02:14 Муниса: "Энди мен ПЕПСИ юзиман!" Видео | |
19-март куни юлдузли дўконга айланиб бўлган Юнусободдаги "DISCOVERY" маркетида Муниса Ризаеванинг янги альбомлари тақдимоти бўлиб ўтди: қўшиқлар ва концерт диски.
Тақдимот жудаям қизиқ ва жонли ўтгани сабаби Мунисанинг кўтаринки кайфиятидаги сухбатга мойиллиги, хазиллари ва одамларни ўзи жонлантириб туриши билан боғлиқ бўлди. Буларни албатта видеодан кўриб ўзингиз хис этасиз.
Саволларга жавоб берган Муниса айни дамда ўзбек тили репетиторига бораётгани, Ўзбекистонда яшаётган танишларидан бирқанча бошқа миллат вакиллари ўзбекча билиши ва Ўзбекистонда яшаб, унда ўзбек қони бўла туриб ўзбекча билмасликни хонанда ўзи учун катта минус эканлигини айтади.
Кейинги янги альбомида хам қўшиқларда тил борасида жиддий ёндошаётганини хам айтган Муниса тил борасида бир неча бора тўхталди.
Тақдимотда дуэтлар борасида Райхон билан бўлажак дуэт дўст хақида бўлиши маълум бўлди.
Комплекслардан жудаям йироқда бўлган жайдари табиат бу хонанданинг ўзини ижросидаги фильмлари хусусида хам очиқ-ойдин танқидий фикрлари хаммага қизиқ бўлса керак. Актерлару хонандалар бундай танқиддан ўзларини чеклашади. -Менга сценарийлар ёқмаяпти. Бир ойда 10та фильм чиқиб ётибди, "Хижрон" ва "Нафс" фильмлари ўзимга ёқади-деган Мунисага мухлислар "Кичкина хўжайин"чи дейишганида у қўлини силтайди, "Салом Наташа" фильмини айтишганида эса "Йўқ, бачкана чиққан" дея фикр билдиради.
Сайтимиз учун алохида интервью берган Муниса унинг "Афсона" қўшиғи ва унга ишланган клипни кўпчилик тушунмагани борасида фикр билдириб, "тушуниш учун маълумотлик бўлиш керакмикан?"-дейди ва албатта қўшиқ ва клип мохиятини батафсил тушунтириб беради) Шунингдек, уни пиарда айблайдиганлар учун хам бироз тўхталиб, эндиликда "ПЕПСИ" юзи сифатида намоён бўлишини хам маълум қилади.
Хулласи, DISCOVERY маркети дўконларида Муниса Ризаеванинг 2014 йилги концерт дастури ва янги қўшиқлари жой олган альбомини сифатли ва лицензион турини сотиб олишингиз мумкин!
Суратлар муаллифи Музаффар Мухамедалиев.
Видеорепортажни Шахло Қодирова, Нодира Махмудова ва Дилобар Сухбатовалар тайёрлашди.
Атиги 14 минутлик видеода тақдимотни хис этинг:
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 18839 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |