Anv@rbek | Сана: Душанба, 09-Июл-2012, 02:47 | Изох # 108 |
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
| Shukronalik....(Hali 100%tayyor versiya emas)
Intervyu-suxbatdan so'ng o'z fikrlarim bilan bo'lishaman...Bu uyda nafaqat televizor balki..
Audiodan oqqa Loading, Anvarbek ko'chirdi
IZOH YOZMANGLAR hali oxirigacha tayyor emas!
Добавлено (07-Июл-2012, 00:22) ---------------------------------------------
Добавлено (07-Июл-2012, 00:25) ---------------------------------------------
Добавлено (07-Июл-2012, 00:28) ---------------------------------------------
Добавлено (07-Июл-2012, 00:35) ---------------------------------------------
Добавлено (07-Июл-2012, 00:47) ---------------------------------------------
Добавлено (08-Июл-2012, 02:03) --------------------------------------------- (To'ldirilgan versiya)
А: Mана бунақа нарса бувотиде? Сиз шунча дoкумент еғдиз турими, ушатга? Махалла орқали хал қимоқчи булдиз? Ярим йулдасизде. Охиргача обориш керак. Ярим йулдан orqaga qaytmisizku.., харакат қилдизку барибир. J: Ёоо энди манда тайёр булиб у ёқдан телефон қилиб ётибти. Була бетта нима қилиб ётибти... Охири заевления ёздимде. "Агар нима сабабли отказ бувотган булса ёзиб берилар" деб. Иккита эгзимфлярда. A: нима дишди? J: Момент югуриб чиқишди. 9та одаммам топилди, Хаммаси Мамёқ бузулиб тушвоттиде? 2007-йили хам камисоват қилишуди. Ха уша, ман этдим, йуқ хозир қиберишиз кере дидим. Резинаде чузиб ётибти. Мани нарёда нима қилиб ётибти. Охирида... телефонни...(uyni qurib berish uchun xat yozganlar, va tenderda boshqa odamni loyiq deb topishib o'sha boshqa odamga pul ajratilgan) Майлин дима, нима диман? Бир тарафдан хурсанд булдим. . . . . . . . . . . . . . J: Мана энди хозир сотциал таминот нимаси(ташкилот) умуман нима қимиди(ишламиди). Мисол учун ман ногиронлар жамиятида ишладим, телеатиледа ишладим. Ула бир нима қимидиде? А: Фойдаси йуқ? J: Йуқ улар хозир тарқаб кетганде. Пенсиямга қушиб беришмиди. Ман 11 йил дарожний арганизатциада ишладим, хозир трудавойим ушатда турибти. А телеатиленики уйда турибти уни нима қимаганман. Қонун олдида жавоб беради деб. Ногиронлар жамиятида ишладим. Энди мана бу кенайизга, хаммага пенсия бервотканда етвотуди. Ман 176 000 сум ойлик оламан. Ундан свет, газга кетади. Қолгани трикчиликка. Энди мисол учун ремонтга у бу нарса опкелишади онда-сонда, буям как икки хафтада бир мартта. (Кулиб) А: Hozir apparatura buzilsa odamlar uni tashavorib yengisini sotib olishmoqda… . . . . . . . . . . . . . . . J: Бир тарафдан манга оғирде... Мисол учун hammadan манга ёрдам берила диб. (Чунтиришга суз қидириб) А: Тури сиз ишлаб юрган одамсиз. Х: Мисол uchun оch qolsam ham кучага чиқиб пул бер димиман. Турисиде?! Муни мундо қилиб психологичный. А: Тури?! Мана бунақа нарсаде? Сиз уйда утирибсиз, сизни хеч ким билмиди. Таништириш керак. Одамларга етказиш керак. Мана узиз этизку хомилар бор диб. Шунақа етказилса топилади. Ушалага этказиш керак. Х: Энди мана бу қонунда бору? Ёрдам берганларга..nalogdan lgota bor.. А: Мана шуни эттиз, этмасез ман билмасдим. Мана шунақа одамлар бор, танишлар, окалар бор. Шу сухбат чиқса ушаларга етказаман. Келамиз худо хохласа. . . . . . . . . . . . . . . . A: Mana endi o'zingiz haqizda gapirib bersangiz? J: Ман Қурбонов Жумавой Журабойевич, Тошкент вилояти, Қибрай туманида туғилиб яшаганман. Ёшлигимдан чиғатойдиги интирнатда тарбияланганман. Уёни битириб, техника нималарида уқиб, "Радиомеханик" деган касбни олиб ишлаганман, ундан олдин дарожый арганизацияда, мана бу Аирапорт йуллари буйича, строителни управления 851 главний ташкентски отделда ишлаганман. Министерства транспорний строителствада. А: Ким булиб ишлагансиз? J: Қоровул булиб. И так ногирон мунақа... Кегин хунарим буйича қибрайдаги марказий устахонада мастер булиб ишлаганман. Прокатда ишлаганман. А: Радио техник булиб. J: Ха ремонт радиотехник булиб. Транзисторшик буламан. 1995 йили уйландим, 36 ёшимда. 3та болани отасиман. (Бироз жим туриб) 176 000 сум пенсия оламан. Бу пул фақат камунал расходларга кетиб қолади. На кийинишга на бошқасига етади. Уйни ремонт қилишга вазможнаст йуқ. Ф: Кечирасиз саволим учун. Оёғингиз ногиронлиги туғмами? Ёки? J: Ман икки ярим oyligimda полимилит деган эпидемияси касали буганман. Шундан оёқларим ишламидиган булиб қолган. O'zim soppa-sog' tug'ilganman. 1976-йилдан бери 2-гурух ногирони,1999-йилдан 1-гурух ногирони. Травма олиб ногирон булиб қоганман. ёшлигимдан иккита қултиқ хассада юрганман. А: Oilangiz хақида гапириб берасизми? Уйланишдан олдин ака-укалариз хақида. J: Биза сакизта фарзанд буганмиз. 4та уғил, 4та қиз. Отам 1979 оталари билан авто халокатга учраб қазо қилганлар. А: Неччи ёшиздиз ушанда? J: Ман йигирма ёшда эдим. Қолгани кичкина эди. A: Сиз оилада каттасизми? J: Ха ман каттасиман. А: Қолганлари укалариз сингиллариз а? J: Қогани укаларим синиларим. А: Ука, Синилариз оилалими хозир? J: Ха хаммаси оилали, бола-чақаси бор, уйли жойли, хаммасини узини ташвиши бор. Oshiqcha daromadi yo'q. Манга ёрдам berish uchun. А: Хуллас узига абиспечиный? J: Ну узига абиспечинний. Ну узига етади. . . . . . . . . . . . . . . J: Ну... Мани...анақам нимадейди? Машу илтимосим шунда эдики, строй материалда ёрдам бериб юборадиганлар булса.( минг хижолат булдилар. Юзларига қаролмадим) Укаларим қуриб берарди. А: Укалариз қуриб берамиз дишибти. Сизга айнан нима керак? Shifer, g'isht, тахта нима керак? J: Shifer, лес(тахта, тусин) асосан мана шулар керак. А: Ховли неччи сутик? Маши бир ярима? J: Хм бир ярим сотик. Яна манр ёқ қушилса икки сотик булди. . . . . . . . . . . . . . А: Фарзандлариз хақида гапиринг, неччи ёш? Х: Қизим Руза 16 ёш. Чимбойдаги 100-интернатда уқийди. Уғлим Умиджон, 36 қишлоқ мактабда уқийди. Тузелда. 6-синф уқувчиси. Кичкина қизим Насиба бу йил олтига тулади. Katta Қизим хам 2-гурух ногирони. Хотиним 3-гурух ногирони. А: Уларда ногиронлик нафақаси борми? J: Қизим взрослига утади. Бу йили паспорт олди. Шунга тухтатиб қуйилган. Унга қайта хужжат туплаш керак, униннг учун kasalxonaga ётиши керак. Унга маблағ керак. Kasalxonada доволаниб чиқса кегин хужжат беради. Пул кетади... А: Биза мана шуларни билмимизде? Буни етказиш керак. Ф: Қизизда қандай муаммо бор? Қанақа касаллар? J: Туғма bir оёғи калта. Ф: Уйдан чиқмисиза? Х: Йуқ. Ф: Дунё билан қанақа алоқада буласиз? А: Информациа қандай алмашасиз? J: Информациани..? Масалан Po'latjon деган спонсoр бор, 2011-йили манга компютер совға қилишди. Ногиронлар жамияти орқали. Қибрай "Опа-сингиллар" ногиронлар жамияти орқали нима қилиб, шуни манга ёрдам қилди . А так информачия буйича televizor, интернет. Ф: Мана компютерни узлигидан узлиги опелишмагани аниқ. Қизиқишизни билишади... J: Компютерни икки минг, хозир этаман? 1985-йили разработка компютер буганда, "мне эвм не инетресует" деганман. Сабаби уша пайтда фақат хисоблаш техникаси буган. Кейин товуш ёзиш, апаратура ремонт, видео магнитафонлар билар билан ишлаганман. Телевизор тузатиб. Бориб-бориб мана бу техника эскирганидан кегин. 2009-йили манга Плотникива Наталия деган танишим бор «Opa-singillar jamiyati»dan. Бир-биримиз билан яхшимиз. Илгари битта жамиятда ишлаганмиз. "Санга компютер керак" деганиди. Мани клавитурасини олишга хам пулим етмиди. Чунки ман чунмиман компютерни. Кегин ула сан техникани чунасан диб эски компютерни берворишган. Манитори билан. Кегин харакат қилиб, нима қилиб, спонсорлар нима қигандан кегин спонсорлар нима кериги бор диб... А: Йуқ сиз этиб берудизку манга? Kutmagan xolda Болла келиб мамини ичини куриб бергин диганизда, опкетиб енгисини ташаб кетишуди. J: Хаа? Манга келиб нима кере? Телевизор керакми диганда, йуқ телевизорим бор дидим. Манга иложи буса маши компютеримни куриб берилар дидим. Чунки дидим ман узим билмасам дидим, эттан, қаттан билмасам нарса топишни. Чунки куп жойларга мурожат қилдим. Радио детал нима дийман.. Улар мани гапимни чунмиди. Чунки еее? Ф: Улани тилида гапирмагансиз. J: Ха не на техническим языке дидику? Була келиб нима камчилик диганда, маши компютерни бир нарса қиберилар. Шунда урганволи шуни. Хоп диб опкетиб, икки хафтадан кегин шу енги компютрни олиб келиб беришган. Кегин бунга акустичиски система, кегин секин-секин қизиқишни бошлаганман. Бу нима диди биринчи мартта. (Амалиёт маносида) А:2009-йилдан бери бора? J: Йуқ 2011-йилдан бери. Ф: Анварбек билан қанақа қилиб танишгансиз? J: Анварбек биланми?(Anvarbekka qarab kulib) J,Ф,А: кулвордик. J: Манга Юра деган Русс чол бор, уйам келиб компютер туғрисида пастаянна нима қилади, узи у бу нарса тузаттириб туради. Савол берарди ниме комп.инг йуқ диб. Ман нима қиганимга Шовкатбекни(Шовкат Анварбекни офисдаги шериги. Устозлик тарафлариям бор. Сохаси радио,тв,двд устаси) визиткасини олиб келиб берган. Ушатка анти вирус диб қуйган. Кегин ман бир модем олдим. Билайен. А: УСБ модем. J: Модем олдимде унга антивирус олиш керак экан. Интернетга чиқиш учун. Шавкатга телефон қисам Анварни номерини берди. Була кегандан кегин шунақа қилиб танишганмиз. Мана Ноябр ойидан бери мана ака-укадекмиз. Бир нима булса, қуларидан кеса ёрдам бералла. Дуоларини қилиб утирамиз. Шулани секин-секин мана филмлаям ёзиш, монтаж қилиш, клиплар қилиш, zaxvat qilish, internetni o'rgatdilar. А: Интернетни.. J: Интернет билан нима қилиб шуғулланвомман.. ЭНДИ БУНДАН МАҚСАД ШУ БУЛДИКИ, БУ НИМАНИ САМОСТОЯТЕЛНО УРГАНИБ, УША ОИЛАНИ БОҚИБ, ОИЛАНИ ТЕБРАТИШ БУЛГАН. Не проста интерес? Ха хам хоббий, хам анақа (даромад қилиш маносини суз билан этолмадилар.) А: Қизиқиш? Ф: оила боши булиб оилани абиспечит қилиш? J: Хмм болаларим уже келиб қизиқиб, нима қилади. Хозирам, хунарим уша хунарим, рус тилини мукаммал билганим, машуни узлаштириш манга осон кечти. А: Мана бир хиллар мисол учун сиз, барибир биламанде, Худога шукур қилиб утирасизде? Бир хил шароити оғир одамлар бор? Вазиятдан чиқиш учун ичиб, чакишади. Сизни биламанде ичмисиз, чакмисиз. Хеч курмадим ичкилик буганини. Бир хиллар шароити оғирлигидан алкаш bo'lib ketgan… J: Йуқ.. нима фойда уша ичкиликдан? А: Курганман шунақа нарса! Сиз ичмас экансиз. Чакмисиз. Шуни биринчи куриб сизга қоил қоганман. J: Энди ёки оила дейиш керак! Ёки ичкилик. Ичкилик орқасидан хаммаёқ нима булади? Ф: Мана фикриз қанақа? Сиз хам юрибсизку? Ичкан билан чеккан билан муаммоси хал булмаябти-ку? Шу нарсани... J: Энди нима диди? Сендан харакат, мендан барокат дидию? Одамни узида тришқоқлик булиши керак. Гап физик ногиронлик хақида эмас? Одам узини хохиши. Хм! Мангаям куп этишади, каляскен бор экан, аёққа оп чиқилик, куп пул ишлисан диб(tilamchilik ma'nosida). Биттаси келиб пул бериб кетвотканда. Ман буни қабул қиломиман. Махалла комитети ёки хайтлада кеса у бошқа. Бирдан кеса ман уни.. А: Чунки сиз узизни мехнатиз билан пул топкан одамсизде? J: Тури. Бир хил одамлар борде, мана бундоқ қилиб бериб кетаман диди. Соғлар. Ногирон одамга бу оғирде? В обшем тескарисиде. Ногирон деганда нимани чунишади.. А ану юрганлар борку(садақачилар) улар профисионал булади. Улар кегин узига ишламиди. Соғлар учун ишлиди. (Ичлари оғридию, кулиб утиб кеттила). Ушанин учун уйда утириб, худо деб нима қиламиз. Nogironlar jamiyatida ishladim. A: Nogironlar jamiyatidan uyizga kelib, sizdan xabar olib turishadimi? J: Nogironlar jamiyatini o'ziga yordam kerak(kulib)… «Opa-singillar» jamiyati bor edi, endi unda nogiron ayollar uchunde, ularda tikuvchilik sexi bor. Xotinim shu jamiyatga a'zo, onda sonda bo'lsa ham eslab sirkka bilet berishadi. A: Hayit bayramlarida, sotsial ta'minot bo'limlaridan, mahalladan kelib xabar olishadimi? J: Maxallani o'ziga kelsam, maxalladan moddiy yordam olish hozirgi kunda juda ham amri mahol. Tog'risini etsam. A: Sizni hozirgi sharoitiz bilan maxalla raisi, idorasi tanish. Shu kungacha qaysi muammoingizni xal qilib berishdi? Qanaqa yordam qilishdi? J: Endi bir yarim yilda bir martta yordam so'rayman. Spravka kvitansiya yig'ib A: Shu moddiy yordam qancha summa? J: bir yilda bir marotaba ya'ni uch oy ketma-ket 40.000so'mdan beradi, jami 120.000 A: Oxirgi martta qachon oldiz? J: 2011-yil yozda A: Yana qanaqa yordam so'ragansiz? J: Gaz xisoblagichni koçhadan xovliga olib kirib berila deb janjallar bo'lgan mana hali ham o'tkazib berishmadi. A: Gaz, elektrdan imtiyozlariz bormi? J: Yo'q A: O'zi qonun bo'yicha sizga imtiyoz bo'lishi kerakmi? J: Bilmadim A:Kommunal to'lovlardan qarziz bormi? J: Yo'q, qarz yomon narsa, qarzdor bo'lishni yomon ko'raman, baribir yig'ilib qolsa, o'zimga qiyin bo'ladi. F: Siz o'sha texnika soxasidasizde, remont tele, audio videoapparaturi. Shogirlaringiz bormi? J: Abror degan shogirdim bor,Qibraydan, shu astoydil qiziqqan. Mana qiziqib mandan o'rgandi, mana hozir kotta usta bo'lib ketgan, ustaxonalar ochib ishini yurgazib yuribdi.(Faxrlanib, ko'zda quvonch bilan) Hozir u bilan aloqam yo'q, lekin kenayiz bilan ko'rishib qolsa, xol axvol so'rab turishadi. F: To'garaklar ochganmisiz yoki faqat ishlab yurganmisiz? J: 13 yoshimdan radiolyubitel bo'lganman, radiorpriyomnik yig'ganman, detektorlar ham. Ilgari Radiojurnal bo'lardi, Yunniy radiotexnik, modelist, shularga qiziqib sxemalani o'qirdim, o'rganardim. 1975-yildan boshlab Boney M, Golos Ameriki guruhlari chiqqan va shularni audiosini yozish va yig'ishga qiziqardim. Ovoz yozish bilan shug'ullanganman. Audiokasseta ko'paytirish bilan. Shu qunt bilan o'qidim o'rgandim. Keyin kinoprokatlarda ishladim, Lisunova, Parkentskiy Yangiobodlarda, ilgarilari televizorlar prokatga berilardi. Ustaxonalarda ishladim. O'zi man rassom bo'lishni xoxlardim, rasmlar chizardim… F: Hozir ham chizib turasizmi? J: Ilgari chizardim hozir yo'q(kulib) Ilgari kimda tranzistorniy radiopriyomnik bo'lsa, hamma uni ko'rib ooo der edi, uni boyvochcha deyishardi. Har kimni orzusi edi, man shunaqangi qiziqib ketganman, amallab pul yig'ganman. Aleksandr degan bola mani pulimni olib, bo'magur, buziq priyomnik berib ketgan, odamga yomon alam qilgan, tuzatishga harakat qilganman, man baribir tuzataman deganman, chunki yana pul yigíshga manda imkon yo'q edi. A: Maktab inernatda o'qigansiza? J: Xa Chilonzordagi ilgari 3-edi, hozirgi 100-maktab internatda o'qiganman. 8-sinfni bitirganman, keyin uchileshiyda o'qidim, keyin yana qayta tayyorlanish uchun Dom Kinoda o'quv kursiga borganman. Diplom bergan. A: Mana siz boya 176.000 pensiya olaman dedingiz, kenayim qancha pensiya oladilar? J: Aniq bilmiman shu 50-60ming A: Mana shunda oilaviy byudjet bir oyda 220-230mingni tashkil etmoqdami….? hm da…..( uzoq jim bo'lib qoldim savolimni davomini bera olmay qoldim) J: hm baribir Xudoga shukur deyish kerak(kulib). Man bollarim mana shunaqa vayronada yashamasin deb harakat qivomman. Keyin qolgani yaxshi bo'lib ketar…. Man o'ylimanki, kimdandir yordam olishga inson o'rganib qolsa, u xalyavshik(tekinxo'r) bo'lib qoladi-de, bu eng yomon narsa. F: Bu uy bolaligizdan bormi? Shu uyda tug'ilib o'sganmisiz? J: Xa bu mani bolalik uyim, shu uyda o'sib undim. Bu uy 40-yillarda qurilgan(shift va devorlarga bir nazar solib) Agar man hozir ko'chaga chiqib yig'lasam, bu narsa mandan keyin bollarimga meros bo'lib qoladi, shuning uchun odam o'zi harakat qilishi kerak. Mana hozir ham xotinim o'g'lim bilan bozorga ketishgan bakalashka yigíshga, ertaga o'g'limni futbolka trenirovkaga oborishga pul bo'ladi. Paxatorga qatnaydi… (Ota o'g'il Paxtakorni ashaddiy muxlisi, rasmlardan guvohi bo'lishingiz mumkin) A: Trenirovkaga oyiga qancha pul to'lanadi? J: Hozir Paxtakor ishlamayapti, remont, shunga boshqa stadionga borishadi, 2000 to'lab kiradi. Qo'yliqda. Mana 3 yildan beri qatnashadi. A: O'zbek futboliga bo'lgan qiziqishiz, xususan Paxtakorga bo'lgan kuchli muxlislik xissi haqida va yana qolaversa Paxtakor-79 haqida, siz Paxtakor bilan hamnafas o'sdiz, shular haqida gapirib bering. J: (Kulib o'sha davrlarni bir yodga olgan holda) 1970-yillarda man rasm chizganimda Ozarbayjon bola bo'lardi, Usmon degan, u rasm chizardi man keyin kopirovat qilib rasm chizganman Paxtakor 1: 0 CSKA, u paytda bollar CSKA Moskva, Dinamo Moskvaga muxlislik qilib ularni rasmni chizishardi, man Paxtakornikini chizganman, keyin san nimaga Paxtakorni rasmini chizdin deb mani do'pposlab ketishgan.. Keyin mani jaxlim chiqqan axir biz o'zbek bo'la turib nimaga Paxtakorga bolet qimasdan, CSKA, Dinamolarga boletlik qilishimiza kerak diganman. Oxiri alam qilib ketgan, va muxlislik o'shandan boshlangan. A: Manga ma'lumki siz hozir Paxtakor fan-clubiga a'zosiz, hamma o'yinlarini juda katta qiziqish bilan kuzatib borasiz. J: Hozirgi o'yinlarini ko'rishga yurak ko'tarmayaptide(ham kulib ham achinib…intervyu yozilayotgan vaqtda Paxtakor Bunyodkorga 1:0 xisobida yutkazayotgan edi) A: Hozirgi kunda Paxtakorga aynan nima yetishamayati deb xisoblaysiz? J: Paxtakorni maydalab tashlashdide..(Bunyodkorga sotilgan o'yinchilar nazarda tutildi) Paxtakorda o'yinchi yetishib chiqadi va sotiladi…(achinib kuyunib gapirdila u so'zlarni yozmadim) Mana hozir yutqazvotti, Paxtakor slabiy o'ynasa, o'g'lim mani o'rnimga ham siqiladi, va trenirovkaga bormiman deb xarxasha qiladi, shunda man yo'q borasan deb urishib beraman. Jamoada tartib yo'qolgan, qaysi komanda, qaysi forma kiyganini yuragidan xis qilish yo'q…G'urur yo'q, sodiqlik yo'q. Net svoego lichnosti, svoego mnenyia patriotizm(ancha gapirdila) Mana o'g'lim qatnashvotti, o'g'limga hali nomer bermagan, qachon yaxshi o'ynidi shunda beradi(manimcha bu yerda ham pul ro'l oýnasa kerak) Man hozir ham o'yin bo'lmoqda, man ko'rgim ham kelmayapti, sog'lig'im ko'tarmayapti, mana anunda ham o'g'lim ko'rdi, siqildi, uni zo'rg'a tinchlantirdim, uxlaganidan keyin kechasi bilan undagi naprejeniya manga o'tib, o'zim uxlay olmasdan chiqdim.(xo'rsinib) F: Kompyuterda nimalani o'rgandiz, qanaqa o'rgandiz kim o'rgatdi? J: Mana Anvarbek manga Pinnacle videomontajniy platani olib kelib manga ustanovka qildilar, o'rgatvottilar, videokassetadan kompyuterga yozishni o'rgandim, keyin uni kesishni montaj qilishni, eski arxivlarimni yozdim(manga qarab samimiy kuldilar) Eski yozilgan to'ylarni qayta montaj qildim, brak joylarini kesib tozalashni o'rgandim, titr yozishni, muzika nalojeniya qilishni, menyu sodavat qilishni. Keyin oldingi zapislarni sifati juda past. F: Shaxsiy savolde, montaj qilishiz diskka yozishda sizda belgilangan tarif, narx bormi? J: Videokassetadan diskka yozishda bir soatiga 3000dan zo'rg'a berishdi, mana xatto Anvar ham ko'rganlar, bir odamni videomagnitafonini ham remont qilib bergandim, shuni xizmat xaqini rezinkade cho'zishgan. Martda tuzatgan bo'lsam, mayni oxirida pulini berdi. Kelishadi oka 1000so'mga rozi bo'sez deb kasseta opkelishadi (koçhada diskka koçhirishni bir soati 4-5ming) A: Kompyuter o'rganishda sizga foyda bo'ldimi? Kompyuter haqida sizni fikringiz qanaqa? Hozirgi davrda kompyuterni insonga foydasi, kerakligi zarari haqida nima deya olasiz? J: Endi professional tarafdan ish uchun aniq maqsad uchun ishlatiladigan bo'lsa bebaxo narsa, shunaqangi imkoniyatlari ko'pki, oldin filmalr yaratish uchun dekoratsiyalar qurilar edi, hozir shuni kompyuter yordamida ham bajarsa bo'ladi, effektlar bilan chiroyli narsalar qilsa bo'ladi. (shu payt ayollari telefon qilib qoldilar, suxbatdan ular bakalashka topshirib 3000so'm pul ishlashgani manga ayon bo'ldi, uyda mexmon bor Anvarlar kelishgan, deb suyunib gapirdilar) A: Maxalladan farzandlaringizga nafaqa puli to'lanadimi? J: 12mingdanmi to'lab turadi, har biriga, A: Shunda oilaviy byudjet bo'yicha umumiy summa 250so'mni tashkil etmoqda, to'g'rimi? Namuncha shunaqa kam beradimi? J: Endi u nafaqa pulini olish uchun uni ketidan yugurish kere, spravka yig'ish kerak. har 4-5 oy beradi, keyin yana dokument yigámiz. F: Nechchi yoshda uylangansiz? 36 yoshda uylanganman, bu xolat(nogiron, yura olmaslik)da uylanish manga juda og'ir bo'lgan, ukalarimdan keyin mani uylantirishgan, Opa-singillar jamiyatidan Nataliya kelib mani qidirgan, u paytda Zaparojecim bo'lardi, mani qidirib uyimga kelgan, man kinoprokatga chiqib ketganidim. Oyimga etgan, yaxshi qiz bor, ilib ketishmasin digan. Keyin uydigila hamma uylansenam uylanasan dib uylantirishgan. Keyin unaqa katta dabdabozlik kerak emas dib rozi bo'lganman, uydigilayam nima san axmoqmisan, sharoitimizni ko'rib turibsanku deb toý qilishgan. 1995yil bo'lgan, ukamni og'aynisi videosyomka qilgan, to'y paytida shokda bo'lganman, chunki u paytda qo'ltiq tayoqda manga qiyin bo'lgan. Mana keyin 5ta farzand ko'rdim, 2tasi nobud bo'lgan, mana xudoga shukur hozir 3ta farzandim bor. (biros sukunatdan so'ng…)Mana xudoga shukur deb yashab yuribmiz, doimo xudoga shukur qilish yashash kerak.(mayin kulib, jilmayib) A: Man ko'çhada yuraman-u, ko'raman, odamlar noshukurde…siz etvotgan gaplarni ular baribir chunmidi…(ko'zga yosh olib, sukut saqlab, xo'rsinib)….hm nima disamikin, nazarimda boriga qanotlanish shukur qilish xissi yo'qolib borayotdek…borgan sari birovni qaqshatib…..ex… hm to'g'ri hamma o'ziga javob beradi, nu lekin baribirgayamde(sal asabiy) J: Mana hozir ko'p nogironlar Machitlarni eshigini tegiga o'tirvoladi, endi man sizga chuntirib beraman, unda insoniyligi qomidi. Bu bilan hamma nogironlarni pozor qiladi.(Qo'l cho'zib tilamchilik qilish nazarda tutilmoqda) Odam harakat qilsa imkon topadi. Tog'ri sharoiti mandan ogírdir, odam ham harakat qilish kere, albatta nimagadir erishadi. Misol uchun pul opkelib bersa, u yalqov bo'lib qoladi, chunki u mexnat qilmadi. Mana manga sponsorlar dori darmon opkeberishadi 70-80minglik dorilarim bor, Po'latjon degan ukam bor, tan jonlari omon bo'lsin. Shu kompyuterni obergan yigit. Xudoga shukur agar man shu dorimni olaman desam qiynalib qolaman. Poliklinikada dori bermidi, qogózbozchilik… A:Добавлено (08-Июл-2012, 02:07) --------------------------------------------- (davomi bor) Добавлено (09-Июл-2012, 01:38) ---------------------------------------------
Добавлено (09-Июл-2012, 01:40) ---------------------------------------------
Добавлено (09-Июл-2012, 01:42) ---------------------------------------------
Добавлено (09-Июл-2012, 01:44) ---------------------------------------------
Добавлено (09-Июл-2012, 01:45) ---------------------------------------------
Добавлено (09-Июл-2012, 01:47) ---------------------------------------------
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Anv@rbek - Якшанба, 08-Июл-2012, 03:05 |
|
| |