[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 2
  • 1
  • 2
  • »
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
"Dardlar dardimga malxam"
Chingiz_MadadianСана: Жума-муборак кун!, 28-Окт-2011, 14:50 | Изох # 1
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 264
Холати: Хозир йўқ
Tez kunda xikoyani ilk to'plamini taqdim qilaman

Allah helps 74and loves everyone
 
LoadingСана: Жума-муборак кун!, 28-Окт-2011, 21:53 | Изох # 2
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Kutamizde. boshlanishi berib turvurin Sarlavxasidan juda qiziq.

Faqat 3 ta shart!
 
KomilElСана: Сешанба, 01-Ноя-2011, 13:22 | Изох # 3
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 374
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 306
Холати: Хозир йўқ
Bowlayvering kutyamiz

Hohlaganini sev hohlaganini yaxshi ko'r bir kun ajrashasan, hohlaganini qil hohlaganingday yasha bir kun barbir bu dunyoni tark etasan...
 
LoadingСана: Чоршанба, 02-Ноя-2011, 10:17 | Изох # 4
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
So'ngi malumotlarga ko'ra. Bu xikoya yana bir necha kunga cho'ziladi. Chingiz tezlashtiring.

Faqat 3 ta shart!
 
VijdonСана: Душанба, 21-Ноя-2011, 18:25 | Изох # 5
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Chingiz tez kunlarda bir oy bo'ladi. Qiziqtirib qo'yib yozmayapsiz. Bu xikoya intizorlik bilan kutilganni kutib olganingda xijronga malham bo'luvchi ijoddan namuna bo'lsa kere biggrin

Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
 
DilnozaСана: Душанба, 21-Ноя-2011, 21:39 | Изох # 6
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Omad tiliman.

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
AlisherbekUZСана: Пайшанба, 24-Ноя-2011, 23:56 | Изох # 7
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 156
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 187
Холати: Хозир йўқ
Sen ma’sud dunyoning borini
O’ylading. Yashading. O’tkarding.
Berding qorachiqlar umrini,
Tunlarni kiprikda ko‘tarding.
Farzandlar ketdilar har taraf,
Sokin qoldi uying - anglading.
Sog‘inding.
Sog‘inch-la yo‘l qarab
Bir vujud sog‘inchga aylanding.
U kunlar yodi ham senga shon!
Tunlar xotirasi boqiydir.
Salomlar abaddir, onajon,
Vidolar foniydir!
Foniydir!
 
ledyСана: Шанба, 26-Ноя-2011, 00:46 | Изох # 8
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Кизик, хикоя куйилармикан?

 
DiLinZaDaСана: Шанба, 26-Ноя-2011, 02:06 | Изох # 9
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 639
Холати: Хозир йўқ
Kutvurib kuzlarim ogrib qoldi smile

Sen uchun qadrli bo'lganlarni unutma.
 
hayolСана: Шанба, 10-Дек-2011, 06:12 | Изох # 10
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 98
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 142
Холати: Хозир йўқ
Сахнада энг емон актер сукут саклаган, деб хисобланса,
Хаетдаги энг яхши актер тилини саклаб сукут килганидир.


Неча инсонлар курдим,
сийрати бор, суврати йук. Мавлана Румий
 
Chingiz_MadadianСана: Шанба, 10-Дек-2011, 20:00 | Изох # 11
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 264
Холати: Хозир йўқ
Xa bilmagan ekanman yozgim kelmasa yillab xam yozmasligim mumkin ok don't touch me plese

Allah helps 74and loves everyone
 
hayolСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 03:59 | Изох # 12
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 98
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 142
Холати: Хозир йўқ
Унда сизни хикоянгиз куйилгунча, хозир орамизда булмаган ва хаётдан ибратли куз юмган бир танишимизни хикояларини сизларга илиндим
Кечагина сизу бизга ҳамнафас бўлиб яшаган, бугун Раҳмоннинг ҳузурига сафар қилган юртдошимиз ҳаётининг сўнгги дақиқаларидан бир лавҳани сиз азизларга ҳикоя қилиш ниятида қалам ушладим. Бу ҳикоям яна қайсимизнингдир ҳидоятимизга ва энг муҳими сўнгги нафасда шаҳодат келтира олишимизга васила бўлар, деган хайрли мақсадни дилга тугдим. Сиз азизларга хайрли узоқ умр имконини, Шаҳрисабзда яшаб, умрининг йигирма олтинчи баҳорида вафот қилган синглимиз Нодирахонга Аллоҳнинг раҳматини соғиниб:

РАЙХОНЛАР ИСИ
Зулайҳо хола қизи Нодиранинг бетоб бўлиб қолганини эшитгач, қўли ишга бормай қолди. Ўтирса-турса, фақат: “Қизимга нима бўлган экан? Худойим шифо бергин!.. Болаларигаям қараёлмай қолгандир...” деган хаёл нари кетмади.
Кечга томон дарвозадан кимдир овоз берди.
- Шавкатжон, кимдир келганга ўхшайди,- деди хола шом намозини ўқимоқлик учун жойнамоз ёзаркан.
Келган меҳмон Нодиранинг умр йўлдоши Акромжон экан. Саломлашиб, ҳол-аҳвол сўрашгач, хола дарҳол қизи ҳақида сўради.
- Дўхтирга олиб бордик, лекин аниқ бир тўхтамга келишгани йўқ.. Ҳозирча уйда шифокорларнинг назоратида муолажа оляпти,- деди куёви.
- Болаларгаям қараёлмаётгандир?..
- Болаларга онам қараяптилар, сиз хавотир олманг.
- Ўргилай, Акромжон, яхшиям тақдирига сиздай тушунадиган турмуш ўртоғи, онангиздай меҳрибон қайнона битилган экан, минг раҳмат...
Кунлар ўтаверди. Хастанинг рангги кун ўтган сайин сўлиб бораверди.
Уни кўрсатишмаган табиб-дўхтирлари қолмади, ҳисоб.
“Чўкаётган одам хасга ёпишади” деганларидек, ким нима деса, ҳаммасини қилиб кўришди. Нодира тузалиш ўрнига борган сари оғирлашаверди... Бундан хавотирга тушган онаси Акромга:
- Ўргилай ўғлим, мени тўғри тушунсангиз, биттагина илтимосим бор. Ҳар куни қизимнинг аҳволидан хабар ололмайман, қаричилик... Лекин, кўрмасам ҳам кўнглим тинчимайди. Рози бўлсангиз, озгина ўзига келгунгача мен олиб кетсам. Онангиз ҳам сизга, болаларга, қизимга қараб, анча толиқиб қолганга ўхшайди, нима дейсиз?..- деди.
Акромнинг розилиги билан Нодира ота уйига олиб келинди. Ҳовлига экиб қўйилган, кузак шамолида битта-битта барг тўкаётган гулларга дераза оша термулганча ётган Нодира:
- Онажон, намоз вақти кирдими?- дея сўради.
- Ҳа болам, пешин эндигина кирди.
- Мен ўқиб олайин.
- Аввал овқатингни еб ол, кейин ўқийсан. Янганг сен учун атайлаб қайнатма пиширибди.
- Онажон, жон омонат экан... Шундай оғир аҳволга тушганимдан кейин англаб етдим бу ҳақиқатни. Ҳар бир нафасимиз ғанимат... Бир коса овқатни еб битиргунимизча етадиган имкон берилганми-йўқми, билолмаймиз. Аввал Аллоҳнинг буйруғини адо қилай. Емак бу дунёлик,ибодат охиратлик...- деди-ю, таяммум қилишга ҳозирланди.
Зулайҳо хола қизининг оғзидан чиқаётган ҳар бир сўздан ҳайратланар, назарида унинг гаплари оддий гапга эмас, ҳикматларга ўхшарди...

Она бир куни танишларидан бир гап топиб келди:
- Нодира қизим, бир фолбин хотин бор экан. Жудаям кучли дейишяпти. Дўхтирлар даволай олмаган касалларни қараркан, тузатаркан. Шуни олиб келсак, нима дейсан?..
- Фолбин? Онажон, ахир фолбинга бориш ҳам, фол очириш ҳам гуноҳ-ку! Пайғамбаримизнинг (с.а.в.)нинг ҳадисларида фол очгувчиям, очиргувчиям лаънатланган,- деди.
- Сенинг қийналаётганингни кўриб туриб қандай чидайман, болам? Ахир онангман!..
- Ғам чекманг, онажон. Касалликни берган Худойим, хоҳласа, шифосини ҳам Ўзи беради. Аллоҳ бизга ниманики тақдир қилган бўлса, ҳаммасида ҳикмат бор. Шу ётишимда қанча-қанча гуноҳларим тўкилди, бунинг ҳисобини на сиз, на мен биламан. Ҳар доим Худонинг айтгани бўлади, кўнмай иложимиз йўқ. Яхшиси, намозларингизда ҳаққимга дуо қилинг,- деди.
Нодира хуфтон намозини ўқигач, узоқ вақт дуо қилди, сўнг уйқуга кетди. Туш кўрди. Тушида у ётган уйнинг қибла тараф деворидан икки баробар баландликда кўзни қамаштирадиган даражада нурдан парда бор эмиш. Нодира ҳайрат ичра пардага боқиб тураркан, ундан бир аёл чиқиб келибди. Аёл қўлларида ўзидан нур таратиб турган Қуръони Каримни ушлаганча жилмайиб турармиш. Яхшилаб қараса, унга илк бора намоз ўқишни ўргатган, “Муаллими соний”дан сабоқ берган устози экан. Аёл Нодиранинг ўнг қўлига бир билагузук тақибди-ю, нурдан бино бўлган парда бағрига синггиб кетибди...
Нодира ўзига келгач, қўлига қарабди. Билагузук олтиндан ишланган бўлиб, ўртасида таърифларга сиғмас даражада бениҳоят гўзал, мўъжазгина Қуръони Карим ўрнатилган эмиш...
Туш таъсирида уйғониб кетди-ю, кўзларига қайтиб уйқу келмади.
Туни билан йиғлаб чиққан Зулайҳо хола нима қилишини билмасди. Фолбинга борай деса, Худодан қўрқади, бормай деса, “Чиқмаган жондан умид, шуниям бир кўрсак, кейин армон бўлмасмиди...” деган хаёлни шайтон онггига қуяверди.
Эртаси туриб, фолбинга боришга қарор қилди.

Уйларига фолбин аёл доирасини кўтариб кириб келганда Нодира пешин намозини ўқиётган эди. Унга кўзи тушган фолбин бир сесканиб тушди.
Нодира онасига савол назари билан қараркан,она қизининг ўткир нигоҳидан кўзларини олиб қочди.
Фолбин аёл дарҳол ишни бошлаб юборди:
- Сенинг фолинг кўриняпти, қизим! Тез орада соғайиб кетасан ва мендан ҳам кучли фолбин бўласан. Фақат бунинг учун қирқ кун чиллада ўтиришинг керак ва менинг кўрсатмаларимни тўла адо этишинг шарт! Сен “одамли” экансан, “қўл” олмасанг,жинни бўлиб қолишинг ҳеч гапмас,– деди.
- Нима қилишим керак?- сўради Нодира.
- Бир дарахтнинг тагига борасан-да,”Момоларим, келинглар-о-о, келингла-а-р, менга мадад беринглар!” дейсан. Момолар ўзи келиб, даволаб олишади. Кейин улар сенга нимани буюришса, ўшани қиласан,- деди.
- Шу холосми?- деди Нодира.
- Энг асосий бир нарсани унутибман. Момолардан фолбинликка “қўл” олганингдан кейин асло “Аузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм”ни айтмайсан, “Оят ал- Курсий”ниям ўқимайсан, буни унутма! Ҳозир касалсан, намоз ўқишинг ҳам шартмас. Тузалганингда ўқирсан. Ҳали ёш бўлсанг, ҳаммасига улгурасан! - деди.
Нодиранинг қулоғига кимдир:” Шу фолбиннинг этагидан маҳкам тут. Тезда шифо топасан, ҳам эл ичида танилиб, пулга кўмиласан. Бойидингми бас, кўнглинг тусаганидай яшайсан. Дунё беш кун бўлса, ўзингни қийнаб нима қиласан? Ўқиётган намозларинг сенга нима ҳам қилиб берарди?!- дея шивирлаганини аниқ эшитди. Бир муддат карахт аҳволда туриб қолди.
Сўнгра:
- Астағфируллоҳ!..- деди. Ва “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дея ўзини қўлга олишга уринди:
- “Момоларингиз”– жинлар, шундайми? Балки улар дунёдаги ишларингизга ёрдам бераётгандир. Охират-чи?! Жаннатга киришингизга ҳам кафолат бера олишадими ўша “одамларингиз”?! Бу дунё уч-беш кун, ўтади-кетади. Лекин ҳақиқий–абадий қоладиган жойимизда аҳволимиз нима кечади? Бу дунёда шайтонга эргашганлар охиратда унинг ортидан дўзахга ташланади-ку? – деди.
Фолбиндан садо чиқмади.
Нодира:
- Олдин сиз кеча тунда кўрган тушимни эшитинг. Хулосани ўзингиз чиқарасиз,- деди.
Тушини сўзлаб бергач:
- Ўнг қўлимда ўша билагузукнинг залворини ҳамон сезяпман,- деди.
Фолбин нима қилишини билмай қолди. Шунда ҳам тайёр “ўлжа”ни қўлдан чиқармаслик илинжида доирасини қўлга олиб ура бошлади. Лекин доира қўлидан отилиб чиқиб кетди. Бу ҳолат уч бора такрорланди. Қаро терга ботган фолбин аёл охири тан олди:
- Ўзи кириб келишимдан намоз ўқиётганингни кўриб-оқ, кўнглим бир нимани сезгандай бўлувди. Қизим, мен ҳам фолбинликка “қўл” олмасимдан олдин бир туш кўрганман. Тушимда бувимдан қолган эски сандиқ ичида ўзидан нур таратиб турган бениҳоят чиройли китобни кўрдим. Туриб китобни олиш учун қўл узатарканман, кимдир доира тутқазиб кетди. Китобни ололмадим. Кейин билсам, ўша китоб Қуръон экан. Китобни тушимда ололмаган бўлсам ҳам, ўнгимда гуноҳларимга тавба қилиб, намоз ўқиганимда, мен ҳам ҳозир жин-шайтонларнинг тузоғига илинмаган, фолбинлик қилмаган бўлармидим?.. Шу-шу шайтоннинг йўлидаман, ҳеч чиқолмайман... – деди.
Фолбин аёл кетгач, Нодира онасига таҳорат олмоқчи эканини айтди. Сўнг “Истиғфор” намозига ният қилди. Саждага бош қўйди ва шу ҳолатда умрининг якун топишини дилдан истади... Бир озгина фолбинни тинглагани учун, унинг фол кўришига рухсат бергани учун ўзини кечиролмас эди. Инсон озгина ожизлик қилиб қўйса бас, шайтоннинг тузоғига тушиб қолиши тайин эканини англаб етганди. Ва уни шайтоннинг шарридан асраб қолгани учун Тангри Таолога шукрлар айтиб йиғларди...
Шифокорларнинг тавсияси билан Нодирани пойтахтдаги шифохонага олиб кетишадиган бўлишди.
У отасидан илтимос қилди:
- Отажон, агар иложи бўлса, Махсум бобо биз билан борсинлар...
Йил давомида фақат Рамазон ва Қурбон ҳайитидагина оғзи “очиқ”, қолган пайтлар ҳамиша рўзадор ҳолатда юрадиган, ўта тақводорлиги боис, эл ичида “нон емас бобо” номини олган Махсум бобо хастанинг илтимосини ерда қолдирмади.
Палатанинг шифтига термулганча ҳар нафасида “Аллоҳ, Аллоҳ” дея зикр айтаётган Нодира ўнг ёнига ўгирилди ва негадир кўзлари порлаганча:
- Онажон, менга бир дона райҳон узиб беринг,– деди.
Унинг бу гапидан ажабланган онаизор дарҳол қизига эгилганча, пешонасига қўл узатди.
Нодира:
- Онажон, ташвишланманг, хаёлим жойида. Қаранг, наҳотки кўрмаяётган бўлсангиз, оёғингизнинг ости тўла райҳон-ку!- деди. Сўнгра уч бора райҳон узаётгандек ҳаракат қилди-да, оҳиста ўрнига узаларкан: –Оҳ-ҳ!.. Бунчалар хушбўй бўлмаса!..- дея жилмайди.
Онаизор дилбандининг ҳаракатларини минг ҳайрат ичра кузатаркан, хонани тутиб кетган райҳон ҳидидан сархуш бўлди-ю, бу сир-синоат қаршисида лол қолди...
–Онажон, қишлоғимиздаги имом-домла сўнгги намозларини ётиб ўқиган экан,–деганмидингиз?
- Ҳа, болам, нима эди?
- Унда мен ҳам домлага ўхшаб...
- Болам, мени қўрқитма, онагинанг ўргилсин!.. – деганча қизини маҳкам бағрига босди-ю, онанинг кўзларидан қайноқ ёшлар сели қуйилди...
- Қўрқманг, онажон!..Ўлимдан қўрқиш керакмас, унга тайёрланиш керак...– дея, заифгина бармоқлари билан онасининг юзларини силади Нодира...
Намоздан сўнг У Махсум бобони сўради. Бобо киргач:
- Бу ёғи сизга ҳавола, бобожон...- деди.
Махсум бобо хастанинг ёнига чўкканча “Ёсин” тиловатини бошлади. “Ёсин” етти бора ўқилди. Хаста ҳам етти бор тиловатга ҳамроҳлик қилди. Сўнгра:
- Аллоҳим, дийдорингга, ишқингга интизор бандангман. Мени Раҳматингдан жудо айлама!..-деди.
Аввал чап ёнига сўнгра ўнг ёнига қаради-да:
- Аш-ҳаду ал-ла ила-ҳа ил-лал-ло-о-оҳ...- деди-ю, табассум ичра кўзларини мангуга юмди...

ГУЛБАҲОР АБДУЛЛОҲ қизи


Неча инсонлар курдим,
сийрати бор, суврати йук. Мавлана Румий
 
oybekСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 10:58 | Изох # 13
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Raxmat hayol

 
ClimbeRСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 11:02 | Изох # 14
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
[b]hayol, ajoyib[/b]

chelsea chempion...
 
LoadingСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 11:43 | Изох # 15
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Man hato qilibman. Axir bu dunyoda bilmaganimiz ko'pku!
Hayol! Shunday voqiyalardan yozing. Bugun nasib qilsa juma nomozidan so'ng men ham bir ibratli voqiani yozib qoldiraman.


Faqat 3 ta shart!
 
VijdonСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 22:05 | Изох # 16
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Hayol, hikoya judayam tasirli chiqibdi. Raxmat, baraka toping.

Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
 
BоnuСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 22:15 | Изох # 17
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 389
Холати: Хозир йўқ
Ажойиб ва ниҳоятда ибратли ҳикоя экан. Рахмат.

ЎЗИНГИЗ ИСТАГАНДАН ҲАМ БАХТЛИРОҚ БЎЛИНГ!
 
Chingiz_MadadianСана: Пайшанба, 05-Янв-2012, 11:48 | Изох # 18
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 264
Холати: Хозир йўқ
Xayol raxmat juda xam mazmunli va ibratli xikoya ekanb kimda kim mana wunday xikoyalari bo'lsa marxamat "Dardlar dardimga malxam" papkani ichiga joylawtirsin man xam tez kunda yoziganl;arimni joylawtiraman qolganlar xam xikoyalarini joylawtiriwi mumkin

Allah helps 74and loves everyone
 
GiyosСана: Пайшанба, 05-Янв-2012, 14:46 | Изох # 19
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Uzr. Hikoya mavzusi bor. Uwanga joylansin. Chingiz yozingde tezroq.

Sog' salomatlik...
 
QoraqoshСана: Пайшанба, 05-Янв-2012, 16:00 | Изох # 20
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 19
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 478
Холати: Хозир йўқ
Hayol- sizga raxmat. Tasirlanganimdan ko'zlarim namlandi (meni yig'latish oson emas edi). Alloh o'z marxamatiga olgan bo'lsin.
 
DilraboСана: Якшанба, 15-Янв-2012, 19:02 | Изох # 21
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 628
Холати: Хозир йўқ
Haqiqiy musulmonning eng ulkan orzusi-jannatdir.Har ne kelsa Allohdan,ajr ham O'zidan.Hidoyatidan ayirmasin har bandasini.Agar öylab körsak,bu dunyoda bowimizga tuwayotgan dardli sinovlar aslida Uning mukofotidir.Suyganiga dardlar yozar ilohiy Taqdir.Sabr va wukrdan ayirmasin, musibatlar maxfirat elchisi bölar aslida,agar iymonimiz mustahkam bölsa .Zero,iymonimiz "charxi" ham sabr,wukr,hayodir.Yaratganga wukr.

Nigohimda jamdir bu olam...
 
Chingiz_MadadianСана: Шанба, 21-Янв-2012, 13:57 | Изох # 22
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 264
Холати: Хозир йўқ
Salom forumdoshlar bilmadim bu gaplarni aytish o'rinlimi noo'rinmi yozishga axd qildim

Qachonlardir shunday bo'lishini bilar edim


Allah helps 74and loves everyone
 
komol_76Сана: Якшанба, 22-Янв-2012, 01:42 | Изох # 23
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
ўқиб, танам музлаб кетди............ ичимдан зтаётган нарсаларни тасаввур қилиб бера олмайман.... буям бировни дарди, бировга ўрнак бўла оладиган ДАРД!!!! кимдур тўғри хулоса чиқарса ва кимгадир ўрнак бўлиб шафоат топса, савобини бир чеккаси бизга хам тегар...

Ижодистон рукни модератори сифатида ҳудди шундай ибратли ҳикоялар бўлса ушбу мавзуга жойлаштиришга рухсат этилади!!! ўқиб чиқиб тўғри келмайдиган бўлса хикоя мавзусига ўтказиш мани бўйнимда!!!! изоҳлар қолдиришга рухсат этилмайди изоҳлар фақат форум чат да еки ЛС да, роса ёқиб кетса + реп!


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
DilraboСана: Пайшанба, 10-Май-2012, 17:47 | Изох # 24
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 628
Холати: Хозир йўқ
Iymonli kiwi birovning qalbidagi yarani tirnab rohatlanmaydi...ota-onaning vafoti farzand un meros ekan...afsuski,gohida hurmat qiladigan insonlaringiz ham iymoni sustlawib, yozgan sözlari bilan dilingizga ozor berar ekan...ehh,afsus...

Добавлено (10-Май-2012, 16:47)
---------------------------------------------
Biri kam dunyo deb bejiz atalmagandir...harqalay har kimning gunohini sarhisob qiluvchi bor...Yaratganga wukr.


Nigohimda jamdir bu olam...
 
Chingiz_MadadianСана: Шанба, 28-Июл-2012, 11:42 | Изох # 25
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 264
Холати: Хозир йўқ
Arafada onam bilan bir dugonasining uyiga mexmonga bordik u xonadon insonlarini bilardimu lekin xch kormagandim ula xam bizanikiga keliwardiyu yo man uyda bolmasdim yoki(bir yomon odatim bor uyga mexmon kelsa xonamga kirib yotvolaman )uxlerdim.
Xullas onam bilan birga owa uyga mexmonda boldim xonadon toza saramjon sariwta xammasi joy joyida. X ammasidan xam mani qvontirgani xonadon egalarini odobi xayosi ( Otasi ayni paytda qamoq jazosini otamoqda) ibosi. onam va meni uyning ikkichi qavatiga olib chiqdi va bir zumda dasturxon tuzadi. dugonasini tort qizi va bir ogli bor namozxon oqila ayol borganimizdan to ketgunga qadar tilidan Ollox tushmadi xar bir gapida Xudoga shukr ollox nasib qilsa Olloxga shukr dgan sozlar mani etiborimni tortdi va uyga kelgach oylanib qoldim. BAzida wunday paytlar boladiki uyda dasturxon bowida fotixa qimiymiza. u ayol lozim koylakda qizlari xam xuddi wundo kiyiniwgan mani onam esa qachon lozim kiyganliklarini eslomiman man owa uyga borib wunday axd qildim ozizmga ozim endi man xam musulmon traditsiyalarini bajaraman db


Allah helps 74and loves everyone
 
  • Страница 1 из 2
  • 1
  • 2
  • »
Поиск: