02:13 Сиз бахтлисиз! Барибир бахтли! Жума овози - 12. | |
Сиз бахтлисиз. Ва бунга чексиз далиллар келтириш мумкин. Яшаяптган хар бир онингиздаги кичиккина ютуқлар билан хам
ўзингизни бахтиёр сезасиз. Бошқалар сиздан бахтлироқ туюладими? Нимаси Сиздан ортиқ? Улар хаётидаги келиб кетгувчи бўлган, уларнинг хаётидаги онлар бу хаммасининг негизи оддий онларку. У онлар сизда хам борку. Нима фарқи бор кимнинг бахти қандай аталади? Ассосийси номи бирку! Барибир бахтлисизку Сизнинг суйганингиз бор, уларнинг эса бойлиги. Уларнинг чўнтагию ошқозони бахтиёр, сизнинг эса қалбингиз. Гадонинг бир кунлик нони бахт берар унинг танига, берган инсоннинг эса қалбига! Кимдур гўзал дейсиз... Гўзал бўлса сизда мавқе бор, унда мавқе бўлса сизда гўзаллик. Майли ўзингиздан нуқсон топасиз, лекин сиздан гўзаллик илғаб туришадику. Хаётда хар бир инсон қандай кўринишга эга бўлмасин, хунуккина бўлса хам умри давомида кимгадир қайсидир онда гўзал кўриниб қоладику. Кимдир
умрини ойна олдида ўтказиб маъшуқа йиғди, сиз балки бу пайт билим олиб
онгингизга бахт калитларин йиғдингиз. Бугун у балки ёлғиз ва энди хеч кимга керак
эмасдир, маъшуқлар сони ва суратлари-ю ўз ўтмиши билан бахтлидир. Сиз эса энди хаммага кераксиз ва керак
бўлишингиз хам янада олдинда. Сиз борган сари бахтли бўлаверасиз! Бахтлисиз, чунки кераксиз! Сиз бахтлисиз чунки сиз кимгадир бирибир керак бўлиб турасиз. Майли ишда дейлик, майли қарз сўраган дўстингизга, ахир у сизни оғир кунида эслаб сизга мухтож бўлдику. Ота-онангиз, ока опа ука сингил, фарзандлар... Суйган ёр, майли суймагандир лекин унга кераксиз. Оддий бир жониворога хам уйингизда икки уч кун эътибор қаратсангиз унга хам керак бўласиз, у сизни кутар.. Бахтлисиз, чунки хаммаси қўлингизда! Хаммада хаммаси бор, сизда фақат бўм-бўшлик? Сизда уни тўлдириш учун бахтли онгингиз бор! Хаётингизни исталган ондан тўлдиришингиз ёки қайтадан бошлаш имконияти хамиша бор! Бахтиёр инсонсиз-ку, чунки хаммаси олдинда, бахтиёрсиз чунки биласиз харакат қилсангиз кифоя, биласиз Аллох харакатдагига баракат беради, холис ниятла харакатга бахтни файз билан кўмади. Сиз барибир бахтлисиз... қандай қилиб? Қандай қилиб бунга ишонч туғдириш мумкин? Хавас қилганингизга ХАВАС қилинг, менга хам насиб қилсин, майли унданда аълосини лекин ками эмас деб. Бошқаси гўзал бўлса, қалбим гўзаллиги янада ортсин токи уларнинг хуснидан қалбим ёрқинроқ бўлсин денг холос. Сиз бахтли, ва янада бахтлироқ бўлишингиз керак! Армон қилманг орзу қилинг, армон ортга тортар орзу армонлар қоплар. Хаммани керак тутинг, интилинг ёддда тутиб ёнингизда асранг токи улар сиздан воз кечолмасин. Керакмасман деманг, кераксан денг токи кераклар орасида хар бирига ёлғизгина кераги бўлинг! Кўнгил, хаёт тортиб турар она замин каби ўзига доим. Осмонгга от, тушгай барбир тортиб пастга... Нима истасанг ўша шундай ўзингга қайтаверади...қайтаверади қайтаверади..ривожланверади, ўсаверади, кўпаяверади.. Яхшиликни осмонгаю бойликни ерга кўмиб кўпайтирманг...учар чоғи у керак бўлмас... Қалбингизга яхшиликни тугиб ўстиринг, хаётингизга яхшилик экинг.. Армон қилманг орзу қилинг, армон ортга тортар орзу армонлар қоплар.... Фақат ўлим хақ унинг олдида....йўқ ночор эмасмиз. Шунчаки учрашув жойларини ўзгартирамиз холос. Ким кетди атрофингиздан, армон қилманг сиз умрибоқий эмассиз-ку. Учрашасиз у билан ёд этинг холос. Орзу қилинг армон эмас. Бахтли бўлишингиз керак! Чунки бир маротаба берилган хаётда бахтсиз ўтиш нақадар ахмоқлик! Сиз бахтли ўтишингиз керак! Махшар тараф учганда рухим, енгил учар дунё ишларидан ул озод. Фақатгина қалбимда олам олам бахт билан енгил учарман. Учрашув жойига эса бир тасаввур қилинг... Қандай БАХТ деб аталган ОНЛАР билан бордингиз? Қорин ва чўнтак бахти биланми? Йўқ. Гўзаллигингиз биланми? Йўқ! Машхурлигингиз биландир? Йўқ у ерда униси хам ўтмайди... Кучингиз биланми? Қани мушаклар? Салобат биланми? Қани бу қомат? Нима билан борай??? ЯХШИЛИК билан! Сиз бахтлисиз барибир билинг. Бахтли сезганингизда бахтга интилинг, яхшиликни йиғинг, ўткинчинимас. Бахт асли билсангиз оддий яхшилик! Савобнинг номи хам билинг бу ўша - ЯХШИЛИК! Сиз бахтлисиз, чунки яхшисиз! Сиз бахтли ўтасиз, чунки яхшилик йиғяпсиз! Sayyod | |
Бўлим: Din |
Кўрилган: 35072 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 31 | |||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |