[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 3 из 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Модератор форума: Giyos, writer, Anv@rbek  
Севганимга аталган нома №...
Sardor_BСана: Пайшанба, 02-Май-2013, 16:04 | Изох # 51
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1161
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 178
Холати: Хозир йўқ
Xa juda zo'r chiqibdi

Добавлено (02-Май-2013, 15:04)
---------------------------------------------
Xa juda zo'r chiqibdi

Добавлено (02-Май-2013, 15:04)
---------------------------------------------
kerakmas manologi eng zo'ri...


Sayyod.com
 
SayyodСана: Душанба, 24-Июн-2013, 09:38 | Изох # 52
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Билмам қанча вақт ўтди, кунлар қувлар ойларни, мехмон бўлиб фасллар, неча бор қайтиб кетди.
Фақат аниқ билганим, сезганиму туйганим, ўша фалак ёришиб, тонглар отар бўлганда, ёки тунлар оромин бирга қучиб турганда, хар доим, хар холатда, хамма хаммаси ёдимда...

Билмам энди қайдасан, ўзимнику тополмай, мехмон бўлиб бошқалар, неча бор қайтиб кетди.
Фақат аниқ қучганим, севиб туриб ёнганим, ўшал ширин азобим, бир он яшолмаганда, ёки излаб қолганда, жоним маним деганда, бир сесканиб қолганим...хамма хаммаси ёдимда!

Сен ростмидинг ёки туш, балки ёлғончи бир қуш, мехмон бўлиб гумонлар, неча бор келиб кетди.
Фақат бир ишонганим, эртагиму қиссам хам, ўша қўшиқ тинганда, ё қайтадан қўйганда, навосида бир эриб, хотирага чўмганда...юраккинам эзганим...хамма хаммаси ёдимда!

Билмам қанча вақт ўтар, армон йилларни қувлар, мехмон бўлиб кўз ёшлар, неча бор қайтиб кетди
Фақат аниқ кутганим, хаяжоним қўрққаним, исталмаган орзуиму, нима бўлса бўлганим, бехосдан учраганда, кўзлар билан чаққанда , саволлари ортиқча... хамма хаммаси Ёдимда!


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
SayyodСана: Душанба, 24-Июн-2013, 09:39 | Изох # 53
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
фақат илтимос сайтга пайшанба чиқмагунча статуслага тарқалмасин, илтмооос))

Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
ORCHIDEA1508Сана: Душанба, 24-Июн-2013, 10:57 | Изох # 54
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 453
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 241
Холати: Хозир йўқ
Vaaaaauuuu supeeer, net slov
 
SayyodСана: Сешанба, 01-Окт-2013, 06:49 | Изох # 55
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
ॐﮫﮩﮫॐЕźỡ Ðîlॐﮫﮩﮫॐ
04:13Men qaytmayman hurmatim garchi,
Bölsa hamki tuproqdan buyuk.
Bilki,sening "muhabbating"dan,
Böyin egmas g'ururim suyuk.
Men qaytmayman bilginki shuni,
Marmardan Toj Mahal qursangda.
Oring tuproqdek bölgan kuni,
Achchiq yosh-la yig'lab tursangda.
Yetar shuncha qaytganim senga,
Qadrim qorib tuproqlarga loy.
Senchi bugun tuproqqa teng a?
Menchi shu dam quvonchlarga boy.
Qara kular ustingdan falak,
Chug'urchuqlar otmoqda handon.
Mening esa parvoyim falak,
Ötmoqdadir kunlarim shodon.
Qilgan eding qadrimni tuproq,
Shu tuproqdan bino böldim men.
Sening esa ganjikor qasring,
Qulab böldi tuproqlarga teng.
Men bölgandim tuproqdan tandir,
Issiq taftim beroldi foyda?
Sening esa yuraging chandir,
Qaytar dunyo - azaliy qoida!
Sen tepganing bir siqim tuproq,
Dunyolarni qila olgan lol.
Insonlarga nafi teguvchi,
Közalarni yasadi kulol.
Endi boqqin közguda aksing,
Qani aytchi,neni köryapsan?
Tuproqcha ham qolmadi qadring,
Nima ekding,shuni öryapsan!
Men qaytaman,sengamas faqat,
Bir kun albat jon tuprog'imga.
Sendan sönggi ötinchim shudir:
Qizg'aldoqlar ek qarog'imga...

(SAYYOD-QAYTAMAN (Ilhomlanib))


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
Bek8111Сана: Сешанба, 01-Окт-2013, 10:00 | Изох # 56
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Браво молодец! Адашмасам бу Дилдора булса керак!

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
bek88Сана: Жума-муборак кун!, 04-Окт-2013, 12:05 | Изох # 57
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Сен ростмидинг ёки туш, балки
ёлғончи бир қуш, мехмон бўлиб
гумонлар, неча бор келиб кетди.
Фақат бир ишонганим, эртагиму
қиссам хам, ўша қўшиқ тинганда, ё
қайтадан қўйганда, навосида бир
эриб, хотирага чўмганда...юраккинам
эзганим...хамма хаммаси ёдимда!

Добавлено (04-Окт-2013, 11:05)
---------------------------------------------
Shu joylaridan judda tasirlanib ketdimey.


Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
  • Страница 3 из 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Поиск: