Главная » FAQ » Энг кўп саволга жавоблар |
Sayyod таржимаси оддий - овчи, мерган (охотник, hunter) 2003йилдан бери танила бошлаган ижоди сабаб, илк ўзбек блогери саналади.
Leykemiya bilan og'rigan bolakaylar uchun qon topshirish aksiyasi va hayriya tadbiri : 2012- йилги хайриялар борасида 6.500.000 сўм йиғиб, шу йилги расмий ўтказилган хайрия хит-парадида Гулнора Каримова (20.000.000)дан кейин 2-поғонани сайтимиз эгаллади, 3-Акфа медиа, 4-Шахзода. 2013 йил 2 август куни, янги рекорд! Бир кунда 17.695.000 сўм йиғдик манба 2016 йил 1-июль кунги "Рамазон-Закот" турида рекорд янгиланди ва 45.600.000 сўм йиғилди. манбаа
"Суғдиёна" газетасида Нилуфар Усмонова билан "Кўнгил", "Даракчи" газетасидаги "Журналист-юлдуз", "Чув тушди (подстава)", Бекажон газетасидаги "Экспрессо", "Наврўз" радиосидаги "Джуманджи" ва хоказо.
-Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан "Сайёд-шоу" Сити-маконда бўлиб ўтиб катта шов-шувларга сабаб бўлди. Тадбирдан видео Ўзбекистон бўйлаб тарқалди. -2013й октябрьдан "Sayyod-media" ташкил қилинди. -Имрон лойихасининг "Дўст", "Интизорим", "Золим", "Билсайдинг", "Анорам" қўшиқлари мусиқаси ва матни муаллифи Sayyod -10-ноябрь 2013 йил Юлдуз Усмонованинг ижодий тарихида илк (!) маротаба альбом тақдимоти ўтказилди ва бунга ғоя муаллифи, ташкилотчи, сценарий муаллифи ва бошловчи хам Sayyod бўлди. Манбаа -2017-2018й Дилноз (Дилноза Неъматуллаева) лойихасининг "Халоли", "Мусофиргина онам", "Махбубим", "Қахрамоним", "Мехризор", "Томчилаб", "Балли", "Сарвигул", "Ялли", "Мени унутма" қўшиқлари муаллифи, мусиқа ва матн хамда клип ғоялари хам. -2018й Президент қарори ва ташаббуси билан ўтказилган Мақом фестивали доирасидаги #maqomchallenge лойихасининг муаллифи ва тарғиботчиси. -2019-й-дан бугунги кунгача "Миллий Телеканали" бадиий рахбари: Бош продюсер ва Бош мухаррир:
-2021й сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигига 30 йил" эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди. -2023 йилги "УзЛиДеП" ва "Миллий тикланиш" партиялари хамкорлигида Республика миқёсидаги Референдум тарғибот гала концертлари сценарий муаллифи ва бадиий рахбари . -2023 й 15-май кунги «Олтин қалам» XVII Миллий мукофоти тақдирлаш маросими сценарий муаллифи ва бадиий рахбари . -ОРДЕН. 2023й 27-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти тарафидан "Соғлом авлод учун" 2-даражали ордени билан тақдирланди. |
Сайт жамоаси хақида қисқача чап тарафдаги бош менюнинг "Биз хақимизда+Боғланиш"ни босиб танишишингиз мумкин. Сайт жамоаси асосан тез тез ўзгариб туради, сабаби асосан техник ёрдамчилар бўлади. Сайтнинг ижодий жамоаси бир: сайт муаллифи Sayyod Сардор Камилов! Добавил: Бек (Bek_moderator) |
1.Бу сайт буюртмалар столи эмас, хаққонийлик эса хар бир мухлисни хархашасига қараб иш тутилади дегани эмас.
7. "Аввал мақтардинку нега энди танқид қиляпсан?" ёки "Танқид қилардингку уни, нега энди мақтаяпсан?" дейдиган қолоқларга: Инсон хайкал ёки дарахтмидики бир жойда турса ё мақтов билан танқид бу қасаммидики унга вафо қилинса? Бир инсонга нисбатан фақат ва фақат танқид ёки фақат ва фақат мақтов бўлса унда албатта у ёзаётган манфаатдор ёки шахсий симпатияси ( ёхуд антисимпатияси) мавжуд шахс бўлиб қолади! Хар бир инсонга фикрлар ўзгариб бораверади, яъниким яхши иш қилганида мақталади, ютуғи тан олинади, айби айтилади ва хатоси танқид қилинади бу элементар нарсаларку! Шуку аслида хаққонийлик ва нейтраллик! Бу борадаги эътирозчилар илтимос: хайкал бўлиб яшаманг, сал онгингизни кенгайтиринг, бўлмаса бундай тор ва жойидан жилмас фикрларда қотиб қолаверсангиз ерда қотиб қолган таппидан хам фарқингиз қолмайди. Бехуда сасийдиган нима яна бор? Сизлар НИМА эмас, инсонсизку! Инсонмиз инсондек фикрлаб, илм излаб, фикрларимизни чархлаб, дунёқарашимизни кенгайтириб яшайлик. Ва энг асосийси бирон бир савол ва ёки эътироздан аввал ўзингизга савол бериб кўринг, жавоб топилмасангизгина кейин айтинг, шунда фикрлаш доирангиз яхши ишлаб туради. |
Сайтимизнинг илк шиори "Шоу-бизнес адолат нишони остида!" бўлса иккинчиси "sayyod.com - жонли сайт!" Сабаби оддий: Жамоамиз шоу-бизнес оламидаги барча янгиликлар кечаётган жойларда биринчилардан бўлиб хабардор бўлиб туради. Тундан тонггача ва тонгдан тунгача танаффуссиз ва дам олишсиз! Бу факт! Сайтимиздаги янгиликлар бунинг яққол исботи! Ярим кечаси клип суратга олинадими, эрта тонгдан кимдир аэропортдан кириб келадими биз хамиша хабардормиз ва бевосита ёритиб турамиз. Яна бир энг асосий ЖОНЛИ тарафимиз бу сайтимиздаги аксарият репортаж ва янгиликларда сатрларни ўқиётган инсон билан бевосита мулоқот, сўзлашув тарзидек ўзига хос юмор билан сухбатлашишдек ёндошилади. Шунингдек сайтимиздан ўрин олган бир қатор лойихалар сайтни ЖОНЛИ қилиб туришида асосий рольни ўйнайди, булар; "Якшанба-мухлис минбари", "Экспрессо", "ИМПРО-ТК" ва хоказо. Элементар гохида бўлиб турадиган танқид "Нима учун кўпинча (доим хам эмас) русча ўзбекча аралаштириб ёки шевада ёзасизлар?" саволига хам жавоб шу : "Чунки биз жонли мулоқотдамиз, сохта эмас!" Хаётдагидек мулоқот маълумотни ўқувчига енгил хазм бўлишига сабаб бўлади. Жуда бир жиддий ва қийин сўзлардан иборат сўзлар эса иккинчи ё учинчи сатрларданоқ одамни чарчатади. Мақсадимиз маълумот ва янгиликни етказиш, дарс ўтиш эмас, бу нарсани мажбур бўлган мактабдаги ўқитувчиларингиз яхши уддалаган бўлса ажаб эмас. Кейин, қандайлиги эмас, нималигига эътибор кўрсатиш мухим. Маънавий озуқа хақида эса гап бўладиган бўлса, уни харфлардан эмас, берилган мавзуни мохиятидан олиниши оддий хақиқат. Бошқа тарафдан эса бу сайтимизни ўз стилига эгалиги. Хуллас, бизнинг "фишка"ларимизнинг "изюминка"лари хам ўзгача!)) Добавил: Sayyod (Sayyod) |
“ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия ТАРҒИБОТ (тарғибот орқали натижага эришиладиган) лойихамиз лейкемия (лейкоз, оқ қон) касали билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир;
"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси 1-июнь 2012 йилдан старт олган бўлиб: Лойиханинг хар сонидан ВИДЕОлавхалар базасига манба (Ютуб тўплам)
3 .КАРТАДАН ЮБОРИШ : Моддий хайрия қилмоқчи бўлганларга эса янги қулайлигини яна бир бора эслатиб ўтамиз ва хайрия ўтадиган кунни кутмай истасангиз шу икки кўрсатилган пластик карталарига Payme ёки Click орқали хайрия қилишингиз мумкин. "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасига келиш имкони бўлмагану аммо хайрия билан хисса қўшишни истаганлар учун "Фахрли инсон" учун ишлайдиган картага ихтиёрий суммада click ва payme орқали моддий хайрия қилиши мумкин. Барча тўловлар назорат остида бўлиб, сайтда чекигача албатта хисоботи тақдим этилишига кафолат! "Фахрли инсон" учун пластик карталар: 1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889 2. trastbank 8600 3036 7140 8958
4 . ХОРИЖДАГИЛАР УЧУН: -Афсуски хориждан валюта ўтказиш имкони мавжуд эмас фақатгина Western ва Юнистрим каби пул ўтказмалари орқали кимни номига юборишни +99894 6952121 рақамидаги жамоамиз ходимларидан билиб (телеграм хам шу рақамда) кейин шу рақамга коди хақида хабар йўлласангиз кифоя. МУХИМ: Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи орқали хам эришиладиган савобдир! (манба ) Турли мақоллар билан одамларни адаштириб, риё ва пинхоналик борасида бирор эътироз билдиришдан аввал бу лойиха фақатгинаи тарғибот орқали амалга оширилишини ва Исломдаги буюк ва ягона қонун саналмиш Қуръони Каримдаги Бақара суръасидан ушбу парчани хам унутмаслик сўралади, зеро мақолларнинг сахихлиги қайдаю Қуръондаги сатрларники қайда:
Шуниндек Ал-Фақиҳ Абу Лайс Ас-Самарқандийнинг "Танбеҳул ғофилин" китобидан хам бу борадаги парча:
Савоб ва "Фахрли инсон" хақида Тошкент шахар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов фикрлари билан танишишни тавсия этамиз:
"Фахрли инсон" ва ундаги Закот ҳақида Саволлар › Мавзу: Турли саволлар › Закот ҳақида ABDULLOH1496 сўради Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати”. Ҳозирда сайёд.cом сайти томонидан лeйкeмия (оққон) касалига чалинган болакайлар учун ҳар ойнинг илк жума кунида ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот акцияси ўтказилади. Бунда кўнгиллилар донар сифатида қон топширади. Хоҳловчилар моддий хайрия қилади. Сўнгра кун охирида йиғилган пулларга шароити оғир оилалар фарзандлари учун зарурий дори дармонлар сотиб олинади (маълумки бундай бeморларнинг дори дармонлари жуда қиммат). Энди саволнинг асосий қисмига ўтсам. Мана рамазон ойи ҳам яқинлашмоқда. Рамазон ойида мулки нисобга eтганлар закотини шундай хайрия акциясига бeриши мумкинми? Шароити оғир бeморлар закот олиши мумкинми?
жавоб "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди Ва алайкум ассалом! Закот бериш фарз ибодати ҳисобланиб, унинг адо бўлиш шартларидан бири унга ҳақдор бўлган шахсга мулк қилиб бериш. Уни қайси шаклда бўлишининг фарқи йўқ. Дори шаклидами ёки кийим шаклидами ҳақдорга мулк қилиб берилса бўлди. Шароити оғир бeморлар закот олишга бошқаларданда кўра ҳақлироқдирлар. Валлоҳу аълам! Манбаа: http://savollar.islom.uz/savol/86415
Яна саволларингиз бўлса +99894 6952121 рақами билан боғланиб бемалол сўрашингиз мумкин, телеграм хам шу рақамда. Добавил: Sayyod (Sayyod) |
Қўшнингиз ёки қариндошларингиз сиз хақингиздаги гумон ва шубхали гап сўзи (орқаваротдан пинхона ва яширин тарздаги гап сўз) бу ғийбат дейилади. Оммавий ахборот воситалари, хусусан сайтдаги сурат, видео ва фактларга асосан ОШКОРА мақолалар эса фош қилинган маълумот дейилади. |