Бош сахифа » 2015 » Июнь » 25 » Муниса супрақоқдиси
05:55
Муниса супрақоқдиси

  Муниса Ризаеванинг "Қайларда" клипи премьерасини 22 июнь куни сайтимизда ўтказдик ва албатта фикрлар кузатилиб, хамда қўшиқ ва клип билан боғлиқ янги эксклюзив маълумотлар ила  Мунисани "Супрақоқди" қилдик)

 

Супрақоқди кадр орти маълумоти:  "Қайларда" қўшиғи илк маротаба концертда янграши керак бўлиб, концерт олди репетициясини ўзидаёқ кўпчиликни эътиборига тушди. Хаттоки айрим сайтдагилар бу қўшиқни севиб қолиб Муниса билан концерт олди интервьюсида фақат шу қўшиқ атрофида саволлари айланавериб ундан концертда албатта шу қўшқини куйлаш ваъдасини олмагунча қўймаганини хам хабар беришмоқда...товба... журналистика оламидан хонандани фанати бўлса қийин масала бўлса керак а?

 

Қўшиқ сирини сайтимиз мухлислари фош қилди: Қўшиқни асл ижрочиси Дилноза Мирхзаходжиева, Муниса қўшиқни нақоротсиз куйлаган кўринади. 

DIDO   (23-Июн-2015 16:31) Man bu qowiqni anchaaaaaa oldin ewitganman.Hozrgi Sanat guruhidigi Dilnoza ismli qiz bir filmdan ilhomlanib yozgandi.birinchi martta bu qowiqni Turkiston saroyida jonli ijroda Dilnozadan ewitganman.Munisa etganiyam yahwi chibti.pripev joyini davomi bn etilganda bundanam zor chiqardi.Kutaman Kutaman seni man ,izlayman izlayman seni man.......
 

Супра қоқилмай турган пайтидаги расмий маълумотлар:  Жасур Бадалбоев аранжировкаси, Жонрид Сагдиев режиссерлигидаги клип 

 

Премьерадан сўнг "Супрақоқди" учун  Муниса Ризаева:-  Премьера жуда яхши ўтди, хаммага ёқди, ёмон фикрлар бўлмади.  Хаттоки сўнгги 10 йил ичида  хали бундай яхши қўшиқ тинглашмаганини  айтганлар хам бўлди. Кимнидир қалбига йўл топа олиб йиғлатгани хам  бўлганини айтишди.  Очиғи менга асосан кўп салбий фикрлар билдириб ёзишади  аммо бу сафар ёмони бўлмади.

 

Қўшиқ тарихи:

Муниса Ризаева: -Бу қўшиқни  10 йилча аввал ёшлигимда  эшитгандим ва уни бастакор ва хонанда Дилноза Мирзаходжаева куйлаганди.  У пайтлар у хонанда эди хозир эса бастакорлик билан чекланиб  қўшиқ ёзиб сотмоқда.  Бугунги кунда унинг доимий мижозига айландим дея оламан.  Турли қўшиқларини сотиб оляпман, “Қайларда” қўшиғига келсак,  аввал хам айтгандим унинг хаётимда ўрни жудаям катта.  Бироқ у сирни очишни истамасдим. 

 

 

Жараён:

Муниса Ризаева:- "Қайларда"ни  Дилнозадан барча хуқуқлари билан сотиб олганимга қарамай, 10 йил мобайнида бу қўшиқни куйлай олмадим.  Сабаби студияга кириб энди куйлайман деганимда  йиғлаб юборавердим.  Хаётимда катта тарихи борда... Суратга олиш жараёнида хам бу қўшиқни куйлаб  йиғидан ўзимни тия олмадим.

Суратга олиш ишлари қийин кечди,  кўп қаватли “Чор-су” мехмонхонаси   энг юқори қавати томига   кўтарилиш  мушкул кечди. Менгаку осон,  энергияларим менда жуда кўп, миллионлаб жўш урадику.  Қон қайнайди дейишадику.  Бошқалар уч кун ичида чиқиб-тушавериб қийналиб кетишди. Техник жихозлар ва аппаратураларни олиб чиқиш ва тушиш қийин.  Лекин жараён жуда қизиқ кечди, хаммаси юқори даражада бўлди.

 

Клип:

Муниса Ризаева:-Очиғи клип хам дея олмайман, сабаби оддий трек яъни мусиқий номер сифатида  созандаларим билан куйлаётган кўринишим суратга олинди холос.  Бу қўшиққа аслида клип суратга олиш ниятим хам йўғийди.  Интернет оламида бу қўшиқ яхши оммалашгани ва кўпчилик, шу қаторида мухлислар хам клип суратга олишни сўраганлари боис хам мусиқий номер  суратга олинди.  Ахамият берган бўлсангиз шунчаки бир романтик мухит  тунги Тошкент фонида суратга олинган.  Унда   мени эмоция ва хисларим етказиб берилган...кўрган бўлсангиз мен хатткои йиғлаганман хам...

 

Sayyod:- Қизиқ холат… Асосан ёмон фикрлар оламан деяпсиз, рости хам рейтингингиз юқори бўлиши ва тўйларда энг талабгорлар қаторида бўлишингизга қарамай  интернет оламида  сизга нисбатан салбий фикрлар кўп. Буни қандай изохлайсиз? Нима учун инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқларида  сизга нисбатан ғазабли изохлар кўп?

Муниса Ризаева:-Биз хақимизда гапиришса демак биз олдиндамиз деган гап бежиз эмаску.  Кўпчилик инсонлар ўзи истамаган холда хам хасад қилишади. Билиб билмай кўра олмайдиганлар бор. Иккинчидан эса менимча бу нарсалар ўша тарқалган сурат ва видеолар билан боғлиқ бўлса керак.  Биласизми, шундан кейин одамларнинг реакцияси  ғалати бўлиб қолди...  Миллиондан 900 мингтаси  яхши кўради, 100 мингтаси эса ёмон кўради ва ўша 100 мингтаси менимча интернетда ўтириб ёзса керакда.  Билмасам...менимча инсон юқорида бўлганида  уни душманлари хам хамиша кўп бўлаверади.  “Мен хақимда хануз гапиришяптими, демак мен хали хаётман!” деган экан Алла Пугачева. Душманларим кўўўп бўлса хурсандман,  демак хаётда қандайдир ўрним бор бўлса керак. 

 

 

"Супрақоқди" фикри:-  Қўшиқ менга ўшандаёқ ёққан , у билан боғлиқ махсус ва эксклюзив маълумотлар маълум бўлишида Супрақоқди стратегияси яхши қўл келган кўринади ва бунда албатта зийрак ва зукко мухлислар учун ташаккур! Клип гарчан мусиқий номер сифатида бўлса хам сокин, енгил ва ёқимли!

 

Тасиксдан клипни сифатли турини кўчирмоқ 121мб

 

Клипни мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 15мб 

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша 

 

 

"Супрақоқди" хақида: Сайтимизда янги премьерага боғлиқ лойиха... Хамма ерда биринчилик бу оддийлик...аммо қизиғичи? Ишонаверинг биринчи премьера қаёқдаю сўнггисичи? Премьерадан сўнг сўнгги премьерада биз премьера пайтидаги одамлар фикри билан ва албатта хонанданинг премьерани кутиб олишгани билан боғлиқ фикрлари. Шунингдек қўшиқ премьераси билан боғлиқ кадр ортидаги маълумотлар.

СУПРАҚОҚДИ: Хаммада биринчи, бизда эса асосийси-ХОТИМА! Хамма бу хамма, хаммада бирдек бу оддий!)) Бизда эса ўзгача, янгича ва оригинал-супрани қоқибла ташлаймиз))  
 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 21604 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: supraqoqdi, Munisa Rizayeva

Нравится
Барча изохлар: 32
1 Ali Nur   (23-Июн-2015 06:45) [Материал]
Klipni kurdim yaxshi chiqipti Munisa opani ijodlariga omad Mani fikrim bor edi qushiq matni etilmasdan ogizlari harakatga tushganmanmi yoki man adashdimmi kn harakatlari qushiq suzlariga mos kemagan Qafasni manosi nima ?Yana orginal klipla kutib qolamiza

2 Nadiya   (23-Июн-2015 08:52) [Материал]
Klip sayoz. Nimanidir anglatmoqchide bo'lishganu o'xshatishomagande nazarimda shaxsiy fikrim yana bilmadim.

3 мухаррам   (23-Июн-2015 09:47) [Материал]
Клип менга екди. Кушигиям чиройли

4 DIDO   (23-Июн-2015 16:31) [Материал]
Man bu qowiqni anchaaaaaa oldin ewitganman.Hozrgi Sanat guruhidigi Dilnoza ismli qiz bir filmdan ilhomlanib yozgandi.birinchi martta bu qowiqni Turkiston saroyida jonli ijroda Dilnozadan ewitganman.Munisa etganiyam yahwi chibti.pripev joyini davomi bn etilganda bundanam zor chiqardi.Kutaman Kutaman seni man ,izlayman izlayman semi man.......

5 Asilbek   (24-Июн-2015 07:56) [Материал]
Гап юк Мунис олга

6 Sanam   (24-Июн-2015 13:38) [Материал]
Ovozi yõgon va mayuslik yetishmayabdi.
Dardlik qõshiq bazgi joylarida kulganham va qupol harakatlar.
Ozgina kõz yosh ozgina mayuslik va albatta ovozdagi qurslikni yuqotish kerakdek huddi.
Buyanishi oshiqcha.kiym rangiham uzgarishi kerek.
Odamni yiglatadiga chiqarishi mumkin edi yanaham urunishganda .
Lekin mehnatlari uchun rahmat shunchalik urunishgan nechchi kunlab balki oylab.

7 shahlo   (24-Июн-2015 18:10) [Материал]
manga qo'shiq judddayam yoqti. ramantik. munisa omad klip boshqacha tasavvur qigandim

8 Azamat   (25-Июн-2015 09:00) [Материал]
Juda ohirgi 10 yildagi eng zo'r qo'shiq emasku, ma'noli va chiroyli qo'shiq bo'libdi. Yulduz Usmonovaning "Sen uchun" qo'shig'ini eslatib yuboradi.

9 LUTFULLO   (25-Июн-2015 09:52) [Материал]
Myfolderga qo'yvurila fayllani, dumpdan skachat qilish qiyin bo'larkan. judayam noqulay.

10 Otabek   (25-Июн-2015 10:06) [Материал]
Bu qoshuni kansertttan kegin saytka qoyilganda kochirganman. I haligacha pleylistimda aylanadi. Mojet Munisani ovozi yog'ondur bu qo'shu uchun lekin dard bilan etilgan. Qoshu jonli chiqqan. Kop eshitaman bu qoshuni. Munisani yana bitta YEGAN ijod namunasi. Munisani yoqtirmiydiganlaga bitta gap. Sanatkorri ijodini seviyla nmaqlasila uni shaxsiy hayoti bilan qiziqip. Ijodi yahwi bosa sevip yurvuriyla.Birovni Hayotiga burnuzzi tiqadigan bosek ozimizaniyam daf*ga qora ishlarimiz bor.

11 Kamil   (25-Июн-2015 10:37) [Материал]
Эски кушикларингизни эшитолмастим , бу вариант супер ! Спасибо

12 ledy   (25-Июн-2015 10:49) [Материал]
Жуда зур кушикмас, лекин Муниса яхши айтган. Ижро "Сахар" гурухини Ёмгир кушигига ухшайди.

13 55555555555555   (25-Июн-2015 10:53) [Материал]
Мен Муниса билан бир неча маротаба учрашганман. Жуда ажойиб қиз. Қўшиқ унинг юрак дарди. Мунисани чин дилдан севадиган ардоқлайдиган инсонни кутаётгани рост. Уни севадиганлар кўп, балки қайси бири чин муҳаббат эгаси эканлигини билолмаётгандир... Мен унга бахт тилайман. Агар у ҳақиқий севган инсони билан турмуш қурса қўшиқ айтишни ҳам ташлайди. Кўп фарзанди ва бахтли оиласи бўлишини орзу қилади. Сенга орзуларинг рўёбини беришини худодан сўрайман МУНЯ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

14 Iroda   (25-Июн-2015 12:11) [Материал]
Qo'shiq yoqmadi

15 Dodosh   (25-Июн-2015 12:20) [Материал]
СУПЕР!!! шу кушикни факат пианинода этилган варианти бор, Мунисани узи айтган, у бу вариантидан хам зур...

16 Дилдора   (25-Июн-2015 13:08) [Материал]
Омадизи берсин Муниса!!! Хар кун 10марталаб эшитябман и хар сафар кузимга ёш келади чунки бу кушик мани хаётими утган кунларини эслатди. Рахмат саййод ижодкорларига хам катта рахмат шунака маъноли кушикларни примьера килганила учун.

17 Jasur   (25-Июн-2015 13:21) [Материал]
bu ashulaga boshqacha mayusro ovoz kerek,. klipam galati i keyin torisi ashulani sozlari chunarsiz eshtilgan hullas bu ashula munisagamas. Buni Sevara Nazarhon etganda ideal bolardi

18 Nadiya   (25-Июн-2015 13:55) [Материал]
Munisani puli ko'pakanu ohirgi paytla hamma narsani sotib ovottila adashmasam.:(

19 Гули   (25-Июн-2015 13:59) [Материал]
Ужас лабини хунилигини бу сафаржудаям катталашиб кетибди.одамзод узини шунакаям хуниклаштирвориши мумкинаканда табиий гузалик умуман колмабди Мунисада.Рахондаям худди шундай.манимча хонандалар ким узарга лабларини катталаштиришвотти шеккели

20 дилорам   (25-Июн-2015 13:59) [Материал]
молодец Муниса

21 da@mail.ru   (25-Июн-2015 20:39) [Материал]
Бу накоратна 3 минутда ёздим ))) Мунисага совга киворинг ашула килиб айтсин.

Жоним яна севишини атди айти , Бир кун утмай яна сузларидан кайтди кайти ,
Кетаман деб Хорижларга - Порижларга Яна Тошкент айрапортидан кайтти кайтти

ммм Жоним жоним сиз барибир меникисиз меникисиз, Куйдим Улдим колдим деманг сиз барибир меникисиз меникисизззз.....

аааай мани ёрим мани жуда каттик севадилар севганидан хар нимадан яна рашк киладилар,,,Мани ёрим мани мани севадиллар хар нимадан яна мени рашк киладилар...

Жоним яна севишини атди айти , Бир кун утмай яна сузларидан кайтди кайти ,

biggrin biggrin

22 ulugbekfcb   (25-Июн-2015 20:55) [Материал]
cry cry cry

23 muslima   (26-Июн-2015 10:06) [Материал]
Qushiq yaxwi chqibdi yo'g'on ovoz bilan etilgan bo'sayam dard sezilib turibdi nu klip mos kemagan

24 Nick_1990   (26-Июн-2015 15:42) [Материал]
man munisani kak celovek ne uvajayu no bu musiqa bu ijro manga judayam yoqti bilinip turptiki munisaga bu qoshiq haqqattanam qadrli va uni yuragiga yaqin qowiq tabrikliman ajoyib musiqa bn manga judayam yoqti rahmat wu qowiq ustida iwlagan hamma hammaga

25 afruza   (26-Июн-2015 16:02) [Материал]
menga qoshiq yoqmadi ja maqtaganchalik emas ekan

26 Asilbek   (27-Июн-2015 07:06) [Материал]
Янги консерт да куришгунча омад Муниса Ризаева.

27 aziza   (27-Июн-2015 19:22) [Материал]
zor etgan ,boshqa qoshiqlariga ohshamagan,i bir hil honandalaga ohshab ovozi muzikadan pasmas,1 chi ovozi eshitiladi!!Kiyimi ham zor chiqqan,ochumas!Nejniy chiqan,kechasi moshinada eshitadigan ashula bopti

28 Kamola_5   (30-Июн-2015 10:51) [Материал]
Voy bu ziragam lyustra bo'p ketibdiyu biggrin

29 mirzo2112   (01-Июл-2015 16:58) [Материал]
qowiq z66r chiqibdi.

30 sevara   (01-Июл-2015 20:15) [Материал]
aziza ni gaplariha qo'shilaman eeeennn asabga tegadigani ovozi muzikadan pasligi bangin

31 gigabyte_uz   (11-Июл-2015 02:16) [Материал]
assalomu aleykum sayt ijotkorlari muxlislari.Munisa Rizaeva xozirgi vaqtta yurtimizda eng oldingi o'rinda turadi.unga baxt va omad tilaymiz.MUNISA SIZI SEVAMAN.XAYOTGA YANA KELGANIMDA ALBATTA SIZZI TALAGAN BULARDIM.SIZGA REAL SEVGI.MUKAMMAL DARAJAGI YIGIT UCHRASIN.YANA YANGI albomlar chiqaring biz muxlislar albatta kutamiz

32 Abror qobilov   (15-Июл-2015 14:11) [Материал]
oziga yarashmabdi undan kora shox qoshiq etsa zor chiqadi muzikani paligiyam qoshiqni buzgann

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!