Бош сахифа » 2016 » Июнь » 24 » 1-июнь қахрамонлари! ФотоХИСОБОТ!
07:31
1-июнь қахрамонлари! ФотоХИСОБОТ!

 

1-июнь кунги қон топширганларга алохида мавзу билан суратларни тақдим этамиз дегандик, мархамат улар билан танишинг. Шу куни шифохона бош врачи хам бизнинг лойиха доирасида қон топширгани очиғи кутилмаган фахрли онлар бўлди. 

 

 

Фанклублар хам доимгидек қон топширишда фаол, уларнинг хонандалари  бундай фанклуб аъзоларидан минг чандон ғурурланиб фахрланса арзийди! 

 

 

"Фахрли инсон" лойихасида қон топширишга хар сафар турли вилоятлару шахар ва хатто мамлакатлардан келишларидан хабарингиз бор ва бу хақида хар сафар ёритиб келганмиз. Бу байрамги сонда хам Қашқадарёдан то Бухорогача бўлган вилоятлардан ёшлар узоқ йўл босиб келиб қон топширишди. 

 

 

Қон топширганлар рўйхати:

1. Сардор Камилов (Sayyod)

2. Каримов Музаффар (Sayyod-media)

3. Исхақов Эльдар Жасурович (Гемотология, Бош врач)

4. Джураева Камила (Райхон фан клуби)

5. Мухторжонов Мақсуд  (Райхон фан клуби)

6. Ахмедова Нодира (Райхон фан клуби)

7. Арипов Жавохир (Райхон фан клуби)

8. Қурбанова Севара  (Sayyod фанфорум)

9. Хайдарова Мадина (Sayyod фанфорум)

10. Жўраев Дилшод  (Sayyod фанфорум)

11. Суюнов Бекжон  (Sayyod фанфорум) Қашқадарё 

12. Хайдарова Мадина (Sayyod фанфорум)

13. Сидиқова Гўзал (Sayyod фанфорум)

14. Аъзамов Қобилжон (Имрон фан клуби)

15. Тулиев Асат (Лола фан клуби)

16. Акрамова Азиза (Озода фан клуби)

17. Ирденов Нурлан

18. Жалилова Атиргул

19. Бабаджанова Наргиза

20. Насриддинов Одилбой

21. Исмоилов Нодир

22. Жўраев Шерали

23. Каримов Пўлат

24. Насиров Ориф

25. Хусенова Дилафруз (Бухоро)

26. Мирзаева Феруза

27. Халилова Нури

28. Халилов Фахриддин

29. Абдурасулова Покиза

30. Зиёдов Дилшод

31. Джаханова Мадина

32. Отавалиев Иброхим

33. Хўжахонов Нуриддин

34. Қурбанов Фуат

35. Қурбанова Динора

36. Валиев Анвар

37. Маъруфхўжаев Бахромхўжа

38. Отабоев Рахматилла

39. Азизов Дониёр

40. Зохидов Дониёр

41. Бердиев Мухаммадали

42. Мирсалабова Р.

43. Азиз Авазий (Йўлдашев) Н.Усмонова Фан клуби

44. Тўхтаева З.

                                                           Умумий 44 та донор қон топширди. 

 

 

 

Камина 2012-йил ушбу лойихани бошлаганимда биринчилардан бўлиб ўзим хам қон топширгандим ва шундан кейин хар 1-июнь байрам кунида қон топшираман ва бу йил 5-маротаба қон топширишим-кичик юбилейчам)

Бизнинг жамоамиздан то фанфорумимизгача бу лойихада энг фаоллар хисобланади. Қон топшириш бўйича хам албатта) Фахрланаман шундай ёшларни жалб қила олганим ва атрофимда шундай мехрибон ва жасоратли ёшлар борлигига!

 

 

Йиғилган пулларга  шифохона маъмурияти шахсан бош шифокори назорати остида тузилган мухтожлар рўйхатига 10-июнь куни Рамазоннинг илк муборак жума куни дориларни тарқатдик. 

 

 

Моддий хайрия

1. Акбар Корея

2. Ёдгора

3. Шоира Усмонова

4. Дилафруз шарчи

5. Музаффар

6. Ирода

7. Шохсанам

8. Махмуд

9. Гулрух

10. Шарипов Азизбек

11. Абдуазим

12. Салим Махмудов

13. Малакзода Абдуллаева

14. Амирова Мохира

15. Муаттар Фидаева (Манзура фан клуби)

16. Зиёдилла (Манзура фан клуби)

17. Мақсуда Гаппарова (Манзура фан клуби)

18. Райхон фан клуби

19. Махкамова Сурайё

20. Умарова Зулхумор

21. Шайдо гурухи

22. Боймуродова Назира

23. Дилсўз

24. Абдуллох

25. Абдурахмонов Тохир

26. Абдурахмонова Мадина

27. Мухаммадзохид

28. Тожибоев Толибжон

29. Захро

30. Шакирова Нигора

31. Норматова Мадина

32. Убайдуллаева Дилрабо

33. Миржамолов Умид

34. Зиёдов Дилшод

35. Мадина

36. Севинч ва Садоқат

37. Озод Тажадинов (Бобо, Sayyod фанфорум)

38. Миржалол ва Миржалил

39. Илмира Адилова

40. Дониёр

41. Шахноз (Шоира, бастакор ва хонанда)

42. Шахноза MyShop

43. Абдулла

44. Барно

 

                                                        Умумий:  15.300.000 сўм

 

 

Шунингдек топширилган қонларни хужжатини  қон қуйилиши мухим бўлган беморларга хам топширдик. 

 

ва хамда сизлар келтирган   ўйинчоқлар хам тарқатилди. 

 

 

Келаси жума 1-июль куни бўлади ва биз доимгидек Рамазон ойига тўғри келгани учун "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасини  "Рамазон-Закот" турини қулайлик яратиб бу сафар икки манзил ва турли вақтларда ўтказамиз: 

-соат 10:00дан то 17:00гача  Тошкент шахри , Юнусобод тумани, Бодомзор 8 уй "Sayyod Media" офиси (Ориентир: Бодомзор "Мирза Юсуф жомеъ масжиди, 1-нотариал контора) +99894 695-21-21

 

-соат 18:00дан то 19:30гача доимгидек манзилда: Бевосита шифохонанинг ўзида 

Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги "Парус" савдо  мажмуаси тўғрисидаги кўчага- кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. +99894 695-21-21

 

 

 "Фахрли инсон"га закот хақида 


Саволлар › Мавзу: Турли саволлар › Закот ҳақида
ABDULLOH1496 
Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати”. Ҳозирда сайёд.cом сайти томонидан лeйкeмия (оққон) касалига чалинган болакайлар учун ҳар ойнинг илк жума кунида ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот акцияси ўтказилади. Бунда кўнгиллилар донар сифатида қон топширади. Хоҳловчилар моддий хайрия қилади. Сўнгра кун охирида йиғилган пулларга шароити оғир оилалар фарзандлари учун зарурий дори дармонлар сотиб олинади (маълумки бундай бeморларнинг дори дармонлари жуда қиммат). Энди саволнинг асосий қисмига ўтсам. Мана рамазон ойи ҳам яқинлашмоқда. Рамазон ойида мулки нисобга eтганлар закотини шундай хайрия акциясига бeриши мумкинми? Шароити оғир бeморлар закот олиши мумкинми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди  
Ва алайкум ассалом!

Закот бериш фарз ибодати ҳисобланиб, унинг адо бўлиш шартларидан бири унга ҳақдор бўлган шахсга мулк қилиб бериш. Уни қайси шаклда бўлишининг фарқи йўқ. Дори шаклидами ёки кийим шаклидами ҳақдорга мулк қилиб берилса бўлди. Шароити оғир бeморлар закот олишга бошқаларданда кўра ҳақлироқдирлар. Валлоҳу аълам!

 

Манбаа: http://savollar.islom.uz/savol/86415

 

 

Саййид-ул айём муборак ахли ЯХШИЛАР!

 

 

1-июль куни "Фахрли инсон" хайрия лойихасининг  ихтиёрий моддий хайрия-Рамазон закоти турида кўришгунча!

 

 

 

 

 

 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 13943 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fahrli inson, Faxrli inson, Фахрли инсон

Нравится
Барча изохлар: 3
1 Shoira   (24-Июн-2016 20:00) [Материал]
Guzal!!!

2 bek88   (25-Июн-2016 04:48) [Материал]
yaxshelik quldan kelgancha yana yaxshelik.

3 Fyugo   (30-Июн-2016 02:19) [Материал]
Zur

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!