[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Форумистон » Умумий » Ижодистон » Hikoya (O'zimiz hikoyalar yozamiz!)
Hikoya
HushroyСана: Душанба, 09-Янв-2012, 14:23 | Изох # 176
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Фазлиддин, укувчиларни махтал килманг!))
 
oybekСана: Душанба, 09-Янв-2012, 15:15 | Изох # 177
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Fazliddin bu nimasi davomi qani?

 
LoadingСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 04:27 | Изох # 178
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Тошкент шахри.
2001-йилнинг Ноябр ойи. Куз. хазонлар ариқни тулдириб оқади. Махсустранс машинаси чиқиндихона олдида тухтади. Йилнинг бу фаслида камунал хизматдагилар иши икки баробар купайиб кетади. Айниқса бази мавзеларда чиқинди уйимлари тоғ булиб уйилади. Пачоқ(Шохрухни хамкасблари шундай чақиришади) хам шундай мавзелардан бирида хизмат курсатади. Уни вазифаси чиқиндиларни машинага йуклаш. Шу жойида сизга бир сирни очаман. Бу иш жирканч куриниши мумкин? Аммо яхшигина фойдали томони бор. Маклатура, металолом, бутилка, баклашка ва пластмассани пулга сотиш мумкин. Пачоқни бугун кайфияти ёмон. Майиший чиқиндиларга қушиб хазон, бе сунақай шохларни ортиб кетиши керак. Деярли 3 ойдан бери хар куни шундай иши куп. Буни Пачоқни қовоқларидан ёки юзидаги чарчоқ чизган ажинлардан куриш мумкин. Негадур бу хазон уйумлари олдида у хайкалдек қотиб қолди. Хайдовчи сигнал чалиб уни тезлашишга буюрди. Пачоқ сукиниб иш бошлади - 2 кун ичида шунча чиқинди?! Молдан баттар бу одамлар! Вой хароми... 3та идиш бум-буш, озода буган санлани онангни?! Хаммаси ерга сочиб кеттибти ифлос...
Хар сукканида благига куч тулгандек булди. Бугун фақат шох-шабба ортади шекиллик? На бутулка, на Маклатура бор? Машинани юргазишга рухсат бериб узи бирор улжа умидида хазонни тузғитди. Шу пайт қалин, хинд актрисаси сурати туширилган пакет куринди. - Мана бу бошқа гап? Одатда бундай пакетда талабалар кераксиз дарсилик туширилган ватмнларни ураб ташашади. Хинд актрисани сурати булса демак талаба қизбола булади. Пачоқ пакетни қулига олганда ичидан бадбуй сув оқди. У хайотида бундай жирканч хидни исламаганди. -Вой бу?! Хаммаёни химикат босиб кеттиде? деб пакет ичини очти. Газеталар урами. -ха чунарли? Газетани турган битгани химикат. Қуритиб оларман. Хул қоғоз оғирроқ тош босади. Уйлади узича. Пакетни оғзини ерга қаратиб ичидагини тукти. Вой жа..лар?!
Пачоқ машинага югурди. Машина хайдовчиси Нусратуллох хайрон булиб Шохрухга қаради.
- Кеттикми? Суради хайдовчи уйқу босган кузларини артиб.
- Нусрат ака ану? қарен?
- Нимани? Тиллами?
- Йуқ ундан қимматлироқ!
Нусратуллох шошиб кабинадан тушти. Пачоқ уни ортидан югурди. Бир зумда одамлар, таянч пункити ходимлари. Кетидан экспертлар гурухи етиб келишти. Експертиза натижаси терговчига берилди.
6 ойлик гудак. Тана харорати топилган вақти буйича 20 соат 41 дақиқа олдин улган.
Организмда енгил шамоллаш асорати бор.
Уйқу дори димидрол ичирилган.
Шахарда бу дахшатли, қотиллик хақида турли миш-мишлар тарқалди. Кимдур онаси буғиб улдирган деса, кимдур бечора гудакни уғирлаб евазига пул сураган емуш деб гап тарқатишти. Бу шов-шувлар кирмаган хонадон қолмади. Шум хабар шундай тез тарқалар экан?
Ёз дангасалиги тарқаб уқишга муккасидан кетган олийгох уқувчилари уртасида хам анча чайналди бу хабар. Хар қадамда шу гап. Айниқса вилоятдан келганларга кун бермай қуйишти. -Нима биза шахарга бола купайтиргани келганмизми? Купинча сухбат шундай савол билан давом этарди. Бу саволни Зафархам узига бериб курди. Бу шов-шувлар босилиб улгурмай Фазилат ва Ниғмон кучиб утган 1 хоналик уйдан Фазилатни осилган холда топишти. Бу дахшат. Ниғмон изсиз ёқолиб қолди? Нодиржончи чақалоқ? Нахотки болани талашиб йуқ бу дахшатку? Ертаси куни дарс тугагач, Зафар ётоқ хонага келганида қоровул амаки Ниғмонни қамаб қуйишганини етти. Зафар тонгача узини саволига узи жавоб бериб чиқди. Бу воқиаларда қандай боғлиқлик бор? Аниқ куриниб турибтику? Лекин фазилат бундай қиз эмас. Ниғмончи? Нималар булди? Тонг отмасдан Зафар Ниғмонни энг яқин дусти булган Сохибни хонасига тушти. Сохибни хонасида алла қачон мажлис башланганди. Фазилатни дугоналарихам шу ерда. Таклифсиз кириб утирди. Воқиялар ривожи хақида Физилатни энг яқин дугонаси шу билан бирга бу туйни утказиб берган қиз воқиялар ривожини узини зурға босиб сузлаб берарди. Зафар хонага кирганда уқув йили бошланган жойидан эшитди.
. . . . . . . . . . . . . .
-Уқув йили бошланганда улар аввал келишиб олганидек квартира олиб чиқиб кетишлари керак еди. Ниғмон пойтахтга келиши билан уйни олди. Фазилат дарслар бошланишидан 2 кун олдин етиб келди. Фазилат эшикдан кирмасиданоқ хунграб юборди. Нима булганини сурасам, уйидан отаси хайдаб юборибти. Уни тинчлантирдим. Яхшики Фазилатни отаси ёзда хизмат сафари билан кетган экан. Булмаса... Хонада еғи овози эшитилди. Бироз узига келган дугона хикоясини давом эттирди.
- Хомиладорлиги хиқида эшитган онаси дупписини осмонга отмагани аниқ? З ой давомида уй қамоғида утирган Фазилатга дунёдаги энг яхши тарафдор одам булган отаси халаскор булиб куринди. Бу ишонч эвазига эшикдан кирган отаси унга алик урнига шапати туширибтилар. "харомингни уйимдан ёқот" деб бақирибтила. Келин ойим уни ёнини олишга уриниб курибтила. Фойдасиз! Фазилатни ичида фақат 2 дона ёрқин нур қолди. Ниғмонни севгиси ва уларни фарзандлари. Шу нурга интилиб у шахарга қайтди. Узилар уйлелар? Деб кузидаги ёшларни румолчасига артиб олди. -Ахир, ахир кимхам ота-онаси уйдан хайдаса кулиб юрарди. Фазилатни овитиб жойимга ётказдим ухлатиб қуйдим. Боласи ширингина эди. Исмини Нодиржон. Уни аллалаб ётоқхона телефонидан Ниғмонга телефон қилиб Фазилат келганини айтиб қуйдим.
Уша куни Ниғмон севгилиси ва кичкина Ниғмон
келганини эшитган захоти учиб
ётоқхонага борди. Эшикни
очиб Фазилатни куриб эшик
олдида донг қоттиб қолди. Фазилат ухлаб ётарди. Юзлари шишиб кетган, рангида-ранг йуқ. Оний лахзада бу ким узи деган савол хаёлидан утти. Хонага келин янга кириб келди. Қулида Нодиржонни кутариб олган. Ниғмон юзидаги тушкунликни беркитишга улгурди. Хуш хабарни етказгани учун дугонани шоколад билан сийлади. -Нодирим мани!! Ниғмон уғлини 2 ойлик булганда курганди. Фазилат уйғонмасин учун улар хона бурчагида пичирлашиб гаплашиб утиришти. Ниғмонни юраги дош бермади. Нима учун севгилисини ранги-руйи бундай? Уғлини саломатлиги ёмонми деб хавотир ола бошлади. Савол назарини илғамаган дугонага очиқ савол беришга туғри келди. Воқиялар бундай тус олишини кутмаган Ниғмон гох туриб, зим утмай яна утириб оларди. -Никохимиз қонунику? Шариат расим-русумларини қилдикку? Ниғмон қулини пахса қилганча столга уруб-уруб дугонани эшитти. Ора чорада -узи айтибтими? Деб сураб турди. Фазилат ғиншиб уйғонишни бошлаши билан Ниғмон фақат кулиб юрамиз деб буйруқ охангида пичирлаб қуйди. Келишувдан кегин -мен узим?! дедию болани кутариб Фазилатни ёнига борди.
- О мениниг маликам?! Ором олдингизми? Хордиқлари чиқтиму? Фазилат қувониб урнидан турди. Лекин олдингидек Ниғмонни қучоқлашга шошилмади. Юзини қуллари билан беркитиб. Узини олиб қочишга урунди. Ниғмон аслида нимага бундай булаётганини тулиқ англаётган булсада сир бой бермади. -Уйалманг менинг маликам бола хуснингизга хусн қушибдур. Фазилат юзизни очин? Соғинганман! Ниғмон бир амаллаб кайфиятни кутаришга уриниб курди. У хонада туртинчи одам борлигини унтиб қуйдими? Ёки билиб турибтими? Дугона узини ноқулай сезди. Томоқ қириб хонадан чиқишга чоғланди. Ниғмон уни тухтатди. Фазилат ва Ниғмон шу йили Олийгони битириб узлари орзу қилган хаёт сари қадам қуйишади. Олдинда катта хаёт. Фазилат кутган ходиса юз бермади. Ниғмон уни аввалгидан кура купроқ севади. Севади! Севади! Севади! Ниғмон хонадан чиқиш олдидан бир но одатий иш қилди. Кунглидаги ғашликни кетказиш умидида Фазилатни дугонасидан дуо қилишини суради. Суради-ю бу натижа берармикан деган гумони ичида қолиб кетти. Янги квартирага қараб йул олишди. Хаёт ширин турмушдан кура, Муштини купроқ курсатти. Фазилат ота-онасини уйлайвериб сал нарсага ачиқ қиладиган булиб қолди. Ниғмон уни чунишга куп уриниб курди. Базан қул силтаб кеткиси келарди-ю? Бир тарафдан Нодиржонни онаси. Бошқа тарафдан шу аёл ота-онасидан унинг учун айрилди.
Ниғмон дуодаги гумонини хибисга олинган вақтда еслади. Бечора ота. -Мани олти ойлик болам бор. Бугун хотинимни туғулган куни. Мени қуйиб юборилар! Хеч булмаса унга телефон қилишим керак. Ниғмон хеч гапдан хабари йуқ. Унга фақат -қотилсан деган жавобдан бошқа хеч нарсани айтишмади. Лекин кимнинг қотили буниси жумбоқ?
Саволлар халқаси кенгайиб борди. Бу орада Фазилат ва Ниғмонни таниганлар терговга чақирилди. Хали қизлари уйдан кетганига хеч қанча булмаган ота-онага қизини фожияли улими қаттиқ зарба булди. 6 ойлик гудакни нима айби, нима гунохи бор эди? Куксига уриб мен айибдорман деганлари энди бе фойда. Ёш умурлар хазон булди.
. . . . . . . . . . . . . . .
Фазилатни ота-онаси -уни ёш боласи билан уйдан хайдадик. деб ичларини ит кемирди.
Фазилатни дугонаси бу никох хато деб хисоблади. Уларнинг туйини қилмасак иккиси икки томонга кетарди. Лекин дугонам трик қоларди дейавериб хаммани безор қилди.
Ниғмон фожеяни терговчидан ешитиб томоғи ертилиб кеткудек дод солди. Хотини ва Нодиржонини улдирган қотилларни топишга, майда-майда қилиб хожатхонага оқизишга қасам ичти. Лекин Ниғматни берган курсатмаларига терговчи ишонмади. Уни шахардан чиқиб кетиш вақти Фазилатни осилган вақтидан 1 соат 15 дақиқа фарқ қилади. Бу эса шахардан чиқиб кетиш учун энг тез вақт хисобланади. Суд куни малум болди. Она-болани кумишга рухсат беришмади. Суд қарори чиққунга қадар уларни музлатиб қуйилди.
Ниғмат ёшлигиданоқ отасига орқа қилишга одатланмаган эди. Лекин бу сафар севгани ва уғлини қасосини олиш учун озодлик жуда мухум эди. Шу сабабли у отасига қунғироқ қилди. Суд бошланди. Тупланган далил, хужжатлар суд хаятига тақдим этилди.
Прокурор иш жуда чалкаш булгани сабли бу жинойи иш буйича тахминий айибловни уқиб эшиттирди.
- Ниғмон Саидович Собиров 2001- йилнинг 27-Ноябр куни мархум Фазилат Назаровна Собировани бетоблигидан фойдаланиб унга ва уз уғлига снатворный дори димидрол ичиради. Гудак ухлагач уни газета билан ураб, пакетга солиб қуяди. Кир осиб қуйилган пластик арқондан сиртмоқли дор ясайди ва Фазилат Собировани унга осади. Уни шериги булмаган. Шу сабабли у уйда куп вақт ёқотиб қуяди. Иш битгач пакетни олиб уйи яқинидаги чиқиндихонага болани кумади. Шундан кейин айибланувчи туғри шахардан чиқиб кетишга шошилади. Аммо режаси амалга ошмайди. Хазонлар орасидан, муқаддам судланган "Пачоқ" лақабли Шохрух Абзалов гудакни тасодифан топиб олади ва таянч пунктига хабар беради. Бу орада тупланганлардан бири болани таниб қолади. Бу аёл шу раённинг оилавий шифоханасида болалар шифокори булиб ишлайдиган Сабохат Рузиева эди. Хурматли судия агар бу Аёлга саволлар булса узи шу ерда.


Faqat 3 ta shart!
 
oybekСана: Сешанба, 10-Янв-2012, 07:15 | Изох # 179
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
...buldida endi.

 
LoadingСана: Душанба, 16-Янв-2012, 05:10 | Изох # 180
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Судия жаноблари мен тугаттим суд ишини бошлашга рухсат этин.
Суд иши бошланди. Биринчи булиб гувохликка болалар шифокори Сабохат чиқти.
Прокурор аёлдан фақат икта саволига жавоб суради.
- илтимос хаяжонланмай жавоб беринг. Сиз айибланувчини танисизми?
- ха таниман. Нодиржонни отаси.
- У боласини шифокор текширувига олиб чиқармиди?
- Йуқ базан болалар шифокори уйларга бориб текширув утказишади. Мен бу кишини уйларида курганман.
- Сунги саволим, айбланувчини боласига ёки хотинига нисбатан бирор ножуйа харакатига гувох булганмисиз?
- йуқ курмаганман и также эшитмаганман. булардек иноқ оила кам эди. Билмадим нега улдирибтила?
Ниғмон яна жахл отига минди. "Ман улдирмадим! Нега улдирман? Уз боларни улдирамамми?! Севган хотинимни қайси қулим билан улдираман?! Бақиришга тушти. Залда ғалағовур бошланди. Судия хаммани тинчлантиргач. Одвокатга навбат берди. Одвокат узига керакли жавобни эшитгани учун бошқа савол бермасликка қарор қилди. Аниқроғи Ниғмонни отаси буни истади.
Судия ёрдамчисига яна суз берилди. У экспертиза хулосасини уқиб эшиттирди. Суд жараёни тобора Ниғмонни айибсиз деган хулосани берди. Прокурор минбарга навбатдаги гувохни чақирди. Бу Ниғмонни қушниси Латофат хола эди.
- Латофат опа сиз қотиллик булган куни Ниғмонни уз уйида булганини аниқ тасдиқлай оласизми?
- Ман уни курдимде? Аниқ уша куни хам худди шу спорт киймида эди.
- Уни қулида мана бу селофан пакет бормиди? Илтимос бу жуда мухим.
- Эслолмайман? Менимча фақат қандайдур дафтарлари бор эди.
Берган саволидан қониқиш хосил қилгандек бошини мағрур қилиб қоғозларини титканча прокурор жойига утирди.
Адвокат вазият бу тарзда узгаришини кутмаганди. Гувохга хозирча саволи йуқлигини айтиб. Ниғмондан нима учун бу хақида унга айтмаганини суради. Залда яна ғала-ғовур бошланди. Шу пайт залдан "ахир у мен эдим" деган бақириқ хаммани жим қилиб қуйди. Судия уни минбарга чақирди. Ниғмон панжарага отилиб "сани улдираман ифлос" деб бақирди. Бу дуқ уришдан Ниғмонинг энг яқин дусти Сохиб гангиб қолди. Фазилатни онаси Ниғмондан фарқли равишда хибисда емас. Қандай қилиб Сохибга ташланганини хеч ким билмай қолди. Сохиб бу кетма-кетликдан энди бутунлай узини ёқотиб ёш боладай хунграб юборди. Сохиб табиатан нозикроқ бола. Ота-онасидан хаттоки шапат емаган бола бундай хужумга қандай чидасин?
У узини босиб олгач уша куни у Фазилатни илтимоси билан унга у айтган дориларни келтириб берган. Адвокат гувохдан дан уша куни қандай дорилар олиб келганини суради. Сохиб эслолмади. Кийим бир хиллигини қуйдагича чунтирди. - Бу кийимни талабалар ётоқ хонасида яшаб юрган вақтларда бир хилда олгандик. Ушанда бу кийим урфга кирганди.
- Сохиб сиз уша куни уйга кирдизми? Фазилат қандай кайфиятда эди?
- тури уша куни у бироз бемор куринди. Баки дорини болага опкелтиргандур? Ман уйга кирмадим. Чунки Ниғмон вилоята эканини билардим. Ичкарида Нодиржон еғлаб қолди. Мен подездан қайтиб кеттим.
Адвокат судияга мурожат қилди. Химоясидаги айбланувчини курсатмаси билан дустининг берган курсатмаси бир хил эканини такидлади. Судия маслахатчилар билан бирнеча дақиқа маслахатлашди. Қораловчини бошқа саволлари йуқлигини этганда фазилатни отаси чидолмай бақиришга ути. - Судия нега жимсиз?! Куриниб турибтику прокурорни сотвоган булар. Аблахлар, номардлар. Боламни улдириб оппоқ булиб чиқиб кетмоқчи! Қотилсан хамманг. Мана бу хезимчага нима дишни ургатиб қуйгансанлар! Шундай деб Сохибга ишора қилди. Фазилатни дугонаси ортиқ чидаб туролмади. "Қизингизни сиз уйдан хайдадиз. Бечорани гунохи йуқ эди. Қонуний ва шарий никохлари бор эди. Нодир хароми эмасди. Шахарга қайтганда "ота-онам уйдан хайдашди, мани кечиришмади" деб узини кечиролмади. Сурен ана куёвиздан охирги вақт салга асабилашадиган булиб қолди" Охири узини...
Ота бу гапларлардан баттар эзилди. -Қизим мани кечир? Жахил устида хайдаб юбордим. Лекин санга улим тиламагандим-ку? Қотиллар! қотилсанлар!?
Судия залда тинчлик сақланишини суради. -Тинчиликни сақланг! Бу суд зали! Бу жойда қонун ишлайди. Махалладаги жанжал эмас. Синглим сиз нималар дивосиз? Оилади кичкина гапни деб хамма узини улдираверса..? Узингизни босволин. Назар Собиров илтимос узингизни босинг! Қонун ходимларини хақорат қилманг! Бу учун қонун олдида жавоб беришингиз мумкин. Кейин ахир бу куёвингиз? Далилар хам уни айибсизлигини курсатиб турибти. Прокурор дегани қамайди дегани емас? Тинчланиннг!
Бошқа саволлар булмаса суд мухокама учун танафус э'лон қилади.
Прокурор узининг шанига айтилган бундай хақоратни куп эшитади. Лекин бугунги куриб чиқилаётган чалкаш иш жуда кам учрайди. Шахсий қизиқишларини ортига суришга уринди. -Жаноб судья айибланувчини яна бир бор эшитиб курсак. Уни айибсиз эканини қонун тасдиқлаб турибти. Тулиқ ишонч хосил қилиш учун. Уни эшитшни таклиф этаман.
Ниғмон воқиялар бундай тугашини билмаганди. Қотиллар аниқланмади. Фазилат болани улдирган ва узини осган булиб чиқмоқда. Лекин нима учун? Қонуннинг кучи афтидан қотилни топишда кучсиз куринади? Ниғмон охирги бирнеча дақиқада шуни уйлаб утирди. Энг кераклиси у озод булади ва қотилларни топади. Хозир эса у нима дишни жуда яхши билади. Фазилатни қанчалар кучли севишини ва фазилат Ниғмони жонидан ортиқ севганини химмага исботлаб беради. - Судья жаноблари мен умуман айибдор эмасман. Фақат фазилатни севганим учун мана бу темир панжарага чидаб утирибман.
- Бу нима деганиз? Уларни мен улдирдим демоқчимисиз? Илтимос муносабатларни бир четга суриб судга қотиллик булган кунда қайерда булганингиз хақида айтиб беринг. деди қороловчи Ниғмони чунолмай.
- Ман қотиллик булган кундан 5 кун аввал уйимга кеттим.

Добавлено (16-Янв-2012, 03:49)
---------------------------------------------
Уқишдан жавоб олмаганим куп бало булди. Айни уқиш қизғин булган пайтда уйга кеттим. Лекин ман фанлардан узлаштиришим яхши. Шунга кеттим. Бу асосий сабаб емас. Ман уйга бориб отамга уйланганимни этишим керак эди. Сабаби оддий. Ман мактаб йиллариданоқ отамга қарам булиб юкимни ташашни истамасдим. Шундоғам онамни вафотидан кейин уни юмуши ортди. Уйланса қарши эмасдим гарчан қизғонсамда. Лекин отам уйланмади аввал опаларим борлиги учун уй ишлари қийнамади. Улар эрга тегиб бахтини топиб кетишти. Ман уйдан узоқлашдим. Билмадим бунга нима сабаб булди? Энди эса Фазилатни қайёққа олиб бораман уғлим улғайгач хайрон булмайдими? На отасини, на онасини ота-онаси йуқлигидан. Улар тирик була туриб улган дейманми? Айниқса ота-онасидан айрилиб адойи-тамом булаётган Фазилатга отам отадек булармикан деб уйладим. Афсус! Улгурмадим. У доим "сиз ва уғлим мени ёлғиз суянчимсиз" дерди. Лекин биз мана бу золим ота-онадан кечирим сураб қанча қунғироқ қилдик. Уз қизларини эшитишни хам исташмади. Фарида опа? Онажоним сиз эрингизни шу қадар севар экансиз. "Қизинг билан гаплашма" деган бир оғиз буйруқларини сузсиз бажардингиз. Аммо қизингизни кузидаги севгини ёшга айлантирдиз. Вужудида ривожланаётган севисини тан олмадингиз. Куз унгингизда дунёга келган мухаббат мевасини куролмадиз. Сизники севги-ю, бизники ёлғон булдими? Назар ота. Отажоним. Нима учун туйдан олдин сиз билан учрашимга қаршилик қилдиз? Сизларга қанча вақт бердим? 3 йил ялиндик! Эшигиз олдидан неччи маротабалаб қайтдим? Бу хам севги эмас ёлғонмиди? Мен сизни иш билармон одам синаябтилар деб кутиб яшадим. Лекин мени иш билармон эканимни билмадизми? Қаёқдан билар эдиз? На мени ва на якка-ю ёлғиз қизизни эшитмадиз. Нахотки Нодиржон исми сизга ахамиятсиз? Бу исм сизни мархум акангизни исми-ку? Фазилатим дойим уғил туғса исмини шундак қуяман дерди. Отам акасини куп соғинади, бу Нодир унга овунчоқ булар дерди. Мен унга уйландим. Қонун рози, динда рухсат бор. Шундай қилиб мен Фазилат ва Уғлимни отамни уйига обориш учун авал жой хозирлаш учун уйимга бордим. Отамни боши кука йетиши аниқ эди. Фазилат билан телефон орқали тез-тез гаплашиб турдим. Уғлимни жуда соғиндим. Ниғмон уша кетганча уғлини бошқа курмаганди. 5 кун қамалгунча, кетидан мана бу воқиалар. Тахминан минг йил булган булса керак? Ха шундай туюлди. Ниғмон тезроқ бу темир панжарадан чиқиб кетишни истарди. Бунинг учун у узини қулга олиб, тезроқ гапириши керак.
- Уғлимни жуда соғиндим. Иккаласини шиндай қучоқлагим келарди?! Лекин уларни оп келиш учун керакли хоналарни жихозлаш керак. Бу ишни узим назорат қилишни истадим. Отамга ишонишим мумкин эди. Лекин отам мени яхши билалар, барибир айиб топаман. Шунинг учун узимга топширдилар. Афсус уларни ёқотиб қуйдим. Кетган кунимни эртасига эрталаб Фазилатга қунғироқ қилдим. Биринчи берган саволи "адажон розимилар" булди. Мен хазиллашиб агар 4 кундан сунг уйга қайтмасам мени ёқотдим деб хисоблайвер дедим. Нодиржонни овозини эшитдим. Севгилим билан узоқ гаплашолмадим. Сабаби улгуриш керак. Хар куни шундай давом этти. Отам улфатлар билан болаликлари утган қишлоқга кетишти. 3-кун ишлар деярли якунига етди. Фақат асосий буйиртма уғлим учун махсус машинали крават келса булгани. Аксига олиб вилоятда бунақаси қолмабти. Фазилатга шундай совғам ёқишига ишонгандим. Шу кечада бу совғам хақида этиб қуйишимга сал қолди. Фазилатни кайфияти йуқ еди. Бир амаллаб кайфиятини кутаришга урундим. Бироз узига келди. Кулиб хайрлашдим. 4-куни келишилган вақтда Икром дустим мени шахарга олиб кетиш учун етиб келди. Мебелдан дарак йуқ. Дукон хужайини наватдаги бахонани туқий бошлади. Нима буса булди дедиму оилам бағрига шошилдим. Шахарга етиб келдик. Постдан утганимизда Икромни телефони жиринглади. Но хуш хабар. Отаси оламдан утибти. Орқага қайтамиз дедим. Икром булса "сен қолавер. Махалла-куй купчилик узимиз эплармиз. Сени уйинга ташлаб орқага қайтаман" деди. Фақат бензин оволиши керак булгани учун АЁҚШга кирди. Кегин мени телефоним жиринглади. Мебел дуконидан. Буюртма кеганини айтишди. Мен қайта-қайта уйга қунғироқ қилдим. Хеч ким олмади. Соат эрталабки 9:10 атрофида еди. Ёмғирхам тоза эзиб ёғганми, уша куни шахар хавоси дим эди. Яна қунғироқ қилдим. Фазилат яна жавоб бермади. Менимча сут олгани чиқиб кетган. Уйладим узимча. Шахобчадан чиқиб яна вилоятга йул олдик. Пуст тирбанд булиб кетти. Икромни хуноби ошиб боради. Машинадан тушиб отаси улгани хақида айтдим. Хайдовчилар йул очиб беришти. Постда стоп белгисини курсатган ДАН ходими хужжатларни суради. Авалига чунолмадим машина дакументлари урнига, шахсини тасдиқловчи хужжатларни текширвотти ДАН ходимлари? Хужжатларимни текширган назоратчи Икромга кетиши мумкинлигини айтди. Уни хотиржам қилиш учун шахарга қайтаман дедим. У юкларимни бериб Индинга келолмаслигини айтди. У кетти. Назоратчи мени хонага бошлаб борди. Қулида ак-74 кутарган барзангилар шахардаги номаллум бинога олиб келишти. Терговчини хонасига олиб боришти. "Уртоқ терговчи қотилни олиб келдик" дишганида Узимни ёқотиб қуйдим. Хар қанақасига узимни гунохсиз эканимни чунтиришга уриндим. Оқибатда темир панжара ортига тиқишти. Бу ёғини узизнгиз биласиз? Жаноб судья. Адолат кани? Нега ман айибсиз булиб боламни салкам иккига булинган суратию, кукарган юзини куришим керак? Балки кимдур боламни уғрлагану Фазилат бунга чидолмай, менга айтолмай узини осган. Жаноб судья Нодирни топишганда қорнидаби кесилган жой бормиди?
- йуқ бу експертиза учун ёриб курилган.
- Чунарли, мани бошқа гапим йуқ.
Суд кенгашиб Ниғмони айибсиз деб топди. Энди у хотини ва боласини кумиш учун куч тополса булгани...

Добавлено (16-Янв-2012, 04:10)
---------------------------------------------
Хайронсиза? Ниғмон Фазилат учун сунги суянч эди. Золим ота-онаси кечирмагач бошқа кимга орқа қилсин? Ниғмон 3кун гача у билан қоладими йуқми? Айтмаганди. Фазилатни асаби дош бермади. Ниғмон хам мендан юз угирди деб олдин боласини кегин узини осиб улдирди.
Ниғмон унга 4 кун хал қилувчи кун деб айтганди. 4чи кунда Ниғмон айтилган вақтига етиб келмади. Фазилатни бошқа кутишга кучи қолмаганди. Узини осиб қуйди. Буларни хаммаси Ниғмонни ичини йеб битирди. Бу хақида бировга айтолмиди.
Тамом...


Faqat 3 ta shart!
 
ShukronаСана: Душанба, 16-Янв-2012, 20:13 | Изох # 181
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Barbir kòzdan yosh chiqdi.ZÒR
 
LoadingСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 02:29 | Изох # 182
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Bu Hikoya real voqialarga asoslangan. G'oya muallifi "Shukrona"
Hikoya uchun hujjatlarni g'oya muallifi va Loading... to'plagan.
Mavxumliklar hikoya yakuniga qadar oydinlashadi nasib qilsa. Zero u xali trik.
. . . . . . . . . . . . . . .
Har ehtimolga qarshi asabi bo'shlar o'qimasin.
. . . . . . . . . . . . . . .
Онамни жиним суймайди ёхуд мен қайта туғулган кун.
Изолда билан сухбат утказган Франциялик мутахасис бемор олдида чорасиз қолди. Умид кузи билан унга қараб турган ота-онани ноумид қилишни истамади. Анализ жавобларини кутишни маслахат берди. Касалхонадан кузатиб қуяркан йулкада угай ота докторга юзланди. Изолдани ойиси эрини чунгандек қадамини тезитди. Изолда бу каби текширувларга куникиб қолган. Бормаган табиби, курмаган психиатор қолмаган. Невропатологлардан бири чап мийада бази узгаришлар борлигини этканди. Бу хафли эмас. Ота барибир хавотирда. Француз хар қалай сунги техникаларни олиб келган. Шунга яраша психологик муолажалари хам самарали булиши керак. -Доктор куриб турибсиз қизимиз сопа-соғ куринади. Лекин жин кирган дишади.
Таржимон буни чунтирди. Доктор Изолда ва уни таниган танишлари билан бирма-бир сухбат утказиши, касални даволашда яхши самара беришни чунтирди.
Куп қаватли бинода яшовчи бу оила қушнилар орасида хар кунги янгиликлар сарлавхасидан хайриятки тушиб қолди. Изолдани "кичкиналигидан бундай телба булмаган" дейишади таниганлар. Отасини улими шундай тасир қилган булса керак? Балки сабаби бошқадур? Чунки бундай булиб қолганига куп вақт булмади. Шу бинога янги кучиб келганлар авалига Изолдани сезишмайди. Қушниларнинг "эхтиёткорлиги" важидан улар хам уни шайтонлаган деб узларини олиб қочадилар.
3-қаватга шу йили кучиб келган Марям она пешин намозини уқиб булгач дим уй деразасидан бино ховлисига хаёлчан қараб утирибтилар. Хаётни пасту-баландини курган онахон угирган тасбихи умр сониялари каби бир маромда шиққилаб турибти. Болалар шовқинига қоришиб уй йулаги олдида таниш машина тухади. Машина эшиги очилмасидан бақириқ овози эшитилди. -"Изолда онен сани улдиради!" жирканиш охангида кулиб.
- Ада ёрдам берин!? Ойим-ойим! яна бақирди Изолдани узи.
Бу холатни гувохи булиб турган қушнилар шивирлашишни бошлади. Болалар донг қотганча томошабин булиб қолишти. Кичкинтой Зулфизар қурқибгина у томонга яқинлашди. "сизга нима булди?" суради қошларини уйиб. Ховлига урнатилган темир курсида утирган қушни бақирди. " анқаймигина қол бола улгур?! Қара болага?! Ану жинни бир нима қилади хозир?! Тез ол!" Бақириқ бутун бинога эшитилди. Текин томошадан бехабар қолганларга бу яхши э'лон булди. Марям она агар уз кузлари билан курмасалар бақирётган Изолда эканига сира ишонмас эдилар. Кунда, хеч булмаса кун ора бирор нима билан йуқлаб турадиган қиз нахотки онасини хор қилса? "Наузубиллахи мин залик! Аллохим узин хидоятга бошла ожиз бандаларингни" деб пичирлаб қуйдилар.
Деразадан тушган қуёш нурида хавода уйноқилаб учган чанг куриниб турибти . Изолдани ёстиғини сийпалаб қуёш нури аста секин уни ёш тулган кузларини қамаштириб йуборди.
-Салом менинг гузалим?!
-Нега яна келдин? суради қиз кузлари нурдан қамашиб.
-Изолда мен сени севаман ахир?! Сен бунга рози булишинг керак?
-Бекор гап! Кейин мени исмим Инобат. Хеч қандай Изолда-мизолда эмас?!
- Сен мени маликамсан. Мен жуда бойман. Сени мен хаммадан бой қиламан. Изолда рози бул? Барибир сенга одам боласи уйланмиди.
- Нега бундай ахмоқсан Юсуф? 4 ёшли укам сендан ақиллироқ. Сен булмасанг эди мен оилали булардим. Мени тинч қуй ва мени севган инсонларга яқин йулама. Жин урсин...
- Кечирасан Маликам мен уша жинман?
- Эй Аллох уша кечада мен нима айб қилгандим?
Хонага Изолдани ойиси кириб келди. Изолда ойисидан бойаги беодоблиги учун кечирим суради.
-Қизим кеттими?
-Ха! Лекин хозир яна қайтиб келди.
-Сенда айиб йуқ. Нима диди яна? Нима керак экан?
-Яна уша гап. Мана бу сизга бояги айби учун экан. деб стул устидаги бирнечта почка пулни ва тилла буюмларни курсатти.
Она шурлик секингина қизини ёнига утирди. Бошидан силади. Пешонасидан упиб қизининг қулоғига " пулиям ёқолсин, узиям ёқолсин" деб шивирлади. Бехосдан Изолда "Улдирман, онангни биринчи улдираман!" деб онасига ташланди. Яхшики эшик олдида адаси кузатиб турганди. Уларни ажратиб. Шивирлаб бирнималар деди. Изолда яна шилқ этиб жойига тушти. Эр-Хотин бир бирларига тикилганча Изолдани ёнида узоқ утирдилар.
Қиз узига келгач Марям онани кургани чиқти. Доимгидек қисқа салом-алик, хола сураш булди. Изолда орқага қайрилиб уйга отланди.
- Инобат?! секингина чақирди онахон.
- Лаббай Марям хола?
- Доим чиқасан дарровда қайтасан. Буш вақтингда чиқ сен билан гаплашгим келди.
- Хоп булади! Эртага доктордан қайтсам кираман. Майлинми?
- Унда кутаман?
- яхши дам олинг!
Марям хола эшикни ёпарканлар "ким ойи" суради келин узини курмагандай тутиб. Қайнона босиққина қилиб.
- Инобат чиқибти. Бу домда узи энг яхшиси шу оила эканда?
- Қайси Инобат? Бу бинода унақа одам йуқку? Адаштирдиз ойижон?
- Халима қушнини қизи, болам?
- ааа?! Изолдани этвосми? қозонидан куз узмай суради келин.
- Ха уни исми Изолдами? Нега ану бемани серялди исмдан қуйишган экан?
- Билмадим? Исми манга ёқдию? Узини жинниси қузғидиган одати боракан? Кегин юқумлимуш?
- Аллохга истиғфор етин қизим, тавба денг! Хеч ундаймасда?! Сопа-соғ ойдек қиз.
- Вой ойижон ана қушниладан сурен? Учрашувга чиқан йигитлар ёки қочармуш ёки бош оғриғи булиб уйга қайтармуш.
- Қизим ғийбат қилган рузадор аёллар хақида биласиза? Суради қайнона.
- Вой ойижон.? Деб узиникини маққуламоқчи булдию? Тарбияси бунга йул қуймади.

Davom etirishim silaga bog'liq...


Faqat 3 ta shart!
 
SmartDentСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 10:48 | Изох # 183
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
Davomini yozing,voqeaning rivojini kutaman

Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
 
xasan_uzСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 13:50 | Изох # 184
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
Shaxsan man kutyapman tez faqat.
Oldindan raxmat!

Добавлено (18-Янв-2012, 12:50)
---------------------------------------------
bo'laqosezchi okasi!


Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
LoadingСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 19:51 | Изох # 185
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Орадан бир неча кун утти! Изолда франциялик мутахасис очган марказда ётиб даволанишни бошлаганди. Бу орада мутахасис беморнинг яқинлари билан сухбат утказди. Лекин хулоса ишончсиз. Муолажа тасири 10-15% ни ташкил этади. Асосий этибор аста секин жинни Изолдани миясидан суриб чиқариш. Куп холатларда қурқиш мийяни жарохатлайди ва нерв толаларини ишдан чиқаради. Демак жин аслида йуқ. Изолдани мийясига у бор деган хайол урнашиб қолган. Шуни ташқи мухит ёрдамда суриб чиқариш лозим. Доктор шундай хулосани отага этти. Лекин бу ота учун янгилик емас. Угай ота бу балодан қутилолмаслигини уйлаб яна умидсизликка тушиб қолди. Доктор фақат доимий назоратда булишни тавсия қилолди халос.
Изолда уйга қайтаркан ичида хотиржамликни хис этти. Хар сафар у хаммаси тугади деб уйлайди. Уша кечани фақат тущда курганига ишонади. Жинлар одамларга куринмиди. Фақат чарчаганда шарпалар куринса керак? Изолда шуларни уйлаб уйга кирди. Хонасига қурқиб муралади. Хонаси бум-буш. Демак у ростан Юсуф жинни курмаган, у йуқ. "У йуқ. ман уни курмайабман" қувониб кетти қиз. Угай ота қиз узидалигини билгач биринчи оиласи олдига кетти. Изолда мехмонхонани тартибга келтиришни бошлади. "мехрибон" она эр кетмасидан яна инжиқликларини бошлади. Яна бечора қиз хоналар уртасида худди чарм туп мисоли тепкиланди. Хар қанча онасини этганидек қилишга урунмасин. Онани зархри шунча ошиб бораверди. Изолда бу бақир-чақирлар унга ёмон тасир қилишини биларди. Лекин кимда жахл йуқ дисиз? У хонасига қараб қочти. Узини деразадан эсаётган шамол тарафга урди. Узини зурға босиб турибти.
- Бундайларга буш келиб булмайди?
- Йуқ! йоқол кет!
- Изолда вада бергансан.
- Ман хеч кимга вада бермаганман?
- Эткансан. вада бергандин эсла...?
Қиз хонадан отилиб чиқиб онасига бақириб кетти. Уни шу ахволга тушишида золим онаниг зулми айибор. Она яна уша жавобни қайтарди "ёқмаса уйимдан ёқол" Изолда яна узини ёқотиб қуйди. Кузи олдида жуда таниш чехралар айланиб турибти лекин бирортасини таний олмади. Кимдурлар "узингни бос" дейди кимлар яна нималар деди. Чуниб булмайдиган бир нималар. Қаёқдандур ёқимли овозда калима таралди. Инграган овозлар, доимгидек дунёдан узилиб қолди.
Ёмон туш кургандек чучиб уйғонган қиз зал уртасида чузилиб ётарди. Куча эшик очилиб укаси кириб келди. Опасини бу ахволда куриб ич-ичидан ачиниб кетди. Хонага кириб уни урнидан туришига ёрдам берди. Ошхонадан дод вой билан чиқиб келган она яна Изолдага ушқириб кетти. "энди укениям узинга ухшатвоссанми?! Сан ниме манга биринчи булиб салом бермисан?!"
- Ойи нима деганиз бу? Қарасам ерда ётибти, хавотир оламанде? Шунга...
- У санга угай билиб қуй! Сан олдин онендан хавотир ол билдинми?
- Ойи жонимга тегдиз! Опамни тинч қуйин! Нима кереги бор?
- Ия санам ургандимми?! Хоо?! Биргалашиб кучага хайди қоли?
- Ман унақа димадим? Уйимизда барака йуқ?! Тинчлик йуқ! Адам дойим ану хотинини олдига қочиб кеталла.
Бола хонадан чиқиб кетти. Хона жимлик ичида қолди. Изолда шахт билан урнидан турди.
- Биламан сиз уша кун учун узизни кечиромис?
- Халигача тирик юрганинга қойилман?
- Адамниям улдирвордиз? Мани фақат угай отам ташаб кетмасин учун улган куниздан ушлаб турибсиз?
Бу гаплар қанчалик хақиқат булмасин она бунга чидолмади. Қиз яна кучага хайдалди. Яна уша бекатда утириб тонг оттиради. Тонгача яна уша куз ёши хамрохлик қилади. Бу замонавий ялмоғиздан қочиш рёжаси хақида хом хаёл қилади. Мана хозир егнида футболка, дженси шим, оёғида сланси кийиб олган. Соат тунги 01:06. Бекатда утириб катта кучадан уткан машиналарни узоқ кузатиб утирди. Ёмон хотираларни улар тарафга отти. Телефонига дилидагиларни ёзиб қуйди.


Faqat 3 ta shart!
 
xasan_uzСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 20:21 | Изох # 186
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
davomi qani???

Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
LoadingСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 02:14 | Изох # 187
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Алё-алё ассалому алайкум! Уйин қимен номеримни куриб турибсизку?
...
Бугун уйга вақтлироқ қайтин. Ойижон билан адажон бугун турмуш қурганларига 35 йил бупти. Шунга чақиришти. Котта келин булиб хизмат қимиманми?
...
Қанчада қайтасиз? Ман болани боғчадан опкелиб тураман.
...
Хоп тезроқ келин?!
Орадан 15 дақиқа утиб кастюм-шим кийган сочлари хафсала билан таралган хуш бичим эр кириб келди. Инобат югуриб эрига пешвоз чиқмоқчи булдию бекат панжарасига урилиб узига келди.
Изолда узига келолмай панжарани махкам ушлаганча қотиб қолди. Узига келишни истамасди хам. Эри югуриб келди. Инобатни билагидан ушлади. Елкасига қул қуйиб, "Хечнарса қилмадими? Соғмисиз?!" суради. Келин мана бу скамейкага утирволин?
- Яхши етиб келдизми адаси?
- Ким? Манга етвосми?
Қизни бу саволидан йигид довдираганча у хақида бироз бошқача уйлади. Уни кузларига қараркан қизни боши айланиб тургани шундоқ куриниб турарди. Югуриб бориб машинадан муздек минирал сув олиб келиб қизга ичирди. Изолда томоғидан утган муздек сув тасирида узига келди. Куз олдида бир хуш бичим йигит турибти. Йигитни куриб авзойи бузилди. Йигит тахминан қизни авзойи нимага бузилганини фахимлади.
- Йуқ? Ман фақат ёрдам бериш учун туштим.
- Юсуф уйин қима? Энди бунақа йулига уттинми?
- Қанақа Юсуф? Ичганмисиз диман? Сомисан.сиз? деб қизни юзига уриб қуйди. Изолда юзига охиста урилган бармоқ тафтидан адашганини пайқади.
- Кечирас ман сизни танишим билан адаштирдим.
- Вой шунақа димисми?! Ман уйладимки ман хақимда нотури уйлавос деб.
- Унақамас! Лекин кечаси иккида соғ одам юрмиди. Билсез?
- Курдим! Узи билан узи гаплашиб, бирданига югириб бориб темир панжарага уриладиганлар буларкан?
- Нима сиз хаммасини курдизми?
- Ха қуллариз билан бир нималар қилдиз. Курмасли мумкин эмасди?
- Бой йигит сизни энди куриб турибман бизни тарафда.
- Силани тарафни билмадим. Ман синглимни кутвомман.
- Қайода синглиз?
- Дугонасини уйида. Уй безатвотганмуш? Чиқвомман диганди.
- Чунарли?
- Ана чиқвотти. Узизни эхтиёт қилин. Хаёлпараст қиз.
- Ман хақимда ёмон уйламен. Қиз боламан хали.
- Вой туба халиямми дишимни кутвосими? Энди яхши қизлигизга ишонудим.
- Ман бусам сиз жин эмаслигизга энди ишонудим.
Уртада кулгу кутарилди. Йигит ортиқча саволларга жавоб бермаслик учун машинасига утириб синглиси чиқвотган кучага қараб юрди. Катта кучага қайтган автомобил хайирлашгандек гудокли сигнал чалди.
- кимга сигнал чалвос? Йуқ мошинагами? Суради сингил хайрон булиб.
- Қоидаси шунақа деган жавобни берди ака хозиржавоблик билан.
Машина салонида ёқимли куй таралмоқда. Йигит берилиб кеттиб "чиройликан" деган суз оғзидан учди. Сир бой бермаслик учун узи танимаган хонандани этвотганини айтди. Синглиси сурадимми? деб хайрон қолди.
Бекатда қолган Изолда муздек сувдан хуплаб, тунни қолган қисмида нима булишига қизқти. Аммо режаларини укасини ташрифи бузди. Уйга қайтиб кириб кетишти.
Davomg bor...


Faqat 3 ta shart!
 
GiyosСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 16:12 | Изох # 188
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
"Davomg" ni tez yozing))

Sog' salomatlik...
 
DilraboСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 17:09 | Изох # 189
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Qöwni,avval aytganimdek dahosiz.Qoyil! Ijodingizga baraka...Inobatning keyingi taqdiri nima bölarkan?Aql bn xayol tafovutga kelganda idrok murosasi qaysi tomonga köproq og'iwarkan?...Alloh ayrim mahluqotlarini bekorga bizga körinmaydigan qb qöymagan Zero, biz bn birga istiqomat qilsada...Xoliq iwlariga aralawib bölmasligi barchamizga ayondir...Davom eting,qöwni.

Nigohimda jamdir bu olam...
 
xasan_uzСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 17:38 | Изох # 190
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
xoy qoshni ie yog'e uzur soriman. Davomi deb oylamman.

Lekn qoilman. Davomini tezro yozing iltimos.


Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
LoadingСана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 01:11 | Изох # 191
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Тонга яқин енгил йуталдан уйғонган Изолда бироз бетоблигини билди. Холсиз толиққан оёқларини судраб хонасидан чиқти. Тоғлар ортидан сочилиб турган нур қуюш хам эринбгина кутарилаётганидан дарак берарди. Юз қулини ювиб бироз эти жунжикти. Хонасига кириб кравати олдига келди. Кучадан кимнингдур инграган овози эшитилди. Бу Марям онанинг овозлари? Бироз тик туриб эшитди. Аввалига уйларида бир гап булди деб уйлади. Бироз уткач у оятларни тиниқ эшитишни бошлади. "Албатта, бу Қуръон энг
тўғри йўлга хидоят қилур
ва яхши амалларни қилувчи
мўминларга, албатта,
ўшаларга, улуғ ажр борлиги
хушхабарини берур" ва яна сукунат оралаб " Албатта, охиратга иймон
келтирмайдиганларга, ўшаларга, аламли азобни
тайёрлаб қўйдик." ойатларини эшитди ва кузи ёшланди. Номалум тарафдан эшитлан чигирткани чириллаши, қушларни Яратганга хамд айтиб нола билан сайрашлари Инобатни бир қадар хаётга қайтара олди. Иймон ёшлари ювган кузлари дунёни уйлаганидан кура гузаллигини курди. Юрак зарбасидан отилган қувоч тилларини тулқинлантирди. Лабларини ёриб утиб "яшашни истайман" деган садога айланди. Қиз урнидан шахт билан турди ва "вадангни бажар Инобат" деб узига танбех берди. Ошхонага чиқти. Мехир билан нонуштага гузал стол тайорлади. Беморликни енгиб утти. Дойимий вақтда укаси, бироздан сунг онаси уйғониб чиқишди. Изолдани укаси дастурхондаги турли пишириқлардан бирозгина узини ёқотиб қуйди. Лекин онасини кутиб утиришга қарор қилди. Она дастурхонга утиришига қайноқ чой дамлади. Тобига йетканда қуйиб узатди. Болалар она юзидаги уйилган қовоқни учмаган уйқудан деб уйлашди. Чой ичиб булгач ука қули ширин опасини буйнидан қучоқлаб, сочларига қушиб опачасини юзидан упиб қуйди. "Булди энди бачканалашма уқишинга бор" деб она уғлини шоширди. Дастурхон атрофида икковлари қолгач она яна норозилик китобини очди. Исроф, увол хақида уйлаш туғрисида угит берган булди. Изолда узи билиб ё билмай "ёқмадими" деб юборди. Бу унинг хатоси эди. Бир зумда сахарда курганлари саробга айланди. Уртага ука тушиб базур тинчлантирди. Онага яхши гапириб, ошхонадан олиб чиқиб кетти. Изолда бардошли булишга уриниб курди. Уйни сарамжон-саришта қилиб Марям онани олдиларига тушиб кетти.
- Ассалому Алайкум келин ойи! Холам уйдамилар?
- Хозир дам овотудилая? Хеч ким безовта қимасин дегандилар. нима деб қуяй?
- Мана бу "творогли" пиширудим қушни хаққи оп чиқдим.
- Вой уйга кирин. Утириб турин уйғониб қоларла?
- Йуқ халироқ чиқарман. Безовта қилдим узур?
- Тухтен Изуда. Кечирасиз Изолда. Ойим чақирвоттила.
Марям хола қушни қизни куриб жуда хурсан булдилар. Мехмонхонага кириб утиришти. Келин чаққонлик билан иссиқ чой қуйиб дастурхон ёзди. Изолда хижолат булди. Бемахалда чиқиб қолганини билди. Уй эгалари мехмон чақиришган куринади. Улар келса хамма ноқулай ахволга тушиб қолади. Тезроқ салом алик қилиб чиқиб кетишни уйлади. Гапни нимадан бошласа экан?
- Марям хола мехмон келадиганмиди?
- Кеп қолишди мехмонлар. Қизим нимани уйлавос мана булардан олин. - Ким мехмон? Келиб қолишган булса, ман уйимга чиқий хола? Суради минг хижолат булиб.
- Инобат қизим сизни этвомман. Сиз мехмонимсиз.
- Вой холажон? Ман дастурхон тайёрлигига мехмон келаркан деб уйлабман.
- Қазим сиз билан гаплашиб олишим керак.
- Тинчликми? Нима булди холаджон?
- Онангизни нега бундай хор қивоссиз? Қизболага ярашмайди. Кунизи-кун уришиш? Бу гунох биласизми? Онанини асраш кэрак.


Faqat 3 ta shart!
 
DilraboСана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 01:53 | Изох # 192
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
U özining onasimikan degan savol tug'ildi.Astag'furulloh,tarbiyachini özi tarbiyalanmagan ekan wekilli...Rahmat,davomini kutamiz. Qöwnisinikidan yaxwilikning hidi kelayapti...

Nigohimda jamdir bu olam...
 
xasan_uzСана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 12:19 | Изох # 193
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
qoil. Davomi qachon?

Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
GiyosСана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 14:43 | Изох # 194
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Loading. . .

Sog' salomatlik...
 
LoadingСана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 18:21 | Изох # 195
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
- Онангизни нега бундай хор
қивоссиз? Қизболага
ярашмайди. Кунизи-кун
уришиш? Бу гунох биласизми?
Онанини асраш кэрак.
- Холажон ман хечам уришгим кемиди. Негадур онамни ёқтирмиман?
- Йуқ қизим унақа бумиди! Ман сизни жуда яхши қиз деб уйлардим.
- Марям хола олдин ойим билан хичам уришмасдим.
- Кечирасиз қизим оилезга аралашдим?
- Марям хола жуда қийналиб кетдим. Уша кундан кегин худди ботқоқа ботиб қовотганга ухшиман.
- Қайси кундан кейин? Агар қийин булмаса этиб берин.
- Хозирги отам угай. Лекин ёмон одаммас. Узимни адам 14 ёшимда улганлар. Шундан кейин онам мани ботқоқа итаришни бошладила. Сал нарсага асабилашиб, бақирадиган булиб қолдилар. Отамни яхши курардилар. Балки адамни ёқотиш шундай тасир қилгандир. Мендан бошқа хеч кимлари булмагач иссиқ, совуқларини манга сочадиган булдилар.
- қизим балоғатдасиз, жуда чиройлисиз. Кечаси укез уйга опкирдила. Хозир одамлар ёмон булиб кетган. Бир балога йулиқиб қомен?
- Хола манам қурқаман. Лекин қаёқа бораман? Қушнилар мани бир умур химоя қилиб яшашмидику?
- Қариндошларникига борин. Онезга яхши гапирин Инобат.
- Базан аммамни уйларига қочиб кетаман. Ойим қайтариб олиб келала.
- Уша куни деб отанг қазо қилган кунни назарда тутасанми?

Кечирила,


Faqat 3 ta shart!
 
xasan_uzСана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 18:45 | Изох # 196
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
nega kechiramiz??? Kechirishga voqt yu tez davomini yozaqosezchi!

Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
LoadingСана: Шанба, 21-Янв-2012, 20:39 | Изох # 197
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
- Уша кун деб отангиз қазо қилан кунни этвосми? гапни булиб суради Марям хола.
- Юсуфни курган кунимни. Аниқроғи ланати уша кечани этвомман хола.
- Сал оғир булин қизим. Ланатлангалларни Хақ субхонака ва Та'ало оятларида санаб қуйган.
- Онам кучага тунда борми, куңда борми хайдайди. Уша куни Шанба булса керак. Пиширган овқатим ёқмагани учун кучага хайдадила. Уша қиш унча совуқ келмаганди лекин тунда қор ёғди. Пана жой қидириб куча санғидим. Ярим тунда қушниларни безовта қилиш уят дедим. Кейин уларни унча танимас эдим. Айланиб айланиб бино гаражлари олдига келдим. Шамол ва қордан энг яхши пана шу гараж орқасида туйилди. Ёш болалар жуда ғалати буларкан холажон. Онамдан жахлим чиққанди. Узлари туғиб нега бундай қийнайдилар деб. Бир бемани болаларча фикр хаёлимдан утиб бошлади. "Шу гаражлар ортига беркиниб утираман. Эрталабгача уйга қайтмасам онам мени қидирадилар. Ховотирли ёзларини кургиб мени яхши куришларини билиб оламан"
- Олдин хайдалганизда хеч қатга кетмасмидиз Инобат?
- Йуқ эшик олдида кечирим сураб ялинардим. Базан қушнилар бақиргандан кейин онам мени уйга мажбур киргазардила.
- Кегин нима қилдиз? Гаражга бекиндизми?
- Ха бу жойга бекинмачоқ уйнаганда бекинардик. Катталар билишмайди бу жойни.
- Қизим бунақа жойда...
- Узимни хам кунглим тортмасди. Чунки базида бу жой пана булгани учун ичларини бушатиб кетарди болалар. Билмадим лекин ичкарига кирдим. Қушнимизми гаражини ортида тухтадим. Гаржнинг метал деворидан илиқ хаво уфуриб турарди. Бироз ичимга иссиқ киргач нимага мен билан шунча қийинчилик юз беради деб уйладим. " Нимага худойим мени қийнайсан? Нега отамни олиб қуйдинг? Нега мани ойим ёмон?" шуларга ухшаган бетайин саволларни узимга бериб утирдим. Уша дақиқада мен худони ёмон деб уйлардим.
- Инобат?! Астағфир Аллох! Қайоқдан бундай бемани нарсаларни ургангандиз?! Аллохим узин кечир биз осий бандаларингни?!
- Биласизку? Кинода сериаларда шунақа дишадику. Эскичада бу гаплар катта гунох дишади. Буни уша ёшимда билмас эдим.
- Эй болама? Бир ниманг бор дедим узимам.
-Қисқаси қанча вақт утирдим билмадим. Этим уйишиб ухлаб қолибман. Уйғонсам тепамда кимдур турибти. Авалига роса бақирдим. Қочиб кетаман дедиму қимирломадим. Кейин устимга қулида ушлаб турган курткани ёпиб ёнимга утирди. Исмимни суради. Фақат у исмимни айтиб суради. "Изолдамисан" деб суради.
- Ия қизиқ булди-ку? Ана...?
- Қурқанимдан ха деворибман. У аслида жин булиб, гаржлар ёнида хосил булган чиқинди хонада юрар экан. Тезак титкани келганда мени курган. Ортига қайтиб чиқинди хонада маст булиб ётган дайди курткасини менга олиб кепти. Шундай қилиб мени ким хафа қилса уша одамга ташланадиган булдим. Албатта бу ишим узимга боғлиқ эмас. Мени ким хафа қиларди. Ота-онамни хурмати баланд булса. Фақат онам билан низойимиз илдиз отишда давом этти. Кейинроқ онам хозирги отамга эрга тегди. Мен бу туйга қарши эмасдим. Бироқ у киши оилалик эди.
- Вой қодир эгам. Онангиздан кутмагандим.
-Турган гапки у кишини оиласи бунга қаршилик қилди. Иккта қизлари бор экан. Онамга қариндошларни қилмаган насихати қолмади. Хозир онам аввал келишилгандек иккинчи хотин булиб яшайди.
- Нега тинч оилани бузади онез?
- Билишимча биринчи хотини иккита қиз туғгандан кегин бошқа туғолмайдиган булиб қолган. Онам уғил туғиб бердилар. - Шунақа қизим дунёда синовлар куп. Лекин сиз онез билан шунга чиқишолмай қолганмисилар?
- Йуқ хола унгамас. Анави жини исми Юсуф. Шу мени тинч қуймайди. Ман унга эрга тегишим керак экан. Онамга бу хақида этганимда жиддий қаршилик қилдилар. Бу турмушга мен узим хам рози эмасман. Юсуф бундан жахли чиқади. Гап ундахам эмас? Онам билан уришиб қолсам булди. Бошимга урнашиб олади. Узимни тутолмай қоламан. Бормаган докторим қолмади. Эскича уқитиб курдик. Қилмаган ишимиз қолмади.
- Эскича нима у қизим?
- Шу сиздакаде. Намоз уқийдиган. Қурон ёдлидиганде?
- Болам бу ислом! Бу дунёни дунё қилиб турган шу дин булади! Эскилик эмас?!
- Ман билмадим? Хамма шундай дейдику?
- Майлин қизим. Сен афтидан буни билмайсан. Шу сабабдан. Инсу-Жинларга илакишгансан. Шунинг учун онанг билан уришганинг-уришган. Уйингизда фаришта йуқ.
- Билмадим Марям хола? Эрталаб уқидизку? Қурони карим. Шуни эшитиб қолдим. Нималар дейилди чунолмадим. Фақат нега чунмаган булсам еғладим?
Марям холани кузларидан ёш қуйилди. Улани тасирлантирган бу Қур'оннинг мужизаси ва Нисо сурасининг 9-10 оятлари булди. Бу хақида Инобатга айтиб бердилар. У диққат билан эшитиб утирди. Хатто киприк қоқмай бироз кузлари тинди.
Бироз жимликдан кегин.
- Чунмасам қандай қилиб еғладим?
- Бу қур'онни мужизаларидан биттаси халос қизим. Энди келин ойиз билан гаплашиб турасиз мен Пешин намозимни уқиб оламан.
- Менга хам ургатасизми?
- Насиб қилса ниятим бор. деб дуо қилдилар.
Изолда уйга чиқиб кетти. Енгил булиб уйларни бошдан оёқ тартибга келтирди. Бир ширин таом тайёрлаб қуйди. Кечга яқин уйга отаси келиб Изолдани доктор назоратига олиб борди. Натижалар жойида. Бироз яхшиланиш бор. Уйга қайтишганда ота қизни бекатда қолдириб узи ишга шошилди. Изолда эшикни очиб онасига салом берди.

Бир неча сотдан кейин давоми.


Faqat 3 ta shart!
 
xasan_uzСана: Шанба, 21-Янв-2012, 21:00 | Изох # 198
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
xop tezroq....

Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
DilraboСана: Шанба, 21-Янв-2012, 21:07 | Изох # 199
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Ajoyib!Maryam xola Qur'oni karimning Niso surasi 59 oyati kalimasini ham tuwuntirsalar onasi bn murosa qiliwiga foyda bölardi...tavba,wu islom dinini eskicha deyiwlariga,folbinlarni,kuf-suf bn wugullanadiganlarning nayranglarini islom dini bn boglaydiganlarni,haq dindan adawayotganlarga hech tuwunmaymanda...hikoyani davomini kutamiz,qöwni.

Nigohimda jamdir bu olam...
 
LoadingСана: Шанба, 21-Янв-2012, 21:15 | Изох # 200
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Shukronaga raxmat! Bunaqa chiroyli mavzu berib unga aniq detallar bilan yordam berganlari uchun. Man kutganimdan ko'ra yaxshi natija bervotti.

Faqat 3 ta shart!
 
Форумистон » Умумий » Ижодистон » Hikoya (O'zimiz hikoyalar yozamiz!)
Поиск: