Севганимга аталган нома №...
|
|
Sayyod | Сана: Пайшанба, 05-Янв-2012, 06:46 | Изох # 1 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| №24
Мани севмасалар, хечам фарки йук, чунки севадигани бир дона булсин! Ёмон курар булса минг дона булсин, токи хар биридан минг чандон ошай!
***
Сенинг номинг менга хануз оғриқли... Исминг эди бир вақтлар орзу, кейин эса иссиқина тафт...энди эса совуқ ўлим нафасидек... Исминг хамон оғритар мени.
***
Қалби сўқир, дили нотавон, кўнгли кўргина инсоним... Аслида битаётган мисраларим сенга хис қилган мехрим туфайлими ё ўзимни хиссиётларим шу қадар гўзал бўлганидан ундан шукрона сифатида ёзяпманми, билмадим. Асосийси бир нарсани аниқ билдимки, сендек бебурд қалб сохибасига мехрим тушибдими, демак ўзимга лойиқ бўлганига хам тушар. Хаётимизда учраб кўнглимизни вайрон қилаётганлар аслида биз учун бир синов майдони, бардош онлари, вақтинчалик тажриба даври экан. Йўқ, асосий бахтим келганига қадар юрагим куйган, совиган ва бир ахволда бўлмайди. У бахтим юзига синовлардан чиниққан, бардошларни ўзида жам қилган, оловдан кечиб сувни симириб пишган тарзда намоён бўлади. Зеро у севганим хаётида учрайдиган турли нохуш вазиятларда оловини ютиб, сувини симириб, тиғларини силлиқлаб тургувчи қалбига ошно, бардам бўлгувчи кучли ва синалган юрак бўлади!
Қалби сўқир, дили нотавон, кўнгли кўргина инсоним... Сенга ачинаман. Ёндирдинг, ёна олмадинг, учирдинг, уча олмадинг, яшнатдинг, яшнай олмадинг..севдирдинг..лек сева олмадинг! Қахратон қиш турганида қуёш бир мўралаганидаёқ бахорми деб куртаклар шошар экану, мехрим офтоби жазирама турганида хам қалбинг музлиги қилт эта олмади... бунга қодир бўлмади. Билсанг севилмоқдан кўра севиш хам бир ўзгача бахт. Афсус мана шу бахтдан мосуво экансан. Бир кунгина осмондаги камалакдан кўнглим тўлқинланган бўлса, бир дам қушнинг нағмасидан дилим ўртанар. Бир он ширин сўз эшитсам, ойлаб кўнглим соғинар, бир бор асал татиб кўриб узоқ муддат таъми қолар... Неча ойлар камалагим кўзларингга кўринмай, кўнглим диққатла нағмасин қулоқларинг тингламай, асал-асал сўзларимни таъмин сезолмас бўлсанг, қалби сўқир, дили басир, кўнгли кўр десам ўкинма асло... Дили оғриб севгидан кимлар Худога солар, кимлар қарғар ортидан, кимлар қайтармоқ истар... Йўқ...менгамас бундай ишлар!
Қалби сўқир, дили нотавон, кўнгли кўргина инсоним... ниманг Худога солай? Мажрух инсонни билиб, қарғаб бўларми ортдан? Керакмикан аслида менга сендек...шундай басир инсоним?
***
Менингдек тополмайсан! Сени бахтли қила оладиган бошқасини топасан албатта. Бир эмас керак бўлса мингтасини. Лекин барибир менингдегини тополмасанку. Чунки мени тополмайсан! ***
Сенинг севганинг бироз бошқача, шунинг учун у сенга севги. Сендан кутмагандим орзу, хотиржамим бўлгин дегандим фақат, армон бўлиб қолдинг сен...афсус... Кеча бир гап эшитдиму, хеч бўлмаса сен билан боғлиқ биргина бўлса хам орзуим ушалганини билдим... Йўқ хурсанд бўлмадим, кўзимда қилт этди кичкина учқун ва озгина кўз ёш.. У бошқачайди дебсан... Сен учун инсон эмас, эртак бўлишни истагандим... Хотирангда шундай қолибман.. Сен хам мен учун бироз бошқасан, оддий инсон эмас, кўпроқ армонсан. Қизиқ... сенинг кичик орзуинг хам шундай бўлганмиди? Сенга етказишса нима қиларсан? Қилт этармикан шунда юрагинг, кўзингга келармикан биргина кўз ёш...
***
Бугун дилим оғриди, мен дилимдан хафаман, шунча куйиб ёндингу яна оғринасанму. Нега олам севилдию, мени рад этди севгим. Бугун кўнглим оғринди, бу оламдан хафаман. ***
Қалбим боғин айлаб сахна, рақсинда хиром айлар, эрмак эрур унга кўнгул, ситамлар бирла тиғлар. Фиғон чекдим, шамшод ниқтаб қалбим нимталар бўлсалар, бошим эгдим бўғизласа Машраб кўнглимни нодонлар. Ёлғонининг андухида поймол бўлди хақ ул ишқим, барқ урганда чечаклардан бўхтонларин илғамадим . Афсус... Иснод эрди забон айлаб бу ёлғондур демакликка, сезур эдим, билғон эрдим нобакорнинг хийласиндан. Хайхот сахнасин бузғондин шамшир ила чиқмоқликка, азоб ила тўлғонардим ул қаро кўз ишвасиндан... Фикру хаёлотлар тарқоқ, дарбадардур эс-хушим. Нечун сайд дея танладинг битдим туну-кун баёт. Фироқингда овунчимдир сени кўрғон хар тушим Шохни дарвеш деб атадинг, аслим эрурди Сайёд...
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |
ClimbeR | Сана: Пайшанба, 05-Янв-2012, 07:12 | Изох # 2 |
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
| oka gappppp yo ajoyib so`zlar buladarkanku shunaqa sizni ichingizdagilani bilvosa...
chelsea chempion...
|
|
| |
Dilnoza | Сана: Пайшанба, 05-Янв-2012, 08:02 | Изох # 3 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
| Vuyeeey... Meni kòzimga yosh keldi. Meniya...? Добавлено (05-Янв-2012, 07:02) --------------------------------------------- Sayyodni ichlaridagi men bir kòrganda bilgandim kòzlari aytib turadi.
Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
|
|
| |
SmartDent | Сана: Пайшанба, 05-Янв-2012, 08:43 | Изох # 4 |
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
| Faqatgina beg'ubor kungil egasining sevgisi insonni shoir,yozuvchi qiliwga qodir,oddiy inson qancha urinmasin o'quvchining qalbiga etib boradigan,kuziga yow keltiradigan hech narsa yoza olmaydi.Sizning nomalaringizni hech kim kim kuz yow to'kmasdan o'qiy olmasa kerak,sizdan yana nomalar kutib qolamiz Добавлено (05-Янв-2012, 07:43) --------------------------------------------- Faqatgina beg'ubor kungil egasining sevgisi insonni shoir,yozuvchi qiliwga qodir,oddiy inson qancha urinmasin o'quvchining qalbiga etib boradigan,kuziga yow keltiradigan hech narsa yoza olmaydi.Sizning nomalaringizni hech kim kim kuz yow to'kmasdan o'qiy olmasa kerak,sizdan yana nomalar kutib qolamiz
Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
|
|
| |
Loading | Сана: Пайшанба, 05-Янв-2012, 10:43 | Изох # 5 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| Бугун дилим оғриди, мен дилимдан хафаман, шунча куйиб ёндингу яна оғринасанму. Нега олам севилдию, мени рад этди севгим. Бугун кўнглим оғринди, бу оламдан хафаман.
Uzoq kutilgan. Bugun oddiy o'quvchi sfatida o'qib ko'rdim. Sayyod juda yaxshi yozar ekansiz.
Faqat 3 ta shart!
|
|
| |
Dilnoza | Сана: Пайшанба, 05-Янв-2012, 15:46 | Изох # 6 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
| Qani seni yoningda bòlsam. Senla òzimni baxtimni topsam. Sevsang meni bir zumginaga. Keyin bir umrga xalovat topsam.
Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
|
|
| |
miranda | Сана: Пайшанба, 05-Янв-2012, 23:34 | Изох # 7 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 94
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 146
Холати: Хозир йўқ
| Sayyod Shekspir bo'lip ketingge juda tasirli va manoli chiqipti raxmat siyga. Faqat bir narsaga tushunmadim. Nega sevganimga atalgan nomani bu soni bosh saxifada chiqmadi avvalgi sonlariga o'xshap. Faqat forumda.
|
|
| |
Sayyod | Сана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 23:21 | Изох # 8 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| №25
Сен кутгандек эмас!
Севганимга аталган хип-хоп))
Бахор келди яна Гул чечаклар билан Сен кутгандек ёмғир Чақмоқ билан эмас
Ха, бўлди ёмғир хам Фақат жуда майин Сен кутгандек шаррос Жала билан эмас
Узоқдаги ғаним Сен собиқ суйганим Бошқалардек дўстдек Ажралганим эмас
Кутасан хамоно Бир қоқилишимни Омадингни берсин Деган сўз айтмасдан
Ха, қоқилдим йўлда Йиқилдим хам билсанг Фақат сен кутгандек Туролмасдек эмас
Хаёт зарбасидан Бурним қонади хам Лекин сен ўйлагандек Фойдасиз эмас!
Тўғри осон эмас Зарбалар оғриқли Лекин сен бир вақтлар Оғритгандек эмас
Хар қоқилганимда Четдан хандон отсанг Хар сени эсласам Ностальгия эмас!
У қўшиқлар менга Энди мадхиямас Кимнидир йиғлатар Энди мени эмас!
Суйганим топаман Хаётим олдинда Тўғри балки бўлар Сен кутгандек эмас...
Лекин билсанг Мен қўрққандек эмас Бўлади у албатта Сендан ёмон эмас!
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |
FC_PAXTAKOR | Сана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 23:23 | Изох # 9 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
| Yaxshi
Omad
|
|
| |
milawka | Сана: Шанба, 18-Фев-2012, 20:14 | Изох # 10 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 6
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 351
Холати: Хозир йўқ
| Mendan kechib topgan baxting,yahshimi ayt? Qay yöllarda tashlap ketding qandayin ayt? Alishmasdm butun borliqning qadr qimmatini bir ötkir qarashingga...kimlar uchun endi u nigoxlar kimlar uchun endi u oh voxlar? Qo'llaringni tafti uchun alishardim boru yo'g'imni. . Kimlar bizga qazidi chog'lar. .unga sen xam men xam quladik. . Faqat birga emas..ayromiz nechun naxot ayrilikni tiladik? Hayotimsan degan kunlaring. .hayot edi men uchun zavqli. . Tasvirlolmasdm baxtliligimni. .bedormasmi seni tunglaring. .men esa 1 ojiza banda. .tangrimga köp yalindim kuydim, nima bölsa bölar endiga. .men sevgiga yetolmay. . töydim!
|
|
| |
Sayyod | Сана: Шанба, 17-Мар-2012, 07:00 | Изох # 11 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| №31
Сочимдан тирноққача кечар ғалаён Фироқ азобинда кўтариб исён Чарх уриб кимларга айларсан гирён Мен ўлиб тирилиб яшаётган замон?
Жисмимда бор мадор, чидаб яшарман Кўнглимдан бирма-бир узилар ишқим Нажотим сўнади сўнгги сўз айтиб: Кутмадим, алвидо, хайр севгилим.
Зор қақашаб, бағримда қучиб умидим Кўмарман уни мен ўшал боғимга Сенла жимгина ишқ туйган гўшадан Қўл ушлаб ўтарсан севгингла бирга Кимлар аста қадам босиб ўтарлар Кимлар бахтдан сармаст чопиб ўтарлар Сўниб хам, тинчини топмай топталар Оёғинг остингда бахт қабрим ётар Шу боққа кўмганман ўшал дамларни Шу дарахт сояси яширган севгим Хар бахор кўрмасанг бир қултум ёмғир Шу боғда тинимсиз ёғар кўз ёшим Кимга у суюнчи кўз ёши бўлар Кимгадир бир оддий бахор ёмғири Менгадир боғимда азасин тутган Бахтидан мосуво қолган сағири
Сочимдан тирноққача бахтим бўлганди Қувониб севинчдан бахор қучганди Чарх уриб осмонда қулоч ёйганда Яна бир ўлишин қайдан билганди...
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |
Loading | Сана: Шанба, 17-Мар-2012, 19:05 | Изох # 12 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| Uraganku? Baxor tasir qildimi dimimanu? Lekin prosta klass. Hozir jiz etkan joyini keltirib o'taman. Зор қақашаб, бағримда қучиб умидим Кўмарман уни мен ўшал боғимга Сенла жимгина ишқ туйган гўшадан Қўл ушлаб ўтарсан севгингла бирга
Faqat 3 ta shart!
|
|
| |
Hushroy | Сана: Шанба, 17-Мар-2012, 19:10 | Изох # 13 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
| Сочимдан тирноккача бахтим булганди Кувониб севинчдан бахор кучганди Чарх уриб осмонда кулоч ёйганда Яна бир улишин кайдан билганди... Таъсирланиб кетдим...жуда чиройли шеър ёзибсиз, Сардор ака. Койил! Рахмат!
|
|
| |
Sayyod | Сана: Шанба, 24-Мар-2012, 02:43 | Изох # 14 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| №32 Сени севмайман, сен хам мени. Йиллар ўтди, бизда бошқа-бошқа хаёт. Кунлардан бир куни сени излаб топаман. Келиб , бир муддат бағримга босиб туриб, индамай қайтиб кетаман. Ортимдан кўзларингни катта-катта очганча, тушунмай, фақатгина бир савол беришга улгурасан: -Соғиндингми? -Йўқ-дейман бепарво Узоқлашгач эса, қўшиб қўяман: Шунчаки... қадрдон хисси керак эди.. Лекин сен буни эшитмайсан.
Аммо, бир кунмас- бир кун, сени ногох учратиб қолганимда, хеч нарса демай келиб, бир муддат қучиб, кейин индамай кетаётган пайтинг, ўзинг тушунган бўласан. Мен эса савол бермайман. Шунчаки ич-ичимдаги илиқлик тафтидан жилмайиб турган бўламан холос.
Чунки бу хаёт! Саволлар аслида ортиқча, мухаббат бевафо, соғинчлар эса ўтади. Қадрдонлик хисси эса, бир келгач сени тарк этмайди. Унинг хумори олдида, билсанг соғинч-хеч нарса! Мехрибон инсонларга умр давомида қадрдонлик хисси мухаббатдан устун бўлади!
Қадрдоним.....бугун сени соғиндим...биламан, бу соғинч хам яна бир оз вақтдан кейин ўтади. Уни кимнидир севганим, қайсидир пайтгача эслатмай туради... кимнингдир эхтиросида чўктириб турган бўламан, кимнидир хаёти билан алиштириб яшарман... Лекин, барибир бир куни чидолмай, сени бир муддат қучоқлаш учун излашга тушаман... Йўқ, соғинмаган бўламан. Шунчаки...қадрдон хисси керак бўлган бўлади!
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |
bek_x6 | Сана: Шанба, 24-Мар-2012, 03:23 | Изох # 15 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 58
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 676
Холати: Хозир йўқ
| ...Чунки бу хаёт! Саволлар аслида ортиқча, мухаббат бевафо, соғинчлар эса ўтади. Қадрдонлик хисси эса, бир келгач сени тарк этмайди. Унинг хумори олдида, билсанг соғинч- хеч нарса!
Мехрибон инсонларга умр давомида қадрдонлик хисси мухаббатдан устун бўлади!...
Zo'r! Haqiqiy muhabbat so'zlari! eh muhabbat muhabbat(((
Vaqt o‘tadi va hayot ko‘rsatadi... Hammasi yaxshilikka bo‘lgan bo‘ladi :-)
|
|
| |
bek88 | Сана: Шанба, 24-Мар-2012, 03:37 | Изох # 16 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
| Yurak uradi bum bum bu she'rni uqib yuragim shunday ura boshladi ?
Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
|
|
| |
Hushroy | Сана: Шанба, 24-Мар-2012, 14:06 | Изох # 17 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
| Йук, согинмаган буламан. Шунчаки...кадрдон хисси керак булган булади! Офарин!
|
|
| |
Sardorchik | Сана: Шанба, 24-Мар-2012, 15:59 | Изох # 18 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 54
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 130
Холати: Хозир йўқ
| Xat yozib men senga soatlab kutdim.Soniya asrdek azoblar yutdim, Oxiri chidolmay analgin- demedrol ichdim, Dorini tasiri vabshe yo'q ekan, Virus zo'rligidan VINDOVS ketgan, Etar bas kozlarim toldi yumildi, Qiynalgan yurakni zaryadi o'ldi.
|
|
| |
Sayyod | Сана: Сешанба, 03-Апр-2012, 04:24 | Изох # 19 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| №33
Нуқсонларим билан севиб, бошқалар фикридан қўрқсанг, уларнимас мени севдинг, рухсат менда, сев мени! Топарманму бахтим дея, иккиланиб боқсанг менга, топилади йўлдан урар, улардамас менинг бахтим, ўз бахтим қўлимда турар! Садоқатимга шубха қилса маслахатчиларинг, мендан кутасанку вафо, менга бергин аввал вафо, қулоқ тутиб фақат менга... юрагимга, бор мехримга сезаётган бу бахтингга, шунда мен хам вафодорман, мен севгингман, мен бахтингман! Менинг нуқсонларим бўлса, энди сенда хамдир улар. Севдинг мени шундайинча, танлаб олдинг уларни хам. Хохла йўқот, хохла қолдир, хиссинг кучин синаганча. Ишқинг қандай бўлса агар, шундай сабринг етганича. Мени севдинг борим билан, хохла қолгин хохла кетгин, фақат доим ёдда тутгин, сен севгансан, улар эмас.
Кимларнидир тақдирига бошқалар кафолатмаслар, ўзига бир танлаганлар, бошқаларга танлатмаслар!
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |
Hushroy | Сана: Сешанба, 03-Апр-2012, 13:39 | Изох # 20 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
| [19] Sayyod [Бугун, 03:24] №33 Нуқсонларим билан севиб, бошқалар фикридан қўрқсанг, уларнимас мени севдинг, рухсат менда, сев мени! Топарманму бахтим дея, иккиланиб боқсанг менга, топилади йўлдан урар, улардамас менинг бахтим, ўз бахтим қўлимда турар! Дархакикат!!! Офарин!
|
|
| |
Sayyod | Сана: Сешанба, 10-Апр-2012, 03:32 | Изох # 21 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| №34
Кеча сену менга ишқ хамрохи бўлган ёмғирлардан кўнглим совиган. Бир вақтлар улар менга камалакни кўрсатмаса хам, унинг ранггин жилоларини хис қилдира оларди. Кеча хиёбондан ўтиб кетарканман, ёмғир ёғаётганини сезмадим.. Қизиқ а, оддий табиат ходисаси инсониятга гох ёқимли гох ёқимсиз, гохи эса шунчаки соябон олишни эслатади холос. Бугун икки севишган ёмғир остида сену мендек завқланиб юришибди... Ёмғирни қизғондимми, уларга хавас қилдимми тушунмадим... Сен билан хаётнинг ғамгин мисраларида учрашармиз яна, балки бевафо ёмғир хамрохлигида, балки кузнинг мунгли хазонларида... Бевафо ёмғирларни кечираман шунда...чунки улар бевафони етаклаб келган бўладида.. Нақадар мос..нақадар аламли..нақадар кераксиз...туйғулар. Ёмғирлар эса энди оддий!!!
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |
nusrat8182 | Сана: Сешанба, 10-Апр-2012, 08:19 | Изох # 22 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 320
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 328
Холати: Хозир йўқ
| sayyod ijodizga omad!
Kutmoq va umid qilmoq kerak...
|
|
| |
Dilnoza0514 | Сана: Пайшанба, 12-Апр-2012, 06:12 | Изох # 23 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 16
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 81
Холати: Хозир йўқ
| Meni eng sevimli "sevganimga atalgan noma" super.
Sayyod.
Olloh mexribon. U meni do'stim.
|
|
| |
miranda | Сана: Пайшанба, 12-Апр-2012, 11:48 | Изох # 24 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 94
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 146
Холати: Хозир йўқ
| Bu noma o'qir ekanman. Bu nomada xam mano, xam dard xam tasirli, xam zamonaviy xam adabiy yozilganini o'qidim. Sayyod ijodiz oldizda ta'zimdaman raxmat o'zgacha va orginal noma un.
|
|
| |
Sayyod | Сана: Жума-муборак кун!, 13-Апр-2012, 06:47 | Изох # 25 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| №35
Бугун кутмаганда бир нома олдим... Ишонмадим кўриб кимдан эканин. Ёш боладек бирдан йиғлаб юбордим.... йилларим олганди жавобсиз хатлар, мана энди олдим сендан жавобин. Ишониб ишонмай шошиб ўқирдим, бутун бир хаётим сатрлар чертиб, билмас эдим рости ўқишинг сени, Севганимга аталган номаларимни... Хатингдан сатрлар найзадек санчир, унинг хақиқати ханжардек тиғлар... “Севар эдим билсанг мен хам ул дамлар, йўлларинга мен хам бўлгандим муштоқ, фақат қара тақдир қалбим алдади”..... Йўқ... бошқа уёғин ўқий олмадим... Узоқ кутган хатим хукмдек бўлди. Тилкалаб тилкалаб йиртиб ташласам, ўз юрагим топтаб ташлайманку мен, ғижимлаб узоққа отарман дедим, хақиқатни букиб отайму мен хам? Шунча йил ишқингда ёнгган эканман, жавоби шу бўлса ёнсин сатрлар! Юзимни ёпдилар бехосдан қўллар, ўзимни қўллариму, ўзимга қарши...Қарама дейдими, ёнишин афсуслар, ёки ўз дўстим билан суйганим ишқи.... Содда эканманму, мен ўша дамлар, хайрон бўлмагандим бундай холатга, сен йўқолганингда, дўстим хам кетди, сенга телбалигим, унутди уни.... уйландими йўқми, ғафлатда қолдим... Бекор эмас экан хаётим мени, кўзларим ёпгани унинг исмига... Титраган қўлларим, энди кул титар, майлида яна бир сезай деб тафтин...бир парча қоғозча қолибди ёнмай. Шунча изхорларни ямлаган олов, биргина шу сўзни асрабди бироқ: Кечир Сардор, уни ..севардим кўпроқ...
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |