[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
Модератор форума: SarVario, Giyos, komol_76, Anv@rbek  
Futbol yangiliklari
FC_PAXTAKORСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 15:10 | Изох # 626
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
NEYMAR ko'chirib yozish ta'qiqlangan.

Omad
 
NEYMARСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 15:12 | Изох # 627
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 16
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 6
Холати: Хозир йўқ
«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг кетмаслигини истамоқда. Яқинда ушбу мутахассис шартномаси якунланганидан сўнг «Барса»ни тарк этиши мумкинлигига шаъма қилганди. Унинг келишуви шу мавсум охирида ниҳоясига етади. «Бизнинг «Барселона»миз футбол тарихидаги энг кучли жамоадир. Демак ҳеч нимани ўзгартиришга ҳожат йўқ. Менимча Гвардиоланинг «Барса»дан кетиши учун асос йўқ»,-деди Пике «Эль Мундо Депортиво» нашрига берган интервьюсида.

Добавлено (15-Янв-2012, 14:12)
---------------------------------------------
Англиянинг «Арсенал»и қишки трансферлар бозори пайтида ўз таркибига «Валенсия» ярим ҳимоячиси Пабло Эрнандесни қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда «Кадена Сер» радиоси хабар тарқатди. «Газетта делло Спорт»нинг маълумотларига ишонадиган бўлсак, «канонирлар» «Фиорентина» ярим ҳимоячиси Хуан Мануэль Варгас учун 14 миллион евро тўламоқчи эканлар.

 
FC_PAXTAKORСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 15:13 | Изох # 628
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
NEYMAR manbani ko'rsating BAN berishlari mumkin sizga

Omad
 
NEYMARСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 16:16 | Изох # 629
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 16
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 6
Холати: Хозир йўқ
«Ювентус» бош директори Жузеппе Мароттанинг маълум қилишича, жамоа «Манчестер Сити» ҳужумчиси Карлос Тевес билан музокараларни бошламаган. «Биз Тевесга «Юве»га ўтиши борасида мурожаат қилмадик. Айни пайтда таркибимиз жанговар ҳолатда. Тевес ажойиб футболчи, «Ювентус» эса буюк клуб. Шу боис бу каби миш-мишлардан ажабланишнинг ҳожати йўқ»,-деди Маротта «Газетта делло Спорт»га берган интервьюсида.

Добавлено (15-Янв-2012, 14:15)
---------------------------------------------
Футболимиз фахрлари

ОФКнинг 4 карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматовга
Халқ дуосин олганлар бахтли,
Улуғ ишнинг исботи мана.
Бутун дунё ЖАРда жар солди,
Жўр бўлишиб, қилдик тантана.

Сўз саралаб, бор меҳрим тошди,
Ушбу сатрлар Равшан укамга.
«Олтин ҳуштак» ярашар рости,
Дунёдаги одил ҳакамга.

Энг яхши ёшлар мураббийи Алексей Евстафеевга
Гарчи ўзи ёш устоз,
Иқтидорин кўрсатди.
Кўкларда қилиб парвоз,
Кўзларимиз қувнатди.

Мексикада порлаган,
Йигитларга тасанно!
Мураббийнинг меҳнати,
Топди муносиб баҳо!

Ўзбекистон чемпиони - «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимовга
Бугун футбол қадрин ҳамма билар,
Футболи бор юртнинг истиқболи яшнар.
Юртимиз шуҳрати дунёни тутар,
Чунки ўзбегимнинг Миржалоли бор.

Қаторда нор бўлса, юк ерда қолмас,
Биз деб яшаса халқ, қўллари толмас.
Мухлисларнинг дилида армони қолмас,
Чунки ўзбегимнинг Миржалоли бор.

Энг яхши мураббий Вадим Абрамовга
Бизнинг халқда шўх бир ҳазил бор,
Мўйлов қўйган йигит, ош берар.
Ҳаяжонли ўйин олдидан,
Сизга шуни эслатгим бор.

Шартим шуки, миллий термани,
Мундиалга бошламоқ сиздан.
Ғолиб бўлиб, қайтган чоғингиз,
Тўйхонада катта ош биздан.

«Нефтчи» бош мураббийи Юрий Саркисянга
Сизни билар каттаю-кичик,
Анчагина ютуқлар сони.
Эркалашиб аташади гоҳ,
Ўзбек футболин «Фергюсон»и!

Рост гап шуки, юксалиш бўлса,
Забт этишга қодир қитъани.
Қарайверманг ҳадеб орқага,
Ютуқларнинг янгиси қани?

Терма жамоа ҳужумчиси Александр Гейнрихга
Шеър ёзаман сен учун ҳали,
Чойхонада битта эрийсан.
Камтарсану бошқа маҳали,
Ҳужум чоғи мисли «гений»сан!

Ўхшамайди ҳеч кимга ўзи,
Бари аъло бизнинг Гейнрихда.
Гўзалларнинг ундадир кўзи,
Чунки соч тараши жуда антиқа.

Энг яхши футболчи Одил Аҳмедовга
Қатарга урган голинг,
Жозибали бўлганди.
Замбаракдек ўқ уздинг,
Дунё қойил қолганди.

Мундиалга байроқни,
Одилжон баланд кўтар.
Мафтун қилиб оламни,
Қучайлик улуғ зафар!
Ғуломжон Ҳамидов, Тошкент шаҳри.

Добавлено (15-Янв-2012, 14:22)
---------------------------------------------
«Болтон» ҳимоячиси Гарри Кэхилл сўнгги пайтларда Англия терма жамоасида Жон Терри билан яхши жуфтликни ҳосил қилмоқда. Шу боис ҳам Лондоннинг «Челси» клуби футболчини ўз сафига таклиф қилмоқчи. «Аристократлар» ҳимоячи учун 14 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёрлар. Ёзда «Болтон» Кехилл учун 18 миллион сўрагани боис «Челси» музокараларни тўхтатиб қўйганди.

Добавлено (15-Янв-2012, 14:29)
---------------------------------------------
Барселона футбол клуби мадхияси

Tot el camp
es un clam
som la gent blaugrana
Tant se val d`on venim
si del sud o del nord
ara estem d`acord, ara estem d`acord,
una bandera ens agermana.
Blaugrana al vent
un crit valent
tenim un nom
el sap tothom:
Barзa , Barзa, Barзa.
Jugadors, seguidors,
tots units fem força.
Son molt anys plens d`afanys,
son molts gols que hem cridat
i s`ha demostrat, i s`ha demostrat,
que mai ningu no ens podrà torcer
Blau-grana al vent
un crit valent
tenim un nom
el sap tothom
Barзa, Barзa, Barзa.
thumb

Добавлено (15-Янв-2012, 14:33)
---------------------------------------------
«Арсенал»нинг кореялик ҳужумчиси Парк Чу Йонг ҳарбий хизматни ўташ учун жамоани тарк этишга мажбур бўларкан. Жанубий Корея қонунларига кўра, мамлакат эркаклари 20 ёшдан 30 ёшларига қадар 21 ой ҳарбий хизматда бўлишлари шарт. Демак, Парк айни пайтда 26 ёшда. Икки йилдан сўнг 28 ёшни қаршилайдиган футболчи кетишга мажбур бўлади.

Добавлено (15-Янв-2012, 14:38)
---------------------------------------------
Барселона футбол клуби хакида маълумот

Тулик номи: Futbol Club Barcelona
Номи: Барселона
Ташкил этилган йили: 29 ноября 1899 года
Ташкил килган инсон: Жоан Гампер (1877-1930)
Манзили: Av. Aristides Maillol s/n 080828 Barcelona
Киска номи: Barca (Барса)
Cтадиони: Камп-Ноу (вместимость 98,772 места)
Телефон/факс: 004-934-963-600 / 0-034-934-112-219
E-mail: gdbinfo@fcbarcelona.com
Клуб сайти: http://www.fcbarcelona.com/

Добавлено (15-Янв-2012, 14:49)
---------------------------------------------
«ЭЛИТ» ГУРУҲДА ЎЗГАРИШЛАР

УЕФА ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, россиялик ҳакам Алексей Николаев «элит» гуруҳдан савияси бўйича учинчи ўринда турувчи 1-гуруҳга тушириб юборилди. Шунингдек, франциялик Лоран Дюамел ҳам пастлашга мажбур бўлди. Элит-деволемпет гуруҳи аъзолари ҳисобланган Серж Гюмьенни (Бельгия) ва Стефан Юханнессон (Швеция)лар ҳам 1-гуруҳга тушириб юборилдилар.
Марк Клаттенбург (Англия), Паоло Тальявенто (Италия), Фират Айдинус (Туркия), Марцин Борски (Польша), Давид Фернандес Барбалан (Испания), Том Хаген (Норвегия), Милорад Мажич (Сербия), Бас Нейхайс (Голландия), Даниэле Орсато (Италия), Петер Расмуссен (Дания), Александр Ставрев (Македония), Марио Страхонья (Хорватия) ва Маркус Стрембергссон (Швеция)лар «элит» гуруҳига қўшилдилар.

Добавлено (15-Янв-2012, 15:03)
---------------------------------------------
“Челси” ғалаба қозонди, “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” очко йўқотишди

Англия Премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган яна уч ўйин якунланди.
Лондоннинг “Челси” жамоаси ўз майдонида “Сандерленд”ни қабул қилди. ўйиннинг 13-дақиқасида Фрэнк Лэмпард томонидан киритилган ягона гол “аристократлар”га ғалаба келтирди.
3-ўринда бораётган “Тоттенхэм” жамоаси “Вулверхэмптон” билан дуранг ўйнади ва Манчестер шаҳрининг икки жамоасига етиб олиш имкониятини бой берди.
“Ливерпуль” жамоаси ҳам ўз майдонида “Сток Сити”ни мағлуб эта олмади. Бу учрашувда ҳисоб очилмади.

АПЛ, 21-тур.

ЧЕЛСИ – САНДЕРЛЕНД – 1:0 (1:0)
Гол: 1:0 – Лэмпард (13).

ТОТТЕНХЭМ – ВУЛВЕРХЭМПТОН – 1:1 (0:1)
Голлар: 0:1 – С.Флетчер (22), 1:1 – Модрич (51).

ЛИВЕРПУЛЬ – СТОК СИТИ – 0:0 (0:0)

Манба: www.Fk.uz

Добавлено (15-Янв-2012, 15:05)
---------------------------------------------
Хосеп Гвардиола: «Барселона» қишда трансферлар бозорига чиқмайди»
«Барселона» бош мураббийи Хосеп Гвардиола қишки рансферлар мавсуми вақтида ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаятганини айтиб ўтди.

«Барса» ҳеч ким билан шартнома тузмоқчи эмас. Биз ўзимизнинг тарбияланувчиларимизга пул тикишни истаймиз. Янги ўйинчини сотиб олиш катта марраларга етишни кафолатлай олмайди. Биз бошиданоқ кам сонли таркиб билан ўйнаб келганмиз, чунки биз ёшларни етиштириш дастуримизга ишонамиз», – дея Гвардиола сўзларидан AP нашри иқтибос келтиради.

Манба: www.sports.ru

Добавлено (15-Янв-2012, 15:05)
---------------------------------------------
Кэррик: "Скоулзнинг қайтганидан хурсандман"
"Болтон" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашар экан, Кэррик Пол Скоулзнинг яна "Юнайтед" сафида ўйнаётганидан хурсанд эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Скоулз асосий таркибда майдонга тушиши билан гол киритгани мантиқий иш бўлди. Унинг футболга қайтгани жамоа учун жуда яхши иш бўлди. Чунки у буюк футболчи".

"Албатта, бир соат майдонда ҳаракат қилгач, у ўйнашга бироз қийналиб қолди. Аммо нима бўлганжа ҳам таркибда шундай футболчининг бўлиши бу — жуда ажойиб", — деди Кэррик.

Манба: www.championat.com

Добавлено (15-Янв-2012, 15:16)
---------------------------------------------
«Катания» – «Рома» учрашуви 65-дақиқада тўхтаб қолди

Италия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Катания» – «Рома» учрашуви 65-дақиқада қаттиқ ёмғир ёғиши натижасида тўхтатилди.

Ўша вақтга келиб ҳисоб 1:1 эди. Майдон эгалари ҳимоячиси Никола Легроттальенинг голига римликлар сафида Даниэле де Росси жавоб қайтарганди.

Қолган 25 дақиқа кечроқ ўтказилади, деб хабар бермоқда Football Italia.

65-дақиқагача бўлган ҳолат
Катания – Рома – 1:1
Голлар: 1:0 – Легротталье (24), 1:1 – Де Росси (29).
КАТАНИЯ: Кампаньоло, П. Альварес, Сполли, Легротталье, Потенца, Гомес, Альмирон, Барриентос, Лоди, Иско, Берхессио.
РОМА: Стекеленбург, Рози, Кьер, Жуан, Симплисио, Ламела, Род. Таддеи, Де Росси (Гаго, 55), Пьянич, Боян, Тотти (Борини, 58).
Огоҳлантиришлар: Симплисио (7), Сполли (19), Де Росси (29), Потенца (36), Берхессио (50).
14 январь. «Анжело Массимино» стадиони.

 
GiyosСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 17:55 | Изох # 630
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Quote (NEYMAR)
«Катания» – «Рома» учрашуви 65-дақиқада тўхтаб қолди

Италия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Катания» – «Рома» учрашуви 65-дақиқада қаттиқ ёмғир ёғиши натижасида тўхтатилди.

Ўша вақтга келиб ҳисоб 1:1 эди. Майдон эгалари ҳимоячиси Никола Легроттальенинг голига римликлар сафида Даниэле де Росси жавоб қайтарганди.

Қолган 25 дақиқа кечроқ ўтказилади, деб хабар бермоқда Football Italia.

65-дақиқагача бўлган ҳолат
Катания – Рома – 1:1
Голлар: 1:0 – Легротталье (24), 1:1 – Де Росси (29).
КАТАНИЯ: Кампаньоло, П. Альварес, Сполли, Легротталье, Потенца, Гомес, Альмирон, Барриентос, Лоди, Иско, Берхессио.
РОМА: Стекеленбург, Рози, Кьер, Жуан, Симплисио, Ламела, Род. Таддеи, Де Росси (Гаго, 55), Пьянич, Боян, Тотти (Борини, 58).
Огоҳлантиришлар: Симплисио (7), Сполли (19), Де Росси (29), Потенца (36), Берхессио (50).
14 январь. «Анжело Массимино» стадиони.


Tap tayyor narsani uyalmasdan ko'chirvobsiz. Shuni mana bunaqa yozish mumkinmi?
"Kataniya - Roma (Italiya chempionati) uchrashuvi qattiq yomg'ir yog'ganligi sababli 65 daqiqada to'xtatildi. Hisob 1 : 1 edi. Gollar: 1:0 – Legrottal'e(24), 1:1 – De Rossi(29).
O'yinni qolgan 25 daqiqasi keyinroq o'tkaziladi."


Shunaqa yozishni nimasi qiyin. Mag'zini yozinglar. Tarkibida kim o'ynagan, nimaga o'ynagan bular oddiy odamlarga qiziqmas. Futbolga qiziquvchilar o'zlari qatga kirib o'qish kerakligini bilishadi. Sizlar saytga emas forumga yozvosizlar. Forumda tezkorlik kerak. Iloji boricha qisqa ma'lumot berilishi kerak. Uzun bo'lsa ko'pchilik o'qimidi. Rasmlariga qarab qaytib chiqib ketadi. Keyin bu yer futbol saytimas. Shuni ham etiborga olinglar. Qilsa bo'ladi. Faqat ozgina dangasalikni yig'ishtirish kerak. Ishlash kerak. Mehnat qilish kerak. Yotaversa hech narsa o'zgarib qolmaydi. Daraxtni tagiga suv quyib, tagini yumshatmasangiz u o'smaydi. Meva ham bermaydi.
Bunaqada qachon o'samiza. Qachon rivojlanamiza. Qachongacha birovni orqasidan parazitlarcha kun ko'ramiza. Uyalish bo'sin ozgina. Ko'CHIRMANG!!!


Sog' salomatlik...
 
NEYMARСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 18:08 | Изох # 631
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 16
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 6
Холати: Хозир йўқ
Quote (Giyos)
Shunaqa yozishni nimasi qiyin. Mag'zini yozinglar. Tarkibida kim o'ynagan, nimaga o'ynagan bular oddiy odamlarga qiziqmas. Futbolga qiziquvchilar o'zlari qatga kirib o'qish kerakligini bilishadi. Sizlar saytga emas forumga yozvosizlar. Forumda tezkorlik kerak. Iloji boricha qisqa ma'lumot berilishi kerak. Uzun bo'lsa ko'pchilik o'qimidi. Rasmlariga qarab qaytib chiqib ketadi. Keyin bu yer futbol saytimas. Shuni ham etiborga olinglar. Qilsa bo'ladi. Faqat ozgina dangasalikni yig'ishtirish kerak. Ishlash kerak. Mehnat qilish kerak. Yotaversa hech narsa o'zgarib qolmaydi. Daraxtni tagiga suv quyib, tagini yumshatmasangiz u o'smaydi. Meva ham bermaydi.
Bunaqada qachon o'samiza. Qachon rivojlanamiza. Qachongacha birovni orqasidan parazitlarcha kun ko'ramiza. Uyalish bo'sin ozgina. Ko'CHIRMANG!!!


Бринчидан бизга форум очишга куймасаларинг иккинчидан хабар кандай ёзилиши кизик эмас футбол мухлиси учун унга хабар кизикарли булса бас киен менимча бу форумга оддий одамлар эмас футбол мухлислари киришади шунинг учунхам категорияларга булинган булса керак деб уйлайман.
 
FC_PAXTAKORСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 18:13 | Изох # 632
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
NEYMAR manba ni ko'rsating. Saytga gap tegmasin

Omad
 
NEYMARСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 18:37 | Изох # 633
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 16
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 6
Холати: Хозир йўқ
Испаниянинг Барселона футбол клуби 22 ёшли Валенсия канот химоячиси Хорди (Жорди) Альбе сотиб олмокчи.

Добавлено (15-Янв-2012, 17:21)
---------------------------------------------
Барселона футбол клуби химоячиси Пике 18 январда Реал билан булиб утадиган учрашга уз мносабатини билдириб утди.
"Бу уйинда хеч бир командани фаварид деб айта олмайман чунки Реал Ососуна эмас осонлик билан маглубиятга учрайдиган. Бу уйинда хар икки жамоага хам кийин булиши анник. Аммо биз майдонга хамиша галаба козониш учун тушамиз" деб утган

Добавлено (15-Янв-2012, 17:25)
---------------------------------------------
Барселона фтбол клуби мухлисларига ажойиб хуш хабар Барселона ярим химоячиси Ибрагим Афеллай уз соглигини деярли тиклаб булди ва у киенги хафтадан бошлаб жамоа таркибида машгулотларни бошлайди. biggrin

Добавлено (15-Янв-2012, 17:35)
---------------------------------------------
Рома бош мураббийига кийин булиши аник чуники Рома футбол клубининг йетакчи футболчиларидан бири булмиш Винченцо Монтелло машгулотлар вактида жарохат олганлиги ва бир неча хафта мобайнида йинга туша олмаслиги хакида Football Italia маълумот таркатмокда.

Добавлено (15-Янв-2012, 17:37)
---------------------------------------------
Мачестер Юнайтед футболчиси Даррен Флетчер уз жарохатини тиклаб уйинга кайтди.

 
GiyosСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 18:39 | Изох # 634
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Neymar sizga kim forum ochishga yo'l qo'ymayapti. Ucoz sistemasidan hohlagancha forum ochishiz mumkin, forum emas SAYT ham ochishiz mumkin. Kim qarshilik qivoti. Oching. Uwatga ko'chiring. Boshqa saytlardan ko'chirish Sayyod.uz formatiga to'g'ri kelmaydi. Shuning uchun shunaqa qoida kiritganmiza. Forum usergamas, user forumga moslashadi!
Lichniy man ko'chirilgan ma'lumotlarni to'liq o'qimiman. Usha saytdan o'qib qo'ya qolaman. Orginal baribir orginal. Mehnatni haloli u.


Sog' salomatlik...
 
bek_x6Сана: Якшанба, 15-Янв-2012, 19:33 | Изох # 635
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 58
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 676
Холати: Хозир йўқ
PS. manba keltir disa butun dunyo saytlarini ko'chirib yozmela iltimos.
anavi 8-xotinidan 4-farzand ko'ribdiiiiii dib yozish SHARTMAS. bu bizga QIZIQMAS.
bizga shu ko'romiy qolgan o'yinlani hisobi ko'rsatilsa bo'ldi.
oldin mavzu judayam chiroyli turardi xozir esa BABABAAAMMM.

qisqasi manba keltir disa hamma narsa yozavermilu, moderlani qiynaganimiz qovoti xolos. Xullas UZR


Vaqt o‘tadi va hayot ko‘rsatadi... Hammasi yaxshilikka bo‘lgan bo‘ladi :-)
 
NEYMARСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 19:51 | Изох # 636
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 16
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 6
Холати: Хозир йўқ
ёкмаса укима
 
bek_x6Сана: Якшанба, 15-Янв-2012, 19:54 | Изох # 637
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 58
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 676
Холати: Хозир йўқ
ps. xop bir og'iz gapiz)))

Vaqt o‘tadi va hayot ko‘rsatadi... Hammasi yaxshilikka bo‘lgan bo‘ladi :-)
 
FarruxСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 19:59 | Изох # 638
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 76
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 332
Холати: Хозир йўқ
NEYMAR SIZ HAM JAZOLANASIZ AGAR SHUNDAY DAVOM ETSANGIZ! Ko'chirmachilik bu erkin firklay olmaslikdan! Yana biror bir postni ko'chirib qo'ysangiz rasmiy (-) ogohlantirish olasiz! Forumni o'zizga moslashtiraolmaysiz! Forumga moslashasiz, qonun qoidalarga ham rioya qilasiz!

 
NEYMARСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 20:52 | Изох # 639
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 16
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 6
Холати: Хозир йўқ
Жазоласанг сайтингни бузвораман

Добавлено (15-Янв-2012, 19:52)
---------------------------------------------
Чеченистон Республикасининг
биринчи президенти Аҳмад
Хожи Қодиров хотирасига
бағишланган илк турнир ғолиби
100 минг долларлик мукофот
пули соҳибига айланади.
Иккинчи ўринни эгаллаган
жамоага эса 70 минг долларли чек
топширилади. Бу ҳақда
ташкилий қўмита раиси,
республика спорт ишлари вазири
Ҳайдар Алханов маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз 28 январдан 3
февралга қадар Дубайда бўлиб
ўтадиган турнирда қуйидаги
саккиз жамоа иштирок этади:
"Нефтчи" (Боку, Озарбойжон),
"Пахтакор" (Тошкент,
Ўзбекистон),
"Полония" (Варшава, Польша),
"Металлист" (Харьков, Украина),
"Рапид" (Бухарест, Руминия),
"Билис" (Албания),
"Ордабаси" (Қозоғистон),
"Терек" (Грозний, Россия).
Манба: sports.ru .

 
GiyosСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 20:53 | Изох # 640
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Quote (NEYMAR)
ёкмаса укима

Quote (NEYMAR)
Жазоласанг сайтингни бузвораман

Kechirasiz. Siz kim uchun yozvosiz. Forum uchun. Bu bo'lim JISMONIY SPORT bo'limi. Futbol bo'limi emas. Keyin bugun registratsiyadan o'tib o'z hukmizni o'tkazmang. Keyin man shu bo'lim moderatoriman.
Saytni buzmoqchimisiz. Oldin olgan BANizni buzib tashang.


Sog' salomatlik...
 
fanatСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 21:02 | Изох # 641
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 20
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 10
Холати: Хозир йўқ
3 кун вактинг бор товба тазаррунгни килиб ол киен сайтинг билан хайирлашасан чунки бу форуммас фегня
 
GiyosСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 21:06 | Изох # 642
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Quote (fanat)
3 кун вактинг бор товба тазаррунгни килиб ол киен сайтинг билан хайирлашасан чунки бу форуммас фегня

Bu yerda unda nima qivos. Sizga 3 kunmas 3 sekund. Xayr.


Sog' salomatlik...
 
FC_PAXTAKORСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 21:27 | Изох # 643
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Nimalar bo'p ketdi bu bo'limda

Omad
 
LiverpulСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 21:55 | Изох # 644
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
Voy man atigi 2 kun yuqligimga wuncha narsami.

 
DILBEKСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 22:02 | Изох # 645
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Салом хаммага
 
LiverpulСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 22:04 | Изох # 646
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
Salom. Dilbek. Bu gaplani chatga yozing. Bu yer faqat futbol uchun

 
DILBEKСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 22:19 | Изох # 647
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
"Барселона" бош мураббийи Хосеп
Гвардиола жаҳоннинг энг кучли
таянч ярим ҳимоячиси унинг
жамоасида ўйнаётганлигини
таъкидлаб ўтди.

Добавлено (15-Янв-2012, 21:16)
---------------------------------------------
Бундан бир неча кун олдин
"Астон Вилла" жамоаси
"Ливерпуль" ҳужумчиси Энди
Кэроллга расмий таклиф билан
чиққан эди. "Ливерпуль"
раҳбарияти узоқ ўйланиб
ўтирмасдан, ўз ҳужумчиларини
сотмасликка қарор қилган,
дейилган клуб расмий сайти
тарқатган маълумотларда.
"Астон Вилла" Кэррол учун 18
миллион евро ҳамда ўз
ҳужумчилари Даррен Бентни
ҳам қўшиб бериш ниятида
эдилар. Аммо мерсисайдликлар
бу таклифни рад этган.
"Ливерпуль" ўз ҳужумчисига 35
миллион евро нарх қўйган.
Ливерпулликлар устози Кенни
Далглиш Кэрролни сотмасликка
қарор қилганини ва унинг
премьер-лига баҳсларида ўзини
кўрастишига умид
қилаётганлинини таъкидлаб
ўтди.

Добавлено (15-Янв-2012, 21:17)
---------------------------------------------
"Манчестер Юнайтед" қишки
трансфер чоғида ЦСКАнинг
япониялик ярим ҳимоячиси
Кейсуке Хондани қўлга киритиш
илинжида юрибди.
Маълумотларга қараганда
"Юнайтед" раҳбарияти
аллақачон ЦСКАга расмий
равишда таклиф жўнатишган.
"Footbunker" нашрнининг
маълум қилишича
манкунианликлар Хонда учун 4
миллион евро ҳамда болгариялик
ҳужумчи Димитар Бербатовни
қўшиб беришмқочи.
Манба: soccer.ru .

Добавлено (15-Янв-2012, 21:19)
---------------------------------------------
Италиянинг икки гранди
Аргенитина 2-дивизионида
иштирок этувчи "Институто"
клуби ҳужумчиси, 18 ёшли Пауло
Дибала учун жиддий курашга
киришган, дея хабар бермоқда
"Goal.com" .
"Бизга "Интер" дан қулай ва
жиддий таклиф тушди. Орадан
бироз вақт ўтиб "Милан" ҳам
Дибала билан қизиқа бошлади.
Ҳозирда иккала клуб таклиф
этган шартнома борасида
ўйланаяпмиз. Аммо, айтишим
мумкинки, устунлик бироз
"Интер" тарафда. Улар бизга
ҳаммадан олдинроқ таклиф
билан чиқишган. Яқин орада
мижозим Италияга кўчиб ўтади",
дейди Пауло Дибаланинг агенти.
Манба: www.goal. com.

 
FC_PAXTAKORСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 22:21 | Изох # 648
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
DILBEK yuqoridagi postlarni bir o'qib chiqing. Ko'chirib yozish taqiqlangan.

Добавлено (15-Янв-2012, 21:21)
---------------------------------------------
SUONSI - ARSENAL 1-1. 20 min.


Omad
 
DILBEKСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 22:22 | Изох # 649
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
“Эспаньол” нинг камерунлик
дарвозабони Карлос Камени
“Малага”гага ўтди. Трансфер ҳеч
қандай тўловсиз амалга
оширилган бўлса-да, Испания
футбол федерацияси талабига
кўра, “Малага” нинг бундан
кейинги ҳолати ва
дарвозабонинг клубда ўйнаб
кетишига қараб, қандайдир
тўлов йилнинг охирида тўлаб
берилади.
2004 йилда “Эспаньол ”га келган
Камени жамоанинг алмаштириб
бўлмас футболчиларидан бирига
айланган эди ва 222 учрашувда
каталонияликлар дарвозасини
қўриқлаган. Лекин ушбу
мавсумда мураббий Алваресга
кўпроқ ишонч билдирди ва
Камени ушбу мавсумда ҳали
бирорта учрашувда майдонга
тушмаганди.
Манба: goal.com.
 
FC_PAXTAKORСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 22:28 | Изох # 650
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
DILBEK ko'chirmang iltimos janjal hozir tugadi o'zi

Omad
 
Поиск: