Кеча Сардор Рахимхонни бу клипини кўргач, инстаграмда дарров ўз фикримни ёзгандим.
Мен учун энг таъсирли лавха болакайнинг отасини ишхонасига бориб мўлтиллаб қараб туриши бўлди. Очиғи, шу жойида кўзим ёшланди.
Клип худди тайёр бир фильмдан лавхалар олинган саундтрекдек туюлади. Клипдаги давр мухити хам шу қадар хаққоний тасвирлаб берилган . Хар бир деталь диққатдан ташқарида қолмайди, трамвай, плакатлар ва хоказо...
Клипда отасидан етим қолган болакайнинг отаси борлигидаги бирга ўйлаган орзусига етишиши харакати, отасидан айро қолгач (бу сахналар чайнаб берилиб кўрсатилмаган бўлсада тушунарли) кўзлаган мақсадга эришиб ғалаба қозониши ва бунда уни отасини рухи қўллаб қувватлагандек ёки шу ниятига эришгунича отаси ( ёдида сақлаб отасини хис этиб) интилгани клип лавхаларида ифода этилади.
Қўшиққа клип олишни бошлашганида бундан ўзга натижани кутмагандим хам. Чунки отасидан айро қолиш хисси Сардор Рахимхонга хам бегона эмас. Балки шу учунам клип шу қадар таъсирли чиққандир. Клип сўнггидаги қабр лавхасида хонанданинг отаси қабри кўрсатилган.
Актерлар Мухаммад Бегзод ва Лазизхон Равшанзода
Режиссер Санжар Маткаримов
Оператор Наримон Султонхўжаев
Ютубда томоша
Майтуб тасиксда томоша
Тасиксдан клипни кўчирмоқ 74мб
Тасиксдан клипни мобил турини кўчирмоқ 39мб
|