Дурдона асарлар (ХХ асрнинг 50-90 йиллари )
|
|
NOZI | Сана: Чоршанба, 20-Фев-2013, 23:45 | Изох # 26 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
| Озод ака, таъриф учун рахмат. Бу шоирнинг ижодидан бир учкун, холос. Уларнинг ижодлари учун бир неча ун сахифа камлик килади. Гиёс, эртага яна куяман))
|
|
| |
ledy | Сана: Чоршанба, 20-Фев-2013, 23:55 | Изох # 27 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
| Нози опа катта рахмат. Афсус, уйимда Вохидовнинг анча тупламлари бор эди. "Матмусанинг саргузаштлари" севимли асарим. Иложи булса бошка кисмларини хам жойласангиз, хаттоки нетдаги бошка блоклардан хам излаб тополмадим.
|
|
| |
NOZI | Сана: Пайшанба, 21-Фев-2013, 11:13 | Изох # 28 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
| Мана бу мисралар хам Эркин Вохидов каламига мансуб
Сиз менинг осмоним, моҳитобимсиз, Моҳитобим эмас, офтобимсиз, Ишончим, қувончим, юпанчим, яна Соғинчим, ўкинчим, изтиробимсиз.
Сиз менинг қалбимсиз, қалбимдаги шеър, Битмоқ орзу қилган бош китобимсиз. Севгим, умрим, яна умрим давоми, Бахтим, роҳатимсиз ва азобимсиз.
Сиздан шодлик кўриб кўзларимда нур, Алам чексам майли, шунга ҳам шукур, Бу дардли дунёда яхшики борсиз, Борлигингиз учун сизга ташаккур.
Эркин Воҳидов. 1998Добавлено (21-Фев-2013, 09:59) --------------------------------------------- Улар тош отсалар... Чеккан чекмаганни ёмон кўради, Ичган ичмаганни ёмон кўради. Юртидан, иймону ор-номусидан Кечган кечмаганни ёмон кўради.
Молинг сот, боринг сот, юрт сота кўрма, Юрт сотганлар билан туз тота кўрма. Сенга тош отсалар- ғурурлан, севин, Номарддек тенг бўлиб тош ота кўрма.
2009, февраль Добавлено (21-Фев-2013, 09:59) --------------------------------------------- Одам бўл Урфий Шерозийдан(XVIаср) Одам бўл! То кетсанг кўз юмиб, Инсон борки, чексин қайғулар. Мусулмонлар замзамга ювиб, Ўтга ёқсин сени ҳиндулар! 2011, январь Добавлено (21-Фев-2013, 10:01) --------------------------------------------- Амалиётдан сўнг
Амалиётдан сўнг кўз очган бемор Дейди:- Раҳмат, доктор, муташшакирман. Доктор айтар:-Сўзинг кўп жимжимадор, Лекин мен доктормас, Мункарнакирман.
Бемор кулар: - Эҳ-ҳа, фариштаман, денг, Ҳазилингиз бунча совуқ, докторжон! Мункарнакир айтар: - Сўроққа келдинг, Раббинг ким, жавоб бер, гуноҳкор инсон.
Бемор дер: - Хўп, сўранг. Умримда лекин Кўп Мункарнакирга сўроқ берганман. Раббимни сўрсалар деганман – Ленин, Диним-динсизлик, деб кўкрак керганман.
Умрим кўпи ўтди ёлғонга ҳамроҳ, Ишончим оз қолган алдовлар сабаб. Мана, сиз ўзингиз-қўли гул жарроҳ Мункарнакирман деб турибсиз, ажаб.
Ахир гўдакка ҳам аён ривоят- Мункар билан Накир икки малакдир. - Рост, лекин бизда ҳам қисқарган штат, Иш кўп, улгуролмай жоним ҳалакдир.
- Хўп, Накир бўлсангиз Мункар қаёқда, Мункар бўлсангиз не иш қилар Накир? -Жонга тегдинг, сенми ё мен сўроқда? Бор, йўқол, кўзимга кўринма, фақир!
Амалиётдан сўнг кўз очган бемор, Мункарнакир қувган фақир мен ўзим. Оғриқларим унут, олам беғубор, Шунчалар ёруғки, қамашар кўзим.
Қайтдим мулки бақо остонасидан, Уйғондим қайта бу ажиб гулшанда. Ё жой олдим фирдавс кошонасидан Гуноҳи авф бўлган мен осий банда?
Кўзимни яшнатиб кезган боғ аро Фаришталарми ё гулрухсоралар? Жаннат насими ул субҳи сабо, Бу Оби Кавсарми ё фавворалар?
Қайдаман? Қўз тўла, дил тўла ҳайрат. Равзаи ризвонми ё ўз чаманим? Мен ватанда бўлсам, демак, у жаннат, Агар жаннатдаман, жаннат-Ватаним.
Гўё икки олам менга ошино, Уйғоқлигим тушдек, уйқуда бедор- Қадамлаб юрибман ер ва кўк аро Амалиётдан кўз очган бемор. 2011, май.
Добавлено (21-Фев-2013, 10:02) --------------------------------------------- Шоиримиз хазил шеърлар ёзишда хам жуда уткир калам сохибилар
Ҳазил Бир замонлар Эрон шоҳи Ҳоким бўлган дунёга. Юнон юзта олтин тухум Бож тўлаган Дорога.
Ёш Искандар Юнон тахтин Олгач деди:-Бас хирож! Тухум қилган у товуқлар Ўлиб кетди, на илож!
Шу ҳазилдан жанг бошланди, Юнон енгди Эронни. Шоҳ Искандар ҳазил билан Олди ярим дунёни.
Кўҳна тарих кўп турфа хил Ҳазилларга гувоҳдир. Ҳазил борки, кони савоб, Ҳазил борки, гуноҳдир.
Массагетга ҳазил қилмоқ Йўқ, деб айтган Искандар. Окс ёнида оёғидан Ўқ еб қайтган Искандар.
Соҳибқирон қудратидан Бехабар эл қолмаган. Ман-ман деган жаҳонгир ҳам Ҳазиллаша олмаган.
Наполеон Россияга Қалтис ҳазил ўйлади. Совуқ уни ҳуштак чалиб Парижгача қувлади.
Юз ўттиз йил ўтиб яна Бир ҳазилкаш юз тубан. “Катюшалар” қаҳ-қаҳ отиб Кулдилар ёв устидан.
Бекормаски, эл қадимдан Ҳазил таги зил, дейди. Ўйнаб ҳазил қилганда ҳам Ўйлаб ҳазил қил, дейди.
Ўйнашмагин арбоб билан, Арбоб гарчи минг дилкаш. Билки, бўри қўзичоққа, Шер оҳуга ҳазилкаш.
Бўғма илон қуёнга дўст, Қучоқлашни ўйлайди. Мушук эса сичқон билан “Микки-маус” ўйнайди.
Менинг ҳам дўстларим бор, Кўп келишар ёнимга. Улар-юз хил хасталиклар, Ҳазилкашдир жонимга.
Дору билан меҳмон қилсам Тинчигандай бўлишар. Зум ўтмасдан яна йиқиб, Юмалатиб кулишар.
Мен-ку битта сабил жонман, Ўзига дард тилаган. Ҳазил билан, инсон недир, Салтанатдир қулаган.
Завол топди буюк давлат, Горбачевда гуноҳ йўқ. Райкин Шўро қалъасига Ҳажв тўпидан отди ўқ.
Қитмир арман радиоси Паймонасин тўлатди. Йиқитолмас эди НАТО, Латифалар қулатди.
Ҳазилни ҳеч ўйин дема, Ҳазил таги пуч эмас. Қанот ёзган бир ҳазил сўз Ҳазилакам куч эмас.
Бу дунёда яйраб яша, Шўх, ҳазилкаш бўл, майли. Лекин англа, ҳазил билан Ҳазиллашиб бўлмайди. 2011, май Добавлено (21-Фев-2013, 10:02) --------------------------------------------- Қалам
Улфатимдир шам янглиғ Кечалар танҳо қалам, Мен-ку шеър Мажнунидирман, Сарвқад Лайло қалам.
Аҳли шеърга то қиёмат Улфат ўлмакдир азоб, Не илож этсин, бошида Бор экан савдо қалам.
Рост, қалам тимсоли шеър, Тимсоли тиғ, тимсоли ҳақ, Бошини минг кесдилар, Бош эгмади асло қалам.
Ёр, диёр меҳрини куйлаб Умримиз бўлгай адо. Мен на истисно эрурман, Сен на мустасно, қалам.
Янграсин Эркин сўзинг, Асло тилинг лол ўлмасин. Даст кўтар даврон юкини, Этма қаддинг ё, қалам.
1967 Добавлено (21-Фев-2013, 10:04) --------------------------------------------- Сарв
Кеча ойдин, мавжли денгиз, Куй тўқир бедор сарв, Ой келиб сарв узра қўнди, Бўлди ойрухсор сарв.
Икки сарвнинг ўртасида Мен турибман лолу гунг, Бир томон сарв қадли дилдор, Бир томон дилдор сарв.
Лолу гунгман, боиси сарв, У сени кўрган кеча Ерга кирмабдир, таажжуб, Бу қадар беор сарв.
Бир боқишда ошиқ ўлмак Бул ажаблик демагил, Бир кўриб қаддингга мангу Бўлди-ку хуштор сарв.
Бўй чўзиб ҳар ён қарайдур, Бундаман деб айт, санам, Қоматингни бир кўрарга Кечадин хуммор сарв.
Мен-ку ёр васлига келдим Сарв тагин хилват билиб, Эрта тонг оламга сўйлаб Қилмагин ошкор, сарв.
Лабларидан бўса излаб Жон сувин топдим бу кеч. Сарв тагида бахтли бўлдим, Ҳам бу бахтга ёр сарв.
Сочу қаддинг ёдин Эркин Гар унутса бир нафас, Унга сунбул сиртмоғ ўлсин, Майли, бўлсин дор сарв.
1967 Добавлено (21-Фев-2013, 10:04) --------------------------------------------- Хаёл
Кечалар киприкларимда Тарки хоб айлар хаёл, Ўз ҳаётимдан ўзимга Сарҳисоб айлар хаёл.
Қисса айтур мозидин гоҳ, Эртадан афсона гоҳ, Гоҳ савол айлар кўнгилга, Гоҳ жавоб айлар хаёл.
Кўкда сузган ойни кўзга Бир кичик фонус этиб, Пирпираб ёнгувчи шамни Моҳи тоб айлар хаёл.
Май тўла жом ичра тўфон Мавжини пайдо қилур, Тонг шафақ алвонини Гулгун шароб айлар хаёл.
Минг асрлар кори ҳолин Қилгай у бир сония, Лаҳзанинг мазмунини Минг бир китоб айлар хаёл.
Неки забт этмиш шуур, Боис хаёл ўлса, не тонг, Дилга парвоз айла деб Мангу хитоб айлар хаёл.
Бу шитоб асрим хаёлга Этдиму тезликни бахш, Билмадим, асримни олға Ё шитоб айлар хаёл.
Бор экан инсон қўлида Орзу ёққан чароқ, Бу чароқни, ўйла, бир кун Офтоб айлар хаёл.
Бўлгин, Эркин, ҳар нафас Эзгу хаёлга ошино, Пок эса ният, сени Олижаноб айлар хаёл.
1967 Добавлено (21-Фев-2013, 10:09) --------------------------------------------- Шум бола
Шундоқ деди, қуллуқ қилиб, Гапни қўйиб жойига Янги замон Шум боласи Янги замон Бойига:
«Қошингизга яна келдим, Қулоқ солинг, Бой ота, Сидқи дилдан хизмат қилай, Ишга олинг, Бой ота.
Фазилатим кўпдир, яна Айбимни ҳам айтганман. Лекин энди янги замон, Мен ёлғондан қайтганман.
Чунки энди ёлғонни ҳеч Айбгина деб бўлмайди. Алдаганни бало урмас, Алданган ҳам ўлмайди.
Шарт эмас Шум бола бўлиш, Ёлғон букун осондир. Газет тўла, китоб тўла, Мажлис тўла ёлғондир.
Битта йиғин — Котибият, Битта йиғин — Раёсат. Ёлғон энди давлат иши, Ёлғон энди Сиёсат.
Иннайкейин демай туринг, Қулоқ солинг, Бой ота. Сидқи дилдан хизмат этай, Ишга олинг, Бой ота.
Ўн кишилик меҳнат қилиб, Парча нонга тўяман, Бир айбим бор, фақат баъзан... Рост гапириб қўяман».
Бой отанинг жаҳли чиқди, Деди, кўнглим зормиди? Ёлғонингга чидаб эдим, Рост гапинг ҳам бормиди?
Йўқол, сени ишга олсам Хонавайрон бўламан. Ёлғонингдан омон қолдим, Рост гапингдан ўламан!
Ғазаб билан ҳассасини Қўлга олди Бой ота. Янги замон Шум боласин Қувиб солди Бой ота. 1991
Добавлено (21-Фев-2013, 10:09) --------------------------------------------- Бизлар арра тортмоқдамиз
Бизлар арра тортмоқдамиз, Аррамизнинг тиши йўқ. Нега арранг тиши йўқ, деб Сўрайдиган киши йўқ.
Чунки бизлар анойимас, Пишиб кетган кўзимиз. Арра тушган ўша шохда Ўлтирибмиз ўзимиз.
1991 Добавлено (21-Фев-2013, 10:10) --------------------------------------------- Оғриқли саволлар
Чойхонада ошхўрликни бахт деб билган оғайни, Шу бир кунлик халоватни накд деб билган оғайни, Қумурсқадек тирикликдан ўзга ғами бўлмаган, Дил олами, ишқ олами, руҳ олами бўлмаган, Имонни ҳам, виждонни ҳам қурбон қилган ҳалқум деб, Сени хаёл қилдимми мен куйганимда халқим деб? Эл мулкини бир чеккада тинч кемириб ётган зот, Беш тийинга қадрини ҳам, халқини ҳам сотган зот, Кўкрагида на ҳиммату на ғайратдан асар бор, Юрагида на орият, на шавқ бор, на кадар бор, Умрида ҳеч қилган эмас мулкдан ўзга бир ният, Сени дея тиладимми юракларга ҳуррият?
Эй, кўнгилда можаролар орзу қилиб ётган жон, Тангринг — амал, мартабадир, пайғамбаринг — шуҳрат, шон. Бу давлатга ўт қўясан, йўқотасан хилқатдан, Гар ҳокимлик тегар бўлса сенга янги давлатдан. Қуруқ гапдир сенга Ватан, халқу озод истиқбол, Сенинг учун истадимми юртимга мен истиқлол? Мудом кураш азобини фидойилар кўрганлар, Инқилоблар ҳосилини муттаҳамлар ўрганлар. Сиз ҳам бугун панадасиз, жангга бизни қайрайсиз, Биз бу жангда шаҳид бўлсак, аввало сиз яйрайсиз. Ғофил халқим! Тингларманми сенинг наъра — унингни, Кўрарманми зулуклардан озод бўлган кунингни?
1991
Добавлено (21-Фев-2013, 10:10) --------------------------------------------- Бу замон ғазали
Тиллашибдир бўри бирла тозилар, Бирлашибдир ўғри бирла қозилар.
Не деб айтар ул баобрў анжуман? Қўл кўтарсин ушбу ҳолга розилар.
Зўр баҳодирмиз, жасорат биздадир, Пашша қонин тўккан эй мард Қозилар.
Биз чунон хизматга белни боғладик, Борми ҳиммат ўлчагич торозилар?
Бизга нелар дер халойиқ бу замон? Нелар айтар келгуси ҳам мозийлар?
Мен ғазал ёзмоқчи эрдим, не қилай? Бу замон тарихга шундоқ ёзилар.
1991 Добавлено (21-Фев-2013, 10:11) --------------------------------------------- Раис ва шоир
Пиллакор раиснинг даъвати ила Шоир меҳмон бўлгач қишлоққа келиб Мадҳ ёзди юксак шеър санъати ила Пиллани тиллага қофия қилиб.
Йил ҳам ўтгани йўқ, меҳмондўст раис Чорвадор колхозга ўтганин билиб У қасида ёзди қалби тўла ҳис Туяни бияга қофия қилиб.
Раис ишдан кетди, у энди собиқ, Шоир хабар олмас назарга илиб. Энди у шеър ёзар услубга содиқ Раисни даюсга қофия қилиб.
1989 Добавлено (21-Фев-2013, 10:12) --------------------------------------------- Қитъа
Истасанг тоза кўнгилга қўнмасин зарра ғубор, Пок сўзу пок иш ва пок дил, пок хаёл бўлмоқ керак.
Жисму жонимга десанг, бегона бўлсин хасталик, Ишқ завқу дарди бирлан хастаҳол бўлмоқ керак.
Қалбга истарсан шифо гар, бўл ёмон сўздан йироқ, Корвалол ичмоқ керакмас, кар ва лол бўлмоқ керак.
1991 Добавлено (21-Фев-2013, 10:12) --------------------------------------------- Кексалик гашти
Қарилик гаштини мақташдан кўра, Мухбир болам, уни бизлардан сўра. Мана, биз бу гаштни сураётирмиз, Эрталаб инқиллаб тураётирмиз, Оғриқдан қақшаган белимиз силаб, Кавушимиз судраб, чунон имиллаб, Белимиз чангаллаб юраётирмиз, Қарилик гаштини сураётирмиз. Билакдан куч кетган, кўздан эса нур, Пашшамизни зўрға қўраётирмиз. Бир маҳал оқ уриб қилардик ҳузур, Энди валокардин ураётирмиз. Келар ичимиздан хўрсиниқ чуқур. Асқар тоғ эдик-ку, нураётирмиз. Кўнамиз, не илож, шунга ҳам шукур, Ўарқалай кўз тирик, кўраётирмиз, Қарилик гаштини сураётирмиз. Қариликни ҳавас қилмагин, болам, Ёмон кўринади кўзингга олам. Қариганда ачиб қоларкан одам, Баъзан бобов бўлиб ҳураётирмиз, Қарилик гаштини сураётирмиз. Қарилик гашт эмас, юлғунли дашт ул, Қарилик тикандир, ёшлик эса гул, Ёшликка не етсин, у ўзи маъқул, Ёшлик хазинадир, қарилик — бир пул. Йигитларга айтар насиҳатим шул: Ёш ёшликда ёшлик гаштини сурсин, Кексалик ҳам келар, уни ҳам кўрсин, Ҳозирча қаришга шошмасдан турсин — Белангиси қурсин, йўтали қурсин. Агар маъқул бўлса фахрий деган ном Барча нишонимиз олиб, бир оқшом Ёшлигини бизга қарз бериб турсин. Қарилик гаштини мақташдан кўра, Мухбир болам, уни бизлардан сўра. 1996
Добавлено (21-Фев-2013, 10:13) --------------------------------------------- Тайёрада
Парвоз чоғи тайёранинг дилбар келини Кўк тоқини бизга тахти Сулаймон қилди. Лекин эълон ўқиганда ўзбек тилини Давлат тили бўлганига пушаймон қилди.
1998
|
|
| |
ledy | Сана: Сешанба, 26-Фев-2013, 13:49 | Изох # 29 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
| Нози опа катта рахмат.
Ўзбек бўлиш осон эмасдир
Инсон ҳар ким бўлмоғи мумкин, Ғайрат қилса, қунт қилса басдир. Бир рутба бор оламда лекин – Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Кўп юрт кўрдим, кўп кездим жаҳон, Кўра-кўра келтирдим имон: Араб бўлиш, рус бўлиш осон, Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Япончилик демайди япон, Немисчилик демайди олмон, Ўзбекчилик бор бўлсин омон, Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Ўзбек бўлиш фидолик демак, Роҳатидан жудолик демак, Шаън деб, ор деб адолик демак, Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Дини – поклик, инсоф, мурувват, Тариқати – мардлик, футувват, Дўсти – меҳнат, ёри – уқубат, Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
У ҳаммани ўйлаши керак, Кўнгил олиш, йўқлаши керак. Ўзбек қачон ухлаши керак? Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Боласига макка, мош берган, Дош қозонда юртга ош берган, Борми бундоқ урфга дош берган, Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Битмас ишни битирувчи халқ, Йўқни топиб келтиргувчи халқ, Егувчимас, едиргувчи халқ Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Оғиз очмас каму кўстидан, Ҳасадгўй кўп лекин дўстидан, Ошини еб кулар устидан. Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Қонда бор феъл – ҳиммати баланд, Файз-барака шу феълга монанд. Минг йилларни кўрган донишманд Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Ўзбек азал яралган омил, Фанда устоз, ҳунарда комил Фотиҳларга дарс берган оқил Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Неча бўлиб йўқликка маҳкум, Тилдан, диндан бўлмаган маҳрум, Синиб, сингиб кетмаган мардум – Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Даҳрийликка асло кўнмаган, Гаҳ деганда қўлга қўнмаган, Жанозасиз ўлик кўммаган Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Миллат ҳисси борки, курашар, Миллатман деб жам бўлиб яшар. Ўз йўлини танлаган башар Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Янги аср, янги давронда, Низоларга тўла жаҳонда, Зўрлар тўқнаш келган маконда Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Бу идроку фаросат асри, Кураш асри, жасорат асри, Сабру бардош, матонат асри Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Ватанида янги бир ватан Қураётир ўзбек қайтадан, Осон эмас, такрор айтаман, Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Даст кўтармоқ замона юкин, Юрт асрамоқ обод ва тўкин Енгил ишмас, айниқса букун Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Шеърим битди айни тонг саҳар, Зуҳро майин тўкар эди зар. Шу юлдуздек бағрида гавҳар Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Қалби тўла меҳру зиёга, Эътиқоди ёлғиз Худога, Лаббайка, деб келган дунёга Ўзбек бўлиш осон эмасдир.
Добавлено (21-Фев-2013, 12:32) --------------------------------------------- Нўноқ шоирлар
Биз бир замон муҳаррир бўлдик, Қисмат экан, бўлдик ноширлар. Ўлсак ёмон шеърлардан ўлдик, Адо қилди нўноқ шоирлар.
Қўлёзмалар ўқирдик дил ғаш, Кўргиликдан оҳлар урардик. Сўзи чалкаш, Ўзи жанжалкаш Шеърбозлардан қочиб юрардик.
Йиллар ўтди. Танидик одам, Дунё надир, қилдик тафаккур. Энди ўша ташбиҳи мубҳам Нозимларга деймиз ташаккур.
Кўп зотларни кўрдик, Алҳазар, Ёқа тутдик, астағфируллоҳ! Энди бизга энг ғўр байтёзар Валий бўлиб кўринар, биллоҳ!
Шеър йўлласа – Ҳатто саёз, хом – Ёш шоир ё ҳаваскор бахши Мақтаб-мақтаб тилаймиз илҳом, Шеър ёз, деймиз, ёзганинг яхши.
Сени шоир билишмаса ҳам, Шеърингни чоп қилишмаса ҳам, Қофияси келишмаса ҳам Шеър ёза бер, ёзганинг яхши
Оқ қоғозга қоматинг эгиб, Оқ кўнгилга умидлар экиб, Муҳаррирлар жонига тегиб Шеър ёза бер, ёзганинг яхши.
Бахтни уйғоқ тунлардан сўра, Бўлма кину ҳасадга жўра, Юмалоқ хат ёзгандан кўра Шеър ёза бер, ёзганинг яхши.
Дунё нўноқ шеърга тўлса ҳам, Мунаққидлар хуноб бўлса ҳам, Диди нозик ўқиб ўлса ҳам Шеър ёза бер, ёзганинг яхши.
Зинҳор-зинҳор бу ишдан тўйма, Ишқибозлик умрнинг нақши. Бизга ўхшаб ёзмасдан қўйма, Шеър ёза бер, ёзганинг яхши.
Добавлено (21-Фев-2013, 12:38) --------------------------------------------- Мана бу шеъни ногахон укиб колдим. Ха, шоирнинг узи хакидаги. Охирги пайтлар факат шоирнинг анча йиллар олдин укиганларимизни эслардик холос. Нега Эркин Вохидов жим, дердик. Бу шеър оркали жавоб берибдилар:
</b> <b>Деманг, шоир тиниб кетди
Деманг, шоир тиниб кетди, Сиёсатга иниб кетди.
Ва ё айтмангки, мўрт толдек Шамолларда синиб кетди.
Сиз, эй лутф баҳрида ғаввос, У сизни соғиниб кетди.
Деманг, шоир жимиб кетди, Ғазал ёзмай тиниб кетди.
Тиниб кетса, билингизки, Ёғоч отга миниб кетди.
Добавлено (26-Фев-2013, 12:40) --------------------------------------------- [size=15][/size][j][/j]Куз очиб юмгунча, яна бир хафтани Эркин Вохидовнинг чиройли шеърлари билан безадик. Бугунги шеърхонлик хафтани Узбекистон Кахрамони, Узбекистон халк шоири Абдулла Орипов шеърлари билан бахам курамиз.
Добавлено (26-Фев-2013, 12:44) --------------------------------------------- Keksa muhojir
Nega qadding egik, nega boshing ham, Nega nigohingni tortadi tuproq? Mening er ustida tanishlarim kam, Mening er ostida do’stlarim ko’proq.
1986 y
Aql haqida
Shunchalar go’zalsan, go’zalsan, sanam, Ta’rifing bitmoqqa ojizdir qalam, Bir yigit umrini obod etarding, Aql ham berganda falak bokaram … 1986 y
Qaldirg’och
Deydilar, qaygadir o’t ketsa, albat, Chumchuq xas tashirmish, qaldirg’och-chi, Balki, bu chumchuqning sha’niga tuhmat, Yong’in nimaligin, balki, bilmas u …
Sen dunyu holiga nazar sol birpas, Nazar sol ko’zlardan oqqan yoshlarga. Dunyosa kulbalar yonar har nafas, U doim muhtojdir qaldirg’ochlarga. 1986 y
Sizni uchratguncha
Qay fursat sizni ko’rdim banogoh, Endi zarra hijron dilimni g’ashlar. Buncha yarashmasa o’zingizga, oh, Munis tabassumi ma’yus qarashlar.
Hech kimni hayratga solmas hech qachon Mening yoningizda yo’gim yo borim. Yo falak shuncha yil kezibman sarson, Sizni uchratguncha, erka dilbarim…
1986 y
Taassurot
Tabiat kimga ko’p yo oz beribdi, Kimgadir xalacho’p yo soz beribdi, Vo ajab, mana bu mashshoq gadoyga Tengi yo’q shohona ovoz beribdi. 1987 y
Har gal ayomlarni …
Har gal, ayomlarni aylarman tavob, Garchand biri moddiy, o’zgasi sarod. Sho’rlik ona zamin birlikka zor-ku, Unga talpinish ham, demak, zo’r san’at. 1987 y
Oqshomdan boshlangay …
Oqshomdan boshlangay odatda tonglar, Sukutdan uzilgay gulduros, bonglar. Boshing egma sira, xoksor banda, Erta ruhing topgay oily ohanglar.
1987 y
Mard bo’lsang
Qadimdan bir gapni uqtirar hayot: Mard bo’lsang, o’z to’g’ri yo’lingni qolma. Uladigan bo’lsang o’z go’ringda yot, Birovning mozorin egallab olma.
1987 y
Soch hah to’kilmoqda …
Soch ham to’kilmoqda, omanatdir tish, Izg’irin yurakka urayotir nish, Bahorim beto’xtov qish tomon o’tdi, Yoz, kuzni qisqartdi mashaqqat., tashvish 1988 y
Bir dono …
Bir dono bazmini guvohi bo’ldim, Shodumon davradao’ynadim, kuldim. Bazmini boisin so’rasam, dedi:
Bugun men nodondan qochib qutuldim
Azaliy haq …
Azaliy haq gapni yashirmoq nechun Zavol yo’q eng asl iste’dod uchun. Agarda koinot tegirmon bo’lib Olamni yanchsa ham, qolgay u butunДобавлено (26-Фев-2013, 12:46) --------------------------------------------- Zo’r armon
(Bir noshudning deganlari)
Hamma har narsaga erur ishqiboz, Kimdir marka yig’ar, kimdir it boqar. Kimlarga qish yaxshi, kimlargadir yoz, Menga esa faqat qarsaklar yoqar.
Osonmi, dunyoda yashadim qancha! Qochib, pusib yurdim zamonlar o’tib. Mana, savlatim bor yoshim ham ancha, Va lekin o’rtandim qarsakni kutib.
Ajabo, xalq buncha bo’lmasa o’jar, Bunchalar xasis u oddiy qarsakka. Nechun boshqalarni shon – shuhrat quchar, Bu holdan fig’onim chiqar falakka.
Ey, siz, studentlar, insof bormi hech, Bunchalar shakkoksiz, bunchalar nodon?! Siz qarsak chalyapsiz ikmga erta kech, Men-chi, qolaverdim bir chetda nolon.
Garchand, ba’zi joyda topdim e’tibor, Ko’ksimda nelardir taratur ziyo. Dashnom eshitdim-u umrimda ko’p bor, Qarsak tinglamadim nechundir also.
Dunyoni ishlari chindan notugal, Siz uning xatosin bir bor tuzating, Do’stlar, o’lgan chog’im, rahm eting bir gal,
Meni qarsak chalib go’rga uzating. Добавлено (26-Фев-2013, 12:47) --------------------------------------------- XUSUMAT
Dunyoning bori shu, Har qanday zot ham, Aybin olavermas bo’yniga, Balki, shu boisdan, qanchalar odam,
Tosh solib yuradi qo’yniga.
Xusumat, deydilar, ushbuning otin, Dastidan yig’inlar, uylar bezovta. Bezovtadir hamma oshkor yo botin,
Azalar bezovta, to’ylar bezovta.
Har holda bo’lmagay qiyomat qoyim, Bularning ko’plari quruq savlatlar. Yomondir, yomondir, qo’yniga doim,
Tosh solib yursa doim davlatlar.
Gar ular yursalar kuchin pesh qilib, Kim tinglar zaminning dardli na‘rasin. Mayda toshchalar – ku o’tar ishqilib, Uning kattasidan Xudo asrasin. Добавлено (26-Фев-2013, 12:48) --------------------------------------------- DUNYONI QIZG'ANMA
Dunyoni qizg'anma mendan, azizim, Men sening ko'changdan o'tmasman zinhor. Mening bu olamda o'z aytar so'zim Va o'zim sig'inar mozorlarim bor.
Dunyoni qizg'anma mendan, azizim, Sen ichgan buloqdan ichmasman aslo. Sen yurgan tog'larda qolmagay izim, Sen kechgan daryodan kechmasman aslo.
Dunyoni qizg'anma mendan, azizim, Qalbingni yoqmasin shubha va so'roq, Men o'zga manzilga tikkanman ko'zim, U sening kulbangdan juda ham yiroq. Добавлено (26-Фев-2013, 12:49) --------------------------------------------- SHAYTON
La’natlab bo‘lsa ham, qarg‘ab bo‘lsa ham Har kun tilovatda aytilar nomi. Uning bosh suqmagan joyi kamdan-kam, Ichilgan har qadah uning ham jomi...
Deydilar, norasta go‘dakni hatto Uyquda qitiqlab kuldirar emish. Salgina g‘aflatda qolsang mabodo Qilmagan ishingni qildirar emish.
Shaytonning hunari chindan rang-barang, Sallani paytava qilib o‘ratgay. Agar sidqidildan ko‘rsatsa nayrang Nodonni shoh qilib, yurtni so‘ratgay.
Minoda Shaytonni qildik toshbo‘ron, La’natga ko‘mildi badbaxt u lain. Dedik, shuncha yukning ostidan Shayton Ming yillar chiqolmay yotmog‘i tayin.
Shodumon yo‘l oldik Vatanga qarab, Shayton qoldi, deya chuqurda-choxda. Manzilga qaytgandik, Shayton, voajab, Bizni kutib oldi tayyoragohda.
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) ledy - Сешанба, 26-Фев-2013, 13:45 |
|
| |
NOZI | Сана: Чоршанба, 27-Фев-2013, 10:02 | Изох # 30 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
| Абдулла Орипов ижодини хам жуда ёктираман. «Мен нечун севаман Узбекистонни?» шеърини ёд олгандим, яна «муножотни тинглаб..», «она» севимли шеърларимдан. Халирок кириб, компдан куйишга харакат киламан Добавлено (27-Фев-2013, 09:02) --------------------------------------------- «Хаж дафтари» даги куп шеърлар хам ёд булиб кетганди
|
|
| |
ledy | Сана: Душанба, 04-Мар-2013, 13:29 | Изох # 31 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
| Dunyoni g’alati yurig’iga boq, Kimga aysh tashnayu, kimga dor mushtoq. Lekin hammasidan ma’no bittadir: Qurbon oldin ketar, jallod keyinroq
1991 yilДобавлено (04-Мар-2013, 12:29) --------------------------------------------- Бозордан тутоқиб қайтар уйга чол, Гўшт қайда? Ёғ қани? Ваъда сўздами? Кампири хўрсиниб юпатар дарҳол. — Ўкинманг, тақчиллик фақат биздами??
|
|
| |
nusrat8182 | Сана: Душанба, 04-Мар-2013, 19:43 | Изох # 32 |
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 320
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 328
Холати: Хозир йўқ
| mana shu paytdagi asarlar negadur menga yoqmeydi,negadur kitobxoni yopiwtirib qo'ymeydi.
Kutmoq va umid qilmoq kerak...
|
|
| |
NOZI | Сана: Душанба, 04-Мар-2013, 23:00 | Изох # 33 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
| Цитата (nusrat8182) mana shu paytdagi asarlar negadur menga yoqmeydi,negadur kitobxoni yopiwtirib qo'ymeydi. жуда ёпиштириб куядики
|
|
| |
Mirzoxid | Сана: Сешанба, 05-Мар-2013, 02:41 | Изох # 34 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 623
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
| P.S Broz mavzudanchetlashdim O'tkir Hoshimov
Taniqli o’zbek yozuvchisi va jamoat arbobi. 1941 yili 4 avgustda Toshkentda Do'mbirobod mahallasida tug’ilgan. Toshkent Davlat universiteti filologiya fakultetida o’qigan. Turli tahririyat va nashriyotlarda ishlagan. Hozirgi kunda O’zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi qo’mita raisi. Cho’l havosi” nomli birinchi qissasi 1963 yilda bosilib chiqqan. Talabchan adib Abdulla Qahhorning e’tiboriga sazovor bo’lgan. “Urushning so’nggi qurboni”, “Yanga”, “Muhabbat”, “Dehqonning bir kuni”, “Umr savdosi”, “Quyosh tarozusi”, “Oq bulut, oppoq bulut” singari o’nlab hikoyalari, “Shamol esaveradi” (1968), “Bahor qaytmaydi” (1970), “Qalbingga quloq sol” (1973), “Dunyoning ishlari” (1982), “Ikki karra ikki-besh” (1987) qissalari, “Nur borki, soya bor” (1976), “Ikki eshik orasi” (1985), “Tushda kechgan umrlar” (1993) kabi romanlar yozgan. Adib asarlarida zamonaviy o’zbek xalqining ma’naviy dunyosi, milliy ruhi, urf-odatlari tasvirlangan.
“To’ylar muborak”, “Sizdan ugina, bizdan bugina”, “Vijdon dorisi”, “Inson sadoqati”, “Qatag’on” singari pesalar muallif. U E. Xemenguey, K. Simonov, A. Kuprin va boshqa adiblarning asarlarini o’zbek tiliga tarjima qilgan. Nashr etilgan asarlari: Hoshimov O’. Bahor sog’inchi –T. Adabiyot va san’at nashriyoti. 2001. Hoshimov O’. Hadikli tushlar. –T. Adabiyot va san’at nashriyoti. 2002. Hoshimov O’. Saylanma (2 jildlik). T.: “Sharq”, 1993. Hoshimov O’. Bahor qaytmaydi. Toshkent. G’. G’ulom nomidagi Adabiyot va san’at nashriyoti, 1993. Xashimov U. Voyti i viyti... Roman. –Moskva. (per s uzb. ). 1988. Xashimov u. Den motilka. Povest i razzkazi. (Per. s uzb. ) –T. Izd “Molodaya gvardiya”. 1970. Ilmiy adabiyotlar: Rasulov A. Ardoqli adib. Toshkent. “Sharq”, 2001. Karimov H. O’tkir Hoshimov. Toshkent. “Yozuvchi”, 2002. Karimov N. va boshqalar. 20 asr o’zbek adabiyoti tarixi. –T.: “O’qituvchi”, 1999. O'tkir Hoshimov o'ziga xos yozuvchi. U o'zi bilmagan mavzuni, mohiyatini anglamagan masalani qalamga olmaydi. o'z qahramonlarini xolisona tirik, hayotiy, jonli odam sifatida tasvirlaydi. ularni qanday inson ekanliklarini zohiriy emas, botiniy yoritadi. Ya'ni ruhiy olamini muhit, davr bilan uyg'unlikda katta falsafiy mushohada asosida teran tahlil qiladi. Insoniy iztiroblarni talqin qilish insonning barcha faoliyati: ruhiy holati, borliqqa va odamlarga bo'lgan munosabati, o'y-fikri, ichki kechinmalari, hatto muhabbatini talqin qilish demakdir. Chunki insonning birorta faoliyati iztirobsiz kechmaydi. ayniqsa, ma'naviy yuksak odamlarda. Hayotni va odamlar olamini teran kuzatuvchisi, u haqida falsafiy mushohada yurituvchi, ardoqli hamda iste'dodli yozuvchi O'tkir Hoshimov bu holatni to'g'ri anglaydi. Uning asarlari deyarli iztiroblar asosida quriladi. O'tkir Hoshimovning asarlaridagi iztiroblar insonning ma'naviy dunyosini ochish uchun vositadir.Bu holatni deyarli har bir asarda ko'rish mumkin.Shundan ular ta'sirchan- kishini bir holatdan ikkinchi holatga soluvchidir. Veb sahifamizda O'tkir Hoshimov asarlaridan keltirish bilan birga, Nizomiy nomidagi TDPU da kamina filologiya fanlari doktori, professor Mazluma Asqarova rahbarligida yoqlagan magistrlik dissertatsiyasini ham ilova qilmoqdaman.
Laylak Ona yosh edi. Ona navjuvon edi. Bola g’or edi, bola go’dak edi... Kunlarning birida ona-bola qishloqqa –uzoq qarindoshlarinikiga boradigan bo’lishdi. Ona qaddini g’oz tutib, tez-tez yurib borar, bola esa alang-jalang qilib atrofdagi manzaralarni tomosha qilar edi. Qishloq guzarida yarmini yashin uchirib ketgan bahaybat chinor bor ekan. Bola daraxtni ko’rib angrayibqoldi: chinorning tarvaqaylab o’sgan shoxida supradek kattakon uya qorayib ko’rinar, uyada esa oyog’i, tumshug’i uzun bir qush turar edi. Bola mo’jiza ko’rgandek taqqa to’xtab qoldi. - Anavi nima, oyi?- dedi o’sha tomondan ko’z uzmay. -Laylak, o’g’lim, laylak!- ona o’g’lining boshini silab qo’ydi. – Yura qol, jonim. Bola hech qachon bunaqa qushni ko’rmagan edi. Qush negadir bir oyoqlab turardi. U yana to’xtab qoldi. -Nima u, oyi? –dedi tag’in chinor uchiga ko’z tikib. -Laylak, o’g’lim, laylak. - Nimaga bir oyoqda turibdi? Ona kuldi: - Bir oyog’i charchagandir-da. Yura qol, jonim. Bola hech qachon bunaqa qushni ko’rmagan edi. Qush negadir bo’ynini cho’zib tumshug’ini osmonga qaratib silkitar, shunda “tarak-tarak” degan ovoz eshitilardi. Bola tag’in to’xtab qoldi. - Nima o’zi u, oyi? Uning ko’zlarida quvonch bor edi. Hayrat bor edi. Ona shoshib turardi. Mingta yumushi bor edi. Hali shaharga qaytishi kerak. -Laylak dedim-ku, jinnivoy,- deb ohista egilib, o’g’lining yuzidan o’pdi. – senga salom beryapti-da. Ona yosh edi. Ona navjuvon edi. ... Oradan o’ttiz besh yil o’tdi. Bola yigit bo’ldi. Ona keksayib qoldi. Oyog’idan mador, ko’zidan nur ketdi. Kunlardan birida ona-bola ittifoqo yana o’sha qishloqqa borib qoldilar. Yigit qaddini g’oz tutib tez-tez yurib borar, ona esa toliqqan oyoqlarini, og’ir-og’ir ko’tarib bosgancha harsillab kelardi. Guzardagi yarmini yashin uchirib ketgan chinor hali ham bor ekan. Buni qarangki, chinorning tarvaqaylab o’sgan shoxida hamon supradek kattakon uya qorayib ko’rinar, uyada esa oyog’I, tumshug’i uzun laylak turardi. Yigit laylakka bir qarab qo’ydi-yu qadamini tezlatdi. Orqada kelayotgan ona nursizlanib qolgan ko’zlarini chinorga, chinor shoxida qorayib turgan uyaga tikdi. Shoxda osilib turgan narsa ko’ziga g’alati ko’rindi. - Anavi nima, o’g’lim? – dedi to’xtab. -Laylak, oyi, laylak! Ona yaxshi eshitmadi. Uch-to’rt qadam yurib yana to’xtab qoldi. Savatdek narsa ichida bir nima oqarib ko’rinyapti. Qiziq... -Nima, o’g’lim? – dedi ko’zlarini pirpiratib. O’gil taqqa to’xtadi. G’ashi keldi. O’zi shoshib turibdi: mingta ishi bor! Odam qariganidan keyin ezma bo’lib qolarkan-da! -Laylak! –dedi jerkib. –Laylak deyapman-ku, karmisiz! Shunday dedi-yu, jahl bilan tez-tez yurib ketdi. Nachora, yigit yosh, yigit navqiron. Uning yumushi ko’p. hali shaharga qaytishi kerak… Uning yumushi ko’p. hali shaharga qaytishi kerak… Uning g’or, go’dak bolalari bor…
...
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Mirzoxid - Сешанба, 05-Мар-2013, 02:46 |
|
| |
ledy | Сана: Сешанба, 05-Мар-2013, 12:19 | Изох # 35 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
| Цитата (nusrat8182) mana shu paytdagi asarlar negadur menga yoqmeydi,negadur kitobxoni yopiwtirib qo'ymeydi. Демак, бу даврни укимагансиз. Агар чукуррок укиганингизда хар бир давр адабиётини хис килардингиз. Масалан менга араблар боскинидан олдинги давр адабиёти хам ёкади. Масалан илк ёзма манбалардан "Кутадгу билиг" асарини олинг. Хеч ким уни манавий завк олиш учун укимайди. Менга уни экзотик асарлиги ёкади.Добавлено (05-Мар-2013, 11:15) --------------------------------------------- Хуршид Даврон ижоди билан давом этамиз.... Добавлено (05-Мар-2013, 11:15) --------------------------------------------- ҲАВАС
Ҳавасим келар унга: Даромади кўп эмас, Ойлиги ҳам ўртача, Ҳеч ким уни танимас.
Машинаси йўқ унинг, Уйи ҳам бир хонали (Тўққизинчи қаватда). Тағин у кўп болали.
Болалари шум, шайтон, Хотини-ку жодугар. Боз устига у камқон, Оғриб туради жигар.
Ҳавасим келар унга: У мисоли қайноқ қум: Шунча ташвишни ютиб, Кўзларида табассум.
Ғам чексам, овунтирар, Қайдан унда шунча шашт. Шивирлайди энтикиб: “О қандай яхши яшаш!”
1984 Добавлено (05-Мар-2013, 11:19) --------------------------------------------- КУЗ ШЕЪРЛАРИ
* * *
Кўз ўнгимда бепоён боғлар, Япроқларда тилла ранг ғубор. Яқинлашиб қолгандек тоғлар, Ҳаво шундай тиниқ, беғубор.
Шитирлаган кечки ёмғир ҳам, Туманларни қучоқлаган тонг, Қоп-қорайган далаю қир ҳам, Бари менга таниш, қадрдон.
Дарахтларда ловиллар гулхан, Юрагимда унинг тафти бор. Боғчадаги хазонлар билан Учиб юрар кечаги баҳор.
Мени ташлаб кетмоқчи дўстни Тўхтатмоқчи бўлгандай шу он Мен жимгина қўлим чўзаман Ёнаётган гулханлар томон.
* * *
Эшиклар тўсатдан бир қучоқ нурни Сочиб юборади туннинг кўксига. Эшикни ёпаман, тинч кўчаларни Кезиб термиламан ойнинг рақсига.
Кейин далаларга чиқиб кетаман, Мен билан боғларда тентирайди тун. Булутлар оқади. Кўзни тутаман, Пойимда майсалар шивирлар афсун.
Тун шаҳарни қучган. Бахтли аёллар Эркаклар кўксига қўядилар бош – Ухлар чойшабларга ўралган гуллар, Кўрпани тоблашиб мушукдай юввош.
Фақат узоқларда, тунги қирларда Кўзлари қора қиз, қоши қора қиз Йигитнинг кўксига эмас, далада Уватга бош қўйиб ухлайди ёлғиз.
1977
|
|
| |
Mirzoxid | Сана: Сешанба, 05-Мар-2013, 12:43 | Изох # 36 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 623
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
| Хуршид Даврон Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 1952 йил 20 январь куни Самарқанд вилояти Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 1952 йил 20 январь куни Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1969 йили Тошкент Давлат университети журналистика факультетига ўқишга кирган. 1971-73 йилларда ҳарбий хизматни ўтайди, қайтиб таҳсилини давом эттиради. 1976 йили шеърлари Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг "оқ йўли" билан "Гулистон" журналида чоп этилади. Дастлабки икки китоби - "Қадрдон қуёш" ва "Шаҳардаги олма дарахти" 1979 йилда нашрдан чиқади. Хуршид Даврон узоқ йиллар турли нашриётларда фаолият юритган. Ўзбекистон Миллий Телерадио компаниясининг "Ўзбекистон" канали директори лавозимида ишлаган. Шоирнинг "Тунги боғлар", "Учиб бораман қушлар билан", "Тўмариснинг кўзлари", "Болаликнинг овози", "Қақнус", "Самарқанд хаёли", "Баҳордан бир кун олдин" китоблари нашр этилган. Хуршид Даврон насрий жанрларда ҳам самарали ижод қилган. Хуршид Даврон она томондан Нақшбандия тариқатининг атоқли вакили Маҳдуми Аъзам авлодидан эканини айтади. Унинг сўфийлик, Самарқанд ва Туркистон тарихига қизиқиши шу билан боғлиқ. Ўтмишда яшаган тарихий сиймолар ҳаёти ва фаолиятидан ҳикоя қилувчи "Самарқанд хаёли» қиссалар тўплами, "Соҳибқирон набираси"(1995), "Шаҳидлар шоҳи ёки Шайх Кубро тушлари" (1997) каби тарихий қиссалари, "Мирзо Улуғбек", "Бобур шоҳ", "Аврангзеб" каби тарихий мавзудаги драмаларини яратган. У бир қанча видеофилмлар сценарийлари муаллифи. Хуршид Даврон Шарқ ва Ғарб шоирларининг асарларидан иборат "Қирқ бир ошиқ" ва япон шоирлари шеърларидан таркиб топган "Денгиз япроқлари" тўпламларини ўзбек тилига таржима қилган. бу ерга босинг Хуршид Даврон замонавий ўзбек ижодкорлари орасида Интернет имкониятларидан кенг фойдаланаётган адиблардандир. Шоир ўқиган шеърларни тингланг
...
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Mirzoxid - Сешанба, 05-Мар-2013, 12:48 |
|
| |
ledy | Сана: Сешанба, 05-Мар-2013, 14:36 | Изох # 37 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
| Рахмат маълумотлар учун...
|
|
| |
NOZI | Сана: Сешанба, 05-Мар-2013, 19:09 | Изох # 38 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
| (Карима, узр, Абдулла Орипов тупламлари ота уйимда эди, хали борганим йук, олиб келсам, албатта жойлайман)
|
|
| |
ledy | Сана: Сешанба, 05-Мар-2013, 21:29 | Изох # 39 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
| Нози опа, албатта кутамиз... Мавзу адабий асарларга мухтож булиб коляпти.
|
|
| |
Olamgir(Alemgir) | Сана: Чоршанба, 06-Мар-2013, 00:52 | Изох # 40 |
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 444
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 571
Холати: Хозир йўқ
| Hurshid Davronni Bibihonim qissasini oqivaman rosa zor yozilgan ekan tavsiya qilaman
Oltin qafas ichra gar qizil gul butsa, bulbulga tikondek oshiyon bolmas emish!
|
|
| |
Mirzoxid | Сана: Чоршанба, 13-Мар-2013, 18:16 | Изох # 41 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 623
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
| Karima opa davom ettiring
...
|
|
| |
ledy | Сана: Сешанба, 26-Мар-2013, 13:31 | Изох # 42 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
| Цитата Karima opa davom ettiring Рахмат, кечадан бери ухлаб ётган виждонимни уйготганингиз учун...
Бугундан бошлаб келаси сешанбагача саида Зуннуновадан бахраманд буламиз. Мирзохид сиздан Шоира хакида маълумот кутиб коламан.
Добавлено (13-Мар-2013, 20:56) Шукурким кунглим осмони узи махбубим охим бор
Висоли кабаи оламдегудек саждагохим бор
Кушикка тулдирир ман тулмаган булса бу оламни
Кулимда сен деган торим дилимда канча охим бор
Сабох рохатда уйгонмиш хамиша булбул охидин
Менинг хам энди булбулдек охим бор сабохлардан гувохим бор
Йукотмаган хар кунинг йилча булурми хай хай
Шунчалик шафкат билмас тилча булурми хай хай
Суратинг бир нафас тинч куймас хаелимни
Куз шахлою коши сан нилча булурми хай хай
Хар сузи юз андиша килур донолигингни
Кунглини нозиклиги килча булурми хай хай
Гох ханжар гох асалдек сузларингни додиман
Жон олиб жон бергувчи шунча булурми хай хай
Васлингни умидин дунеда утиб боргим
Каноатда Саида филча булурми хай хай
Добавлено (13-Мар-2013, 21:00) --------------------------------------------- Gullar yuzida xanda — bu bog‘dan yor o‘tdimi, Odatin qilmay kanda, yana bedor o‘tdimi?
Yellar nechun sarsari, ketolmaydilar nari, Ko‘nglimning moh paykari ko‘zi xummor o‘tdimi?
Rayhonga rashk qilib gul, bag‘ri qon bo‘pti butkul, Yana rayhon hidlab ul, bundan takror o‘tdimi?
Har narsada nur, viqor, hatto tuproq baxtiyor, Bir-bir bosib beozor, ul beozor o‘tdimi?
Dilda takrorlab otin, tilab umru davlatin, Soyasi bo‘lib tag‘in Saida zor o‘tdimi?
Добавлено (13-Мар-2013, 21:01) --------------------------------------------- QIZLARJON
Sevgi o’t tashlasa yuragingizga, Oydin tun bermasa tinchlik va uyqu. Olam kuylaganday ko’rinsa sizga Hamda asir etsa ajib bir tuyg’u Tasalli izlaysiz hislaringizga, G’azallar yodlaysiz varaqlab kitob. Guldek qalbingizni yashnatar shunda Sevgi satrlari bo’lib oftob. Shunday kezda, qizlar, pok ishqingizga Tarjimon bo’lolsa bironta baytim, Sirdosh bo’lib qolsam hamisha sizga, Shu mening orzuyim, shodligim, baxtim.
Добавлено (13-Мар-2013, 21:01) --------------------------------------------- Yoshimni so’rama, bema’ni bu oq Oralay berarkan sochlarga har vaqt. Shu o’tgan ozgina umrimga biroq, Hech vaqt achinmayman, shuning o’zi baxt.
Xiyonat, g’ybatni bilmadim sira, Nodonlik yo’liga qo’ymadim oyoq. Ishqim bo’lsin, dedim, nurdek pokiza, Balki shuning uchun sochimdagi oq.
Добавлено (13-Мар-2013, 21:01) --------------------------------------------- Hayotdan nolisa birov, suymayman, Ayniqsa, sog’ bo’lsa qo’li oyog’i. Hayot siylar bizni quvonch, baxt bilan, Ne ajab bo’lsa goh alami, dog’i.
Kurashsiz, mehnatsiz shodlik, kulguni O’g’irlik mol deyman, qilaman hazar. Qalbimning parchasi singmasa agar Rozimasman birov hadya etsa zar.
G’amimni aytmasam, toki o’zganing Ko’ngliga bir on ham g’ashlik solmasam, Baxtimni do’stlarga xushnud yoysamu Lekin uni hech vaqt yig’ib olmasam.
Hayot to’lqinida bir xasdek ojiz, Uvol atalishga qilmasman toqat. Umrimning bir oni o’tmasa beiz, Xuddi ana shunday yashasam faqat.
Добавлено (20-Мар-2013, 01:00) ---------------------------------------------
Шавкат Рахмон (1950-1996)
Добавлено (20-Мар-2013, 01:01) --------------------------------------------- ЙЎЛ МАНЗАРАЛАРИ -
МИНОРАИ КАЛОН
Минг йиллар қаъридан келади, кулфатга йўлиқиб минг бора. Тинимсиз тошбўрон, қирғинга, хўрликка дуч келган минора!
Неча бор тўпларга тутилди, у жудо бўлди бош қисмидан... Ва лекин жон қолди шарқона безаклар битилган жисмида.
Тасанно айтаман тупроқнинг метиндан кучлироқ дошига. Ҳар йили ин қурар лайлаклар минорнинг нураган бошига.
Бу йил ҳам минорда, хайрият, шарқона безаклар сўнмапти. Минорнинг бошига бу йил ҳам, хайрият, карғалар қўнмапти.
ТАРИХИЙ ОНГ
Чумолидан баттарроқсан сен, вақт ўтар жисмингни янчиб. Икки кўзинг — иккита кучук, қаролмайсан атрофга ранжиб.
Кўксингдаги Муқанна билан ўзлигингга қарадингми, айт?! Мушт зарурроқ, бўлган маҳалда ёздинг гўзал шеърларни фақат.
Сен бечора, нотавон кимса — макон қилдинг гуллар ортини, кўзинг юмиб, тилингни тишлаб, тинглаяпсан одам дардини.
Сен ботирлар наслидан эмас, қандай чидар пойингда роҳлар!? Ҳалок бўлган ботирлар жангда. тирик қолган фақат қўрқоқлар!
ЛОРКА
Қовирғада қисиб ханжарни, ўлиб ётар ёлғиз тошйўлда, чўққилардан излар ажални, ўрмонларда адашган, кўлда.
Сакро-Монте ғорида ўлар, лўли қизнинг аччиқ оҳидан. Корридада ерпарчин бўлар қора ўлим — буқа шохидан.
У чалқанча ётар майдонда, оқиб кирар оғзига ёмғир, ўзи суйган ёмғир дарёдай олиб кетар жисмини охир.
Ёвларига соҳилда дафлаб, юнус балиқ каби отилар, пўлат жисмин дарёга ташлаб. Бенамехга қочар қотиллар.
Хаёлимдан сира кетмас бу улуғ ўлим — абадий фироқ, ёт ўлимга келаверар дуч, ўз ўлими йўқ эди бироқ...
САВОЛ
Ким эдиму ким бўлдим энди, қайга кетар ёшлигим, кучим, исёнларга, ғазаб, нафратга, оғриқларга тўладир ичим... Кўпроқ яшаб қўйдим шекилли: ой, кун сайин хотирам — оғир, етти қават осмон тепамда, елкаларим сирқираб оғрир. Ташладими ёки бир умр кўзимга ғам кўлкаларини, парвардигор, бор бўлсанг агар, эзма ўғлим елкаларини... Ким эдиму ким бўлдим энди, кўриб турар қуёш, сув, тупроқ. Кўзларимдан кўра ҳаётни елкаларим кўрибди кўпроқ...
ЯНА САВОЛ
Оёғимга ботмон тошларни болаликдан боғлаб қўйди ким? Eнди халос бўлмоққа етмас ёвузлардан асраган умрим. Худо берган сонияларни хароб қилди қайси ғаламис? Агарда шу тоғлар бўлмаса, Учар эдик самоларда биз.Добавлено (20-Мар-2013, 01:03) --------------------------------------------- ЁРИЛГАН ҲАРАКАТ БАЁНИ
Бир одам изладим... изладим ғариб, жуфти йўқ бургутдай хунук қишладим. Кездим армон тўла бир жом қидириб, малаклар йиғлади, итлар тишлади... Умринг узоқ бўлсин, эй дарёжоним, ҳуснингга ҳирс билан назар солмадим. Занжирлар товшига тўлганда ёдим ўзингдан ўзга бир дилдор қолмади. Қолмади бир илинж, ишонч қолмади, ваҳший даҳоларнинг макри билинди. Ит базми қизиган ойсиз шомлардан қизғониб опқочдим дарё дилимни. Бу чиркин оғизлар... синган каллалар... иғводан, бўҳтондан осилган тиллар... ҳирслар лашкарлари босган паллада шоҳларин бўғизлаб тишлаган диллар. Бу қуёш хўрланган... бу ой зўрланган... зарлари таланган бу содда жабал. Қон, ароқ, пешобни эмиб тўралган буваклар бўкириб йиғлаган маҳал ё худо дедиму нурлар ўйнаган пешонам илк бора тупроққа тегди, ё худо дедиму эркин гуллаган дарёдил самога дилимни бердим. Умринг узоқ бўлсин, ей, дарёжоним, кечалар қаърида бир гул йиғлади, юзимга сачради бир булбул қони. кўнглимга бу дунё нечук сиғмади?! Нечук бағрингдаман, кимнинг ишқида? Нечук ёлвораман умрингни тилаб? Улкан жасадимни тошлар ичида юварсан энг нозик қўлларинг билан. Айтгил, эй дарёжон, бормиди зулм? Тоғлар силсиласин бузворди нола: "Гулларнинг баргини емаган, гулим, булбуллар қонини ичмаган, болам". Добавлено (20-Мар-2013, 01:03) --------------------------------------------- ЎШКЕНТ ЛАҲЗАСИ
Оқ чўққилар, шавақи сойлар яшилликка кўмилган моҳтоб. Мовий осмон ёйилмасида сузар улкан олмадай офтоб. Хаёлимнинг тиришларига гуллар оқиб келар қаёқдан — рўмолларнинг тирқишларидан йилт эткизиб қарар аёллар. Бир дақиқа ўйга ботибман, жодуланиб шивирлар лабим. Бир қарасам тошдай қотибман, оёқларим илдизлар каби.. Добавлено (20-Мар-2013, 01:04) --------------------------------------------- ДАСТХАТ
Гўзаллик, покликдан уялиб, қисилиб, қимтиниб турасан, қоп-қора деворга суяниб, ёп-ёруғ хаёллар сурасан.
Илоҳам, тонг каби юзингга ҳирсланиб, ҳезланиб боқарлар, кўзларин қоқарлар кўзингга, қалбингни азоблаб ёқарлар.
Йиқилма, ўзингни ушлагин, отсинлар жаҳолат тошини, лабингни қаттиқроқ тишлагин, кўрсатма кўзларинг ёшини. Добавлено (20-Мар-2013, 01:05) --------------------------------------------- ХАЁЛ
Дунё... дуне... кўп кадим дунё... на туби бор. на чегараси. Сомон йули бузилган зиё — сайёранинг тилло зарраси. Хаёл ўсган ёруғ лаҳзада эҳтиёт бўл фосиқ дунёдан. йиқилмагип оний ларзадан самоларга талпинган одам. Эҳтиёт бўл номард жўрангдан, синаб кўриш учун дошингни, олмасин-да тағин мўлжалга пистирмадаи ёруғ бошингни Добавлено (20-Мар-2013, 01:06) --------------------------------------------- МУҲАББАТ
Муҳаббат — чиройли капалак, қўрқаман шўрликни тутгани. Капалак қувганим ёнимда, ёдимда йўқ аммо етганим.
Юрагим ранжиган боладай на эрмак, таскинга кўнади. Муҳаббат — чиройли капалак, ҳали ҳам гулларга қўнади.
Ортидан ҳаллослаб чопаман, хижолат бўламан ғўрликдан — қанчалик югурмай, барибир орқада қолардим шўрликдан. Добавлено (20-Мар-2013, 11:14) --------------------------------------------- SAN'AT
Sodiq qoldim tabiatimga, yashamadim yuz xil turlanib — ko`rgan edim bir paytlari himoyasiz atirgullarni. Garchi gullar ko`rkini to`kib, qovjiratib, to`zg`itsa-da, kuz atirgullar ichiga o`tkir pichoqlarni joylayman hanuz. Добавлено (26-Мар-2013, 12:29) --------------------------------------------- ШУКРУЛЛО Добавлено (26-Мар-2013, 12:31) --------------------------------------------- БАҲОР КЕЧАСИ
Қуёш ботиб кетди. Бир тутам нури Варрак думларига илашиб қолди. Онаси етаклаб кетган боладек, Чумчуклар чурқ-чурқлаб тарк этди толни. Ҳовлим ўртасида дўндиқ қиз каби Пушти кўйлак кийиб турар шафтоли. Гилос оқ шохи тўн кийган куёвми, Эгилиб келинга пичирларди у. Тўйни кўриш учун том тепасига Шошиб чиқиб олган қизлар каби ой — Ўрикка тирмашиб, ёнгоққа ўтиб, Терак тепасида кўрсатди чирой. Фақат уйидамас, ҳар хонадонда, Бугун Ватанимда наврўзи олам. Ҳовузча — косага баҳор шаробин Шилдиратиб қуяр ариқчалар ҳам. Ана, юлдуз санаб бўгот лабида Қўшним мушуги ҳам кутади ёрин. Жонивору парранда… борида севги! Қандай одам севмас умр баҳорин! Қалбларни бир умр тарк этмас, севги!
ОҚШОМ
Кеча оқшом кутдим, келмадинг, Зулмат ичра қолдим бир ўзим. Умрим бўйи бу зулматга тенг Бир зулматни кўрмаган кўзим.
Эркам, бугун келдинг оқшомда, Ҳали кўкка кўтарилмай ой. Билмагандим ёруғ оламда Борлигини шунча нур, чирой.
ГЎДАК Ойбекка
Сени гўдак санашса агар, Йўқ, улардан, дўстим, ранжима! Сен учун бу жуда мўътабар, Маъносини қилсанг таржима.
Гўдак қувмас шуҳрат кетидан, Таъма билан бермайди салом. Макр изи бўлмас бетида Ва ясама қилмас эҳтиром.
Гина билмас, содда, беғубор Феълинг учун санашса гўдак. Бу жуда соз, нопок қалб билан Улғаймоқлик не учун керак!
Умр бўйи гўдак поклиги Насиб бўлса ҳар кимга агар, Гултож борми шундан ортиқроқ, Эҳсон борми, бундан мўътабар!
ИЛҲОМ
Ёлвораман, илҳом париси, Ўз эркимга ҳоли қўй бир дам. Бола-чақа, тўйлар орзусин Бошқалардек ўйлайин мен ҳам.
Шафқат этгил, тунда уйғотма, Бир кеча бер уйқумга ором. Севги бўлиб бағримга ботма, Сеҳринг билан мени қилма ром.
Бошқалардек гулларнинг атрин Тотиб бўлай боғим ичра маст. Сен ўшанда деҳқон меҳнатин Солмай тургин ёдимга бирпас.
Менга ҳам бахт боққанда кулиб, Тотмасимдан гаштин бир йўла, Кимларнингдир дардин эслатиб, Юрагимга солма ғулғула.
Ўз бахтимдан ўзим қувониб, Ўз ғамимни чекайин ўзим. Дунё дардин ёдимдан қувиб, Бир дам бергил қалбимга тўзим.
Илҳом шафқат этдими менга Ё қаҳрими, билмадим бироқ. Энди дунё ташвишларига Неча кунки, бефарқман мутлоқ.
Ноҳақлиқдан энди йўқ куймоқ, Илҳом завқи безовта қилмас. Гулга боқсам, босади мудроқ, Қалбим дарддан туғёнга келмас.
Энди илҳом, ким бўлдим, айтгил?! Ёлвораман, айтиб, қил изҳор! Ёлвораман, ёнимга қайтгил, Халқ дардидан айирма зинҳор!
КУЗ
Кундуз. Осмон юзин буркади булут, Гўё чироқ ёнгач, туширилди парда. Кўча тупрогидан кўтарар қуюн, Шамол табиатга қилгандек зарда.
Терак учларига қўнмоқчи бўлиб, Осмону фалакда қушлар чийиллар. Йўлидан чалғитиб, шохларни силкиб, Олтин япроқларин тўзғитар еллар.
Ёмғир шивалади, бир тўп болалар, «Уй-уйига», дея тарқалиб кетди. Толзорларни кезган кўм-кўк анҳорнинг Ёмғир қамчисидан қабарди бети.
Кўприкларга боқиб кутган дўстларим Шунда етиб келди кўп қилмай муштоқ. Самовар навоси, тарнов шарроси, Улфатлар базмига айтилган машшоқ. ТЎКМА КЎЗ ЁШИНГНИ
Тўкма кўз ёшингни, йиғлама, гўзал! Мажнунтол сингари ёйма сочингни. Менинг гуноҳимни кечиргил бир гал, Бир дам қояга боқ, кўтар бошингни.
Томчи томиб турар қоядан чак-чак, Бир томчи тошларга солибди ажин. Ахир тош эмас-ку мендаги юрак… Кўз ёшингни тўкма, менга ҳам ачин. ТУН ИЛА ТОНГ
Қуёш ботиб борар, қизариб ботар, Олтин копток каби кетди думалаб. Қуёш ботадими ёки тонг отар, Бепарво болалар ўйнар қувалаб.
Бепарво ёшлигим, қайтиб келсанг-чи, Туннинг азобидан мени қутқариб! Баҳор шамолидек тонгда елсанг-чи, Тонгга интиқликни бошдан кўтариб.
Қани болалигим, бедардликларим, Эрта тонг отардик бегардликларим! КЕКСАЛИК
Дарахт тепа шохдан, одам оёқдан Қарийди, дейдилар, бу ҳам бир ҳикмат. Бундай ўйлаб кўрсам, бутун нарсани Ҳисобли яратган доим табиат.
Яхшики, одамнинг куч-қувватини Белу оёғидан аввал олади. Бўлмаса, бу оёқ кексайганингда Сени қай кўчага судраб қоларди.
МУҲАББАТ
Кечиб кетгинг келар гоҳо дунёдан… Ноҳақ бошларингга ёғса маломат. Ногоҳ лол қилганда булбулнинг куйи, Яхши, дунёда бор дейсан, муҳаббат.
Ишқнинг кушандаси рашкнинг оташи Юракни ўртайди гоҳо бешафқат, Ўлгинг ҳам, узгинг ҳам келмайди кўнгил, Яхши, дунёда бор дейсан, муҳаббат.
Мафтун қилса баъзан капалак рақси, Қилгинг келиб қолар қувончдан парвоз. Беихтиёр кўзгу ёнига бориб, Бериб ҳам қоласан ўзингга пардоз. Ўзингни ўзингга танитар фақат, Муҳаббат! Муҳаббат, муҳаббат!
* * *
Фақирона севги. Кимгадир кулги, Аммо кимларга бу илоҳий орзу! Айрилиқ ҳукмидан халос қил мени, Боқий севги бергин, покиза севги. Булутлар ичига бурканса юлдуз, Олтин қафас ичра қолса муҳаббат… Кичкина ҳовлига экилган райҳон, Белбоғлик ёр бўлса, шу ҳам менга бахт. Тонгда севинч билан боқай қуёшга! Ойдин кечаларим кечмасин ёлғиз. Қандай бахт, қандай бахт бизни ҳар оқшом Намозшомгул тутиб қутласа юлдуз. Менга машрабона севги ато қил, Ажралмас меҳр бер, умрлик вафо! Кундуз қуёш, оқшом намозшомгулдек Қувонч чеҳрамиздан кетмасин асло! Пешонамга бойлик ёзмади тақдир, Асло маҳрум этма меҳрдан, Худо! Дўстга хор, душманга зор қилма зинҳор, Ўзинг ҳалол ризқ бер, қаноат ато!..
* * *
Олтмиш йил севгига таъриф изладим, Изладим, бир мезон топмадим асло. Балки, икки дилнинг қовушмоғидир, Икки дилда ўчмас туғилган вафо?! Айрилиқ, рашк, риё севгининг йўли, Мен фақат вафони билдим муқаддас. Менинг қўшиқларим битта ошиқни Вафо саройига бошлай олса, бас!
ВАРРАКЛАР
Хурсанд уйғонардим баҳор чоғлари, Тонгдан бўлар эди кўзим осмонда. Шамол силкитганда терак шохларин, Қувончимнинг чеки бўлмасди манда. Янги келин каби томда чучмома, Ял-ял ёнар эди лолақизғалдоқ. Ложувард денгиздек бепоён само, У не баҳор эди! У не гўзал чоғ! Варраклар куйларди шамолда жўшиб, Мен томда тинглардим чалқанча тушиб.
ХАЁЛ (ҳазил)
Қўлга қалам олиб, шеър ёзганим он Хаёлимда олам бўлар чароғон. Ҳаёт кўзларимга кўринар жаннат, На бирор армон бор, на-да машаққат. Ҳамма бахтиёр-у ҳаёт фаровон, Номимга қўйилган эмиш хиёбон. Ҳайкалим пойига қўйилган гуллар — Менинг ижодимга таҳсинмиш улар. Ҳамиша куйладим ёрқин кунларни, Кўнгил овлаш учун зўр якунларни. Эртадан доимо бўлиб умидвор, Келажакни кўрар ҳар бир ижодкор. Шон-шуҳрат лаззати сархуш этган гал Инсон учун йўқдир хаёлдан афзал.
ҚЎША ҚАРИМОҚҚА ЙЎЛ-ЙЎРИҚ (ҳазил)
Қўша қариб кўрдик саксон йил умр, Неларни кўрмади бу бош қурмагур. Гоҳида уришдик, яна ярашдик, Арзимаган гапга бир кун талашдик. Севиб уйландим-у дарров туғмади, Бошқага уйлан, деб кўплар қўймади. Борди-ю уйлансам бошқага, ахир, У ҳам туғмайдиган чиқса-чи, тақдир. Севги нималигин билдим ўшанда, Сабрсизлик экан унга кушанда. Йиллар ўтди, ўнта фарзанд ҳам кўрдик, Гоҳо оч, гоҳида бадавлат бўлдик. Ёшлар сўрашади, нима деб вафо? Жавобга ўйланиб қоламан гоҳо. Ахир уйланганда ақлинг бор эди, Етти ўлча, деган нақл бор эди. Ёринг кимлигини кўрганда кўзинг! Севгим абадий, деб айтгандинг ўзинг! Энди чиққан бўлса ўртада жанжал, Эр-хотиндан бошқа қилолмайди ҳал. Бунга кўрсатолмас ҳеч ким йўл-йўриқ, Қўша қаримоқдан бошқа чора йўқ.
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) ledy - Чоршанба, 20-Мар-2013, 02:02 |
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Сешанба, 26-Мар-2013, 13:53 | Изох # 43 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Karima opa kottakon Rahmat. Tög'risi bolaligim esimga tushib ketdi. Rahmat!
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
ledy | Сана: Чоршанба, 03-Апр-2013, 01:53 | Изох # 44 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
|
Добавлено (03-Апр-2013, 00:53) ---------------------------------------------
Рауф ПАРФИ: 1943 йилнинг 27 сентябрида Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Шўралисой қишлоғида тағилган Бошланғич ва ўрта таьлимни «Шарқ юлдузи», Шўралисой, Янгийўлдаги Алишер Навоий мактабларида олди. 1960-1965 йилларда Тошкент Давлат Дорилфунунининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида ўқиди. Жумҳурият Кино қўмитасида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси тарғибот марказида бош муҳаррир, «Жаҳон адабиёти» журналида етакчи муҳаррир вазифаларида хизмат қилди. Рауф Парфининг шоир, носир, таржимон сифатидаги ижодий-ижтимоий фаолияти Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Туркия Ёзарлар бирлигининг адабий мукофотларига сазовор бўлди. У Халқаро Маҳмуд Қошғарий, Туркия Диёнат Вақфи мукофотининг лауреатидир. Шоирга 1998 йилда Ўзбекистон халқ шоири фахрий унвони берилди. 2005 йилнинг 28 мартида вафот этди
Рауф Парфи Узтурк () ОНАМГА ХАТ
Эшитдим,онажон,хафа эмишсан, Кечир,ойлаб сенга ёзолмадим хат. Гарчи муҳаббатдан тилардим эҳсон, Ёруғ кунларимга бўлгандим илҳақ.
Юзимга нафасинг урилар илиқ, Ажиб ёруғликка тўлмоқда хона. Суратим қошида дуолар қилиб, Тағин йиғладингми,муштипар она?
Ўша гап,севганим шу азиз Ватан, Бу кадар ташвишлар ютмагил,бағрим, Ўксик отам каби ҳали ҳам зотан Қалқиниб-қалқиниб турибди шаҳрим.
Биламан… сирни бой беришлик ёмон, Ўғлингга бу йўлда бардошлар тила. Баъзан топганимни ичиб қўяман, Сирни бой бермасдан улфатлар ила.
Бирок эҳ, билмайман, гўёки зимдан, Кимдир таъқиб этар мени беомон. Қандайдир бир кимса балки ҳақимда Хунук латифалар тўқийди,ёлғон…
Она,куйланмаган бир куй истайман Ва лекин алдоқчи ҳислар олур жон. Эҳтимол,қаламим бекор қистайман, Нетайин,ростини айтгил,онажон.
Яшил дарахтзорни ечинтирар куз, Пойимда баҳорнинг алвидо уни. Бепарво ёшликни илғамайди кўз, Қайлардан ахтарай,онажон,уни.
Борурман…йўлимда ғижирлар тошлар, Заъфарон куз янглиғ хаёлим тақир. Шаҳарнинг ғавғоли тинчини ташлаб Узоқ вақт ёнингга бормадим,ахир.
Эшитдим,онажон,хафа эмишсан, Кечир,ойлаб сенга ёзолмадим хат. Гарчи муҳаббатдан тилардим эҳсон, Ёруғ кунларимга бўлгандим илҳақ.
Бахтсизликка ўхшаб кетар бу ҳолим, Сенсиз бахтсизликка ўхшайди қисмат. Сенсиз ёришмасди менинг хаёлим, Дунёнинг лақаби бўларди «ҳасрат».
1966
БАХТ ВА ТАШВИШ
Онам Сакина Исабек қизига
Дунёга қайта келурман Лекин бошқа ўғил бўлиб. Миртемир
Бахт деб Сен чеккан ташвишга Ўғлинг арзирми, Уза биларманми бир замон Узиш мумкин бўлмаган қарзимни?! Ташвиш – қўрғошин каби оғир, бахт каби оғир, Шунча ёшга келиб, Шамолдай елиб, Нима фойдам тегди, нима, ахир? Барибир, хафа эмассан мендан, Тўғрими? Мени деб ташвиш ютасан, Мени дунё чоғлаб, Бошингдан дунёни баланд тутасан, Қизғонасан тўпори ўғлингни. Бир машъум зарб ила тўҳташи мумкин Тақдирлар умри… Истамайсан ваҳший вулқон ила Тўсилиб қолсин қуёш. Шундандир, қуёшлар қайнови қонингда. Шундандир, кўзларингда баъзан ёш, Ҳа, дилларнинг доғи бор, Умрларнинг адоғи бор бегумон. Аммо Хиросима даҳшати билан Бир куни, Бир зумда Оламдан ўтишимни истамайсан, Онажон.
Мени бахтим деганинг Менинг бахтим эканинг. Бироқ қийнар ташвиш – Бахтиёрлик каби жиддий иш. Сени хижолат этганим, Сени маломат этганим – дунёдан бош олиб кетганим! Майли, ҳаммаси олдинда, Чекмаган заҳматим, Битмаган хатим, Олмаган нафасим олдинда. Ташвишимни оқларман, Бахтимни ардоқларман Қайта туғилган ўғилдай.
1964
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) ledy - Чоршанба, 03-Апр-2013, 01:59 |
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Душанба, 10-Июн-2013, 08:26 | Изох # 45 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Karima opa iltimos davom ettiring. Rosa bolaligim esimga tushadi shu temani öqisam!!! Добавлено (19-Апр-2013, 19:43) --------------------------------------------- Karima opa iltimos davom ettiring. Rosa bolaligim esimga tushadi shu temani öqisam!!! Добавлено (19-Апр-2013, 19:44) --------------------------------------------- Karima opa iltimos davom ettiring. Rosa bolaligim esimga tushadi shu temani öqisam!!! Добавлено (10-Июн-2013, 07:26) --------------------------------------------- Karima opa, Mirzoxid aka davom ettirilaaa iltiiiiimooooos...!!!
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
ledy | Сана: Душанба, 10-Июн-2013, 12:28 | Изох # 46 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
| Бироз соглигим яхши булмай, узимнинг мавзуларимни назардан колдирдим. Минг бор узр.
Давом этамиз.
Эркин Вохидовнинг "Тандир кийган Матмуса"сини билмаган одам йук. Бирга эслаймиз.Добавлено (10-Июн-2013, 11:28) --------------------------------------------- Ўзи тандир қуролмай,
Кўниб охир тақдирга,
Шаҳар томон йўл олди
Матмусавой тандирга.
Тандир бозор қизиган,
У тушгача айланди.
Ва нихоят бозорнинг
Зўр тандири сайланди.
Чертса, уч кун жаранглар,
Бир умрга етади.
Лекин уни қишлоққа
Қандай олиб кетади?
Ўйлаб кўрса, эшакка
Ортмоқнинг йўқ чораси.
Ортганда ҳам арқонлаб
Тортмоқнинг йўқ чораси.
Аҳли бозор йиғилди,
Қизиб кетди маслаҳат.
Барчада бир шу ташвиш,
Ҳаммада шу ўй фақат.
Кенгашилди, ўйланди,
Миндирилди охири
Эшагига — Матмуса,
Матмусага — тандири.
У шод, бундоқ тадбирни
Топмас энг зўр топқир ҳам.
Ўзи яёв қолмади,
Зап ўрнашди тандир хам.
«Ҳайё-ҳайт» деб йўл олди
Донишқишлоқ томонга.
Мана, тандир ичидан
Қараб борар осмонга.
Ҳар қанчаки интилар
Матмуса йўл кўролмас.
Менинг уйим қанда? — деб
Одамлардан сўролмас.
Кетиб борар таваккал,
Кўкка қараб «Тангрим! — дер,
Мени қилма шарманда,
Эшагимга ақл бер».
Бедапоя кўрганда
Эшак шўрлик нетади?
Қишлоқ қолиб Мағрибда,
Машриқ томон кетади.
Кун ботару шом тушар,
Юлдуз чиқар осмонга,
Ҳамон борар Матмуса,
Етмас манзил-маконга.
Дейдиларки,то бу дам
Йўлда эмиш Матмуса.
Боши ҳам йўқ, чеки йўқ
Чўлда эмиш Матмуса.
Аё дўстлар, адашган
Бир мўминдан кулмайлик.
Матмусадек ўзимиз
Тандир кийган бўлмайлик!
|
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Душанба, 10-Июн-2013, 21:42 | Изох # 47 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Ushbu mavzu Yana jonlanganidan judayam xursandman...
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Mirzoxid | Сана: Шанба, 13-Июл-2013, 17:44 | Изох # 48 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 623
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
| Бу мавзу музлабк,обдию) Сешанбадан жонлантиришга харакат к,иб ку'рамиз)))
...
|
|
| |
Dinora_Golden_Girl | Сана: Сешанба, 16-Июл-2013, 04:18 | Изох # 49 |
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
| Qiziiiiiq... Bugun qaysi adibimiz yoki adibamiz hayoti va ijodiyoti berilarkin-a... (ch)
Fikrim satrimda oshkor!)
|
|
| |
Mirzoxid | Сана: Чоршанба, 17-Июл-2013, 04:14 | Изох # 50 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 623
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
| Usmon Nosir She'riyat - Zamonaviy o'zbek she'riyati Usmon Nosir 1912 yil 13 noyabrda Namangan viloyatida tug‘ilgan. Moskvadagi Kinematografiya institutining stsenariy fakultetida (1929— 30) va Alisher Navoiy nomidagi Samarqand davlat universitetining til va adabiyot fakultetida bir muncha muddat taxsil olgan (1933—34). «Quyosh bilan suhbat», «Safarbar satrlar» (1932), «Traktorobod» (1934), «Yurak» (1935), «Mehrim» (1936) kabi she’riy to‘plamlari, «Norbo‘ta» va «Naxshon» (1934) dostonlari nashr etilgan. «Atlas» (1935) pesasi o‘z vaqtida xavaskorlar teatri sahnasida ko‘yilgan. A. S. Pushkinning «Bokchasaroy fontani», M. Yu. Lermontovning «Demon» («Iblis») dostonlarini o‘zbek tiliga tarjima qilgan. 1937 yil 13 iyulda «xalq dushmani» sifatida hibsga olinib, dastlab Magadan, so‘ngra Kemerovo viloyatlaridagi qamoqxonalarga yuborilgan va 1944 yil 9 martda o‘sha yerda vafot etgan.
Добавлено (17-Июл-2013, 02:29) --------------------------------------------- YURAK
Yurak,sensan mening sozim, Tilimni nayga jo'r etding. Ko'zimga oyni berkitding, Yurak,sensan ishqibozim. Senga tor keldi bu ko'krak, Sevinching toshdi qirg'oqdan, Tilim charchar, ajab,gohi Seni tarjima qilmoqdan. Sen, ey sen - o'ynoqi dilbar, Zafardan izla yoringni. To'lib qayna, toshib o'yna, Tirikman, kuyla boringni! Itoat et! Agar sendan Vatan rozi emas bo'lsa, Yoril,chaqmoqqa aylan sen, Yoril! Mayli, tamom o'lsam! YANA SHE’RIMGA (Sonet) She’rim! Yana o‘zing yaxshisan, Boqqa kirsang, gullar sharmanda. Bir men emas, hayot shaxsisan, Jonim kabi yashaysan manda. Yuragimning dardi - naqshisan, Qilolmayman seni hech kanda! O’t bo‘lurmi ishqi yo‘q tanda? Dardimsanki, she’rim yaxshisan. Sen orada ko‘prik bo‘lding-da, Geyne bilan o‘rtoq tutindim. Lermontovdan ko‘mak o‘tindim. Butun umrim sening bo‘yningda. Saharda qon tupursam, mayli. Men - Majnunman, she’rim, sen – Layli! BOG'IM
O, u qanday fusnkor! Nur bilan to'lgan butun. Gullari chaman-chaman, Men ularni ichaman: Ko'nglimda yashnar bahor... Nur bilan to'lgan butun. Bargdek uzilib ketsam, Unutmas meni bog'im: Ishimni hurmat qilur, Gullardan haykal qurur. Ming yillardan keyin ham Unutmas meni bog'im! She'rlarim yangrab qolur - Bir umrga o'lmayman! Hayotimning davomi - Kelajagimga homiy, O'rnimga bog'bon bo'lur - Bir umrga o'lmayman! O, u qanday davomdor! Nur bilan to'lgan butun. Gullari chaman-chaman, Men ularni ichaman: Ko'nglimda yashnar bahor... Nur bilan to'lgan butun. YURGANMISIZ OY BILAN
Yurganmisiz birga oy bilan Oqshom payti ko'm-ko'k o'rmonda? Maysalarga shabnam qo'nganda, Shunday yaxshi tinch bo'lar ekan. Shitir-shitir o'ynar shabboda, Barglar musiqasi bir shirin... Havo go'yo tiniq,sof boda - Ko'ngil sezar hayotning sirin. Men mast bo'lib qoldim bu kecha, Sil o'pkamni ancha yayratdim. Uxlamasdan to tong otguncha Dilginamni rosa sayratdim.
Добавлено (17-Июл-2013, 02:32) --------------------------------------------- DENGIZ OYNA KABI Dengiz oyna kabi yaltirar, To'lqinlarga suqim oqadi. Oqqush mungli-mungli oh urar, Hazin kuyi dilga yoqadi. O'tiraman - ko'nglim osuda, Boshim uzra barglar shitraydi. Soyalari limmo-lim suvda Tanga-tanga bo'lib titraydi. Qanday yaxshi, kechqurun yolg'iz Yursang, ko'ngil asti to'ymasa, Oy go'yoki parishonhol qiz, Sochlarini yozib o'ynasa... DENGIZGA Oq dengiz, yaxshi qol! Yaxshi qol, Shimol! Ko‘nglimda ishqingni olib qaytaman. Sochimni o‘ynaydi muzdek sho‘x shamol, Men unga dardimni qanday aytaman? Kechqurun qirg‘oqda aylanib tanho Sevdim, sevib qoldim to‘lqinlaringni. Oyni cho‘miltirgan tinch tunlaringni Tushimda ko‘rganda ne qilarman, o? O’ynagil so‘ng marta, chayqal, erkalan! Armonim qolmasin ketar oldimda. Bag‘ringda baliqday yuzgan oq yelkan Bir umr sayr etgay mening yodimda... Yaxshi qol, erkin suv! Yaxshi qol, dengiz! To‘lqinlar, qo‘ynimga qizday kirdingiz...Добавлено (17-Июл-2013, 03:10) --------------------------------------------- MOLOLOG Sevgi! Sening shirin tilingdan Kim o'pmagan, kim tishlamagan? Darding yoyday tilib ko'ksudan, Kim qalbida qonlar to'kmagan? Seni yaxshi bilaman, go'zal Petrarkani o'qiganim bor, Buyuk Rimning Samfosi azal Xayolimni oshiqday tortar. Bilamanki, Tasso bechora Rohat ko'rmay o'tgan bir umr. Ey,makkora qiz, Leonora, Nomi qora bilan yozilgur!.. Balki, guldan yaralgan pari, Tosh ko'ngilli Biatrichi - 'Gadosan!' deb qochmasa nari Dante baxtli bo'lardi pichi?! Balki Hamlet oydin tunlarda Ofeliyani erkalatardi, Balki uzun sochini silab Azongacha ertak aytardi. Agar xiyonatni bilmasa, Ezmasa fojia yuragin! Yo'q,yo'q,shoir! Gar shunday bo'lsa Shekspirning yo'qdi keragi! Dezdemona, gunohsiz dilbar, Jigar qonlaringni ichgan kim? Bilaman - Otello, bilaman... Otello haqlimi?.. Shoir jim!.. Jim!.. Ufqdan botar quyoshni Shart kesilgan boshga o'xshatdim. Parcha-parcha kuygan shafaqlar Tirqiragan qonni eslatdi! Qanday qo'rqinch! Qanday qabohat! Mumkin emas hech qiynalmasdan! Aqlidan ozganmi muhabbat? Mumkin emas,qarshi turmasdan! Mumkin emas, ey oily janob, Necha yurakni aylab xarob, Shohona toj kiygan muhabbat, Mumkin emas! Qanday qabohat, Ki, odamning o'zinginamas, Hissini ham xarob qilsa davr! Qiynalaman!.. Yuragimda havr - Bu qarshilik! Yon! Gina emas. Bu qarshilik! Ko'ring tarixni - Parvonadek qanoti kuygan. Bu qarshilik! Ko'ring tarixni - Umr tepasida musht tuygan... Qiynalaman vijdon bilan man - Mumkin emas qarshi turmasdan O'z zimmamga katta ish oldim; Ehtimolki,tamom qilmasdan - Umrim tugar.Ammo bo'lmaydi (Ko'nglim o'rniga hech tushmaydi!) Senga qarshi bosh ko'tarmasdan, Asrlarni yig'largan sevgi! Добавлено (17-Июл-2013, 03:14) --------------------------------------------- BAG’ISHLOV («Naxshon» dostonidan) Boglarga namozgar Salqini tushdi, Gullar nam bargini Qayirdi asta. Oftob ham suv ichar Tog‘lardan pastda, Loladek qip-qizil O’t shafaq o‘chdi. Ko‘z tutdim Ko‘zlarim nigaron bo‘ldi; O, dilbar, Simbarim, yuzlari qirmiz. Kiprigi ko‘ksiga Soya solgan qiz, Ko‘z tutdim, Yuragim to‘la qon bo‘ldi. Shabboda bolariday Gulzor uzra sho‘x Oy fonarini Yokdi - qiz oqshom, Yasha! Sen kelding, Sevgilim, Naxshon, Suv qizi - suvsarim, Kipriklari o‘q. Sen kelding, Ko‘nglimga suv kabi okding. Sen kelding - Ruhimda yashash boshlandi, Sevinchdan ko‘zlarim Behol yoshlandi. Sen kelding, She’rimga chechaklar takding. Sen kelding, Va’daga vafodor malak, Oppoq qo‘lingnimi Siypalab o‘pay? Qora sochingnimi Siypalab o‘ray? Va’da etayinmi, Senga deb falak? Arzirdi Falakni etsam hadya, Afsus... Fazo menga hali qul emas, Mayli... borimni Aylay armug‘on. Garchi u Ajoyib, asl gul emas, Naxshon, ey yoshligam, Sevgalim, ma, ol! Ishqimning eng oliy Tuhfasi she’rim. O’qi! Lablaringdan to‘yib emgani, She’rimga berkindi Ataylab mehrim.
Bu mavzuni fat Karima opa tartibga solib davomettiraolarkanla halos...
...
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Mirzoxid - Чоршанба, 17-Июл-2013, 03:49 |
|
| |