[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 5
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • »
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Одамлардан бири!
LoadingСана: Шанба, 07-Янв-2012, 13:44 | Изох # 1
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Сухбатдошингиз хақида сухбат!

Бу мавзу таниш куриниши аниқ. Сабаби Сайёд бош сахифада Гиёс эса фан.сайёд.комда шундай мавзуни юритишади.
Лекин булар сфати, йуналиши, ижодий тарафлари умуман бошқа поғонада туради.
. ! . ! . ! . ! . ! . ! . ! . ! .

Нима учун мухлис минбарида? Деган саволга шундай жавоб берсам.
Сабаби бу мавзуда биз хаётимизда булиб уткан сухбат ёки махсус сухбатларни форумдошларга тақдим этиш.

1. Сухбат. Шухрат ака билан. Уларни кузлари туғма кур. Лекин улар Узбекистонда ишлаб чиқарилган тамғасини юқори чуққига олиб чиқиқишда узининг камтарона хиссасаларини қушолганлардан. Шухрат ака халқимизга хафсиз, бежирим, европа ва Узбек стандартларига тулиқ жавоб бера оладиган электор узайтиргич ва тройникларни ишлаб чиқарадилар.
Фото лавхаларга улгуролмай қолдим.
- Шухрат ака узиз хақизда қисқа малумот берсез.
- Ман 1981-йил 25 Октабрда туғулганман. Тошкент шахри Юнусобот тумани Обот махалласида туғилганман. Хозир бувимни уйларида яшиман. Шастридаги махсус кузи ожизлар мактабини битирганман.
- Бу соволим оғир ботмасин илтимос. Кузиз ожиз экан? Бу сизда туғмами ёки бирор бахтсиз ходиса булганми?
- Йуқ хафа бумиман! Ман туғулганимда шунақа туғулганманде. Кузим умуман курмаганакан, кегин чақалоқлигимда апиратциа қилишганда, кегин кузим сал очилган экан. Ушандан кегин кузим анча яхшироқ.
- Қанча даражада курасиз хозир?
- Кураман?! узониям кураман!? Хозир сизнихам курвомман! фақат юзизни қора курсатади. Хозир сизни куриб турибман.
- Қизиқишиз хақида айтиб берсез.
- Ман мана шунақа техника нарсаларга қизиқаман.
- Демак Шухрат ака узиз қизқан сохада ишлайсиз? Шу ишиз хақида гапириб беринг?
- Тури эттиз. Биза шу мана электор токини узайтиргич ва трайник еғамиз ишлаб чиқарвоммиз.
- Шухрат ака кунглизга оғир ботмасин. Мана тв.да ёки бирор жойда шуни кузи ожиз одам ясаган деса куплар ишонмиди. Кузи ожиз одам уқолиди, ёзолиди лекин бундай махсулот чиқаролмаса керак дишади? Шу хақида гапириб берин?
- Мана куз олдизда уч метрлик узайтиргични еғиб бердим. Ман бир кунда 20та, 30та, 50 донагача тайёр махсулот ишлаб чиқаролиман.
- Шухрат ака исбот учун ишиз кетма кетлигини санаб, этиб берин.
- Мана бу курпус, буниси учтали метали, икки метрлик симни бир ёқ учини резина химоё копламини очамиз, битта симни уч булакли, иккинчи симни икки булакли қилиб бояги (тройникка) металга қотисамиз. Метални корпусга жойлаб ёпиб шуруп билан қотирамиз.
- Булдими тайёрми?
- Энди разеткага кирувчи вилкани симимизни иккинчи учига қотирамиз. Ана тайёр булди.
- Қойил рахмат. Ойига қанча пул топасиз?
- Ойлини хисобламаганман. 20таси 6000 сум булади хар биттаси 400сумдан?
- Энди бир саволим бор Шухрат ака мана сиз кузиз ожиз экан, давлат тарафдан пенсия, ва бошқа имтиёзлар берилган, ишлаб нима қиласиз?
- Энди укам утирсам кимга наф? Туриси уйда болам борде, ишлаб пул топмасам бумиди. Болез учун қилар экансиз! Худога шукур, устим бут, ота-онам бор, қул-оёғим ишлиди шу ишимни қилсам зерикмиманде хуллас. Юртдошларимга нафим тегвотти бундан хурсандман.
- Ота-онез бораканку? Қараб туришмас?
- Ота-онамам қараб туришмидику? Лекин билассу пул топмаса бумиди.
- Бу ишга қачон кегансиз?
- 2008-йили мана шу ишга кеганман. Ишлаб, нима қилиб пул тоффоман.
- Қанча топардиз?
- ун икки минг сум.
- Хозир қанча овоссиз?
- Хозир ишимиз яхши кетвотти ун минг, ун икки минг ишлавомман.
- Иш соатиз қанақа? Неччидан?
Неччигача ишлавоссиз?
- 9:00дан, 19:00 гача.
- Яна бир саволим бор? Бу ишни бирор жойда урганганмисиз? Ёки шу ерда ургандизми?
- Ман шетга келиб ургандим.
- Бундан бошқа нималага қизиқасиз? Мусиқа, бошқа...?
- А энди? Ашула эшитаман.
- Қанақа ашулалар эшитасиз?
- Узбекча, Русча ашулалар.
- Узбелардан кимни эшитасиз?
- Кимни деса булади..? Шохруххон машуларни.
- Яхши! Узбеклардан эшитаркансиз? Хиргое қилиб турасми?
- эээй йууқ хиргое қилиш йуқ.

Давоми бор...
Сиз хам тақдим этинг! Сухбатдошингиз хақида сухбат.

Добавлено (07-Янв-2012, 12:44)
---------------------------------------------
Давоми...
Ман савол бериб давом эттираман.
- Яна нимага қизиқасиз?
- Шу маши ишимга қизиқаман.
- Уйда нима қиласиз?
- Турисини этсам уйда сигир бор, сигирга қариман.
- Ана боракан-ку?
- Сигир бор яқинда туғди ушани соғаманде.
- Узиз соғасизми?
- Узим соғаман.
- сигириз биринчи туғишими?
- учинчиси. Буниси сигир туғилди. Олдингиси буқала буган.
- Хаммаси уйиздами хозир?
- Тоғамни уйларида хозир.
- Шухрат ака юртдошларга мурожатиз, тилаклариз булса мархамат.
- Ман гапга йуроманде. (Яна жилмайиб.)
Ман хеч кимдан кам эмасман. Қул-оёғим бут. Ота-Онам бор худойимга шукур, оилам бор, болам бор бир ёшда. Аёлим, уғлим сопа-соғ. Шуни узи манга соғлик дегани. Уғлимга урнак булолиман. 10 йилдан сунг нима булади уйлаб курмаганман. Ишончим комил биз уни яхши тарбия қилолиман.
Бекор утиршни ёқтирмиман. Доим харакатдаман. Бахтлиман.
- Рахмат сизга Шухратака. Сизга хам самимий тилакларни билдирамиз.
. . . . . . . . . . . . . .
Биз бу юртдошимиз билан тасодифан учрашиб сухбатлашдик.
У одамлардан бири.

Илтимос хато камчиликлар куп.
Бироқ ёзишдан чучиш керак емас.
Бирор фикр хулоса қолдирила.


Faqat 3 ta shart!
 
loloshechkaСана: Шанба, 07-Янв-2012, 17:34 | Изох # 2
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 433
Холати: Хозир йўқ
Oxo,daxshatku...Loading,katta rahmat.Bu suxbatdan ko'p narsa olsa bo'larkan.

Baxt-bu qalb hotirjamligidir
 
Anv@rbekСана: Шанба, 07-Янв-2012, 18:17 | Изох # 3
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
Xa zo'r, real hayotiy fakt...hm zo'r, yoqdi. Load rahmat, baraka top.
P.S. Ko'zimga yosh oldim....



 
BоnuСана: Жума-муборак кун!, 13-Янв-2012, 15:42 | Изох # 4
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 389
Холати: Хозир йўқ
Жудаям таъсирли, рахмат Фазлиддин. Универститетда ўқиганимизд бир домламиз бўлардилар, профессор, адабиётдан дарс берардилар. Кўзлари ожиз, лекин жудаям талабчан, ва хақиқатпарвар эдилар. Қойил қолардим. Хар куни дарсга ўз вақтида етиб келардилар. Тўрт мучаси соғ бўла туриб, эл юртига, ҳаттоки оиласига нафи тегмайдиган баъзи одамлар, шу каби инсонлардан ўрнак олса арзийди.

ЎЗИНГИЗ ИСТАГАНДАН ҲАМ БАХТЛИРОҚ БЎЛИНГ!
 
Chingiz_MadadianСана: Жума-муборак кун!, 13-Янв-2012, 15:45 | Изох # 5
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 264
Холати: Хозир йўқ
Voy to'risi oxirigacha o'qiwga chiday olmadim daxshat

Allah helps 74and loves everyone
 
GiyosСана: Жума-муборак кун!, 13-Янв-2012, 16:52 | Изох # 6
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Super. Malades.

Sog' salomatlik...
 
HushroyСана: Жума-муборак кун!, 13-Янв-2012, 18:11 | Изох # 7
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Барака топинг, Фазлиддин! Рахмат!
 
oybekСана: Жума-муборак кун!, 13-Янв-2012, 18:21 | Изох # 8
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
nima deyishim mumkin .......xech narsa,bu ijobiy xech narsa ya'ni tilim lol.

 
NOZIСана: Душанба, 16-Янв-2012, 11:29 | Изох # 9
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
Ажойиб инсон экан! Тугри, гапга нунокрок, аммо бу дегани хурматга сазовор эмас деганимас! Айникса, фарзандлари хакидаги гап таъсирлантирди. Баъзан кул-оёги бут эркаклар уйда ётиб хотини топганини еб ётишини куриб "астағфируллоҳ" деймиз. Инсофни Оллох бермаса, бандаси узи топмас экан.

 
LoadingСана: Душанба, 16-Янв-2012, 16:04 | Изох # 10
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Ассалому Алайкум Форумдошлар! Бугунги сухбатдошим 84-Мактаб деректори. И.Ф.О. ни сурамабман.
Бошладик.
- Мактабиз хақида қисқача малумот бериб утсез. Ютуқ камчиликлар хақида сухбатлашсак.
- Албатта! 84-мактабимизнинг 1-биноси 1945-йилда қурилган булиб кейинчалик шу бинога утказилган.
- Хозир у эски бино боғчага берилган шунақами?
- Сиз буни қайодан биласиз?
- Ман шу мактабни битирганман.
- Унда бугунги фаолияти хақида гипириб берганим яхши. Айнан нима қизиқтиради?
. . . . . . . . . . . . . . .
Шу жойидан асосий сухбат бошланди.
- Қисқача эркин сухбат. Мархамат бугунги уқувчилариз хақида айтиб берин.
- Бу мактаб Комолон Махалласида жойлашган. Бу буюк даргох. Комолон махаласидан куп олимлар чиққан. Уқувчиларим ақилли, билимга чанқоқлари куп. Туполончилар хам етарли. (Жилмайиб)
- Рахмат. Уқув йили тугаб бормоқда. Битирувчилар сони ва уларга қандай ёрдамлар курсатилмоқда?
- Бу йили 94 та уқувчим мактабни битиради. Уткан йилда 120та уқувчи мактабимизни битирган.
- Нима учун бу йили битирувчилар сони кескин камайди?
- Сабаби бу йилги умумий уқувчилар сони 94 нафарни ташкил этади. Мактабда план топшириш деган гап йуқ.
- Кечирасиз гапизни булдим! Битирувчиларга ёрдам хақида гапириб бермоқчи эдиз.
- Мактабимизда йил бошидан бери тугараклар фаолият юритиб келмоқда. Жисмоний тарбия, Биология, Кимё, Рус-тили, Математика, компютер сабоқлари, Она-тили, Адабиёт тугараклари бор. Бепул. Кейин буларга қушимча сфатида туқиш тугарагини оп келтирдим. Хозирда бошқа мактаблардан келиб уқувчилар урганишвотти.
- Узи битирув жараёнида нима ишлар булади. Уқувчилар нима иш қилишлари керак?
- Хар йили мактабларда коллеж ва лицейларга йулланма бериш учун 3 босқичли тест ва суровнома утказилади.
- Тулиқроқ малумот беришни имкони борми?
- 1-босқич: суровнома. Бунда уқувчилар кейинчалик қайси касбни танлашлари хақида ёзиб беришади шу билан бирга шу касбга лойиқмилар йуқми аниқаб олиш имкони булади.
2-босқич: Бунда тест топширилади.
3-босқич: Бу хал қилувчи имтихон. Жавобига қараб уқувчиларимиз коллеж ёки лицейга юборилади. Ота-оналаримиздан хар бир суровнома ва тестларни кантрол қилиб туришларини илтимос қиламан.
- Улар қаёқда қандай уқиш борлигини қаёқдан билишади?
- Ман хозиргина. 34- ва 84- мактаб уқувчилари, уларни ота-оналари учун шу мавзуда мажлис утказдик. Сизни укез учун келудиза?
- фақат у 34-мактабда уқийди. Навбатдаги саволим. Бугунни укувчиси билан қандай муаммолар булмоқда.
- Бекор сурадиз укам!
- Йуғе шунчаликми?
- Қизлар сочини ёйиб келади. Ишонасми яқинда 187 мин сум туладик Пидиклёзга(битлаб кетган сочи) мажлис утказдим. Бугун яна сочини ёйиб кепти қизлар. Камига уғил болларим соч устиришни урганвоган. Котта танафусда 9-синфларимни кучага чиқармиман. Чакадиган буб кеткан булар.
- Мактаб уқувчиларими?
- Хм 9-синфларим. Кичкиналар эпақайга келиб қолган. Машу котталари ёмон. Айниқса қизлар.
- Қизларга нима бубти?
- Сурамен? Мана гувохларим бор.(махалла фаолига ишора қилиб) Эрталаб шарта биттасини тухтатдим. Сумкасини очса 1 дона дафтар. Уйям Рано опасини фани. Ундан қурқишадиде?
- Ранопамдан бизаям қурқамиз.
- Майлиде. Расписанияга улгурмабти?! Буянибти, сочларини бирнималар қибти. 1 қарич пошнада юриб кептиладе. Калта юбкада. Расписанияга вақти қомабти. Ота-оналар бозорга оборганда шу нарсага этибор беришса яхши буларди.
- Ота-оналар мавзусига етиб келдик. Бирор нима дисизми?
- Ота-оналарга биринчи навбатда илтимосим бор. Фарзандилар узи хохлаган уқишга кирсин. Ёқтирмаган уқишига оп кириб қуясиладе? Уқувчи хохламиди уқтувчи қийналади. Оқибати- курсдошлари ишга жойлашган булади, фарзандила қизиқмагандан кейин ишлашнихам хохламиди.
- Қимматли вақтизни аямаганиз учун. Уйлиманки сизни харакатиз билан 84-мактаб яна уз мавқеини тиклаб олади. Бир йил ичида фан алимпиядасини утказиш имконини олибсиз?


Faqat 3 ta shart!
 
SmartDentСана: Душанба, 16-Янв-2012, 16:16 | Изох # 11
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
Haqiqattanam ayrim maktablarda ahvol ayanchli,manam o'g'limga 1yil maktab qidirib,pochti hamma maktabga kirib chiqqanman,ayrim maktablada 1-sinf qizlarini kiyiniwini kursez,og'ziz ochiladi,ota onasi qatga qaradi diydigan buse,ulayam bolasidan utsa utadiki qomidi,FAZLIDDIN judayam yahwi mavzuni olib chiqibsiz

Добавлено (16-Янв-2012, 15:16)
---------------------------------------------
Haqiqattanam ayrim maktablarda ahvol ayanchli,manam o'g'limga 1yil maktab qidirib,pochti hamma maktabga kirib chiqqanman,ayrim maktablada 1-sinf qizlarini kiyiniwini kursez,og'ziz ochiladi,ota onasi qatga qaradi diydigan buse,ulayam bolasidan utsa utadiki qomidi,FAZLIDDIN judayam yahwi mavzuni olib chiqibsiz


Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
 
NOZIСана: Душанба, 16-Янв-2012, 19:42 | Изох # 12
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
ha, avvallari 10-11 sinflar bolardi yoki texnikum-uchilishela bolardi. 10-11ga qoganla texnikumdigiladan ancha sipo bolardi. maktabda pardoz, soch boyaw umuman yoq edi. bitta-yarimtasi qiziqib bayramlada ortiqcha oziga qaravorsa, oqituvchiladan gap ewitardi. u paytda oqituvchidan oquvchila hayiqib turiwardi, hozirgila bawarasini giwt qilib bezrayib jvachkasini chaynab turvuradi. tovba dey, oldimda 3ta qizim bor, ammo harakat qilaman yaxwi tarbiya beriwga

 
ledyСана: Душанба, 16-Янв-2012, 23:33 | Изох # 13
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Нози опа тугри, биз хам катта авлод эмасмиз, лекин укитувчилардан куркардик

 
ShukronаСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 02:19 | Изох # 14
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Xamqishlog'im yoshligimni eslatdiz.avvallari bu maktab ja obròli edi.Barbir raxbar erkak kishi bòlgani yahshimi
 
LoadingСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 04:41 | Изох # 15
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Pedagok kerede Shukrona opa Mirxamid akadaka kulganda yeglatadigan direktor kerak.

Faqat 3 ta shart!
 
HushroyСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 06:02 | Изох # 16
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Фазлиддин, мавзуни тухтатиб куймен. Имкони кадар давом эттирин. Постларим куринмаса "укимяпти" диб, уйламен!)) Эътиборимиздасиз!))
 
LoadingСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 10:16 | Изох # 17
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
P.S Raxmat bu manga yanada kuch beradi! Bu mavzuda hammamiz suhbat qo'yishimiz mumkin.

Faqat 3 ta shart!
 
oybekСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 10:34 | Изох # 18
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
raxmat Fazliddin,maktabimni eslatib yubordiz.

 
ShukronаСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 13:22 | Изох # 19
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Gapiz tòri erkak òqituvchilar kamayib ketgan.Xamma trichili dardida.
 
komol_76Сана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 13:25 | Изох # 20
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
шу болада бир гап бордэээээ.... ўзи кулиб турадию кўзларида мунг борга ўхшиди, ё манга шунақа туюладими, билмиман... омадингни берсин укам...

мандаям 2та ажойиб суҳбат бор... вақтим бўлганида ёзиб қўяман


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
BоnuСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 14:04 | Изох # 21
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 389
Холати: Хозир йўқ
Фазлиддин битта районда яшаганаканмизаде?

ЎЗИНГИЗ ИСТАГАНДАН ҲАМ БАХТЛИРОҚ БЎЛИНГ!
 
LoadingСана: Якшанба, 05-Фев-2012, 00:50 | Изох # 22
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ


Assalomu alaykum QADIRLI FORUMDOSHLAR VA www.sayyod.uz MUXLISLARI! Bugungi suxbatdoshimni xayotlari ko'rinishlaridan bunday ko'rinmasalarda aslida afsus deyishga sabab bo'ladi. Shu sababdan ularni tanishtirmadim. Ular shuni istadilar. Balki ismlarini shartli ravishda o'zgartirarmiz.
- Assalomu alaykum yana bir bor! ... marxamat o'ziz xaqizda qisqa malumot bering.
- Assalomu alaykum! O'zim xaqimda nima diman. Yo'q tanishtiromiman? Mani tanisizku? Gaplashganmiz.
- Yo'q man faqat siz bilan tasodifan agent orqali tanishgandim. Lekin hech bo'lmasa umumiy aytib bering! Qayoda o'qigansiz, Qayoda ishlisiz? Shular xaqida xech bo'lmasa etib bersangiz. Bu bizni o'quvchilarimizga xam juda qiziq.
- Shu kafeni orqa tarafidagi 84-maktabda o'qiganman. 6-sinfgacha faqat. Keyinchalik boshqa maktabga o'tib ketganman. Ko'chganimiz sababli. 299, 320 - maktablarda o'qiganman.
- Xozir nima ish qivosiz? Qayoda ishlavossiz?
- Uy bekasiman. uyda o'tiraman.
- Avval ishlaganmisiz?
- Bir necha yil bog'chada ishlagamman. Do'mimizda tikuvchilik qildim keyin ishdan bo'shashimdan oldin boshga binoga ko'chgandi ishxonam, undan tashari pishiriqlar pishirardim.
- Nega do'mizda? Qandolatxonalar yoki tikuvchilik fabrikalarida ishlamaganmisiz?
- Chunki mani juda qizg'onishgan. Shuning uchun uydan chiqarishmasdi. Manga Sovchi olib kelgan qo'shnimiz avvaliga men bu domda yashashimni bilmagan ekan.
- Chunarli Raxmat. Xozirxam qizg'anishadimi?
- Xa xaligacha axranlarim bor (kuladi)
Asosiy qism.



- Mana endi siz bilan qisqacha suxbatimizni kengroq qilib olib borsak maylinmi?
- Shu kerakmikan?
- Boshqalar bunday xatolikka yo'l qo'yishmasin degan maqsadda so'ragandim. O'zizxam yengil tortgan bo'lardiz.
- Birinchi savolim. Aniqrog'i iltimosim turmushiz xaqida gapirib bersangiz. Nima sababdan ajrashishga majbur bo'lgansiz? Iloji boricha ochiq etib bersangiz.
- Man turmushga kech chiqanman. 25 yoshimda turmush qurganmiz. Soddagina qiz bo'ganman. To'risini etaman bolalar bilan gaplashmaganman. To'ri adamlar bizni qattiq nazoratda ushlamaganlar. Oyimlar esa biroz bizni nazoratda ushlashga xarakat qilardilar. Lekin oiladagi tartib-qoida, muxid shunday tasir ko'rsatar ekan. Oyimlar balog'atga yetib borarkanmiz bir gapni etganidila. " Yur maylin, agar shuni xolasang. Lekin ertaga sovchi kelganda yurganing kuyovni do'sti bo'lib chiqsa o'zing bilasan" mana shu gapni o'zi bizga yetib ortardi.
- Kechirasiz gapzni bo'ldim? Nima xat yozishlar, uchirma gaplar qilishmaganmi?
- Bo'gan xat yozishlar bo'lgan, vaqtida o'z o'rnida chegarasida. Usha bo'yga yetgan deb hisoblaganlardan sovchilarni keti uzilmagan, xamon sovchilar kelishadi.
- Qiziq. haliyam kelishadi? ( bu xaqida sal keyinroq)
- Kelgan juda ko'p sovichilar kelgan. Ha lekin taqdir qilgani bo'lar ekan. Nimalar bo'ldiyu erim yoqib qolgan.
- Savolga xojat qoldirmadiz. ( Erizni yoqtirib erga tegamisiz deb savol bermoqchidim)
- Qizig'i erim bilan faqat bir martta uchrashganman to'ygacha. Bir martta uchrashganman, Shu bilan yo'o'q bo'lib ketgan. Boshqa ko'rmaganman.
- Qiziq To'y bo'lishi malum bo'lganmidi?
- To'y bo'lishi malum bo'lgandi..?
- To'y bo'ladi deb uchrashuv boshqa bo'lmagan to'rimi?
- Yo'q mana bunday bo'lgan. Misol Seshanbada uchrashuvga chiqqan bo'lsak Yakshanbada padarkalarini bergan shu bilan yo'q bo'lib ketgan.
- Qaytib ko'rmagansiz?
- Turli baxonalar bilan uchrashtirishmagan. Uy qidirishvotti, alohida uy olib berisharkan deb gap topib kelishgan. Qisqasi baxonalar. Keyin shu bilan zaksga ariza topishirish uchun chaqirishgan. Shundaxam yonida xolalari bilan kelgan. Ular qorovul bo'lib yurishgan bizga. Keyin doktorlar nazoratidan o'tganmiz. Men o'z rayonimda, erim o'zini rayonida tekshiruvdan o'tgan. Keyin to'yimiz bo'lgan. lekin juda chiroyli to'y bo'lgandi.



- Do'mga tushganman bo'lak bo'lib, Qayni onam, erim, man yashardik. Xammasi yaxshi edi. Normalni bo'ladigan oila edi. Lekin..? Xammasi qayni onaga bog'liq ekan. Erimni ishi yurishmadi. Ishi bo'lurmadi xa deb. Man erimga otpuska olib ish qidiring dedim. Qayni onam faqat shu yerda ishlisan deb turib oldilar. 1000 so'm oylik bersaxam ishlisan dedilar.
- Qiziq nima sababdan?
- Keyin-keyin chiqib keldi uchotda turishi. Psixda.
- Kuyovmi? haaa?! Endi chungandekman?
- Keyin uchotda turgani uchun besh yil staj qilsa bo'ldi pensiyaga chiqib uyda o'tiradi dedilar. Man boqishim kerak ekan ulani. Shu bilan boshlandimi? Man sekin-sekin ish qidirishni boshladim. Baribir ertaga bolalik bo'lsak boqish kerak to'rimi? Erkak kishi pul topishi kerak dedim. Men xam xali 9 oy uyda o'tirishim bor. Shuni orasida ikkiqat xam bo'ldim. Birinchisini uyda tug'ib qo'ydim, 3 oylik bo'lganda.
- Voy bu qanaqa bo'ladi? nima derdi "vikidish" dermidi? bilmadim nima bo'lardi? Butun bo'ladimi bola, yoki?
- Bir qarichli xammayog'i bor bo'ladi. Shundayam skoriy kelsa qayni onam etgan "op ketmaselar bo'ladimi" deb? O'ylavosizmi? "Olib ketishilar shartmi!" degan! Doktor shart deb op ketgan. Keyin yotganman licheniya olib. Xamma kerakli bo'lgan soxa do'ktorlariga tekshirtirdim. Erim xam bitta doktorga ko'rindi, qaratti pullik doktorga. Oradan 6 oy o'tib yana xomilador bo'ldim. Qayni onam yaxshi qaradilar. Extiyot qilib. Lekin baribir Alloh xoxlamagan ekan. Qon ketib qoldi. Shu bilan tezda "krova ticheniya" kiserva qilib olib tashlashdi. "Bola tug'ilmidi agar bolani olib tashamasak onani xam yoqotib qo'yamiz. Onani xam saqlab qolomimiz." dishdi. Keyin kiserva bo'ganimdan keyin xammasi birdan o'zgardi. Butunlay o'zgarib qolishti. Erimxam so'vib qoldi qanaqadur? Bu orada erimni akasi boridi. Do'mni pulini ber digan pulni olib yo'q qivorgan. Kvartirant bo'lib yashab yurardi. Yaxshiki baxtiga kvartirani faqat kvar.platasini to'lasa bo'ldidi. Erim ushalarni to'lab ularga yon bosib ketti. Manga "umuman kerakmassan" deb ketti. Man etim "mani o'ylamasen oneni o'ylagin" dedim. Akasini bolalari bor? "Yo'q manga akam kerak, bolalari kerak" dib ketti. Mani erim kenjasi. "Onamni mandan boshqa 9ta bolasi bor boqib olishadi, Akamga xech kim qarashmidi" dedi. Man etim akeni bollari bor bizadan yaxshi yesa yevotiki, yomon yemayabti dedim. Har qatta man xomiladorligimda bodiring yegim kevotganda rossa yeg'lagamman. Bodiring oberin desam qayni onam " To'xten o'g'lim pensiya osin, obaraman" deganla. Xop degamande bozorchaga mayda chuyda baxonasida chiqqanman. Ovsinim shu bozorchada narsalar sotadi. Chiqib etsam? Ovsinim "Mana bu mana bu kechagi qarzizni to'lab qo'ying" degan. Baliq olgandim "Selyodka". Shunaqangi alam qilgan? Mana? Erim ulaga shuncha yordam bervotti? Bula bizadan yaxshi yeb ichvotti aslida. Bula mandan pul so'rab o'tiribti. Shundayam indamaganman. Kuni kelganda erimga qurt olib ber desam "Devor yala" der edi. mana shunaqalar bo'ldi. Keyin 3-bolamga xomilador bo'ldim. Bir kuni erim ichgan edi. O'zi ummuman ichmasdi. ushanda yoki shomollab qolgandi yoki biror sabab ichgandi. Xullas uyga mayda chuyda uchun chiqish kerak bo'lib qoldi. Qaynonam erim bilan chiqishimni etdila. Ichib ogan bir nima qilib qo'ymasin degan maqsadda. Shu bilan shunday qorli kunlar edi. oyog'im sirpanib yiqildim, Erim meni ushlab qolaman deb ustimga uyam qulab tushdi. Bola ezilib o'smay qoldi. Uni xam olib tashlashdi. Keyin shunaqa bo'ldi, ketishga majbur bo'ldim. Adamlaga ettim Ada yashamiman dedim. Shunaqa, shunaqa. Adamgila borib surishtirishdi do'xtirdan. Anketa qo'lga berilmasakan, Doktordan ruxsat olib keyin borib familiyasini etsa keyin qarab berarkan. Doktorga chuntirishgan shunaqa, shunaqa bo'ldi deb. "Qizimni 3ta bolasi mana bunaqa bo'ldi, kuyovdan bo'lishi mumkinmi?" deb so'rashgan. Doktor anketani ko'rib chiqib etgan "bolalar tug'ilmagani yaxshi bo'libti, bu odamdan sog'lom farzand tug'ilishi mumkin emas. Nechchi yildan beri uchotda turishini ko'rdizmi? Bu odam rostakasim kasal." degan. Lekin to'risi erimni juda yaxshi ko'rardim. Shuning uchun bola tug'ish imkonidan maxrum ekanmiz, bola asrab olilik dedim. Qayni onam yana qarshilik qildilar. Shu bilan buyog'i tezlashib ketti. Ajrashib kettim. Oldinda singlim bor. Xolam "singlisi bor. Yashab tursin. Singlisi erga teygandan keyin qaytib keladi" dedilar. Shunga holam nomiga yarashtirish uchun bordilar. Borsalar mani narsalarimni butunlay ajratib qo'yishibti. Hammasini! Biza bilmaganmizam? Mol mulkni taxsimlab qo'yishibti. Termosgacha olib qo'yishibti. Sandiq qayni onamni xonasida turardi. Ustiga o'tirvogan. "Ochishmasin" deb-de? Ajrashaman deganmami? Xali mol mulkim uyga yetib kemasidan bir nechi kun oldindan, uja ajrashganimni eshitganlardan sovichi keldi. Xali to'liq ajrashib ulgurmasimdan. (kulib)
- Sovchi kepti. Rozi bo'madizmi?
- Yo'q! Oldin tanlamagandim. Endi tanliman. Varianlar bor juda ko'p variantlar bo'votti. Bitta sovichi bilan chegaralanib qomidi? Xaligacham kelib turibti. Oldin shoshilgandurmiz? "og'zi kuygan qatiqni xam puflab ichadi" dishganicha bor. Xam man Farzand bo'ladi yoki bo'midi diyomiman. Garantiya beromiman? Bo'midiyam diyomiman? bo'ladiyam diyomiman? Xammasi xudodan. Lekin erga tegib qaytgan nomim bor. Xech kim manda ayib bo'gan dimidi. Xullas Varyantlar ko'p? Yaxshi varyantlaram bo'ldi. Lekin yoshi katta. Bir boy odamdan keldi. Qilzlari bor ekan. Xammasi joy-joyini topib ketgan. "Bolasi bo'masa bo'ldi, bo'tga kelib bolalik bo'lsa maylin"debti Yoshi ellikdan oshgan. Xamma narsasini qilib beramiz, Katta-katta uyi bor ekan. Hoxlamadim.
- Nega unaqa didiz?
- Maqsadim pul bo'ganda alla qachon tegib ketardim?
- Gap puldamasku? so'radim hayron bo'lib.
- Kotta ku?
- Nechi yosh ekan didiz?
- Ellik yosh. Adam tengiku?
- aaaaa? Man bilmimande Chunmadim? Endi bildim.
- Yana bitta variant bor. U .... maxalladan kelgan. Qizligimdayam kelgan. Yana so'rab kepti. Mandan 21 yosh katta, 3 marotaba uylangan ekan. Mani ko'rmagan. Erga tegishimdan oldin man uni uyimizga kelganda ko'rgandim. Kastyum, shim kiyib qo'li ko'ksida. K.Sh kiyganlarni yoqtirmiman. Rossa ustidan kuludim. Tegmiman diganman. "uydan qochaman" degan joylarigacha chiqqanmiz? Orada erimdan sovchi kegan, erga tegib ketganman. Usha xozir yana kevotti "oilezni qattiq xurmat qilamiz" depti. qisqasi mengacha yetib kelmagan xancha sovchilarni qaytarib yuborishdi.
- Kechirasiz bu savol menga juda qiziq. Demak eringizni kasal edi dediz? Nima shunchalik be davomidi?
- Man qayni onamga ko'p marotaba aytdim. Do'ktorlarga qaratilik dedim. Oxirgi payta erim shu darajada nimjon bo'lib qoldiki? Qo'lida biror nimani ushlolmay qoldi. Ovqat bervorsam istishga qo'yolmi sindirib to'kib yurardi. Shunga etdim do'ktorlarga qaratilik dedim. Bazan o'zim qarataman desam xam, tuzalib qolsa xuddi o'g'li pensiyaga chiqmidi, ishga kirib ketadi deb o'yladimi qaynonam bilmadim? Chunmadim o'zim, to'risi chunmadim?. Qayta-qayta "besh yil sho'tt ishlab tursa bo'ldi, besh yil sho'tta ishlab tursa bo'ldi" Man etardim manga erim besh yilga keremi? Shunga chunmadim qayni onamga? "Pulimiz yo'q dedilar" qayni onam. Tillalarimni sotib to'liman dedim.
- Chunarli? Qayni onez nega unaqa qildilar? Man biroz chunmay qoldim?
- Bilmadim chunolmi qoldim? ( nimalarnidur chuntirishga xarakat qildilaru o'zlariyam nega qayni onalari bunday qilganini bilmay qoldilar).
- Qayni onez yaxshi ayol ekanlar. Gapizni orasida shuni sezdirib qo'yvossiz. Lekin nima uchun bunaqa sizga birdan teskari bo'lib qoldilar?
- Xa shunaqa mani kere paytda yaxshigina extiyot qilganlar. Balki yugorida etkanimdek erimni akasini uyi yo'q edi. Kotta o'g'lini oilasini op kemoqchi bo'gan bo'sa kerak? O'ylab-o'ylab shunaqa xulosaga keldik.
- Chunarli? Raxmat! Endi o'ziz xaqizda qisqa savol javoblar qilsam maylinmi?
- Yo'q ey! Buni Internetga qo'ysez mani tanigan odamlar nima didi?
- Boya etganimdek ibrat bo'lar degan maqsadda bu suxbatni o'tkazvomman.
- Unqada Javob bergim kelmagan savolizga javob bermiman!
- Albatta sizni xoxshiz? Demak man deyarli xamma shu savol bilan murojat qilaman. Agentaxam so'ragandim. Qiziqishlariz xaqida gapirib bersez.
- Qiziqishlarim? Bilmadim. Qanaqa misol uchun?
- Musiqa, shunaqade?
- Musiqa man deyarli eshitmiman. telefonimda 200ga yaqin qo'shiq bor xaligacha eshitib bo'maganman. To'ri boshida telefonga qiziqdim lekin qolib ketti. Tikuvchilikka qiziqdim. Tikuvchi bo'lib ishladim.
- Mandayam shunaqa eshitib ulgurmiman. Sababi playlist tez almashadi. Lekin mana tikuvchilik qilganman dediz? Shu soxani ustasimisiz?
- Unchalik emas, Lekin misol tikoliman!?
- Yashashdan maqsadiz bormi o'zi?
- Yaxshi oilaga kelin bo'lib tushishni xoxliman.!?
- Bitta gapni etib qo'yi. Shu silani maxallada maqsadsizlar yashidi bilasizmi? Kimdan so'rasa maqsadim yo'q dep turadi. (kulib)
- Bilmadim!? Lekin bola boqqim kevotti. Judayam bolam bo'lishini xoliman. Ayol kishi uchun bundan yaxshiroq maqsad bo'lmasa kerak. Mana ( Butun yuzidan taralib turgan quvonch o'rnini soxtagina tabassum egallab oldi.)
- Ana mayda chuyda qilib o'tirmi yashashdan kotta maqsadni ko'zlagan ekansiz? Bola tarbiyasi bu juda yaxshi tanlov.
- Qiziqishi yo'q degani yashashdan maqsadi yo'q degani emasku?
- Bu savolim balki qo'pol, balki nozik sanalar. Lekin xar bir odamni xayotida bu xodisa yuz beradi. sevgi! sivish va sevilish. Sizda bo'lganmi shular?
- Shu kichkinaligimizdan adamlani o'rtolarini o'g'li bo'lardi. Bizani uyga ko'p kelishgani uchun unaqa bir-birimizdan uyalmasdik. Esini tanibtiki manga uylanaman derdi. Ko'plar quloq tishlatib qo'yadi. Bu bola qaynoq choyini aralashtirgan qoshig'ini yuzimga bosardi. Balog'atga yetganimizda esa niyatti qattiylashib bordi. Man doyimgidek uni inkor eturdim-eturdim. Sababi yoshligidan yaxshigina xotinbozidi, aralashmagan ishi qomagan yigit bo'gan. Nechchi martta o'zgardim deb etgan lekin..? Bitta voqiya esimga tushdi. U doyim man xali boyib ketaman dirdi. Bir kuni kelib etti "bir yildan keyin yengi shaxsiy moshinamni xaydab kelaman, vada beraman" degandi. So'zini ustidan chiqib xonamgacha kirib keldi "Mana Pravam, ana moshinam" dedi. So'zini ustidan chiqdi. Keyin baribir unga rozilik bermadim. Balki shu bolani uvoliga qoldimmikin? Oyimla xam shunaqa dillar. Taqdirde. Mana u yigit xozir oilali. Kelin salom bugan kuni kelib baribir manga uylanishini etkanidi. Xali ko'rsa Xali afsuslanadi "o'zin yo'q degansan bekor" dib afsuslanadi.
- Xa juda qiziq!? Chunarli. Keyingisi savolmas. Xayotni bir pasti, bir balandini ko'rdiz. Nega unaqa divotman? Xali yoshsiz, xayot esa oldinda. Biror maslaxatiz bo'sa bizga etin.
- Yoshlarimizga maslaxatim? Erkek kishi, umuman odam doim masulyatni sezishi kere. To'ygachami, to'ydan keyin ayniqsa birovni qizini uyinga op keldinmi, bolen bormi, shulani masuliyati endi sani zimenda. Erkak kishi xar bir ishida masulyatni sezib turishi kere. Bu yengil yukmas. Hayotta xamma narsa bo'ladi. Uylanib qo'yib, nima ish xolasa qilib yurish yaxhimas. Chunki ertaga shulani oldiga qaytib kelasan. Shunaqa vaziyatlar bo'ladi yashirmiman. Shunga oldindan va doimiy ravishda qilmoqchi bo'gan ishingni taxlil qilib yur. Rejasini puxta tuzishga xarakat qil. Man mana 2 yil turmush qilgan bo'lsam xich o'ylamagandim bir-ikki oy ichida bunaqa ishlar bo'lib ketadi deb.
- Raxmat sizga. Bezovta qilganim uchun kechirasiz. Suxbatimiz juda mazmunli bo'ldi.
- Albatta sizga alohida raxmat! Shunchalik mani gaplarimni eshitganiz uchun.
- Lekin bir gapimni aytib o'tishim kerak. Ko'rinishizdan, Agent orqali suxbatizdan, ichizda shuncha gap saqlab yurganizni bilib bo'lmasakan.
- Xa etishadiku "Ichin yeg'lab tursa xam, Yuzin kulib tursin" deb. Nima qilaman, bo'ladigan ish bo'ldi? Hudoga nolimiman. Hali hayot oldinda. Faqat ajralganimdan keyin dunyoni asil yuzini ko'rdim. Odamlarga xayron qolaman ukam. Qizbola bo'sen, qiz bola deb gapirishadi. Mana oilam buzildi, biror kishi so'ramidi "ayib kimda" deb. Qaytib keganmi? kegan! bu gaplarni bir ammalab ko'tarib yurish mumkin ekanu? Bemani erkaklarni ayollardan battar lattachaynarligini ko'torolmi qolarkansan.
- Chunmadim erkak kishini sizni qaytib kelganiz bilan nima ishi borakan?
- Do'mimiz yaqinida tikuvchilik qilganimda, men bilan birga ishlidigan dugonamni eri ajrashganimni bilardi. O'zi xotinini yaxshi ko'radiyu shilqimlik qilishni xaddan oshirvoradi. Bir kuni xammamiz xonada o'tirsak nima dide deng? " Mana siz eriz bilan ajrashibsiz, man xotinim bilan ajrashaman. Manga etga tegin. Ikkalamiz shoshilib qolibmiz oila qurishda. Shu xatoni to'g'irlasak." Man bir gal hazil bilan chiqib kettim. Lekin amakim tez-tez keb turalla. Ko'rib qosalar bilasiz nima bo'lishini? Qarasam kundan-kunga shilqimligi ko'payib ketvotti. Sekingina qochvoraqoldim. Hullas erdan qaytgan deb o'zicha mani xar xil ayollaga o'xshatishlari og'ir botadi. Oldin billarin nimaga ajrashdim. Man bunaqa gap so'zlaga tayyormasman. Bizani uyda bunaqa tarbiya yo'q. Qo'pol etganda " man silarga buyum yoki qo'g'irchoq emasman! Boylikdan xam muxum boylik bor. Bu oila baxti va farzand quvonchi. Ota-Onalik mana chin boylik" Erdan qaytgan bo'lsam xop nima endi? Buzuq xayol bu odamlarda bo'lsa maniyam buzuqqa chiqarishlari kerakmi? Shu fursatdan foydalanib xamma turmushi buzulgan ayollar buzuqi emas. Gap oiladagi tarbiyada bo'lar ekan. Bir ikkita yuqorida aytib berganimdaka erkaklarga xayropn qolaman. Bazan nima dimoqchikan deb o'ylab qolaman. O'zlaricha nima deb o'ylashadi? "chimildiq ko'rgan bo'lsa, qolgan xar qanday ishni qiladi" deb o'ylaydimi xarom xayollar? Ey uyatku? Chimildiq muqaddas dargox, Senlarni xar xil qochirma gaplaring umuman boshqa narsa. ( Internetga qo''yaman deganiz uchun etvomman)



- Raxmat yana bir bor. To'risini etaman. Bu hayotizda ko'rganlariz faqat kinoda bo'ladi deb o'ylarkanman? Afsus shunday odamlar borligi yomon.
Shunday qilib bu suxbatdoshimiz bilan suxbatni yakunladik. Qolgan gaplar o'zaro gaplar. Ko'pdan beri "agent"da suxbatlashib mana endi ko'rishibmiz. Albatta shaxsiy gaplar bo'lishi aniq.
Ming afsuski bunday voqialar xar kuni, xar soatda atrofimizda sodir bo'lmoqda. Bunday oilalarga birorta jo'yali maslaxat berib, yarashtirib qo'ygin keladi kishini. Ammo bazan buning ilojisi yo'q. Unda nega bu suxbatni bizaga taqdim etti ekan deb savol berishiz aniq. Sababi oldimizda endigina baxt atalmush koshonaga qadam qo'yishga shay bo'lib turganlar bor. Shu jumladan men xam. Bizga esa sizning maslaxatingiz kerak. Chunki biz "Odamlardan Birimiz"
Loading... Baxt uchun intil, lekin baxtini topishga shoshilma.


Faqat 3 ta shart!
 
Anv@rbekСана: Якшанба, 05-Фев-2012, 01:53 | Изох # 23
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
OOOO bravoooo Raxmat Loading!
Shu o'rinda shu opajongayam rozilik berganliklari uchun ham raxmat!

Добавлено (05-Фев-2012, 00:53)
---------------------------------------------
....bir narsadan afsusdaman....

Добавлено (05-Фев-2012, 00:53)
---------------------------------------------
Real voqeiliklarga doim ta'sirchanman....



 
NOZIСана: Якшанба, 05-Фев-2012, 02:01 | Изох # 24
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
oqib, yoqamni uwladim. hech kimga bunday hayotni tilamagan bolardim. har bir ota-onaning farzandi baxtli bolsin, har bir inson ota-ona degan nomni olsin. qizning bardowiga qoyil qoldim. Ollohning sinovi bu. ketidan albatta yorug kunlar keladi, hali baxtli bolasiz, inshaolloh.

 
bek_x6Сана: Якшанба, 05-Фев-2012, 09:02 | Изох # 25
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 58
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 676
Холати: Хозир йўқ
qoyilman Fazliddin! raxmat kottakon.
ayniqsa oxirgi " Baxt uchun intil, lekin baxtini topishga shoshilma." shu gpiz rosa yoqti manga


Vaqt o‘tadi va hayot ko‘rsatadi... Hammasi yaxshilikka bo‘lgan bo‘ladi :-)
 
  • Страница 1 из 5
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • »
Поиск: