[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Hikoya
DilraboСана: Шанба, 21-Янв-2012, 21:31 | Изох # 201
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 628
Холати: Хозир йўқ
Ha albatta g'oya un Wukronaga ham rahmat aytamiz.Sizga esa ijod un rahmat.Davom,davom,davom... (Yu.Usmonova)

Nigohimda jamdir bu olam...
 
ShukronаСана: Шанба, 21-Янв-2012, 22:11 | Изох # 202
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Load sizga rahmat,man faqat maslahat berdim.Hikoya qilib yozisham bir sanat.Rost Izolda hayotda bor,Load barini hayotdan olmoqda.BARCHANGIZGA ETIBOR UCHUN RAHMAT
 
LoadingСана: Якшанба, 22-Янв-2012, 04:03 | Изох # 203
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Уйга қайтишганда ота
қизни бекатда қолдириб узи
ишга шошилди. Изолда
эшикни очиб онасига салом
берди. Жавоби эса уни бутунлай хайратга солди. Чунки онасини юзида қачон бундай табассумни курганини эслай олмади.
- Тинчликми? Нега хурсандсиз?
- Ану хумдан чиққан жинин хонени гулга тулдириб қуйибти. она узини зурға кулгудан ушлаб мехмонхонага кириб кетти. Изолда уйлади "нахотки Юсуф мени кундирмоқчи?" Эшикни очиб узи билмаган холда "Бисмиллахи рохманир рахим" деб хонага кирди. Хона бум-буш эди. Юсуф эса деразадан қочиб чиқиб кетти. Изолда онасига ишонмасти. Лекин хонада у ёқтирган гуллар ифори бурқиб турарди. Мехмонхонага чиқти.
-Ман гуларни курмадим? Лекин хиди келиб турибти.
- Баттар бул. Ёмонлигингдан қуриб қогандур. Кеттими жинни санғинг?
- Хм қутилсам яхшиди. Жуда жонимга тейди.
- Қиз улгур эрталаб қаёққа йуқ булиб қолдин?
Изолда хақиқатни этишни хохламади. Марям онани олдиларига чиқолмай қолишдан қурқди. Кучада дустини учратиб қолгани хақида бахона туқиди. Бироқ бунингчун қарғишлар ёмғири ёғиб, қахр чақмоғи чақиши аниқ эди. Қурқани бу эмас, ичидан хис қилаётган хотиржамлиги бузилишидан қурқди. Хонасига кириб турли хаёллар сурди. Кузгуга тикилиб узига саволлар берди.
Ман чиройлиман.
Лекин ким учун?
Хар куни пардоз қиламан.
Энди ким учун? У йуқ-ку? Мани гузалигимни тарифини келтирган йигит энди йуқ. Севганим ташлаб кетган лекин уша кунлардек пардозланаман. Сабаби нима узимни бозорга солиш учунми?
Нима у кетган булса узимни улдиришим кереми? Хали хаётим олдиндаку? У мен билан қолмадими? Демак тақдирим бошқасига боғланган. Мани айбим кузимга ёш боладан қайсар жин куринганими? Балки? У шундай деб саволлар ёмғирини тухтатди. "Энди тузалиб бутун умр менга содиқ қолганларни бахтли қиламан." Деб ахд қилди. Бунга ич-ичидан ишонди.
Ёзнинг саратони тинкани хуп қуритган кунлар утмоқда. Изолда бир хафтадан зиёд вақт уйдан чиқмади. Бу бир хафтада она-бола бақир чақири бино йулагидан эшитилмди. Аввалига Изолда онасини айтганларини узига деб узоқ еғлади. Чидолмай аввалгидек онасига бақирган кунлари булди. Йуқ Юсуф жин Изолдани бошқорлмади. Сокин тунларнинг бирида Изолда кучага хайдалди. Туғри бориб таниш бекатда тухтади. Бироз узини қулга олишга харакат қилди. Кутилмаганда "салом хаёлпарас қиз?" деган чақириқ билан уша таниш йигит Изолдани олдига келди. Уларни сухбати тоғлар ортидан қуёш куринганда тугади. Сухбат давомида Инобатга иш топилди хисоби. Сабаби бой йигит қизнинг бу ноодатий бош қотирмаларига сабаб бекорчилик деб хисоблади. У синглисига ёрдамчи керак эканини эслаб шундай иш таклифини берди. Инобатга бу маққул тушди. Фақат сингилдан розилик олиш қолди. Тунги бекат қоровуллари уйларига йул олишди. Изолда уйғониб узига қаради. Пардозини янгилади. Она хам хайрон. Қаёққа бунчалик шошиб кетвоти. Хар 5-10 дақиқада телефонини назоратдан утказиб турди. Кечки соат 9:20лар атрофида телефон жиринглади. "Ия ана телефон қивотти"


Faqat 3 ta shart!
 
xasan_uzСана: Якшанба, 22-Янв-2012, 11:42 | Изох # 204
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
xosh xosh...?!

Sokin tunlarning birida.... Mashu joylari odamni oziga jalb qilarkan. Biror nima kutgandek go'yo.
Tezroq telni kotargizin.


Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
LoadingСана: Душанба, 23-Янв-2012, 02:03 | Изох # 205
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Кечки соат 9:20лар атрофида телефон жиринглади. "Ия ана телефон қивотти"
- Aло Ассалому Алайкум! Хасан.
- ...
- Рахмат! Албатта? Майлин. Олдин курилик?
- ...
- Эплолсам керак. Қачон оборасиз?
- ...
- Хоп телефон қилурсинлар.
Изолда яхши кайият билан иш бошлашни ният қилди. Эртасига эрта тонгда Марям онани олдиларига тушти. Улар яна узоқ сухбат қуришти. Изолда уз ойисига айтмаган сирларини Марям онага ишонарди. Қиз иш бошлаётганини этиб Марям онадан ишини ривожи учун дуо суради. Марям она қизга доимгидек хаётда жуда асқ отадиган насихатлар бердилар. Жумгина дуо қилиб Изолдага бахт-саодат тиладилар.
- Қизим дуони энг яхшиси ота-онани дуоси буни унутиб қуйма.
- Қизим дуони энг яхшиси ота-онани дуоси буни унутиб қуйма.
- Лекин онам дуо қилишларига ишонмиман.
- Ундай деманг! Уларни дуо қилинг, шуна Албатта мақсадимиз хосил булади.
- Хоп булади.
- Қизим ман катта уғлимни уйига кетвоман. Ибодатларни ургатолмадим. Мана бу китоб, румол ва жойнамоз мендан хадия. Узизни эхтиёт қилинг. Хар бир дард давоси билан яралган. Уни излаш керак халос. Агар дардизга даво тополмасаез, нолиниб, осийлик қилманг. Жаннатдан умидвор булин. Бахтни бойликдан топмайсан. Бойлик қоринда бир тишлам нони хазим булиши. Авалам бор яхшиликни мақсад қил.
- Хоп булади Марям хола. Нима қайтмисми? Сизни қайердан топаман?
- Жонимиз яратганни қулида қизим. Насиб қилса куришамиз.
- Албатта сизни кургани бораман.
- Сиздан бир нарса сурасам уят димайсиз? Хопми қизим?
- Марям хола бемалол суранг?!
- Жуда чиройли, хушбичим қизсиз. Кунгил қуйганиз борми?
- Афсус энди йуқ. У мени касал эканимни билгач ташлаб кетган.
- Булар уткинчи туйғу. Етсанг хато, етолмасанг армон булиб қолиб кетади.
- Ха уни унутдим? Хар қалай мен эмас у купроқ садоқат хақида куп гапирарди. Мана натижа йуқ!
- Инобат қизим ха демай оила қурасиз. Агар...
- Мен жинни кимга керакман? деди Инобат онахонни гапини булиб.
- Йуқ қизим сиз соғсиз. Рухий эзилгансиз халос! Рухлар олами яратганнинг хукмида. Шифо бермоғи аниқ. Банда буни истаб, дуосида талаб қилса.
- Нахотки бахтли буламан?
- Бахт худди бизни қон томиримизга ухшайди. Хар бири турли томонга қон хайдайди. Лекин томирлар еғиндиси бизни ташкил этади. Бахтга хам шундай куз билан қара.
- Хоп булади.
- Оилада бахт топишни истасанг аввал унга посбон бул.
- У қанай булади? Оила посбони эр киши бумидими хола?
- Сиз мани бу гапимни оила қургач чунасиз. Унутманг ички гапни уй ичида қолдириб чиқин. Ва оила қурғонизга кириш олдидан кучани гапини кучада қолдиринг. Шунда жуда куп ютасиз. Бахт нима эканини курасиз.
- Рахмат сизга Марям онажон.
- Энди қизим мени кетадиган вақтим булди.
Инобат болаларча беғубор еғлади. Қандайдур тақдири у билан нохақ уйин уйнаётгандай туйилди. Бироқ Марям она угитлари уни сувдек сокин қилолди. Марям онани сунги эслатмалари. Шундай булди. "Ота-Онезни розилигисиз жаннатни топишингиз қийин қизим." Марям она кетдилар. Қушнилардан фақат Инобат эмас жуда куплар бино йулаги олдида Марям онани кузатиб қуйишди. Изолда энди нима қилади? Аввалги холатига қайтиб қоладими?


Faqat 3 ta shart!
 
xasan_uzСана: Душанба, 23-Янв-2012, 10:10 | Изох # 206
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
voalaykum assalom... Tanishganimdan xursandman!

Qaytursin endi....

Tezro yozin endi!


Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
LoadingСана: Душанба, 23-Янв-2012, 15:49 | Изох # 207
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Изолда энди нима
қилади? Аввалги холатига
қайтиб қоладими? Танасида бир неча йиллардан буён ёқотиб қуйган рухий халоватни эндигина қайта топганида, яна...?
Изолда уйга кириб қулига китоб олди. Марям она ёнида утиргандек хис қилди. Китобнинг илк сатрларини мутола қилар экан куксини оғир тош босиб қолаётгандек туйилди. Куксида турган тош бутун танасини эгаллаб олди. Китобни ёпиб қуйди. Чидай олмади. Хаёлидан минг хил фикрлар бурони эсди. Юзини кафти устига қуйиб "демак Аллохга булган осийлигим мени тарк этмаган" деб оғринди. Бироз сукутдан кейин Марям онанинг угитлари қулоғида хаволанди. "Хар ишда сабирли бул. Зарра топсанг уни махкам ушла. Зарра Қатрага, Қатра тупланиб бир бутун булади. Гунохни хам каттасига кичик гунохлар сабаб булиши хеч гап эмас. Шошилма. Қалбдаги доғлар кетиши унга изланувчи давога боғлиқ. Қалб жарохатини фақат солих амаллар даволай олади. Базан қозондаги қора куя мисоли, қалб доғи учиши бироз қийин кечади" буларни эслаб утирар экан "(Эй Мухаммад) Уз жонларига гунох билан зулм қилган бандаларимга айтинг: "Аллохнинг рахматидан ноумид булмангиз! Албатта, Аллох барча гунохларни мағфират қилур. Албатта, Унинг Узи мағфиратли ва рахмлидур" (Зумар) сурасини 53 оятини уқиётган Марям онани эслади. Китобни қулига олиб уқий бошлади.
Телефон жиринглаб қолди номалум рақам.
- Алё эшитаман?
- ...
- Хасан акани синглиси? Қайси?
- ...
- Исмим Инобат тури!?
- ...
- Ха вой эсимдан чиқибти? Яхшимисиз, Тузумисиз?
-...
- Хоп ман тайёрман. Телефон қилишизни кутвотудим.
- Хоп хозир тушаман.
Инобат тезда уст-бошини туғилаб ойисини олдига чиқти. Ишга кетвотганини этишга қарор қилди. Натижа эса кутилгандек. Ортиқча дилхиралк. Инобат онаси жим булишини кутиб турмади. Уйдан чиқиб кетти. Хасанни синглисини аввал узоқдан кургани учун уни туролдига борди.
- Салом Зилола. Тури топтимми?
- Ха кимсиз?


Faqat 3 ta shart!
 
xasan_uzСана: Душанба, 23-Янв-2012, 22:12 | Изох # 208
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
voy dod o'ldirdizu okam!
Davomi... Tezroq.


Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
HushroyСана: Душанба, 23-Янв-2012, 22:17 | Изох # 209
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Изольда!!!
 
xasan_uzСана: Душанба, 23-Янв-2012, 22:21 | Изох # 210
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
Hushroy opa qani u?!

Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
LoadingСана: Пайшанба, 26-Янв-2012, 00:12 | Изох # 211
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Bu Hikoya real voqialarga asoslangan. G'oya muallifi "Shukrona"
Hikoya uchun hujjatlarni g'oya muallifi va Loading... to'plagan.
Mavxumliklar hikoya yakuniga qadar oydinlashadi nasib qilsa. Zero u xali trik.
. . . . . . . . . . . . . . .
Онамни жиним суймайди ёхуд мен қайта туғулган кун.
. . . . . . . . . . . . . . .
Изолда билан сухбат утказган Франциялик мутахасис бемор олдида чорасиз қолди. Умид кузи билан унга қараб турган ота-онани ноумид қилишни истамади. Анализ жавобларини кутишни маслахат берди. Касалхонадан кузатиб қуяркан йулкада угай ота докторга юзланди. Изолдани ойиси эрини чунгандек қадамини тезитди. Изолда бу каби текширувларга куникиб қолган. Бормаган табиби, курмаган психиатор қолмаган. Невропатологлардан бири чап мийада бази узгаришлар борлигини этканди. Бу хафли эмас. Ота барибир хавотирда. Француз хар қалай сунги техникаларни олиб келган. Шунга яраша психологик муолажалари хам самарали булиши керак. -Доктор куриб турибсиз қизимиз сопа-соғ куринади. Лекин жин кирган дишади.
Таржимон буни чунтирди. Доктор Изолда ва уни таниган танишлари билан бирма-бир сухбат утказиши, касални даволашда яхши самара беришни чунтирди.
Куп қаватли бинода яшовчи бу оила қушнилар орасида хар кунги янгиликлар сарлавхасидан хайриятки тушиб қолди. Изолдани "кичкиналигидан бундай телба булмаган" дейишади таниганлар. Отасини улими шундай тасир қилган булса керак? Балки сабаби бошқадур? Чунки бундай булиб қолганига куп вақт булмади. Шу бинога янги кучиб келганлар авалига Изолдани сезишмайди. Қушниларнинг "эхтиёткорлиги" важидан улар хам уни шайтонлаган деб узларини олиб қочадилар.
3-қаватга шу йили кучиб келган Марям она пешин намозини уқиб булгач дим уй деразасидан бино ховлисига хаёлчан қараб утирибтилар. Хаётни пасту-баландини курган онахон угирган тасбихи умр сониялари каби бир маромда шиққилаб турибти. Болалар шовқинига қоришиб уй йулаги олдида таниш машина тухади. Машина эшиги очилмасидан бақириқ овози эшитилди. -"Изолда онен сани улдиради!" жирканиш охангида кулиб.
- Ада ёрдам берин!? Ойим-ойим! яна бақирди Изолдани узи.
Бу холатни гувохи булиб турган қушнилар шивирлашишни бошлади. Болалар донг қотганча томошабин булиб қолишти. Кичкинтой Зулфизар қурқибгина у томонга яқинлашди. "сизга нима булди?" суради қошларини уйиб. Ховлига урнатилган темир курсида утирган қушни бақирди. " анқаймигина қол бола улгур?! Қара болага?! Ану жинни бир нима қилади хозир?! Тез ол!" Бақириқ бутун бинога эшитилди. Текин томошадан бехабар қолганларга бу яхши э'лон булди. Марям она агар уз кузлари билан курмасалар бақирётган Изолда эканига сира ишонмас эдилар. Кунда, хеч булмаса кун ора бирор нима билан йуқлаб турадиган қиз нахотки онасини хор қилса? "Наузубиллахи мин залик! Аллохим узин хидоятга бошла ожиз бандаларингни" деб пичирлаб қуйдилар.
Деразадан тушган қуёш нурида хавода уйноқилаб учган чанг куриниб турибти . Изолдани ёстиғини сийпалаб қуёш нури аста секин уни ёш тулган кузларини қамаштириб йуборди.
-Салом менинг гузалим?!
-Нега яна келдин? суради қиз кузлари нурдан қамашиб.
-Изолда мен сени севаман ахир?! Сен бунга рози булишинг керак?
-Бекор гап! Кейин мени исмим Инобат. Хеч қандай Изолда-мизолда эмас?!
- Сен мени маликамсан. Мен жуда бойман. Сени мен хаммадан бой қиламан. Изолда рози бул? Барибир сенга одам боласи уйланмиди.
- Нега бундай ахмоқсан Юсуф? 4 ёшли укам сендан ақиллироқ. Сен булмасанг эди мен оилали булардим. Мени тинч қуй ва мени севган инсонларга яқин йулама. Жин урсин...
- Кечирасан Маликам мен уша жинман?
- Эй Аллох уша кечада мен нима айб қилгандим?
Хонага Изолдани ойиси кириб келди. Изолда ойисидан бойаги беодоблиги учун кечирим суради.
-Қизим кеттими?
-Ха! Лекин хозир яна қайтиб келди.
-Сенда айиб йуқ. Нима диди яна? Нима керак экан?
-Яна уша гап. Мана бу сизга бояги айби учун экан. деб стул устидаги бирнечта почка пулни ва тилла буюмларни курсатти.
Она шурлик секингина қизини ёнига утирди. Бошидан силади. Пешонасидан упиб қизининг қулоғига " пулиям ёқолсин, узиям ёқолсин" деб шивирлади. Бехосдан Изолда "Улдирман, онангни биринчи улдираман!" деб онасига ташланди. Яхшики эшик олдида адаси кузатиб турганди. Уларни ажратиб. Шивирлаб бирнималар деди. Изолда яна шилқ этиб жойига тушти. Эр-Хотин бир бирларига тикилганча Изолдани ёнида узоқ утирдилар.
Қиз узига келгач Марям онани кургани чиқти. Доимгидек қисқа салом-алик, хола сураш булди. Изолда орқага қайрилиб уйга отланди.
- Инобат?! секингина чақирди онахон.
- Лаббай Марям хола?
- Доим чиқасан дарровда қайтасан. Буш вақтингда чиқ сен билан гаплашгим келди.
- Хоп булади! Эртага доктордан қайтсам кираман. Майлинми?
- Унда кутаман?
- яхши дам олинг!
Марям хола эшикни ёпарканлар "ким ойи" суради келин узини курмагандай тутиб. Қайнона босиққина қилиб.
- Инобат чиқибти. Бу домда узи энг яхшиси шу оила эканда?
- Қайси Инобат? Бу бинода унақа одам йуқку? Адаштирдиз ойижон?
- Халима қушнини қизи, болам?
- ааа?! Изолдани этвосми? қозонидан куз узмай суради келин.
- Ха уни исми Изолдами? Нега ану бемани серялди исмдан қуйишган экан?
- Билмадим? Исми манга ёқдию? Узини жинниси қузғидиган одати боракан? Кегин юқумлимуш?
- Аллохга истиғфор етин қизим, тавба денг! Хеч ундаймасда?! Сопа-соғ ойдек қиз.
- Вой ойижон ана қушниладан сурен? Учрашувга чиқан йигитлар ёки қочармуш ёки бош оғриғи булиб уйга қайтармуш.
- Қизим ғийбат қилган рузадор аёллар хақида биласиза? Суради қайнона.
- Вой ойижон.? Деб узиникини маққуламоқчи булдию? Тарбияси бунга йул қуймади.
Орадан бир неча кун утти! Изолда франциялик мутахасис очган марказда ётиб даволанишни бошлаганди. Бу орада мутахасис беморнинг яқинлари билан сухбат утказди. Лекин хулоса ишончсиз. Муолажа тасири 10-15% ни ташкил этади. Асосий этибор аста секин жинни Изолдани миясидан суриб чиқариш. Куп холатларда қурқиш мийяни жарохатлайди ва нерв толаларини ишдан чиқаради. Демак жин аслида йуқ. Изолдани мийясига у бор деган хайол урнашиб қолган. Шуни ташқи мухит ёрдамда суриб чиқариш лозим. Доктор шундай хулосани отага этти. Лекин бу ота учун янгилик емас. Угай ота бу балодан қутилолмаслигини уйлаб яна умидсизликка тушиб қолди. Доктор фақат доимий назоратда булишни тавсия қилолди халос.
Изолда уйга қайтаркан ичида хотиржамликни хис этти. Хар сафар у хаммаси тугади деб уйлайди. Уша кечани фақат тущда курганига ишонади. Жинлар одамларга куринмиди. Фақат чарчаганда шарпалар куринса керак? Изолда шуларни уйлаб уйга кирди. Хонасига қурқиб муралади. Хонаси бум-буш. Демак у ростан Юсуф жинни курмаган, у йуқ. "У йуқ. ман уни курмайабман" қувониб кетти қиз. Угай ота қиз узидалигини билгач биринчи оиласи олдига кетти. Изолда мехмонхонани тартибга келтиришни бошлади. "мехрибон" она эр кетмасидан яна инжиқликларини бошлади. Яна бечора қиз хоналар уртасида худди чарм туп мисоли тепкиланди. Хар қанча онасини этганидек қилишга урунмасин. Онани зархри шунча ошиб бораверди. Изолда бу бақир-чақирлар унга ёмон тасир қилишини биларди. Лекин кимда жахл йуқ дисиз? У хонасига қараб қочти. Узини деразадан эсаётган шамол тарафга урди. Узини зурға босиб турибти.
- Бундайларга буш келиб булмайди?
- Йуқ! йоқол кет!
- Изолда вада бергансан.
- Ман хеч кимга вада бермаганман?
- Эткансан. вада бергандин эсла...?
Қиз хонадан отилиб чиқиб онасига бақириб кетти. Уни шу ахволга тушишида золим онаниг зулми айибор. Она яна уша жавобни қайтарди "ёқмаса уйимдан ёқол" Изолда яна узини ёқотиб қуйди. Кузи олдида жуда таниш чехралар айланиб турибти лекин бирортасини таний олмади. Кимдурлар "узингни бос" дейди кимлар яна нималар деди. Чуниб булмайдиган бир нималар. Қаёқдандур ёқимли овозда калима таралди. Инграган овозлар, доимгидек дунёдан узилиб қолди.
Ёмон туш кургандек чучиб уйғонган қиз зал уртасида чузилиб ётарди. Куча эшик очилиб укаси кириб келди. Опасини бу ахволда куриб ич-ичидан ачиниб кетди. Хонага кириб уни урнидан туришига ёрдам берди. Ошхонадан дод вой билан чиқиб келган она яна Изолдага ушқириб кетти. "энди укениям узинга ухшатвоссанми?! Сан ниме манга биринчи булиб салом бермисан?!"
- Ойи нима деганиз бу? Қарасам ерда ётибти, хавотир оламанде? Шунга...
- У санга угай билиб қуй! Сан олдин онендан хавотир ол билдинми?
- Ойи жонимга тегдиз! Опамни тинч қуйин! Нима кереги бор?
- Ия санам ургандимми?! Хоо?! Биргалашиб кучага хайди қоли?
- Ман унақа димадим? Уйимизда барака йуқ?! Тинчлик йуқ! Адам дойим ану хотинини олдига қочиб кеталла.
Бола хонадан чиқиб кетти. Хона жимлик ичида қолди. Изолда шахт билан урнидан турди.
- Биламан сиз уша кун учун узизни кечиромис?
- Халигача тирик юрганинга қойилман?
- Адамниям улдирвордиз? Мани фақат угай отам ташаб кетмасин учун улган куниздан ушлаб турибсиз?
Бу гаплар қанчалик хақиқат булмасин она бунга чидолмади. Қиз яна кучага хайдалди. Яна уша бекатда утириб тонг оттиради. Тонгача яна уша куз ёши хамрохлик қилади. Бу замонавий ялмоғиздан қочиш рёжаси хақида хом хаёл қилади. Мана хозир егнида футболка, дженси шим, оёғида сланси кийиб олган. Соат тунги 01:06. Бекатда утириб катта кучадан уткан машиналарни узоқ кузатиб утирди. Ёмон хотираларни улар тарафга отти. Телефонига дилидагиларни ёзиб қуйди.
Алё-алё ассалому алайкум! Уйин қимен номеримни куриб турибсизку?
...
Бугун уйга вақтлироқ қайтин. Ойижон билан адажон бугун турмуш қурганларига 35 йил бупти. Шунга чақиришти. Котта келин булиб хизмат қимиманми?
...
Қанчада қайтасиз? Ман болани боғчадан опкелиб тураман.
...
Хоп тезроқ келин?!
Орадан 15 дақиқа утиб кастюм-шим кийган сочлари хафсала билан таралган хуш бичим эр кириб келди. Инобат югуриб эрига пешвоз чиқмоқчи булдию бекат панжарасига урилиб узига келди.
Изолда узига келолмай панжарани махкам ушлаганча қотиб қолди. Узига келишни истамасди хам. Эри югуриб келди. Инобатни билагидан ушлади. Елкасига қул қуйиб, "Хечнарса қилмадими? Соғмисиз?!" суради. Келин мана бу скамейкага утирволин?
- Яхши етиб келдизми адаси?
- Ким? Манга етвосми?
Қизни бу саволидан йигид довдираганча у хақида бироз бошқача уйлади. Уни кузларига қараркан қизни боши айланиб тургани шундоқ куриниб турарди. Югуриб бориб машинадан муздек минирал сув олиб келиб қизга ичирди. Изолда томоғидан утган муздек сув тасирида узига келди. Куз олдида бир хуш бичим йигит турибти. Йигитни куриб авзойи бузилди. Йигит тахминан қизни авзойи нимага бузилганини фахимлади.
- Йуқ? Ман фақат ёрдам бериш учун туштим.
- Юсуф уйин қима? Энди бунақа йулига уттинми?
- Қанақа Юсуф? Ичганмисиз диман? Сомисан.сиз? деб қизни юзига уриб қуйди. Изолда юзига охиста урилган бармоқ тафтидан адашганини пайқади.
- Кечирас ман сизни танишим билан адаштирдим.
- Вой шунақа димисми?! Ман уйладимки ман хақимда нотури уйлавос деб.
- Унақамас! Лекин кечаси иккида соғ одам юрмиди. Билсез?
- Курдим! Узи билан узи гаплашиб, бирданига югириб бориб темир панжарага уриладиганлар буларкан?
- Нима сиз хаммасини курдизми?
- Ха қуллариз билан бир нималар қилдиз. Курмасли мумкин эмасди?
- Бой йигит сизни энди куриб турибман бизни тарафда.
- Силани тарафни билмадим. Ман синглимни кутвомман.
- Қайода синглиз?
- Дугонасини уйида. Уй безатвотганмуш? Чиқвомман диганди.
- Чунарли?
- Ана чиқвотти. Узизни эхтиёт қилин. Хаёлпараст қиз.
- Ман хақимда ёмон уйламен. Қиз боламан хали.
- Вой туба халиямми дишимни кутвосими? Энди яхши қизлигизга ишонудим.
- Ман бусам сиз жин эмаслигизга энди ишонудим.
Уртада кулгу кутарилди. Йигит ортиқча саволларга жавоб бермаслик учун машинасига утириб синглиси чиқвотган кучага қараб юрди. Катта кучага қайтган автомобил хайирлашгандек гудокли сигнал чалди.
- кимга сигнал чалвос? Йуқ мошинагами? Суради сингил хайрон булиб.
- Қоидаси шунақа деган жавобни берди ака хозиржавоблик билан.
Машина салонида ёқимли куй таралмоқда. Йигит берилиб кеттиб "чиройликан" деган суз оғзидан учди. Сир бой бермаслик учун узи танимаган хонандани этвотганини айтди. Синглиси сурадимми? деб хайрон қолди.
Бекатда қолган Изолда муздек сувдан хуплаб, тунни қолган қисмида нима булишига қизқти. Аммо режаларини укасини ташрифи бузди. Уйга қайтиб кириб кетишти.
Тонга яқин енгил йуталдан уйғонган Изолда бироз бетоблигини билди. Холсиз толиққан оёқларини судраб хонасидан чиқти. Тоғлар ортидан сочилиб турган нур қуюш хам эринбгина кутарилаётганидан дарак берарди. Юз қулини ювиб бироз эти жунжикти. Хонасига кириб кравати олдига келди. Кучадан кимнингдур инграган овози эшитилди. Бу Марям онанинг овозлари? Бироз тик туриб эшитди. Аввалига уйларида бир гап булди деб уйлади. Бироз уткач у оятларни тиниқ эшитишни бошлади. "Албатта, бу Қуръон энг
тўғри йўлга хидоят қилур
ва яхши амалларни қилувчи
мўминларга, албатта,
ўшаларга, улуғ ажр борлиги
хушхабарини берур" ва яна сукунат оралаб " Албатта, охиратга иймон
келтирмайдиганларга, ўшаларга, аламли азобни
тайёрлаб қўйдик." ойатларини эшитди ва кузи ёшланди. Номалум тарафдан эшитлан чигирткани чириллаши, қушларни Яратганга хамд айтиб нола билан сайрашлари Инобатни бир қадар хаётга қайтара олди. Иймон ёшлари ювган кузлари дунёни уйлаганидан кура гузаллигини курди. Юрак зарбасидан отилган қувоч тилларини тулқинлантирди. Лабларини ёриб утиб "яшашни истайман" деган садога айланди. Қиз урнидан шахт билан турди ва "вадангни бажар Инобат" деб узига танбех берди. Ошхонага чиқти. Мехир билан нонуштага гузал стол тайорлади. Беморликни енгиб утти. Дойимий вақтда укаси, бироздан сунг онаси уйғониб чиқишди. Изолдани укаси дастурхондаги турли пишириқлардан бирозгина узини ёқотиб қуйди. Лекин онасини кутиб утиришга қарор қилди. Она дастурхонга утиришига қайноқ чой дамлади. Тобига йетканда қуйиб узатди. Болалар она юзидаги уйилган қовоқни учмаган уйқудан деб уйлашди. Чой ичиб булгач ука қули ширин опасини буйнидан қучоқлаб, сочларига қушиб опачасини юзидан упиб қуйди. "Булди энди бачканалашма уқишинга бор" деб она уғлини шоширди. Дастурхон атрофида икковлари қолгач она яна норозилик китобини очди. Исроф, увол хақида уйлаш туғрисида угит берган булди. Изолда узи билиб ё билмай "ёқмадими" деб юборди. Бу унинг хатоси эди. Бир зумда сахарда курганлари саробга айланди. Уртага ука тушиб базур тинчлантирди. Онага яхши гапириб, ошхонадан олиб чиқиб кетти. Изолда бардошли булишга уриниб курди. Уйни сарамжон-саришта қилиб Марям онани олдиларига тушиб кетти.
- Ассалому Алайкум келин ойи! Холам уйдамилар?
- Хозир дам овотудилая? Хеч ким безовта қимасин дегандилар. нима деб қуяй?
- Мана бу "творогли" пиширудим қушни хаққи оп чиқдим.
- Вой уйга кирин. Утириб турин уйғониб қоларла?
- Йуқ халироқ чиқарман. Безовта қилдим узур?
- Тухтен Изуда. Кечирасиз Изолда. Ойим чақирвоттила.
Марям хола қушни қизни куриб жуда хурсан булдилар. Мехмонхонага кириб утиришти. Келин чаққонлик билан иссиқ чой қуйиб дастурхон ёзди. Изолда хижолат булди. Бемахалда чиқиб қолганини билди. Уй эгалари мехмон чақиришган куринади. Улар келса хамма ноқулай ахволга тушиб қолади. Тезроқ салом алик қилиб чиқиб кетишни уйлади. Гапни нимадан бошласа экан?
- Марям хола мехмон келадиганмиди?
- Кеп қолишди мехмонлар. Қизим нимани уйлавос мана булардан олин. - Ким мехмон? Келиб қолишган булса, ман уйимга чиқий хола? Суради минг хижолат булиб.
- Инобат қизим сизни этвомман. Сиз мехмонимсиз.
- Вой холажон? Ман дастурхон тайёрлигига мехмон келаркан деб уйлабман.
- Қазим сиз билан гаплашиб олишим керак.
- Тинчликми? Нима булди холаджон?
- Онангизни нега бундай хор қивоссиз? Қизболага ярашмайди. Кунизи-кун уришиш? Бу гунох биласизми? Онанини асраш кэрак.
- Холажон ман хечам уришгим кемиди. Негадур онамни ёқтирмиман?
- Йуқ қизим унақа бумиди! Ман сизни жуда яхши қиз деб уйлардим.
- Марям хола олдин ойим билан хичам уришмасдим.
- Кечирасиз қизим оилезга аралашдим?
- Марям хола жуда қийналиб кетдим. Уша кундан кегин худди ботқоқа ботиб қовотганга ухшиман.
- Қайси кундан кейин? Агар қийин булмаса этиб берин.
- Хозирги отам угай. Лекин ёмон одаммас. Узимни адам 14 ёшимда улганлар. Шундан кейин онам мани ботқоқа итаришни бошладила. Сал нарсага асабилашиб, бақирадиган булиб қолдилар. Отамни яхши курардилар. Балки адамни ёқотиш шундай тасир қилгандир. Мендан бошқа хеч кимлари булмагач иссиқ, совуқларини манга сочадиган булдилар.
- қизим балоғатдасиз, жуда чиройлисиз. Кечаси укез уйга опкирдила. Хозир одамлар ёмон булиб кетган. Бир балога йулиқиб қомен?
- Хола манам қурқаман. Лекин қаёқа бораман? Қушнилар мани бир умур химоя қилиб яшашмидику?
- Қариндошларникига борин. Онезга яхши гапирин Инобат.
- Базан аммамни уйларига қочиб кетаман. Ойим қайтариб олиб келала.
- Уша куни деб отанг қазо қилган кунни назарда тутасанми?
- Юсуфни курган кунимни. Аниқроғи ланати уша кечани этвомман хола.
- Сал оғир булин қизим. Ланатлангалларни Хақ субхонака ва Та'ало оятларида санаб қуйган.
- Онам кучага тунда борми, куңда борми хайдайди. Уша куни Шанба булса керак. Пиширган овқатим ёқмагани учун кучага хайдадила. Уша қиш унча совуқ келмаганди лекин тунда қор ёғди. Пана жой қидириб куча санғидим. Ярим тунда қушниларни безовта қилиш уят дедим. Кейин уларни унча танимас эдим. Айланиб айланиб бино гаражлари олдига келдим. Шамол ва қордан энг яхши пана шу гараж орқасида туйилди. Ёш болалар жуда ғалати буларкан холажон. Онамдан жахлим чиққанди. Узлари туғиб нега бундай қийнайдилар деб. Бир бемани болаларча фикр хаёлимдан утиб бошлади. "Шу гаражлар ортига беркиниб утираман. Эрталабгача уйга қайтмасам онам мени қидирадилар. Ховотирли ёзларини кургиб мени яхши куришларини билиб оламан"
- Олдин хайдалганизда хеч қатга кетмасмидиз Инобат?
- Йуқ эшик олдида кечирим сураб ялинардим. Базан қушнилар бақиргандан кейин онам мени уйга мажбур киргазардила.
- Кегин нима қилдиз? Гаражга бекиндизми?
- Ха бу жойга бекинмачоқ уйнаганда бекинардик. Катталар билишмайди бу жойни.
- Қизим бунақа жойда...
- Узимни хам кунглим тортмасди. Чунки базида бу жой пана булгани учун ичларини бушатиб кетарди болалар. Билмадим лекин ичкарига кирдим. Қушнимизми гаражини ортида тухтадим. Гаржнинг метал деворидан илиқ хаво уфуриб турарди. Бироз ичимга иссиқ киргач нимага мен билан шунча қийинчилик юз беради деб уйладим. " Нимага худойим мени қийнайсан? Нега отамни олиб қуйдинг? Нега мани ойим ёмон?" шуларга ухшаган бетайин саволларни узимга бериб утирдим. Уша дақиқада мен худони ёмон деб уйлардим.
- Инобат?! Астағфир Аллох! Қайоқдан бундай бемани нарсаларни ургангандиз?! Аллохим узин кечир биз осий бандаларингни?!
- Биласизку? Кинода сериаларда шунақа дишадику. Эскичада бу гаплар катта гунох дишади. Буни уша ёшимда билмас эдим.
- Эй болама? Бир ниманг бор дедим узимам.
-Қисқаси қанча вақт утирдим билмадим. Этим уйишиб ухлаб қолибман. Уйғонсам тепамда кимдур турибти. Авалига роса бақирдим. Қочиб кетаман дедиму қимирломадим. Кейин устимга қулида ушлаб турган курткани ёпиб ёнимга утирди. Исмимни суради. Фақат у исмимни айтиб суради. "Изолдамисан" деб суради.
- Ия қизиқ булди-ку? Ана...?
- Қурқанимдан ха деворибман. У аслида жин булиб, гаржлар ёнида хосил булган чиқинди хонада юрар экан. Тезак титкани келганда мени курган. Ортига қайтиб чиқинди хонада маст булиб ётган дайди курткасини менга олиб кепти. Шундай қилиб мени ким хафа қилса уша одамга ташланадиган булдим. Албатта бу ишим узимга боғлиқ эмас. Мени ким хафа қиларди. Ота-онамни хурмати баланд булса. Фақат онам билан низойимиз илдиз отишда давом этти. Кейинроқ онам хозирги отамга эрга тегди. Мен бу туйга қарши эмасдим. Бироқ у киши оилалик эди.
- Вой қодир эгам. Онангиздан кутмагандим.
-Турган гапки у кишини оиласи бунга қаршилик қилди. Иккта қизлари бор экан. Онамга қариндошларни қилмаган насихати қолмади. Хозир онам аввал келишилгандек иккинчи хотин булиб яшайди.
- Нега тинч оилани бузади онез?
- Билишимча биринчи хотини иккита қиз туғгандан кегин бошқа туғолмайдиган булиб қолган. Онам уғил туғиб бердилар. - Шунақа қизим дунёда синовлар куп. Лекин сиз онез билан шунга чиқишолмай қолганмисилар?
- Йуқ хола унгамас. Анави жини исми Юсуф. Шу мени тинч қуймайди. Ман унга эрга тегишим керак экан. Онамга бу хақида этганимда жиддий қаршилик қилдилар. Бу турмушга мен узим хам рози эмасман. Юсуф бундан жахли чиқади. Гап ундахам эмас? Онам билан уришиб қолсам булди. Бошимга урнашиб олади. Узимни тутолмай қоламан. Бормаган докторим қолмади. Эскича уқитиб курдик. Қилмаган ишимиз қолмади.
- Эскича нима у қизим?
- Шу сиздакаде. Намоз уқийдиган. Қурон ёдлидиганде?
- Болам бу ислом! Бу дунёни дунё қилиб турган шу дин булади! Эскилик эмас?!
- Ман билмадим? Хамма шундай дейдику?
- Майлин қизим. Сен афтидан буни билмайсан. Шу сабабдан. Инсу-Жинларга илакишгансан. Шунинг учун онанг билан уришганинг-уришган. Уйингизда фаришта йуқ.
- Билмадим Марям хола? Эрталаб уқидизку? Қурони карим. Шуни эшитиб қолдим. Нималар дейилди чунолмадим. Фақат нега чунмаган булсам еғладим?
Марям холани кузларидан ёш қуйилди. Улани тасирлантирган бу Қур'оннинг мужизаси ва Нисо сурасининг 9-10 оятлари булди. Бу хақида Инобатга айтиб бердилар. У диққат билан эшитиб утирди. Хатто киприк қоқмай бироз кузлари тинди.
Бироз жимликдан кегин.
- Чунмасам қандай қилиб еғладим?
- Бу қур'онни мужизаларидан биттаси халос қизим. Энди келин ойиз билан гаплашиб турасиз мен Пешин намозимни уқиб оламан.
- Менга хам ургатасизми?
- Насиб қилса ниятим бор. деб дуо қилдилар.
Изолда уйга чиқиб кетти. Енгил булиб уйларни бошдан оёқ тартибга келтирди. Бир ширин таом тайёрлаб қуйди. Кечга яқин уйга отаси келиб Изолдани доктор назоратига олиб борди. Натижалар жойида. Бироз яхшиланиш бор. Уйга қайтишганда ота қизни бекатда қолдириб узи ишга шошилди. Изолда эшикни очиб онасига салом берди. Жавоби эса уни бутунлай хайратга солди. Чунки онасини юзида қачон бундай табассумни курганини эслай олмади.
- Тинчликми? Нега хурсандсиз?
- Ану хумдан чиққан жинин хонени гулга тулдириб қуйибти. она узини зурға кулгудан ушлаб мехмонхонага кириб кетти. Изолда уйлади "нахотки Юсуф мени кундирмоқчи?" Эшикни очиб узи билмаган холда "Бисмиллахи рохманир рахим" деб хонага кирди. Хона бум-буш эди. Юсуф эса деразадан қочиб чиқиб кетти. Изолда онасига ишонмасти. Лекин хонада у ёқтирган гуллар ифори бурқиб турарди. Мехмонхонага чиқти.
-Ман гуларни курмадим? Лекин хиди келиб турибти.
- Баттар бул. Ёмонлигингдан қуриб қогандур. Кеттими жинни санғинг?
- Хм қутилсам яхшиди. Жуда жонимга тейди.
- Қиз улгур эрталаб қаёққа йуқ булиб қолдин?
Изолда хақиқатни этишни хохламади. Марям онани олдиларига чиқолмай қолишдан қурқди. Кучада дустини учратиб қолгани хақида бахона туқиди. Бироқ бунингчун қарғишлар ёмғири ёғиб, қахр чақмоғи чақиши аниқ эди. Қурқани бу эмас, ичидан хис қилаётган хотиржамлиги бузилишидан қурқди. Хонасига кириб турли хаёллар сурди. Кузгуга тикилиб узига саволлар берди.
Ман чиройлиман.
Лекин ким учун?
Хар куни пардоз қиламан.
Энди ким учун? У йуқ-ку? Мани гузалигимни тарифини келтирган йигит энди йуқ. Севганим ташлаб кетган лекин уша кунлардек пардозланаман. Сабаби нима узимни бозорга солиш учунми?
Нима у кетган булса узимни улдиришим кереми? Хали хаётим олдиндаку? У мен билан қолмадими? Демак тақдирим бошқасига боғланган. Мани айбим кузимга ёш боладан қайсар жин куринганими? Балки? У шундай деб саволлар ёмғирини тухтатди. "Энди тузалиб бутун умр менга содиқ қолганларни бахтли қиламан." Деб ахд қилди. Бунга ич-ичидан ишонди.
Ёзнинг саратони тинкани хуп қуритган кунлар утмоқда. Изолда бир хафтадан зиёд вақт уйдан чиқмади. Бу бир хафтада она-бола бақир чақири бино йулагидан эшитилмди. Аввалига Изолда онасини айтганларини узига деб узоқ еғлади. Чидолмай аввалгидек онасига бақирган кунлари булди. Йуқ Юсуф жин Изолдани бошқорлмади. Сокин тунларнинг бирида Изолда кучага хайдалди. Туғри бориб таниш бекатда тухтади. Бироз узини қулга олишга харакат қилди. Кутилмаганда "салом хаёлпарас қиз?" деган чақириқ билан уша таниш йигит Изолдани олдига келди. Уларни сухбати тоғлар ортидан қуёш куринганда тугади. Сухбат давомида Инобатга иш топилди хисоби. Сабаби бой йигит қизнинг бу ноодатий бош қотирмаларига сабаб бекорчилик деб хисоблади. У синглисига ёрдамчи керак эканини эслаб шундай иш таклифини берди. Инобатга бу маққул тушди. Фақат сингилдан розилик олиш қолди. Тунги бекат қоровуллари уйларига йул олишди. Изолда уйғониб узига қаради. Пардозини янгилади. Она хам хайрон. Қаёққа бунчалик шошиб кетвоти. Хар 5-10 дақиқада телефонини назоратдан утказиб турди. Кечки соат 9:20лар атрофида телефон жиринглади. "Ия ана телефон қивотти"
- Aло Ассалому Алайкум! Хасан.
- ...
- Рахмат! Албатта? Майлин. Олдин курилик?
- ...
- Эплолсам керак. Қачон оборасиз?
- ...
- Хоп телефон қилурсинлар.
Изолда яхши кайият билан иш бошлашни ният қилди. Эртасига эрта тонгда Марям онани олдиларига тушти. Улар яна узоқ сухбат қуришти. Изолда уз ойисига айтмаган сирларини Марям онага ишонарди. Қиз иш бошлаётганини этиб Марям онадан ишини ривожи учун дуо суради. Марям она қизга доимгидек хаётда жуда асқ отадиган насихатлар бердилар. Жумгина дуо қилиб Изолдага бахт-саодат тиладилар.
- Қизим дуони энг яхшиси ота-онани дуоси буни унутиб қуйма.
- Қизим дуони энг яхшиси ота-онани дуоси буни унутиб қуйма.
- Лекин онам дуо қилишларига ишонмиман.
- Ундай деманг! Уларни дуо қилинг, шуна Албатта мақсадимиз хосил булади.
- Хоп булади.
- Қизим ман катта уғлимни уйига кетвоман. Ибодатларни ургатолмадим. Мана бу китоб, румол ва жойнамоз мендан хадия. Узизни эхтиёт қилинг. Хар бир дард давоси билан яралган. Уни излаш керак халос. Агар дардизга даво тополмасаез, нолиниб, осийлик қилманг. Жаннатдан умидвор булин. Бахтни бойликдан топмайсан. Бойлик қоринда бир тишлам нони хазим булиши. Авалам бор яхшиликни мақсад қил.
- Хоп булади Марям хола. Нима қайтмисми? Сизни қайердан топаман?
- Жонимиз яратганни қулида қизим. Насиб қилса куришамиз.
- Албатта сизни кургани бораман.
- Сиздан бир нарса сурасам уят димайсиз? Хопми қизим?
- Марям хола бемалол суранг?!
- Жуда чиройли, хушбичим қизсиз. Кунгил қуйганиз борми?
- Афсус энди йуқ. У мени касал эканимни билгач ташлаб кетган.
- Булар уткинчи туйғу. Етсанг хато, етолмасанг армон булиб қолиб кетади.
- Ха уни унутдим? Хар қалай мен эмас у купроқ садоқат хақида куп гапирарди. Мана натижа йуқ!
- Инобат қизим ха демай оила қурасиз. Агар...
- Мен жинни кимга керакман? деди Инобат онахонни гапини булиб.
- Йуқ қизим сиз соғсиз. Рухий эзилгансиз халос! Рухлар олами яратганнинг хукмида. Шифо бермоғи аниқ. Банда буни истаб, дуосида талаб қилса.
- Нахотки бахтли буламан?
- Бахт худди бизни қон томиримизга ухшайди. Хар бири турли томонга қон хайдайди. Лекин томирлар еғиндиси бизни ташкил этади. Бахтга хам шундай куз билан қара.
- Хоп булади.
- Оилада бахт топишни истасанг аввал унга посбон бул.
- У қанай булади? Оила посбони эр киши бумидими хола?
- Сиз мани бу гапимни оила қургач чунасиз. Унутманг ички гапни уй ичида қолдириб чиқин. Ва оила қурғонизга кириш олдидан кучани гапини кучада қолдиринг. Шунда жуда куп ютасиз. Бахт нима эканини курасиз.
- Рахмат сизга Марям онажон.
- Энди қизим мени кетадиган вақтим булди.
Инобат болаларча беғубор еғлади. Қандайдур тақдири у билан нохақ уйин уйнаётгандай туйилди. Бироқ Марям она угитлари уни сувдек сокин қилолди. Марям онани сунги эслатмалари. Шундай булди. "Ота-Онезни розилигисиз жаннатни топишингиз қийин қизим." Марям она кетдилар. Қушнилардан фақат Инобат эмас жуда куплар бино йулаги олдида Марям онани кузатиб қуйишди. Изолда энди нима қилади? Аввалги холатига қайтиб қоладими? Танасида бир неча йиллардан буён ёқотиб қуйган рухий халоватни эндигина қайта топганида, яна...?
Изолда уйга кириб қулига китоб олди. Марям она ёнида утиргандек хис қилди. Китобнинг илк сатрларини мутола қилар экан куксини оғир тош босиб қолаётгандек туйилди. Куксида турган тош бутун танасини эгаллаб олди. Китобни ёпиб қуйди. Чидай олмади. Хаёлидан минг хил фикрлар бурони эсди. Юзини кафти устига қуйиб "демак Аллохга булган осийлигим мени тарк этмаган" деб оғринди. Бироз сукутдан кейин Марям онанинг угитлари қулоғида хаволанди. "Хар ишда сабирли бул. Зарра топсанг уни махкам ушла. Зарра Қатрага, Қатра тупланиб бир бутун булади. Гунохни хам каттасига кичик гунохлар сабаб булиши хеч гап эмас. Шошилма. Қалбдаги доғлар кетиши унга изланувчи давога боғлиқ. Қалб жарохатини фақат солих амаллар даволай олади. Базан қозондаги қора куя мисоли, қалб доғи учиши бироз қийин кечади" буларни эслаб утирар экан "(Эй Мухаммад) Уз жонларига гунох билан зулм қилган бандаларимга айтинг: "Аллохнинг рахматидан ноумид булмангиз! Албатта, Аллох барча гунохларни мағфират қилур. Албатта, Унинг Узи мағфиратли ва рахмлидур" (Зумар) сурасини 53 оятини уқиётган Марям онани эслади. Китобни қулига олиб уқий бошлади.
Телефон жиринглаб қолди номалум рақам.
- Алё эшитаман?
- ...
- Хасан акани синглиси? Қайси?
- ...
- Исмим Инобат тури!?
- ...
- Ха вой эсимдан чиқибти? Яхшимисиз, Тузумисиз?
-...
- Хоп ман тайёрман. Телефон қилишизни кутвотудим.
- Хоп хозир тушаман.
Инобат тезда уст-бошини туғилаб ойисини олдига чиқти. Ишга кетвотганини этишга қарор қилди. Натижа эса кутилгандек. Ортиқча дилхиралк. Инобат онаси жим булишини кутиб турмади. Уйдан чиқиб кетти. Хасанни синглисини аввал узоқдан кургани учун уни туролдига борди.
- Салом Зилола. Тури топтимми?
- Ха кимсиз?
- Бу мен Инобатман.
- Ха чиқтизми Инобат опа? Мани олдин курганмисиз?
- Ха лекин қачон ва қай холатда курганим сир.
- Майлин сирлигича қолсин? Акамни синфдоши эканизни сир сақлимиз. Энди кеттик вақтимиз кам. Омадли экансиз бугун зур мижоз топтим.
Улар уша куни бекат олдида турган таниш машинга бориб утиришти. Изольда таниш машинани курганда билинар билинмас Хасанни қидирди. Машинага утирганда Робия машина уники эканини айтди. Хасанни машинаси устада булгани учун бу машинада юргани малум булди. Улар Ипакчи махалласидаги уйлардан бирида тухтаб ичкарига киришти. Хашаматли саройдан кам жойи йуқ. Фақат тарихда ғиштли бинолар қурилган, бу эса замонавий қаср. Шундай қилиб Инобат кун давомда Юсуфни севги эртакларини эшитишдан, Онасини Захарханда, нишли гапларидан қутилди. Энг асосийси у энди ойисини дилини оғритмайди. Инобат шуни уйлаб лаблари жилмайди. Орадан хаш-паш дегунча бир неча ой утди. Инобатни хозир курсангиз "Бу қиз Изольда эмас" дейшингиз аниқ. Румоллари узига ярашган, Гап-сузи бурро, одамга хуш келадиган сухбатлари. Болалигидаги кулгучи юзини яна макон қилган. Ундан тараладиган мушк амббар иффори узига хамиша тортади. Яқинда у Хасаннинг Бозордаги Дуконига сотувчи булиб олди. Ким уйлабти дейсиз унда тадбиркорлик қобиляти бор деб? Бир вақтлар унинг овози умуман чиқмай қолганди. Юриши, қаддини тутиши худди хиттой аёллари каби булиб қолганди. Уша кунларни хам бошдан кечирди. Хайриятки утиб кетди. Бугун у яна Инобат,
Аллохниниг иноятларини бутунлигича татиш имконига эга. Фақат уни бази одамлардан икки нарсада фарқи бор. Биринчиси! У саломатлик нима эканини билади.
Иккинчиси! Онасини хар чанд урунмасин жини суймайди.
Қайси пайтда бирга уйда булиб қолсалар ғижиллашишади. Яхшики жанжаллари шайтонлашсиз якун топади энди. Угай ота эса фақат уғлидан хабар олагни келади. Аниқроғи қушнилар тили блан айтганда пул олгани келади. Инобат бу одамни яхшилигини унутмайди албатта.
Бугун Инобат ва Укаси Хасанни туйига таклифнома олишди. Туй бохона, куёв бола Инобатни укаси билан гаплашмоқчи. Иш қилиб Инобатга бир нима булмасинда? Чунки унга кучли хаяжон хали хам мумкин эмас деб қурқаман.

. . . . . . . . . . . . . . .
Бу хикояни ёзиш жараёнида онани хеч бундай тасаввур қилолмадим. Шунинг учун фақат аниқ булган воқиани ёзишга тури келди. Бунинг учун Мунис Оналар, гузал опа-сингиллардан кечирим суриман.
Изольда(Инобат) уни балки куп маротаба учратгансиз. У булмаса бошқасини курганмиз. Ким тош отти! Ким ёш тукти. Кимдур унинг ожизлигидан кулди, кимдур сабир бериб малхам қуйди.
Балки урнак, балки бир эртак дермиз. Аммо унутмайлик ожизларимиз туфайли бизга куп балолар келмайди. Омон булинг форумдош! Янги хикояларда хикматлашгунча деб сузимни якунига етказдим.
Зеро ғийбатлашгандан кура иймонлашган афзалроқ.
. . . . . . . . . . . . . . . .
Loading...


Faqat 3 ta shart!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Loading - Пайшанба, 26-Янв-2012, 06:08
 
HushroyСана: Пайшанба, 26-Янв-2012, 00:16 | Изох # 212
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Рахмат Фазлиддин!
Барака топинг!
 
xasan_uzСана: Пайшанба, 26-Янв-2012, 00:33 | Изох # 213
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
molodes usta! Raxmat.

Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
LoadingСана: Пайшанба, 26-Янв-2012, 03:07 | Изох # 214
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Parvina

Эркак зотига арок ичиб юриш ярашар, аммо аёл учун эмас.
Кечаги холатдан кейин ухламадим десам хам булади. Одам Онасини хам хурлар эканми?
Сизга айтсам, балки ёзсам сиз хис килмассиз, аммо бу хакикат.

Кушним Диля опа 40 ёшдалар. 3 фарзандлари, бошларини устига эрлари хамда хонадонларида кайнасингил, кайнаакалари бор. Хавас килар даражадаги оила. Хуллас одамни ичидан нима утаётганини узи билар. Четдан караб туриб шундай хулосага келасиз.
Диля опа мард аёл эканлар, бир узлари фарзандларига хам она, хам оталик килиб эсу хушли, виждонан халол инсон, кам булса хам куп булса хам фарзандларини вояга етказди деб хавас киладиганлар сони куп эди.

Кечкурун чамаси соат 19:30 ларда Диля опани эшиклари такиллади, шунакаги тухтовсиз такиллади, гуёки хавонинг совуги баданига уриб кетгандек, уриб кучага чикдим,
- Вой Диля опа ишдан келяпсизми?
- Ха кизим, деб куйдилар,
- Балки уйингизда хеч ким йукдир,
- Бор уйда кизларим бор, телефонлашувдим, дедилар:
Кизик нега очмаяпти унда дедиму, уйимга таклиф килдим.
- Келинг уйга Диля опа исиниб, кайтиб телефон киласиз, деб олиб кирдим. Озгина ичган эканлар, жуда бир хижолат булиб кетдилар. Эътибор бермагандек иссик чой бердим.
Озгина утиб кузларидан ёш кела бошлади,
- Нимага йиглаяпсиз Диля опа?
- Кизим, хамма дардим ичимда, узим биламан жоним, узим билмаган холда хар куни ичиб келадиган булганман, гуёки эримнинг 6 йиллик камокда булгани, фарзандларимни якка устирганим барчаси мияйамга урган, фарзандларимнинг щоду-хуррамлигини куриб, узимни карздордек хисоблайман, уларнинг кулгиси юзакидек туюлади.
- Бироз утиб корнингиз очдир балки, овкат сузаман десам, кулиб кизим ахир арокни овкатсиз еб булмайдику, деб хазиллашгунча 1 соат утди.
- Кизим телефонингизни берингчи, уйга кунгирок килай,
Телефон килдилар, катта кизлари олди гушакни,
- Кизим эшикни оч,
- Каердасиз онижон?
- Ман кушниникида, нега эшикни очмадинг?
- Ман хаммомда эдим, синглим очмаган хозир очаман келинг деб гушакни куйдилар.
Хайрлашдим.
Уйга кирган захотлари кичик кизлари яна ичиб келдингизми? Узи сизда фахм фаросат борми? Арок эркаклар учун, аёл киши ичмаслиги керак, деб дуг-пуписа килаяпти.
Угиллари чикиб, икки кун олдин касам ичган эдизку, бошка ичмайман деб, нега яна ичдингиз? деб хурлаб ташади.
Йиглагунимча уйга кириб кетдим.
Эртаси куни уларга булган эътиборим янада ошди, кузатишни давом эттиравердим, кеч келиши билан эшик тагида утириб Диля опани кутадиган булдим, балки ман фарзандларичалик була олмасамда, ёнларини олмокчи булдим. Шунака вазиятни устида тушиб колишни истадим. Диля опа уйга кирганларича бахона килиб ман хам кириб кетдим.
Кираверишда кизлари хамда угилларининг афти ангори, худди улдириб куйгудек, хатто отасини хам карши кайириб куйган экан. Эрлари хам онадан олиб то амма, холаларигача хакорат кила бошлади. Шу пайт гапирсаммикан ё индамасдан чикиб кетайми деб уйланиб, кизларини хоналарига кириб кетдим, жуда кизик эди ман учун, онани хам шунчалик хор киладиларми?
- Кизларига нега ичкиликка берилганларини биласизми десам, йук деди, кизик нахот бир оила булиб, бир тану жон булиб, онасининг дардини билмаса деб уйланиб колдим.
Охирга айтган гапи хеч качон ёдимдан чикмаса кере, бу сафар ичиб келсалар, умуман эшикни очмайман, эрталабгача совук хавода узларига келсинлар, бутунлай урганиб колибтилар, иссик хонада уйку билан хушёр булишга. Яна манга илтимос килаяптиларки, уйингизга таклиф килманг! Агар онамни, барча оналарни хурмат килсангиз деб мани икки ут орасига колдирдилар. Хаммада бундай ахвол булмасада баъзилар азият чекаяпти.


Faqat 3 ta shart!
 
ShukronаСана: Пайшанба, 26-Янв-2012, 03:16 | Изох # 215
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Bunday holatga manam guvoh bòlganman afsus aralashomis ulaga AVVALAMBOR XAMMAGA YARATGANNI ÒZI INSOF BERSIN
 
xasan_uzСана: Пайшанба, 26-Янв-2012, 14:20 | Изох # 216
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
Tillarim so'zlashdan, qo'llarim yozishdan to'xtadi.
Axmoq baribir sani tug'ib, kotta qilgan, yemiy ichmiy........iexx.

Uyqusiz alla aytgan,
bir bor o'limdan qaytgan.
Tunlari bedor o'tgan,
endi yoqmiy qoldimi?!

Yemay ichmay yedirgan,
o'zi kiymay kiydirgan.
Guldek qilib o'stirgan,
endi yoqmiy qoldimi?!

Endi kotta bo'pqolding,
allasiz uxla mayli.
Bugun sani tanishar,
shu bir onang tufayli.

Endi uni duosini ol,
kimlar maxrum bu ulug' baxtdan.
Uning duolari shu qadar ulug',
azizroqdir oltindan, taxtdan!
(shoirning ko'zlari be ixtiyor yoshlandi.))) Agar bilsangiz edi bu narsalani qay ohangda gavdalanganini.))) Onam man sizni judayam yaxshi ko'raman. Garchi uzoqlarda bo'lsakda, siz doimo yurak to'rimizdasiz. Alloxga shukur!
Agar dadam bu so'zlarimni eshitsami...? Xa bizdanam bitta chiqtide.)))

Parvina va Loading. Kotta raxmat.
Load usta shuncha yeg'latganlariz kammidi girgitton)))?!


Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
ShukronаСана: Пайшанба, 26-Янв-2012, 16:13 | Изох # 217
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Xasanga olqishlar
 
YoJiKСана: Пайшанба, 26-Янв-2012, 19:00 | Изох # 218
Рўйхатда
Гурух: VIP
Изохлар: 20
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1189
Холати: Хозир йўқ
Зур smile

В мире много всего вредного...вот Я, например!
 
SmartDentСана: Пайшанба, 26-Янв-2012, 19:28 | Изох # 219
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
Zor chiqibdi Load,davomi bundanam qiziq bo'lsa kerak,tezro yozing

Добавлено (26-Янв-2012, 18:28)
---------------------------------------------
Zor chiqibdi Load,davomi bundanam qiziq bo'lsa kerak,tezro yozing


Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
 
DiLinZaDaСана: Пайшанба, 26-Янв-2012, 22:38 | Изох # 220
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 639
Холати: Хозир йўқ
Quote (Dark)
Hayot manzili...

Yure bormi uzi sizda???
Oxirini yozsechi??? Kutvurib sochlarimga oq tuwib qoldi!)))


Sen uchun qadrli bo'lganlarni unutma.

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) DiLinZaDa - Жума-муборак кун!, 27-Янв-2012, 00:17
 
ShukronаСана: Пайшанба, 26-Янв-2012, 23:32 | Изох # 221
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Òzizmi load
 
xasan_uzСана: Жума-муборак кун!, 27-Янв-2012, 00:15 | Изох # 222
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
Usta qachon oxirgacha yozishni organasiiiz? Xa bo'midimi mundo?
Xop. Xop. Uzr. Sizgamas. Uzr.
Bemalool, yureni keng qilib, sovu qonlik bilan yozurin xop?. Biza dig'il-dig'il kuturamazayu.
Uje refleksga aylantrdiz.


Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
LoadingСана: Жума-муборак кун!, 27-Янв-2012, 01:23 | Изох # 223
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Qo'shnimni oshi uyimda janjal

Qo'shni uyda singlim yashaydi. Qo'shnimiz u bilan. Aniqrog'i qo'shni bo'lishni juda istayabman oxirgi vaqtlar. Ko'pincha biror joyda ko'rib qolsam albatta yoki quchoqlab olardi yoki men uni erkalatib ko'tarib olardim. Xozir bu ish ayb bo'ladi. Xozir u kollejda o'qiydi 3-kurs. Qiz dugonalariga qo'shilib bazan o'g'il bola gruppadoshlarixam kelib turishadi. Boshida bir ikki xazil qilib bu tashriflar yaxshi nom keltirmasligini aytdim. "Xozir zamon buni ko'taradi" degandi kulib. Lekin usha kunlardagi yuzidagi xafalikni o'ylab, xozir salomimni berolmi qoldim. Oyimlani etishlaricha shu gaplarim unga og'ir botgan. " Men buzuq qizlardan emasman" deganmush. Axir men uni..! Men u xaqida umuman bunday xayolga bormagandim. Jaxlim chiqib yuziga shartta, shartta gapirmoqchi bo'ldimu? Endi uni singlim deb ko'rmaydi ko'zim. Agar uni quchoqlasam endi erkalatish xayolimni ko'chasigaxam kirmaydi. Uni cheksiz istab qolishdan qo'rqaman. Uning erkatoy bo'salari meni tabasum qilishga majbur etolmaydi. Shu zaxoti tomirimda qon ko'pirib yuragimga sig'may qoladi. Bir laxza ichida toshi eritib yuborgudek qaynoqlik tanamni egallab oladi. Shundoq xam har nigoxi yurakka otash. Xar kuni eshigim oldida telba bo'lib qolaman. Eshikni ochsam, u chiqib kelsachi? Lift oldida doyimgidek yer chizib turamanmi? Ey axmoq deyman yana o'zimga. Uni ko'rmagan kuningda hotirjam ishlagan kuningni eslolisanmi? deyman yana o'zimga savol berib. Mana yana eshik oldidaman.
- Bolam moshinen qizib bo'lib o'chibam bo'ldi?
- Xa xozir ketvomman. "Iroda chiqaqolsenchi?!" o'tkazdim xayolimdan.
- Kalitini oldinmi?
- Oldim.
- Telefoninichi?
- Mana qo'limda.
- Dakumentlarinichi?
- Xammasi joyida!
- Pulin bormi? ovoldinmi? berimi?
- xammasi joyida. bor.
- ishlarin joyidami?
- Voy oyi muncha ko'p savol beruras?! Oldim!, Soldim!, Joyladim!
- xayolin joyidami?
- voyy!? Oyiii!?
Tavakkal juda bo'maganda kotta ko'chada kutib o'tiraman. Eshikni ochib qo'shni eshikka qaradim. Quloqlarim narigi maxalladagi shovqin-suronni eshitvotganek tuyildi. Lekin mendan ikki qadam naryoqdagi tovush eshitilmayabti. Istamagan xolda liftni tugmasini bosdim. Bu lanj o'g'lini dastidan yuragi daftar katagidek siqilgan oyim so'radilar.
- Irodani ko'rdinmmi?
- Oyi?! Jinnimisiz? Eshitib qosa battar qovoq tumshuq qiladi.
- Ichinda jon dib turibsanku?
- Endichi?! Eshikni yopin uyga chang kiradi.
Xozir qochmasam xazil-xuzil bilan Irodani chaqirib oldida sharmanda qilalla. lift eshigi yopilgan xamonoq qo'shni eshik ochildi. Orqaga qaytish befoyda. Shundoq xam yarim soatga ishga kech qoldim. Kotta ko'chada biroz to'xtab kuttim. Yo'q eshik ochib chiqqan kelin oyim bo'lsalar kerak. Shu paytda xayolimdan shunqa gaplar o'tvotti? Etib berishga uyalaman. Telefonimmi? Qayoqqa soludima? cho'ntegim ko'pligidan topomi qolamande. Toptim. Oyim tel qivottila. Hich tinchlik yo'qde.
Men: Alyo voy yana nima esizga tushib qoldi onajonim!? Sog'inib qoldizmi?!
Iroda: Alyo! bu men Irodaman.
Men: Aa nima? Iroda sanmisan? tinchlimi?
Iroda: Kelin oyim etvotudila kutmasakansiz, keturarkansiz.
Men: Xop sanchi. O'qishinga op ketimi?
Iroda: Yo'q! Manam bugun o'qishga bormiman.
Uy derazasidan Irodani ko'rib shunga qanoat qilib ishga kettim. Negadur bugun to'liq omadsiz kun bo'ldi. Ishga kech qolishim. Irodani ko'rmaganim. Yana bir nimalar bo'lib ketti. Kun yakunida o'rtolarim bilan yeg'ilib sal kechroq uyga qaytdim. Ertalab nonushtada qo'shnimiz ko'chib ketvotgani xaqida eshitib qoldim. Xayolimdan xech qanday kitobdagi yoki kinolardagi romantik gaplar o'tmadi. Faqat ishtaxam bo'g'ilib qoldi. Eshikni tepib uydan chiqib kettim. Na otamni chaqirig'i na onamni xoy-xoyiga qarami ishxonaga kettim.
Manga nima bo'voti? Ko'chib keturmidimi? Hezalaklarga o'xshab yeg'lashim qoldimi endi? O'zimdan boshqa xich kim bilmidi Irodani qanchalik sog'inishimni. Balki o'zim xam bilmasman uni qanchalik sog'inishimni? Sevib qoldimmikin? Yo'g'e?! Akasiman uni. Lekin Iroda mani aka deb chaqirmi qo'yganiga qancha bo'lib ketti. Ko'chib ketarmush? Nima xind kinosi qivossilami? Manga qara o'v Fazliddin?! Nima o'zincha o'ladigan qilib sevdirib qo'ydinde a? San yozsen man xop dib qilishim kerede a? Xolasam sinimligicha qoladi. Lekin to'risi bunaqa bulishini o'ylasam qo'rqib ketvomman. Shu yili Kollejni bitirsa sovchilar yomg'irini ko'ramiz. Kamiga yaqin qo'shni dib, bazilarini uyigacha oborib xurmat ko'rsatishim kere. Oyimla xar nimada chaqqonlayu? Balki sovchi yog'iladigan qora bulutni ko'rib xarakat qilib qo'ygandurlar. To'riside?! Jaxlim chiqvotti. Soatlab seryal xaqida gaplashmi 15 minutgina farzandlari xaqida o'ylashsaku? olam guliston. Yo'q bulaga Qaynonasi ko'rsatgan qiyinchiliklar xaqida gaplashish qiziq? Oyi bilarkansiz 1 kun kurmasam ishim yurishmi poyintar soyintar bo'lib yuraman. Shundan bilish qiyinmasku?(...) Nimala divoman o'zi? Xotinlani xaqoratlab uladan battar gap qivommanmi? NIMA BO'VOTTI O'ZI MANGA?
Yaxshi bugun mijozlar kam bo'ldi, bo'masam xammasi bilan urshib chiqardim. Bir nima bilan o'zimni chalg'itishim kere. Do'st bo'lib birontasi kemedi oldimga. Maylin xechqisi yo'q. Uydi ishlarimni bitiraman. Kvartiradi ustaladan xabar olish kere. Xamma ish adamga qolib ketti. Oldin uyga kirib kiyimlani almashtirvoli yana usatlarim oylik opti xo'jayin dib bor yo'g'imni shilvomasin. Uyimiz yo'lagi oldida Lesitti mashinasi shunaqangi be so'naqay turibti. Alamimni oladigan odam topilganidan bir qavatim xursan bo'lib kettim. Ko'chani boshidan signal chalib kirdim. Mashinadan tushib.
- Oka sizda Lasetti ko'rdim lekin bu digani xolagan joyizda to'xten diganimas. shundo chetroga yoki oldinroqga olin, stayankaga moshinani qo'yib qo'yi.
- Iya kechirasiz manga G'aybullo akani uylari keregidi. shunga moshinani to'xtatimi yo'qmi o'ylab o'tiribman.
- 7-qavattimi?
- To'ri-to'ri?!
- Qaysi biri? Bizada 6ta podyezda 3ta G'aybullo aka yashidi. (aslida faqat Irodani adasi G'aybullo aka. Moshinani ichida ikkita ayolni ko'rganim uchun yigitni maqsadini chundim. Sovchilar?!)
- Iroda digan qizlari bor?
- Xozir-xozir? kim, kim? Qaysi birida Iroda edi? (Voy moshineni baloni Ariqqa botib qogurey. Irodani tanirkan?)
Uyimiz yo'lagini tapillatib Iroda chiqib keldi. Xursanligini ko'rib g'azabim qo'zib ketti. Sovchilarni oldigayam shunaqa likonlab chiqadimi? Manga nima aynib qaytsa manga yaxshi. Yo'q xammasi joyida ammasi ekan. Mana bu moshinasi o'ziga yarashgan yigit qarindoshikan "Tezroq o'zni ko'rsat yigit"
- Xolajon kelin tog'orezni olishvoraman.
- Yo'q ovora bo'men o'zim. dedi Iroda. - Voy bolam ovora bo'lasmi?
- Voy nega unaqa disila Iroda manga beganamas? A Irosh ( voy nime unaqa didim? kichkinaligidayam bunaqa chaqirmagandim)
Orqamizdan "ey do'stim man chiqib keti" deb chaqirdi qarindosh yigit. "Kalit moshinada, chetka olib chiqib keturin" uzurimni so'radim ammo. xar qalay iroda orqaga o'grilib qoshini uydi. Ammajonlardan biri bu ko'z urishtirishlarni yarmidan ko'rib nima bo'votganini to'liq chunolmadi. Ular uyga kirgach tezda kiyimlarni almashtirib boshqa uyga bordim. Uy tayyor. Faqat uyni tozalash qolibti. Ustalar mendan oldin ko'zlariga pul ko'rinib kettimi diman. Hursan bo'lishti. Rossa kutishganini etish uchun xar xil kesatuvlani qogan qutgan g'ishlaga o'rab otishti. Pulni berish oldin yaxshilab tekshirib chiqtim. Qaysarligimni bilib xammasi qo'lida o'zini ish qurolini ushlab tepamda kuzatib yurishti. Uyim bitti. Bu uyni tozalidigan zo'r bitta Xotinim bo'lsaydi. Ayniqsa Irodaga o'xshaganidan. Ey nima divomman. U manga xotin bo'sa bormi? Boshimga chiqarib olishga roziman. Shu oxirgi gapimdan o'zim hayratga tushdim.

Hayotim bir qiziq shu qizni sevib,
Ko'rardim singlimdek, qoldimmi kuyib.
Indamay yondirdi, kuydirdi bag'rim,
Aytmayin sevishin ketsa netayin.

Iroda ko'chib ketti. Faqat bitta o'zi ko'chib ketti. Uyidagilar xali yurishibti. Ota onasi manga nisbatan ilb qolishgan oxirgi paytlarda. Xuddi ustimdan kulganek tuyilvotti. "Iroda ketti endi uni topolmisan" deandek tuyildi. Masqarabozlar?! G'aybulla akani qarela, uzodan ko'rib qosa kelib salomlashadigan bo'lib qoganla. Oldinlari salomimga o'lmodan beri alik olardilar. Xa boylik o'ldirisna? Boqiya kelin oyini qarela? Yelkamni qoqib ko'rishini o'rganvoptila. Mangachi manga nima bo'ldi? Xuddi kuyovlaridek oldilarida hokisorgina boladek tovlanishimmi qarelar? "Qizini sandan op qochib ketgan odamlaga yaxshi gapirishini qara?" dedigan odam yuq. Naqt 25 yoshni eshik qo'ng'rog'ini jiringlataman deganimda Do'ktor akalar Uylanishni tavsiya qilishsa. Ayibni kimdan izlashni bilmay qolarkansan.
Yelkamga shamol tegib ota-onam oxir oqibat 4 yil kutgan taklifni berishdi. o'g'lim endi uylan. Xayriyatey? Bolasini dardini chunadigalar borakanku? Bu xaligi xayol buzilsa xayotni odam sal yengilroq ko'rarkan. Qo'shni qiz dostoniga shu joyida nuqta qo'yib kottalarga kim maqqul tushsa ushanga uylanishga qaror qildim. Yosh boshim o'yladiki xozir to'yga rozi bo'lsam 25ni boshilari 26 oltini oxirlariga uylansam kerak deb? Yo'q hom xayol qilibman Naqt 3 oy diganda Irodani to'yga taklif qilib kelinni stuliga o'tkazib qo'yishti.
Ex xudoyim sharmanda. Bu foto albomni ko'rishni istamiman. To'yim siyomka qilingan kasetalar yoqvorilsa rozidim. To'yim bo'votti dib rossa irjayibmande. Xuddi sevganiga uylangan bitta mande bu dunyoda. Kamiga kuligim kevotkanakan kulib o'tirmimanmi. O'zinmi jiddiy ko'rsatishga urunmi? Mana buni qarela nima endi bu. Yoninda o'tirgan qizni chiroyliligini qaragin kuyov? 1000 olingan fotoni 2000tasini buzb turibman. Yo'ki kulmi o'tirsam bo'lardi. Hullasde ko'rgim kemayabti.
- Qaren mana bu dugonam. Xar keganda sizni so'rirdi.
- Ha yaxshi qiz. ( Qara oldin kimmi etvotti? ko'pto'ga anqaymi?)
- A nima? Siz qayodan bilasiz? To'yimizga bir oy bo'masidan uyalmismi?
- Yo'q nimendan uyalaman. Futbol ko'rib yotibman indami?
- Zebini qattan tanisiz? Uyimga ketaman? ( yeg'lavordi sho'rlik )
- Maylin ketsen bo'luradi. Faqat telefon qilib op ketin dimagin Irosh jonim?
- Yo'q?! O'ziz qaytarib ota-onamni oldida yuzimni yorug' qilib op kelas. bo'masa qaytmian!
- Hop bor san ketur man qaynatamni uyga chaqirib gaplashaman. Yo'ki chaqirvor?
- Hop bo'ladi xozir chaqiraman.
Hayron bo'melar qo'shni uyda qaynonam qaynotam yashashlari esliadan chiqib qoldimi? Kechki payt qaytib chiqadi.

Bu bir xazil, bazan chin xaqiqatlar bilan boyitilgan samimiy Hikoya bo'ldi. Agar shunday deb atash mumkin bo'lsa. Faqat To'yni videosina va foto albomini so'ramelar. Juda uyalaman. Baxtli bo'lish, doyim shunday samimiy erkaliklar qilish Irodamga yarashib tursin. Sabbi u shunday xayot kechirsa bunda ozmi ko'pmi meninng hissam bor. Demak u kabi men Baxtliman.


Faqat 3 ta shart!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Loading - Жума-муборак кун!, 27-Янв-2012, 02:11
 
ShukronаСана: Жума-муборак кун!, 27-Янв-2012, 01:39 | Изох # 224
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Voy zòr chiqibdi iloyo ohirigacha bahtli bòlishsin
 
xasan_uzСана: Жума-муборак кун!, 27-Янв-2012, 01:42 | Изох # 225
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
Raxmat usta!
Saal mani xayotimga o'xsharkande.
Lekn zo'r. Gap yo'.


Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
Поиск: