01:12 Далер Назаров қўшиғи Рахимхон ижросида! | |
Сайтимизни мунтазам равишда кузатаётганлар ва шахсан мани ижодимдан хабардорлар кумирим Далер Назаров эканлигини билишади. Шу менинг фикримча буюк ижодкор, тирик афсонани куйлаган машхур "Чор чавон" қўшиғини ўзимизнинг Рахимхон жаноблари ўзбекча талқинда Бобур Бобомурод сўзи билан "Тушларимга киринг отажон" деб куйлади.
Мазкур қўшиқни Далер Назаров ижросидан таниган Сардор Рахимхон бу қўшиқни шу тарзда қайта куйлаш учун Далер Назаровдан рухсат сўраш музокарасида унга Жонибек Муродов ёрдам берган . Шу ўринда Далер Назаров бу қўшиқни ўзи хам қайта куйлагани ва илк маротаба мархум Муборакшо ижро қилганини маълум қилган. Ўзбекча талқинда янграйдиган ва ўз отасига бағишланган Сардор Рахимхоннинг "Тушларимга киринг отажон" қўшиғи айни дамда тайёр ва келаётган хафта премьера қилинади.
Юқорида айтганимдек, мен Далер Назаров ижодининг мухлиси бўлганим сабабли, бу қўшиқни ўзбекча талқини қай тарзда бўлишига жудаям қизиқмоқдаман... Ёқмаса, танқиддиям зўрини кутаверинг Рахимхон!)) Мухлислик хаққи аямайман!) | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 7081 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 7 | |||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |