07:38 Мехрсиз ва севмас эрларни тарбиялаймиз!)) | |
Salom.bezovta qilganim uchun uzur.ismim L .yoshim 23da. Surxandaryolikman. 2012yil raxmatli dadam ayam va qaynonam hohishlari asosan ayamlarni qistovlari bn qarindoshimizga turmushga chiqdim. bundan hozir qancha afsusdaligimni bilsangiz edi.ichimdagi bu gaplarni kimga aytishni bilmadim. Ayamga aytsam oilam buzilishidan qurqaman. Meni esa ajralgim yuq. Begona baribir dustlik qilmaydi. Hullas sizlarga yozishga va sal busayam yengil tortaman deb qaror qildim. Erim oliy malumotli. Qaynonam insult buganlar, bir oydan beri toshkentda, qizlarini uyida davolanyaptilar, Uyda qaynotam bir qaynopam (aqlan zaifroq) uni ikkita farzandi va yana 3ta qaynopalarimni farzandlari birga turamiz. Uy ishlarini qo’limdan kegancha qilaman. Meni muommoim aslida bu emas. Gap erim kungilsizligida. Negadir hecham ularni ko’nglini topolmayapman. Menga nisbatan juda sovuq munosabatda. Ayolligimni his qila olmayman uni yonida.erkalab suyiw uyoqda tursin, ochilib dildan gaplasha olmaymiz hatto. Uni hayotida boshqasi bordek tuyilaveradi menga. Urmaydi so’kmaydi, lekin yaxshi ham gapirmaydi. Bunday munosabat meni tamom qilyapti. Iwi biznes bilan bog’liq. yonida bir tatar qiz ishlaydi. Yaqinda ularni odnoklasnikida to’yimizdan oldingi yozishganlarini o’qib qoldim. O’ziga he4 nima demagandim, qayta qayta o’qirdim shunda ko’rib qolib o’chirib tashladi. Lekin hech qanday izoh bermadi. U haqida gapirsam u singlimday qiz diydi. Ammo yozishganlari butunlay boshqa narsa. Eratlablari bir birlariga tel qilishadi. Meni yonimda gaplashmaydi. So’rasam ish yuzasidan deyishdan nariga o’tmaydi. Judayam siqilaman. Nega menga uylandiz nima keragi bor edi bunday turmushni diyman yeg’lab. Shunchalar sovuq javob qaytaradi. Boshqa gapira olmayman. Men ham ayolman. Men ham erim bn baxtli yashagim keladi. Ammo bo’lmayapti. Mehr bering, bu ishlarizi yig’ishtiring, hotiniz bor sizi desam bitta tuqqin keyin hotinim bo’lasan derdi. Hudoga shukur hozir bo’yimda bor. Ammo shundayam o’zgarish yo’q. Menda homiladorlik juda og'ir o’tyapti, ovqatdan butunlay qolganman, ikki kunlab och qolib ketyapman, ishi yo’q. Kamqonman, bu yog’i bahor, homiladorlik tinkamni qurityapti. Bir nimalar yegim keladi. lekin erim hatto yarim kilogramm meva ko’tarib kelmaydi. O’zim ishlamayman, qo’ymaydi ishlagani, pulim bo’sa ekan biror nimalar olib yesam. Qiynalib ketib alamimni faqatgina yig’idan olaman. Ularga tik qarab gapira olmayman. Hozir menga e’tibor, vitaminlar kerak. Bolam sog’lom tug’ulishi kerak. Undan havotir olaman. Ishqilib hudoyimni o’zi asrasin. Ba’zida qo’l siltab, ajralib ketmoqchi bo’laman. Raxmatli dadam va kasal qaynonamni o’ylab va erimni yoqtirishim ushlab qoladi meni. Qizligimda bir inson meni yoqtirardi judayam, yaxshi kishi, oilamiz yaqin ular bilan. Lekin uni oilasi borligi uchun turmush qurish taklifiga yo’q deganman. Hozir ham meni kutadi. mobodo ajralsang senga uylanib butun umr g’amho’rlik qilaman deb so’z bergandi. Lekin oilaviy bordi keldi bor onamlar bilan. Hotini va farzandi ko’ziga cho’p tiqolmayman. Ba’zan o’ylab qolaman, qadr topmagan joyda nima qilaman yashab, o’sha insonga tegsam hayotim qanday bo’lardi deb. Eh.. lekin ikkinchi hotin bo’lishni hohlamasdim. Hozir fikri hayolim vujudimdagi bolam tezroq ulg’ayib, o’g'il bo’lib tug'ilsayu, butun dardlarimni aritsa. Erim ham o’zgararmidi shunda. Sizni suymagan inson bilan bir o’rinda yotish qanchalik azobligini bilsangiz edi. Erimni ko’nglini topib, u uchun sevimli bo’lishni hohlayman. Ammo qanday? Maslahatizga muhtojman. iloji bo’sa muhlis minbariga chiqaring. Ayoliga bee’tibor erkaklar bizga qanchalik qiyin ekanini bilishsin! Ismimni sir tutsangiz. Sayyod: -Хеч қачон зўрлаб, ё талаб қилиб мехрга эришилмайди. Диққатни эса тортиш жуда осон, фақат гап нафрат биланми, жирканиш биланми, рахм ё қизиқиш биланлигида. Фарқи катта тўғрими? Сиз уни диққатини тортиб турибсизу лекин, хафа бўлмангу, нафратроқ ва жирканишроқ билан. Ғалати туюлса керак фикрим, "Ия айбим бўлмаса, севсам, нега жирканади?” деб хайрон бўларсиз. Хаммаси ана ўша диққатни тортишга тақалади. Сизни қаттиқ севган инсонниям жонига тегиб кетиш осон. Агар эрингиз, хозир сизга тўхтамай мехр кўрсатиб ташласинчи, аввалига ёқади, кейин жонга тегади, кейин энса қотиб, кейин эса нафрат ва жирканишгача боради. Чунки хаддан зиёди хам керакмас. Нафақат биз эркаклар балки, хар бир инсон табиатан овчи, уни хамиша диққат марказида ушламоқ лозим. Эрингизни кўнгли йўқ бўлса, талаб қилиш ёки кутиш керакмас, мехрни туғдирмоқ керак, уни ўстирмоқ керак. Кўнгли ва қизиқиши йўқ инсонга харқанча бурнингизни оқизманг , жирканч кўринаверасиз, тўғриси. Рахмиям келмайди, фақат нафрат уйғотади. Тўқ одамга овқатни тиқаверингчи, қусиб юборади. Тушуняпсизми мен нима хақида? Уни аввал сизга нисбатан бўлган "иштахаси"ни қитиқлаш керак, кейин эса ним оч равишда ушлаб туриб, яшаш керак. Ана шунда у хамиша сизга чанқоқ бўлади. Биласизми, сиз каби аёллар учун энг осон йўли дарров талаб қилиш, йиғлаш сиқташ ва нолиш! Вахоланки бу энг катта хато! Ажрашиш ва иккинчи хотин бўлиш тушунчасини умуман унутинг. Бу кунингизам хали холва бўлмасин тағин. Бирон дардни бошимиздан кечираётган пайт, бошқа дардлар аълодек ва осондек кўринади. Сиз ажрашгач, у ерда синов бўлмайди дейсизми? Иккинчи хотин бўлиб яшаш осон дейсизми? Биринчи майдондан мағлуб кетган, иккинчи майдонда ютармиди? Сизни ўз жанг майдонингиз мавжуд, афсуски унда сизни умуман курашингиз кўринмаяпти! Хаёт бу, инсон умри давомида курашиши керак, нолиган яшамайди! Заифи хамиша енгилади! Оғизга олма тушмайди! Фақат тасодиф , ё омад билан тушиб қолиши мумкину, лекин умрбод ва хамиша хам эмас-да! Ўзингизни бахтингизни эплай олмай, бировни бахтсизлигига бахт қура оласизми? Ундан кўра ўзингизни бахтингизни тўғирлаганингиз яхшимасми? Ўзингизни холатингизни бировга раво кўриш хаёлидан тезда воз кечинг ва у кишини унутинг! Тушунаман, мехрга зор инсон ўша мехрни берадиган манбаларни эслай бошлайди, кейин эса излай бошлайди, лекин бу манбани ўз эридан олиш мумкинлиги ва бу учун харакат, мехнат талаб қилинишини тушунишмайди. Хўш, шунчаки хомиладор бўлиб севганиздан ташқари нима қилиб курашдингиз? Мехрни қандай кўрсатдингиз?
Талаб қилиш-бера олишдан бошланади. Сизни холатингизда, у мехрни зўрлаб бериш керакмас, қизиқтириб, у ўзи истаб, сиздан суғуриб оладиган даражада бера олиш керак. ИСТАЛГАН инсонни ўзига севдириш оппа-осон ишонаверинг, истаган бағритошни эритиб, ўзингизга чанқоқ қилиб қўйиш учун домла керакмас тўғриси, оддий психология билан бунга эришиш осон. Аслида ўша домлага бориб келган одамда, ички ишониш бўлиб, харакатлари ўзгаради ва унинг натижасида кўп нарсага эриша бошлайди ва бу ерда амал сабабчи бўлмайди. Инсоният эса домлага ишонади. .куламаней... Ички ишонч кучайгач, комплекслар енгилади, инсон хужайралари атом молекулаларидан иборат, уларни энг тубидаги актив жадал ишлаб турувчи нарса эса ЭНЕРГИЯ, оддий физика, улар активлашгач, атрофидаги хаёти физика қонунига оид , кўп нарсалар хам у истаганидек йўсинда реакцияга киришади. Бу жуда мураккаб жараён ва тушунтириш қийин бўлган, лекин жуда қизиқ ва керакли фан. Уни фалсафасини англаган одамни яшаши осон бўлади...бир тарафдан қизиғам бўлмаса керак.... Ха майли, сизга қайтамиз, физика ва писхология тилидан, энди оддий тилда ечим беришга харакат қиламан, фақат айтганимга риоя қилсангиз, ярим йил ўтмай бахтли онлардан тўлиб тошиб хат ёзишингизга ишонаман, бу факт. Ечим: 1. Перезагрузка! А) Ойнага қарангчи. Ўзингизга ёқяпсизми? Ха-ми? Сомневаюсь. Шу холатингизда агар эркак бўлганингизда, шу ойнадаги аёлни ўпгингиз келармиди? Ўзингизга четдан қараб, аввало ўзингизга ёқмас экансиз, ишонаверинг, истаган одамингизгаям ёқиш мумкин эмас! Хомиладор бўлсаям одам ўзига шунақанги қараб, чиройлик бўлиб, диққатни тортиши мумкинки. Халиги татар қиз билан ёзишувини ўрганибсизу, суратига қизиқиб, қарамадизми? Ўзига қандай қараган экан? Аввало ўзингиз устингизда ишланг, ЯХШИЛАБ ИШЛАНГ! Керак бўлса стилистга боринг, ўзингиздаги чиройлик ва гўзлар нарсаларни сезиб, уларни ривожлантиришга диққатни қаратинг. Айни хомиладорлик пайтингизда жуда асқоотадиган нарса- гўзалликка интилиш ва кўзларни хамда рухиятни хам гўзаллик билан тўйдириш мухим! Б) Ичингизга қарангчи? Войбўўў нолийвуриб, йиғлийвуриб тўкилиб, нураб қолган вайронаку... Ким хам бу кошонага гул кўтариб кирарди? Ички мувозанатни мустахкамланг, ўзингизни юқорида айтганимдек гўзаллик сари қадамларингиздан кейин, ич-ичингиздан мана шу босиб ўтаётган йўллар учун хурмат қилишни бошланг, ўзингизни қандоқ бўлсангиз, шундай хурмат қилиб, яхши кўришни бошланг. Ана, дунёда чунонам хунуккина инсоналар борки, лекин уларни жуда кўпчилик севади, хамма хайрон, шу нимаси борийкин-а деб. Хаммаси ички холат ва ички ишонч дунёсидан. Ички холатингизда ўзингизни гўзаллигингизга ишонч қай даражада бўлса, сизга бўлган четдан у ишонч хам шу даражада бўлади (физик жараён, энергиялар алмашунуви ва уйғунлашув жараёни)
2 . Осмонда юлдузлар ичра зухроман зухроооо Юқоридаги икки жараённи бошдан кечира туриб, эрингиздан ва у татардан устун тарафларингизни англаб, хис эта бошланг. Аввало сиз у татардек разил иш тумаяпсиз, бировни эрига хамла қилмайдиган даражада инсон эканлигингизни ўзи сизни ундан юқори тутади, эрингизни сева олиб, шу бемехрлигига чидаб яшаяпсизми демак, эрингиздан матонат ва мехр тарафлама устунсиз, бу иккинчи ютуғингиз! Мана шу нарсаларни хис этган холда, эрингизга бўлган диққатни сусайтиринг! Ха, айнан сусайтиринг. Бефарқлик! Диққат кўпидан айниганга(!) бефарқлик билан керакли диққат туғдирилади. Тасаввур қиляпман, хозирги холатда, эрингиз турса хам, ўтирса хам , аммамнинг бузоғидек мўлтирааааб қараб турсангиз керак. Бу нарса ёқади деб ўйлайсизми? Тем более мехри йўқ инсонни бу қарашлари ва муносабати юқорида айтганимдек, ёқмаган таомни бурнига тиқишдек гап. Эрингиз келганида, ўша хурматини жойига қўйиб, овқатини берингу лекин, умуман бошқа бир хаёлларда, умуман бошқа фикрларда, ўз ички дунёингизда бахтли хаёлпараст образини унга намойиш қила бошланг. Кундан кунга очилиб, ўзингизга қараб, атрофдагилардан ижобий фикрлар оларкансиз, эрингиз буни хам кўриб, диққати ўзгара бошлайди. Икки оғиз яхши гапирса шартта суюлиб қолиб кетманг, (хали бу илк жараён, олдинда қанча иш бор хали, шартта кўнманг, бўлмаса илк илдиз нозик бўлганидек, бу қизиқиши хам тез сўниб қолади, мустахкамлаб бориш мухим) худди ўзидек эшитмагандек, ўзидек бефарқликни бераверинг. Умуман ижтимоий тармоғидан, то телефонигача титманг ва рашкингизни келтирадиган холат бўлсаям, телефон жиринглайдими, смсми, умуман бефарқ бўлинг, керак бўлса кўрсатиб, мийғийда кулиб , энсангизни қотириб қўйинг, токи "Ха, сани кунинг шунга қолганда, шу билан овунақол” дегандек нарсани сиздан сезсин. Умуман кўз ёшингизни кўрсатманг, нега уйлангансан, нега бу хаёт деган гапларни йиғиштирингэй! Қўпол муомала қилманг, уришманг, мулойим мағрур, юзидан табассуми аримаган содда муғомбир образида яшашни бошланг. Аёллик ва хотинлик вазифангизни аъло уддалангу, фақат мехр ва диққатни ноль даражасига етказган холда! 3. Ароматерапия! (Тозалик нафақат соғлиқ ва гўзаллик, балки оила мустахкамлиги гарови хамдир!) Ифор! Кучли кучга эга нарса. Инсоният фақат қулоқ ва кўз билан эмас, бурун билан хам севишини биласизми? Хид катта роль ўйнайди, гигиенани аъло даражада ушланг. Инсон икки нафс билан умр кўради, иккисидаги ифор хам мухим, уни "подача"си хам! Русларда бир мақол бор "Муж бывает не бритым, а любовник никогда!" ва "Жена может быть не мытой, а вот любовница никогда!" тушундингизми? Чунки жазман мунтазам равишда овчилик жараёнида туради, ва юриш туришида хамлага хамиша хар тарафлама тайёр туради. Турмушга чиққанлар эса...шартта ўзини қўўўйворади. Бу оддий хол, қозон товоқ, кир-чир билан ўзиям ғирт қозончочиқ бўлади қолади. Уйда кўз ўнгидаги қозончочиқ аёлдан ишга келса , дуркунгина , озодагина ифорликкина қиз турса...иштаха қайсинга бўлсин? Эрингизни айблаш осон лекин аслида айб ундамаску. Бирон таомни суйиб тановвул қилиши учун у таом хам ёқиши керакми? Мана шундан жазман аёллар фойдаланадида. Уйланган эркакни қўлга олиш осон, агар хотини қозонсочиқ холатига келиб бўлган бўлса. Биз эркаклар севиб танлаганимиз эса қандай эди? Диққат сўнади, қизиқиш йўқолади, демак эр олдида ўзига қараш учун барибир вақт ажратиши мухим! Вода творит чудеса "Арома гель для душа”лардан икки уч хилини сотиб оласиз, хар куни турлисидан қабул қилинг. Атир! Майли қимматроқ бўлса хам, зўр атирлардан сотиб олинг. Жа бўлмаса "пробник"лардан олсангиз, анчага етади. Танлаган атирингиз аввало ўзингизга ёқсин сабаби, у сиз билан уйғунлаша олгандагина тўғри етказилади. Хар бир инсонни ўз хиди мавжуд ва атир бизга ёқишига қараб хам инсон феромонлари билан мослашилган тарзда подачаси бўлади. Хаммага ёққан атирни хеч қачон танламанг, у сизни ички холатингиз ва бир хидлаганингиздаёқ, аввало сизга ёқимли хиссиётлар бағишлай олиши керак. Кўп сепманг, икки билакка ва қулоқ орқасига озгина сепилса (суртилса) кифоя. Лекин атирни кечаси сепманг, эрталаб бўлса етади, кечаси арома геллари ўз ишини қилаверади. Атирни дунё миқёсида машхур брендларидан танланг! Арзон атирни таъсири хам арзон. Қиммат аьтирларда асосан феромонлар бўлади (феромон бу ўзига мойиллик анқитадиган инсон организмининг жинсий ифори) 4. Интим-Сиз қандай таомсиз? Катталар учун мавзу! Очиқ гап, эркак фақат бола туғдириш учун аёли билан ётади деб хисоблаган аёл, ғирт тентак аёл! Мана шу тушунчадан хам жазманлар унумли фойдаланиб, эрларни олиб қочади. Юқоридаги ифорлардан сиз энди ёқимли таомга айланиб бўлдингиз, буёғи ошпазингиз қўлидаги ролингиз. Жа бир чуқурлаша олмайману лекин, тўшакда эрингизга қизиқ бўлмасангиз ва қондира олмасангиз мехр ва севгини унутаверинг. Уёғи сизни актрисалик махоратингизга хам боғлиқ. Ёзувда кўп нарсани тушунтириш қийину лекин, кап катта аёлсиз, уятдир аммо, хаётий ва мухим нарсани ёзяпман тўғриси. Жинсий алоқани оила мустахкамлигида ўрни жудаям катта! 5. Ана сюропризу мана сюрприз! Ажаблантиринг! Эркак киши мухаббати учун юракка йўл ошқозон орқали деган гапни биласми? Инсон икки нафси аслида бир хил тарзда-қониқиб яшаши керак. Лекин униям чегараси мавжуд, Нимочлик ошпазига қизиқишни диққат диапазонида хамиша ушлаб туради. Бу маслахат бандини юқоридаги холатлардан кейин бошланг. Хар кунги оддий маставаааа, чучварааа, шўрвааалар ўз йўлига лекин, секин-аста уни турли қизиқ ва ширин таомлар билан ажаблантира бошланг. Эрингиз нималар хуш кўришини яхшилаб ўрганиб, ўша нарсалар билан атакани бошланг! Токи ишдан қайтаётганда, кафе ресторанга ошиқмай, уйда қаний хотин яна нима ширин нарса пиширган экан деб шошиб кела бошласин. Оилангиз катта экан, умумий таомдан ташқари "Бу фақат арслонимга!" деб аталган озгинаю созгина таом қилиб қўйинг. Масалан эрингиз шўрва ёқтирмаса, шу куни қилинган шўрва бахонасида, Сизга алохида мана буни пиширдим деб олдига қўйингчи, виииийй бир ёқадиии. (Масалан мани рафиқам мана шундай сюпризлар билан мени ажаблантиради, зарга ўралган картошка, ичида қават қават пишлоқ ва гўштбургермией, картошкакотлет ичида қиймамией, умримда кўрмаган қизиқ таомлару , мен севган турли ширинликларниям янгичасини ихтиро қилиб ташлайди.)) Ўзи шундоғам яхши кўраману, лекин ярим тунда шартта ошхонага чиқанимда шу каби нарсаларни менга тайёрлаб, кейин ухлашга ётганини кўриб, мехрим янада ошиб кетади. Ухлаб ётган жойига кириб, юзидан ўпиб қўяман, кўпинча буни ўзи сезмайдиям)). Тушуняпсизми, сизга хаттоки ўша рахми келиши учунам, нимадир бўлиши керакку. Кўпчилик мана шу жавобсиз севги ва мехрига дучор бўлганлар, буни билган ва билмаган холда ўзига рахм хиссини уйғотиш дардига мубтало бўлиб қолади, мазаси йўқ бўлиб ётволади, эрим келиб холимни сўрасин ва хоказо деб(Мюнгхаузен касаллиги), вахоланки бу энг катта ХАТО! Энсани қотирадииии!!! Ростан хам касал бўлиб қолсангиз хам ёқмайсиз! Адолатсиз лекин хақиқат! Шу мани хотинимку деган портрет онгида яралиб, маъсулиятни хис қилиши учун нималар кўз ўнгидан ўтиши керак? Нималар хотирасида бўлиши керак? Борми ўша нарсалар? Рахмни келтириш учунам аввало мехр бўлиш керак. Сиз унга шунчаки мўлтираб севдим , мехрим бор деганиз билан , уни АМАЛДА кўрсатиб, унга сездирмасангиз, нимангизга мехр бериб , нимангизга рахми келсин? Кўриб турганингиздек , диққати йўқ, мехри йўқ одамда бу нарсаларни туғдириш мураккаб бир фан ва жараён. ЛЕКИН уддаласа бўлади. Фақатгина чин дилдан ёндошиб, бажарилса кифоя. Ишонаверинг, дарров бўлмаса хам (эрингизни табиатига қараб) албатта ўз натижасини беради.
Нолийдиган одам нафақат биз эркакларга балки, аёлларга хам , бирдек хеч кимга ёқмайди. Харакат қилиш керак, самара ва натижага шунчаки орзу ва истак билан эришилмайди, жараён мухим! Сиз хоизр бу нарсаларни ўқиб эринманг, бошлашингиз билан жараённи ўзиданоқ завқланиб, дардингиз енгиллашади. Ички хамма қайғуни унутасиз, сабаби ўйин бу ўзи қизиқ жараён, аста секин натижаларни кўра бошлагачку, янада ўйинга берила бошлайсиз ва қарабсизки ютуқлар келаверади. Ўйин, лекин фойдали ва халол ўйин. Ўйин, аслида хаёт хам ўйин. Пассив актерлар эса хеч қачон асосий рольда бўлмайди унутманг! | |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 71876 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 33 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |