Бош сахифа » 2017 » Февраль » 19 » Зомби террор: "Синий кит" Ўзбекистонда?
20:31
Зомби террор: "Синий кит" Ўзбекистонда?

Мақоланинг аудиовидео тури учун манбаа

 

Хозирда асосан инстаграм, ВК ва телеграм орқали “Синий кит” хамда “Тихий дом” деган ўйинлар чиқиб ёшларни ўзини ўлдиришига сабаб бўлаётганмиш деган хабарлар тобора қулоққа чалиниб...қизиғи Тошкентда уни ўйнашни бошлаганлар хам топилибди.

Куни кеча Сирғали туманидаги бир мактабда катта жанжал юз бергани сабаби хам айнан шу ўйинни ўсмирлар ўйнай бошлагани билан боғлиқ бўлди.

Бир ота эса фарзандини телефонига келган “фаришта бўлиб уйғонишни истасанг уйдаги деразаларни ёп ва газни ёқиб ухла” деган хабарни ўқиб дахшатга келади ва аудио огохлантирув билан телеграмда бўлиша бошлаган.

Бу хабар Юнусобод туманидаги мактабларнинг биридаги “завуч”ни зийрак холга келтириб ўқувчилар орасида огохлантирув ишларини олиб бора бошлайди.

 

 

Келинг аввало бу ўйин асли қандай келиб чиққану ва хозирги кунда бизда бу борада қай ахволу хамда тахлилни хам албатта тақдим этайлик.

 

Демак "Синий кит"

 

Келиб чиқиши:

 

Хаммаси “ВК”(ВКонтакте.РУ) ижтимоий тармоғидаги суиқасд билан боғлиқ ўлимлар гурухлари очилганидан бошланган. Бу катта қизиқиш уйғотиб гурухлар одамлар билан тўлиб кета бошлагач, гурухлар маъмурлари ўзаро бир-биридан ўзаман деб ўз гурухларини нафақат суиқасд сахналаштирилган сохта суратлар балки видео хамда гўёки ўзини ўлдиришга олиб келгувчи видеолар билан хам тўлдира бошлашган.

Мақсад оддий – машхурлик ва ўзини ўша гурухлари машхурлиги ортидан пул топиш. Гурухларда реклама жойлаштириш нархлари хам ўша ерни ўзидаёқ кўрсатиган.

Асли бундай гурух очадиган одамни психикаси биланам қизиқарсиз? Албатта реал хаётдаги омадсизлик ва ўсмирликдаги оғир дамлар аламини ўтаётганлар интернетдаги қахрамонлик билан холатларини алиштириш йўли хам экани тушунарли.

 

Маълум бўлишича “F57” деб номланган ёпиқ турдаги ўлимлар гурухи 2013-йил ВК ижтимоий тармоғида Филипп Лис тахаллусли Филипп Будейкин тарафидан тузилади.

 

2015-йилдан то 2016-йилгача Россияда 130 нафар ўсмирларни ўзини ўлдириш холати кузатилиб бу ўлимлар гурухлари эътиборга тушади. Ўзига суиқасд қилган барча ўсмирлар интернетдаги мана шундай гурух иштирокчилари бўлиб, ўзларини ўлими хақида айнан ўша ижтимоий (ВК) тармоқда бироз аввал анонс бериб маълум қилишган. Бироқ уларнинг кўпчилиги ўша гурухдаги ўйин учун сохта суратлар қилган. Буёғи эса пода ва азарт эффекти билан ким росмана ўзини ўлдиришга тушган ким эса буни орқасидан ўз гурухини реклама қилишга.

 

ВК оламида бир-бири билан кимўзарга киришган ўлим гурухлари номлари “F57” ва “Море китов” деб номланган.

Ўлим гурухи бироз кейинроқ ривожланиб хозирда урфга кирган квест (Тошкентда хам бундай реал ўйингохлар мавжуд) ўйинларига хос тарзда қизиқ тузила бошлаган ва ўйиндаги топишмоқни топа олмаган иштирокчи ўзини ўлимини сахналаштириб суратга олиб тақдим этиши талаб қилинган. Ва бу ишончли бўлиши керак бўлган.

 

2015-йил ноябрь ойида Россиянинг Уссурийск шахридаги 16 ёшлик колледж талабаси ўзини поезд тагига ташлаб ўлдиради. Ундан аввал эса у поездлар фонида суратга тушиб уни интернетдаги сахифасига жойлаштириб “ня.пока” сўзи билан изохлайди.

Интернет оламида Рина Паленкова тахаллуси билан таниш бу қиз оилавий муаммо туфайли ўзини ўлдиргани маълум бўлсада унинг бу ўлими фожеа эмас балки интернет оламида катта машхурликка эришади.

Табиийки ўзини ўлдиришни истаганлик гурухи иштирокчилари орасида у илк қахрамонга айланади. Вахоланки у гурухларда ўзини ўлдиришни шунчаки тасвирлаш ва уни суратга олиб қўйиш ўйини қизиқ бўлган. Гўёки ўзини осган, тепадан ташлаган, ерда қонга беланиб ётган ва хоказо сохта сахна кўринишлари суратлари гурухларни тўлдирган.

 

Бироз аввал эса “F57” гурухига “Бу видео ўлдиради” деган ном билан ғалати видео қўйилади ва у оддий осмондаги Юпитер ва бошқа сайёралар айқаш-уйқаш монтажи билан қилинган микси ва охирида сизни севамиз ёзуви билан тугаган.

Бир нақл бор эди, бир кишига сув бериб “бу оғу” деб ишонтириб ичиришганида у рости хам ўлиб қолган экан. Жуда бир эмоционал ва ёки “мнительный”-ўта сезувчан, хиссиётчан, ишонувчан бўлганми, бу ўсмирлар даври хам аслида айнан шундай кўринишда.

 

Гурух иштирокчилари бўлган ўсмирлар асосан оиладиги муаммолар сабаб, кимдир севгидан азобда, кимнидир яқин инсони ўлган, кимдир хаттоки онасини химоя қиламан деб отасини ўлдириб қўйган хуллас хаётни қизиғи қолмаган ўсмирлар йиғилган ўлим гурухида хамма нарса ўзга бир оламдек кечган. Ўз ўлим хабарлари, ким қаерда ўзини ўлдиргани, бу билан боғлиқ мистик воқеалар ва хоказо. Хамма хаммаси ўсмирларни оханрабодек ўзига тортган.

Бу гурухдаги Рина ўлими эса келгусида ўсмирларни оммавий росмана ўлимига сабаб бўлишига катта тутрки берган.

“F57” ўлим гурухларининг маъмури Филиппнинг ВК ижтимоий тармоғида 8тача ёпиқ гурухи бўлиб барчаси ўзини ўлдириш билан боғлиқ сурат ва мақолалардан иборат бўлган.

Рина ўлимини эса шу гурухлардан бири вакиласи бўлганлиги учун дея шунчаки ўз гурухларини машхурлиги учун гап тарқатиб гурухларни гўёки сехр жоду сўзлари билан бойитиб ва гўёки секта эканига ишонтириб тарғиб этади. Натижада унинг гурухлари мистик кўринишга эга ва гўёки ўсмирларни ўлдирадиган масканга айланиб машхурликка эришади. Унинг хамкори Мироном Сетх тахаллусли йигит эса бунда Филиппга кўмак бериб унинг кўп маротаба ўзини ўлдириш сахналарини сурат ва видеога олиб гурухга қўйиб боради. У шу гурухлардаги рекламаларга хам масъул бўлган.

 

Бу орада ўша гурухлар иштирокчиси яна бир Филипп (Филипп Челов) деган йигит эса “F57” машхурлигидан рақобатчи бўлиб “Море китов” гурухини очади ва халиги гўёки ўзини ўлдиришга сабабчи бўладиган “Юпитер” сир-синоатли видеони кўчириб олиб ўзини гурухига қўйиб Ринанинг ўлимига шу сабаб бўлган дея ўзини гурухига одам йиғиб табиийки қизиқиш уйғотади.

(Видеони нақ икки маротаба, ярим кечаси бир ўзим диққат билан кўрдим, мақола чиқдими, демак тирикман)

 

Ўзаро гурухлар рақобати шу даражада кечдики «Инсайдеры», «Тихий дом», «Семеро» ва «1642» ўйинларидан илхомланиб гурух иштирокчиларига рақамлар тарқатилиб, улар рақамланиб шу ўйинлар вазифалар ва топишмоқлар билан ўйин ўйнала бошланган.

Вазифаларни бажара олмаганлар ўзини ўлдирганлик ёки қўлини кесганлик суратини жойлаштириш шарти бўлган. Ва бу шунчаки ишончли ва табиий қилинган СОХТА сурат бўлиши шарт қилинган.

Депрессив (тушкунлик) ижод билан шуғулланадиган “Море китов” маъмури Филипп эса шундай депресс(тушкунлик)да бўлганларни ўлимдан қайтариш учун эканини кейинроқ билдиради ва машхурликка эришиш учун “F57” ўлим гурухларига рақобатчи сифатида ижод бошлайди. Асли худди шу тариқа депрессив ёзувларни ижодий тарзда ёритадиган йигитнинг айтишича у шунчаки ўз ижодини оммалаштриш ва депресиядагиларни ўлим фикридан шу ёзувлари билан далда бўлиб ўлимдан қайтариш бўлган дейди.

Лекин бу қайтанига яна бир бора шундайларни ўлимга туртки бўлишига у хам сабабчи бўлаётганини билмайди.

Бироқ кейинчалик газета редакциясига журналистлар шу икки маъмур ва ўша гурухдаги китлар (иштирокчилар) саналганларни йиғиб кўрсатув қилишганида бир ўсмир суйган қизи билан уч йил яшаб, кейин уни ўша қизи ташлаб кетганидан кейин ижтимоий тармоқдаги “Море китов”даги ёзувлар унга оро бўлганини айтса, бошқа бир қизни ўқитувчиси ёмон кўришидан депрессияда бўлгани ва шу “Море китов”даги ижодий ёзувлар унга далда бўлганини айтади.

Тобора “Море китов” грухидагилар ўзларини китлар дея, қўлларига шу “Море китов” ёзувларини хэштегини ёзиб, яна ўша “F57” хам ёзиб қўлларини лезвияда кесишган ўсмирларни қонли қўллари суратлари тарқала бошлайди.

 

8-декабрь куни эса гурухдагилар ўйинни охирги топишмоғини топа олмаганлар учун виртуал хаётдан энди реал хаётга кўчиб оммавий “ўзини ўлдириш” флешмоби (бир хил, бирликдаги ўйин) уюштириш белгилашган.

Вазият рости издан чиқиб “Море китов” ва “F57 гурухларини клонлари кўпайиб кетади ва хаммаси ўзи истаганича ўйинлар ва ўлим билан боғлиқ ижодни гуллата бошлашади.

Қаранг, хаммасига ЎЛИМ ва у билан боғлиқ мавзу, сурат ва видеолар шу қадар қизиқ бўлганки бир кунда видеолар кўрилганлик сони юзмингдан ошган.

Ўлганлар соничи? Росмана ўлганлар...

 

Бу гурухлар ривожланиб ўйинга аралашиб, кетидан сирли сехр жоду сектаси деган гипнозлар билан уйқашиб ўсмирлар ўзини кетма-кет ўлдиришига олиб келган.

Кимларгадир ВИРТУАЛ ЎЛИМ росмана ўлимдек қабул қилиниб , аслида қўлига кетчуп суриб мана бажардим дейиш кифоя бўлганни кўпчилиги рости қўлини кесиш билан ва гўёки ўзини тепадан отиб ўлдиргану аслида шунчаки ерда бўёқ билан суратга тушганлик талаб қилинган суратлар ўрнига ўсмирлар бирин кетин ўзини юқори қаватли уйлардан ташлашгани видеолари бир зумда интернет оламига тарқалди.

Очиғи у суратлар ва видеоларни қўйишни лозим топмадим, зеро мақсадим мени хам бундан машхурлик эришиш ниятим йўқ, шукр ва алхамдулиллах мусулмонмиз, тарбиямизда ўзини ўлдириш эшак бошида бўлиб кетиш тушунчалари сингдирилган. Шунчаки бу мавзуни кўтариб, тахлил қилиб ўзимизни ўсмирларни ва аввало уларни ота-оналарини бефарқ бўлмасликка ундаш хамда бу бари сир-синоат эмас, оддий гурухлар ва уларга эътибор тортишга ўйланган эртаклар эканини маълум қилмоқчиман холос. Унга чув тушиб кимлардир ўзини нимадир қилаётган бўлса бу катта хатолик ортидан бўлган.

Хечким хечкимни ўлдирмайди ва бунга харакат хам қила олмайди.

 

Нима билан тугади?

 

F57 гурухи бошқарувчиси Филипп Лис тахаллусли Будейкин Филипп Александрович ўз сахифалари орқали камида 15та ўсмирни (5-тасини сақлаб қолишган) ўз жонига суиқасд қилишгача олиб борганлик жиноятида айбланиб 2016-йил ноябрь ойида қамоққа олишди.

Филипп ўзини айтишича:- Одамларнинг биомусор тури хам бор ва улар ўзида хечқандай бир қадр-қимматни ташкил этмаган хамда инсониятга фақат зарар келтиради. 2013-йил мен F57 (F-Филипп 57 унинг телефон рақами охирги сонлари) гурухини очган пайтим шундай инсонлардан оламни тозалашга ният қилгандим. Нормал одамларни биомусорлардан ажратиш кераклиги ғоясини 5 йил ўйлаб юргандим.

Ўсмирларни ўзини ўлдиришга туртки бўлдимми? Ха! Улар бахтли ўлишди. Мен уларга реал хаётда бўлмаган илиқлик, тушуниш ва мулоқотни хадя этдим. Айримларига яшашдан кўра ўлгани яхшироқ бўлишини тушунтирганман. Улар ўзлари қарор қабул қилган ва мен уларни мажбурламаганман.

Кейинчалик эса у хаммасини инкор этади. Қизиғи Филипп яшин тезлигида фикрларини ўзгартириб бораверади. Шу сабаб хам унинг рухий-психиатрик холати шубха остида қолади. Бироқ текширувлар натижасида у рухан соғ экани маълум бўлади.

 

Терговчилар фикрича Филипп Лис ўсмирларни ўзини ўлдириш учун керакли бўлган барча усулларни қўллаган. Бу эмоционал ва психологик тарзда уларни холдан толдириш натижасида кечган. Кўпгина жабрдийдалар билан у асосан тунда мулоқотга киришган ва уйқусизлик натижасида ўсмирларнинг қарор қабул қилиш ва фикрлаш хиссиётлари сусайганлигидан фойдаланган.

 

“Синий кит” “Тихий дом”...буларчи?

Юқоридаги воқеалардан илхомланган бошқа машхурлик сари интилган ва фантазияси бой бўлган хозирда номаълум маняклар “Синий кит” ўйинини юқоридаги холатлардан келиб чиқиб ва Стейс Крамернинг «Пятьдесят дней до моего самоубийства» китобидан хам илхомланиб махсус романтик зомби террор ўйинини ишлаб чиқаришади.

Романтик деганим бу ўйин негизи нақадар дахшат бўлмасин ўзига мафтун қилгувчи романтик нарсалар билан бойитилади. Албатта ўсмир ёшидагилар учун бу жуда қизиқ ўйин ва жудаям ўзига қаттиқ тортадиган ширин ўлимдек гўё... Сув сатхида куйлаб ўзига чорлаётган кўк кит, булутларда сузаётган кўк кит ва хоказо...

Асосан ВК ва инстаграмда кўк кит тасвирланган сурат ва ўзига диққатни тортувчи «синий кит», «разбуди меня в 4.20», «Я в игре», «Тихий дом» хэштеглари билан пайдо бўлган бу ўйинга аъзо бўлиш қийинмас.

Бироқ бу ўйинга аъзо бўлиш тартибини албатта бошқа ўсмирларни жалб қилиб қўймаслик учун кўрсатмайман!

Сиз билган инсонни сахифасидаги суратлар тагида шундай хэштег пайдо бўлдими демак жиддий эътибор қаратиш пайти келди деб хисоблайверинг.

Ўйинга киришган пайти ўсмир билан боғланган “куратор” дея номланувчи номаълум шахслар ўйин иштирокчисига турли саволлар бериб керак бўлса смартфони ёки айпади орқали “геолокация”сини ёқтириб ва турли манбаалар жўнатиб унга киргани захоти айпи манзилини билиб ўсмир хақида маълумотлар йиғиб олади. Бу хакерлик дастурлари орқали ўсмирни турар жойи, кимни номига интернет уланган ва хоказоларни аниқлаб беради.

Ўсмир ўйиндан чиқаман деган пайт эса “сени яқинларингни ўлдирамиз” деган тахдиди ишончли чиқиши учун ўша йиғилган маълумотларни маълум қилади.

Аслида у “қотилча” ўзи оддий бир 14-15 ёшлик диван қахрамони бўлган бир мишиқи болача бўлишиям мумкин, буни хечким билмайди аммо хали биронта ўйиндан чиққанни хечким оиласини ўлдирганича йўқ.

Бир неча журналистик суриштирувларида ўйин иштирокчиси бўлиб чиқиб кетиб текширганлар кўп бўлди.

 

«го выпиливаться» “ня.пока” сўзлари шу ўйин шиорларидан бўлиб китлар ўзларини сохилга отиб ўлишлари билан боғлиқлик тушунилади.

Ўсмирлар учун бу худди “кит каби сен ўзинг хал қиласан қачон ўлишингни” каби беозор хайвон ва унинг бир идеал кўринишидек сингдирилган тури.

Ўйин мақсади эса охирида сахифага “Ня.пока” дея ёзув қолдириш ва...ўлиш.

 

Хуллас, ўсмирни психологик холатини ўрганиб унга мос равишда ўйин кечган холлар хам кузатилган.

50та вазифадан асосий вазифалар кўк кит суратини чизиш ва сахифага қўйиш, қўлига чизиш, қўлига тирнаб қонатиб чизиш, хар куни бир маротаба қўлини терини лезвияда кесиб бориш (қанчалик дадил эканингни исботла вазифаси), дадиллик текшируви-мошина олдидан югуриб ўтиш (Югуриб ўт ёки ўл вазифаси), тонгги 4:20да юқори қаватли бино томига чиқиш, улар юборган қўрқинчли видеоларни кун давомида кўриш, улар юборган қўрқинчли мусиқаларни кун давомида тинглаш ва хоказо...

Кўриб турганингиздек кундан кунга вазифалар ўсмирни барча хиссиётларини қамраб оладиган тарзда чуқур гипнозда кечиб охир оқибат энг сўнгги шарт-ўзини ўлдириш талаб қилинганида аксарият ўсмирлар ўйламай осонгина рози бўлишади. Чунки бу учун хамма ишлар 50 кун давомида қилиб бўлинган бўлади.

Зомби террор!

 

Аслида ўйнаётганлар бу вазифа бераётганлар...ўсмирлар эса ўйин иштирокчиман деб шунчаки жабрланувчи ва афсуски аксар холларда мурдага айланмоқда.

 

Қизил пони. Гўдаклар учун хам хавфли ўйин бор экан

8 яшар қизига сакраб сакраб гўдакка турли вазифалар бериб ўйналадиган қизил пони ўйинини айпадда қўйиб берган она бироздан кейин планшетни кўриб хайратланади. “Сен билан бизда ўзимизни сирларимиз бўлиши керак, онангга айтма . Онангга билдирмай дераза “подоконник”ига (таржима эррор “сатхи?” остонаси?) чиқа оласанми?” деган ёзув Понидан чиқиб турганини кўрган она ўша захотиёқ ўйинни ўчириб ташлаган.

Нахотки зомби террор даври келди?

 

 

Кимлар айбдор?

Бундай ўйин ва гурухларни бошида турганларни психологик суратини келтириш қийинмас. Жамиятдан четлашган ва реал сухбатдан чекланган инсонлар.

Социопатлар!

 

Интернет даври даври бундай ички комплекслари аламлари билан туғён ураётганларга қўл келмоқда.

Чунки ижтимоий тармоқларда истаган қахрамонингга айланасан, истаган сурат ва ном билан кўринасан ва хоказо... Бора-бора бировни ўлими устида туришдек ёвуз қахрамонлик ўзларини Худодек тутишгача олиб боради. Астағфируллах. Ахир реал хаётда улар оддий инсон сифатида хам тан олиниш бахтига муяссар бўлмаган ва бу аламлар йиғилиб мана қандай натижаларга келтирди. Бошқариш иштиёқи, манипуляция қилиш ва хавфли ўйинлар устида хокимлик қилиш...уларнинг ички дунёсидаги эртакни рўёбга чиқариш.

 

Бироқ фақат уларда айб дейсизми?

Оилангиздаги ўсмир ёки ўсмир ёшидаги фарзандингизга ўзингиз қандай муносабатдасиз?

 

Ўзи асл муаммо бу ўйинларга тобе бўлаётган ўсмирлар ва уларга бефарқ ва хаттоки шу ўйинга ўлим излаб боргунча туртки бўлган оила аъзолари эмасми?!

 

Биласизми виртуал хаётдан айро ўсган биз собиқ иттифоқ даври одамлари давримизда психологик сингган тушунчалар бу тарафлама хам бошқачароқ бўлган. Яъни бу нарсаларни биз телевизордан кўрганмиз хамда ўзини ўлдирган ўлиб кетишини тушуниб ўсганмиз. Хозирги ёшлар ва ўсмирлар эса турли виртуал ўйинларни ўйнар экан, қахрамони ўлиб яна қайта жанг майдонида тирилиб кетаверишига ишониб ўсаётгандек. Бу бевосита онгига ўлим ўйиндек ёзилиб борилмоқда.

Шу сабаб хам турли “Синий кит” каби ўйинларда ўзини ўлдиришда қайта тирилиш ишончи онгига ёзилиб ўлим олдидаги бошқариб бўлмас дадилликни яратмоқда ва ёки ўлим олдидаги бефарқликка сабабчи бўлса не ажаб?

 

Айни дамда инстаграм орқали кўпроқ ривожланаётган бу ўйиннинг қурбонлари Россия, Қозозистон ва Қирғизистонлик ўсмирлар бўлмоқда.

 

2017-йил бошидан Қозоғистонда бу ўйин билан боғлиқ 63 холат кузатилиб шундан 23-таси устида тергов ишлари кетмоқда.

 

Бизга хам бу ўйин телеграм боти орқали кириб келаётгани ва табиийки инстаграм орқали хам кириб ўйинни бошлаётганлар бўлганидан хабар топмоқдамиз. Юқорида айтганимиздек Сирғалидаги бир мактабда жанжал бўлган.

 

 

Хуқуқ тартибот ва махсус хизмат вакиллари билан норасмий сухбатда маълум бўлишича бу нарсалар бизда хаммаси назорат остида экан. Яқин кунлардан бошлаб тушунтириш ишлари кенг кўламда йўлга қўйилади дейишмоқда.

Биздаги ёшлар ўзбек, мусулмонмизку деймизу...Кўпчиликда катта қизиқиш туфайли шунчаки қизиқиб топилади, ўйнаб кўрайчи деб... кейин киришиб кетганлар эса гипноз остига тушиб қолишини билмайди. Мана шу хавф ўткир қизиқишни оловлатмоқда. Қизиқиш янада ортмоқда. Бундай холни кўчада мошинани мингга қўйиб босаётган ўсмирларда хам кўриш мумкин, ўлиб кетишии билади аммо риск-таваккал қилиб азартга берилади...

 

Бишкеклик бир холис журналист ўтказган ўз суриштирув иши натижасида бевосита ўйин иштирокчисига айланиб, кун давомида ўзи хам билмаган холда ўйин азартига берилиб кетганини тан олади. Вазифалар бажараётган жойига милиция ходимлари келганида у ўйиндан чиқади ва бу холатда “кураторлар” тахдид билан қўрқитилган уни оиласи билан ўлдириб кетишлик албатта бўлмайди.

Бишкекда бу нарса хар тарафлама назоратга ўтгани боис хам кўриб турганингиздек хуқуқ тартибот органлари вақтида ушлашмоқда.

 

Бу ўйинга қарши «Дельфины против китов» каби гурухлар хам пайдо бўлиб суиқасд қилаётганларни йўлдан қайтариш борасида ижтимоий тармоқларда қарши кураш олиб боришмоқда. Инстаграмда хам махсус хэштеглар босилганида эндиликда огохлантирув ёзувлари чиқмоқда.

 

Тахлил ва олдини олиш.

 

Биласизми , масалани икки эмас нақ уч тарафи бор. Бири асли ўлишни истаган ўсмирлар ва унинг сабаблари, қизиқиб бу ўйинга кириб қолганлару кейин эса қўрққанидан жабр кўраётганлар ва ўзимиз бефарқлигимиз сабаб реал хаётдан узоқлашиб мулоқот излаб интернетга кириб кетаётган ўсмирлар...

 

Ўша гурухларни очганлар хам аслида қурбонлардир... оилавий шароити ва олдини олиш мумкин бўлган инсонлар бефарқлиги сабаб хам шундай бўлиб кетгандир.

 

“Синий кит” ўйини бирма-бир қадам билан ўсмирни нозик психикасига таъсир кўрсатган холда “ўлдир ўзингни” тушунчаси қуйилиб программалаштириш деб билган тақдиримизда хам биз қаерга қараяпмиз?

 

Ўсмирлик чоғи биласиз бир гап хам кам бўлса бир гапни ўзиям ортиқча. Ўзига хос ўтиш даври, гормонал ўзгариш пайти оддий бир урушиб берагнингизни улар қалбга жуда яқин хис қилиб юбориб, хаётда ўзини ортиқча хис қилиш, хечкимга керакмасдек, умр қизиқмасдек туюлган пайтлар хам бўлади. Айнан ўзи шу ёшда ўсмирларни фанатлиги, қайсидир бир артистни кумир санаб унга тақлид қилишидан то мухаббат ортидан ўзини минг охангга соладиган энг хавфли пайти бўлгани сабабли уларни бу ёшида гипноз қилиш жудаям осон.

Ўсмирлар бу ёшда хаммадан ажралиб туриш, энг асосийси АЖРАЛИБ ҚАХРАМОНдек кўриниш, кимгадир ва айниқса хамма учун юксак хурматда кўриниш каби фанатик тушунчалар улуғ бўлади.

Шу сабаб хам бу ўйинни бошлаганлар ўсмирларни қандай сўзлар ва қай йўсин билан ўлимга итариб юбориш осон йўлларини билишади.

Масалан тўлароқ қизларга сен семизсан, фаришта бўлиб уйғонишни истайсанми? Унда 4:20да уйғониб газни ёқиб кириб ухла ва фариштадек бўлиб уйғонасан ва ёки ўсмир йигитларга сен омадсизсан бу хаётда хеч нарсага эришмаган ва эриша олмаган аммо ўзга бир хаётда сен омадли ва буюк бўлиб уйғонишинг мумкин дея таъсир кўрсатилади.

 

Ўсмирлик чоғида эса ўша пайтни ўзидаги семизлик ва кимнидир севиб севилмаслигу нимагадир эриша олмаганлик бу хаёт тугади ва шу охирги нуқта деб билинади. Вахоланки бу ёшда нималарга эришиш мумкин ўзи? Хамма хаммаси ахир олдиндаку! Балоғат ёшига етиб ва ундан ўтиб қизлар ориқланиб кўркамлашади, йигитлар хам худди шу тариқа ўзгариб бир ишни бошини тутиб дегандек... Унгача эса ўсмирлик чоғи ойнага қараган сари юзингдаги хуснбузар хам хунуксан деб бир дилингни хира қилса, қоматинг яна бир бўлиб дўстларинг орасида кулгу бўлиши билан яшаш ва бу борада психика шаклланаётган нозик давр бўлса... Ўзингни ўлдирвор дейишга энг қулай пайтдек гўё...Биз хам ўсмир бўлганмиз, бизда хам бўлган хаммаси. Яшагим келмаган пайтлар хам айнан ўша ўтиш пайтига тўғри келаркан.

Ана шундай пайтлар қизиқ ўйин билан сени банд қилишса, зерикканлар учун қизиқ бандлик, уёғи азарт, қахрамонликни буюгидек кўринишса, ўлганингдан кейин хамма гапиради каби ғирт тентакона ва ахмоқона нарсалар тушунилса ана фожеа!

 

Шифохонада ишлаган кезларим “чуқур истерия” ташхиси қўйилиб келган ўсмирлар: суйгани ташлаган, ўқишга кира олмаган, онаси билан уришган... қанчаси дори ичгани, хушини йўқотгани, қўлини кесгани билан кўп келишарди. Хаммаси ўсмир ёшидаги ўтиш давридагилар...

 

Ота-оналарни аксарияти, айниқса бизда деярли 90 фоизи боласини ўсмирлик пайти билан хисоблашишни хаёлигаям келтирмай оғзига келган гап билан хақоротлаб қўйишади. Бола эса ўзини овунчини интернетдан топади...жахлда кўзига мана шундай гурухлар кўринса...кафолат йўқ.

Бу даврда ота-она боласига энг яқин дўст бўлсагина ўсмирликни нозик ўтиш пайтидан осон ўтиши мумкин... Афсуски бу нарсани билишмайди. Хаммаси нормадек туюлади.

Фақатгина фожеа бошга тушгач бонг урамиз!

 

Бизда бу нарса долзарб бўлмаслиги ва Худо кўрсатмасин бонг урилмасиданоқ тушунча хамда атрофимизга бефарқ бўлмай олдини олиш учун ушбу мақолам маълумотнома ва қўлланма бўлади деган умиддаман.

 

Мабодо жа бир ўлиб қахрамон бўлай дейдиганлар топилса ундан кўра “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихасига келиб қон топширишини тавсия этаман. Ўлиб кетгани билан бир хафта йиғлаб кейин хаёт муаммоларига берилиб кетилади, нари борса бир йил эслашар, қанча буюк инсонлар ўлиб кетди дунё тўртбурчак бўлиб қолмади, ишонаверинг ёш бўлсангиз хали бир ном ва из хам қолдирмаган бўлсангиз ўлимингиз қахрамонликни эмас ахмоқлигингизни белгилагани қолади.

“Фахрли инсон” мақомини эса умрбод олиб набираларингизгача фахрланиб айтиб юрасиз. Ўлиб кетганингиздан хечкимга бир тийинлик фойда йўқ, қайтанига катта зарар. Хозир ўлик кўмиш тўй қилишдан қимматроққа тушади рости.

Ундан кўра тиригингиздан наф бериб ўзи истамас аммо ўлишга мажбур бўлаётганларни асраб қолиш ва ёки хеч бўлмаса умри узайишига сабабчи бўлиб қон беринг. Бу юксак қахрамонлик!

Тарихга фахрли инсонлар йиғилган қахрамонлар орасидан жой олинг!

 

Юртимизни турли балолар хусусан шундай интернет зомби терроризмидан хам Худони ўзи асрасин. Ўзиниям нобуд қилиб ота-онасини куйдириб адо қиладиганлардан кўра, уларни юзини ёруғ қилиб бошқаларга ёрдами тегадиган фахрли инсонлар кўпайсин!


 

P.S: Тақдир тасодифини қарангки бу мақолам чиққан сана  халқаро  кит ва дельфинлар химояси кунига тўғри келибди))

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 47327 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Тихий дом, синий кит, тихийдом, няпока, f57, siniy kit, ня пока, синийкит

Нравится
Барча изохлар: 4
1 M   (19-Фев-2017 22:05) [Материал]
Ужас

2 Zarina   (20-Фев-2017 00:23) [Материал]
Shunchali havflimi kit uyini mam tushunmadim

4 behzodmaxkamov   (26-Фев-2017 17:26) [Материал]
e bu o'yin emas qaysidur aqli nokas o'zi o'rnidanam turomidigan uydan ko'chaga chiqishgayam qo'rqadigan nogironla tuzgan qotillik

3 Alp   (24-Фев-2017 17:41) [Материал]
e gap yooo

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!