12:21 ВИДЕОрепортаж: Мунисанинг "ФокусМокус" стилидаги шоусидан. | |
Видеорепортажни ЮТУБда томоша қилмоқ
ДИҚҚАТ! Мазкур видеолавхалар видеорепортаж сифатида қўйилган бўлиб, концертни ТЎЛИҚ ТУРИ ЭМАС! Шунчаки лавхалар холос. Концертнинг тўлиқ ва тўкис тури лицензион тарзда сотувга чиқади ва бу хақида хабар берамиз. Бу видео эса концертга тушишга имкони бўлмаганлар (хориждаги ватандошлар) учун концертни хис қилиш ва танишув сифатида, кўчириб олиш имконисиз фақат онлайн томоша учун қўйилди.
ФОТОРЕПОРТАЖ:
19-октябрь куни Муниса Ризаеванинг уч кунлик концерт кунларига старт берилди. Концертдан кейинги биринчи хиссиётларим илк сўзи "ФокусМокус" шоу бўлди. Чунки дастур давомида айнан фокуслардан ёдда қоларли даражада кўп фойдаланилган.
Миллий оханглар билан бошланган концертда Муниса сахнанинг чап тарафи тепадаги "ложа"(балконча)дан пайдо бўлди. Кейин сахна ортидан масофаси узоқ бўлмаган ложадан у сахна тагидан сахнага чиқиб яна томошабинлар кўз ўнгида қайта пайдо бўлди.
ажобтовур либослар...
Сахнага кўчган "Махаллада дув-дув гап" янгича талқинда.
"енгил кавалерия" Муниса. Куёв эса Шахзод Муродов. Дастурдаги илк миллий блокнинг асосий қўшиқларида айнан шу фильм экранда бўлиб қўшиқлар боғлиқлиги билан сахнада Шахзод Муродов, Мурод Ражабов ва яна бир актрисалар фильмга алоқадорликни ясашди. Муниса ва Шахзоднинг фильмдаги дубляжи остида тўйи бўлгач, экранда "Орадан бир ой ўтиб" ёзуви билан Шахзод ва Мунисанинг фильмдан кейинги воқеаларни давоми сифатида дуэт қўшиғи сахнада ва экрандаги клип билан боғланди.
қўшиқдан қўшиққа уланишдаги бошидаги мана шу постановка қизиқ.
Ботир Қодиров билан дуэтда Муниса фокус орқали қафасда пайдо бўлади. Шу трюк қизиқ ва ишончли чиққан деб хисоблайман.
Концертдаги танаффусларни ана шу фокусчи-иллюзионист, КомедиУзчилар ва Мунисанинг лойихаси Диджей Ямин тўлдиришди.
КомедиУз: Ғижжак чалса Бойхонова чиқиб келаверадими? (зал портлайди) -Агар ғижжакни Абдухошим ака чалса чиқиб келаверадилар. Райхонни чиқиб келиши учун тахминда эса Озоданинг "Андижонлик безори" қўшиғи қўйилди. Уммон "депиляция" хақида куйлаган(ми?)))
Сахнадаги росмана "ёмғирлар"
Голограмма эффектидаги video mapping (проектор) қўлланиши орқали сахнанинг икки ёнидаги кўринган "Муниса"лар билан боғлиқ сахна кўринишидаги Мунисанинг учирма гаплари: "Сўнгги пайтлар "Мунисалар жуда кўп бўлиб қолди, бу жойда (сахнани кўрсатиб) фақат битта Муниса бўлиши керак, тушунарлими?!".
Юқорида айтилган эффект қўлланма орқали Мунисанинг "Голливуд" қўшиғига Голливуд актерлари суратлари кўрсатилиб турилди.
Биринчи кун, хаяжон кучли ва шу сабаб Муниса ўзининг энг омадли деб билган қўшиғи "Секин-аста"ни эълон қилдию, бироқ "Сакраменто" янгради.
"Сакраменто" тугаётганида сахнага гуллар кўтариб чиққан қизиқчи Шукрулло Исроилов сахна постановкасига қўшилиб харакатланиб турганида Муниса кулиб юборади: "Бу сценарийда йўқ эди"
Концертлардаги стандарт тугалланиш Муниса Ризаевага хам етиб келди. Ватан хақидаги қўшиқ билан дастур тугалланди. Ватан хақида ва дунёдаги бўлаётган урушлар хамда шукроналик хақида гапираётганида залдан бир бефаросат "Сакраменто" дея бақирди. "Мамлакатим хақида гапираётганимда бундай қўшиқни куйлай олмайман"-дея танбех берди. "Тинчлик хотиржамлик бўлсин, Президентимиз 200 йил яшасин!" сўзлари билан томошабинларни қий-чувига сабабчи бўлган Муниса Ватан хақидаги қўшиқни бошлади. Сўнгги қўшиқ тугади, шарлар ёғилди. Бугунча дастур тугади. Яна икки кун бор.
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов ва Сарвар Отахонов. Видеорепортаж Нодира Махмудовадан
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 24936 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 42 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |