"Фахрли инсон" лойихаси хақида
|
|
Sayyod | Сана: Сешанба, 09-Июл-2013, 05:31 | Изох # 1 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| “ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия тадбири лейкемия билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир;
- 10:00-13-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (+99894 6446711)
- 14:00-16:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади. Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси.
Хар бир қон топширган фахрли донорларимизга шу кунги мехмон артистларимиз “Фахрли инсон” браслетини қизилини тантанавор тарзда тақиб қўйишади. Хар бир ихтиёрий моддий хайрия қилган хомийларга эса шундай браслетларни оқини шу тартибда тақиб қўйилади.
-Қон топшириш бўйича маълумотлар:
1. Қон топширишингиздан аввал сизни вазнингиз, қон босимингиз, гемоглабинингиз , хуллас организмингиз қон топшира оладими йўқми, шу ернинг ўзидаёқ шифокорлар текшириб кўришади. Организмингиз қон топширишга лаёқатли топилгандан кейингина, қон топшириш хонасига ўтишдан аввал фанфорум аъзолари ширинликлар билан яхшилаб сизни мехмон қилгач, қон топширасиз.
2. Қон топширгач қонингиз группасини ўша захотиёқ билиб, истасангиз паспортингизга у маълумотларни ёздириш хуқуқи берилади. Шунингдек қонингиз ташхис жавобларини хам маълумотнома тарзида олишингиз мумкин бўлади.
3. Қонингиз ва ёки организмингиз билан боғлиқ анализлар жавоби ва ёки касалликлар хеч кимга ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ! Қон топшириб кетганингиздан кейингина, хамма қонлар тегишли стерилизациядан ўтиб, кейин бемор болакайларга қуйилади.
4.Қон хар бир донордан шифокорлар назорати остида деярли 400 граммча олинади. Бугунга келиб нечи юзта ёшларимиз қон топширди, хаммаси соғ-омон, бир мартта қон топширганлар яна икки уч маротаба келиб, қайта топширганлар хам бўлди.
-Моддий хайрия бўйича маълумотлар: 1. Исталган миқдорда моддий хайрия қилиб, аноним тарзда қолиш хуқуқингиз бор. Пулларни Шахло исмли фанфорум рахбари йиғади.
2.Барча қилинган хайрия пуллари гувохлар олдида саналиб, ўша ерни ўзидаёқ шу пулга, шифокорлар томонидан берилган, қийналган оилалар рўйхатига асосан , дорилар сотиб олиб, хар бир бемор болакай ва унинг онаси қўлига шахсан топширилади!
3 Моддий хайрия хақида батафсил мақола учун манба
-Тадбирдаги иштирок бўйича маълумотлар: -Қон топшириш ва моддий хайрияга имкон бўлмай, бемор болакайларга ширинлик топшириш истагида бўлганлар: шифокорлар болакайларга , ширинликлардан фақат печение мумкинлигини маълум қилишади.
-Қон топшириш ёки хайрия қилиш имконингиз бўлмаса, ва шу тадбирда қўлдан келганча хизматда бўлишни истаганлар учун хамиша хурсандмиз. Шу куни артистларни кутиб олиш, қон топшираётганларга ширинлик ва сув билан таъминлаш, тадбир ўтаётган жойни безаш каби хизматлар бўлади, бемалол келиб иштирок этишингиз мумкин.
Ва энг асосийси тарғиботи акциясини садақа билан адаштирмаслигингизни сўрардик. Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи орқали хам эришиладиган савобдир! (манба ) Хеч ким ўз-ўзидан қон топширсаммикан деб келиб қон бермайди, бунда тарғибот мухим. Хеч бир мамлакатни қон ишлаб чиқариш фабрикаси йўқ, бутун бошли Европа давлатларида хам қон топшириш фақат тарғибот билан амалга оширилади. Халқимиз ёмон туш кўришидин то иши юришмай қолганигача, мушкулидан озод бўлишга ё домлага чопадигани ва ёки шунчаки тиланчиларга садақа беришгача тушунишади.
Қон топшириб, ўлим билан курашаётган болакайларни умрини узайтиришга ёки мутлақо тузалиб кетишигача умрини бироз узайтириб туришга хисса қўшишдек яна улуғ савоб иш бормикан? Республика миқёсида бемор фарзандини пойтахтда даволатиб, қимматбахо дориларга мухтож оилаларга ёрдам бериб, болакайларни тузалиб кетишларигача сабабчи бўлишдек савоб борми яна?
Қимматбахо дорилар орқали мунтазам равишда даволанган болакайларни тузалиб кетишига шифокорлар 75 фоиз кафолат беришмоқда. Афсуски нафақат қимматбахо дориларга балки пойтахтда даволаниш даврида яшаш учун хам пул топа олмаётган қанчадан қанча оналар фарзандларини таваккал деб қайтариб олиб кетишаётгани ачинарли хол.
Ушбу сатрларни ўқиётган хар бир ўқувчи, қандайдир хиссаси билан оғриқа тобе, игнага қарам болаликка ёрдам бера олади! Қайсидир болакайни яна бир кун яшашига, тузалишига бир қадам қолган ўша қадамини босдира олишига хисса қўша олади.
Кимдир ўз хаётида бир бора улуғ ишга қўл уришига имкон. Кимларгадир савоб учун рухиятини улуғ ишлар билан тўлдиришга имкон. Кимлардир шу куни фахрли инсон! Шу сабабли эса... кимларгадир яшамоқ учун имкон!
Батафсил маълумотлар учун; +99894 6446711
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |
Sayyod | Сана: Пайшанба, 05-Мар-2015, 22:39 | Изох # 2 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| " FAXRLI INSON "
Qalbida eng ezgu niyatlari jo, Muhtojlarga yordam berar har zamon. Tushkun ko'ngillarga soladi ziyo, Millatning faxrisiz FAXRLI INSON.
Bir tinim bilmaydi yaxshilik uchun, Ezgulikka sarflar bilakda kuchin. Xalqining qoshida oqlaydi burchin, Millatning faxrisiz FAXRLI INSON.
Qon berar, tayyordir berishga jonin, Zarracha ayamas davlatin, molin. Bemordan dil olib so'raydi holin, Millatning faxrisiz FAXRLI INSON.
Sizning mehringizdir dori-yu, darmon, Sizning mehringizdan charog'on osmon. Sizning mehringiz-la ko'ngillar omon, Millatning faxrisiz FAXRLI INSON.
Ko'ngil obod, demak, obod vatan ham, Shirin so'zlaringiz dardlarga malham. Sizlardir xalqimiz ishongan odam, Millatning faxrisiz FAXRLI INSON !!!
Ahror Ravshan
Хози почтадан олдим, приятно. ФанФорумдан яна адашмасам Қитмир ва кимдир шу мавзуда шеър битганди, иложи бўлса шу ергаям ёзиб қўйсанглар. Рахмат!
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |
Шахиня | Сана: Пайшанба, 05-Мар-2015, 22:43 | Изох # 3 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 598
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 186
Холати: Хозир йўқ
| бу шеър анчадан бери однодаги Фахрли инсон гурухида турибди...от автора... шу шеър муаллифини форумга таклиф килдим...келадилар...танишиб оламиз
Хочешь быть счастливым?Будь!
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Шахиня - Пайшанба, 05-Мар-2015, 23:12 |
|
| |
muzaffar3089 | Сана: Пайшанба, 05-Мар-2015, 22:55 | Изох # 4 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 54
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 70
Холати: Хозир йўқ
| avvalo shunday hayrli ishni tashkil qilganiz uchun sizga rahmat)))
|
|
| |
Шахиня | Сана: Шанба, 18-Апр-2015, 11:59 | Изох # 5 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 598
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 186
Холати: Хозир йўқ
| Sayyod, Ahror RAVSHAN ответил Шахине 23:32 O'qidim. Sayyodga mani nomimdan tashakkurimni aytib qo'yolasizmi. Juda ham xursand bo'ldim.Добавлено (18-Апр-2015, 11:50) --------------------------------------------- Фахрли инсон лойихаси буйича таргибот ишларни олиб бориш эсингиздан чикмасин...хаммадан илтимос... мен бу ерга мухлисамиз,Чирчиклик кизими Диерадан таргибот учун ва таргибот килганлиги хаккида юборган суръатларини куйиб чиксам хеч кимда каршилик булмас
Добавлено (18-Апр-2015, 11:52) ---------------------------------------------
Добавлено (18-Апр-2015, 11:59) --------------------------------------------- мана шу буклетлардан кизимиз узлари ясаб 150-тасини шахарларида таркатганлар...рахмат Диера
Хочешь быть счастливым?Будь!
|
|
| |