Foydali maslahatlar.....
|
|
Dinora_Golden_Girl | Сана: Душанба, 17-Июн-2013, 09:50 | Изох # 26 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Oybek akajooooon yaxmaaaaaaat.....
Asabiylashgim kesayam asabiylashomimaaaan... Chunki miyyyamda kimdir "asabiylashishinga arzimidi, hammasi ok bo'ladi" dib turadi.....
Foydali maslahatlariz uchun kottakon rahmaaaaat....
P/s Kofe ichishni umuman yoqtirmidiganla kokteyl ichsa yoki yogurt+qatuuga shakar qilib iste'mol qilishiyam mumkin(mi...)....
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
bek88 | Сана: Душанба, 17-Июн-2013, 12:54 | Изох # 27 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
| Yaxshi maslahatlar uchun kootokon raxmat.
Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
|
|
| |
NOZI | Сана: Душанба, 17-Июн-2013, 23:46 | Изох # 28 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
| Цитата (oybek) Саратон (22.06-22.07) Цитата (oybek) Бундай эркакларнинг рашки жуда ёмон бўлади. это уж точно!!!
|
|
| |
oybek | Сана: Сешанба, 25-Июн-2013, 07:29 | Изох # 29 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
| Эҳтиёт бўлинг: таркибида заҳар сақловчи 6 маҳсулот.....
Биз ҳар куни истеъмол қиладиган маҳсулотлар бизни заҳарлаши мумкинлиги хаёлимизга ҳам келмайди. Картошка, олча, ёнғоқлар — уларнинг таркибида заҳарли моддалар мавжуд бўлиши ҳам мумкин. Хавфсизлик юзасидан заҳарли моддалар маҳсулотнинг қайси қисмида "яширинишини" ва ўсимликларнинг қайси қисмини ҳар қандай вазиятда ҳам истеъмол қилиш мумкин эмаслигини билиб олиш лозим. Картошка. Итузумдошлар оиласига мансуб картошка ва помидорларни хавфсиз маҳсулотлар қаторига қўшиб бўлмайди. Худди помидорлар каби, картошка меваси, поя ва барглари ўзида етарлича заҳарли моддаларни бириктирган бўлади. Ва агар тугунаклар (картошка меваси) қуёш тиғи остида сақланса, заҳарли моддалар вужудга келиши мумкин. Ультрабинафша нурлари таъсирида картошкада соланин моддаси ҳосил бўлади ва бу модда оғир заҳарланиш, қусиш, ич кетиши ва қорнида кучли оғриқ пайдо бўлишига олиб келади. Айниқса, бу модда миқдори ортиб кетган ҳолатларда заҳарланиш — инсон ҳушини йўқотиши ва ҳатто ўлимга олиб келиши ҳам мумкин. Шунинг учун картошкани салқин ва қоронғи жойда сақлаш мақсадга мувофиқ.
Бодом. Бодом нафақат шўр ва аччиқ таомлар сифатида, балки, десерт ва пишириқ сифатида ҳам жуда мазалидир. Ундан нафис ифорли ажойиб ёғ ҳам ажратиб олинади. Айниқса, аччиқ бодом ўзининг ёқимли ифори билан қадрланади. Аммо, айнан мана шу аччиқ бодом ўта хавфли — унинг таркибида инсон ошқозонига тушгач, синил кислотасига айланувчи заҳар мавжуд. Шунинг учун аччиқ бодом истеъмол қилишдан аввал ундан заҳарли моддани чиқариб ташлаш учун махсус ишлов бериш лозим.
Ўрик. Бу турдаги мевалар — ўта фойдали ва ёзги кайфият улашувчилар ҳисобланади. Шунингдек, бодом сингари, ўрик, олча, гилос, шафтолилар ҳам олхўридошлар оиласига мансуб бўлиб, уларнинг барчаси мазали мевалари ва қаттиқ данаклари билан бошқа мевалардан ажралиб туради. Бироқ, мана шу қаттиқ данаклар ичидаги аччиқ мағизлар заҳарли ҳисобланади. Улар яхшилаб чайналса, синил кислотаси ажралиб чиқади.
Олма. Олма данакларида цианид моддаси мавжуд. Тўғри, у жуда кам миқдорда ва шунинг учун ҳам билмасдан унинг данагини ютиб юбориш хавфли оқибатларга олиб келишидан қўрқмасангиз ҳам бўлади. 0,5 кг. миқдорда истеъмол қилингандагина бу модда сизни заҳарлаб, соғлигингизга жиддий зарар етказиши мумкин. Аммо, данаклардаги заҳарли модда маълум вақт давомида йиғилиб бориши мумкин. Шу боис олмани данаги билан истеъмол қилишга одатланманг, узоқ вақт давомида ошқозон касалликлари билан курашишингизга тўғри келади.
Равоч. Равочни фақат қалин поясидангина фойдаланиш мумкин. Унинг баргларида эса заҳарли ҳисобланган шовул кислотаси мавжуд. Шунинг учун уни истеъмол қилишдан аввал барглардан тозалаш, илдизини эса ҳўллигича истеъмол қилмасдан термик ишлов бериш лозим.
"Кулранг гўнгқўнғиз" қўзиқорини. Номи иштаҳа очмасада, қўзиқоринни севиб истеъмол қилувчилар учун у беқиёс таъмга эга. Бироқ, бу қўзиқоринни истеъмол қилишда маълум қоидаларга амал қилиш лозим. Уларни фақат жуда ёш ҳолатда териш ва қалпоқчалари қорайиб қолмаган пайтда пишириш шарт. Бундан ташқари, бу қўзиқоринни спиртли ичимликлар билан бирга истеъмол қилиш тақиқланади! Чунки, бу қўзиқорин ва спиртнинг бирикиши кучли заҳарланишга олиб келади ва заҳарланган кишида кўнгил айниши, тери қизариши, қусиш ва юрак уриши тезлашуви кузатилади.
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Сешанба, 25-Июн-2013, 08:06 | Изох # 30 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| рахмат Ойбек ака!
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
|
|
| |
oybek | Сана: Сешанба, 25-Июн-2013, 13:24 | Изох # 31 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
| Сизга қайси витамин етишмаётганини билиб олинг.....
Бир қанча клиник белгиларга қараб, танада қайси витамин танқислиги рўй берганини аниқласа бўлади. Масалан витамин "А" етишмаса, дастлаб кўзнинг қоронғиликка мослашиши бузилади, шапкўрлик келиб чиқади. Юз териси бўзариб, қуруқлашади, баъзан пўст ташлайди, терида йирингли касалликлар вужудга келади. "В" гуруҳидаги витаминлар танқислигида иштаҳа пасайиши, ҳазм фаолияти бузилиши, кўнгил айнаб, ич қотиши ва оёқ-қўллардаги сезувчанликнинг йўқолиши кузатилади. Бу вақтда киши сал ҳаракат қилса ҳам юраги тез уради, нафаси қисади, тез чарчайди.
Витамин "С" (аскорбат кислота) танқислигининг илк босқичларида одам уйқучан бўлиб қолади. Кейинчалик тирноқлари атрофи кўкаради ва шишади. Милклар яраланади, салга қонайди, оғиздан нохуш ҳид келади.
Витамин "К" (филлохинон) етишмаса, тери остида, мушак тўқимасида ва шиллиқ пардаларда қон қуйилиши рўй беради. Умуман витамин етишмовчилиги (авитаминоз)да одамда бўшашиш, ҳорғинлик ва уйқучанлик аломатлари зоҳир бўлади. Бундай пайтда аксарият кишилар дорихонадан поливитамин препаратларини олиб ичишади. Бу нотўғри. Чунки сунъий витаминларни шифокор рухсатисиз ичиш оғир оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин. Яъни, организмда витаминнинг керакли миқдори ортиб кетиб, нохуш ҳолатлар юзага келади. Биз бу борада кўкламда организмнинг витаминларга бўлган эҳтиёжини табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш орқали тўлдиришни маслаҳат берган бўлардик. Масалан, баҳорий кўкатлар (ялпиз, исмалоқ, жағ-жағ, отқулоқ кабилар) солиб пиширилган таомлар, мевалар шарбатлари (айниқса ўрик шарбати ва туршак суви). Шунингдек, буғдой майсасидан тайёрланган сумалак ва дармондориларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари кундалик дастурхонда бўлса, авитаминоз келиб чиқишининг олди олинади.
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Сешанба, 25-Июн-2013, 17:30 | Изох # 32 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Молодец Ойбек ака! Шу бахона канака витаминимиз камайса дархол билиб оладиган булдик!
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Bek8111 - Сешанба, 25-Июн-2013, 17:30 |
|
| |
Lucia | Сана: Сешанба, 25-Июн-2013, 17:59 | Изох # 33 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 54
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 360
Холати: Хозир йўқ
| Oybek oka ajoyib maslaxatiz un raxmat Добавлено (25-Июн-2013, 16:59) --------------------------------------------- Avitaminoz odamga qanqip yordam bersa böladi yodamila un oldindan raxmat savol yozganim un uzur
|
|
| |
oybek | Сана: Сешанба, 25-Июн-2013, 20:17 | Изох # 34 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
| Begzod aka,Lucia,bek 88,Nozima va Madina e'tiborlaringiz uchun raxmat..... Добавлено (25-Июн-2013, 19:17) --------------------------------------------- :::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::: Алкоголизм: касалликнинг бошланиши, кечиши ва даволаш.....
1. Ичкиликбозлик кишининг дастлаб ўзини ҳеч бир спиртли ичимликдан тия олмаслиги, ҳар қандай вазият ва сабаб билан ҳам ичаверишга интилиш, одатланиш билан бошланади.
2. Кейин эса спиртли ичимликни ичиш меъёридан оша бошлайди. Ичиш учун сабаблар янада оддийлашади. Масалан, ойлик олгани, дўстини кўриб қолгани, асабийлашгани, “чарчадим” каби баҳоналар пайдо бўлади. Агар айни жараёнда инсон ўзида куч топиб, ирода билан ўзини тўхтата олмаса, 2-3 йил ичида ичкилик ичиш сурункали тус олади ва сурункали ичкиликбозлик касаллилига чалинади.
3.Сурункали ичкиликбозлик I-даражасининг дастлабки белгилари шундан иборатки, инсон ичкиликни доимий равишда ича бошлайди. Эндиликда спиртли ичимликка пиво каби бошқа ичимликлар қўшиб ичиладиган бўлади. Бунинг оқибатида киши ён-атрофидагиларга бироз олдин нима дегани, ўтирган жойига қандай қилиб келиб қолгани, қайси йўлдан келгани кабиларни эслай олмай қолади. Хотира сусаяди. Ичкилик ичганда қайт қилиш рефлекси йўқолади.
4. II-даражали сурункали ичкиликбозликда спиртли ичимлик ичиш вақти қисқаради. Яъни бемор эрталаб, пешинда, кечқурун тўхтовсиз спиртли ичимлик ичади. Иштаҳа йўқолади. Овқат ейиш миқдори камаяди. Ушбу ҳолатда баъзилар пивога спиртли ичимликни аралаштириб, кунига бир неча марта ичишади. II-даражали сурункали ичкиликбозлик 3-6 йилгача тўхтовсиз давом этса, III-даражага ўтади.
5. III-даражали сурункали ичкиликбозликда инсоннинг ҳаётий фаолияти ҳар томонлама сустлашади. Руҳий карахтлик, асабийлик, жисмоний толиқиш, иммунитетнинг пасайиши, турли касалликларнинг юзага чиқиши, ички органлар фолиятидаги салбий ўзгаришлар, тафаккурнинг ёмонлашиши, энцефалопотия (мия терисида ўзгариш содир бўлади ва унинг фаолиятининг бузилиши), диградация (кишининг шахс сифатида ўзгариши) кабилар кузатилади.
АЛКОГОЛИЗМНИ ДАВОЛАШНИНГ 5 УСУЛИ Агар яқин кишингиз ушбу “оғу”га ружу қўйган бўлса, энг аввало унинг зарари ва таъсири ҳақида сухбатлашиб кўринг. Агар кор қилмаса, қуйидаги маслаҳатларимиз балки асқотар:
- Спиртли ичимликни ичишни бошлаган кишига одатда ҳар куни 1 стакан лимон шарбатини ичириш лозим экан.
- Сурункали ичкиликка берилган кишига қадимда қуритилган чаканда баргидан чой дамлаб берилган. Бундай чой жигардан алкоголь токсинларини чиқаришга ёрдам бериб, бир қатор витаминлар билан бойитади.
- Шифокорлар томонидан кишининг ичкиликка ружу қўйиши организмда калий моддасининг етишмаслиги билан изоҳлашади. Бу ҳолатда асал энг яхши даво воситаси бўлиши мумкин. Чунки асал калий моддасига бой бўлган маҳсулотлардан бири саналади.
- Қадимги даво чораларига кўра спиртли ичимлик ичаётган киши бир кунда 18 чой қошиқ асални 20 дақиқа оралаб, иссиқ чой билан ичиши лозим экан.
- Хитой халқ табобатида спиртли ичимлик ичадиган кишининг шишасига ҳашарот солиб қўйилган. Бу кишини спиртли ичимликдан нафратланишига ва кўнгли қолишига сабаб бўлган экан.
|
|
| |
SmartDent | Сана: Сешанба, 25-Июн-2013, 20:30 | Изох # 35 |
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
| Койиил..Ичкиликка берилган одамга хам ёрдам берса буларканда?Аввало хеч ким ичкиликка тобеъ булмасин.Уларга одатда гап суз таъсир хам килмайди,лекин мана шундай усуллар боракану...
Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
|
|
| |
Umar_chik | Сана: Сешанба, 25-Июн-2013, 20:39 | Изох # 36 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 38
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 199
Холати: Хозир йўқ
| Qoyil)
YO'Q ERUR ALLOHDAN BOSHQA BIR ILOH! Qanday ham yaxshidir shiorim manim...
|
|
| |
oybek | Сана: Жума-муборак кун!, 28-Июн-2013, 08:33 | Изох # 37 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
| Белингиз оғрияптими? Тишларингизни текширтиринг!.....
Шифокорлар огоҳлантиради: тишлар ва оғиз бўшлиғи касалликлари биз ўйлагандан кўра хавфлироқ.....
Тишлар билан боғлиқ муаммолар бутун организмга таъсир қилиб, турли касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бунга ишониш қийин бўлса-да, тиш касалликлари, ҳатто белда ҳам оғриқ чақириб, қомат ўзгаришига туртки бўлиши мумкин.....
Қомат нега ўзгаради?
Ҳамма гап тишларда! Тиш камлиги ёки уларнинг нотўғри жойлашуви сабаб нотўғри тишлам юзага келади. Бу эса чайнаш ва мимик мушакларнинг сурункали кучланишига олиб келиб, натижада бўйин ҳамда орқа мушакларга таъсир қилади. Оқибатда бу мушакларда тугунчалар пайдо бўлиб, улар орқа мушакларнинг бир хилда ҳаракатланишига ҳалал беради ва қоматда ўзгариш кузатилади. Вақт ўтиши билан бу думба, бўкса ва болдир мушакларига ҳам таъсир қилади. Ғарбда бу патология яхши ўрганилган ва ЮЖС (юқори жағ синдроми) номини олган. Бел ва орқада оғриқ ҳис қилиб, бунинг сабабини била олмасангиз, ортопед-стоматологга мурожаат қилинг.....
Кўриш қобилиятингиз пасайиб кетса...
Кўзлар хавф остида! Тиш касалликлари кўриш қобилиятига ҳам таъсир қилади. Юқори тишлар, қозиқ тишларнинг илдизи кўз косаси билан боғлиқ. Аммо шу билан бирга, премоляр (юқори ён тишлар) тишлар ҳам хавф доирасига киради. Бу тишларда арзимаган кариес ҳам кўзларда яллиғланиш жараёни бошланиши учун етарли бўлади. Дентал асаб шикастланиши эса кўзда оғриқ ва турли оптик бузилишларга сабаб бўлиши мумкин.
Гастрит қаердан пайдо бўлди?
Тишларингиз саломат бўлса, ошқозон ҳам соғлом бўлади. Ошқозон-ичак тизими саломатлиги тиш соғломлиги билан боғлиқлиги шифокорларга кўп даврлардан бери маълум. Овқат ҳазм қилиш тизими яхши ишлаши учун овқатнинг тўғри чайналиши ва унинг етарлича сўлак билан аралашиши муҳим. Агар тишларингизда муаммо бўлса, демак, овқат етарли даражада ишланмайди ва бу гастрит келиб чиқишига олиб келади. Гастроэнтеролог ҳузурига шикоят билан келсангиз, у энг аввало тишларингизнинг умумий ҳолатини суриштиради.
Инфекция ўчоғини йўқотинг!
Парадонтитга қарши кураш. Кариес тишларнинг душмани деб қаралади. Аммо парадонтит ҳам хавф борасида кариесдан қолишмайди. Агар ангина билан кўп оғрисангиз, аввало тишларингизни текширтиринг. Парадонтит — инфекциянинг сурункали ўчоғи бўлиб, у бутун организмга зарар етказади. Гайморит келиб чиқишининг биринчи сабабларидан бири ҳам пародонтит ҳисобланади. Касаллик чақирувчи бактериялар қон айланиш тизимига тушса, бу ички аъзоларнинг яллиғланишига олиб келади. Бу энг кўп юракка зарар етказади: унинг ички пардаси шикастланади ва хавфли касаллик — септик эндокардит ривожланишига олиб келади.
Умрингизни 10 йилга узайтиринг!
Олимларнинг айтишича, тишлар соғломлиги инсон умрини 10 йилга узайтирар экан. Гап шундаки, кишининг оғиз бўшлиғида жуда кўплаб бактериялар ривожланади. Тиш ва милклар соғлом бўлса, организм учун ҳеч қандай хавф туғилмайди. Аммо гигиена қоидаларига амал қилинмаса, бактериялар фаоллаша бошлайди. Вақт ўтиши билан бу тиш эмали емирилишига, милклар қонашига олиб келади. Натижада қонга 700 дан ошиқ бактериялар тушиб, турли касалликлар чақириши мумкин. Шунинг учун йилига камида 2 марта стоматологга мурожаат қилинг ҳамда кунига 2 марта тишлар ва оғиз бўшлиғи тозалигига вақт ажратинг.....
|
|
| |
Bek8111 | Сана: Жума-муборак кун!, 28-Июн-2013, 11:27 | Изох # 38 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
| Рахмат Ойбек ака! Яхши маслахатлар учун. Компьютер билан ишловчилар учун хам маслахатлар беринг!
Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
|
|
| |
Abbosbek | Сана: Жума-муборак кун!, 28-Июн-2013, 11:42 | Изох # 39 |
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
| Oybekaka rahmat Maslahatlar uchun)))
1000 marta yordam ber baribir unutishadi. Bir marta pand ber, bir umr eslab yurishadi. .
|
|
| |
oybek | Сана: Жума-муборак кун!, 28-Июн-2013, 11:46 | Изох # 40 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
| KOMPYUTER ZARARLARI...
Uzoq muddat kompyuter yonida o‘tirish ko‘zning saraton kasaliga chalinishi ehtimolini oshirar ekan. Finlyandiya olimlari xalqaro miqyosda olib borgan izlanishlaridan so‘ng ushbu to‘xtamga kelishdi. Tadqiqot natijalari Finlyandiya radiatsion xavfsizlik markazi tomonidan chop etildi. Kompyuterda ishlovchilarning ko‘zida saratonga chalinish xavfi boshqalarnikiga qaraganda 3 baravarga oshadi. Qisqa yumilishda ko‘rish organining faolligi to‘rt barobargacha susayadi. Bunday paytda miyaning radiatsion to‘lqinlarni qabul qilishiga keng imkon yaraladi. "Aqlli mashina”da soatlab o‘tiradiganlarning nafaqat saraton, balki boshqa miya boshqaruvining zaifligi bilan bog‘liq shikoyatlar qilishi hollari ham ko‘p kuzatilgan. Butun diqqatni ma’lum vaqt davomida monitorga qaratish tabiiy ko‘rish organlari muqobil faoliyatiga ham ta’sir qiladi. Fin radiatsion xavfsizlik markazi tadqiqotchilarining fikricha, so‘rov davomida ko‘pchilik foydalanuvchilar tunda zaif ko‘rishlaridan noligan. Tunda ularning ko‘z qorachiqlari sathi odatdagidan 3 baravargacha kengayib, ko‘rish doirasi esa, aksincha, torayadi. Mutaxassislar kompyuter qarshisida radiatsiyadan qisman himoyalovchi ko‘zoynaklarda uzog‘i bilan ikki soatgacha o‘tirishni maslahat beradilar. Imkon qadar monitordan uzoq o‘tirib, har yarim soatda besh daqiqadan ko‘zga dam berish tavsiya etiladi.
|
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Жума-муборак кун!, 28-Июн-2013, 14:05 | Изох # 41 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Vaaay Zo'r Maslahatlar ekan... Tezda kundaligimga ko'chirib oldim... Oybek akajooon Foydali Maslahatlariz uchun Kottakon Rahmaaaaat...!!!
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Abbosbek | Сана: Жума-муборак кун!, 28-Июн-2013, 14:46 | Изох # 42 |
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
| Oybekaka shu kunlarda eng global muammolardan biri Uyqusizlik xaqida , uni yengishga yordam beruvchi omillar xaqida maslahat berin. . . .
1000 marta yordam ber baribir unutishadi. Bir marta pand ber, bir umr eslab yurishadi. .
|
|
| |
oybek | Сана: Жума-муборак кун!, 28-Июн-2013, 20:06 | Изох # 43 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
| Ухлолмай қийналсангиз.....
Баъзилар ёзнинг жазирама кунларида бехаловат бўлишади, кечалари ухлолмай чиқишади. Бундай вақтда шифокорлар салат (коҳу) баргларини кўпроқ ейишни тавсия қилишади. Римлик машҳур ҳаким Гален кексайган пайтида уйқусизлик дардига чалинган ва салат барглари ёрдамида даволаниб, бу касалликдан қутулган экан. Халқ табобатида салат асаб тизимини тинчлантирувчи ва уйқу чақирувчи доривор ўт сифатида қадрланади. Салатни янгилигида кўпроқ истеъмол қилинг. Унинг ним яшил баргларини қиш учун қуритиб қўйсангиз ҳам бўлади. Ана шунда бу доривор ўт уйқусизликни енгишда сизга йил давомида фойда келтиради. Рецепт: 3-4 ош қошиқ қуритилган салат баргига бир стакан қайноқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйинг. Бир ой давомида ҳар куни 2-3 маҳал илиқ ҳолда бир стакандан ичиб турсангиз, самараси яхши бўлади.....Добавлено (28-Июн-2013, 19:06) --------------------------------------------- :::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::: :::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::: ::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::
XARAKTERI RAQAMLARDA. Kishi qanday xarakter sohibi ekanligini aniqlashning yana bir usuli. Bu " Temperament va Xarakter raqami”ni aniqlash. Ba’zan buni "Hayot yo’li raqami” deyishadi. Qanchalik to’g’ri noto’g’riligini tekshirishingiz mumkin. Faqat hisoblashda adashmaslikka harakat qiling. Masalan, agar kishi 1990 – yil 25 –dekabr bo’lsa, unda raqamlarni bir xonali son chiqmaguncha qo’shib boraveramiz. 2 + 5 + 1 + 2 + 1 + 9 + 9 + 0= 29 = 2 + 9 = 11= 1 + 1 = 2. Temperamant raqami 2 Endi ularga berilgan tavsiflarni o’qiymiz. 1 1 Umumiy ta'rif Bu raqam kuch, shuhrat, g’ayrat va buyuklik ramzidir. Bu raqamdagi kishi o’zi tanlagan yo’ldan hech qachon voz kechmaydi. Hamma narsada 1- bo’lishni xohlashadi, qiziqqon, aqlli, farosatli, hurmattalab, har qanday vaziyatda g’olib bo’lishni istashadi va bunga intilishadi, oldiga qo’ygan maqsadiga erishish uchun oldinga sabrsiz sakrashmaydi balki, aql va sabr bilan bu yo’lda nima qilib bo’lsa ham erishishga intilishadi. Ularda tug’ma sardorlik qobiliyati bor. Hayotga jiddiy qaraydigan kishilar bilan qiziqishadi, sevsa ham "Sevgining ko’zi ko’r, qulog’I kar "deb aytilgan naql aynan shu insonlarga mos. Martaba uchun ko’p narsani qurbon etishga qodirlar. Ular orasida san’atkor va siyosatchilar ko’p. Ularga maslahat: faqat o’zingizni emas, atrofdagilarning his-tuyg’ularini hisobga olishga harakat qiling, ehtiyotkor bo’ling, hamma ishdan faqat o’zingizga foydasi bo’ladimi yo’qmi? deyishni kamaytiring, aks holda do’stlaringizdan ajrab qolishingiz mumkin. Orzularingiz va maqsadlaringizga albatta erishasiz. Omad! Yigitlar: Qiziqqon, o’ziga ishongan, harakatchan, qo’rqmas, mard, to’g’riko’ngilli, qiyin vaziyatlarda ularga ishonish mumkin. Hamma narsani o’zi hal etishni, bag’rikenglik qilishni va buyruq berishni juda yaxshi ko’radi. Qaltis vaziyatlarda u juda qiziqqon ammo ko’p o’tmay hissiyotlarini yana jilovlaydi. Maqtashlarini unga ko’p e’tibor berishlarini istaydi va yaxshi ko’radi. Hayoti davomida uni o’rab turgan narsalarni egallashga, qo’lga kiritishga, hammadan ustun turishga intiladi. U bilan hayot qiziq ammo tinchlik degan narsa yo’q. Unga o’zining kuchli hislarini namoyish etishi muhimdir. Qizlar: O’ziga ishongan, sabrli, aqlli, kuchli xarakter sohibasi, o’jar, oldiga qo’ygan maqsad sari astoydil harakat qiladi. Yaxshi suhbatdosh, farosatli, ba’zan qiziqqonligi tufayli o’ylamay ish qilib qo’yadi. U o’ziga faqat o’ziga ishonadi, atrofdagi voqea -hodisalarni boshqarib borishga intiliadi ammo, hamma aytganini qilaverganlarni yoqtirishmaydi. Hamma narsada oldinlikni istaydi. Rahbarlik hislatini kuchli namoyish etishiga qaramay ba’zida o’zi buni tan olmasa ham , u mehr-muhabbatga hamda e’tiborga muhtoj. 2 2 Umumiy ta'rif Bu raqam kayfiyatda, harakatlarda, o’zini tutishida tenglikni ifodalaydi. Yumshoq xarakterli, har qanday muammolardan kompromislar izlaydigan, ko’p o’ylaydigan shaxslar. Do’stlariga, yaqinlariga va atrofdagilarga ko’p maslahat berib yurishadi. Ba’zan bu ularning o’zlarining ishlariga xalaqit berishi mumkin. Bu raqam o’t va suv, hayot va o’lim, boylik va kambag’allik orasi, yaxshilik va yomonlik orasini hamda tenglikni ifodalaydi. Siz har qanday vaziyatga moslasha olasiz va bundagi qonunlarni qabul qilishingiz mumkin. Siz haddan ziyod ishonchsizlik, saxiylik, chegaradan chiqib ketish hodisalaridan yiroqsiz. Bu ajoyib, siz faqat boshqalar haqida emas, balki o’zingiz haqingizda ham o’ylar ekansiz. Siz yaxshi maslahatchi, reja tuzuvchisiz ammo ijro etuvchi emassiz. Ko’pincha passiv va ajralib turishadi. Ish qilishdan ko’ra ko’proq o’ylashadi. Bu yaxshi. Rejalarini hamma vaqt ham ro’yobga chiqarishga ulgurishmaydi. Sevgi bobida ular o’zlarining kerakliklarini ,ularni cheksiz sevishlarini his etib tursalar, hammasi yaxshi, ammo sal shubha paydo bo’ldimi, tomom, rashkchi bo’lib anchagina o’ylamay ish qilib qo’yishlari mumkin. Ularda tez-tez tushkunlikka tushishga moyillik bor. Ularga maslahat: sizga hamfikrli shaxslar, do’stlar kerak. Ammo bunday insonlarni tanlashingizda hissiyot bilan emas balki ko’proq aql bilan ish yuriting. Biroq hislaringizni yashirmang! Tinchliksevarlik hislatingizni sira yo’qotmang. Kelajagingiz porloq, omad! Yigitlar: Ular davrani , suhbatlashishni juda yaxshi ko’rishadi. Ishonuvchan, boshqalarni ham ishontira olishadi. Boshqalarni hislari uchun qalblari ochiq, aqllari esa atrofdagilarni qabul qilish tayyor. Boshqalarni muammolari bilan yashashadi, atrofdagi o’zgarishlarga tez ko’nikishadi. Go’zallik va iffatni qadrlashadi. Hislari bilan yashashadi. Mehribon, sadoqatli bo’lishi mumkin, ammo talabchan, o’jar, humkronlik qilishga intilishi, rashkchi ham bo’lishi mumkin. Ular bilan munosabatda eng asosiysi shoshilmaslik. Munosabatlar og’ir, tashvishli, chalkash bo’la boshlasa, ular o’zlariga ketib qolishadi ya’ni o’z xayoliy dunyosiga yopinib olishadi. E’tiborni torta oladigan, chuqur his qiladigan, ishontira oladigan shaxs bo’lishi mumkin. O’zlariga o’xshagan ya’ni aynan qiziqishlari bir xil, sadoqatli, aql bilan ish yuritadigan va doim yonida bo’la oladigan insonlarni izlashadi. Qizlar: Ajoyib suhbatdosh, go’zal, ularni aslida qanaqa ekanligini yanada yaqinroq tanishib bilish mumkin. Muammolarni va oradagi munosabatlarni aniqlashtirishni yomon ko’rishadi. Ular o’zgaruvchandir. Munosabatlar qancha ochiq, orada ishonch qancha kuchli bo’lsa, o’zlarini shunchalik baxtiyor his etishadi. O’ziga nisbatan o’jarlikni ko’tarmaydi. Hissiyotlari ham yuzaki ham chuqur bo’lishi, bir xil va birdan o’zgarib qolish hislatiga ega. Ular bilan munosabatda eng asosiysi shoshilmaslik. Boshqalarning his-tuyg’ulari oldida ojizlar. Ba’zan uzoq falsafiy suhbatlardan ko’ra sovg’alar va qulaylikni afzal bilishadi. Ko’rsatilayotgan e’tiborlarni, gullarni, sovg’alarni qabul qilib yurishi, keyin birdan fikrini o’zgartirib oradagi munosabatlarni to’xtatishi mumkin. 3 3 Umumiy ta'rif Bu raqamdagi shaxslar boshqalardan tezroq o’z xarakterlarini namoyon etishadi. Ular yangi bilimlarni tez o’zlashtirishadi, ba’zan juda yoshligida. Siz o’tkir va sezgir aql sohibisiz. Talantli insonsiz ammo, o’zingizni oldingizga qo’ygan maqsadga erishish yo’lda faqat oson yo’l va foydani izlasangiz yuqori cho’qqilarga erisholmay qolishingiz mumkin. Harakatchan, hayotga o’ta jiddiy qaramaydigan, qobiliyatli, o’ziga talabchan insonlar. Har qanday sohani gullatishadi. Ular g’ururli, erkin insondirlar. Buyruq berishni, atrofdagi hosidalarni boshqarib turishni yaxshi ko’rishadi. Sizga ishonish mumkin, siz yaxshi ishchi, do’st , insonsiz. Qiziqishlaringiz, intilishlaringiz o’xshash bo’lgan insonlarni izlang. Ularga maslahat: sizga qiziqarli insonlar, yaxshi davra va suhbatdoshlar kerak.Yana faqat erta bilan emas, balki bugun bilan yashash ham yaxshi. To’g’ri boshlanish bilan yuqori cho’qqilarni egallashingiz mumkin, chunki kuchingizga ishonasiz bu to’g’ri, ammo tug’ma sabrsizligingiz va oson yo’llar izlashingiz kelajakda yuksak martabalar erishishingizga to’sqinllik qilishi mukin. Buni ham hisobga oling. Siz yaxshi insonsiz va shundayligingizcha qoling! Yigitlar: Yaxshi suhbatdosh, qobiliyatli, sarguzashtlarni, qaltis ishlarni yoqtiradigan, har qanday davrani qizita oladigan kishilar. U zerikishni, erkinligini to’sib qo’yishlarini va o’zi ustida boshqaruvni ko’tarmaydi. Birinchi uchrashuvda o’zi haqida eng yaxshi taassurot qoldirishga urinadi. Orzu qilishni juda yaxshi ko’radi. U uchun muhimi dildan suhbatlashish, aqliy poyga, qiziqishlar mosligidir. Ma’suliyatsizlikka moyilligi bor. Ammo va’da beramanki, bundan inson bilan zerikish nimaligini bilmaysiz. Qizlar: Aqlli va farosatli, ajoyib suhbatdosh, o’zini yurish –turishi bilan rom eta oladi, erkinlikni afzal biladi, harakatchan, samimiy, hissiyotli, optimist, orzular va istaklarga juda boy. Nima istashini biladi va bunga intiladi. Do’stlikni qadrlaydi, faqat kelajakka qaraydi. Kayfiyati o’zgaruvchan, chuqur mazmunli munosabtalardan charchaydi. U bilan ehtiyotkor bo’lib suhbatlashish zarur. Birinchi navbatda o’zini ehtiyojlarini qondirishga urinadi. Ammo, atrofdagilarga quvonch ulashga chin ko’ngildan harakat qiladi. 4 4 Umumiy ta'rif Bu raqamdagi shaxslar qobiliyatli, aqlli, ehtiyotkor, mehnatkash, qaltis ishlardan yiroqda yurishni afzal biladigan shaxslar. Ular o’z rejalari, go’yalari bilan yuradigan, boshqalarning yordamisiz faqat o’zi hamma narsani hal etishni, har qanday sirni tagiga o’zi yetishni istaydigan kishilar. Sizning shioringiz - ishonch, rostgo’ylik va barqarorlik. Sizni aldash eng katta xatodir ammo siz ham o’zingizni aldashdan yiroq bo’lishga intiling. Ko’pincha siz narsalarga o’z nazaringiz bilan qaraysiz, ba’zan bu hol boshqalar bilan kelishmovchiliklarga olib keladi. Qiyinchilikdan hech ham qochmaysiz, balki uni yengishga harakat qilasiz. Ularga ishonish mumkin. Oilasini ko’z qorachig’idek asrashadi va qadrlashadi. Bu raqamdagilarda kamdan kam romantic shaxslar uchraydi. Ularga maslahat: o’z maqsadingiz yo’lida dadil qadam tashlab undan hech ham chekinmang. Kuchingizga ishoning. Siz albatta uddalaysiz! Yigitlar: Ular yaqinlari va oilasiga juda bog’langan. Oilasining qadriyatlarini va an’analarini davom ettirish ular zimmasida. Munosabatlarda aniqlik va ishonchlilikni istashadi. Hayotlarining moddiy tarafini oshirish tashvishi bilan yurishadi. O’zlari aniqlashtirib, reja asosida yuritadigan hayotini o’zgartirishni istashmaydi. O’ylab ish qilishadi. Samimiy, sadoqatli, sabr – toqatli, aqlli. Uyda ishlarni bo’lib olishni va ish yuzasidan bo’ladigan munosabatlarni xush ko’rishadi. Qizlar: Realist, hamma narsada aql bilan ish yuritadi. Oilasiga juda bog’langan. Munosabatlarda aniqlik va ishonchlilikni istaydi. Ekonomka, isrofgarchilikni yomon ko’radi hamda pulni behuda sarflamaydi, ammo sifatli va yaxshi narsaga pulni ayamaydi. Xarakteringizni injiqliklar, o’jarlik, mayda narsalar ustidagi urushlar bilan namoyish etasiz. Rashkchi, boshqarishni yoqtiradi, sadoqatli, mehnatkash, harakatchan. 5 5 Umumiy ta'rif Optimist, farosatli, ajoyib suhbatdosh, dilkash insonlar, aqlli, hamma narsaga qiziqishadi, sarguzashtlarni sevishadi. Chet el tillarini va an’analarini tez o’zlashtirib o’rganishadi, juda hissiyotli, tavakkalni yoqtirishadi, gapirish yoki mehr ko’rsatishi odobi bilan o’ziga rom eta oladi, tadbir va do’stlar davrasini sevishadi, ba’zan kutilmagan xatti-harakati bilan atrofdagilarni hayron qoldirishni yaxshi ko’rishadi, o’zgarishlar yangiliklarni yaxshi ko’rishadi, mehribon, ko’ngilli insonlar, kayfiyatlari o’zgaruvchan, achchig’I burni ustidat uradi, muammolardan osongina qultilib ketish hislatiga egalar, adolatparvar, erkinlikni afzal bilishadi. Ularni haqiqiy qulog’I bilan sevadigan odamlar deyish mumkin. Ularga maslahat: hamisha faqat oldinga intilasiz, biroq ba’zida atrofingizda boriga ham e’tibor berishingiz maqsadga muvofiqdir. Komillikka intiling. Porloq yulduz yo’lingiz yoritsin. Orzularingiz va istaklaringizni ro’yobga chiqarishda sizga baxt va omad tilayman! Yigitlar: O’ziga ishongan, juda aqlli, hissiyotli, adolatparvar, romantic shaxslar, o’zgaruvchan kayfiyatli, iltimos qilmaydi, maqasadidan ortga chekinmaydi, hurmattalab, yomon tarafi – dangasalik va o’ziga talabchan bo’lmasligi bo’lishi mumkin, do’stlari va yaqinlari jou dili, saxiy, yolg’izlikni yomon ko’rgani uchun doim do’stlari bilan yoki yaqinlari bilan bo’lishadi, ularning ko’p, juda ko’p do’stlari bor, ko’rsatilgan ishonch va mehr uchun borini berishga tayyor, har jihatdan erkin bo’lish ular uchun suvdek zarur. Qizlar: Hissiyotli, ko’ngli bo’sh, kayfiyati o’zgaruvchan, mehnatkash, orasta, o’ychan, oqko’ngil, siz bilan gaplashib tursa ham bir ko’zlariga boqsangiz xayollari qayoqlardadir uchib yurganini ko’rasiz, mehribon, boshqalar uchun g’alati tuyilgan narsa ular uchun oddiy narsa, yoki boshqalar uchun oddiy ko’ringan narsa u uchun chuqur ma’noli sirli tuyiladi. Maslahatlarni eshitib turadida borib baribir o’zi bilganini qiladi. Lekin ko’pincha ularning qarorlari to’g’ri chiqadi. yaqinlarini haqida qayg’uradi, ularni asraydi, tadbir, kechalarni yoqtiradi, sadoqatli, to’g’riso’zlikni qadrlaydi, erkinlik istaydi. 6 6 Umumiy ta'rif Bu raqamdagi shaxslar ishonchli, ochiq, samimiy, to’g’riso’z. Atrofdagilarda o’zlariga nisbatan hurmat qozonishni, nom orttirishni, e’tibor qaratishni juda istashadi. Do’stlari orasida bir-birini tushunish, qadrlashni saqlab ularning hayotini yaxshilashga harakat qilishadi. Optimist, o’jar, romantic shaxslar, ularning qiziqishi ko’pincha oila va uy bilan bog’liq. Yaxshi did sohiblari, odamlar bilan tez chiqishib,kelishib ketishadi. Unchalik harakatchan emaslar, oilaviy sokinlikni istashadi. Ba’zi yomon tarafi dangasalik bo’lishi mumkin. Hislaringizni kamroq yashiring. Bu omadli raqam. Ularga maslahat: sizga berilgan vazifani bajarasiz, ishonchni oqlaysiz, bu ajoyib. Biroq, bu bilan to’xtab qolmang. Sizni yanayam yuqori cho’qqilar, yuksak martabalar kutmoqda. Olg’a! Yigitlar: Ishonchli, mehnatkash, barqaror munosabatlarga intiladi. Ko’ngli nozik, olishdan ko’ra berishni ma’qul ko’radi. Qalbi ochiq, sadoqatli, hurmat qiladi va hurmat istaydi, Oyijonisiga juda bog’langan, oila va uy u uchun eng asosiysi, salga arazlaydi, tanqidni esa ko’tarolmay qattiq xafa bo’ladi, atrofdagilarga ham o’ziga ham juda talabchan, boshqalarni kamchiligini kechirib, yaxshi tomonini qadrlang, bunday insonlar sevsa ham borlig’I bilan butun vujudi bilan mantiqni surib sevishadi. Qizlar: Hayotning har qanday sinovini boshini mag’rur tutib yenga oladi. Yuzaki qaraganingizda juda sovuq, og’ir-bosiq, ajralib yurishni ma’qul ko’radigandek ko’rinsada, aslida, bu qattiq qobiq ostida ko’ngli nozik, hissiyotli inson yashiringan. Ular yoshligida soda, samimiy, tortinchoq bo’lishadi. Yoshi ulg’aygan sari ko’p fikrlaydigan, faqat aql bilan ish tutadigan bo’lishadi. Orzumand, fantaziyasi boy. Tortinchoq, yumshoq fe’lli, samimiy bo’lishi mumkin. Tushunish, mehr, himoya istaydi. Achchig’I burni ustida turadi. Yaqinlari va oilasini asrab-avaylaydi. 7 7 Umumiy ta'rif Bu raqam bilim va sirlar ramzidir. Bunday insonlar shoirtabiat bo’lishadi, faqat ozgina g’alatiliklar bilan birga, farz dunyosiga boy, aqlli. Bu raqam ostida buyuk bastakor, san’atkor, shoir, olim, faylasuflar tug’ilgan. Ularning ilhomi yolg’izlikni talab etadi. Ular o’z xayollari, kechinmalari bilan yurishadi. Shuning uchun ba’zan ularni ajralib yurganini ko’rishingiz mumkin. Ularning boshlagan ishlari ko’pincha omadli keladi. Sayohatlarni xush ko’rishadi. Sadoqat va mehr-muhabbatni qadrlashadi. Irodali, hissiyotli, pessimist, sadoqatli, mehnatkash bo’lishadi. Ularni tushunish qiyin bo’lishi mumkin. Ammo, yaqindan bilganingiz sari ichki dunyosi qanchalar boy ekanligiga guvoh bo’lasiz. Ularga maslahat: Agar o’zingizga ishonmasangiz, ko’p pessimistic xayollarga berilsangiz ko’p narsa yo’qotasiz. Biroq, intilib, harakat qilsangiz, shuhrat ham martabaga ham erishasiz. Ishonishdan ,qalbingizni ochishdan qo’rqmang. Sizni ham tushunadigan insonlar bor. Atrofga bir qiyo boqing. Bu qattiq qobiq ostida hissiyotli, go’zal qalb egasi yashiringanligini ko’rsatishdan qo’rqmang. Umidlaringiz, orzularingiz albatta ushaladi. Faqat bunga siz ishoning! Yigitlar: Bu raqamdagi kishilarni o’zini o’zi yaxshi ta’minlay olishi va erkinligi belgilaydi. Ichki kuch hamda hayotga va muhabbatga jiddiy qarash bu shaxslarni sovuq va hissiyotsiz ko’rsatishi mumkin. O’z oldiga qo’ygan yo’ldan sira chekinishmaydi. Irodasi bilan ular hayotda yuqori cho’qqilarni egallashadi. Ko’pincha faqat o’zini o’ylashadi-yu ammo muhabbatni his etishlari bilan yumshoq va hissiyotli bo’lishadi. Kutilmagan sovg’alarni yoqtirishmaydi. O’zlarining xayollarida yaratgan ideal parini uchratsalar, tanishishga botinolmasliklari mumkin. Dadilroq bo’ling! O’zi tushunadigan, hamfikr bo’la oladigan insonlarni izlashadi. Qizlar: Ular bunga intilishmasa ham odamni tez o’zlariga rom etishlari mumkin. Aqlli, mehribon, orasta. Chuqur ma’noli va kuchli muhabbatni orzu qilishadi. Ularni oddiy gap otish bilan umuman o’zingizga qaratolmaysiz. Erkinlikni afzal ko’radi. Rostgo’ylik va mehnatsevarlikni qadrlaydi. Ba’zan ideal insonlari haqidagi orzu-xayollari haqiqatni ko’rishga to’sqinlik qilishi mumkin. Faqat o’ziga ishonishni ma’qul ko’radi. Orzuga beriluvchan shaxs, hayotda ham shunga ko’ra yashaydi. Munosabatlarda hamma narsani o’zi hal etishni istaydi. Bunaqa qilishni kamaytiring. Qalbingizdagi tug’yonlarni ba’zan aytib tursangiz ham bo’lardi. 8 8 Umumiy ta'rif Bu raqam ishbilarmonlik, tadbirkorlik, hayotning har sohasida qo’rqmaslikni beradi. Faqat olg’a intilishlari, o’zlarining maqsadlariga yetishishga harakat qilishadi va bunga erishishadi. Ba’zan bu yo’lda hech kimni, na o’zlarini na boshqalarni ayashadi. Irodali, kuchli xarakter sohiblaridir. To’siqlarni yengishni, raqobatni juda yaxshi ko’rishadi. Bu eng qiyin va tushunarsiz raqam. Ularni bir tarafdan temperament raqami 4 bo’lgan shaxslarga o’xshatish mumkin, yana bir tarafdan boshqalarga o’xshamaydigan fe’l atvor sohiblari deyish mumkin. Ular bilan suhbatlashayotganda sovuq munosabat, ajralganlikni sezishingiz mumkin. Ammo unday emas, bu shaxslar kuchli hissiyotlarga berila oladilar. Bunday shaxslar kuchli iroda va boshqalardan yaqqol ajralib turadigan fe’l atvorga ega. Har doim aslidan ko’ra boyroq ko’rinadi. Har qanday muammoli vaziyatda yechim topib, bundan tez chiqib keta oladi. Hayotlari o’zgaruvchan voqea-hodisalarga boy, shuning uchun ular ko’pincha kutilmagan qarorlarga kelishadi. Oila uchun hamma narsani qurbon etishga tayyorlar. Ularga maslahat: jamoani boshqarishdagi kamdan kam uchrab turadigan qobiliyatga egasiz. Buni siyosatda, harbiy yo’nalishda, ishda qo’llashingiz mumkin. Siz odamlarni ko’p tergaysiz, o’zingizga ma’qul kelganlarnigina ya’ni xuddi o’zingizga o’xshagan insonlar bilan do’stlashasiz. Sal yumshoqroq fe’lli bo’ling. Baxt va omad hamisha yo’ldoshingiz va hamrohingiz bo’lsin! Yigitlar: Erkin, o’ziga ishongan, samimiy, rostgo’y, kuchli irodali, sofdil o’ziga to’q shaxslar. Muhimligini, ustunligi ro’kach qilishi yoki kamtar, o’zining qobiliyatli ekanligini ham deb pesh qilmasigi mumkin. Bir narsaga juda bog’lanib qolishni yomon ko’radi ammo, doim atrofdagilarni boshqarishni istaydi. Ular ham hissiyotli, mehribon, yumshoq fe’lli, farosatli yoki jahldor, qasoskor va qattiq inson ham bo’lishi mumkin. Doimiy bandlik munosabatlarni sovutishi mumkin. Ammo ishlari omadli keladi. O’z maqsadlariga erishmaguncha qo’ymaydi. U mehr-muhabbatga va e’tiborga muhtoj o’zi buni tan olmasa ham. Bir ishni oldin o’ylab keyin qiladi. Qizlar: Qiziqqon, irodali, kuchli shaxs. Og’ir – bosiq, yuzaki sovuq ko’rinsada, aslida nozik ko’ngil va go’zal qalb sohibasi. Muhabbatda xudbinlik qilmaydi. Ammo hayotda buni hamma sohada yaqqol namoyon etadi. Unga qarab "Sevgi va nafrat orasida bir qadam” deyish mumkin. Aytilmagan kechinmalar uni azoblaydi. O’ziga qiyinchiliklar tug’dirishni yoqtiradi. Farosatli, aqlli, hissiyotli. Munosabatlarda uni ha deb ko’ngiliga kirishga intilish , kamchiligini izlash, hislarini yashirishni so’rash to’g’ri emas. Uni hissiyotligi, mehribonligi, sofdilligi uchun qadrlash kerak. 9 9 Umumiy ta'rif Bu raqam o’tkir bilim, kuchli shaxslarni ifodalaydi. San’at hamda ijod sohasida omadlari yurishadi. Artistik qobiliyat, ijodkorlik, yaratuvchanlik hislatlarga egalar. Sizning tadbirkorlik, ishbilarmonlik, harbiy sohadan ko’ra ijod va san’at sohasida omadingiz ko’proq yurishadi. Yaqinlaringizga nisbatan eng go’zal his-tuyg’ular tuyishga qodirsiz. Ammo, ko’pincha yoqimsiz voqea-hodisalarga uchrab turasiz. Ma’naviy yuksalishni hech ham to’xtatmang. Odamlarni seving. O’z niyat va orzularingizga erishish yo’lda hech ham ortga chekinmang. Hayotingiz juda o’zgaruvchandir. Sevishda ham butun borlig’ingiz bilan seva olasiz. Sevgingiz uchun ko’p narsani qurbon etishga tayyorsiz. Ular sevgan insonidan ham kunda sevgining isbotini kutishadi. Ularga maslahat: to’g’ri yo’ldan hech ham adashmang. O’zingizga bo’lgan talabchanlikni sira susaytirmang. Qobiliyatingiz va kuchingizga ishoning shunda judayam istasangiz har qanday cho’qqini zab eta olasiz. Xohlasangiz bas. Siz jamiyatga keraksiz. Qobiliyatingizni namoyish eting. Ko’p narsalarga qodirsiz. Komillikka intiling. Siz hurmatli va e’tiborli inson bo’lishingizga ishonaman. Buyuk inson bo’lasiz! " Intilganga tole yor ”, - deyishadi. Baxt va omad hamisha yoringiz bo’lsin! Yigitlar: Aqlli, farosatli, dono, romantic qalb sohibi. Ochiq ko’ngilli, samimiy, ajoyib suhbatdosh, erkinlikni afzal ko’radi. Ko’p narsani biladi va bilishga intiladi. Ular bilan falsafa, dunyo bilimlari haqida dildan suhbat qursangiz orangizdagi munosabatlar yanayam yaqinroq va uzoq davom etishini ta’minlaysiz. Ular hayotda o’z yo’lini topgan, o’zini namoyon eta oladigan shaxslarga intilishadi. Ishda va hayotda o’z qarashlarida qolishni ma’qul ko’rishadi, g’oyaviy birdamsizlik oradagi munosabatlar buzilishiga olib kelishi mumkin. Sevgi bobida sevgini yuragidan ko’ra ko’proq aqlida, xayolot dunyosida mo’jizakor tuyadi. Yo’q, bu bunday kishilarning yuragida hech narsa yo’q degani emas, balki, bu ular yuragi bilan o’tli sevsa, aqli bilan go’zal, sirli, ajib, kitobiy, yuksak va mo’jizakor sevadi degani. Huramat va rostgo’ylikni e’zozlashadi. Hislarini aql bilan boshqarishga harakat qilishadi. Uchrashuvni ancha hamma ikr-chikirigacha rejalashtirishadi. Rom etish usuli ham 18 asrlardagidek chuqur ma’noli va go’zaldir. Asosiy muammosi real hayotdan ajralib yurishga intilish. Orzumand shaxslar. Qizlar: Harakatchan, doim o’z fikrlari, g’oyalari bilan yuradi. Ma’naviy yetuk, falsafa va siyosatni xush ko’radigan, san’atkor va ijodkor kishilar bilan suhbat qurishni sevadi. Ko’p aql o’rgatadi va bilimini namoyish etishga ko’p harakat qiladi. Galereya, teatr, tadbir va kechalarni juda yaxshi ko’radi. Iloji boricha birortasini ham qoldirmasa. Romantic qalb sohibasi , shuning uchun yoridan go’zal gullar, antiqa uchrashuvlar, sovg’alar va she’rlar kutadi. O’ziga yaxshi e’tibor beradi. Manmanlik, xudbinlik kabi hislatlardan nafratlanadi. Tez-tez do’stlar davrasida bo’lish, intelektual suhbatlardan bahramand bo’lish u uchun suvdek zarur. Erkinlikni afzal ko’radi.....
|
|
| |
Abbosbek | Сана: Жума-муборак кун!, 28-Июн-2013, 20:37 | Изох # 44 |
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
| Rahmat Oybekaka Katttakon .
1000 marta yordam ber baribir unutishadi. Bir marta pand ber, bir umr eslab yurishadi. .
|
|
| |
oybek | Сана: Шанба, 29-Июн-2013, 09:40 | Изох # 45 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
| Kompyuter sotib olishda nimalarga e’tibor berish kerak? XXI asrda yashar ekanmiz hayotimizni kompyutersiz tasavvur qila olmaymiz. Bugungi kunda u insonlarning eng yaxshi ko’makchisiga aylanib qolgan. Qo’shiq tinglamoqchi bo’lsak ham, kino ko’rmoqchi bo’lsak ham yoki shunchaki internetdan yangiliklarni olishni istasak ko’pincha kompyuterdan foydalanamiz. Jahonda yirik tashkilotlar butunlay kompyuterlashtirilib ko’pgina ishlar kompyuter yordamida qilinadi. Oxirgi yillarda esa bu yanada ommalashdi. Kompyuterlar, undan foydalanish maqsadiga ko’ra ikkiga bo’linadi. Birinchisi "shaxsiiy komyuterlari”dir. O’z nomidan uning uyga mo’ljallanganligini ko’rinib turibdi. U kundalik ehtiyojlar uchun kompyuter bajaradigan amallarni bajara oladi, turli o’yinlarni o’ynayotganda qotmaydi. Ikkinchi turi "ish kompyuterlari” bo’lib, ularning tuzilishi asosan uy komyuterlaridan ba’zi bir qismlarining mukammalligi bilan ajralib turadi. Masalan, bunday kompyuterlar ovozni qayta ishlash bilan shug’ullanadigan, og’ir programmalar bilan ishlaydigan tashkilotlarda ishlatiladi. Umuman, ular vazifasiga ko’ra farqlanadi, ya’ni bir-birining amallarini batamom bajara olmasligi mumkin. Shunga qarab ularning qurilmalari kuchi, har xil bo’ladi. Sizda agar ish kompyuteri uy kompyuteridan kuchliroq bo’lsa, nimaga uni sotib olgan ma’qul emas degan savol tug’ilishi mumkin. Gap shundaki, har bir kompyuter maqsadiga qarab teriladi. Kuchli ish kompyuterini terdirsangiz-u, sizga kerakli bo’lgan amallarni oddiy uy kompyuteri bajara olsa sizga bundan nima foyda? Ortiqcha pul sarflaganingiz qoladi xolos. Xulosa qilib aytadigan bo’lsak, siz kompyuterni sotib olayotganingizda eng avvalo, uni qay maqsadda olayotganingizni hisobga olishingiz kerak. Quyidagi maslahatimiz orqali kompyuter sotib olishda nimalarga ahamiyat berish kerakligini bilib olishingiz mumkin: 1 Mother board Ruschada "Материнская плата” deb nomlanadi. Aynan shu asosga kompyuterning boshqa ichki qurilmalari qotiriladi. Uning qancha kuchligini va yangi rusumdagisini olsangiz sizga shuncha foyda. Chunki kompyuter texnologiyalari tez tez yangilanib turadi. Yangi chiqqan qurilma esa sizni asosingizga to’g’ri kelmasligi mumkin. Shuning uchun u qancha kuchli va rusumi yangi bo’lsa, undagi qurilmalarni ham keyinchalik kuchliroqlariga almashtirsangiz bo’ladi. 2 Processor. Protsessor - ko’chma ma’noda kompyuterning yuragi bo’lib, uning kuchini belgilab beradi. Pentium 3 yoki pentium 4 bo’lishi mumkin. U qanchalar kuchli bo’lsa, kompyuterning kuchli programmalarni bajarishi shunchalik oson bo’ladi. 3 Video Card. Inglizchadan tarjima qiladigan bo’lsak video karta kompyuterning grafikasiga javob beradi. Ya’ni videoning sifati, kompyuter o’yinlarini sifatini yaxshilab beradi. Uning qanchalik yuqori bo’lishi kompyuter o’yinlarini shunchalik yengil ko’tarishiga sabab bo’ladi. Misol tariqasida siz komyuteringizda "Need for speed” o’yinini o’ynamoqchisiz, lekin sizning video kartangiz bu o’yin talab qiladigan darajada bo’lmasa, u sizda yaxshi ishlamaydi. 4 HDD. yoki Vinchester. Lug’aviy tarjimasi "qattiq disk”. Bu kompyuter ma’lumotlar ombori hisoblanadi. Oddiy qilib aytganda, sizning CD diskda ma’lumotni qanday saqlasangiz shunga o’xshab u ham kompyuterga yuklagan ma’lumotlaringizni o’zida saqlaydi. U qanchalik katta bo’lsa siz kompyuterda shunchalik ko’p ma’lumot saqlashingiz mumkin. HDD 260 GB (gigabayt) dan - 1 TB (terrabayt)gacha kattalikda bo’ladi. 5 DDR operativ xotira. Bu 512 mb, 1G yoki 2G ba’zan esa undan katta bo’lishi mumkin. Uning qanchalik katta bo’lishi kompyuter fikrlash tezligini oshirib beradi. Misol uchun 512mbli DDR biror bir dasturni 10 soniyada ochsa, 1Gli DDR uni 5 soniyada ochishi mumkin. Bu o’yinlarga ham o’z ta’sirini ko’rsatadi. O’yin disklarini orqa tarafiga uning talablari yozib qo’yiladi, agar unda DDR 1G bo’lishi kerak deb yozilgan bo’lsa-yu sizda 512mb bo’lsa, bu o’yinni kompyuteringizda o’ynay olmaysiz. Sababi u sizda qotadi yoki umuman ishlamaydi. 6 Cooller. Ya'ni sovutgich. Bu judayam oddiy qurilma bo’lib bir qaraganda kompyuterning kuchiga ta’sir qilmaydigandek, aslida esa unday emas. Uning vazifasi kompyuterni qaysi qurilmasida joylashgan bo’lsa uni sovutib turishdan iborat. U har qanday holda qo’yiladi, aks holda kompyuter qismlari qizib uning yomon ishlashiga yoki umuman qizib kuyib qolishiga sabab bo’lishi mumkin. Shuning uchun ularning kuchlisini olish kerak. Shunda ular yaxshiroq sovutib kompyuter qurilmalarini yaxshi ishlashiga xizmat qiladi. Ayniqsa protsessor ustiga qo’yiladiganiga ahamiyat bering, agar u yaxshi ishlamasa protsessor qizib kompyuter o’chib qoladi va ishlamaydi. Kompyuterning boshqa qurilmalari ham bor. Lekin ularning ahamiyati bularga qaraganda yuqori emas. Ularni qo’rqmasdan didingizga qarab olsangiz bo’ladi. Yana bir narsani ta’kidlash lozim; bu qurilmalarni turli korxonalar ishlab chiqaradi va uning sifatiga ta’sir ko’rsatadi. Shuning uchun bunga ham ahamiyat bering. Monitorning ham turli kattalikda va qalinliklardagisi chiqqan. Ular ichidan LCD, LED monitorlarni olganingiz maqsadga muvofiq, sababi ularning ko’zga ziyoni oddiy monitorlarga nisbatan kamroq. Yuqoridagi maslahatlarimiz kompyuter sotib olayotganingizda sizga asqotadi degan umiddamiz.
|
|
| |
ORCHIDEA1508 | Сана: Шанба, 29-Июн-2013, 13:11 | Изох # 46 |
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 453
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 241
Холати: Хозир йўқ
| Xa zooor mavzuuu yana yengi malumotla testla.kutamiza Добавлено (29-Июн-2013, 12:11) --------------------------------------------- Xa zooor mavzuuu yana yengi malumotla testla.kutamiza
|
|
| |
oybek | Сана: Шанба, 29-Июн-2013, 16:47 | Изох # 47 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
| Siz qay holatda uxlaysiz bu juda qiziq..... Ma`lum bo`lishicha, insonning qay holatda uxlab yotishiga qarab uning qanday odamligini aniqlasa bo`larkan... Qat`iyatsiz, odamovi va har narsadan hadiksiraydigan kishilar ona qornidagi homila singari g`ujanak bo`lib, tizzalarini iyaklariga tirab, yonbosh bo`lib yotishga odatlanishar ekan. Bosiq fe`lli, qat`iyatli va har qanday sharoitga tezda moslashib ketadigan kishilar yarim homila shaklida, ya`ni tizzalarini qorniga tirab, yonbosh holda uxlashadi. Qo`llarini atrofga tashlagancha, yelkasidan osmonga qarab uxlovchilar yoshligidanoq hammaning diqqat-e`tiborini tortuvchi, o`z shaxsining kuch-qudratiga ishonuvchi kishilardir. O`zini har dam ustun qo`yuvchi kishilar, boshqalarni izzat-ikromi, sovg`alarini hech ikkilanmasdan qabul qiladi. O`z navbatida hech kimdan qarz bo`lib qolishni istamaydi. Xayolidagi har bir voqeani sinchiklab o`rganadigan, kutilmagan tasodiflardan ehtioyt bo`lib yuruvchi kishilar qorni bilan yotib uxlashadi. Odatda bunday kishilar har bir ishni a`lo darajada bajarishga urunishadi. Salga xafa bo`lib qoluvchi, ehtiroslarga tez beriluvchi kishilar qo`llari bilan boshini yopib ulxashadi.....
|
|
| |
SmartDent | Сана: Пайшанба, 04-Июл-2013, 16:42 | Изох # 48 |
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
| Койил Ойбек ака.Туппа тугри кевотти))
Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
|
|
| |
oybek | Сана: Пайшанба, 04-Июл-2013, 22:24 | Изох # 49 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
| xammaga e'tibor uchun raxmat va davom etamiz..... ::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::: ayollar nomidan yozilgan maslahat..... Аёлларга автомобиль бошқариш ҳавасми ёки зарурат?
Автомобиль бошқариш ҳавасми ёки зарурат? Барчанинг кўзини қувонтириб «учиш»га шай учқур тулпордай ер тепинаётган янгигина автомобилни маҳалладан «мингга қўйиб» ҳайдаб ўтаётганда душманларнинг оғзини о-ч-и-и-б қолганидан завқланиш ҳавас бўлмай нима, дейишингиз мумкин албатта. Лекин, қанчалик ғалати туюлмасин, аёллар учун бу ҳавасдан кўра кўпроқ зарурат экан. Ахир иши бошидан ошиб ётган эр акангизни (ёки шунчаки акангизни) ҳар гал болаларни боғчадан олиш, онасининг совчиликдан чиқишини кутиш, сизни ишга, ўқишга ё шифохонага келтириб қўйишдек «майда-чуйда» ишлар билан овора қилавериш ноқулай-да! Шунинг учун, яъни қадрли эркакларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида биз аёллар баъзан уларнинг вазифасини ҳам ўз зиммамизга олишимизга тўғри келади. Бироқ бу вазифа биздан икки карра кўпроқ масъулият талаб қилади. Чунки истайсизми-йўқми, автоолам эркаклар ҳудуди (улар шунақа деб ўйлашади) ва унинг ўз қонун-қоидалари бор. Хўш, бу оламда «яшаш учун кураш»дан омон чиқиш учун нималар қилиш керак?
Автомобиль бошқаришни ўрганамиз!
Сизнинг ҳам шундай орзунгиз бўлса кераг-а? Нима ҳам дердик, яхши ният — ярим давлат. Лекин уни амалга ошириш осон деб ўйлайсизми? «Дадаси ишдан бўш кунлари ўргатар» деб режалаштираётган бўлсангиз, чучварани хом санабсиз! Олдин уни бунга кўндириш керак. Хўп, амаллаб кўндирдингиз ҳам дейлик. Кейин-чи? Бир нарсани унутманг, эрдан ҳеч қачон яхши инструктор чиқмайди! Кетган вақтингиз ва асаб толаларингизга ачинасиз. Сабаби барча эркаклар миясига аёлнинг машина ҳайдаш хоҳишини сўндириш вазифасини бажарувчи махсус дастур жойлаштирилган. У автомобиль бошқаришни ўргатаётиб, бақириши, турткилаши эҳтимоли борлиги камдай, ҳар қандай қулай вазиятда қовун туширганингизни эслатиб, устингиздан кулиб ҳам туради. Энг яхшиси, аввал ҳайдовчилик курсларига ёзилиб, кейин ўша автомактабдаги малакали инструктордан сабоқ олиш. Тўғри, кўп ҳолларда бу касб эгалари ҳам қарама-қарши жинс вакили бўлади ва заифаларга ҳайдашни ўргатаётганидан ўзини жуда бахтиёр ҳис қилмайди. Лекин ҳар ҳолда бу унинг касби ва истайдими-йўқми, сиз билан муроса қилишга мажбур. Диққат билан ўрганинг! Шундай ўрганингки, ўзини «ас» деб ҳисоблаган эркак ҳайдовчи ҳам машина бошқарувида ундан ҳеч қолишмаслигингизни кўриб, маҳоратингизга тан берсин!
Яхши ҳайдовчи бўлишга нима халақит беради?
Эплолмаслик хавотири. Ахир бирваракайига «муфта»ни қўйвориб, унинг қўйворилаётганига мос равишда газни босишнинг ўзи бўладими? Камига бу пайтда қўллар бошқарув қутисини бир тезликдан иккинчисига ўтказиш билан банд бўлиши керакмиш. Тўғри, бошқарув қутиси автомат бўлган машинани ҳайдайдиганларга бирмунча осонроқ, лекин автомактабларимиз бўлажак ҳайдовчиларга шундай автомобилларда амалиёт ўтаттиришига ҳали бироз вақт бор. Сиз хавотир олманг, эркаклар ҳам она қорнидаёқ ҳайдашни ўрганган эмас, улар ҳам бошида қийналган. Аксинча, бизнинг ўрганишимиз осонроқ. Ахир биз миянинг ҳар икки ярим шари билан ўйлаймиз-ку! Мана, масалан, бир қўлда инжиқлик қилаётган болани кўтарган ҳолда ҳам овқат пишириб, ҳам телефонда гаплашиш, шу жараёнда севимли сериалимизни ҳам киприк қоқмай кўришни бирваракайига эплай оламиз-ку! Нега буни уддалай олмас эканмиз?
Эркаклардан фарқимиз...
Биз аёлларга баъзан ҳиссиётларга берилувчанлик ва шошма-шошарлик халақит беради. Аксарият эркаклар қандайдир хатоликка йўл қўйса ҳам унга хотиржам муносабатда бўлиб, ўша заҳотиёқ тузатишга уринади. Аёллар эса аксинча, арзимаган хато туфайли ҳам ўзини йўқотиб қўяди, хавотирга тушади, уялади. Бундан вазият бадтар чигаллашади. Оқибатда ён-атрофдаги машиналар ҳайдовчиларининг (эркакларнинг албатта) қўлини пахса қилиб силташига мос оҳангда лабини қимирлатаётганидан тахминан нималар деб «хушомад» қилаётгани тасаввур қилаверасиз! Хўш, вазиятни қандай ўзгартирамиз? Бунинг учун баъзи қоидаларни ўзлаштириб олишимиз керак.
Ҳайдовчи аёл учун зарур қоидалар
Ҳовлиқманг! Светофорнинг яшил чироғи ёнганида машинангиз ўчиб қолиб, тўрт томондан сигнал чалишаяптими (бундан бадтари бўлмаса керак)? Аҳамият берманг, чунки шошиб қолиб, баттар хато қилишингиз мумкин. Шу заҳотиёқ машинангизнинг авария чироқларини ёқинг-да (бу «шунақа бўлиб қолди, шошаётган бўлсанг, айланиб ўт” дегани), хотиржам ҳолда машинани қайтадан ўт олдиринг ва ҳаракатда давом этинг. Бошқа ҳар қандай кўзда тутилмаган ҳолатда ҳам худди шундай йўл тутсангиз, хато қилмайсиз.
Ҳар қандай вазиятда ҳам аёллигимизни унутмайлик. Эркаклар назаридаги «сочи узун, ақли калта» эмас, табиатан эҳтиёткор, сермулоҳаза ва сабрлилигимизни назарда тутаяпман. Тўғри, ҳар гал йўл ҳаракатида хатога йўл қўйиб, бири-биридан «ширин» гапларни эшитаверганда одамда «қулай вазият бўлиб қолса мен ҳам бир боплайман», деган истак пайдо бўлади. Лекин ойнани тушириб, «кўзингга қараб юрсанг ўласанми?!» деб бошланадиган «кўп қаватли» сўкишларни айтаётган аёл кўзни қувонтирармикан? Аксинча, ўзи шундоқ ҳам аёл кишининг машина бошқараётганига чидолмаётган (айниқса, сизнинг машинангиз уникидан зўрроқ бўлса) эркак бундан баттар жазавага тушиб, ўзининг автоулов бошқаришдаги маҳорати сизникидан устунроқлигини исботламоқчи бўлади. Йўлингизни тўсади, чеккага сиқиб, ҳатто қатнов қисмидан чиқариб юборишга ҳам уринади. Сизга шу керакми?
Ҳеч қачон олифталик қилманг! Зеро, аксарият йўл ҳаракати ҳодисалари ҳайдашни энди ўрганганларнинг хатоси туфайли эмас, ўзини зўр деб ҳисобловчи «шумахер»ларнинг «манёвр»лари туфайли рўй беради. Биз ростдан ҳам ўз ҳудудимизда эмасмиз. Автомобиль эркакларнинг «ўйинчоғи”, «мен»ини кўрсатиш воситаси, автотрасса уларнинг ҳудуди. Чунки улар кўпчилик. Шундай экан, бу «ўйин»да «кубок» ютишга ҳаракат қилманг. Баъзан оқимга қараб ҳаракат қилиш ҳам яхши хислат. Бундан тежаган қувватимиз эса бизга ҳали кўп керак бўлади.
P/S: Машинани эркаклардан яхшироқ бошқарадиган аёллар ҳам бор. Бу жуда камдан-кам ҳолатларда учрайдиган ва фахрланса арзийдиган истисно. Бироқ сиз айнан шундайлар тоифасига киришингизга ишончингиз комилми?
Автотрассада жинс тушунчаси йўқ! Фақат ҳайдовчи бор. Юқорида айтилганлардан истисно сифатида буни ҳам уқиб олинг. Чунки аёл киши бўлганингиз учун бир марта йўл беришар, ёки хато қилганингизда индашмас, лекин қонун барча учун баробар, рульни тутдингизми, ҳайдовчисиз ва жинсингиз сизни масъулиятдан озод қилмайди. Чап бурилгични ёқиб, ўнгга қайтиш ва бу жараёнда барча бизга йўл беришига умид қилиш нафақат қўпол қоидабузарлик, балки кулгили соддалик ҳам.
Зарарли одатларингиз борми?
Машина бошқараётганда бўяниш. Бизни масхара қилиб тўқиладиган латифалар учун яна бир сюжет топиб бермоқчи бўлмасангиз, машина бошқараётганда диққатингизни фақат йўлга қаратинг. Имкониятларингизга юқори баҳо берманг, бу хавфли!
Орқа ойна чиройли юмшоқ ўйинчоқлар учун қулай жой эмас, акс ҳолда автомобиль ишлаб чиқарувчилар унинг ўрнига жавон ясашарди. У кўчани кўришингиз учун керак. Шундай экан, орқа ойнани беҳудага тўсиб қўйманг.
Бошқарувда асосийси хавфсизлик! Янги олган мўйна пўстинингиз ёки «тимсоҳ терисидан қилинган» баланд пошнали оёқ кийимда машинани бекаму-кўст бошқара оласизми? Жуда кийгингиз келса, машинада турсин, тушганда кийиб оласиз.
Машинани орқага ҳайдаганда, фақат ортга қаранг! Ҳайдовчилик курсларидаги инструкторларнинг таъкидлашича, аёлларга ҳайдашни ўргатишда энг қийини икки нарса экан: ортга юраётганда ҳам олдинга қараш ва...
...йўлнинг ўртасидан ҳайдаш. Баъзан қатнов қисмининг ўнг томонида ҳам биз ўйлагандан кўра кўпроқ жой бўш жой бўлади. Машинани 40 км/соат тезликда йўлнинг чекка чап қисмидан ҳайдаётиб, ортингиздан келаётган машинада ҳам худди сизга ўхшаб тезликни эмас, манзилига «эсон-омон етиб олиш»ни истаётган аёл келаяпти деб ўйламассиз?
Жўртага йўл бермаслик! Яна «трамвай эмас-ку, айланиб ўтсин», деб қўямиз. Айланиб ўтадиган йўлни бўшатиб қўйинг-да! Балки у ростдан ҳам шошаётгандир?
Хулоса
Тўғри, автоуловни бошқараётган аёл кўпчилик эркакларнинг ғашига тегади. Қандайдир қитмирлик қилса, кўнгли тоғдек кўтариладиганлари ҳам йўқ эмас. Бундай пайтда ҳар ҳолда дунёда (йўлларда ҳам) ғаламислардан кўра бағрикенг одамлар кўпроқлиги ҳақида ўйлаш таскин беради. Келинг, эзгуликни ўзимиздан бошлайлик. Йўл бердими, раҳмат маъносида бош силкиб қўяйлик, хато қилдикми, узр сўрайлик. Майли, уларнинг бошқарувда биздан яхшироқлигини тан олайлик. Ахир истаймизми-йўқми, барибир бирор муаммога дуч келсак, уларнинг ёрдамига муҳтож бўламиз-ку! Балон ёрилса, аккумулятор ўтириб қолса ёки Худо кўрсатмасин, бирор авария ҳолати рўй берса кимга қўнғироқ қиласиз? Суғурта агенти ё дугонангизга эмас, турмуш ўртоғингиз, акангиз, жиянингиз, хуллас, бу масалада ёрдам бера оладиган бирор-бир эркакка албатта.
Яшил ранг ва равон йўл ҳамроҳингиз бўлсин, қадрли ҳайдовчи аёллар! Сизга бўш автомобиль қўйиш жойлари ва сабр тилаймиз!
|
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Шанба, 06-Июл-2013, 08:07 | Изох # 50 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Rahmaaat Oybek akajonim... Manga eng zaruri o'qishga borishim uchun... (hozir vaqtincha boshqarmayapman)
Orqa oynani o'yinchoqlar bilan to'ldirib tashashni juddda-juddda yaxshi ko'raman... Afsuski, juda ko'p hollarda bu manga -minus holatlarni keltirib chiqaradi...
Keyin, mashina boshqarvotganimda, o'zimni shunaqangi yengil, baxtiyor his qilamanki, asti qo'yaverasiz...!!! Ba'zida esa, mashina boshqarishni judayam yomon ko'rib ketamanki, dugonalarim uzoq yo'lga dam olishga mashinangda oborib kelaqolgin desalar... Man esa biroz hijolatli: "uzoq yo'lga chiqmayman, vaqti kelsa oboraman, azginagina kotta qiz bo'lay" deya javob beraman, to'g'risi uzoq yo'lga qo'rqaman...!!!
Ajoyib Maslahatlar uchun Rahmat... Kerakli gaplarni miyyamga muhrlab oldim...!!! Yana yangidan-yangi maslahatlar kutib qolamiz...!!!
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |