12:35 Ширин ёлғон ё аччиқ хақиқат? | |
Мени ёлғончиликда айблашади. Уларга тушунтириб беролмаяптган нарсам билан бўлишиб, сизлардан маслахат сўрамоқчиман.
Хозирги кунга келиб онам ва севган қизимни мендан кўнгли қолган. Дўстим хам юз ўгира бошлади. Хаммаси ёлғон гапиришим натижасида бўлмоқда. Лекин нима учун ёлғон гапиришимни айтсам, бешбаттар ёмон кўринмоқдаман. Биронта ходисани аниқ айтиш шартмас, умумий олганда йиғилиб-йиғилиб бўлди хаммаси.
Онамни соғлиғини ўйлаб, сиқилмасинлар, юраклари оғримасин хавотирланмасинлар деб тўғрисини айтмасам, суйганимни йўқотиб қўйишдан қўрқиб ёлғон гапираман. Дўстим битта қизни деб дўстликдан воз кечди деб оғринмасин деб ёлғон гапираман. Дўстимниям йўқотишни истамайман, биргина ишонганим шу инсон, қаттиқ хурмат қиламан. Хаммада ўхшайдиган ёлғон, келиб келиб менга қолганида доим фош бўлиб қолаверади. Аксига олиб онам хам, суйган қизим ва хаттоки дўстим хам изқувар детективларга ўхшашади. Хамма нарсани текшириб тагига етмагунча қўйишмайди.
Мисол учун ГАИ ушлаб ишим чаппа бўлаётган пайт онам ва суйганим телефон қилганида алдадим дейлик, шу пайт онам уйга зарур иш билан чақирган, мен эса суйганим олдига кетаётган пайт бўлди. Суйганимдан очиғи уялдим тўғрисини айтгани, шуниям бир соатдан бери хал қила олмаса демасин деб. Онамни эса қон босими кўтарилмасин деб . Иккисига хам дўстим билан бироз ушланиб қолдим дедим. Онам хам суйганим хам шартта дўстимдан суриштира кетишибди. Ишим битгач уйга келганимда бир гап эшитган бўлсам, суйганимни ёнига боролмаганимга у бир хафта гаплашмади. Дўстимку, мени "подстава" қилдинг, ундан ёрдам сўраб қўнғироқ қилсанг ўласанми? деб жеркиб берди. Хадеб сўраверишга уяламан, шу иши тушса қўнғироқ қилади дейишини истамайман.
Шу воқеадан оз ўтмай суйган қизим билан айланиб кеч қолиб кетдик, шу куни дўстларим билан чойхонамиз борийди, уйга қўнғироқ қилишса дўстлари билан дейишган, ўртоқларим эса чойхонага келмаганимни айтишганида уйда паника бошланган, а ман телимни атай ўчириб қўйгандим, шошилиб келаяпман. Шунда дўстим суйганимни номерини биларди, қўнғироқ қилса, у шартта тўғрисини айтган, хозир мени уйимга ташлаб кетди ўзини уйига деб.
Чойхонага келганимда қовоқ тумшуқ. Уйга қўнғироқ қилганимда онамда бир олам гап эшитдим ва харқанча чойхонада эканлигмни айтмай бефойда энди. Дўстимга тел қилиб тушунтир, ёрдам бер десам, нима мани ёлғончи қиляпсанми, хозир қилиб йўқлигингни айтдикку, ана суйганинг қилиб тушунтирсин деб узиб олди.
Хуллас, онадан хам, севганимдан хам дўстдан хам роса ёлчиганман...Хеч ким тушунишни истамайди. Кўнгилчанлигим қурсин, хаммани кўнглини оламан деб доим ман ёмонман, ман ёлғончи-ман ёмон!
Абдулазиз
Sayyod: Таниш мавзу… Онам, суйганим ва дўстимдан ёлчиганман дебсиз, уларни характери ва қандайлигини биларкансиз, унда нима қиласиз ёлғон гапириб, барибир тагига етадиган одатлигиси бор экан, тўғрисини айтаверингда. Онангиз хавотир олиб бешбаттар сиқилганидан кўра, ўша ростини айтганингизда бир мартта сиқилгани яхшироқдир? Онаку барибир она, истайсизми йўқми у барибир хавотир оалверади сиқилаверади. Уйда ухлаб ётганингиздаям келажагингизни ўйлаб хам хавтори билан сиқилаверадиям. Чунки у она!
Хурсанд бўлинг суйганингиздан то дўстингизгача шу қадар текширишяптими, демак сизга бефарқ эмас, шу қадар яхши кўришади. Шунча муаммо шу ёлғон ортидан бўлаётган экан, демак бартараф этиш керак. Тўғрисини очиқчасига айтаверинг, бўлмаса Худо кўрсатмасин росмана оғир вазиятга тушиб қўнғироқ қиладиган бўлсангиз хечким ишонмай, яна калака қиляпти деб телефонни қўйиб қўйиши хеч гап эмас. Ана унда кеч бўлади.
Ички "бундай ўйламасин, бундай бўлиб қолмасин, йўқотиб қўйсамчи?" деган комплексларниям йўқотинг, аслида ўзингизни ичингиздаям паника хисси юқори бўлгани учунам ёлғон гапиришга ундайди, одамларга ишонч шу қадар сусайганмики ишонган дўстингизу вафодор суйганингизни йўқотишдан қўрқасиз? Дўстга хам суйганингизгаям фақат яхши тарафингизни кўрсатиб яшасангиз унда оғир кунингизда ким тирбанд бўлади? Унда қачон улар росмана синалади? Хақиқат учун агар улар сиздан воз кечса унда адашмаган бўласиз, мабодо ёлғон учун улар кун келиб сиздан воз кечишса унда сиз нохақсиз! Шунинг учун ростини айтаверинг, ёнингизда қолгани росмана қолган бўлади, кетгани "за правду не жалко!"
Лекин воқеангиз мавзуси менга жуда ёқди, рости хам ўйлантириб қўядиган мавзу. Яхшилик ниятидаги ёлғон мухимми, ё хақиқат билан савалашга куч топиш...
Ёлғон бўлса хам ниятингиз тозалиги ва кўнгилчанлигингиз учун хурмат!
| |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 10107 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |