[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
Модератор форума: SarVario, Giyos, komol_76, Anv@rbek  
Futbol yangiliklari
ClimbeRСана: Душанба, 09-Янв-2012, 11:41 | Изох # 526
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
oybek, oka komandangizga omad kelgusida chelsea bn o`yinga tushishini istardim smile smile smile smile smile

chelsea chempion...
 
FC_PAXTAKORСана: Душанба, 09-Янв-2012, 12:13 | Изох # 527
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
ARSENALGA OMAD

Omad
 
ClimbeRСана: Душанба, 09-Янв-2012, 13:34 | Изох # 528
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
«Арсенал» Саломон Калу учун уч миллион фунт бермоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳамшаҳарлари бўлмиш "Челси" клуби ҳужумчиси Саломон Калуни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Англиядаи Daily Mail нашри хабар тарқатган.

"Тўпчилар" клуби йигирма олти ёшли футболчи учун уч миллион фунт стерлинг таклиф қилиши кутилмоқда. Саломон Калунинг "Челси" клуби билан тузган шартномаси муддати шу йил ёзига келиб якунланиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Саломон Калу билан Европанинг яна бир қатор клублари ҳам қизиқмоқдалар.


chelsea chempion...
 
oybekСана: Душанба, 09-Янв-2012, 14:05 | Изох # 529
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Paxtakor raxmat,A'zambek xudo xoxlasa uynashadi.

 
LiverpulСана: Душанба, 09-Янв-2012, 14:50 | Изох # 530
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
Barsa
san ....ga kursataman tuwuntirish qanaqa buliwini, kim qanday ekanligini. Qara lsga j...!


 
FC_PAXTAKORСана: Душанба, 09-Янв-2012, 15:48 | Изох # 531
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Janjal qimanglar iltimos.

Omad
 
ClimbeRСана: Душанба, 09-Янв-2012, 16:01 | Изох # 532
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
Хосеп Гвардиола: Ҳаммаси яхши кетаётганди

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Испания чемпионатининг 18-турида "Эспаньол" клубига қарши ўтказилган ва 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланган учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бу учрашувда бирорта муҳим нарсани қўлдан бой бердик, деб ўйламайман. Рақибларни ортда қолдириш учун ҳали олдинда кўп ўйинлар бўлади.

Бугун биз жуда яхши рақибга қарши майдонга тушдик. Биз фақат бир марта гол уришга муваффақ бўлдик ва бу нарса унчалик ҳам хурсанд қилмайди.

Учрашувнинг сўнггида пенальти бўлиши керакмиди? Биз ҳакамнинг хатоларини қидиргунча, ўз хатоларимизни кўриб чиқишимиз ва уларни тўғрилашга ҳаракат қилишимиз керак.

Умуман ҳаммаси жуда яхши кетаётган эди. Фақат охирги ўн беш дақиқада вазият ўзгариб кетди. "Эспаньол" бизга жуда катта муаммолар туғдира олди. Шу сабабли ҳам улар битта гол уришга ҳақли эдилар, деб ўйлайман.

Аммо бу билан жамоадан бутунлай кўнглим тўлди, деб айта олмайман. Биз учрашувни назорат қилиб бордик, аммо ҳисоб 1:0 бўлиб турганда яна гол киритишга имконият бор эди", - дейди Гвардиола.


chelsea chempion...
 
FC_PAXTAKORСана: Душанба, 09-Янв-2012, 16:09 | Изох # 533
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Грэм Полл: «Фой ўз ишини уддалай олмади»

Машхур англиялик ҳакам Грэм Полл Крис Фойнинг кеча бўлиб ўтган «Манчестер Сити» - «Манчестер Юнайтед» ўйинидаги ҳаракатларини таҳлил қилиб берди. «Весан Компанига қизил карточка бериш керак эмас эди. Фой якшанба куни ўз ишини уддалай олмади. Компани ўзининг ҳаракатларини бошқараётганди. Шуни айтиш мумкинки, Компани томонидан умуман қўполлик ишлатилмаган эди. Агар ҳакам ўзининг номини қолдмоқчи бўлганида камида сариқ берса бўларди. Менга Руни ва Кэррикларнинг
ҳаракатлари ёқмади. Улар ҳакамга қизил карточка кўрсатиш учун босим ўтказишди. Бу ўйин шундай ўйин эдики дарвоза ортига қўшимча ҳакамларни қўйиш лозим эди. Коларов ва Жонсларга ишлатилган қўполликлар учун пенальти белгилаш лозим эди», – дейди Полл Daily Mail нашрига.


Omad
 
LiverpulСана: Душанба, 09-Янв-2012, 16:24 | Изох # 534
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
Fc_Paxtakor
uzr. ok


 
oybekСана: Душанба, 09-Янв-2012, 21:34 | Изох # 535
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
"Арсенал" жамоаси ҳужумчиси Тьерри Анри ўз жамоадоши Робин ван Персининг ҳозирги ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

"Ҳозирда Робин шунчаки майдонда учиб юрибди. У буни уддасидан чиқа олмоқда ва голлар урмоқда.

Мен унинг ёнида унга ёрдам беришга тайёрман", - дея AFP нашри Анри сўзларидан иқтибос келтиради.


 
FC_PAXTAKORСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 01:09 | Изох # 536
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Bugun soat 23-00 da Dunyoning eng yaxshi futbolchisi aniqlanadi va "Oltin to'p" topshiriladi.
Nomzodlar: Leonel Messi, Xavi(ikkisi Barselonadan) va Crishtianu Ronaldu (Real). Shuningdek eng yaxshi murabbiy ham aniqlanadi.
Nomzodlar: Pep Guardiola (Barselona), Joze Mourino (Real), Ser Alex Fergusson (MYU).

Добавлено (09-Янв-2012, 21:47)
---------------------------------------------
Men Messi va SAF ga tahmin qilaman

Добавлено (09-Янв-2012, 23:39)
---------------------------------------------
Хосеп Гвардиола - 2011 ймлнинг энг яхши мураббийи!

ФИФА қароргоҳида бўлиб ўтаётган катта футбол тадбирида "Барселона" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2011 йилнинг энг яхши мураббий этиб тан олинди. "Мен бу совринимни ёрдамчим Тито Виланова бағишлайман", - дейди Пеп ўзининг нутқида.
Манба: www.uff.uz

Добавлено (09-Янв-2012, 23:50)
---------------------------------------------
Япония футбол ассоциациясига «Fair play» соврини топширилди, Айни дамда Цюрихда давом этаётган «FIFA Ballon d’Or 2011» маросимида махсус «Fair play» соврини Япония футбол ассоциациясига тақдим этилди. Ушбу мукофотни машҳур франциялик футболчи Кристиан Карамбё топширди. «Ҳамма нарса йўқолса ҳам умид йўқолмайди. Японияда буни исботлашди. Япония футболи келажакка катта умид билан боқиши мумкин» дейди Карамбё. «Биз учун бу мукофотни олиш юксак шараф» деди Япония футбол ассоциацияси вакили.
Манба: www.uff.uz

Добавлено (09-Янв-2012, 23:54)
---------------------------------------------
Неймар йилнинг энг чиройли голи муаллифи Швейцарияда давом этаётгани йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросимида 2011 йилнинг энг чиройли голи номи эълон қилинди. Мукофот учун уч футболчиснинг голлари танлаб олинганди: Месси, Неймар ва Руни. Якунда “Сантос” ҳужумчиси Неймарнинг "Фламенго" дарвозасига киритган голи энг чиройли гол деб топилди. Неймарга "Френц
Пушкаш" соврини топширилди.

Добавлено (09-Янв-2012, 23:59)
---------------------------------------------
ФИФА ва FIFPro 2011 йилнинг рамзий термасини эълон қилди. бу рўйхатдан “Барселона”дан беш, “Реал”дан тўрт нафар футболчи жой олди, МЮдан эса икки нафар. Демак, ФИФА/FIFPro версиясига
кўра, 2011 йилнинг рамзий терма билан танишинг:
Дарвозабон - Икер Касильяс (Реал).
Ҳимоячилар - Серхио Рамос (Реал), Неменья Видич (Манчестер Юнайтед), Херард Пике, Дани Алвеш (иккаласи - Барселона).
Ярим ҳимоячилар - Хаби Алонсо (Реал), Хави, Иньеста (иккаласи -
Барселона).
Ҳужумчилар - Лионел Месси (Барселона), Криштиану Роналду (Реал), Руни (Манчестер Юнайтед).

Добавлено (10-Янв-2012, 00:02)
---------------------------------------------
Месси - 2011 йилнинг энг яхши футболчиси! ФИФА қароргоҳида бўлиб ўтаётган катта футбол тадбирида Лионель Месси 2011 йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Добавлено (10-Янв-2012, 00:06)
---------------------------------------------
Хомарэ Сава 2011 йилнинг энг яхши аёл футболчиси ФИФА томонидан йил якунларига бағишлаб ўтказилаётган маросимда “энг яхши аёл футболчи” соврини ўз эгасига топширилди. Бу соврин Япония аёллар термаси аъзоси Хомаре Савага насиб этди. У совринни Лотин Америкалик машҳур қўшиқчи
Шакирадан қабул қилиб олди.

Добавлено (10-Янв-2012, 00:09)
---------------------------------------------
Алекс Фергюсон “Президент мукофоти” эгасига айланди Айни дақиқаларда Швейцарияда давом этаётган 2011 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросимида ФИФА президенти Йозеф Блаттер “Президент мукофоти”ни топширди. У бу мукофотни “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи сэр Алекс Фергюсонга топширди.


Omad

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Anv@rbek - Сешанба, 10-Янв-2012, 21:50
 
oybekСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 07:23 | Изох # 537
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
ARSENAL 1/16 FINALDA.
T'yerri Anrining 77 daqiqada urgan goli Arsenalga muhim g'alabani olib keldi.
URA ANRI
URA ARSENAL
URA ARSEN VENGER


 
ClimbeRСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 07:28 | Изох # 538
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
Хави: «Олтин тўп»ни қўлга киритиш қийин бўлади

«Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес бу йил унга «Олтин тўп»ни қўлга киритиш қийин бўлишини айтиб ўтди. Сабаби бу мукофотга Хавининг фикрича бутун футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлган Лионел Месси муносиброқ экан.

«Олтин тўп»ни қўлга киритиш қийин бўлади. Сабаби оддий, унга номзодлар орасида Лионел Месси бор. Менга кўп йиллар давомида «Барселона» жамоасида тўп суриш бахти ҳамда бугун бу ерда Лионел Месси ва бош мураббийимиз Гвардиола билан бирга бўлиш бахтига мушарраф бўлиб турибман. Бу жамоага иложи борича кўпроқ фойдам тегишига ҳаракат қиламан» дейди Хави.

Добавлено (10-Янв-2012, 06:28)
---------------------------------------------
Месси учинчи бор «Олтин тўп»ни қўлга киритди

ФИФА ва France Foоtball журнали томонидан таъсис этиладиган йилнинг энг яхши футболчиси унвони "Барселона" клуби ва Аргентина термасининг ҳужумчиси Лионель Мессига насиб этди.

"Олтин тўп"ни бразилиялик афсонавий футболчи Роналдо томонидан тақдим этилди. Мессининг бу борадаги ўзига хос рақиблари жамоадоши Хави ва "Реал" футболчиси Криштиану Роналдулар бўлишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ушбу унвонни учинчи маротаба олиши.




chelsea chempion...
 
B_A_R_C_AСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 10:17 | Изох # 539
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 274
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 120
Холати: Хозир йўқ
fcBARSELONA N.1
ma'lumotlas uchun kotta raxmat sizlarga

Добавлено (10-Янв-2012, 09:17)
---------------------------------------------
F.C.Barcelona xali bundanda ko'p yutuqlarni qo'lga kiritadi


BARCELONA
 
ClimbeRСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 10:35 | Изох # 540
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ


chelsea chempion...
 
FC_PAXTAKORСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 11:16 | Изох # 541
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
BARSA VA ARSA GA OMAD

Добавлено (10-Янв-2012, 10:16)
---------------------------------------------
Бугун футболчиларимиз ва футзалчиларимиз ўзаро ўйин ўтказишади
Хабар бериб ўтганимиздек бугун Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон футбол терма жамоаси Хосе
Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин Юнусободдаги “Ўзбекистон” спорт комплексида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти 17:00.


Omad
 
oybekСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 11:16 | Изох # 542
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Arsenal demoqchi bulsangiz raxmat

 
FC_PAXTAKORСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 12:53 | Изох # 543
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Albattada Oybek

Добавлено (10-Янв-2012, 10:23)
---------------------------------------------
Алекс Фергюсон: «ФИФА президенти соврини «МЮ»даги 25 йиллик фаолиятим учун» «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Алекс Фергюсон ФИФА президенти совринини қабул қилиб олганидан сўнг ўз фикрларини баён этди. «Бу жуда муҳим соврин. Мен ўйлашимча бу «МЮ»да ўтказган 25 йиллик фаолиятим учун берилган совриндир. Бу давр оралиғида менга бир неча бор омад кулиб боққанди. «Манчестер Юнайтед» – ўзгача клуб. Ғалабага бўлган ирода, бу ўйинда энг асосийси шудир», – дейди Фергюсон «МЮ» расмий сайти. Эслатиб ўтамиз, Фергюсон «Манчестер Юнайтед»ни 1986 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Добавлено (10-Янв-2012, 11:53)
---------------------------------------------
Арсен Венгер: "Анрининг ўйини мени ҳайрон қолдирмади" Лондоннинг "Арсенал" жамоаси устози Арсен Венгер Англия Кубоги 3-босқичи доирасидаги "Лидс" клубига қарши ўтказилган учрашувда ҳал қилувчи тўпини киритишга муваффақ бўлган Тьерри Анрининг ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. "Учрашув бошланиши олдидан Анри билан гаплашиб, унга қаерда ўйнаши лозимлигини тушунтириб ўтган эдим. Анри қанотларда ҳам, марказий ҳужумда ҳам бирдек яхши ўйнай олади. Биз унинг марказда ўйнашини маъқул кўрдик. Aнрига ниманидир хижжалаб тушунтириб ўтиришга ҳожат йўқ, у шундоғам майдонда нима қилиши лозимлигини яхши билади. У қай даражада тажовузкор ўйин кўрсатгани менга жуда ёқди. Тьерри "Арсенал"нинг афсонасиаг айланган футболчи, аммо ҳали бу ерда қиладиган ишлари ниҳоясига етмагани кўриниб турибди. Анрининг голига келадиган бўлсак, бундан мутлақо ҳайрон қолмадим, сабаби унинг машғулотларда қандай иштирок этаётганини кўриб тургандим. Агарда у майдонга тушишга тайёр бўлмаганида, уни ўйинга туширмаган бўлардим. Тўғри,у алоҳида аҳамиятга эга бўлган футболчи, аммо шундай бўлсада. унинг фақат номига қараб иш тутганимда, бу бошқа футболчиларга нисбатан ноҳақлик бўлар эди. анри майдонга тушишга тайёр бўлгани сабаблигина уни ўйнатишга қарор қилдик. Кийиниш хонасига қайтиб кирганимиздан сўнг Анрининг шодлигининг чеки йўқ эди. Нафақат у, балки шундайтажрибали футболчи сафимизга қайтганидан барчамиз бахтли эдик. Энг яхши футболчилар таркибга қайтадиган бўлсалар, ҳамма хурсанд бўлади", - дейди Венгер клуб расмий сайтида келтирилган интервьюда.


Omad

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Anv@rbek - Чоршанба, 11-Янв-2012, 13:51
 
ClimbeRСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 13:06 | Изох # 544
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
ФИФАнинг 2011 йилдаги энг яхшилари

Кеча ФИФА 2011 йилнинг энг яхши футболчиси билан биргаликда яна бир нечта номинацияларда ғолибларни эълон қилди. Ушбу номинацияларнинг кучли учликлари билан танишинг:

1. Йилнинг энг яхши эркак футболчиси:
1. Лионел Месси (Аргентина) - 47,88%
2. Криштану Роналду (Португалия) - 21,6%
3. Хави (Испания) - 9,23%

2. Йилнинг энг яхши аёл футболчиси
1. Хомаре Сава (Япония) - 28,51%
2. Марта (Бразилия) - 17,28%
3. Абби Вамбач (АҚШ) - 13,26%

3. Йилнинг энг яхши эркак мураббийи
1. Хосеп Гвардиола (Испания) - 42,92%
2. Алекс Фергюсон (Шотландия) - 15,61%
3. Жозе Моуриньо (Португалия) - 12,43%

4. Йилнинг энг яхши аёл мураббийи
1. Норио Сасаки (Япония) - 45,57%
2. Пиа Сундхеге (Швеция) - 15,83%
3. Бруно Бини (Франция) - 10,28%


chelsea chempion...
 
FC_PAXTAKORСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 17:40 | Изох # 545
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
«MatchWorld Dubai Cup — 2012» мусобақасига қуръа ташланди, 18-23 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган «MatchWorld Dubai Cup — 2012» мусобақасида қатнашувчи жамоалар ўз рақибларини аниқлаб олишди. Хабарингиз бор, ушбу мусобақада Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ва Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси иштирок этади. Қуръа натижалари билан танишинг:
«А»гуруҳи: «Зенит» (Россия),
«Ксамакс» (Швейцария),
«Бунёдкор» (Ўзбекистон), Ироқ
олимпия терма жамоаси.
«В» гуруҳи: «Шахтёр» (Украина),
«Ростов» (Россия)
«Этуал дю Саел» (Тунис)
Ўзбекистон терма жамоаси.
Гуруҳ босқичида ҳар бир жамоа иккитадан ўйин ўтказади ва финалга чиқадиган иккита жамоа номини аниқлаб беришади. Қолган жамоалар эса қарама-қарши гуруҳдаги жамоа билан яна битта ўйин ўтказиб, мусобақадаги якуний ўринларига ойдинлик киритишади.


Omad

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Anv@rbek - Сешанба, 10-Янв-2012, 21:37
 
LiverpulСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 17:59 | Изох # 546
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 162
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 141
Холати: Хозир йўқ
Shurtandan transfer. Mo'ydin Mamazululin bu yilgi mavsumni guzorning shurtan jamoasida utkazadi. Eslatib utsam ushbu hujumchi olmaliq tarkibida utgan mavsum oliy ligada 16 ta to'p kiritib 2-urin olgandi.

 
FC_PAXTAKORСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 20:29 | Изох # 547
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Bugun soat 17-00da Yunusoboddagi "O'ZBEKISTON" sport majmuasida O'zbekiston futzal va futbol termalari o'rtoqlik o'yini o'tkazdi.
O'zbekiston futbolchilar – O'zbekiston futzalchilar 5:8
Голлар: Артур Юнусов 0:1, Артур Юнусов 0:2, Ирсалиев 0:3, Ш. Каримов 1:3, Д. Рахматов 1:4, Ш. Каримов 2:4, О. Зотеев 3:4, Д. Рахматов 3:5, Х.Тожибоев 3:6, О. Қиличев 4:6, Н. Элибоев 4:7, Ирсалиев 4:8, А. Гейнрих 5:8.
Ўзбекистон футболчилар: И.Нестеров, С. Қувватов, Лутфулла Тўраев, Ш. Каримов, Смоляченко, Т. Кападзе, Т. Абдухолиқов, А. Гейнрих, О.Зотеев, С. Жўраев, Ж. Ҳасанов, Д. Ҳошимов, О. Қиличев.
Ўзбекистон футзалчилар: Умаров, Д. Ирсалиев, Ж.Шарипов, Ш.Тожибоев, Х.Тожибоев, К.Свиридов, Файзуллаев, Н. Кравченко, У.Ҳолматов, Самегов, Д. Рахматов, Ҳолмуҳамедов, А. Юнусов, Н. Элибоев.


Omad

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Anv@rbek - Сешанба, 10-Янв-2012, 21:30
 
Anv@rbekСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 21:10 | Изох # 548
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
FC_PAXTAKOR, ClimbeR, boshqa saytdan info ko'chirishni bas qilinglar! Boshqa saytdan info ko'chirayotganda tayyorini o'qib o'z tilingizda yozinglar! Bu borada Liverpuldan o'rnak olinglar!
O'ylaymanki mani bu gaplarim og'ir botmadi.



 
komol_76Сана: Сешанба, 10-Янв-2012, 21:11 | Изох # 549
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
Йигитлар, буларни ҳаммаси УФФ.УЗ сайтидан олинганку, кўчирмачилик қимела, илтимос!!!! бизага ярашмиди!!!!! Аброр, сиз маълумот қўйган вақтда ўйин 8-5 ҳисобида футзалчилар фойдасига ҳал бўлиб бўлганди....

нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
Real_MadridСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 22:59 | Изох # 550
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 146
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 279
Холати: Хозир йўқ
Bugun tunda (ertaga) Ispaniya kubogi 1/8 fina uchrashuvidan o'rin olgan
"Malaga"-"Real Madrid" javob uchrashuvi bo'lib o'tadi. Birinchi uchrashuvda 3:2 hisobida Real Madrid g'olib bo'lgan edi.
Uchrashuv Toshkent vaqti bilan 02-00da start oladi. Ushbu bahsni Sport telekanali orqali to'g'ridan-tog'ri kuzatishingiz mumkin (agar uxlab qokmasangiz smile )
 
Поиск: