Бахтли хотиманинг, аянчли хақиқати...
Зиёданинг "Болалар уйининг боласи” қўшиғига суратга олинган клипни сюжети менга манзур келди. Жуда бир профессионал олинмаган бўлсада, хар холда ўз маъносини ва керакли нуқтани очиб беришни уддалаган.
Болалар уйига ташлаб кетилган қизалоқнинг ўз онаси келиб, олиб кетаётган пайти бахтли якун деб ўйлашимиз мумкин. Лекин ижодий жамоа бошқа бир хақиқатни кўрсата олган. Яъни халқдаги "Туққан эмас, боқган она” деган тушунчани кичиккина лавхада муносабат орқали кўрсатган. Катта қилган ва тарбия берган инсонга боғланиб қолишлик, мехр деган тушунчалар жуда нозик масала. Истаган пайт ташлаб кетиб, истаган пайт олиб кетишликда она номидан бошқасини фарзандда қолдирмайди. Вақти келганда юзига солиш бошқаю, лекин ўз онасига мехр ва хурмат туғилиши фарзанд катта бўлавергач қийинлашади. Хотирани ўчириб бўлармиди? Клипни томоша қилиб, яна бир бошқа саволни ўзимга очдим. Тарбиячиларга рости хам жуда қийин бўлса керак а?
Йилдан йилга нечта болаларни тарбиялаб катта қилишадию, энди мехри тушиб, ўрганиб қолганида, кимдир келиб олиб кетиб қолади. Майлида, ўша онаси бўладими, асраб олганларми, барибир тарбиячилар робот эмаску. Минг ўрганиб кетишса хам, ўзини тарбиялаб олса хам, барибир хар бир болакай билан хайрлашиш уларга осон кечмаса керак.
Одамлар тирноққа зору, кимлардир фарзандларга ўйинчоқдек қарашади...
Нодир Азимов сўзи ва мусиқаси
Рустам Тўлашев аранжировкаси
Клип режиссери: Зиёда, Сарвар ва Иззат.
Клипни сифатли турини тасиксдан кўчирмоқ 98мб
Клипни мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 19мб
|