15:18 1-февраль акциядан видео | |
Оқ "лолалар" билан ёдда қолган 2013 йилдаги илк акция ва тадбиримиздан репортажнинг давоми ва видеолар билан таништирамиз Шу кун қахрамонлари. Ёш хонанда Ажнабий 3-маротаба қон топшириши. Фотографлик учун акцияда беминнат хизматини аямаган "Шаффоф сервис"дан Нурлин хам қон топширди. Қон топширганлардан хайрия тадбири учун моддий хиссасини хам қўшганлар бўлди. Севара Солиева бармоғидан қон топшириб чиққан пайтидаги сурат. Афсуски бармоғидан озгина олинган қон натижаси уни қон топширишга имкони йўқлигини билдирди... Гемоглабин паст. Яна бир қон топширганлар сурати жамланмаси. Шохруххон фанклубидан исмини ёзмаслигимизни илтимос қилди, шу сабаб уни тахаллусида хатолик бўлса узр; Жосус нуқта уз номер 1 диллер....шунақа)) Нақ иккинчи маротаба қон топшириши. Пародист Бобур хам қон топшириш бўйича икки карра чемпионлардан. Сайтимиз фанфоруми аъзолари ясаган қўлбола хайрия қутиси шу куни нақ 81.000 сўм йиғибди. Ташкилий ишлар жонкуяри Смартдент Хилола, Шукрона ва изохлар модератори Нози. Севара ва Дилсўзлар ширинлик хомийлари хам бўлишди. Яна бир қахрамонлар суратлар жамланмаси. Хонанда Илхом Мий Арма бу сафар продюсери Бахром билан ташриф буюриб уни қонини топширтирди. Бахром бундай хайрия ишларимиз учун, (таъсирланиб кетиб) ўзининг яқиндагина олган яп-янги Спарк машинасини (агар иложиси бўлганида) кўзларини чирт юмган холда совға қилиб юборишини самимият ила билдирди. Одамлар тарих зарварақларига ёзилиш учун нималаргаям бормайди дейсиз))) Аввал Севара ва Дилсўз, кейин эса Уммончилар "ФАХРЛИ ИНСОН" браслетини тантанавор равишда қон топширганларга тақиб беришди. Сайтимиз фанфоруми йигитларидан 2 ва 3 маротаба қон топшираётганлар бўлди. Хуршид тадбирнинг илк сонидаёқ тўкис фаоли бўлганди, 2013 йил бошида хам шундай бўлди, яна укаси ва маъмурига хам қон топширтирди. ФанФутДуэль лойихаси иштирокчиларига ФанФорум ВИП гурухи аъзоси Зухрахондан совға! Бош-оёқ спортив сарпо)). Илхом Мий Арма хакамлиги билан Шохруххон фанклуби устидан ғолибликдаги йигитларимиз учун бу яхшигина туртки. Афсус яна бир неча ғолибларимиз, хусусан Кубик-рубик Феруз қатнаша олмади, уларнинг сарполари захирамизда турибди. Келаси сондаги дуэльда албатта улар бу кийимда майдонга тушишади. (Адидас сайтимизни судга бермаса бўлгани)) Бу кунги мана шу ошни хеч ким унута олмаса керак. Жуда ширин. Шахнознинг самимий хайрия дастурхони сайтда ошкор этилмаслигини бот-бот қайтарсада бу хақида эълон қилишни лозим топдим. Кечаги биринчи қисмдан кейин смслаб бу хақида олиб ташлашни илтимос қилганига қарамай яна ёздим)). Майли ёмон ишмаску, ибрат бўлса арзигулик-ку. Бобур Шахноз учун пародияларини тақдим этди. Хуллас, 1-февральдаги қон топшириш акциясидан видеолавхани тақдим этамиз. Унда жуда қизиқ лавхалар мавжуд. Масалан Уммончиларнинг сирли сухбати яширин камерада)) Жонли ижролар ва хоказо: Кейинги акция ва тадбиримиз бахорнинг илк куни 1 март куни! | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 5218 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |