[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 3 из 5
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • »
Модератор форума: komol_76, Anv@rbek, Giyos, SarVario  
Foydali maslahatlar.....
oybekСана: Шанба, 06-Июл-2013, 09:35 | Изох # 51
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Калийга бой маҳсулотлар инсультнинг олдини олади.....
Овқатлар таркибида калий моддасини кўпайтириш ва туз истеъмол қилишни камайтириш қон босимини туширади ва инсульт хасталиги пайдо бўлиши хавфини сусайтиради. Бу ҳақда Лондондаги Империал коллежи ва Уорик тиббиёт мактаби ходимлари маълум қилдилар.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида олимлар калий моддасига бой мева ва сабзавотларни ҳар куни истеъмол қилиш қон босими кўтарилишининг олдини олади ва инсульт пайдо бўлиши хавфини 24 фоизга қисқартиради, деган хулосага келдилар. Бу борада тузга маълум чеклов қўйиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади.

Шифокорларнинг фикрича, калийнинг бир қатор афзалликларига қарамай, уни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш буйрак фаолиятига салбий таъсир этиши мумкин. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кунлик истеъмол қилиш меъёри 4 г калийдан ошмаслигини тавсия қилмоқда.


 
VENENA_89Сана: Душанба, 08-Июл-2013, 11:18 | Изох # 52
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 101
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 718
Холати: Хозир йўқ
Qiziqarli ma'lumotlar va foydali maslahatlar u4un rahmat!
 
Bek8111Сана: Душанба, 08-Июл-2013, 11:43 | Изох # 53
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Калий га бой махсулотлар кайсилар Ойбек ака? Шулар хакида хам маълумот берсангиз агар имкони булса! Олдиндан рахмат!

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
oybekСана: Душанба, 08-Июл-2013, 14:16 | Изох # 54
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Baqlajon

Loviya

Qizil no’xat

Uzun loviya

Oq loviya

Brokkoli

Bryussel karamlari

Karam

Sabzi

Gulkaram

Jo’xori

Bodiring

Qo’ziqorin

Zaytun

Piyoz

Yashil no’xat

Bulg’or qalampiri

Ismaloq

Soya

Pomidor


 
Bek8111Сана: Душанба, 08-Июл-2013, 14:31 | Изох # 55
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
oybek, охо деярли 70 % ини истеъмол киларканман кунига! Рахмат Ойбек ака!

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
oybekСана: Душанба, 08-Июл-2013, 17:52 | Изох # 56
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Сочларим тўкилиб кетаяпти, ёрдам беринг!!!!!
Афсуски, вақт ўтган сари сочлар секин-аста нозиклашиб, камайиб бораверади. Соч тўкилишининг олдини олиш учун қилган ҳаракатларингиз бесамар бўлса, бунинг сабабини бошқа жойдан қидиринг. Чунки сочлар ҳам худди ўзимиз каби у ёки бу касалликка чалиниши мумкин.

Сананг!

Соч толаларининг кунига 60‑100 дона тўкилиши нормал ҳолат. Яъни бунда соч толалари янгиланади. Аммо бундан кўп тўкилса, демак, сочларингизни даволаш, озиқлантириш, тиклашга шошилинг!

Нега тўкилади?
Асосий сабаблар:

организмдаги гормонал бузилиш;

стресс;

витамин етишмовчилиги;

ташқи таъсирлар.

Жиддий хавф – соч тўкилиши гормонал бузилиш ё касаллик аломати ёки асорати бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда косметик воситалар ёрдам бермайди. Бунинг сабаби андроген алопеция касаллиги бўлиши эҳтимоли бор, у эркаклик гормони — тестестерон кўпайиб кетиши оқибатида юзага келади. Бу жараённи тўхтатиш учун эндокринолог-шифокор кўригидан ўтиб, керакли муолажаларни қилиш лозим. Ўзбилармонлик билан даволаниш эса нафақат сочларингизга, балки бутун организмингиз саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сочларингиз узоқ вақт давомида ва кўп тўкилаётган бўлса, энг аввало қалқонсимон ва ошқозон ости безларини текширтиринг.

Стресс кўп ҳолатларда соч тўкилишига олиб келади. Қанча кўп асабийлашсангиз, соч тўкилиши шунча фаоллашаверади. Бу жараённи тўхтатиш учун аввало тинчланинг ва ортиқча асабийлашмасликни ўрганинг.

Гормонал ўзгаришлар. Аёл организмида ҳомиладорлик ва эмизиш даврида турли гормонал ўзгаришлар рўй беради. Масалан, туғруқдан 8‑12 ҳафта кейин аёлда фаол равишда соч тўкилишини кузатиш мумкин. Унинг гормонал ҳолати ўз ўрнига тушгач, соч тўкилиши камаяди, аммо бу ҳолатда ҳам соч озиқлантириб турилмаса, нозиклашиб, камайиб кетиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун аёллар албатта витамин комплексларини қабул қилиш билан бирга сочларни озиқлантирувчи ниқоблардан фойдаланишлари лозим.

Витамин етишмаслиги. В гуруҳи витаминлари, С витамини, цинк етишмаслиги оқибатида ҳам сочлар тўкилади. Шунинг учун сочларингиз тўкилиши билан бирга тирноқларингиз ҳолати ҳам ўзгараётган бўлса, турли микроэлементларга бой бўлган витамин комплекслари қабул қилинг.

Ташқи таъсирларга эса турли ювиш (шампунь, спрей, мусс) ва қуритиш (фен, дазмол) воситалари киради. Ҳарорат ва кимёвий таъсирлар натижасида сочлар нозиклашиб, тўкила бошлайди.....
Озиқлантириш. Сочларингиз бақувват ва кўркам бўлишини истасангиз, кўпроқ балиқ, яшил сабзавотлар, дуккакли ўсимликлар, ёнғоқ, товуқ гўшти, тухум, кепакли нон, денгиз маҳсулотлари, сабзи истеъмол қилинг.

Табиийсини танланг. Шампунь ва бошқа ювиш воситалари танлаганда иложи борича таркибига аҳамиятли бўлинг, табиийларини танланг. Лак ва бошқа турмакни қотирувчи воситалар сочларга ёмон таъсир кўрсатади. Сочларингиз тўкилиб кетишини истамасангиз, иложи борича бундай воситалардан фойдаланишни камайтиринг.

Одат қилинг. Аёл гўзаллиги унинг саломатлигида. Доимо гўзал бўлишни истаган аёл ҳар ярим йилда ички аъзоларини кўрикдан ўтказиб, текширтириб туришни ўзига одат қилиши керак. Чунки ташқи қиёфангиздаги ўзгаришлар (соч ва юзда) ички касалликлар даракчиси бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шунингдек, сочларни ҳўллигида тараманг, уларни қаттиқ қилиб ўрманг, турмагингизни вақти‑вақти билан ўзгартириб туринг.....
Уй шароитида…

Ҳафтада бир марта бўлса-да, сочлар учун турли ниқоблар қилиб туриш мақсадга мувофиқ.

Зайтун ёғи: ярим стакан зайтун ёғини сув буғида иситинг. Сўнг бармоқларингиз билан бош терисига енгил уқалаб суртинг. Бошингизга полиэтилен қалпоқча кийиб, устидан иссиқ сочиқ ўранг. 1‑2 соатдан кейин бошингизни илиқ сувда шампунь билан ювинг. Муолажани 15‑20 марта такрорлаш мумкин. Соч тўкилишининг олдини олиш учун эса бу муолажани ҳафтада 1‑2 марта такрорлаб туриш кифоя.

Алоэ: 3 ош қошиқ алоэ шарбати, 1 ош қошиқ асал, 1 дона тухум сариғини аралаштириб (1 чой қошиқ саримсоқ пиёз шарбатини ҳам қўшиш мумкин), намланган сочлар ва бош терисига суртинг. 20 дақиқадан сўнг сочларингизни илиқ сувда ювинг.

Хина: рангсиз хинани ярим стакан қатиқ билан аралаштиринг. Қуюқ бўтқа ҳосил бўлиши керак. Бўқани сочларингизга суртиб, полиэтилен қалпоқча кийиб, устидан иситилган сочиқ ўранг. Ярим соатдан кейин илиқ сувда чайинг.

Хантал: 1 чой қошиқ қуруқ хантални 2 ош қошиқ аччиқ чой билан аралаштириб, 1 дона тухум сариғи қўшинг. Ниқобни бошга суртиб, полиэтилен қалпоқча кийинг-да, сочиқ ўранг. 20 дақиқадан кейин бошингизни илиқ сув билан ювинг.....
Пиёз: 1‑2 дона пиёз шарбатини, худди шунча миқдордаги қатиқ билан аралаштириб, бош терисига суртинг. Полиэтилен қалпоқча ва иссиқ сочиқ билан ўраб қўйинг. 40 дақиқадан кейин сочларингизни илиқ сув билан чайинг. Қатиқ пиёз ҳиди ўткирлигини йўқотишга ёрдам беради.

Уқалаш. Ҳар куни ишдан қайтганингиздан сўнг кечки пайт албатта гарданингиз ва бош терисини енгил уқаланг. Бу бошдаги қон айланишини яхшилаб, соч илдизларига яхши таъсир кўрсатади. Илдизлар яхши озиқланса, соч ўсиши ҳам яхшиланади.....


 
Bek8111Сана: Душанба, 08-Июл-2013, 19:02 | Изох # 57
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Маълумотлар учун рахмат Ойбек ака! Худога шукур бу соч тукилишдан анча йирокман! Бир йилда бир дона ёки 10 дона сочим тукилиши мумкин. Барибир урнига янгиси усиб чикади!

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
oybekСана: Сешанба, 09-Июл-2013, 17:05 | Изох # 58
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
QOShLAR NIMALARDAN SO’ZLAR?

Aytishlaricha, qadimgi Xitoy va Gretsiyada odamning fe’l-atvorini qoshlarga qarab o’rganishgan ekan.

Keng va uzun qoshlar xarakterning mukammalligidan darak beradi. Ularning shakli, rangi va qalinligi ehtiros, aql va xarakterning mutanosibligini bildirsa, qattiq va dag’al qoshlar esa buning aksi.

Agar qalin qoshlarning uchi yuqoriga ko’tarilgan bo’lsa, bunday kishilar ochiqko’ngil va jasoratli. Ularning hayotda omadlari yurishadi, katta yutuqlarga erishishadi. Qoshlarining uchi pastga qarasa, bunday qosh sohiblari uyatchan.

Katta, lekin qalin qoshlar jahldorlik belgisi ekan, shuningdek, dag’al qoshlar «shayton» xarakterga egalik belgisidir. Erkaklarning qoshi qalin, «og’ir» va bir-biriga birikkan bo’lsa, birovdan ustun kelish uchun kurashuvchan ekanligini bildirarkan, bunaqa qoshli ayollar esa uy ishlariga kirishib ketolmaydi.

Qoshlarning balandda joylashishi sobitqadamlikni, ko’zga yaqin joylashishi buning teskarisini bildiradi.

Добавлено (09-Июл-2013, 16:05)
---------------------------------------------
::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::
::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::
OYoQ MUOLAJASI

Har kuni kechqurun oyoqlarni iliq suvda sovunlab yuvib, yaxshilab artish zarur. Tirnoqni ortiqcha kesish ma’qul emas. Aks holda tirnoqlar atrofidagi teri shilinib, yurganda og’riydi. Agar oyog’ingiz terisi qizarib shishsa yoki qadoq paydo bo’lsa, quyidagi muolajani qo’llang: oyoq terisi limon po’chog’i bilan artiladi va 20 daqiqaga doka bilan o’raladi. Teri yumshagach, jilvir toshda ishqalang, oyoqlarni iliq suvda yuvib, yog’ surtib qo’ying. Bordiyu oyoqlaringiz terisi dag’allashib, yurishda qiyinchilik sezsangiz, 2 oshqoshiq maydalangan pechak barglarini yarim litr suvda qaynatib, yuving. Yigirma daqiqadan keyin toza suvda yuvib tashlaysiz.


 
LuciaСана: Сешанба, 09-Июл-2013, 23:03 | Изох # 59
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 54
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 360
Холати: Хозир йўқ
Xim oyoqlar un bergan maslaxatiz ayni danda manga judayam kk kota raxmat nima sababdan oyoqlani tegi bun4ali dagal böp qolarkina?
 
oybekСана: Чоршанба, 10-Июл-2013, 00:07 | Изох # 60
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Kompyutеr foydalanuvchilari uchun mashqlar
Kompyutеrda uzoq ishlash tufayli ko‘zlarda va organizmda umumiy toliqish holati paydo bo‘lishi mumkin. Buning oldini olishda maxsus mashqlarni amalga oshirish yaxshi samara bеradi.
Masalan, ko‘zlar uchun quyidagi mashqlar to‘plami kogmpyutеr ishqibozlarini turli muammolardan himoya qiladi. Bu mashqlar tik yoki o‘tirgan holatda, monitor ekraniga qaramasdan, tеkis nafas olib, iloji boricha, ko‘zlar harakati bilan bajariladi. Ko‘zlar uchun mashqlarni muntazam bajarib borish ko‘zlar va statik kеskinlikni samarali pasaytiradi.
Umumiy toliqish holatida bajariladigan mashqlar esa tanadagi charchoqni yengish va qomatni to‘g‘ri tutish odatining shakllanishiga yordam beradi.
Ko‘zlar uchun mashqlar
1-mashq:
• Ko‘zlar yumiladi, ko‘zlar muskullari taranglashtiriladi, 1dan 4 gacha sanab, kеyin ko‘zlar ochiladi, ko‘zlar muskullari bo‘shashtiriladi 1-6 sanab uzoqqa qaraladi. Mashq 4-5 marta takrorlanadi.
• Burunga qaraladi va shu tarzda 1 dan 4 gacha sanab qarab turiladi. Ko‘zlarni toliqtirmaslik lozim. Shundan so‘ng ko‘zlar ochilib, 1 dan 6 gacha sanab uzoqqa qarab turiladi. Mashq 4-5 marta takrorlanadi.
• Boshni burmasdan turib, o‘ng tomonga 4 daqiqa shunday qarab turish lozim. Kеyin 5 daqiqa uzoqqa qarab turish kеrak. Shu kabi chapga, yuqoriga, pastga qarab, mashq davom ettiriladi. Mashqni 3-4 marta takrorlash zarur.
• Tеzlikda diagonal bo‘ylab boshqa tomonga qarash: o‘ngga yuqoriga — chapga pastga, kеyin 5 daqiqacha to‘g‘riga uzoqqa qaraladi; so‘ng chapga yuqoriga — o‘ngga pastga va 5 daqiqa uzoqqa qarab turiladi. Mashqni 4-5 marta takrorlash kеrak. Kompyutеrda 10-15 daqiqa uzluksiz ishlashdan so‘ng mashqlarga daqiqalar ajratib, ko‘zlar uchun mashqlarni bajarishga tanaffus qilish kеrak.
• Ko‘zlar yumilib, pеshona muskullari bo‘shashtiriladi, asta-sеkin diqqat bilan qarab, ko‘z olmasini eng chеkka chap tomonga qaratiladi, 1-2 soniyadan so‘ng shu kabi ko‘z o‘ng tomonga qaratiladi. Mashqni 10 marta takrorlash lozim. Ko‘z qovoqlari titrab kеtmasligi kuzatib borilishi zarur. Ko‘zlarni qismaslik kеrak.
Samaralilik darajasi: ko‘z muskullarining bo‘shashishi va mustahkamlanishi, ko‘z og‘rig‘i yo‘qolishi kuzatiladi.
2-mashq:
• 1-2 daqiqa davomida ko‘zlarni yumib ochish.
• Navbat bilan bir va ikkinchi ko‘zlarni 3-5 soniyaga qattiq yumish.
• 10 soniya davomida bir nеcha marta ko‘zlarni qattiq yumish.
• 10 soniya davomida ko‘z qarash yo‘nalishlarini: to‘g‘riga, o‘ngga, chapga, yuqoriga, pastga tomon almashtirish.
• Kaftlarni bir-biriga ishqalab isitiladi. Barmoqlar pеshona markazida qovushtirilib, kaftlar bilan ko‘zlar yopiladi. Umuman yorug‘lik tushmasligi kеrak. Ko‘zlar va qovoqlarga bosilmaydi. Tanani bo‘sh qo‘yib, erkin nafas olinadi. 2 daqiqa davomida shunday holatda bo‘lish lozim.
Samaralilik darajasi: ko‘z rеtsеptorlarining tiklanishi, ko‘z muskullarining bo‘shashishi, ko‘rish apparatida qon aylanishi yaxshilanishi, ko‘z toliqishi hissining yo‘qolishi kuzatiladi.
Umumiy toliqishda bajariladigan mashqlar
• Asta-sеkinlik bilan ko‘krakka egiladi va 5 soniya davomida shunday holatda qolinadi. Mashqni 5-10 marta takrorlanadi.
• O‘rindiq suyanchig‘iga suyalib o‘tiriladi, qo‘llar bеlga qo‘yiladi, ko‘zlarni yumib erkin holda 10-15 soniya o‘tiriladi.
• Gavdani tik tutib, tanani bo‘sh qo‘yish, ko‘zlarni sеkin yumib, asta-sеkin boshni oldinga, orqaga, o‘ngga va chapga egish lozim.
• To‘g‘ri o‘tirib, qo‘llar pastga tushiriladi, kеskin tarzda butun tana muskullari taranglashtiriladi. Kеyin tеzda to‘la bo‘shashtirilib, boshni pastga egiladi va ko‘zlar yumiladi. Shunday holatda 10-15 soniya o‘tiriladi. Mashqni 2-4 marta takrorlash kеrak.
• Oyoqlarni biroz yoyib, qulay o‘tirib olinadi. Qo‘llar qorin o‘rtasiga qo‘yiladi. Ko‘zlarni yumib, burun orqali chuqur nafas olinadi. Nafasni (iloji boricha, ko‘proq vaqt) ushlab qolinadi. Asta-sеkin og‘iz orqali (to‘la) nafas chiqariladi. Mashq 4 marta (agar bosh aylanishi yuzaga kеlmasa) takrorlanadi.
Bosh va bo‘yin uchun mashqlar:
• Yuz muskullari tarangligini yo‘qotish uchun yuzlar uqalanadi.
• 10 soniya davomida barmoqlar bilan bosib, o‘ng tomonga aylana harakatlar bajarib, kеyin chap tomonga uqalanadi.
• Ko‘zlarni yumib, chuqur nafas olinadi. Nafas chiqarish asta-sеkin bajariladi, bo‘yin va yеlkalar bo‘sh qo‘yiladi. Yana chuqur nafas olinadi, bosh bilan asta-sеkin chapga aylanma harakatlarni bajarib, nafas chiqariladi. Mashq uch marta chap va 3 marta o‘ng tomonga qarab bajariladi.
Samaralilik darajasi: bosh, bo‘yin va yеlka bog‘lami, bo‘yin va yuz muskullari bo‘shashadi.
Qo‘llar uchun mashqlar
• O‘tirgan holda yoki tik turib qo‘llarni ko‘z oldiga ko‘tariladi. Kaftlar tashqariga qaratilgan, barmoqlar to‘g‘ri. Kaftlar va bilaklar taranglashtiriladi. Barmoqlarni tеzda (jimjiloqdan boshlab) biri ortidan ikkinchisini bukib, musht qilinadi. Katta barmoqlar ustida bo‘lib qoladi. Qattiq musht siqib, ular bir-biriga «qarab turgan» holatga buriladi. Harakatlar faqat bilaklar yordamida bajariladi, tirsaklar harakatsiz holatda. Mushtni yozib, qo‘llarni bo‘sh qo‘yish kеrak. Mashq yana bir nеcha bor takrorlanadi.
• O‘tirgan holda yoki tik turib, qo‘llarni yonga tushiriladi va bo‘sh qo‘yiladi. Chuqur nafas olib, 10-15 soniya davomida asta-sеkin nafas chiqariladi, qo‘llar sеkin siltalanadi. Mashq bir nеcha bor takrorlanadi. Barmoqlarni qovushtirib kaftlar birlashtiriladi va tirsaklar yuqoriga ko‘tariladi. Barmoqlarni bir ichkari tomonga (ko‘krakka), bir tashqariga qilib, bilaklar buraladi. Mashqni bir nеcha bor takrorlab, kеyin qo‘llar pastga tushiriladi va bilaklar bo‘sh qo‘yib, silkitiladi.
• Katta barmoqni navbat bilan boshqa barcha barmoqlarga ko‘chirib, ikkala qo‘l barmoqlari bilan qarsillatiladi.
• Barmoqlarni kеng yoyib, 5-7 soniyaga qo‘llar tarang qilinadi, kеyin 5-7 soniyaga barmoqlar bukilib, musht qilinadi, shundan so‘ng mushtlar yoziladi va qo‘llar bo‘sh qo‘yilib silkitiladi. Mashq bir nеcha marta bajariladi.
Samaralilik darajasi: qo‘llar va bilaklar toliqishi yo‘qotiladi.
Gavda uchun mashqlar
• To‘g‘ri tik turib, oyoqlar yеlka kеngligida qo‘yiladi. Qo‘llar baland ko‘tarilib, oyoq uchida yuqoriga cho‘zilish zarur. Avvalgi holatga qaytib, qo‘llar yonga tushiriladi, tana bo‘sh qo‘yilib, mashq 3-5 marta bajariladi.
• Yelkalarni iloji boricha, yuqoriga ko‘tarib, sеkin orqaga bukish, kеyin sеkin oldinga egish lozim. Mashq 15 marta bajariladi.
• Tik turib, oldinga egilinadi va kaftlarni oyoq tizzasining orqa tomoniga qo‘ying. Orqaga egilib, 5-6 soniyaga shu holat saqlanadi. Mashq 3-5 marta bajariladi.
• Tik turib, oyoqlar yеlka kеngligida qo‘yiladi. Qo‘llar yеlka balandligida yonga yoziladi. Gavdani iloji boricha, ko‘proq o‘ng tomonga, kеyin chap tomonga buriladi. Mashq 10-20 marta takrorlanadi.
• Oyoqlar yеlka kеngligida, bo‘sh holatda va tizzalar biroz egilgan. Chuqur nafas olib, tana bo‘sh qo‘yiladi. Nafas chiqarishda qo‘llar yuqoriga ko‘tariladi. Qo‘l barmoqlari, yеlka, orqa tomon muskullarini tarang qilib, yana chuqur nafas olinadi.
Nafas chiqarishda oldinga egilib, qo‘llar oyoq uchlari oldiga tеkkiziladi. Boshni pastga egib, tana bo‘sh qo‘yiladi. Nafas olish va nafas chiqarishda tik turish kеrak. Mashq 3 marta bajariladi.
Samaralilik darajasi: muskullar bo‘shashadi, umurtqa pog‘onasi to‘g‘rilanadi, qon aylanishi yaxshilanadi.....


 
NOZIСана: Чоршанба, 10-Июл-2013, 14:54 | Изох # 61
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
Ойбек ака, компьютерга оид маслахатлар жуда тугри)))Рахмат маълумотлар учун

 
oybekСана: Шанба, 13-Июл-2013, 09:56 | Изох # 62
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Тарбиянинг турли услуби: тўғриси қайси?

Мен яқиндагина гувоҳ бўлган манзара: онаси билан дўконга кирган 2-3 ёшлардаги болача оёқларини ерга уриб йиғлади: «мана шуни олиб берасиз, дедимми, олиб берасиз!» Она эса атрофдагилардан хижолат бўлиб, ўзини қўярга жой тополмайди: «Вой, қара, мана бу хола доктор экан, ҳозир сенга укол қилади». Бола бир фурсат менга хавотир билан қаради-да, докторга ўхшата олмагач, яна бақиришда давом этди. «Уйга борайлик, сенга конфет бераман», аврашга тушди она…

Тарбиянинг турли услублари бор: кимдир боласига яхши иш қилиши учун нимадир олиб беришга ваъда берса, бошқа она эса уни қўрқитишдан нарига ўтмайди.

Болага «пора» бериш

«Айтганимни қилсанг, конфет олиб бераман»

Мактабгача ёшдаги бола ўзини яхши тутиши учун ота-она конфет, машина ёки яна нимадир олиб беришни ваъда қилишади. Мактаб ёшидагиларга эса яхши ўқиши, «беш» баҳо олиши учун «пора» беришади.

Муаммо қаерда?

Бу услубнинг самарадорлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. Аммо уни тарбиявий аҳамиятга эга услуб деб бўлмайди. Молиявий ҳақ эвазига барпо бўлаётган бу тарбия усули болада оилавий муносабатлар ҳақида нотўғри хулоса шакллантиришга олиб келади. Бу услуб оилада эмас, иш учун фойдали. Оилавий муносабатлар эса бошқа омиллар устида қурилиши керак. Фарзандингизни шу услубда тарбияласангиз, ундан яқинларига ёрдам бериш, дўстлик, беғараз яхшилик қилиш каби фазилатларни кутмасангиз ҳам бўлади. Чунки у кичиклигидан ҳар бир яхши ҳаракатлари учун молиявий мукофот олиб улғаймоқда.

Қандай бўлиши керак?

Албатта болани мукофотлаб, мақтаб туриш керак. Аммо яхши ишнинг аввалида ҳақ ваъда қилиш тўғри эмас. Унинг ўрнига, масалан, ўқувчи фазандингиз чоракни яхши баҳолар билан тугаллаганда, уни янада яхшироқ ҳаракатга ундаш учун оила даврасида кичик байрамча ўтказиб, болани мақтаб қўйишингиз ҳам унинг тарбияси учун фойдали.

Қўрқитиш

«Ҳозир дўхтир келади, сенга укол қилади»

Муаммо қаерда?

Бу услуб ҳам вақтинча ёрдам беради, аммо болада сабабсиз қўрқинч ва хавотир ҳисларини ривожлантиради. Бу ерда қўрқитиш билан биргаликда болага ёлғон гапиришни ҳам кўриш мумкин. Натижада бола бегоналардан, ёлғиз қолишдан, қоронғу хонадан қўрқа бошлайди, ёлғон гапиришни ўрганади.

Қандай бўлиши керак?

Ҳаётда эҳтиёткор бўлишни талаб қилувчи ҳолатлар кўп. Қўрқинч эса бизни хавфдан огоҳлантирувчи ҳиссиёт. Эҳтиёткорлик билан қўрқишнинг фарқи шундаки, эҳтиёткорлик ҳақиқий хавфга қаратилган бўлса, қўрқитиш болада хаёлий нарсалардан қўрқиш ҳиссини уйғотади. «Югурма, йиқилиб тушишинг мумкин» каби сўзлар эҳтиёткорлик чораси бўлса, «Бўри келади, сени еб қўяди» дейиш қўрқитишдан ўзга нарса эмас.

Болани қўрқитишдан аввал ўзингизга савол беринг: сиз уни бирор-бир хавфдан огоҳлантираяпсизми ёки ўз истагингизни қилдирмоқчимисиз? Иккинчи ҳолатда болага таъсир қилишнинг бошқа йўлини қидиринг.

Менсимаслик

«Кўзимга кўринма!»

Муаммо қаерда?

Болада «яхши бола бўлсам, яхши кўришади, ёмонлик қилсам, мени яхши кўрмай қўйишади», деган фикр юзага келади. Натижада болада бошқаларнинг фикридан келиб чиқиб ҳаракат қилиш ҳисси пайдо бўлади.

Қандай бўлиши керак?

3 ёшгача бўлган болаларга бу услубни қўлламанг. Бу бола руҳиятига қаттиқ таъсир кўрсатади.

Бола бирор ёмонлик қилаётган бўлса, аввалига унга бу хатони тушунтириш зарур. Иккинчи бор бу ҳаракат такрорланганда эса бирор жазо турини қўллаш лозим.

Алдаш

Халқимизда алдагани бола яхши, деган мақол бор. Аксар ҳолларда ота-она болага у ёки бу нарсани ваъда беришади-ю, аммо амалга ошириш вақти келганда «унутиб» юборишни афзал кўришади.

Муаммо қаерда?

Бу ваъдалар катталар учун арзимаган нарса бўлиб кўринса-да, уларни бажармасликни бола сотқинлик деб қабул қилади. Ваъданинг ёлғонлигини билгач эса секин-аста энг яқин инсонларига бўлган ишончини йўқотиб боради. Боланинг ўзида ҳам «ваъда бериб, уни бажармачлик мумкин» деган ҳис ривожланади.

Қандай қилиш керак?

Болага ёлғон гапирманг. Унга тушунарли тарзда тушунтиришга ҳаракат қилинг.

Унга ваъда бердингизми, устидан чиқинг.

Баъзи ҳолларда болани алдаб эмас, эртаклар ёрдамида ҳолатни тушунтиришга ҳаракат қилинг.

Добавлено (13-Июл-2013, 08:56)
---------------------------------------------
:::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::
:::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::
Болангизнинг оёғи тўғри ривожланяптими?
Кичик ёшдаги болаларнинг суяк касалликлари борасидаги саволларга жавоблар.....
ФАҚАТ МАССАЖ ВА ФИЗИОТЕРАПИЯ
Савол — Ҳозирда ҳомиладорман. Биринчи фарзандим туғилганида қорнимда унинг оёқ суяклари чиқиб кетганлигини айтишди, бир неча бор даволангач, тузалди. Боланинг бундай туғилишига сабаб нимада?


Жавоб — Онанинг ҳомиладорлик вақтида камқонлик, кучли таксикоз, юрак қон-томир касалликлари, ревматизм бола сон суякларининг туғма чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, қариндош-уруғлар орасида қурилган никоҳ, авлодда ҳам шундай ҳолатларнинг мавжудлиги бу хавфни кучайтиради. Ушбу касаллик қанча тез аниқланса, даволаш шунчалик осон ва самарали кечади. Бунинг учун чақалоқни бир ойликкача бўлган вақтида ортопед-шифокор кўригидан ўтказиш зарур. Сон суякларининг туғма чиқиши бир ёшгача бўлган болаларда консерватив усулларни қўллаш билан даволанади. Масалан: физиотерапия, массаж. Беморнинг индивидуал ҳолатига қараб баъзида гипсли ёки шинали боғламлар ёрдамида ҳам муолажа қилинади. Агар бу касаллик кеч аниқланса, даволаш бироз мушкул кечади ва жарроҳлик усули билан даволашга тўғри келади.
ДИСПЛАЗИЯ НИМА?
Савол — Уч ойлик қизалоғимга дисплазия деб ташхис қўйишди. Бу нима дегани?


Жавоб — Дисплазия — грекча "dis”— бузилиш, "plasis” — ривожланиш, сўзларидан олинган бўлиб, орган ва тўқималарнинг ҳомила даврида ривожланишдан орқада қолиши ёки бузилиши билан характерланади. Ўз вақтида даволанмаган сон-чаноқ бўғими дисплазияси сон суягининг чиқишига, бу эса боланинг оқсоқ бўлиб қолишига олиб келади. Агар касалликка ўз вақтида ташхис қўйиб даволанса, у бутунлай тузалиб кетиши мумкин. Бунда ортопед шифокорнинг маслаҳатларига амал қилиш лозим бўлади.
ОЁҚ ШАКЛИ...
Савол — Баъзиларнинг оёғи "Х” ёки "О” симон эканини кўрамиз. Бу касалликларга изоҳ берсангиз, уларни даволаш мумкинми? Келиб чиқиш сабаблари нимада?

Жавоб— Оёқларнинг "Х” ёки "О” симон қийшайиши рахит касаллигининг асорати саналади. У D витаминининг етишмовчилиги сабаб юзага келади ва кўпинча орттирилган бўлади. Оёқларнинг бу тарзда қийшаймаслиги учун рахит касаллигининг олдини олиш, бир ёшгача бўлган соғлом болаларни ҳам ҳар 3 ойда доимий равишда ортопед шифокор кўригидан ўтказиб туриш лозим.
ЯССИОЁҚЛИК ҲАҚИДА...
Савол— Яссиоёқликни даволаш мумкинми? У ниманинг оқибатида келиб чиқади, даволаш мумкинми?

Жавоб— Яссиоёқлик туғма, рахит касаллигини бошдан кечириш, фалажлик, боланинг ўз тана оғирлигини кўтара олмаслиги, эрта юриш, жароҳатдан кейинги асоратлар оқибатида бўлиши мумкин. Айнан туғма яссиоёқлик кам учрайдиган ҳолат.

СИНГАН ЖОЙ НЕЧА КУНДА БИТАДИ?
Савол— Синган тана аъзоларини гипс қилдиришда нималарга аҳамият бериш лозим. Улар неча кунда битади?

Жавоб— Гипс қилдиришда энг аввало, синганлиги ёки дарз кетганлиги тахмин қилинаётган тана аъзоси рентгенга туширилади. Агар рентген натижалари синганлик ёки дарз кетганликни кўрсатса, гипс қилинади. Бунда шифокорнинг маслаҳатларига амал қилиш лозим. Агар гипсдан сўнг ўша тана аъзосида кўкариш, шиш аломатлари кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак бўлади. Гипснинг қанча муддат туриши синган суякларнинг жойлашган ери, синиқ тури ва беморнинг ёшига боғлиқ. Одатда болаларда суяк тезроқ, ўртача 2-3 ҳафтада битади. Катталарда эса 1-2 ойгача бўлган муддатни талаб этади.
ОРТОПЕДИК ПОЙАФЗАЛ КЕРАКМИ?
Савол— Кўпчилик фарзандига ортопедик пойафзал кийдиради. Бундай оёқ кийимни ҳамма кийиши мумкинми ёки улар фақат ортопедик муаммоси бор болалар учун мўлжалланганми?

Жавоб— 3-4 ёшгача бўлган болаларда яссиоёқлик физиологик ҳолат саналади. Яъни, боланинг ёши катталашгани сари ўтиб кетиши мумкин. Оёқлардаги мушакларни мустаҳкамлаш ва яссиоёқликнинг олдини олиш учун кўпроқ тупроқ, қумда яланг оёқ юриш лозим. Болаларга ортопедик пойафзални фақат ортопед шифокорнинг тавсияси билан махсус текшириш усуллари, масалан компьютер-плантографияси (оёқнинг таг қисмидаги суякларнинг жойлашувига қараб, қандай ортопедик пойафзал кийиш лозимлигини аниқлаб берувчи таҳлил усули) дан сўнг буюрилади. Ортопедик пойафзални соғлом болаларга шифокорнинг тавсиясисиз кийдириш ярамайди. Бу боланинг оёғини оғритиши ва акс натижа бериши мумкин.
ҲАР ЭҲТИМОЛГА ҚАРШИ…
Савол— Яқинда турмуш ўртоғим кутилмаганда қоқилиб тушди. Кейин эса оёғи қаттиқ оғриб, шиша бошлади. Биз шунчаки пайи чўзилган деб ўйладик, аммо оғриқ тўхтамагач, шифокорга мурожаат қилдик. Кейин билсак, синган экан. Айтинг-чи, уй шароитида бирор жойи синган ёки пайи чўзилган беморларга шифокор хузурига етиб боргунга қадар қандай ёрдам кўрсатиш мумкин?

Жавоб— Жароҳат натижасида суяклари шикастланган беморларга уй шароитида биринчи ёрдам бериш учун жароҳатга тоза дока боғлаш ва шу жойни қаттиқ бир жисмга бириктириб боғлаш лозим. Масалан тахтакач, қаттиқ картон ва ҳоказо. Сўнг тез ёрдам чақириш ёки яқинроқда жойлашган профилактика муассасасига олиб бориш керак......
--------------------------
--------------------------
E'tibor uchun xammaga raxmat.....


 
MARAT_89Сана: Чоршанба, 17-Июл-2013, 04:49 | Изох # 63
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 113
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 213
Холати: Хозир йўқ
SROCHNA! Man kuzimga dori quyvotgan edim, vrach har biriha 2 tomchidan degan edi, lekin kecha bitta kuzimga adawmasam 5 tomchidan ham kuproq kuyilip ketdi! Bugun tongada tursam uwa kuzimni atrofi wiwib ketibdi. Kim biladi bu uwa dorni kup kuyganimdanmi? Yoki bowqa sabab?

Inson bahona emas, imkoniyat izlashi kerak.
 
oybekСана: Чоршанба, 17-Июл-2013, 05:26 | Изох # 64
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Marat ko'z nozik.....Ko'z xaqida ma'lumot berish xam nozik narsa xisoblanadi sizni xolizda.....
sizga yordam tariqasida bir sayt adressini berishim mumkin.....
Rossiyskiy sayt onlayn savol-javob.....xoxlagan masalangiz buyicha savol yullasa buladi.....

Qulimdan kelgani shu.....uzr.....


 
MARAT_89Сана: Чоршанба, 17-Июл-2013, 06:16 | Изох # 65
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 113
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 213
Холати: Хозир йўқ
Oybek aka bumasam uwa saytni ls yozvoring.

Inson bahona emas, imkoniyat izlashi kerak.
 
oybekСана: Чоршанба, 17-Июл-2013, 18:53 | Изох # 66
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
ls da junatdim,yordami tegsa xursand bulaman.....

 
NOZIСана: Пайшанба, 18-Июл-2013, 00:12 | Изох # 67
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
Цитата (MARAT_89)
Kim biladi bu uwa dorni kup kuyganimdanmi? Yoki bowqa sabab?
Узр, саволни энди курдим. Куз шифокори сифатида шуни айтишим мумкинки, кузга томчилар 1-2 томчидан ортик куйилмайди, куйганда хам конъюнктива бушлигига сигмайди ва ортикчаси окиб чикиб кетади. Стздаги холатни аниклаштириш учун нима дори томизганингизни ва канча пайтдан  бери томизаётганингизни билиш керак. Балки бу уша дорига аллергик реакция булиши мумкин


 
Nilufar1992Сана: Шанба, 20-Июл-2013, 23:01 | Изох # 68
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 43
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 33
Холати: Хозир йўқ
Ich qotmasligi uchun va özizni yengil xis qilishiz uchun har ertalab och qoringa bir stakan suv ichishga odatlaning.
 
oybekСана: Якшанба, 21-Июл-2013, 00:40 | Изох # 69
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Ўғил бола тарбиясининг 3 муҳим даври

Руҳшунослар ўғил бола тарбияси жуда нозик масала эканини таъкидлашади. Бунда она ҳам, ота ҳам бирдек масъул. Ягона шарти боланинг ёшига кўра унинг феъл-атворига мос равишда ёндаша билиш. Шундай экан, ўғил фарзандни вояга етказаётган ота-оналар нималарга эътибор қаратишлари керак?

«Онасининг боласи...»

Гўдакликдан 4 ёшгача бўлган давр

1-2 ёшдаги болакай кўпроқ онасига талпиниши рост. Чунки оналар фарзандларини суйиб, эркалайдилар, бўлар-бўлмасга койимайдилар. Бу эса боланинг онага нисбатан ишончини мустаҳкамлайди. Бу жараён узоқ давом этиши учун ўғлингиз билан қандай муомала қилишни биласизми? Отаси-чи, тарбияда унинг ўрни қандай?

Муаммо нимада? Эътибор берган бўлсангиз, болакай 3 ёшга етгач, секин-аста ўз «мен»ини олға сура бошлайди. Бу вақтга келиб, унинг болаларча шўхлигу қайсарликлари сизга эриш туюлиб, феъл-атворини синдиришга урина бошлайсиз. Бу ишингиз тўғри эмас!
Она: ўғлингизни асраб-авайлашга ҳақлисиз, бироқ унинг «мен»и шаклланишига тўсқинлик қилманг. Бу вақтда у билан дўстона муомала қилиб, эртак қаҳрамонлари орқали яхши-ёмонни тушунтиринг. Унутманг, болалар кўрганлари ва эшитганлари билангина тасаввурларини бойитиб боришади.

Ота: юмушларингиз қанчалик муҳим бўлмасин, ишга отланганингизда ва уйга қайтганингизда ўғлингизнинг қўлларини қўлингизга олиб, кўзларига боқинг. 1-2 сониялик сўзсиз муомалангиз болангизда сизга нисбатан ишончни шакллантиради. Ота-ўғил тарбиясида бу жуда муҳим!

Бу муҳим! Ўғлингизни болалигидан «Сен эркаксан» дея койиманг! Йўқса, ўйинчоғини синдириб қўйгани ёки синглиси билан уришганига йиғлагани ҳам «эркакликка» тўғри келмас экан, деган тасаввурга келади. Ўғлингизнинг болалиги болаларча тасаввур билан ўтсин. Катта бўлишга ҳали улгуради.

«Катталарга тақлид»

6 дан 13 ёшгача бўлган давр...

Бу ёшга келиб, ўғил болаларда ўзига хос «уйғониш» даври юз беради. Кимдир бирор кинофильм қаҳрамонига ўхшашни истаса, кимдир келажак учун болаларча режалар тузишни бошлайди. Бу даврнинг энг муҳим жиҳати эса ўғил бола оиласидаги эркаклар — отаси, бобоси ёки тоға-амакиларига тақлид қила бошлайди. Аввалги шўхликлари ўрнини катта ёшли эркакларнинг хатти-ҳаракатларини такрорлаш ёки улар билан суҳбатлашишга бўлган иштиёқ эгаллай бошлайди.

Муаммо нимада: бу давр ўғлингизнинг болалик билан хайрлашиши ва йигитликка ўтишига тўғри келади. Қайсидир масалаларда иккиланиши, ўзидаги ўзгаришларни тушунмаслиги, дунёқарашларининг кенгайиши ёки қарши жинс вакилалари билан фарқларини солиштиришлари бўлиши лозим бўлган ҳолатлардир.

Она: кўпчилик оналар «Катта бўлиб қолдинг» дея ўғилларига камроқ эътибор беришади. Ўзини қизиқтирган саволларга жавоб ололмаган бола эса кўчадан маслаҳатгўйлар топишга киришади. Тўғри, ўғлингиз анча улғайиб қолди. Бироқ болаликдан аста улғайиши, бошқалар билан муомалага киришиши учун оналик меҳрингиз ва маслаҳатларингиз кераклигини унутманг.

Ота: эътибор берган бўлсангиз, ўғлингиз сиз билан маслаҳатлашадиган, машина ҳайдаш, бозор-ўчарларга бирга боришга ташаббус кўрсатаяпти. Унинг шаштини қайтарманг. «Ҳали боласан» дея қанотини қайирсангиз, катта бўлиб қолганини исботлаш учун ножўя ҳаракатларга қўл уриши мумкин. Чунки у ҳали бола ва аста-секин улғайиш босқичига ўтаяпти.

Бу муҳим! Ўғлингиз мактабга чиқдими, билингки, оиладаги ҳар бир муносабат унинг тарбиясида из қолдирмай ўтмайди. Болага зуғум қилиб, қаттиққўл бўламан десангиз, саволларига қўрқитиш, чекловлар қўйиш билан жавоб қайтарсангиз, тажанг ва яширинча иш қилишга одатланадиган бўлиши мумкин.
«Йигитликка ўтиш»

14 ёш ва ундан юқори бўлган давр...

Руҳшунослар ўғил болаларнинг ўсмирлик даврида ота-оналар ўта сергак бўлиш кераклигини таъкидлашади. Сабаби ўсмирликнинг бошланиши секин-аста ўспиринликка уланиб, бола руҳиятида бир қатор ўзгаришлар кузатилади. Агар уларга эътибор берилса, асоратларсиз ўтишига эришиш мумкин.

Муаммо нимада? Бу даврда ўғлингизнинг феъл-атвори ўзгарувчан, салга аразлайдиган, жаҳл қиладиган, гина сақлайдиган бўлиб қолиши мумкин. Сиз томондан айтилган танбеҳга эса «ўзим биламан» қабилида жавоб қайтаради. Бу вақтда ундаги ўзгарувчан феъл-атворни синдиришга уринаман десангиз, ҳеч нарсага эришмайсиз. Уни яхши муомала билан тўғирлашга ҳаракат қилинг.

Она: ўсмирлик давридаги болани фақат яхши сўз билангина йўлга солиш мумкин. Отаси, бувиси ёки ўзи ҳурмат қиладиган эркакларнинг ҳаётлари, хатти-ҳаракатларини мисол қилиб, тўғри хулоса олишига кўмаклашинг. Аммо босим ўтказиб, сизникини маъқуллашига уринманг. Бироз эътиборли бўлиб, маслаҳатингизни аямасангиз, бу даврнинг ўзгарувчанликлари муаммоларсиз ўтиб кетади.

Ота: ўғлингиз ҳар бир сўзингиз, ҳаракатларингизни ўзича таҳлил қилади. Бироз диққат қилсангиз, ўз аксингизни ўғлингизда кўришингиз мумкин. Бу вақтда у билан кўпроқ суҳбатлашинг. Қизиқишлари, келажакдаги режаларини тўғри йўналтириш, йўл-йўриқ кўрсатишга эринманг. Орангизда кўринмас девор ҳосил бўлишига йўл қўйманг.

Бу муҳим! Билиб-билмай билдирилган фикр, кўзгу қаршисида кўпроқ ушланиб қолиши ёки маҳалла қизларига сездирмай хушомад қилишини танқид қилиб, кулгига олманг. Бу билан ундаги феъл-атвор, ўзига нисбатан ишончни чегаралаб қўйишингиз мумкин. Агар дўстона муомала қилсангиз, ўсмирликдан ўспиринликка ўтиши осон кечиб, ҳар ишда сиз билан маслаҳатлашадиган бўлади.

«Ўғлимни ёлғиз ўзим тарбиялайман...»

Ҳаётий вазиятлар сабаб ўғлингизни ёлғиз тарбиялаётган бўлсангиз, уни «қолипга» солиб қўйманг. Атрофдагиларнинг салбий таъсиридан сақлайман деб, ўзингиз билмаган ҳолда болангизнинг ўзига бўлган ишончини синдириб қўясиз. Тўғри, аввалига ҳар бир ишни сиз билан маслаҳатлашадиган фарзандингиз кўз ўнгингизда энг қобил ўғил бўлиб кўринади. Бироқ кейинчалик ҳам бировнинг кўрсатмасисиз, сизнинг йўл-йўриғингизсиз иш қилолмайдиган бўлиб қолиши мумкин.

Муаммо нимада? Отасиз вояга етган болаларнинг аксариятида агар оилада бошқа фарзанд бўлмаса ёки қизлар орасида ягона ўғил бўлса, онасига керагидан ортиқ суяниб қолади. Натижада ўзининг мустақил фикрини ҳам билдиришга ийманадиган, ўзгалар фикрини маъқуллашдан нарига ўтолмайдиган шахс бўлиб шаклланишлари ҳам ҳеч гап эмас.

Сизнинг ҳаракатингиз: ўзингиз тўғри деб билган тарбия қанчалик одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмасин, фарзандингиз дўстлари билан суҳбатлашиши, қизиқишларини амалга ошириши учун сиздан кўпроқ холи бўлишига имконият беринг. Ўзингиздаги хавотирни четга суриб, мустақил фикрлаши, иш юритиши учун кўмак беринг. Аммо тасаввурингиздаги ҳаётни ўғлингизга сингдиришга уринманг. «Мен йўл қўйган хатони у такрорламайди ёки отасига ўхшашини хоҳламайман» деб тақдирни ўзгартиришга уринманг.

Ўғлингизни турткиламанг!

Ўғил болага қаттиқ туриш керак деб, бўлар-бўлмасга турткилаш ёки дакки бериш нотўғри. Мақолни эсланг, «Урсанг эти қотади, сўксанг бети».

Сиздан ўрнак олади!

Ўғил бола кўпроқ отасидан ўрнак олади. Шу боис ота томонидан бажарилган ҳар бир ҳаракат келажакда фарзандининг оиласида ҳам такрорланиши исботланган ҳолат.

Жинсий ҳаётга тайёрлашдан чўчиманг!

Ўғил болада эркак жинсига оид ўзгаришлар пайдо бўла бошлагач, феъл-атвори, юриш-туришида ҳам ўзгаришлар юз бериши мумкин. Бу вақтда жинсий ҳаёт ҳақидаги тасаввури тўғри шаклланишига кўмак беринг-да, ортиқча чалғимаслиги учун эътиборини билим олишга йўналтиринг.

Болаларни ажратманг!

Қизларингизни авайлаб туриб, ўғилларингизга қаттиққўл бўлманг! Акс ҳолда туғишганлар орасида кўринмас адоватни юзага келтиришингиз мумкин. Зеро, баъзи ўғил болалар болаликдаги аламни катта бўлгач ҳам унутмайдилар.

Масъулиятни юкламанг!

«Сен ўғил боласан, буни билишинг керак» деб ёшига мос келмаган ёки ҳали тасаввурига сиғдиролмайдиган нарсаларни уқтиришга ҳаракат қилманг. Ҳар нарсанинг ўз вақт-соати бор.....


 
bek88Сана: Душанба, 22-Июл-2013, 16:56 | Изох # 70
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Ko'k choy haqida.

Evropalik mutaxassislar ko'k choy aqliy salohiyatni oshirishi mumkinligini aniqlashdi.
Mutaxassislar o'tkazgan tajribadan malum bo'lishicha, ko'k choy ichgan odamlarda xotira va axborot qabul qila olish qobilyati axshilangan.


Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
oybekСана: Якшанба, 11-Авг-2013, 12:05 | Изох # 71
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Музқаймоқнинг одамни бахтли қилиши исботланди.....


Лондон тадқиқот институти олимлари музқаймоқ одамни бахтли қила олишини исботлашди.
Буни аниқлаш учун бир неча кишида тажриба ўтказилди. Синовда қатнашаётганлар муздек ширинликдан роҳатланаётган бир пайтда, олимлар уларнинг миясида нималар рўй бераётганлигини махсус текширув мосламаси орқали кузатиб туришди.
Аниқланишича, музқаймоқ миядаги қувонч ҳиссини уйғотувчи худудларни янада фаоллаштиради. Бунинг учун эса бир қошиқ музқаймоқ кифоя қилар экан.
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳар бир одам йилига ўртача 12 кг. музқаймоқ истеъмол қилади.
Шу ўринда диетолог-шифокорлар музқаймоқни фақатгина чанқоқ қондиндириш учун эмас, балки лаззатланиш учун ейишни маслаҳат беришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, музқаймоқнинг тарихи 5 минг йилга бориб тақалади. Маълумотларга кўра, илк музқаймоқ эрамиздан 2000 минг йил аввал Хитойда пайдо бўлган.....

Добавлено (11-Авг-2013, 11:05)
---------------------------------------------
**********************************************************


Гайморит: аломати, сабаби ва даволаш усули.....

Кўпчилик бош оғриғи, тумов, томоқ оғриғи, бурундан сув оқиши, кўзнинг тинмай ёшланиши каби ҳолатларни шамоллаш деб билади ва шифокорга мурожаат қилишмайди. Аммо юқорида санаб ўтилган ҳолатлар нафақат шамоллашда, балки бурун соҳасидаги касалликларнинг ҳам белгиси саналади. Аслида шамоллашнинг охиригача даволанмаслиги, гайморитнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.....

— Гайморит қандай касаллик, унинг келиб чиқиш сабаблари нимада?
— Гайморит (ўткир синуит деб ҳам аталади) бурун атрофи ғалвирсимон бўшлиғининг яллиғланиши бўлиб, ўткир ринит, яъни шамоллаш асорати ҳисобланади. У кўпинча, эътиборсизлик натижасида оддий шамоллашнинг зўрайиши оқибатида келиб чиқади. Ҳозирги вақтда кўплаб ёшларимиз эрталаб мактаб, институт, ишга кетиш олдидан бошларини ювишади ва нам соч билан кўчага чиқишади. Бу ҳам ўз навбатида гайморит ва бош соҳасидаги бошқа жиддий касалликларга ҳам олиб келиши мумкин. Умуман гайморит тез-тез шамоллайдиган кишилар орасида кўп учрайди. Бурун суяги қийшиқроқ кишиларда ё томоқ ва қулоқ соҳасида сурункали шамоллаш бўлганда ҳам (ёндош орган бўлгани учун) гайморит касаллигига чалиниш ҳолатлари учрайди.....


— Гайморит касаллигининг белгилари қандай, унинг кечиши қандай бўлади?
— Бош, пешона ҳамда бурун атрофида оғриқ, буруннинг битиши, бурундан йирингли шилимшиқ ажралмаларнинг келиши, ҳолсизлик – гайморитнинг дастлабки белгиларидир. Доимий тумов таъсирида нафас олиш қийинлашади, ҳид билиш пасаяди, тиш оғриши мумкин. Агар шу ҳолатлар кузатилганидан кейин ҳам муолажалар бошланмаса, кўнгил айниши, тана ҳароратининг кўтарилиши пайдо бўлади. Баъзида биз оддий тумов деб, антибиотиклар қабул қила бошлаймиз, аммо бу ёрдам бермайди, бу ҳам сизда гайморит бошланганини билдириши мумкин. Касалликда оғриқ аста-секин бошланади, айниқса, аксирганда ва йўталганда оғриқ кучаяди. Кечга бориб ўрта бурун йўлида шилимшиқ йирингли ажралмалар, бурун ўрта чиғаноғи олдида шиш, шиллиқ парда яллиғланиши безовта қилади.
— Гайморит фақат катта ёшдаги кишиларда учрайди дейишарди, аммо яқинда фарзандимнинг синфдоши шу касаллик билан оғриганини эшитдим. Демак, у болаларда ҳам учрар экан-да?
— 5 ёшга тўлмаган болаларда гаймор бўшлиғи ривожланмаган бўлади. Агар тумов бўлганда ўз вақтида чора кўрилмаса, бу этмейдит касаллигига олиб келади. Этмейдит бошланишида бурун илдизи олдида ва кўз косаси ички чеккасида ва бошда оғриқ пайдо бўлади. Бола инжиқланади, иштаҳаси йўқолади, ҳолсизланади, тана ҳарорати кўтарилади. Агар фарзандингизда ҳам шундай ҳолат пайдо бўлаётганини сезсангиз дарҳол лорга мурожаат қилишингиз лозим.....

— Гайморитнинг тумовдан фарқи нимада?
— Оддий тумовда ҳам худди гайморитдаги каби бурун битади, бурундан сув оқади, аммо бурундан суюқ, кўкимтир ажралма келади. Гайморитда эса бурун битиши баробарида қон аралаш йирингли суюқлик келади. Бош, пешона, бурун, кўз атрофида кучли оғриқ пайдо бўлади.
— Бу касалликни даволаш чоралари ҳақида маълумот берсангиз, агар ўз вақтида шифокорга мурожаат қилинмаса, даволанмаса, қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
— Гайморитни бошланғич даврда 7-8 кун ичида даволаш мумкин. Бироқ борди-ю, касаллик бошланганидан кейин анча вақт ўтса, даволаниш узоқ муддатни талаб этади. Ҳар икки ҳолатда ҳам бемор шифокор назоратида бўлиши лозим. Касаллик юзасидан ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмаслик ёки уни охиригача даволамаслик гайморитни зўрайтиради ва бошқа асоратларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабабли, бурун соҳасида бирор муаммони сезаётган шахс, албатта лор хузурига бориши лозим. Бундан ташқари, нам соч билан кўчага чиқмаслик, чўмилгандан сўнг енгил уст-бош киймаслик, оёқни иссиқ тутиш, шамоллашни охиригача даволаш зарур......


 
Chingiz_MadadianСана: Пайшанба, 15-Авг-2013, 04:48 | Изох # 72
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 264
Холати: Хозир йўқ
mani qolim 5 sinfligimda tok urga4 qaltiridogon bop qolgan edi xozrda 4ap qolim iwamiy qoldi avval barmoqlarim keyn esa umuman qmirlatomi qoldim Olloxga wukr xozrda an4a yaxwi... Oldinlari salomatligimga parvo qmasdim wu dardan keyn oylap qoldim oz sogligimiz qadriga yetmas ekanmiz... Sogligimizaga etiborli bolili keyn4ali afsus qlamiz

Allah helps 74and loves everyone
 
Bek8111Сана: Жума-муборак кун!, 30-Авг-2013, 13:19 | Изох # 73
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Эркаклар аёллар хакиидаҳамма нарсани биламан, деб ўйлашади. Бироқ барчаси у қадар осон эмас. Балки бу аёллар ўзгарувчан ва бирмунча сирли ҳамда мураккаб мавжудотлар бўлган,
баъзида эса нима истаётганини ўзлари ҳам билишмайди.
Нима бўлганда хам купчилик эркаклар аёллар хакида мана бундай фикрда эканлар.

 
Эркакларнинг ўйлашича, аёллар қуйидагиларни яхши кўришади: эътибор, хушомад,совғалар, ғамхўрлик, эркакнинг ишончли инсон бўлишини, барча инжиқликларни
кўтариши, кечиримли бўлиши.
 
Бироқ эркакларнинг ўзи нима исташади? Бу борада ҳар бир эркакда ўзиинг фикри
бўлиши тайин. Бироқ келинг нисбатан олиб караганда энг кўп учрайдиган мулохазалар билан танишамиз.

 
Аёл киши эркакнинг қарорини қонун деб билиши, ўзига нисбатан ҳурмат туйғусини
уйғотиши, ҳар қандай ҳолатда эрнинг тарафини олиши, уни қўллаб туриши, бироз
шўх ва гўзал бўлиши, спорт билан шуғулланмаслиги,бироқ қомати чиройли бўлиши,
ишлаши, бироқ ундан камроқ ойлик олиши, ўқимишли, бироқ эркакдан ақллироқ
бўлмаслиги, турли пишириқлар пишириши, шу билан бирга ўта ғамхўрлиги билан
жонга тегмаслиги, фаросатли бўлиши, кўп эркалик қилмаслиги лозим.

 
                                         ЭРКАКЛАР ҚАНДАЙ АЁЛЛАРНИЁҚТИРИШМАЙДИ?
 
                                                                Иш биринчи ўринда
 
Бундай аёллар мавқеи учун ҳар ишга
тайёр бўлишади, оила эса улар учун иккинчи даражали бўлиб қолади.
 Унга ҳатто ярим тунда қўнғироқ қилиб, маслаҳат сўрашлари, кўрсатма олишлари мумкин. Бундай аёллар бошқаришни
ёқтиришади, доимо юқорида бўлишни исташади. Ундан бироз ҳайиқишларини, унга
тобе бўлишларини хоҳлашади. Эр эса у билан бахслашишга ҳам қўрқади.
Бундай аёл ҳеч бир эркакка ёқмаса керак. Ахир эркак нима бўлганда ҳам оилада
биринчи ўринда туришни истайди. Шундай аёл билан турмуш қурганлар, кўпинча
меҳрни четда излай бошлашади.
 
                                                                             “Овчи” яъни "сайёд" аёллар

Бу гўзал, дидли, эркакни бир
қарашдаёқ ўзига ром эта оладиган аёлдир. Унинг мақсади битта: тезроқ турмушга
чиқиш. Ниятига етганда эса бирданига ўзгаради. Ўзига қарамай қўяди, ҳатто эрига
бефарқ бўла бошлайди.

 
                                                                                     “Қор маликаси”

Улар кўпинча жуда гўзал бўлишади.
Эркаклардан ўз мақсадларида фойдаланишда устаси фаранг. Улар қаттиққўл ва
тадбирли бўлишади. У на ҳаётдан, на муҳаббатдан лаззатлана олади. Фақат ўзини
дейди. Қоидаси: сен – менга, мен – сенга. Бундайларни кўпинча жазман қилишади,
холос.

 
                                                                                    “Онахон”

Яхши бека, она, хотин.
Овқатлантиришми, кир ювишми, болалар билан дарс қилиш дейсизми, барчасига
улгуради. Қизиғи шундаки, кўпинча бундай аёллар эркакларни беэътибор
қолдиришади. Шунда эр меҳрни бошқадан қидиришни бошлайди. Бундай аёл ҳаммасига
бардош бериши мумкин, болалар тўқ, ювинган, таранган бўлса бўлгани, эрининг
инжиқликларига ҳам чидайди.
 
                                                                         “Ҳеч ким” хоним

Эрининг барча истакларини бажаришга
тайёр, доимо эрининг фикрини маъқуллайди. Уни ёрқин шахс деб бўлмайди.
Хўжайинига вафодор, гапини икки қилмайди. Эрини йўқотишидан қўрқиб унинг
чизиғидан чиқмайди, ва бора-бора ҳеч кимга айланади.
 Бироқ, афсуски, бундай аёлларнинг муҳаббати қадрланмайди. Эрлари уларга мулк сифатида қарашади. Бундай аёлларни севишмайди, уларга ачинишади.

 
                                                               Худбин аёллар

Фақат ўзларини дейишади. Қаршилик
кўрсатсангиз борми!.. Хоҳлаганига эришиш учун барчасига тайёр. Оқ нарсани била
туриб “қора” дейишади. Бундай аёлларни эркаклар жуда ёмон кўришади. Ахир улар
билан бирга яшашнинг ўзи бўлмайди. Бу аёл ҳечкимнинг фикрини менсимайди. Эркак
кучли бўлса уни ташлаб кетади, ландовур бўлса умрининг охиригача у билан
қийналиб яшайди.
 
                                                                         Инжиқлар

Аёлга ноз қилиш ярашади. Бироқ
бунинг ҳам меъёрини билиш лозим. Акс ҳолда аёл инжиқ деб саналиши мумкин. Ноз
қилишнинг ҳам вақтини билиш лозим. Ҳамманинг олдида бундай қилиш умуман шарт
эмас. Баъзи ҳолатларда эса усиз бўлмайди.
 
                                                                      Зерикарли аёллар

Фақатгина ўзи, турмуш ташвишлари
овсин ёки қўшнилар ҳақида гапирадиган аёллар тез зериктиради. Яхши суҳбатдош
бўлиш учун дунёқараш кенг бўлмоғи даркор. Ҳатто муҳаббат ҳақидаги суҳбатлар
тезда жонга тегади. Эркакнинг қизиқишларини билиши, у билан бирга ҳатто футбол
ҳақида гаплашишга тайёр туриш лозим.
 
                                                                   
                                                     (Маълумотлар хаётдаги кузатувлар натижасида нисбатан олинган)


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
ShukronаСана: Жума-муборак кун!, 30-Авг-2013, 13:45 | Изох # 74
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Voy Bek daxshat xaqiqatku bular. Man qaysi birikanmana. Manimcha injiqman. Ishxonamdila erkatoy dishadi, gapirishim shunaqamush. Yana juda kop ish buyuraman
 
ShohiСана: Жума-муборак кун!, 30-Авг-2013, 14:05 | Изох # 75
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 269
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 510
Холати: Хозир йўқ
Ajoyib haqiqatlar))))

Baxt meni kutmoqda... Yaqinginamda)))
 
  • Страница 3 из 5
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • »
Поиск: