Hikoya - Страница 15 - Форумистон
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Hikoya
komol_76Сана: Сешанба, 03-Апр-2012, 19:51 | Изох # 351
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
Хурматли форумдошлар - сизлардан охирги марта ўтиниб, ялиниб, ёлвориб ТАЛАБ ҚИЛАМАН - мавзу қоидасидан ЧЕТГА ЧИҚМАНГ!!!! ёзиб қўйилибдику - ЎЗИМИЗ ХИКОЯЛАР ЁЗАМИЗ деб, демак ФАҚАТГИНА шахсий ижод намуналари қўйилиши керак!!!! кимникинидур қўймоқчимисиз, мархамат ТАНЛАНГАН АСАРЛАР мавзуси бор, ўша ерда қолдиринг!!! Sardorchik ва FC_PAXTAKOR нинг ёзганлари ўша мавзуга ўтказилди. яна бир марта такрорлаган юзер ОГОҲЛАНТИРИШ ва -20% билан сийланади....

нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
oybekСана: Чоршанба, 04-Апр-2012, 20:56 | Изох # 352
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
...Xikoya...
Ikki solih bir – biri bilan suhbat qilib o`tirgan ekan, biri ikkinchisiga savol beribdi:
– Men ko`p narsaga tushunmayman, shekilli. Agar Alloh hech narsaga muhtoj bo`lmasa, nega uni maqtashimiz, ko`klarga ko`tarishimiz kerak bo`ladi? Nima biz undan qarzmizmi?

Ikkinchi solih aytibdi:
– Biz Yaratgandan har daqiqa qarzmiz va doimiy qarzdormiz.
Shunda taajubdan pasaygan solih nafasini rostlab gerdayib:
– Ha, qarzdormiz, lekin har daqiqa emas.

Ikkinchi solih unga yaqinlashib qo`llari bilan birinchi solihning burun – og`zini bekitibdi. Nafasi siqilgan solih kuch bilan itarib, debdi:
– Sen nima qilayapsan, axir o`ldirib qo`iasanku!
Shunda ikkinchi solih jiddiylik bilan debdi:
– Seni Hudoning nafas qarzidan qutqarmoqchi edim.


 
LoadingСана: Пайшанба, 05-Апр-2012, 00:46 | Изох # 353
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Qanday ko'zlar?

Faqat 3 ta shart!
 
ShukronаСана: Пайшанба, 05-Апр-2012, 01:03 | Изох # 354
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Oybek zo'r
 
Zinnura_KСана: Якшанба, 08-Апр-2012, 11:02 | Изох # 355
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 863
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1466
Холати: Хозир йўқ
"MURG'AK GO'DAK NOLASI"

5- oktyabr.Men bugun yaraldim,lekin ota-onam bundan bexabar.Men juda kichkina,xatto olma urug'idan xam kichikroqman.Nima bo'lganda xam men borman.Buni xech kim inkor qila olmaydi.
15-oktyabr.Biroz kattargan bo'lsam xamki,xarakat qila oladigan axvolda emasman.Onam yuragining shundoqqina tagida joylashib olganman.
22- oktyabr. Og'zim shakllana boshladi.Bir yildan keyin men xam mazza qilib kuladigan bo'laman,tilga kiraman.Kim endi meni mavjud emas,deya oladi.Nonning ushog'i
xam non-da,to'g'rimi?
27-oktyabr.Bugun yuragim ura boshladi.Bundan keyin xayotimning oxirigacha dukillab
turadi.Uni zavqu shavqqa to'ldiraman xali.
12- noyabr. Barmoq chiqara boshladim.Xali ular bilan sochimni tarayman,gullar teraman.Men sizga bir sirni ochay: men qiz bolaman...
20- noyabr. Bugun onam do'xtirga bordi.Borligimni bilib,rosa sevingan bo'lsangiz
kerak- a,onajon! Yaqinda meni qo'lingizga olasiz,erkalatasiz.
13-dekabr. Endi atrofga bemalol qarayapman,faqat qorong'u joydaman,xolos.Ammo baribir baxtiyorman,yaqinda dunyo yuzini ko'raman.
24-dekabr. Onajon! Men juda sog'lom qizcha bo'laman.Tezroq dunyoga kelishni,bag'ringizda mazza qilib uxlashni xoxlayman.
28-dekabr. Onajonim do'xtirga keldi.Voy,nimalar deyapsiz,onajon? Rizqni Allox
beradi- ku!
29-dekabr. Ex onajonim,nega tug'ilishimni istamayapsiz? Nega jajji qo'llarim bilan yuzingizni silashimni,sizga erkalanishimni xoxlamayapsiz? Afsus... Ox! Badanim og'riyapti!
Juda qattiq og'riyapti.Meni qutqaring,onajon!... Onaa...joon..."


ЯНА ПЛАГИАТ, ЯНА КЎЧИРМАЧИЛИК, ҚОЛАВЕРСА УМУМАН ТЎҒРИЛАНМАГАН КОПИ ПЭЙС!!!!! НАХОТКИ ШУНЧАЛИК ҚИЙИН УШБУ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИБ ҚЎЙИШ? ЮҚОРИДА ОГОҲЛАНТИРИБ ҚЎЙИБМАНКУ, БУНАҚА НАРСАЛАР УЧУН АЛОҲИДА "ТАНЛАНГАН АСАРЛАР" МАВЗУСИ БОР ДЕБ!!! ҲЕЧ БЎЛМАГАНДА ИНЕТЕРНЕТДАН ОЛИНДИ ДЕБ ЁЗИБ ҚЎЙИШ КЕРАККУ, КИМ ЁЗГАНИНИ БИЛМАСАНГИЗ!!! БУ НАФАҚАТ ЗИННУРАГА, БАЛКИ БАРЧА ЮЗЕРЛАРГА ТААЛЛУҚЛИ!!! ҲОЗИРЧА ЗИННУРАХОНГА (-) РЕП БЕРИШ БИЛАН ЧЕКЛАНАМАН! ЯНА ШУНАҚА ҚОИДА БУЗИЛИШЛАР ТАКРОРЛАНАДИГАН БЎЛСА, КИМ БЎЛИШИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР (ВИП ЮЗЕРЛАР ХАМ) ОГОҲЛАНТИРИШСИЗ 20% ОГОҲЛАНТИРИШ ОЛАДИ!!!!

ФОРУМНИ ЎЗ УЙИНГИЗДЕК ВА ҚАЛБИНГИЗДЕК КЎРИНГ - ТОЗА ТУРСИН!!!!
komol_76


erka farishta....(m)....
 
ShukronаСана: Якшанба, 08-Апр-2012, 20:57 | Изох # 356
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Zinnura gap yo'q.
 
FeruzaСана: Якшанба, 08-Апр-2012, 21:02 | Изох # 357
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 268
Холати: Хозир йўқ
Qanday beg'ubor qizaloq Zinnura K ajoyib. smile

 
LoadingСана: Душанба, 09-Апр-2012, 09:30 | Изох # 358
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Axir bu qotilliku? Ana shunday nematni inkor etgan bu iymonsizlar sababli yurtga balo kelmaydimi ayting.
Bilishimcha ohirini tug'ildi deb chunishti shekil. Men a bort qilindi deb chundim. No to'g'ri chungan bo'lsam kechirasiz! Qizaloqga achindim. Uni haqqi bor yashashga. Ey otalar. Bizning qo'limizda emas farzandimiz O'g'il qiz bo'lishi! A f s u s !


Faqat 3 ta shart!
 
Zinnura_KСана: Душанба, 09-Апр-2012, 09:44 | Изох # 359
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 863
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1466
Холати: Хозир йўқ
Loading siz to'g'ri chundiz bu a brot. Bu qotillik.

erka farishta....(m)....
 
SmartDentСана: Душанба, 09-Апр-2012, 09:59 | Изох # 360
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
Afsuski,ba'zilar buni oddiy holga aylantirib oliwgan...nega ona yawawga haqqi bor,go'dakni esa bu bahtdan bebahra qiladi?javobsiz savollar ko'p..

Добавлено (09-Апр-2012, 08:59)
---------------------------------------------
Zinnura,bu hikoyani abort markazlariga,kutiw honalariga osib qo'yiw kerak degan hayol o'tdi


Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
 
komol_76Сана: Душанба, 09-Апр-2012, 13:01 | Изох # 361
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
Quote (Loading)
Axir bu qotilliku? Ana shunday nematni inkor etgan bu iymonsizlar sababli yurtga balo kelmaydimi ayting. Bilishimcha ohirini tug'ildi deb chunishti shekil. Men a bort qilindi deb chundim. No to'g'ri chungan bo'lsam kechirasiz! Qizaloqga achindim. Uni haqqi bor yashashga. Ey otalar. Bizning qo'limizda emas farzandimiz O'g'il qiz bo'lishi! A f s u s !


Quote (Zinnura_K)
Loading siz to'g'ri chundiz bu a brot. Bu qotillik.


КЕЧИРАСИЗЛАРУ, МАНИ ЮРАКСИЗЛИКДА, ҚАЛБСИЗЛИКДА АЙБЛАМАНГЛАР, лекин баъзида шунақа қилишга мажбур бўлиб қолади одам... ўйлайсизларки, аборт қилдираётганларнинг ҳаммаси ҳам ўзи ҳоҳлайдими?! таёқни доим икки томони бор, бир томон уради, иккинчи томон ейди! ҳаммани бир тоифага тиқиб қотилга чиқариб қўйиш манимча яхшимас.... Смартдент айтганларидей онани яшашга хаққи бору боланики йўқми дейишингиз мумкин... лекин онани туғиладиган гўдакдан ташқари уже туғилиб бўлган болалари бўлсачи? уларнинг хаёти, келажаги нима бўлади - уларни хаққи йўқми онаси билан катта бўлишга?!
хафа бўлманглару, айниқса ёшларимиз - турмушга, оилага, фарзанд тарбиясига тааллуқли изоҳлар қолдиришда анча эхтиёткорроқ бўлишингизни сўраган бўлардим, сабаби бугун ўзингиз қарши чиқаётган, ўзингиз инкор этаётган, ўзингиз лаънатлаётган ҳолга худо кўрсатмасин ўзингиз тушиб қолмаслигингизга КАФОЛАТ борми?! бугунги изоҳингиз билан шундай ҳолатга тушиб изтироб чекаётган, аламини ичига ютиб зўрға юраган, бошқа фарзандларига боқиб ўзини овутиб шукрона айтаётган аёллармизнинг юрагини яна бир бор тиканли кўрпага ағдараётганингизни ҳис эта оласизми? ўз боласини аборт қилдираётган онанинг ҳолатини бирор марта кўрганмисиз?! аборт қилдириш билан бола туғиш - иккаласи ҳам деярли бир ҳилда оғир эканлигини биласизми?! манимча ҳали - ЙЎҚ!!!! демак мулоҳазангиз ҳам шунга яраша бўлишини тилаб қоламан... ёинки изоҳларингизда айнан кимга қарата айтётганлигингизни ва иложсизликдан, мажбурликдан (боқа олмагани учунмас) шу йўлга бораётганлардан узр сўраган ҳолда кўрсатишингизни сўрардим....

P.S. ушбу хикоя бўйича мушоҳадалар қолдиришга ва фикр билдиришга 3 кунга рухсат этилади. 3 кундан кейин ушбу фикрлар ҳаммаси "Туғилмаган гўдаклар" мавзусига ўтказилади...


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
SmartDentСана: Душанба, 09-Апр-2012, 13:29 | Изох # 362
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
To'g'ri Komol aka,men bu hikoyani o'qib,amaliyotda ko'rganlarim esimga tuwib ketti,men albatta bunga majbur bo'layotganlardan uzr so'rayman,shuning uchun ham ba'zilar deb urg'u berdim,ular qomatlari buziliwidan qo'rqib,qancha go'daklarning umriga zomin bo'liwmoqa,albatta hamma ham birdek emas

Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
 
LoadingСана: Душанба, 09-Апр-2012, 15:08 | Изох # 363
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
P.S MAN hatto qilib qo'ydim. Yo'q bu sabab bo'ldi. To'risini etsam yozib turib siz aytgan holatlar ko'z o'ngimdan o'tkandi. Onani saqlab qolish uchun bazan shunday qilinishini ham o'ylagandim.
Oz-oz o'rganib dono bo'lur, qatra-qatra to'kilib daryo bo'lur.
. . . . . . . . . . . . . . . .

Чашмани кунглидан ғашлик ариди. Машиналар олдида узоқдан узоқ хайирлашиб сунг уйга қайтишди. Чашма ухлаб қолгунча шу кунги воқияларни айтиб берди. Махмуд уни деярли эшитмади.
17-qism.
Хаш-паш дегунча орадан уч ой утиб кетибти. Махмуд бугун уйга бироз барвақт қайтди. Пойтахтда сохага оид катта еғилиш утказилар экан. Шу еғилишга боришни, бир бахонада Чашмага шахарни курсатишни уйлади. Лекин Чашма Пойтахтга боргиси келмади. Урнига уз қишлоғида боришни айтди. Махмуд жахил аралаш "сен бормасанг Собит ва Наимани обораман" деб қуйди ичида. Бозор қилиш учун уйдан чиқиб тури Собитни ишхонасига борди. Уни кундиргач бозорлик қилиб уйга қайтди. Юклари таёрлигини кургач хотиржам уйқуга кетди. Тонгда йузига урилаётган илиқ шамолдан уйғониб кетти.

"ёнимда ётади,
ёнимда ётади.
фақат у сен емас,
йуқ-йуқ фақат сен" хонадан чиқиб доим очиқ туришига урганиб қолган мехмонхона тарафга юрди. -Нега бугун эшик ёпиқ турибти екан? Хайрон булиб эшикни очдию, хайратидан ешик тутқичидан тутганча бироз туриб қолди. Ювиниб юз-қулини хали қуримаган майкага чала-пулча артиб ётоқ хонага кирди.
" уйқудаги гузал,
уйқудаги гузал.
гузаллар ичинда,
энг ёқимтойи."
Махмудни ичидан олов утиб кетти-ку бироқ буса билан чекланди. Чашмани харакатларини куриб яна бир оловланди, лекин мехмонхонади юклар куз олдига келиб ахдидан қайтди. Чашма булса урнидан турай деганда ортига қулади.
Махмуд ишларини битириб, мана энди Чашмани ота уйига олиб кетмоқда. Хар замонда шарт ортига қайрилиб пойтахтга олиб кетишни уйлади. Лекин дуслари билан кетишини Чашмага қандай айтсин? Чашмани сехиргар табассумини куриб умуман пойтахтгахам бормасликни уйлади.
Бугун яна уч дуст биргаликда пойтахтга кетишди. Хотиралар уммони, дустона хазиллар гул дастаси. Базан Собит туйи булгани эсидан чиқиб қизларга хуш омдли салом беради. Махмуд эса пайтдан фойдаланиб Наимани гиж-гижлаб қуйди. Албатта хаммаси дустона самимий. Махмуд бу ахил олани куриб Чашмасин соғинади. Қунғироқ қилади, лекин алоқа йуқ. СмС ёзиб чекланди халос. Шундахам туртта смсдан учтаси кетмайди. Яхшиямки утган хафтада телефонда гаплашди булмаса уйга қайтиши тайин эди. Кечга яқин мехмонхона эшиги тақиллади.
- Ким у?
- Хона хизмати.
- Хона хизмати? Махмуд хайрон эшикни очди.
- Суйинчи берин куёв бола. деди Собит хонага кирар экан.
- Нимага, тинчликми узи?
- Хада! Наима узинг айт? Собит севгилисига ишора қилиб.
- Жуда купиртирмен? Шунчаки хомиладорликни илк белгиси.
- Наима хомиладормисан? суради Махмуд.
- Чашма хақида айтябмиз? Дустим.
Махмуд хеч нима демай суйинчи бериб, уйга қайтиб кетди. Қишлоққа қайтганда тун чуккан, булутлар ортида ой шуланиб турарди. Машина овозига уй ичида чироқ ёқилди. Дарвоза эшигидан қайни ота чиқиб уни қарши олди.
Хаёт давом этади!
. . . . . . . . . . . . . . . . . . .


Faqat 3 ta shart!
 
ShukronаСана: Душанба, 09-Апр-2012, 22:08 | Изох # 364
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Load davomini kutvommiz
 
LoadingСана: Сешанба, 10-Апр-2012, 02:03 | Изох # 365
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Улар узоқ ва бахтли хаёт кечиришибти.
Тамом!
P.S Кечирасизлар шундай якун учун. Хозир балки бу форумдаги сунги хикоямни ёзвоткан булсам керак? Тугатишим билан тақдим этаман. Асосий қисмини Энди ёзвотман.


Faqat 3 ta shart!
 
komol_76Сана: Сешанба, 10-Апр-2012, 13:18 | Изох # 366
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
Quote (Loading)
. Хозир балки бу форумдаги сунги хикоямни ёзвоткан булсам керак?


бу нима дегани?


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
БОБОСана: Сешанба, 10-Апр-2012, 16:03 | Изох # 367
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Quote (Loading)
Хозир балки бу форумдаги сунги хикоямни ёзвоткан булсам керак?


Армияга олишгани йукми ишкилиб ???
 
Xusan_uzСана: Чоршанба, 11-Апр-2012, 12:29 | Изох # 368
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 374
Холати: Хозир йўқ
boshqa hikoya yozmismi?
 
LoadingСана: Жума-муборак кун!, 13-Апр-2012, 10:09 | Изох # 369
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Bu Hikoya to'qima qaxramonlar bilan yozilgan bo'lib, o'zida real voqialarni ko'rsatadi. ASLIDA MAN CHUNARSIZ YOZGANIM SABABLI BU MAVZUGA QO'L URMASLIGIM KERAK EDI. Sayt raxbaryatidan oldindan kechirim so'riman. Agar lozim ko'rselar to'xtatarsilar. MAVZU QALTIS!
. . . . . . . . . . . . . . . .

Юртим сен деб ватангадоман!

Бу хикоя биз билмаган қахрамонларга бағишланади.

Унинг учун бу йул туғриси эди. Бу кунлар бошига келишини бу йул олдидан билганди. Катта хаёт остонасида кези келса юрт тинчлиги учун улимга тайёр туришга куч топти. Уруш тугаб, халқ аста оёқга тура бошлади. Душман чекинди аммо четдан кузатиб турган ғанимлар хали узига келмаган юртга чанг солишга шайланиб турибти. Хох у қуролли уруш булсин, ёки манавий барибир номи қора урушда? МухаммадАйюб бу урушда бошқалар каби жуда куп яқинларини ёқтиб қуйди. Бир парча, уч бурчак қоғоз нима деса ишониб яшайдилар энди. Бахорнинг иккинчи ойи булишига қарамай ёмғирлар мавсуми тугамади. Гуё бегунох тукилган қонни ювиб улгурмаётгандек. Бу уруш деганлари бойни, қашшоққа айлантирди, камбағални халок қилди. Аммо йуқчилик деб оқибатни ёқотмадилар. Уруш тугаб бағрига дусту-душман аскарларини олди. Узга юрт, узга миллат болаларини қарамоғига олди. Хар куни бирор ховлида тупланиб биров нон, биров топканини уртага қуйиб кун утказишарди. Номи уша бумбани тагида қолгур уриш хар оилани боқувчисидан айирганди. МухаммадАйюб бу урушда бошқалар каби жуда куп яқинларини ёқтиб қуйди. Уруш тугашидан бор йуғи 1 хафта олдин унинг ягона акаси жангда қахрамонлик курсатиб халок булди. Балки шундан сунг рақиб чекинган булса керак? Лекин бу медал, бу рағбат, энди акасини қайтаролармиди? Хали акасининг майитини хам курмади. Отасидан хам қора хат келган. "Цинквый гроб"да фақат тупроқ олиб келишди. Махалладаги оқ соқолни илтимоси билан туңда гурков ва аскар тобутни очишди. Бу эса уч йилдан буён суниб улгурган дийдор умидини яна учқунлатди. Аммо шурлик онаизор 16 ёшида ватан химосига ошиққан уғли хақидаги совуқ хабарни кутаролмади. Фарзанд доғида адо булди. Сунги нафасигача жигар порасини исмини такрорлаб ётар эди. Қуни-қушнилар ана келди мана келди деб махаладаги бир йигитни олиб келдилар. Шундан сунг она табассум билан жон берди. МухаммадАйюб ёлғиз қолди. Йуқ у узини сира ёлғиз сезмасди. Узи каби ёлғиз қолган болалар билан ака-ука, ака-сингил тутуниб яшайдилар. МухаммадАйюб хам шундай ака сингиллар қуршовида балоғат остонасидан утти.
Ёзнинг жазирама кунлари бахорнинг алдамчи хавосини бу юрт осмонидан қувиб чиқарди. Одамлар кунгли бироз ёришгандек булди. Аммо юрт равнақи зиёли кишиларсиз тунда чиқан ой кабидир. МухаммадАйюб зийрак ва жуда билимдон йигит эди. Отасидан қолган китоблари, тугалланмай қолган илмий ишларини эсини танибтики катта қизиқиш билан уқиб, уларни узлаштиришга харакат қилди. Отасини орзу умиди, насл давомчиси булиши, була олиши шарт эди. Махаллани икки кичик хонақолик масжидида очилган мактаб хонасида еғилиб, узи каби зукко дустлари билан дунёнинг илим-фан янгиликлари хақида сухбат утказишарди. Бу дарсларда иштирок этадиган уқувчилар сони соат сайин купайиб борди. Махалла оқ соқолининг харакати билан аввалги мактаб биноси тикланди. Кейинроқ хокимят тарафидан руйхатга олинди. Шу йилнинг узидаёқ МухаммадАйюб, Дилбар, Ботир, Эгамқуллар илк қалдирғоч булиб мактабни битирдилар. Улар аввалдан режалаб қуйгандек дунёнинг энг машхур Олийгохларига кириш имтихонларига қаттиқ тайёрланишди. Куп йиллик уруш халқни илм-фандан сезиларли даражада узуб қуйганди. МухаммадАйюб отасидан қолган бир гапни узига шиор қилиб олганди. "Илм бу жанг майдони, толиби илм эса жангчи. Жангчи бир лахза чалғиса хаётидан айрилади. Уқувчи бир лахза чалғиса бир умурга қимматли малумотни ёқотиб қуяди."
МухаммадАйюб Лондондаги Оксфорд Унверситетига хужжатларини топширди. (Отасини изидан бориб буюк математик булмоқчи). Дилбар Туркияга (Тарих уни бутунлай узига ром этган) , Ботир Чехияга (Қонун ва суд сохаси юрт равнақи учун керак деб хисоблашди), Эгамқул эса Олмонияга (Узоқ давом этган урушдан сунг иқтисод сохаси энг кераги эди. Эгамқулда бу қобилят бор эди) кетишди.
МухаммадАйюб аввал унверситет қошидаги махсус мактабда уқиди. Қайта имтихон топшириб асосий уқишни бошлади. Ётоқхонада Хиндистонлик бола билан танишди. Умуман турли милатдан дустлар ортирди. Улар турли мавзуларда бахслашар, мунозаралар утказишар эди. Биринчи уқув йилида уни узлаштириши жуда паст булгани сабабли кейинги йилга шартли равишда қолдиришди. Шу сабабдан у янада қаттиқ харакат қилишга қарор қилди.
Хафтаниннг якшанба куни эди. Хонада дарс тайёрлаётган МухаммадАйюб хонадошига хайрон қараб қолди.
- Нега бугун черковга бормадинг Дигвижай? суради МухаммадАйюб.
- Астағфироллох. Мен энди мусилмонман. жавоб берди Дигвижай узига ишонқирамай.
- Қачондан? Устозинг ким? Ислом хақида нималарни биласан? Мен хам борсам буладими? ...?
- Секинроқ гапир, сени чунолмаябман! Саволингни қайтаролмайсанми?
- Устозинг ким? "қайерлик бирор нимани ургандингми?"
- Уларниннг хаммаси илмли одамлар эди?!
- Қачон намозни бошлайсан? Мен хам сизга қушилиб диний сабоқлар олсам дегандим.
- Албатта дустим? Кейинги дарсга сени хам олиб бораман.
МухаммадАйюб ич-ичидан қувонди. Дунё илми билан бирга энди дин илмини хам урганади. Кейинги дарс буладиган кунини Дигвижайдан сурайвериб хуноб қилди. Жуда қизиқ дусти исломни қабул қилди лекин бирор амални бажармайди. Буларни мазхаби шундай булса керак? МухаммадАйюб дустларидан хат олиб турарди. Улар шу йилги татилда уйга қайтиб, учрашишга келишиб олишди. Бугун келган хат Дилбардан.

Добавлено (13-Апр-2012, 09:09)
---------------------------------------------
Қизиқ худди куз ёш томчилагандек хатниннг бази ёзувлари суйкалиб кетган. Қоғозни кузларига яқин олиб келиб қизиқиш билан уқий бошлади.
"Ассалому Алайкум МухаммадАйюб ака! Назар ота оламдан утибтилар(оқ соқол). Имкониятиз булса уйга қайтинг. Ёки телефон қилиб қуйинг. Совуқ хабар билан хат ёзганим учун кечиринг. Телефон қилай десам тайинлик рақамиз йуқ. Эгамқул акани этишича бобони уғли улдирган эмуш!?
Яна бир бор кечиринг! Куришгунча!
Сана: 26.05.1980йил Дилбар"
-Нима?! Нега улдиради? Ахир у йигит...? Хат ёзилган сана, бир хафта олдин экан. Шошилгандан дафин кунини ёзмабти.
МухаммадАйюб соғинч, жахл, узига сиғмаган қасос нияти билан куз ёшига чумилди. Хонадоши уни чунди. Хатда нималар ёзилган билмасада ювиниш хонасига кириб у хам йиғлади. Сабаби ота-она соғинчи, балки бошқа саблари бордур? МухаммадАйюб уруш йиларида ва ундан кейинхам юзлаб оилага оталик қилолган Назар отани хотирлаб узоқ хаёлга чумди. Назар отани табассуми ортига беркинган дардли юзини хаёлан силаб қуйди.
Бугун уйга қайтади. Хаёлида фақат бир савол, Назар отани нега ягона уғли улдиради? Шундай одамга қул кутаришга қандай жур'ат этти экан? Нахотки уруш қулатолмаган устунларни миллат узи йиқитса? Нахотки...? Дигвижай айтган одамларниннг тасири эмасмикан? Қизиқ гап, илм олаётган одам Намозга узурли эмуш? Ха отам эткандек "Ислом енгиллик дини. Аллох бандаларига буюргандек, узи хам бандаларига зулум қилмайди". - Менимча дадам шундай енгилликлар хақида айтган булсалар керак? Бироқ уша "илм дарс"ларидаги бир икки гап жуда шубхали? "Дуо қилиш шарт эмас, дуо ибодат эмас". Хадисда эса аксинча "Ёлғиз Аллохдан дуо қилиб сурелар, Аллох ундан сураган бандасини яхши куради" деб ёзилганди. Эй аниқ хати эсимда эмас. Лекин шу мазмунда ёзилганди. Назар отадан хам шундай эшитган эдим? Самолет Туркия аэропортига қунди. МухаммадАйюб шахарга чиқгач хатда ёзилган манзилга борди. Эшикни очиб буйнига осилган, кейин қилган ишидан уялиб алвон ранг булиб кетган Дилбарни аввалига танимади. Ичидан мунча бе хаё булмаса бу қиз деб уйлашга улгурди. Бир тарафдан эсини танибтики онасидан бошқаси уни қучоқламаганди. Шу сабабдан нафаси тезлашиб кети. Уни устига Дилбарни катта румол, узун куйлакда курмаган эди. Орадан эса икки йилдан ошиқ вақт утиб кетди. Иккиси хам кутилмаганда содир булган воқиядан ун дақиқа гангиб турган жойларида қотиб туришди.
- Сизга ким керак? суради бино зинасида тухтаб қолган қиз.
- Хеч ким? Мени мехмоним. Дуситим бу, Селви? жавоб қилди Дилбар қушнисига.
- Балки утказиб юборарсиз? қиз жахил қилди ва йигитни туртиб утиб кетти.
Дилбар узига келар-келмас ахволда мехмонни ичкарига таклиф қилди. Улар она юртига учадиган рейс вақти булгунча сухбатлашиб утиришди. Вақт қандай утганини билмай қолгандилар. Самолетда МухаммадАйюб ухлаб қолди. Аэропортда уларни Эгамқул ва Ботир кутиб олишди. Терминалда назорат кучайган. Кимнидур қидиришмоқда. Эгамқул Дилбардан румолни ечиб туришини суради. МухаммадАйюб дустига савол назари билан қаради лекин индамай қуяқолди. Она юрт хавоси бошни бироз айлантирди. Кузларни ёшлаб, узининг беқиёс илиқ тафти билан эркалатди. Биринчи булиб Назар ота қуйилган мозорга боришди. Ботир ва Дилбар кичик зам суралардан тиловот қилиб, утганларни хаққига дуо қилдилар. Шахар жуда узгариб кетибти. Хар қаёқда қурилиш, халқ бирлашса буюк кучга айланар экан. Айни дамда буни хар бир инсон ич-ичидан тасдиқлаб турибти. Уйда уни синглиси, укаси ва қадирдонлари кутиб туришганди. Мехмонлар сафардан келганлар дам олсин деб уйларига кетишди. Хонада Дилбар, Ботир, Назокат, Эгамқул, МухаммадАйюб, АбдуРаззоқ қолишди. Улар саноқли ойда қилиниши керак булган режани тузиб олдилар. Шундан сунг қолганлар хам уйига кетишди. Йулдан чарчаб келганига қарамай ойнайи жахондан она юртининг келажаги хақидаги курсатувни томоша қилди. Шу утирганча ухлаб қолди. Тушида Назар отани, Дадаси ва Аясини курди. Улар уни қандайдур хафдан тусмоқчи булиб роса уринишар, лекин МухаммадАйюбни бир туда одамлар хар тарафга тортқилашар эди. Куз олдида хаммаси тинчиб Дилбарни деворга осиб қуйилган сурати куринди. Таниш овоз "сен хам бизни ташлаб кетма" деганини эшитди. Овоз келган тарфга қаради. Буйнини оғриғидан уйғониб кетди. Ховлига чиқиб курган тушини мазмунини англашга уриниб курди. Деворда Дилбарни фото сурати нега осиб қуйилган? У хали тирикку? Дадам, аям, Назар оталар кимдан мени химоя қилишди? Ичида бу саволларга жавоб изласада, овоз чиқариб "яхшиликка"деб пичирлади. Ховлидаги азим тут дарахти остида, ой шуласида бир нималарни хаёл қилиб утирган синглисини ёнига борди.
- Настя нега халиям ухламадинг?
- Узи, уйқим келмади. Сизни соғиндик ака.
- Настя?
- Лаббай акажон?! Мени Насиба десангиз буладими?
- Ха албатта?! Ахир Узбек тилини хатосиз гапиряпсанку? Бизнинг куйл.. Кечирасан миллий куйлаклар сенга жуда ярашибти. Исмниям чиройлисини танлабсан. Онажонимни исмлари Насиба эди. Демак сен Узбексан деб кулиб қуйди.
- Акажон биласизми, мен энди Узбек қизиман. Узбек дугоналарим каби бахтли оила қуришни истайман.
- Сен албатта бахтли буласан синглим! Ия?! Тухтачи нега кузиндан уйқу қочди дедима?! ака хаммасини пайқади. Синглиси севиб қолган.
- Нима? Нима учун бундай дийсиз?
- Бу уйда ота хам мен, онахам. Демак сурашим керак! Насиба ким у йигит? Агар маққул булса шу йилнинг узида туй қиламиз.
Уртада МухаммадАйюбни гапирмоқчи булиб товушли нафас олиши, Насибани узига узи бир нималарни пичирлаши эшитилиб турибти. МухаммадАйюб синглисини ортиқ қийнашни истамади. Лекин оила боши булиб бирор нима дейиши керак. - Насиба синглим агар у Узбек булса, ота-онаси булса, улар туйга рози бумасликлари мумкин..


Faqat 3 ta shart!
 
DilraboСана: Жума-муборак кун!, 13-Апр-2012, 11:02 | Изох # 370
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 628
Холати: Хозир йўқ
Ajoyib! Albatta davomini kutamiz.Ziyoli,ma'naviyatli va zukko ajdodlarimiz bizning wu farovon kunlarda yawawimiz un katta hissa qöwiwgan.Tariximizni unutmasligimiz kerak hech qachon...Hikoyangiz bowlaniwidanoq menga yoqdi.Ijodingizga baraka,qöwni.

Nigohimda jamdir bu olam...
 
LoadingСана: Якшанба, 15-Апр-2012, 13:15 | Изох # 371
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
- Насиба синглим агар у Узбек булса.
2-qism.
Насил-насабни сақлашга қаттиқ қарашади. Шуниннг учун кимлигини этсанг узим гаплашиб курардим.
- Ака у йигит узимни миллатимдан. Узбек халқи олдида бош эгаман. Лекин жуда хижолатман!
- Нима учун хижолат буласан?
- Ота-онам урнида мени оқ ювиб, оқ тараб устирдингиз. Агар Димага эрга тегсам уз юртимга қайтишим керак. Бу ёмон деб уйлайман.
- Йуқ. Сендан биров қилган яхшилиги учун бирор нима сурадими? Ёки бизга сингил булиб қилган хизматингдан розимасмисан?
- ммм...?
- Биз хам хафа хеч нима сурамаймиз. Сени кургани бориб тураман. Сен хам келиб турсан. Сира уялма.
МухаммадАйюб Настяни пешонасидан упиб оқ фотиха берган булди. Хонасига кириб ухлаб қолди. Яна алағ-жалағ тушлар курди. Эрталаб уйғониб кунглига урнашиб олган ғашликдан кайфияти бузулди. Тонги қушлар сайроғи тухтамай уйга дустлари еғилишди. Режада уч ой давомида пойтахтдаги мактаб, уқув юртларида махсус дарслар утказиш. Олийгохларга кириш имтихонларига уқувчиларни тайёрлаш. Завод, Фабрикаларни иш жараёни билан танишиб камчиликларни бартараф этиш. Мажлис тугагач МухаммадАйюб синглиси номидан хаммага хуш хабарни айтди. Сингилларини табриклаш учун аёллар хонадан чиқиб кетишди. Пайтдан фойдаланиб Эгамқул Назар отани уғли нега улдирганини айтиб берди. Бу кутилмаган зарба булди. Эгамқулни гапига хеч ким ишонмади. Унинг гаплари энг муссафо булган Ислом динига очиқ мағзава ағдариш эди. Эгамқулни узи хам дустларини гапига қушилди. Исломда ота-онангдан кеч деган гап уёқда турсин унга ишора қиладиган суз хам йуқ. МухаммадАйюб аста секин чунишни бошлади. Уртадаги жимликни Қодирбек исимли ёши 30лар чамаси булган махалладош бузди. - Бу хақ йул биродарлар. Сизлар илмли одамсизлар хар қадамда Аллохниннг мужизасини курасизлар. Сиз хам Наманганлик пиримизни жамоаларига қушилсангиз, иншаллох ислом мамлакатини қурамиз. (Эсини таниб майишатдан боши чиқмаган одамдан бундай даватни эшитиш туғрисини айтганда эриш туюларкан?) уйлади Ботир.
- Бу гапиз билан Назар ота мусулмон булмаган дисизми? суради АбдуРаззоқ узини базур тинчлантириб.
- Энди биродар бизлар янги давлат қуриш остонасидамиз. Низом ота беш махал намозини тайин уқийдиган одам эмасдилар. Бизни илмлик устозимизни гапини инкор этдилар. Пиримизни гапини инкор этиш Аллохни инкор этишдур. ҚОДИР кимларни олдида гап бошлаганини эслаб киссасидан қоғозини олишга мажбур булди. Сабаби кундай равшан. Униннг ақли бундан ортиғига етмайди.
- Нима сени уша домлажонинг пайғамбарми?! Ботир энди чидолмади. - Менга қара, нима қилябсан, ким билан юрибсан, улар нима ургатган билмадику? Назар отани сенлар мухокама қилмаларинг?! Билдинг?! Эсинда турсин!
- Булди узини бос. Тинчлан. Қани қоғозини бир курайлик нима деб ёзиб қуйибти? МухаммадАйюб қоғозни олиб, яна янгилари келса унга олиб келишини суради. Қодирга рухсат бериб юборди. Қодир томоқ қириб умумий дуо қилди. Бироқ нима деганини узи хам билмаса керак. Фақат минғир-минғир қилиб дуони якунлаб қуйди. У чиқиб кетиши билан хонада шовқин кутарилди. Ботир столга тарс уриб жим ишорасини қилди. Столни нариги бурчагида пешонасини унг кафтига суяб утирган МухаммадАйюбдан бу одамни гапини нега диққат билан тинглаганини, бу қоғозда ёзилганларга нега қизиқиб қолганини суради. Хамма бирдек МухаммадАйюбга юзланди. У бошини билинар билинмас "ха" ишорасига ухшаш бошини қимирлатди. - Менга уни гапи заррача қизиқмас. Қани соат 10 булди, иш куни аллақачон бошланган. Кеттик буюк мақсад йулида булар-булмас, майда гапларга этибор бермаслик керак.
МухаммадАйюб бу баланд парвоз сузлар ортига очиқчасига яширинди. Дустларига буни сездирмади. Кун давомида турли мактабларда булдилар. Натижалар қувонарли. Уларга берилган саволга жавоб тополмай қолган вазиятлархам булди. МухаммадАйюб уйда утириб унверситетда уқиган дарсликларига қайта куз югуртириб чиқди. Хонага Насиба чой олиб кирди, пиёлага қуюб акасига узатди. Сухбат мавзуси ота-она соғинчи хақида булди. Хона эшигидан Олимни овози эшитилди. Хонага кирмай, турган жойидан опасини чақирди. Ака укасини бу ишидан ғаши келди. Қаттий овозда уни хонага чақирди. Олим бир қадам ичкари кирди. Юзини яширишга уринди. Насиба сапчип урнидан турди. Укасини юзини ёруғга тути. Қоши ёрилган, юзлари мамоталок булиб кетган.
- Алим санга нима булди. Биров билан уришдингми? ховлиқиб суради опа.
- Ишин булмасин! Хат қани?! Харом қулингни текказма демабмидим?! Олим узини олиб қочти.
- Қанақа хат? Бу ерда нима бувотти? Кимдан қандай хат? ... Жим турмай жавоб берселарчи?! Насиба хат сендами? Уни менга бер!
- Ака бу хат манга келган. Бировни хатини уқиш гунох. Олим энди хаддан зиёд безовталанишни бошлади.
- Мен фақат кимдан ва қандай мазмунда эканини сурадим халос?! Мунча безовталанасан? Сенга чунолмай қолдим. Олим кеча уйга қайтганимда совуққина саломлашдин. Мажбурлаб бағримга босиб олдим. Мендан хафамисан? МухаммадАйюб иш столини асабий чертиб Насибага қаради. Синглиси узоқ куттирмай бир парча қоғозни унга узатти. Худди кечаги мазмундаги даватлар ёзилган. Сабр хақидаги хикоя хам жой олган. Бу ривоятни болалигида унга дадаси айтиб берган эди. Бу варақаларни уқир экан, Исломга оддий, бироқ самарали дават деган фикир хаёлидан утди. Насибадан уларни ёлғиз қолдиришини суради. Синглиси кетгач Олимни ёнига чақирди. Очиқчасига сухбатлашиб олишни таклиф этти. МухаммадАйюб бирин кетин саволлар берди. Олим аввал гапни айлантиришга уриниб курди. Акасини аниқ фанлар буйича уқишини унитган куринади. Шунга яраша аниқ жавоб кутишини уйлаб курмаган куринади? Олим акаси билан куришмаганини сабабини айтиб берди. Шундан сунг юз-кузини нега бу ахвол булгани ойдинлашди.


Faqat 3 ta shart!
 
komol_76Сана: Якшанба, 15-Апр-2012, 13:32 | Изох # 372
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
Фазлиддин бошланиши чаккимас, лекин нимадир етишмаётгандай... манимча хикояда кетма-кетлик ва тартиб йўқ... қахрамонлар юзуқ-юлуқ пайдо бўлишяпти. нима бўлаётганлигини тушуниб бўлмаяпти... олдинга қўйилаган мақсад, хикоя нима тўғрисидагилиги хозирданоқ маълум бўлиб қолаётгандай...
МуҳаммадАюбнинг акаси қаерда ўлган афғондами, Гирмон билан урушдами? агар 2-жаҳон урушида бўлса у қанақа қилиб Оксфордда ўқиди? ман эшитмаганман, уруш йиллари туғилган болалардан кимдир Оксфордда ўқиганини... агар Афғонда ўлган бўлса - бу мантиққа тўғри келмайди... сабаби афғон урушига 60 йилларда туғилган йигитлар боришган, болани отаси эса урушда ўлган! агар акаси 2-жахон урушида ўлган бўлса, у пайтда "цинковий гроб" бўлмаган, ўша юртларда "биродарлик мозор"ларига кўмилишган...
Настя (Насиба) тўғрисида.... уям уруш йиллари туғилганми? унақа бўлса 90-йилларгача қариб қомийдими? еки муҳаммадАюб етимхонада катта бўлганми? етимхонада катта бўлса маҳаллани мактабида қанақа қилиб ўқиди? мавҳум бўлиб қоляптидаааааа
очиқ айтганлигим учун хафа бўлма, Олмос кўримсиз бўлади, унга сайқал беришганидан кейин Бриллиантга айланади! омад!


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
LoadingСана: Душанба, 16-Апр-2012, 21:25 | Изох # 373
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Рахмат! Хафа булишга заррача хаққим йуқ. Лекин танқид деб қабул қиламан.

Битта афсусланадиган жойим. 15 йилдан бери пишитганим халиям хом. Олов паст. Утин ғамламай бошлаб қуйибман! Бир кун келиб хаммасини жойида ёзаман.

3-қисм
Олим уша Қодир айтган гурухга азо булган. Устозлари буйруғига кура, Олим Англяда уқивотган акасидан воз кечиши керак эди. МухаммадАйюб сабабини чунтириб беришни талаб қилди. Олим бирор тайинлик жавоб бермади. Намоз хақида бир нималар дегандек булди. "бу Оллохи амри" дейишдан уёғига утмади. Акасини иймонсизга чиқарди. МухаммадАйюб укасини гапларини этирозларсиз эшитди. Лекин у дарсларга боришни тақиқлаб қуйди. Олим қаршилик қилишга уриниб курди. Энди ака уз тахминий хулосаларини укаси билан булишишни бошлади.
- Демак сен мусулмон биз кофир, иймонсизмиз туғрими?
- Ха тури чунибсиз. Тавба қилинг ва биз билан жаннат сари юринг.
- Мени курмаганинга неччи йил булди?
- Икки йилдан ошди чамаси?
- Сен ибодат бошлаганинга қанча булди?
- Тахминан ярим йил олдин? Нима учун сурадиз?
- Ман ибодатларни хали бошламадим. Отам билан, ундан сунг Назар ота билан намоз уқиганман базан.
- Яхши нега уқимай қуйдиз?
- Сен мени эшит Олим. Шунча йил ибодат қилишганига қарамай шу одамлар бирор одамга хеч нимадан, хеч нима йуқ кофирсан. Иймонсиз дейишмаган. Отангни улдир, ака укалардан воз кеч дейишмаган. Сизлар қандай исломий давлат барпо этишни истайсизки, унда одамийлик булмаса? Қотиллика жой берилса?
- Сиз нотуғри гапирдиз ака?
- Майлин ман нотри гапирдим дейлик? Сени аканг билан қучоқлашиб куришганинг учун калтаклашмадими? Одам уз қариндоши билан саломлашса айибми? Укам атрофинга қара, кузини оч!
- Билолмадим ака!? Чидашимиз керак бу Оллохни синови.
- Қоғоздаги арабча ёзувни уқий оласанми?
- Йуқ. Устозлар уқиб таржима қилиб беришади.
- Масжидаги домлалар улардан яхши уқий олишади. Нега улардан урганмайсан?
- Улар хукуматни одами. Нима дегин деса шуни гапиради.
- Лекин улар отангни улдир, онангдан, хотин бола-чақангдан воз кеч деб ургатмайди.
- МухаммадАйюб ака сиз хорижда яшаб улардек уйлайсизда?
- Биз хорижга узимиз учун бормадик. Урушдан кейинги халқдаги билмга булган чанқоқлик бизни уша жойларга олиб кетти.
Олим бу йулни танлаб хато қилганни пайқай бошлади. Акасидан уч ой давомида ёнида олиб юришини суради. Сабаби рухан толиқиб, жисмоний оғриқлардан безиллаб қолганди. Хозиргина жазавага тушиб айтган гапларидан хижолат булгани, эгилган бошидан куриниб турибти. МухаммадАйюб укасини бағрига босди. Укасини инграганидан кунгли бушашиб кетти. "Силар мени ягона ишонган яқинимсизлар"деб пичирлаб қуйди. Укасини ингратгани бадани тула мамоталоқ эканини билмасди. Юлдузлари қувлашиб юрган мусаффо осмонда ой момо хотиржам қуёшни кутиб турибти. Ёзнинг илк хафтаси. Она юртининг кун айланишига мослашмаган МухаммадАйюб сунги 3 ой ичидаги содир булаётган воқиялар ечимини излаб, китоб жавонини бир бошдан мутола қилишга киришди. Бироқ у олдига қуйган мақсадидан оғишишни истамасди. Бошига оғриқ турган МухаммадAйюб ерга узала тушиб, ётиб олди. Бир чуқур нафас олиб, тонги сокинликка ихтиёрини топширди. Шу ётганча қулоқларига жомедан янграб турган азон эшитилди. Хадик, номалум хавсираш, иккиланиш. Саволлар жавобсиз. МухаммадАйюб таваккал дедию Олимни эшигини тақиллатди. Насиба укаси махалла жомесига чиқиб кетганини этти. МухаммадАйюб хам билганича тахорат олиб жамоатга шошилди. Бомдод намозидан кейин имомга эргашиб сухбат хонасига кирди. Узини таништириб, мақсадини чунтирди. Имомга одамлар орасида тарқатилган варақалардан бирини курсатди.
- Нима дейсиз? суради МухаммадАйюб.
- Қурони карим Аллохни мужизаси! Араб тилидаги хат туғри ёзилган. Бироқ мана бу таржимасидан кейинги тавсирда узларига мослаш бор.
- Мен бир нимага чунмай турибман домла.
- Нима экан?
- Эсимда. Уруш тугаб мана шу хонада дарс қилар эдик. Қушни хонада эса Зиёвуддин Ота имомлик қилардилар. Уша кунларга уч йилдан ошди. Мана янги бинони қурибсизлар. Нега сизларга эргашмаган одамлар ярим йил олдин чиққан даватчига эргашишмоқда?
- Бу бошланиши биродар. Хали курасиз, бир ёқага боши сиғмай фирқаланиб кетади. Кечирасиз ука сураган айиб эмас. Узиз ким буласиз? Устозни танир экансиз? Лекин жамоатда сизни курмаганман.
- Ха мен Оксфорда уқийман.
- Лондон шахридагими?
- Ха уша шахарда. Фақат саволим жавобсиз қолди.
- Мен хам шунга сурадимда. Бор эди, жамоат ховлиларгача чиқиб кетар эди. Мана бу гурухлар чиққач мана бу холат.
- Нима учун?
- Қурқиб қолишган.
- Кимдан қурқади?
- Шу йилни бошида Шайхон Тохур туманидаги жомелардан бирида, бадбахтлар карнайлар орқали аудио кассета қуйиб юборишди. Намозини ташлаб масжитдан чиқиб кетканлар хам булди. Хафсизлик хизмати ходимлари бор экан тезда тинчитишди. Лекин одамларни биласиз уруш йилларида юракни олдириб қуйган. Аллох хали бу динни уйин қилганларини жазосини беради.
МухаммадАйюб узини қизиқтирган бошқа мавзуларда саволларига жавоб олди. Сухбат деразадан кирган қуёш нури хонани ёритганда тугади. Чигал саволлар тугуни ечилган МухаммадАйюб уйига қайтаркан йулда Қодирни куриб қолди. Қодир жамаот намозига кирмаган эди. Узини "бизга рухсат бор" деб оқлади.


Faqat 3 ta shart!
 
SmartDentСана: Душанба, 16-Апр-2012, 21:58 | Изох # 374
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
Hikoyalaringizdagi mavzular bir biriga o'hwamasligi bn meni o'qiwga majbur qiladi,qoil,davomini kutib qolaman

Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
 
LoadingСана: Сешанба, 17-Апр-2012, 01:16 | Изох # 375
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Давоми!

МухаммадАйюб дарслар хақида суради. Унда кимлар иштирок этиши хақида қизиқди. Уткан дарслардан нима эсласа шуларни гапириб беришини илтимос қилди. Қодир шошиб тургани учун халтасидан усти оқ китоб олиб берди. "соф ислом" деб номланган китобчани биринчи қисми экан бу китоб. Улар хайрлашиб эртанги мажлис жойида учрашишга келишиб олишди.
Орадан куп утмай "Туркистон" газетасида очиқ айнан шу диний гурух хақида мақола босилди. Бу халқ орасида катта шов-шувларга сабаб булди. Бу сондаги газета тиражи уч карра куп чиқарилди. Мақола босилишидан мақсад нима экани мавхум қолди. Бироқ бу узини тарғиботида жиддий тусиққа учраган гурухлар учун қул келди. Оддий халқ кунглига ғулғула солди. Деярли хар бир хонадонда шу мақола хақида сухбат, мунозаралар булди. МухаммадАйюб бу вақтга келиб бу оқимниннг энг жушқин оқимида оқиб борарди. Қанча илдизига интилса шунча калавани учи ёқолиб борарди. Давлат мутассади ходимлари бу илатдан юртни тозалаб улгурмади. Фарзандини ташлаб, тоғу-тошга кетган оталар. Аёлига бе сабаб талоқ қуйишлар авж олиб борарди. Аёл либосини кийган, юзини беркитиб румол ураган жихотчилар кун сайин ортиб борди. "Соф иймон" деб аталувчи бу оқимниннг рахбарларидан келган сунги мактубда "ким бизнинг йулда булса у хақ йулдадур, хақ йулда жон берганлар шахид даражасини олади ва жаннатий булади" деб ёзилган эди. МухаммадАйюб энди жуда эхтиёт булиш керак. Шунча қилган харакати хавога учиши хеч гап эмас. Бу ишда бир узи харакат қилиши хеч қайси мантиққа туғри келмайди. Сабаби мачитдаги имом айтгандай гурух ичидан узини хақ деб билган Акром исмли йигит чиқди. У хам уз тарафдорларини туплашни бошлади. МухаммадАйюб ишни пайсалга солмай МХХ идорасидаги д.э.қ.к булимга ариза билан мурожат қилди. Кечаси соат 22:00 атрофида уй дарвозаси тақилади. Насибани ичидан бир нима шиғ этиб уттиб кетти. Дарвозага югурди. Эшик тирқишидан ташқарига қаради. Акасини танишлари булса керак деб уйладию хар эхтимол ким эканликларини суради. Жавобни эшитгач бутунлай узини ёқотиб қуйди. Очса акасини соткан булади. Очмаса шубха, гумон ошади. Очишга қарор қилди. Салом бериб уларни ичкарига таклиф қилди. Келганлардан бири гувохномасини курсатиб МухаммадАйюбни суради. Насиба акаси қайерда эканини билмаслигини этти. Улар кутиб туриш учун рухсат сурашди. Насиба уйга таклиф қилди. Ичкарига қадам қуймасларидан биттаси шеригини турткилаб ташқарига чорлади. Гувохнома курсатган киши Олим хақида суради.
- Синглим Олим.Н укейзми?
- Ха? эй! ха укам булади.
- У қайерда?
- Касалхонада ётибти.
Келганлар уйга кириш ниятлари узгариб кетиб қолишди. Соат 12:15да уй телефони жиринглади. Одатта МухаммадАйюб кечаси ухлолмасди. Шуниннг учун унга асосан кечки пайт телефон қилишар эди. Насиба гушакни кутарди. Узини акасини махалладаги дустиман деб таништирган йигит, акасини қайердан топиши мумкинлигини суради. Насиба Олим даволанаётган касалхона манзилини чунтирди. Шундан кейин Насибани юрагига ғул-ғула тушди. Кимлигини аниқ билмай манзилни бериб юборганини уйлаб асабийлашди. Ёзниннг дим хавоси нафсини буғиб қуйгандай чуқур-чуқур нафас олди. У бундай безовталанишига сабаб бор эди. Махалладаги номозхонларни қамаб қуйишгани хақида эшитганди. Ахир у қайердан билсин? Шунданми ким билади дейсиз, балки айни дақиқаларда у ислом дини хақида салбий фикрлаётган булса керак? Назар отани номозхон уғли улдириши, ахил оилалар бузилиши, румол урамаган хотин қизлар аёвсиз калтакланиши. Балки уни уйлантирган нарса бу давлат тарафидан масжитлар қурилиб, ислом уқув юртлари очиб қуйилган шу кунларда, нима учун намозхон одамлар қамалмоқда?
Негадур бугуннинг исломи, қурон ва хадисга туғри келмаябти? Насиба оросат хаёллари билан шундай уйлар эди. Балки шу онда "ислом ниқоби" деган янги атамани маносини, хақиқатини англаган булса керак?
Телефон овозидан чучиб тушди. Трубкани кутарар экан деворга осиғлиқ соатга қаради. Соат тунги 2:06
- ака...?! Насиба ер туладан бозор халталарда китобларни олиб чиқиб ховли уртасидаги учоқда ёқиб юборди. Китоблар тугагач акасини хонасидаги икки каробка Олимга авваллари келадиган қоғозларни ёқиб юборди. Юз қулини ювиб Олимни олдига йул олди. Касалхонада юраги безовталанди. Олимга қараб туришни хамширадан илтимос қилиб, узи уйга қайтди. Зора МухаммадАйюб уйда булса? Эшикни очиб тури акасини хонасига югурди. Афсус акаси уйда йуқ. -Демак олиб кетишган. Кечаси қунғироқ қилганлар шу йул билан мендан манзилни олишган? Ха! Ховлида утирганча кузи илинди. Чарчаганиданми ёки бошқа сабабми туш курди. Тушида МухаммадАйюб жанг майдонида эмуш. Кутилмаганда душман уқи уни яралаб ерга қулади. Насиба эса уни тургазишга уринар эмуш. Кейин тепаларига Дилбар, Ботир, Эгамқул келиб "сен хам бизни ташлаб кетма" деб уввос солишди. Акаси эса тинмай "мен сизни алдамадим" деб такрорлайверди. Олим югуриб келиб Насибани юзига тарсаки туширди. "Акамни сен улдирдинг" деб бақирарди. Қуёш нуридан Олимни юзини куриб булмасди. Уни овозидан таниш мумкин эди. Насиба чучиб уйғонди. Алла қачон қуёш кутарилиб булганди. Силласи қуриб қолганидан нафас хам томоғидан қирилиб утар эди. Опалси чиқан сочларини тартибга келтириб турганида дарвоза тақиллади. Шошилиб бориб эшикни очти. Бирма-бир акасини дустларига қаради. Дилбарни қучоқлаб хунграб юборди. Улар бири олиб, бири қуйиб саволлар ёмғирини қизнинг устидан қуйишди. Насиба нимадур дейиш учун нафас олди-ю, гапиролмай баттар хунграб юбораверди. Ботир ичкарига киришни таклиф этди. Хамма ховлига кирди. Эгамқул куча бошидан у тарафга юриб келаётган машинага кузи тушди.

Добавлено (17-Апр-2012, 00:16)
---------------------------------------------
Давоми!

- Давлат машинаси, МХХники булса керак, рақами ухшар экан? Носоғлом хаёл билан дарвоза эшигини ташқаридан ёпиб машина утиб кетишини кутиб турмоқчи булди. Кутилмаганда машина уни олдида тухтади. Ортидан УАЗ машинаси тухтади. Аввал биринчи машинадан учта эркак битта аёл тушишди. Бироздан кейин УАЗдан юзида ниқоби бор, қуролланган, баланд буйли аскарлар тушиб, машинадан МухаммадАйюбни туширишди. Эгамқул қотиб жойида туриб қолди. Қулида қандайдур хужжатлар кутариб олган киши уйга киришга рухсат суради. Эгамқул уларни ичкарига бошлади. Аксига олиб хеч зоқ булмайдиган кучада шу бугун қушнилар сер қатнов! Ховлида утирганлар Эгамқулдан кам хайратланганлари йуқ. МухаммадАйюб синглисидан Олимни ахволини суради. Насиба фақат бошини аста қимирлатиб, яхши дегандек ишора берди. Дилбар куз қири билан бегона одамларга қаради. Хужжат кутариб олган киши столга жойлашди. МухаммадАйюбга ишора қилди. МухаммадАйюб кутлмаганда кечаси ёқиб юборишни сураган китобларини Насибадан олиб чиқишини сурди. Насиба хеч нимани яширмай хаммасини очиқ айтиб берди. Гувохлар билан бирма-бир хоналарни тинтиб чиқишди. Хеч нима чиқмагач МухаммадАйюбни кисасидан "пакетчага солинган героин топилди" деб курсатмада ёзилди. Умрида сигарет чакмаган йигит героин чакадими? Дустлар бунисига чидолмай қолишди.
- Нима қилдинг ахмоқ? Бу ишларга қандай қулин борди? Ботирни кузидан ёш чиқиб кетди. Дустини ёқасидан олишгача борди. Ховлида шовқин кутарилди. Насиба додлаб йиғлай бошлади. Акасини айибсиз эканини такрорлаб, уни олиб кетмасликларини сураб худони зорини қилди. Ховлида фақат қуролли харбийлар қолишди. Бу яқинлар билан сунги видолашув онлари булиб қолди.
- Ботир сен билан шу хафта охирида гаплашамиз.
- Нима? Қачон? Рухсат булармикан? Ботир узини дустлари олдида но қулай сеза бошлади. - Мени нима қиласан? суради бироз уйланиб.
- Хуқуқшуносмисан? - Ха?!
- Адвакатмисан?!
- Ха шундай демайсанми?
МухаммадАйюб синглисига юзланди. Бахт тилаб, унга 2та қоғоз тутказди. Биттасини Олимжонга беришни тайинлади. Навбати билан Дилбар ва Эгамқул билан хайирлашди. Дилбарга навбат келганда кузларига тик қаради. Уни кузларидаги барча манони уқиди, бир силкиниб юзини буриб олди. Дарвозага қайрилди-ю жойида қотиб қолди. "Нахотки бу тушимдаги холат булса?"деб пичирлади. - Демак уша куни курган тушимда шундай булиши аён булган эканда? Дадам, аям, Назар ота бу дустларим эканда? Шу пайтда дарвозадан Мастура хола ховлиқиб кириб келдилар. (Мастура хола - МухаммадАйюбни ота тарафдан узоқ қариндоши.) Хола нима сабабдан жиянини қамашятганини билмас эдилар. Хеч кимга қулоқ солмай "болам уғримас? Адаштириб қуйдилар жон болаларим? Махаллани энг эсли хушли йигити. У Амриқода уқиди. Жон болаларим шундан бошқа қариндошим йуқ." деб ялиндилар. Дарвозадан олиб чиқиш хақида буйруқ берилди. Мастура хола вой-войлаганча йулакда утириб қолдилар. Куз ёшларини этакларига артиб қуйдилар. Сиёсий махбусни машинага утказишар экан ичкаридан "сен хам бизни ташлаб кетма" деган бақириқ эшитилди.
Мана бугун ёз фаслининг сунги хафтаси. МухаммадАйюбни суди булмоқда. Панжара ортида у билан бир гурухда булгалган Қодир, Фаёзбек утирибти. Давлат тарафидан кечирим сураш имкони берилди. Биринчилардан булиб Қодир кечирим сураб ёлворди. Кейин Фаёзбек кечирилди. МухаммадАйюб ғиқ этмади. Энди панжара ортида бир узи қолди. Дуслар у хам кечирим сураса озодликка чиқар эди деб умид қилишар эди. Йуқ у ортига қайтишни истамади. Суд уни 13 йилга озодликдан махрум қилди. Аслида 16 йил эди Ботирни саййи харакати билан уч йили кесиб ташланди. МухаммадАюбни шу кунга қадар фақат Олим, Дилбар, Ботир ва МХХнинг ДЭҚК булими ходимлари билан алоқада булади. Жахондаги содир этилган ва олди олинган терактларда иштирок этди. Ватан тинчлиги йулида, дийдорига туймаган оиласидан, Дустлари Ботир, Эгамқул, АбдуРаззоқ, Севгилиси Дилбарни ширин дийдоридан, отасини илмий ишини давом эттириш хақидаги орусидан, энг оғири она юртини тинчлиги учун курашиб она юртининнг олтин тупроғини қумсаб яшамоқда. Хар сафар ватанига қайтар экан. Хонасига осилган суратларга узоқ тикилиб туради. Шунча машаққат ичида уни табассум қилишга нима мажбур қилолди экан? Айни лахзаларда хамон курашга туймаган лабидаги кулгу ва кузини тулдирган куз ёшни жанг қилиши уни шунга ундаган булса керак? Балки дусларининг ютуқларидан қувонч куз ёши сизиб турган булса керак?

. . . . . . . . . . . . . . . . .
Бу ман истаган нарса эди. Уни очиб беромадим. Кечирасилар. Хаммаси мобил апаратида ёзилди. Орасида хатосиз ёзган жойларим хам бор. Вақтиларни оганим учун кечириб. Вақт ажратканила учун рахматимни қабул қилилар.


Faqat 3 ta shart!
 
Поиск: