02:23 Манзура хизмат кўрсатган қорқиз, Элвис ва Месси Жўраев ўғиллари? Рахимхон хафталигига старт! | |
Инстабейба, ляля, бейби, Манзоля хуллас детка-конфеткамиз Манзурага хизмат кўрсатган қорқиз унвонини берса хам бўлади шекилли. Йилдан йилга Президент арчаси сахнасида турли образлар, турли воқеалар билан болажонларни кайфиятига аъло таъсир кўрсатаётган Манзура, фикримча энг эхтиросли Қорқиз-бейби бўлса керак. Бу йилги янги йил байрам тадбирида Афзал Рафиқов оппоқ-дода (собиқ қорбобо, дед мороз запретда) бўлди, шунингдек Дилноза Исмияминова, Валижон Шамшиев ва Самандар Хамроқуловлар хам иштирок этишди. Хар йили турли сахна кўриниши, олдинги йил ўзга сайёраликлар билан боғлиқ бўлиб, бу йили МанзуБейби Африка маликаси бўлди. (бай бай бай) Росия твсида бир машхур йигит, менинг илк мухаббатим "Спокойной ночи малыши" кўрсатуви бошловчиси бўлганди деганди. Бугунги давр болакайлари вақт ўтиб, Манзура холасига "Болалигимиздаги илк мухаббатимиз сиз бўлгансиз!" дейишлари бежиз эмас. Фундаментар ижод карьераси! Тарихга киряпсиз Манзоля бейбитта)) Рахимхон хафталиги очиқ деб эълон қилинади! Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг нихоят аниқ бўлган концерт кунлари билан боғлиқ промо ишлари бошланди! Бир неча бора сурилган ва мухлислари тарафидан интиқ кутилган концерт, 6-7 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтади. Унгача эса "Отажон" номли мп3 ва видео дисклари "Синема маркет" дўконларида сотувга чиқиб бўлди. Шу ой бошларида янги "Сени кўнглинг олган ким?" деган янги қўшиқ премьераси кутилмоқда. Мусахон Нурматов мусиқаси ва Наргизхон шеъри билан тайёрланаётган бу қўшиқдан хам умид катта. Рустам Муродов томонидан бу қўшиққа клип хам олиш ишлари бошланган. Хамкасблари орасида хурмат ва эътиборда бўлган Сардор Рахимхонни инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда машхурлар қўллаб-қувватлаб туришгани хақида хабар бергандик. Айни дамда концертга тайёргарлик қизғин, унга бўлган қизиқишлар хам албатта! Концерти муваффақиятли ўтишини биз хам тилаймиз. Янгиликлар десертида об-хаво маълумотлари эмас, табассум онлари! Инстаграмда Шохжахон Жўраев ўзининг 2008 йилда тушган суратини Элвис Пресли сурати билан микс тарзда, у билан ўхшаш тарафларига ишора сифатида қўйган бўлса, Гималаев тоғларини кашф этган Асилбек Амануллох (Негматов) машхур тўпсурар Месси билан микс қилинган суратини қўйиб, бу ўхшашликдан ўзи хам шокдалигини бизга маълум қилди. Қизиғи, бироз аввал Мессини ўзини суратини қўйиб, бу ким ўзи, менга ўхшарканми?-дегани хайратлантирди.)) Тоғнинг чўққисидан оддий бир футбол юлдузлари кўринармиди?)) Бу хам майли, овоз жихатидан ўхшаш бўлганларни қанчасини Шерали Жўраевнинг фарзандлари тамғасини миш-мишлар қўйганди, энди бу суратлардан Месси ва Элвиснинг хам отаси аслида Жўраев деб юборишмаса бўлгани. Қарабсизки, буёғи дунё миқёсидаги жанжал))))) Фикримча на Шохжахон Элвисга ва на Асилбек Мессига ўхшамайди.)) Яна билмасам, сизлар нима дейсиз?
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 12280 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |