Бу ёш ва шов-шувли йигитчага бўлган қизиқиш тобора ўсмоқда. Шов-шувли дейишимга етарли сабаблар бор. Аввало шоу-бизнес олами ичидаги у хақида тинмаётган мухокамалар бўлса, хафтасига қўшиқ тақдим қилишию, шунга яраша қўшиқлари юқори сифати билан хам ўзига эътибор тортаётгани бўлса керак. Шов-шувли фамилия сохибилигидан то шов-шовли мавзу Муниса Ризаева билан боғлиқ можаролари хам уни номи атрофида мухокамаларга асосий сабаб бўлиб келмоқда.
Биласизми, юқорида келтирилган фактлардан асосийи бўлгани, бу қўшиқлари хафтасига тақдим этилаётган бўлсада, улар қўл учида тайёрланмаганини сезиш қийинмас. Сифатли тароналар тақдим этаётганини инкор этиб бўлмайди. Жасур ижодга жиддий ёндошяпти, мусиқа ва санъатга хурмат билан қарамоқда, мана шу учунам у хурматга сазовор.
Қўшиқлари савияси юзасидан биргина инглиз тилида қойилмақом қилиб куйлаганини хам мисол тариқасида келтириш мумкин. Рости жуда ажойиб тарзда куйлаган, манерасидан то махоратигача.
Ва албатта энг асосийси бу мухлислари ортаётгани ва унинг ижодига талабгорлар кўпаяёгани, қўшиқлари севимли бўлаётганини хам инкор этиб бўлмайди.
Янги "Яна бир бор" қўшиғи эса шахсан мени винамп плей-листимдан жой олганини бемалол айта оламан ва хит бўлади деб катта гапира олмайману, аммо қўшиқ яхшигина оммалашишига ишонаман. Ёқмаган нарса билан сизлар билан бўлишмайманку.
Композиция ажойиб тарзда тузилган, мунгли ноткаларда хиссиётлар билан учраштириб яна бир бор сифатли охангдан рохатлантиради.
Биламан, сизга ёқади:
Тасиксдан кўчирмоқ 5мб
Муқобил тасиксдан
Саундклауддан
|