчлик, мухаббат бергин, илохим болларимизнинг бахтига сог-омон булсин. Каерда, Ким билан булишидан катъий назар, танига саломатлик  ва кунглига хотиржамлик сурайман.
Розиман…. кундош билан яшашга хам розиман, факат севганим мендан юз угирмаса булгани....

20 апрел 2011 йил....

Узок кечган "касалликдан” кейин 15 кунда ишга чикдим. Одам тафтини одам олади дейишади, бу тугри. Хамма дархол касалимни, соглигимни суради, озиб кетганимни, кузларим нурсизлигини сезди. Ахир дардимни кимга айтай, эрим  бошкасини севиб колибди, шунинг учун узимни улдирмокчи булдим, кузимга дунё коронгу булди,  болаларимнинг дод войи эвазига, кизимнинг  зийраклигию  жигарларимнинг зури билан тирик колдим, олган уколларим, ичаётган дориларим , психологларнинг харакати эвазига яшашга, юришга, хафас олишга мажбурман дейми. Йук, ахир уяламан, кулиб бир оз мазам булмади дейман хаммага...

У кетди... мен улдим...улиб тирилдим, бутун утган хаетим худди кинопленкадек куз унгимдан утиб бормокда. Бахтли онларимиз, бир биримизга туймай, бир кунга хам ажралишга  курбимиз етмаган дамлар, студентлик давримиз, тусатдан пайдо булган севгимиз, висол дамларимиз, туйимиз, хомиладорлик дамларим, углимизнинг тугилиши вокеалари, опасининг фарзанд сеники эмас деган биринчи тухмати, алам,  араз, кайнонамнинг бевакт улими, аза, жанжаллар, мол, уй талашиш жанжаллари, уй булиниши, алохида квартирага кучиб утишимиз, бир биримизни авайлашимиз, дарз кетган калбларимизни даволашимиз, севгимизнинг кучайиши, эру хотин - куш хукиз булиб яшаганимиз, кизимизнинг тугилиши, пулсизлик дамлари, талон-карточкаларга продукталар олган дамларимиз, анкл бенсу макарон, каспер булган кизалогимиз, огир кунлар, лекин  гуёки биз бир тан, бир жон эдик, уша даврлар энг бахтли онларимиз эди.

Тугри баъзида нонга, йулкирага  хам пул булмаган дамларимиз – лекин энг БАХТЛИ кунларимиз экан энди эсласам.
 Кейин омад, янги иш, пул.... янги дустлар, янги хиссиетлар, жанжалллар, ичкилик, рашк, тухматлар, аразлар, аламлар, дустлар соткинлиги, бизнеснинг кулаши, афсус-надоматлар, ишсизлик, дипрессия, алам,  янги иш, янгидан кутарилиш, омад, даромад, пул..., яна янги "дустлар”, яна ичкилик, яна рашк, яна тухматлар, уруш-жанжаллар, лекин шунга карамасдан байрамлар, мехмондорчиликлар, хамманинг бизга хаваси келади, БИЗ БАХТЛИМИЗ: алохида уйимиз, даромадли ишимиз, углимиз, кизимиз, ота-онамиз, жигарларимиз бор, хамма сог омон.
Хамма кариндошлар, дустларимизникига йигилишни яхши куришади, биз ажоиб байрамлар утказамиз, тукин дастурхон соламиз....

 24 йил давомида...жуда куп нарса булган.  Уришганмиз, талашганмиз, ярашганмиз, аразлашгамиз, дуппослашганмиз, мен куп акхмокликлар килганман аламдан,  лекин бизни ушлаб турган ришталар шунчалик кучли булганки биз барибир бирга булганмиз, бир-биримизни кечириб яшаганмиз. Яхши, ёмон кунларда биз бирга булганмиз, елкама елка, бамаслахат иш килганмиз...
Мен хар доим унга ишониб, маслахатлашиб, севиб яшаганман -  охриги дамгача .....

6 апрель 2011 йил...


Бу кун мени хаетимни иккига булди - 6 апрелгача ва ундан кейинги хаетим?
Рашк мени адо килди, охири ичимдаги ярамас, ёвуз, худбин махлукни юзага чикарди.
Уйнашининг ёзган СМСлари мени адо килди, 6 йилдан бери эрли, болали, узидан 11 ёшга ёш, бир вактлар кулида ишлаган бегона аёлни "севиб” келгани, у билан аелни дугонасининг Алгоритмдаги квартирасида хуфия учрашиб, ишрат килиб юргани, бозор учар килиб беришлари, унинг фарзандларинини бокиб келгани, у билан ичмаслиги, доим юввош, мехрибон эканлиги, мени доим ёмонлагани, мен билан мажбуран яшаётганию, мени хеч качон севмагани хакида уша аёлга гапирганлари, бизнинг хаётимизни, ширингина хаетимизни бир бехаё аёл оёги остига ташлагани, ва шу вактнинг узида уйга ичиб келиб мени бузукликда айблашлари, фарзандларим олдида шарманда килишлари мени адою тамом килди.

Узидан сураганимда эса уша аёлни севиши, икки боласи булишига карамасдан унга уйланишга хам тайер эканлигини, мени хеч качон севмаганини, мен билан мажбуран, болаларни деб, оддий куникиш сабабли яшашини, хатто мендан аёл сифатида хазар килишини, мендан нафратланишини, менинг гурурим йуклигини айтди, керак булса узимга бирор эркак топишимни маслахат берди.

ДОД! ИШОНМАЙМАН! Бу хаммаси ахир ёлгон! Ахир  24 йил мажбуран яшаш мумкин эмас, 24 йил рол уйнаб, икки юзламачилик килиб яшаш мумкин эмас, ёлгон.
Буларни бари меннинг тулиб турган паймонамга охриги томчи булди... Бутун умрим агдар тунтар булди, хаетга кизикишим колмади, узимни бирам ифлос, жирканч сездим, нима учун яшашни, бу ёгига кандай яшашни билмай колдим. Бутун умр ардоклаб, севиб келган, хар бир ишимни маслахатлашиб, сураб килишга урганган инсонимдан эшитган гапларим  мени боши берк кучага, тубсиз жар ёкасига  олиб бориб куйди. Яшаб нима килдим... Мен ундан кечирим сурашини, афсус чекишини  кутгандим, лекин унинг сузлари мени уқдай тешиб утди,  адо килди.

Ухлашга диванга жойлашди. Анчагача ухлаб етган эримнинг олдила тиз чукиб утирдим, юзларига тикилдим, хидини , тафтини сезгим келди, кулидан ушламокчи булдим... у булса тусатдан кулини тортиб олди  ва ухлаб ётган углимизга жирканч онангни олиб кет, жонимга тегди деб бакирди. Углимнинг додига кулок солиб ётогимга кетдим. Бошим говлади, миямда мингта фикр, куз унгимда нукул уша аёлни кучогидаги эрим турарди. Менга караб масахара килиб кулиб турибди.
Шу алфозда билмадим канча ётдим, бир махал тушимга онам рахматли кирдилар, кичик хонада енимда утириб бир нимани тикяптилар, кузларида эски кузойнак, устларида штапель куйлак , нимагадир ерда утирибдилар. Урнимдан туриб олдиларига бораман десам нукул куллари билан келма деб силтайдилар, ахир нега ерда утирибсиз, курпача солиб берий деб урнимдан турдим, шу пайт онам шарт урниларидан туриб пастга тушиб кетдилар, оркаларидан югирдим, согиндим сизни, олдингизга боргим келяпти, мени олиб кетинг деб дод соламан, онам булса нукул келма олдимга деб кул силтайди. ... Узимга келсам зиннада турибман...шу вакт зиннадан пастга  сакрадим...
 ТАМОМ!

Хушимга келганимда тепамда синглим дод вой килиб турибди, укам сукиняпти, углим кузлари жовдираган, кизимнинг кузлари жовдираб йиглаб турибди...
Нима булганини кейин билдим. Мен узимни зинага осиб куйгандим, факатгина арконнинг синтетикалигидан чузилгани ва тугун ёмонлигидан, илакишиб яхши тортилмагани  сабаб , чала осилиб бехуш хириллаб колганимдан кизимнинг уйгониб колгани сабаб улмай колганман. Балки Худонинг мендай бандани  хузурига келишини хохламагани, балки болаларимнинг, жигарларимнинг бахтига омон колгандирман, балки ота-онамнинг арвохи мени саклаб колгандир.
Мана шунга хам 2 хафта булди.

Хозир буларни барини  эсласам узимдан нафратланиб кетаман, нималар килиб куйганимни, агар килган ишим амалга ошганида нималар булиши мумкинлигини, болаларим  ва жигарларим бошига канча кулфатлар ёгдирган булишимни, болаларим келажагини тамгалаб куйган булишим мумкинлигини, кандай огир гунохга кул урганимни эсласам узимдан жирканиб кетаман.
Буни хаммасини хозир тушиниб етдим, лекин уша кунларда  хали буни охригача тушунмасдим, яшагим келмасди, нега мени куткардиларинг деб дод солардим, ичимдаги рашк, алам ути хали босилмаганди, хатто баттар алангалаганди. Вой дод отажон, онажон сизни согиндим, мени олиб кетинглар олдингизга, чарчадим, бошка яшагим келмаяпти,  деб дод солардим нукул.
Шайтон кулогимга, яна бир харакат кил, ана шунда эринг бутун умр сендай хотиннинг кадрига етмаганига, сени йукотганига афсус чекади, дерди. Ахир сен унинг ётоқли касал отасига таглик алмаштираетганингда, ок ювиб, оқ тараб чолга караётганингда, уз уйингни карвонсаройга айлантириб берганингда, улгандан кейин уз отангнинг маъракалари колиб кайнотангни маъракаларида елиб югирганингда, туда туда кариндошларини хурматини жойига куйганингда у уйнаши билан бошка жойда маишат килиб юрган, сен хакингда, сенинг калбинг хакида умуман уйламаган, сенга тупурган деб, хали босилмаган алам, рашк, газаб оловини баттар гуриллатарди. Узимни  мехнати халолу узи харом хисобланувчи ЭШШАК деб сезардим.

Рахмон булса бошка  кулогимга шипшийди, бас кил бу ахмокликларни, эри юриб кетган битта сенми, юриб-юриб кайтиб келади ахири, боши деворга тегиб кузи мошдак очилганда,  болаларингни уйла, эрингга керак булмасанг жигарларинга, болаларинга кераксан. Бир марта ахмоклик килдинг, огир гунохга кул урдинг, етар! Оллох сенга иккинчи имконият берди, узингни йигиштириб ол!. Яша, кураш, болаларингни уйла, олдингда канча ишларинг бор,  киз узатиш, угил уйлаш, набиралар бокиш... Эр деган матох юриб- юриб кайтади охири ёнингга, керак булса яна  кайта яшайман, шунчалик ахир нима булди, хамма тирик , сог, аввало улим булмасин, ундан бошка хамма нарсанинг иложи бор! Биноидай хусунга эга, олий маълумотли аёлсан, туппа-туззук ишинг бор, ойдак болаларинг бор, уйинг бор, устинг бут, корнинг тук, яна нима керак сенга. Ишинга бор, соглигингни тикла, узингга кара, пардозингни кил, тупур уша урис аёлга, ёш булса бупти, сени ундан хеч хам кам жойинг йук! Ахир энди 43 га кирдинг, хали хаетинг олдинда! Керак булса эр хам топилади, фарзанд хам тугишинг мумкин.

Бу сузларни  менга хамма кайтарар, жигарларим, фарзандларим (ох менинг жажжи болажонларим, качон шундай каттта , маслахатгуй булиб колганингизни сезмай колибман ахир), психолог, кардиолог... хамма. Аста секин узим хам бунга ишона бошладим.

Шу алфозда аста секин узимга кела бошладим,  угилгинам терапевт, кардиологдан тортиб психиаторгача олиб борди. Кизим эса уларнинг барча курсатмалари буйича догриларни ичишимни, уколларни олишимни назоратга олди. Укам психологгача олиб борди. Аста секин узимга кела бошладим. Лекин....

Лекин  Эримни, унинг шкафда осилган киймларини, хоммомда ечилган кийимларини  хар курганимда жазавам кузирди, унига ташланишга, кийимларини улоктиришга, уришиб аламимдан чикишга харакат килардим.

24 йил давомида киймига дазмол уриш тугил хатто узига пайпок сотиб олмаган, ич кийимлари кайси шкафда туришини хам билмайдиган, доим тайёр дазмолланган, тоза кийимларни  кулимда тутиб туришимга урганган, нуфузли жойда рахбар эримнинг ташки куринишини доим кузатиб турганим, хатто кайси костюмга кайси галстук такишигача мен билан маслахатлашадиган эримнинг мени кандайдир бир урис манжалакига мени алиштирганига хеч чидай олмасдим.

Шуларни миямда айлантираверардим, нима етмайди унга ахир, уй жой, ойдак фарзандлар, тукин дастурхон, одамлар, кариндошлар орасида обру-эътибор,   хатто кимматбахо зотли итгача бор. Бу кунга келгунча канча машаккатлар, йуксизликлар, яхши-ёмон кунлардан утдик, хаммани бизга хаваси келарди ахир, жиянлари, таниш билишлари мени хотинларига ибрат килиб курсатишарди, келиноймдан урган уй тутишнию, эр тутишни дейишарди...

Йигидан узимни тухтата олмасдим, уни овозини эшитишга, мехрига  мени юпатишига зор эдим.
У эса менга дуч келмаслик учун эрта кетиб кеч келарди, келмагунча бутун вужудим кулок булиб ётардим, хар бир шарпага, хар бир товушни илгашга интилардим, факатгина эшик очилиб уйга келганини эшитгач, айвонда сигарет чекаетганининг хидини сезганимдан кейин ухлаб колардим. Ичимда гуёки иккита одам яшарди: бири севгилисини йукотишдан, ёлгиз колишдан  куркаётган, унинг бир бокишига, битта ширин сузига зор булган иродасиз аёл, бири эса аламзада, кимдан аламини олишни билмаетган, севгиси топталган, тахкирланган, алам оловида куяётган, бу олови бутун дунени ут олдиришга курби етадиган аёл.

Инсон зоти хамма нарсага чидар экан...
Мен хам шу алфозда 10 кунни утказдим. Тугриси йиги йиглаш, уй уйлашдан чарчадим, булар иш булди, хеч нарсани оркага кайтариб булмайди, узгартириб булмайди! Мен ич этимни еганим билан, йиглаб сиктаганим билан эрим уша аёлдан кечиб кетмайди , ёки у йук булиб колмайди ахир,  бу ёгига яшаш керак! Болаларимни оёкка тургазишим керак!
Юрса –юриб улсин! Кетса –кетсин уша манжалакисига! Булди бошка куймайман, билганини килсин. Ёмонлик тиламайман, омадини берсин, бахтли булсин! Мен билан бирга булган 24 йил учун, ажойиб икки фарзандим учун, бахтли дамларим учун миннатдорман .
Худога солдим уша оиламни бузган, оиласи борлигини била туриб, эримни йулдан урган уша аёлни! Олдида болалари бор, болаларидан кайтсин!

16 апрель 2011 йил

Шу хаеллар билан шанба куни эрталабдан углим билан  поликлиникага чикдик, врач куригига кирдим, ишга чикаман, уйда утириб чарчадим, уколларим хам тугади деб,касаллик варакасини ёпдим. Кутаринки бир кайфият билан поликлиникадан чикдим. Углим билан оркага кайтишда бозорга кирдик  уйга керакли ул бул олиш учун.. Бозор килиб чикиб келаетсак .... рупарамдан эрим келаяпти, кулида пакет ичида енгил нимадир бор, бизни куриб аввал довдираб колди, биз хам уни курганимизни сезгандан кейин худди узок бир танишини учратгандай угли билан кул бериб сурашдию, йулида давом этди, мен худди йук эдим, хатто кие хам бокмади...
Унинг кузлари мени курмасди, куришни истамасди, гуёки мен бир ойнаман, мен  йукман. Ичимдан бир нима узилиб кетди... кутаринки хаелларимдан асар хам колмади, бозорнинг уртасида туриб дод деворгим келди. Углим бечоранинг дам менга, дам отаснинг оркасидан тикилиб турган жовдираган, хадикли кузларини куриб узимни ушлаб олдим.
Худодан факат сабр тиладим, хаелимда факат  тезрок уйга етиб олиш фикри айланарди. Буни тушунган углим дархол уйга йул олди. Уйга кирдиму, ётогимга кутарилдим, уринга узимни ташлаб хунграб юбордим... Билмайман нима булди, йигидан узимни тухтата олмайман хеч... Углим мени юпата бошлади, ахир ёмон нарса булгани йукку, нимага йиглийсиз, мен кунгирок килиб сурадим, поликлиникада ишлари бор экан, деб юпата бошлади. Йиглаб ухлаб колдим. Чап тарафим увишиб коляпти, айникса оёгим тортишиб коладиган булиб колди. Адамда инсульт чап кулларидан бошланганди... куркиб кетяпман. Йук! Хаммаси яхши, Худоим сабр бер менга, сабр...
Шу алфозда кун утди. Кечаси у уйга келмади. Охирги вактларда бу одатий холга айланиб колди.

17 апрель 2011 йил.

Якшанба... Бир пайтлар бу куни, оиламизнинг уз ички тартибига кура, мен эрталабдан, эрим, болаларим уйгонгунича,  блинчик ёки олладушка пиширардим, кейин эрим билан кизим бозорга отланишарди, бу уларнинг якшанбалик традициялари эди, мен эса тушликка бирор бир тансик таом пиширишга тушардим.  Улар бозор килиб келишгандан кейин , оилавий тушлик ва албатта бирор янги дискдаги фильм тамошаси. Мен душанба кунга эримнинг,  углимнинг киймларини тайерлайман, дазмол ураман, костюм тозалайман. Тинчлик ва осудаликда утадиган оилавий якшанбалар...

Бутун оиламиз бирга, хамма шод, бахтли онларимиз.... кани энди буларнинг хаммаси, кайтармикан энди?...
Эх жоним, азизим, нималар килиб куйдик биз ахир?!
Яна шайтон мени йулдан урди... йук у айбдор, сенига, ширингина хаётингизга  хиёнат  килди. Энди турт томони кибла, борсин уша манжалакисининг олдига, яшаб курсин, бахтли булсин.
Ахир 6 йил сени алдаб яшади, сени кадрингга етмади, узи айтдику сени севмайман, хеч качон яхши курмаганман, мажбуран яшаганман, сендан аёл сифатида хазар киламан деб. Ахир сен билан яшамайман, кетаман дедику, ушани севаман, керак булса уйланаман унга дедику, кетса кетсин, яшасин уша севгилиси билан. Шайтон васвасида унинг кийимларини йига бошладим, хммасини охриги вактда у ётиб юрган пастки хонага  олиб тушдим, шкафга илдим,  хужжатларини тахладим....
Хали хаммасини узгартирса булар эди, лекин….

(давоми учун манба)

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  kamilovsardor@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99890) 321-23-41 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
12-Авг-2012 07:17
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
1 Madishka   (12-Авг-2012 07:37)
Tovbaaa dib yoqa tishlashdan uyog'iga o'tomiyman, rosti bunaqasini manam endi eshitishim lekn shu opamizga bitta maslahatim bor rossa shoir tabiatakanla qofiyalaniyam kelishtirib qoyarkanla iloji bo'sa she'rla yozin ancha chalg'isiz

2 Giyos   (12-Авг-2012 09:19)
Davomi bor ekan. Biror fikr hozir ayta olmaymayman.

3 Sokin_Qalb   (12-Авг-2012 10:02)
Dovomi borakanu! Hayotda uyini ayolini farzandlarini tawab ketgan erkeni xotini alamdan erini o'ldirib qo'ygani haqida ewitgandim! Hamma narsa bo'ladi bu hayotda!

4 87-91   (12-Авг-2012 10:07)
o'zbek ayolini muhabbati aslida shunday, befarqlikni ko'tara olmaydi, bunga sabr qilish o'lim bilan barobar, davomini kutamiz...

5 MiSs_DiLfUzA   (12-Авг-2012 10:09)
бечора sad
Гулдек хотинини ташлаб нима фойда топарди ...
Давомини кутамиз sad

6 RaVsHaNBeK   (12-Авг-2012 10:25)
xafa bo'lmangu xola shu dazmol pazmol blinchik pishirishizzi , yakshanbada kino ko'rasmi boshqami shu maydalashmasdan dangal gapga o'tmapsizdee .
Endi davomi qachon kelasi yakshanbami cry

7 Yulduz   (12-Авг-2012 10:41)
ey hudo oqib juda siqildim tezroq tugasachi dip oqidim,qarasam davomi ham borakan,bu opamlaga faqat sabr tiliman Ollohdan.sabrli boling opajon u ayol rus ekan eringiz yoningizga albatta tiz chokib yiglab qaytadi Inwaalloh weep

8 Gulsum   (12-Авг-2012 12:15)
Тогриси бу хаёт зарбаларидан бир сатрини ук,иб ич ичимдан игладим, фак,ат ачина оламан, к,алб яраси битиши к,ийин, хозирча шу...давомини ук,иш хам к,изик, хам огирдэй...Болажонлариз бахтига узизи асрен Илтимоссс Опажон!!!

9 Gulsum   (12-Авг-2012 12:19)
Тогриси хаёт зарбаларидан ясалган ачигг хак,ик,атли сатрлани ук,иб йиглавордим ториси... Давомини хам ук,игим кевоти, хам к,анак,адур к,урк,ув... Хозирча биронима дийш к,ийн... Лекн бита илтимос жон Опа Болажонлариз бахтига узизи эхтёт к,илин!!!

10 Frenk-kent   (12-Авг-2012 13:00)
Tugrisini aytsam opa juda klatafaxim AXMOQ xotin ikansiz...
Uzizga savol bering 20 yoshmisiz? nima ox faryod qilyotibsiz,bu hayot nima bugandayam odam chidamli bardoshli bulishi keray, ertaga nima buladi buni xudo biladi har qanday vaziyatga tayyor bulishni urganing,birinchi uzizga savol bering,qaerda xato qildiz? qilyotgan ox faryodizga arziydimi?siz nichchi yoshli insonni qiligini qilopsiz?ota ona ulmoq bu bor narsa,mangayam yuq yuqotib buldek,jar sololmiyman ichimga solishim mumkin,uzoq fikr qilishim mumkin, jaxil qilib har narsani gapirib alamimdan tushushim mumkin,lekin bu bitta erku,hamma narsaez borakan yozibsiz yashovurmaysizmi qaddizdi urib, ballarizdi roxatini kelajagini kurib,quying usha erdi bir un qaytib keladi.
Лекин шу вактни узида каттик ачомлаб олгим, пинжига бошимни сукиб дод солиб йиглагим келад, хидларини аввалгидек туйиб хидлагим келади. Менга яшаш учун хаво етишмаяпти, севгилимнинг эркалашлари, кучоклашлари, багрига босишлари, етишмаяпти…
Багрига босиб, жиннивой - бу хаммаси ёлгон, сани хеч кимга алишмайман, (ёлгондан булса хам) яхши кураман ахир сани дейишини, лабларимдан упиб авваларидай кучоклашини истайман.
Нахотки у энди мени хеч качон багрига босмаса?! Ахир менга бошка хеч нарса керакмас! SHu yozganlarizdi uqib uziz yozganizdan uyolmadizmi?siz uzizga savol bering nechi yoshsiz yana aytaman uzizdi qulga oling siz 18-20 yoshmisiz yoshgudayni ishini qilopsiz.Bu hayot kim erizdi yuldan uradi,kim uziniki qiloladi ,kim imni beriminniy holatida odam yollab bolasini uldrtrib qolgan hayotini buzmoqchi buladi bu hayottt,Ollox kurguvchi bilgunchi zotdir uziga qaytadi .
Man S-A ni yozganlariga 100% qushilaman Uzizdi qulga oling Farzand dogi yomon ,ota onasidan ajralish yomon, eriz boshi urilib qaytib keladi.
40 yoshida erkayla yana sevib qolishi haqida ishitmaganmisiz cool

11 Bek8111   (12-Авг-2012 13:09)
Мана яна бир аёл дарди. Нега аёллар доим дард чекишадией шу эркаклар дастидан. Ёки улар шунака килиб яратилганмикан! Агар мана шунака аёллар чеккан дардни 100 дан бирини эркаклар татиб курса дод бу дунёсига деворишадику! Ёки аламини ичкиликдан олишади. "Эй узини БАХТЛИМАН деб хисоблаб юрганлар, кузларингни очинглар. Бахтга эришишни йуллари осон, лекин уша бахтни саклаб колиш кийин. Шунинг учун уни йукотмасдан олдин кадрига етинглар" дегим келди хаммага негадир!

12 Dadaxon   (12-Авг-2012 13:52)
Davomi bor ekanu. Xozrch bunga öxshagan iflos erkakka lanat bölsin diyoliman xolos. Sevib qolganmush, özi yoshing bir joyga borib qoptiyu. Bolangni öylasang bömidimi. Opa sizni köz yoshizga arzimidi bu odam. Biza tarafdayam bita shunaqa odam bor, nafratlanaman shu odamni körsam.

13 Guli   (12-Авг-2012 15:20)
voy dod shunaqa yaxshi ayolni ham tashlab ketadilami (( sabrlariga qoyil qoldim lekin
Davomini kutamiz cry

14 kerry!   (12-Авг-2012 16:30)
ажойиб тогриси бу сайт , бошка сайтдан фарки шундаки бу сайт емас бу - бир бутун олам . Тогриси бу сайтга киришимдан жуда хурсандман рахмат сайт азолари сайёд акага хам озининг ишлари бойича професионал инсон катта рахмат. Тогриси опамизга ачиндим хам йегладим хам окб лекн умуман шок га тушарадига такдир зарбалари екан . Sаyyоd.cоm супер сайт.

15 Dilshod   (12-Авг-2012 16:44)
tongue

16 Dilshod   (12-Авг-2012 16:44)
xali xammasi yaxshi bo'ladi

17 Faxriddin   (12-Авг-2012 16:46)
Xayotta xamma narsa bo'lishi mumkin. Inson xato qilguvchi, doim xato qiladi.
Sabrli bo'lin, o'zizni qo'lga olin. Bu dunyoga xammamiz sinov uchun kelganmiz. Ko'rvotganlarimiz, qiyinchilik g'am tashvishlayam, xursandchilik omadli kunlarimizayam bu xammasi Allohni bizaga yuborgan sinovi!

18 азиз   (12-Авг-2012 17:17)
пешонанга ёзганидан айрилма ёр

19 Анзаур   (12-Авг-2012 21:11)
Товба.

20 milashka   (12-Авг-2012 23:08)
sevgiyam bir kun kelib tugarkanda

21 ledy   (13-Авг-2012 00:32)
Укиб асабларим таранглашиб кетди. Опажон, сабр килинг.

22 ledy   (13-Авг-2012 00:39)
11 Frenk-kent (Бугун 12:00)
Tugrisini aytsam opa juda klatafaxim AXMOQ xotin ikansiz...
Uzizga savol bering 20 yoshmisiz?

Илтимос, сайт форумида Сардор Камилов муаллифлиги остида ёзилган "Айбларим, қувончим ва бахтим" деган хикояни бир укиб куринг.

23 ledy   (13-Авг-2012 00:40)
Хаммага хам уз ёри билан бирга кариш насиб этсин.

24 Safina   (13-Авг-2012 02:35)
tovba.siz shulani azob divosmi? eriz boshaqasini sevib qogan busa Xudoga solin ulani,Allohni uzi biladi kim haq kim nohaqligini! uzizi osmasdan Xudodan gunohlarizzi kechirishini suren. hamma azob uyoda buladi. tugri ayolli qalbi ogridi.lekin bunchali qilish shartamasku. Allohim hammamizani qabr azobidan u dunyo qiyinchiliklaridan asrasin! bula hammasi siz uchun sinov,sizga sabr tiliman chin dildan

25 feruz890   (13-Авг-2012 04:09)
Эр деган матох юриб- юриб кайтади SHU GAPLAR BILAN ATASHIZDAN ERIZNI SEVADIGANGA UXSHAMESIZ SIZDAQA AYOLGA ER KERAKMAS SHUNING UCHUN XAM SIZNING TAQDIRIZDA SHU YOZILGAN XAR KIM UZINING XAYOTINI YASHEDI, UZR YOMON GAPIRGAN BULSAM.

26 ledi   (13-Авг-2012 06:26)
Davomini kutib qolamiz. Faqat albatta qo'yin ok?

27 Frenk-kent   (13-Авг-2012 09:16)
LEDY-ga: Aytgan ikan Qulingdan ketgan baxtni qaytaraman deb ovora buma,bekora obruying ketadi degan ikan....
Shuyam azobmi? gaplarim yoqmadimi qaysi xotin 44 ga kirib man kim upadi mani kim quchoglaydimi? bu axmoqona gap imas AYOL Kishi uchun? er ketdi! ketdimi quyyor bilganini qisin Aqilli xotin nima qiladi shu 2 ta farzandini uyli joyli nevara qilib,tuy tomosha,hali HAJ ,hali UMRA ,bu hayot....
Bu yalgon sinov dunyo, er ketdimi yiglab uzini osish shart imassss,
vaqt boriga tovba qilib OLLOXga qaytish keray.
SEVGI SEVGI deb bu onaxon XUDOni unutib quygan bu esa fakt...
Narigi dunyoni kuproq uylash keray? nima savob ish qildim,uy qilibman joy qilibman ,oxiratim uchun nima qildim ? odam uziga savol berish keray,ertaga qabirga qanday savoblarim bilan kiraman? qabir azobi haqida uqiganmi bu xotin? yoki QOBIL QORI Domulloning maruzalari bor shular haqidachi?Faqat sevgi muxabbatmi? ULIM kutilmaganda keladi kuniga 7 marta ulim haqiligi haqidachi? har qanday vaziyatda kelib qolishi mumkin bunga tayyormi? uzini osib u dunyosini ham kuydrgandan kura, shu dunyoni savobini egib Jannatga kirsa yaxshi imasmi?
Faqat AYOL SOGINCHINI uqib his tuyguga berilishmi? bu his tuygu bu sevgi ,bu xoxlash erdi,bu sizga yarashmaydi uzur gaplarim yoqmasa,ONAXON.
sizga vafo qimadimi ,u xotingayam vafo qimaydi,hali qaytib keladiyam birinchi baxtim oy baxtim ikan deb.
Hozircha u xotinni sirini echolmiyopti,u xotin sizga uxshab erizdi sevmaydiyam umrini butun hayotini bagishlolmaydiyam faqat u xotin sir bermay boshqaropti sirini obusa bir tepib qaytib keladi siz aqlizdi egib boshizdi egmay Yulizda davom eting oh voxni umuman egishtring,bollani uyli joyli qilishni uylang.Faqat Sabirrr OK.

28 Safina   (13-Авг-2012 14:41)
vot toppa togri!!!

30 ledy   (13-Авг-2012 22:08)
Гапларингизга юз фоиз кушиламан, факат 18-20 ёшмидингизки, деган жойни нотугри тушунибман, бу изохдан кейин тушундим. Мен ёш оила бекасиман, шунинг учундир севги йиллар утсада, эр-хотин уртасида абадий булади деган фикрдаман. Бу опага келсак, касдни узидан эмас, эридан олиши керак. Хакикий аклли аёл хар уз акли ва зуккоси керак булса макри билан эрини кайтариши керак деб уйлайман. Жанжал килса Эрининг хушторидан хам обруси тушиб кетиши мумкин.

29 Navruza   (13-Авг-2012 19:09)
худо курсатмасин бунака булишини

31 Bobur_888   (13-Авг-2012 22:24)
авваломбор сизга акл ургатишга ёшли киларман лекин сизга Оллох берган неъматни кадри йетин энг котта бахтиз бу сизи тирик коганиз манихам отам худди сизи эриздай бизи ташаб кетгап Оллохга Шукур Онажоним мани ташаб кетмаганлаю мани келажагимми уйлаб хамасига чидаб яшадила сиз хам фарзандлариз учун яшашиз уларни бахтли кунларида олдида булишиз кере

32 Nozima_G   (13-Авг-2012 22:38)
qani mani kamintariyam nega yoq chto za prikol

33 Frenk-kent   (14-Авг-2012 10:11)
Heee man hali juda yoshman Aqil yoshda imas boshdaaaa. tongue
Onaxonni stressdan chiqazaylikkii Onaxon Yashab ketsin ersiz hamm.
Hammani Oxiratini bersinn Qadrr kechasi surayla .

34 Shahnoza1990   (14-Авг-2012 12:01)
juda tori gapni etibsiz...lekin baribir erni qattim yaxshi korsa hiyonatiga chidashiga qiyin..

35 ForeveR7670   (14-Авг-2012 14:09)
Все будет хорошо...

36 Sameera   (14-Авг-2012 23:43)
Ayolni 40ta joni bor. Hamma qiyin4iliga 4ididi. Allohga behisob wukur qilin bunnan battar bömaganiga.

37 Dilya   (15-Авг-2012 03:41)
vaqt davo

38 Lara   (15-Авг-2012 13:02)
Opajon eng avvalo farzandlariz bn ozingizni oylang. Boshqa hech kimga ozizzi endi zinhor hafa qildirmang. Siz go'zalsiz, shunday gozal bb yuringki farzandlariz (boshqani farzandlari ham "qaniydi shunday orasta , chiroyli onam bolsa") sizga havas qilishsin. Siz mukammal va komil insonsiz. Qadringizni, ozingizni aziz inson sifatida biling.

39 исломжон   (16-Июл-2015 19:20)
ёзишни синдириб куйипти лекин!

40 исломжон   (16-Июл-2015 19:22)
шу ёзганингизни эрингиз укиб колса узини пойингизга отворса керак

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 14
Мехмонлар: 14
Рўйхатдагилардан: 0