00:53 Райхон альбомлари тақдимотидан. Видео | |
12-март куни соат 15:00 Юнусободдаги 15-шифохона олдидаги машхур машиналар ювиш шахобчаси “мойка” тўғрисидаги DISCOVERY медиа маркетига бу сафар Райхон ташриф буюрди.
Сабаб оддий: 2015 йилги янги альбом тақдимоти.
Альбомлар тақдимоти! Яъни икки янги альбом!
2015 йилдаги Райхоннинг концертида янграган янги қўшиқлар билан бир қаторда эски қўшиқларига ремикс турлари хам мухлисларнинг талабларига биноан алохида альбом қилиб сотувга чиқди.
Райхонни мухлисалари қаторида нақ Андижондан ташриф буюрганлар хам бўлди.
Райхонни альбом билан хамма табриклаб ўз тилак истаклару хаттоки тан олиш фикрларини хам баён этишди. Хусусан журналист Жасур Хамроев Райхонни ўзимизнинг Бейонсе ва Бритни Спирс дея бахо берди).
Олдиндан реклама қилинмайдиган ва асосан ёпиқ тарзда кечадигану бир зумда ўтиб кетадиган ушбу маросимча DISCOVERY шарофати ила сўнгги пайтлар урфга айлангани сир эмас.
Ўз альбомлари сотувини қўллаб-қувватлаш борасидаги хонандаларнинг мазкур альбомлар сотуви маркетига ташрифи бахонасида журналистлар қисқа матбуот анжумани ва хонанданинг мухлислари билан яп-яқиндан учрашуви нафақат маркет учун балки шу кунги иштирокчилар учун бирдек қулай, қизиқ ва самарали тарзда кечади.
Асосийси хонанда ва маркетнинг бу турдаги ўзаро рекламаси ичида бир йўла маълумот алишуви учун матбуот анжуманию мухлислар билан учрашиш имконияти маркет тарафидан ўйлаб топилган доно стратегия деб хисоблайман.
Тадбирдан 10 минутлик ВИДЕО:
Суратлар муаллифи Музаффар Мухаммадалиев Видеорепортажни Шахло Қодирова, Нодира Махмудова ва Дилобар Сухбатовалар ўтказишди.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 13776 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 30 | ||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |