Бош сахифа » 2011 » Июль » 15 » Зиёратгохми ё сиғиндихона?! Жума овози – 16
08:28
Зиёратгохми ё сиғиндихона?! Жума овози – 16

Муборак моҳи Рамазон остонасида турар эканмиз уйдагилар билан  Занги-ота мозорига зиёратга бордик. Эътиборимни тортгани зиёратга келганларни аксарияти ёш йигит ва қизларни онаси бошлаб келган кўринади. Дарров тушундим, август ойида имтихонлар...

Ана кейин кўзимга шундоқ хам оддий турмуш тарзимиздаги "театр абсурда”си шу зиёратгохда хам ташлана бошланди. Аввалига фикрларни жамла бу ерга танқидий назарингни ёққани эмас зиёратга келгансан деб ўзимни хар қанча  чалғитмай оппоқ "оқлик”ни Занги ота қабрлари эшигига жуда бир илтижолик кўринишда боғлаб, эшикка қўлларини суртиб, кейин қўлларини кўзларига суртишини кўриб қандай хаёлни жамлайсиз?

Ёнидаги ўғли хам шуни қайтараяпти.

Занги ота Худоми? Фарзандларга қандай бўлмагур иримларни ўргатяпсиз? Умуман умрида зиёратга келмаган шу имтихонни деб келиши тўғрими? Худодан уйингда ўтириб сурайвер. Ана намозларингда сўра. Албатта шу институтни деб намозга кирма, лекин намозхон бўлсанг шу намозингда сўра. Юрган турганингда яхши ният билан сўра.

Ёлғон дунёнинг вақтинчалик орзу хаваслари деб инсон зоти рухини хам ўлганларнинг рухига сотишга тайёр а?


Ташқарига чиқиб Анбар онани қабрига йўналар эканман ёш қизни онаси билан кўриб анграйдим. Мини юбкадаги қизалоқ бошига юбкасидан хам каааатта бир камида 5-6 метрлик матони ёпиб олган. Бўлди шу хисоб. Бошда рўмол бўлса бўлди қолгани шир яланғоч бўлади деганими тушунмайман? Онаси эса  бир кам хижоб кийимида.  Ховлини гир айланиб иккиси деворларни кўзига сурта бошлашди.

Тавба ҒИШТЛАРДА НИМА АЙБ?

Қизим имтихон топшираётганида бошига ғишт-пишт тушиб кетмасин деяптими?

Деворлар оддий ғиштдан бўлса. Ха майли пишиқ ғиштми нима қилибди?

Анбар она қабрига етмасдан гўрларнинг устидаги мини маркетга тушиб анграйиб қолдим. "Яна морожний хам сотларинг, мабодо муздек кока колалар хам йўқми қабрга тиқиб сотиладиган?” десам билмадим халигилар соддами ё приколга шундай жавоб бердими "Кока  колаларни кейинроқ олиб чиқармиз” дейди. Сотаётган нарсалари хаммаси тақинчоқ бало баттар мунчоқ.

Театр абсурда бу ерда тугамади. Ичкарига кирдик, домла тезда ўқиб...эээ ишқилиб ёзгим хам келмаяпти, домлажон исиб кетдингиз шошмай қўя қолинг мана шу 1000 сўмингиз бўлди кетдик дегандек турдиму чиқиб кетдим.

Зиёратгох ўзиям сиғиндихона ва бизнес марказини эслатади тавба... Келган одам ўзи шу ихлос қилиб дуосини ўқиб кетса нима бўларкин? Албатта хар уч-тўрт қадамда пул учун домлалар дуо ўқиб ўтириши шартми? Ё бу элитар гадойлик турими?

Ман тушунмайман шу нарсаларни узр албатта.

Зиёратгохга нима учун боряпмиз? Ишимиз юришмаганиданми? Бешбаттар бўлмаймизми?

Фарзанд сўрабми? Эр ё хотин сўрабми? Касалликдан фориғ бўлиш учунми? Институтга киришгами? Эрни қайтаришгами?

Ёнгинагда ўтириб овозини чиқариб дуо қилганидан кейин хайратланасан...бири фарзанд сўрайди бири эримни қайтар дейди, бошқаси институтга кирай дейди...

 

Фарзанд керакми гинекологга бор, ана мутахассисларга бор, бунда  ИЧИНГНИ ТОЗА қилиб ол авал, рухиятингни! Худодан чин дилдан сўра, Занги ота тут не причем, у гинеколог бўлмаган!

Касалмисан даволан, шифокорга бор. Яна ичингда Худодан сўра, ёмонликларингни йиғиштир, қилган гунохларингга тавба қил.

Институт керакми? Тайёрлан! Репетитор ол! Калладаги қовоқ уруғлари ўрнига билим тўлдир. Бўлди зиёратгохга бордим деб яна кўчада таралабедод юрмасдан.

 Эринг кетиб қолдими? Баттар бўл!

Ха илк айтадиганим шу ! Нега ўзингдан айбни қараб кўрмайсан? Эринг кетган бўлса Занги ота причем? Тушингга кириб ўзингни қўйвор, сериалга кўмил, шалтоқ бўл, эринга қарама, захар бўл демагандир? Ё Анбар она эр қайтариш бўйича психолог бўлганмикан?

Нима учун хар доим қилғиликни қилиб уларни унутиб юбориб дарров нима бўлса домлага ёки зиёратгохларга югурамиз?

Айбни ўзимиздан аввал қидириб тавба қилиб ични тозалаш керакмасми? Кейин шунга қараб табибига бориш керакмасми? Худога илтижо қилиш керакмасми?


Зиёратгох бу ЗИЁРАТгох! Кабинет желаний эмас! СИҒИНДИгохмас!

Авлиё бўладими бошқами Худо бўлмаган! Оқликми кўкликми ундан кўра кафанлигингни қилиб қўйсангчи.

 Занги ота ва Анбар оналар сабабчи хам бўлиши даргумон, уларнинг рухи дуога мухтождир. Зиёратингни қил, садақангни бер, ўтган ўз оила аъзоларинг қабрига хам бор зиёратга майли. Лекин ўтган рухлардан СЎРАМА!

Дуоингни БЕР!

Сўраш, сиғиниш ва тавба учун Аллоох бор. Бўлган, бор ва бўлади!

 

Агар бирон жойда кескин ва қаттиқроқ ёзган бўлсам узр, қолганига Аллохни ўзи қозилик қилар, шахсий фикрлари ва Саййид-ул айём мубораги билан Sayyod.

Бўлим: Din | Кўрилган: 17704 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Juma ovozi

Нравится
Барча изохлар: 811 2 »
1 software   (15-Июл-2011 08:50) [Материал]
gapda jon bor!!!

2 Farhod   (15-Июл-2011 09:42) [Материал]
OLLOH OZI MEHRIBON OZI BEGUCHI OZI QOLAGUCHI XAMMASIGA OZI NIMA BOSA XAM OLLOHDAN DEB BILISH KERAK OZIDAN SORASH KERAK !!!!!

3 Dilnoza   (15-Июл-2011 10:10) [Материал]
OLLOHDAN BOSHQASI BEKOR gapirivordiz ichimdagini. Sayyod SUPEEER NO1. Bizdagini aytsam yanayam xayratiz oshadi Sayyod.

4 Laylo2111   (15-Июл-2011 10:17) [Материал]
Gaplariz to'pa tori! Qoilman sizga sayitizi 1 yildan beri kuzatip boraman! Safiskidigi kampiri yozganiza qoil qoludim bugun Zangi otani yozipsiz! Iltimos dohtirlaniyam yozin ula puliz bomasa qaramayaptiyam,puliz bo'sa rakka chiqarip shilvotti! O'zimi boshimdan o'tti! Jeravikki rak dip tuzatsa bula qaqa qaravotti ! Sizga omad

5 Dilnoza   (15-Июл-2011 10:18) [Материал]
Irim sirimlaram BIR TIYINGA QIMMAT. Shupirgi tegib ketsa yomon bòlarmish bir chòpini uzib tashlash kerak emish. Chunki shupurgi falokat ekan. Toba shunaqayam axmoqona gap bòladimi? Shupirgi sotaydiganlar òylab chiqarganmi yulib chòpini tugatib tezroq bizdan kelib yana osin deb.

6 Абдулазиз   (15-Июл-2011 10:24) [Материал]
HAQIQAT

7 Jonny   (15-Июл-2011 10:26) [Материал]
Sayyod, sizni shunaqa teran va kuzni katta ochib fikrlashizga borman, salkam faylasufsiz, mandayam ziyoratga borganda huddi shunaqa "odamlaga nima bugan uzi" digan hayol utgandi

8 mohira   (15-Июл-2011 10:42) [Материал]
HAAA...UYLANASAN KISHI,,

9 Mohir   (15-Июл-2011 10:56) [Материал]
Ajoyib maqola. Bravo Sayyod, Bravo!!!

10 Zarina   (15-Июл-2011 11:17) [Материал]
Voy DAXSHAT maqola bo'pti. Xaqiqat 100%. Qoyilde sizga SAYYOD. ZangiOta ginekolog bo'lmagan. Uaxaxa qotdim shu joyiga.

11 SAID   (15-Июл-2011 12:28) [Материал]
Albatta yuqorida yozganlaringiz haqiqat lekin judayam qo'pol yozgansiz. Gapni orasida ruscha so'zlar.. Maqola yozishda ham o'zini odoblari mavjud.
Gaplarizdan oliptagarchilikki hidi kevotti.
Balkim adashvotgandurman.
Erkin fikirim uchun oldindan uzr..

15 Bek_moderator   (15-Июл-2011 14:39) [Материал]
Биринчидан мақола дейилмаган, тагида отни қашқасидек қилиб ШАХСИЙ ФИКР дейилган, иккинчидан Сайёдни ёзиш стилистикаси шундай ва учинчидан у журналистликка даъво қилмайди, бу сайт унинг шунчаки шахсий ижод сахифаси буни чап тарафдаги сайт хақида тугмасида ёзган. Аввал мақола муаллифи ва сайт хақида ўқингда кейин эътироз билдиринг. Журналист бўлмай шу даражадами сайт демак бу катта ютуқ, ёқмаса бемалол пролетариат сайтларидан қўним топаверинг, бу сайт кўпчиликка ёқмаслигини биламиз, хақиқат кимга ўзи ёққан, лекин барибир киришади, чунки хақиқат хамиша қизиқ!

20 MZA   (15-Июл-2011 15:29) [Материал]
Xaqiqat egiladi bukiladi lekin Sinmidi

27 Giyos   (15-Июл-2011 23:08) [Материал]
Yahshilab o'qishni o'rganing. Ayniqsa oxirigacha o'qishni o'rganing.

50 Sayyod   (17-Июл-2011 04:05) [Материал]
Одобсиздурман, олифтадурман хам. Асосийси ёзганларимда олифталик ва одобсизликка тарғиб қилмадим. Мана шу асосийси.

79 ===Ovchi===   (21-Апр-2012 02:46) [Материал]
siz nima uchun u yerga bordiz osha zangi otaga uyiz quron tilovat qilib duo qilib qo`ysez bo`ladiku?

12 Momina   (15-Июл-2011 12:52) [Материал]
moladets gap yo'

13 Muslim   (15-Июл-2011 12:56) [Материал]
Ширк! Аллох Узи асрасин!

28 Giyos   (15-Июл-2011 23:08) [Материал]
Tushunmadim?

14 kuzatuvchi...   (15-Июл-2011 14:37) [Материал]
Qabr tosh ustiga tashlangan matodagi yuzuvlarni qarang:(2-chi va 6-chi rasmlar)
LAA ILAHA ILLALLOH MUHAMMADUR ROSULULLOH
(Allohdan boshqa iloh yuq, Muhammad alayhissalom Allohni elchisidur)
shunda ham Allohdan boshqa iloh izlab, Allohdan boshqasidan suraydi-mi?!.
Kirovrishga( 5-chi surat) "kurga hassa" qilib "SHIRK KELTIRMA" deb yozgan bulsa ham shirk
keltirovradi-mi?! Odamlarni soddaligiga, e'tiborsizligiga juda xayron qolaman.
Oohh,, qaysi birini aytasiz,, Yaratganni UZI tug'ri yuldan adashtirmasin...
Sardor Aka sizga katta Rahmat , Alloh rozi bulsin , hidoyatdan adashtirmasin...

16 Anvar   (15-Июл-2011 15:01) [Материал]
ассалому алайкум Жума аёми барчангизга муборак. Сиз ШАХСИЙ ФИКРИНГИЗДА ёзишизча ЗАНГИОТА ХУДОМИ ? деб ёздиз, бу билан нима демоқчисиз, ширк келтирмоқчимисиз ? шу юқорида кўрганларингингиза ойдинлик киритиш ва мақоладан олдин масжид Имоми билан сухбат уюштириб саволларизни бермабсиздей.Гапларим қопол бўлса олдиндан узр.

37 Dilnoza   (16-Июл-2011 01:21) [Материал]
Siz qayerdan bilasiz balki Sayyod xam imomlar bilganni bilar. Xech kimdan so'rashga xojat yo'q. OLLOH dan boshqasi bekor.Zangiota OLLOH emas. buni nimasini imomdan sorash kerak u kishi xam odam.

49 Sayyod   (17-Июл-2011 04:03) [Материал]
Ойдинликни мақолада келтирганман. Битта сўзни ўқиб савол бериш тўғрими?
Одамлар Зангиота қабри эшигига кўзини суртиб фарзанд сўрашса нима деб савол берай? Занги ота Худоми уларга фарзанд ато қилса?
нимаси тушунарсиз?

77 Faxriddin   (17-Янв-2012 01:07) [Материал]
Рахмат Сардорака, мақолада учун. 100% хақикат ёзилган. Зиёратга бориб фарзанд сўравотганла Худога ШИРК келтиришвотганини билишганида балки бунчалик бўмасмиди...
Бунақа гунохлани хаммаси билимсизликдан келиб чиқади. Тирик инсонладан сўрасин фарзанд тилаб ўқиладиган дуолар бор...
Исломда хатто СПИД ния давоси ёзилган.
Ақлли инсонла буни тушиниб етади, нечи мингта дунё олимлари ўрганиб чиқиб кашф қивотган нарсалари нечи асрла олдин ҚУРОН да ёзилган! Буни эшитиб уша олимлани ўзиям ислом динини қабул қивотти...
Бунақа одамлани кўрсам жим ўтиромиман. Узр, кўп гапирворган бўсам.

56 FIRDAVS   (17-Июл-2011 19:23) [Материал]
ANVAR SIZ SHU MAVZUDA GAPRILGAN GAPLAR NOTOGRI DEB O'YLASAYIZ IMOMLARDAN SURANG KEGIN MASLAXAT BERING DUSTIM,KIM XAQ KIM NOXAQ BILVOLASIZ.

17 Momina   (15-Июл-2011 15:19) [Материал]
Bek kim ettii bu sayti ko'pchili yoqtirmidi dib,man tanidigan hamma shu sayti yaxshi ko'radi.sayyodi bachkana gaplari ko'pro,buni audiospaylerda ko'p ewitaman g'ashim keladi,tantiqcha gaplari ko'p,buni o'zizam bilsez kere,haqiqat achchiq ko'pincha hammani tanqid qilinadi bu saytda man bew ketaman zo'r,lekin bir sayyodni o'zlariniyam tanqid qip ko'rila shu qiliqlarini?
hafa bo'men gaplarimga bu haqiqat,man faqat audiospoylerdi o'ziz tutishizi etdim shu
baribir saytga gap yo' omad

35 Dilnoza   (16-Июл-2011 01:14) [Материал]
Sayyodni qiliqlari o'zlariga yarashadi. Aytgan gaplari kerak bo'sa moda tusiga kirayabdi. vuyay vuyay

48 Sayyod   (17-Июл-2011 04:02) [Материал]
Фаришта бўлганимда бошқа гап эди, инсонман, нимамдир ёқмаслиги табиий, ва буни тўғри қабул қилдим. Маслахатим ёқмаган нарсани қайта қайта тинглайвермангда ёққанига кириб тура қолинг.)))

18 Dilnoza   (15-Июл-2011 15:20) [Материал]
Juda zòr maqola. Odam naryog'da tursin OLLOHGA yoqib tushadi. Til tekkazmaylar Sayyodga umuman. Odamlarga xich narsa yoqmaydi. Gaplarim qòpol tuyulsa uzr lekin xaqiqat.

19 MZA   (15-Июл-2011 15:22) [Материал]
MashaAllax bu Xaqiqat.

21 dilfuza   (15-Июл-2011 16:51) [Материал]
рахмат

22 unknown   (15-Июл-2011 17:02) [Материал]
man Saidni fikriga qo'shilaman judayam qo'pol yozilgan
Bek_moderator sal pastroq tushing juda osmondasizku.

29 Giyos   (15-Июл-2011 23:18) [Материал]
O'zizni fikriz yo'qmi? Boshqalar fikri bilan yashab yurvuring

41 Dilnoza   (16-Июл-2011 14:58) [Материал]
Bek_moderator o'z do'stini va saytni ximoya qilgan bu osmonman degani emas.

47 Sayyod   (17-Июл-2011 04:00) [Материал]
Иносн зотига токи шунча пайтдан бери юмшоқ гап етиб бормас экан қўполидан хам фойдаланиш ЯХШИ НИЯТ ЙЎЛИГА фойдадан холи эмас!

23 Shahzod   (15-Июл-2011 18:38) [Материал]
Doimgidek HAYOTIY MAVZULAR va tabiy fikrlar !!! JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BULSIN !!!

24 mts   (15-Июл-2011 19:10) [Материал]
сайёд хозирги вактда одамлар факат аллохга иши тушганда сажда киладиган булиб колишган деб уйлайман шуларни кимдир ёзармикан деб уйлардим зиёратга бориб куй тавук суйиб садака килиб товукларни парлари куйларни жунлари ётадиган булган у ерни булаштириб садака килса тегармикан деб уйлайман

25 Ibrohim   (15-Июл-2011 20:34) [Материал]
Узр аммо Авлиё -азизларга ишониш бу худога ишониш .Оллохги шукр хали ишонувчилар бор экан.Мини юпкада булса хам мургак калб эгаси .Ок куй хам кора куй хам уз оёгидан осилади.Хар ким нариги дунёда узи жавоб беради.Авлиёларга куп тил тегизаверманг .Охири чаток буни.....................

30 Giyos   (15-Июл-2011 23:20) [Материал]
Avliyolar ham odam. Faqat Alloh yagona.
Bu gaplariz bilan Avliyolarga ham sig'inish kerak dimoqchimisiz? Tavba...

36 Dilnoza   (16-Июл-2011 01:17) [Материал]
Bu yerda avliyolar emas ularga sig'inayatganlar tanqid qilingan. O'sha avliyolarni OLLOH yaratgan. Xamma narsani OLLOH dan so'rash kerak.

46 Sayyod   (17-Июл-2011 03:59) [Материал]
Авлиёларга ишонманг деган жойимни кўрсатиб юборинг ўртоқ махмадона илтимос))
Мини юбка бўлса хам мурғак қалб эгаси? Сиз қаердан биласиз? Мини юбка кийганлар мурғак қалб эгаси бўлса унда фохишаларнинг аксарияти авлиё хам дерсиз?
Нақадар фақир тушунча!

76 Faxriddin   (17-Янв-2012 00:51) [Материал]
Qattan oldiz bu gapni? Avliyolaga sig'inib jelaniya so'rash kere dib QUR'ON ni qaysi oyatida o'qidiz?
Faqat Allohdan so'rash kere. O'lgan odamda nima ayb? So'ragan narsezi go'ridan obchiqib berarmidi?
Maslahatim, vaqtiz borida umriz borida islom dinini o'rganing. Hudo faqat o'zigagina ibodat qilishni buyurgan. So'ranglar, beraman digan.
Agar Hudo insonga ibodat qilishni buyurganida payg'ambarimiz Muhammad (S.A.V) ga ibodat qilishni buyurardi.

26 нодирбек   (15-Июл-2011 21:12) [Материал]
raxmat sizga oldini olish k-k ollohdan so'rasin avvalo.bu shrk keltirish emasmi

31 rayim   (15-Июл-2011 23:31) [Материал]
190 foiz tugri fikr.bechora turistlar kurib xayron qolayapti.biz xar kuni al buxoriy majmuida shu xolatni kuzatamiz

32 NOZI   (15-Июл-2011 23:52) [Материал]
Хар доимгидек хак сузлар ёзилган. Астагфируллох, мушкулини Оллохдан эмас бандасидан суровчилар ва шунга ишонувчилар орамизда халиям купчилик экан шекилли, нахотки оддий хакикатни тушунишмаса? Ахир улар минг авлиё булган такдирда хам узига ёрдам беролмагану, канака килиб зиёратчиларга ва бошка одамларга ёрдам берсин??? Хамма нарса кулида булса, хозир орамизда яшаб юрмасмиди? Уйгонилар одамлар, Оллох ширкдан бошка барча гунохини бандам сураса, кечираман, диган, кечирилмас гунох эгаси булманглар!

33 gul   (16-Июл-2011 00:52) [Материал]
IBRIHIM DIGAN UKA XALI QURONDAN XABARIZ YO'Q SHEKIL

34 gul   (16-Июл-2011 00:54) [Материал]
YANA BIR GAP SAYYOD.COM JUDA YAXSHI MAVZUNI OLIB CHIQQAN SILANI ISHILAGA OMAD YOZIY DISAM ROSSA GAPIM KO'PIDI SHUNAQA GAPLA KELDI O'ZIMMI BOSDIM.TO'RISI FAQATGINA SIZI FIKRIZGA QO'SHILIB KUCH QUVVAT ATO ETSIN YARATGAN EGAM.

38 Fazliddin   (16-Июл-2011 02:02) [Материал]
Alloh suygan banda bo'lishgan nasib qilsa? Qancha odamga masala masoyinlarni o'rgatib yordam qilganlar. Umumiy avliyolar xaqida etvomman.
Avliyo o'ldi. Avval ular uni aytganini qilishadi oradan yillar o'tib bunday buyuk zotni eslash kamayadi. Kelilar uni eslatadigan biror belgi qo'yamiz dishadi. Ketidan qo'yilgan kichik cho'p o'rniga bir nima xullas Mana bu zangi otani misoli. Nega mayitga ozor berasiz. Osmonlar qulab tushmaganiga shukronalar bo'lsin.
SAID kimdur shunday turtkilab iymoniy zarbalar berishi kerakda? Ilimli bo'lsez biroz to'ldiring kamchiliklarini.

39 Saydaz   (16-Июл-2011 06:39) [Материал]
Рахмат

40 XoLiS   (16-Июл-2011 13:33) [Материал]
sayyod judayam yaxshi mavzu. har kim fikrini, emotsiyalarini to`liq yetqazib berish uchun boshqa tillardagi so`zlardan foydalasa buni hech qisi yo`q deb o`yliman aksincha juda tasirchan chiqishiga yordam beribti. gaplariz xaqiqat,lekin bu narsa xalq mintaritetiga singib ketgan. bu savodsizlik bilan kurashishning yagona yo`li yetishib kelayotgan yoshlarni ongini tarbiyalash deb o`yliman

42 FIRDAVS   (16-Июл-2011 17:28) [Материал]
BU ODAMLA SHUNCHALIK OMIMI

43 mishel   (16-Июл-2011 21:03) [Материал]
(XoLiS)si gaplare qoshilaman,lekign bazibir odamlaga yitib borishi qiyin masalade.....

44 STUDENTKA   (17-Июл-2011 00:14) [Материал]
Sayyod fikrlarizga qo'wilaman, ziyoratgohni bozorga aylantirvoriwvot,bu ayniqsa aynan wu ziyoratgohda ko'zga yaqqol tawlanad

45 Sayyod   (17-Июл-2011 03:57) [Материал]
Джинси шим мумкинмасми эркакка?
Исломни биласизми ўзи?
Йигит киши киндигидан то тиззасигача ёпиқ бўлса кифоя! Керак бўлса тиззамгача ёпиқ бўлган шортикда борсам хам бўларди.
Матодан эса эркакка шойи мумкинмас холос.
Бошимда кепка хам бор эди, бунга қани нима дейсиз?
Ўша зиёратгох, масжид ва мозорга бораётганлардан эркак киши бу жойларга бошида дўппи ёки бирон нарса билан ёпиқ холда бориши хақида билишармикан?
Джинсини нимаси мумкин эмас қани бир эътирозингизни асослаб берингчи?

51 TRISTAN   (17-Июл-2011 12:11) [Материал]
Сайёд хакикат учун курашябди демак у яхши одам

52 Asadbek0887   (17-Июл-2011 15:39) [Материал]
ЭЭЭ туппа тугри бу гаплар хеч качон улганлардан умид килмаслик керак tongue
и сурамаслик хам керак нима улар тирилиб ёки тушинга кириб сенги йул курсатиб маслахат беришадими biggrin

53 ledy   (17-Июл-2011 16:58) [Материал]
3. Кийимларда мушрик ва кофирларга тақлид қилиш, уларга ўҳшашликка ҳаракат қилиш ҳам ҳаромдир.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос ривоят қилади: “Расулаллоҳ с.а.в. Али р.а.нинг зафарон билан бўялган кийимда кўриб: “Бу кофирларнинг кийими, уни киймагин” деб айтдилар. (Имом Муслим ривоятлари). хурматли САйёд! шунингдек исломда аёлларнинг эркакларга, эркакларнинг аёлларга муносабатлари курсатилган. шунинг учун сизга хурматим бекиёс, чунки мусулмон йигитсиз. саволингизга жавоб беришни узимга жоиз курдим. Биз исломий давлатда эмас, демократик давлатда яшаймиз. шунинг учун хам ислом буйича маълумотларим ута мукаммал эмас, аммо бор. президентимиз айтганларидек, ОЛЛОХ бизнинг калбимизда. сизга жинси шим жуда ярашади. шим кийишингизга эътирозим йук. Шунчаки бизда кийимга нисбатан муносабат нисбий. афсуски зиёрат жойларга махсус форма жорий килинмаган

57 Sayyod   (17-Июл-2011 20:21) [Материал]
Кофирлар сўфини кийимини кийиб олса ман ундан хам воз кечишим керакми? Агар кофирлар нима қиляпти экан деб кетидан эргашиб юраверсам нима бўларкин?
Мен билан кофирни кийими бир хил бўлиб қолган бўлса нима учун ТАҚЛИД деб хукм чиқарилиши керак? Балки у менга тақлид қилаётгандир.
И причем тут тақлид? Одамни ички ниятига боғлиқмасми?
Исломда асосий негиз НИЯТГА тақалмасмикан?
Биз асосий ёзилган нарсага эмас унга чуқурлашиб кетишимиз натижасида салбий оқибатларни ўзимиз чиқарамиз.
Джинси заъфарон эмаску. Келтирган иқтибосларингизга зид амални ўзимда кўрмадим.Агар чуқурлашиб нимани кийиш мумкин нимани йўқ дейдиган бўлсак шир яланғоч қолишга тўғри келади. Асосий нарсаларга амал қилинса бўлди, яъни кўнгил тозалиги, аврат деб тайинланган жойлар ёпиқлиги ва албатта йигитга шойи заъфаронлар бўлмаслиги. Қолгани джинсими у қопми нима фарқи бор? Тоза бўлсин халол бўлсин!
Тамом.

59 Giyos   (18-Июл-2011 03:15) [Материал]
Qiyinaaa???

54 ledy   (17-Июл-2011 17:03) [Материал]
Зиёратгохга бир марта борганман. шахсий фикрингизни жуда етиб борадиган тилда ёзгансиз. Афсус бизда интернет оммавий тарзда таркалмаган. факат шахар марказларида ва бошка давларлардагилар киришини айтмаганда. Бу фикрлар оммавий тарзда таркалганида балки нималардир узгарган буларди. шу жамиятнинг кичкина бир аъзоси сифатида бу нарсага бефарк караб булмайди. Хамма укиса, узи риоя килсагина нимадир узгариши мумкин

55 ledy   (17-Июл-2011 17:23) [Материал]
2010 йил ноябрда кайнонам, кайинотам билан самарканд вилоятига зиёратга боргандик. афсуски мен курган манзара, худди сиз тарифлагандек эди. билганим учун миллий кийимда боргандим. у ердаги бозорку, бошка масала. мени зиёратгох маъмурияти хайрон колдирди. кираверишда худди коровулдек кимдир туриб, камера олиб кириш мумкинмаслигини эслатди. агар олиб киринилса маълум микдорда пул туланиб, сунгра мумкин экан. мен тушунмадим, гап уша пулда эмас, бу бизнесми ёки Бухорий хазратлари хадисларида шундай гапларни колдирганми? кираверишда эшикка катта килиб узбек тилида ёш келин куёвларни европа кийимида кийиши таъкикланади деб ёзиб куйилган. нега битта тилда? Нега айнан келин-куёвлар, ахир у ерга туристлар хам келишяптилар. миллий кийимда эмас, европа кийимида, шундай экан, нега 3 та тилда ёзилмаган. Бу хали хамаси эмас. шундоккина зиёратгох дарвозасининг рупарасидан "миллий либослар прокати"га кузингиз тушади. Бу дегани салонга фалон пул тулаб хали туй зиёфатига улгурмаган келин, соч турмагини бузишни истамагани учун бошида европача фата, эгнида зиёратга кириш максадида алмаштирилган прокат миллий кийим. Демак, иймонни хам прокатга олса булади эканда. айникса кийим алмаштиришни истамаган келиннинг янгасининг баралла тортишуви... Ок либосда киришнинг иложи бор экан, факат орка эшикдан... демак, келиннинг хархашаси эшик эгаларини хам эрита олибдида, ёки эътикодидан воз кечтирибди. мени бир савол уйлантиради? чин ислом каерда бор? эътикод каерда килинади? Зиёратгохни узи нима?

58 komol_76   (17-Июл-2011 20:54) [Материал]
хар доимгидек долзарб ва қизиқ мавзу. Қойилман!! Услуб ҳам ўша-ўша - "КЎЧА"ча!! ман тўғри тушундим - бу шахсий фикрингиз!!!
лекин, халқда САБАБ ва ИХЛОС деган тушунчалар ҳам борлигини эсдан чиқармаслик керак деб ўйлайман. Чунки Аллоҳ азиз ва Авлиё инсонларни бежиз яратмаган ва уларда каромат кўрсатиш қобилиятлари бежиз берилмаган. Фарзанд, омад, бахт - одамлар томонидан у ҳоҳ номоз ўқисин, ҳоҳ ўқимасин - Аллоҳдан доим сўраб келинган. Лекин айнан шу азиз - авлиёларнинг мозорларини зиёрат қилиш, уларнинг хаққига дуо қилиш, уларнинг воситачилигида деймизми, улар орқали деймизми, шафоати билан деймизми, фарзандга, бахтга, толега эришган одамлар жуда ҳам кўплигини инкор этиб бўлмайди. фақатгина зиёратни бўрттириб юбориш, иримларга айлантириб ташлаш, зиёратгоҳ орқасидан тирикчилик манбаи қилиб лиш - бу ёмон!!!! инсонлар берадиган 3-4 сўм пулни шу зиёратгоҳ ободончилиги учун, зиёратчиларга шароитларни яхшилаш учун сарфлаш - бу бошқа масала!!!
Энди муаллифга нисбатан бўлаётган танқидларга муносабатимни билдириб ўтсам.
мевали дарахтга доим тош отилади, лекин дарахт кейинги йил мева қилмай қолмайдику, тўғрими? Сиз ҳам одамларни тўғри-нотўғри танқидидан хафа бўлманг, ранжиманг!!! Ҳар кимнинг ўз таъби бор!!! ўқиб фикрини қолдирибдими, (унинг қанақалиги фарқи йўқ) демак у бефарқ эмас, унинг ҳам ўз фикри бор!!! Бу ОАВ сифатида одамлар фикрига таъсир қила олаётганингизни, уларнинг фаоллашувига ғисса қўшаетганлигингизни билдиради. мана шу эмасми асосий ғоя?! сиз бунга эришяпсиз, табриклиман!!!

61 Sayyod   (18-Июл-2011 16:26) [Материал]
Тўғри кўча стили)) инкон этмаганман. Лекин маданият ходими бўлиб кўча стилида қўшиқ куйлаб едираётганлар хам бор, чунки осон йўли, халққа етиб бориши осон. Менику мавзуим ўлдим қолдимдан кўра нафи тегар.

Авлиё азизларга келсак уларни бўлганини хеч қачон инкор этмаганман, лекин кечирасизу фолбин ва сехргарлар хам бор. Бироқ бу дегани улар воситачи бўла олади дейилмаганку!
Нима учун фолбин ва сехргарга восита сифатида қаралиб борсак қораланиб уларга бежиз берилмаганку демаймизу ўтиб кетган авлиё азизлар рухидан сўрашни эса тўғри дейишимиз керак?

Бекорга берилмаган эмас хислатлар, СИНОВ УЧУН берилган!
Зиёрат қилиб эришганми ё аслида чин дилданми бу энди бизга қоронғу.
Вахоланки ўша фолбин ва сехргарлар орқали хам ниятига эришаётганлар йўқ эмас, масала бошқа тарафда: балки хозир бир текисдир, лекин жавоби борку!

60 bek88   (18-Июл-2011 11:40) [Материал]
xa bu odamni dunyosiga bog'liq

62 gul   (19-Июл-2011 05:44) [Материал]
xmmm inson zoti qiynaladi bu narsala ustida!LEKIN O'RTOLA NIMAGA?NIMAGA? DIVURGAN BILAN ISH BITMIYDI, SHUNI CHUNVOLILU.XUDO XOXLASA KO'PCHILIK CHUNIB YETADI DUO QILIB SO'RAB TURILU.XAMMAGA ALLOX TAOLO SABR BERSIN.YANA YOZARDIMU NERVILA CHIDAMIDI SHUNCHA GAPI O'QIB KELIB KEYIN MANIKINI O'QISHI O'ZIYAM KOTTA GAP.RAXMAT

63 Laylo2111   (19-Июл-2011 09:12) [Материал]
Sayyod sizga maslahatim bula bn oliship o'tirmen! Sizi faqat toshkenlila tushunadi! Siz haqiqati yozgansiz! Mojet bu odamla ziyorathonada biznes qilar ushanga sizga qarshi chiqvoti.bundanam kuchli mavzulani ko'tari bizarre siz bilanmiza. DILNOZA malades sayyod bn bo'ganiga

64 komol_76   (19-Июл-2011 13:47) [Материал]
ман тошкентлик эмасман, лекин тўғри тушундим-ку!!! бироқ айни пайтда ҳар ким ўз фикрига эга эканлигини, зиёратни иримга аралаштириб юбориш керак эмаслигини яна бир бор таъкидладим холос. Юқорида қарши чиққан инсонларнинг баъзилари диний илмдан хабари ёки бор, ёки йўқ. Улар буни тушуниб олгунларига қадар танқид бўлади. Танқид яхши, лекин тўғри бўлса. буни тушунган тушунади, бўмаса йўқ. юқорида айтиб ўтганман танқид тўғрисидаги фикрларимни. Инсон агар ўз фикрини айтса (унинг дунёқараши бошқача бўлиши мумкин -бу унинг ҳуқуқи!!!), қарши чиқса уни Тошкентлик ёки Тошкентлик эмас деб айириш - одобданмас!!! Умуман, одамларни миллати, ирқи, дини ва туғилган жойига нисбатан ажратиш - умуман яхши иш эмас!!! инсонларга инсонийлик нуқтаи назаридан баҳо берилса манимча инсофдан бўларди. яна ким билади дейсиз, ҳар ким ўз қаричи билан ўлчиди... ҳаммани қаричи эса афсуски хар-ҳал!!! Бундан ташқари асосий ҳакам кимлигимизни у ёқда ҳал қилади, бу дунёда эмач!!!

65 mujahid   (20-Июл-2011 07:33) [Материал]
sayyod 100% to'gri yozgan achchiq bo'ladimi shirin bo'ladimi yozish uslubi noto'gri bo'ladimi har bitta yozilgan gap HAQIQAT.bahs etiroslaga hojat yo'q silagamas etiroz bildirish dinni to'gri tushunib olila oldin .

66 Amir   (20-Июл-2011 13:06) [Материал]
tovba, toshkentlila marslikmi faqat uzlari shunishadi gaplarini? boshqa shaharlikla manimcha yerdan chiqqan, toshkentlila oydan tushganmikan? Laylo2111 sizga uxshab fikrlaydiganlarni kursam eeee allambaloda hullas...

67 gul   (21-Июл-2011 00:26) [Материал]
xo''' alambalo dib yozgan AMIR digan inson ko'zini och uka OYDAN TUSHGANMI QATDAN KEGAN namuncha maydasan uka darrov shu narsa shaxarli shaxarlimas ja bu viloyatlilani bir xillari xammasimas to'ri chunila insonla mayda gap ko'vlagich bo'larkande sal o'zini bos! tovba dib boshlabsan qogani toshkenlilani g'iybati jim yur chunarlimi nonko'rladan bo'b QOMA!Asabgayam tema .bir kun javobi tayin uka sal pasro tush Y a n a TOSHKENTLILA ANUNDO MAMUNDO DISEN JAZOYINI XUDO BERADI JIM YUR.

68 Dilnoza   (21-Июл-2011 05:50) [Материал]
A òla xali gapiribyotibdi. Sayyod ajab qilasiz yaxshi qilasiz zòr qilasiz buncha chaynaladi bu odamlar a.

69 Akmalhon   (21-Июл-2011 07:55) [Материал]
Salom, Sayyod! to'grisini aytsam saytingizni qo'shiqlada eshitardim endigina kirdim smile . Juda yahshi,ishingizga rivoj, Maqolaga kelsak, juda dolzarb mavzu bu, tog'ri aytgansiz, bid'atla juda ko'payib ketgan, Shu bid'atlardan ko'ra odamla samopoznaniya, o'zini qirralirini o'rganishga, dindagi har bir amal nimayu nima uchun qay tarzda qilinadi va undan ko'zlangan maqsad nima bo'lgan otmishda, shular haqida ozgina izlanishlari kerak. Man keltirgan gaplarizga 100% qoshilaman, qanday oylagan bo'lsangiz shunday yozgansiz,ispancha aborigencha krutoy so'zla yoq, ahborot agentligi sayti emas ba'zilar uchun. Masalan, Saudiya Arabistonida ziyoratga borgan joylarizda amallarni bajaryapganingizda bid'atlarni qilmaslikka o'sha yerdagi ilmli shayhlar nazorat qilib turishadi va maslahatla berishadi,yani qabrlarni opish yoki ularga qo'l tekkizib o'pish kabilarni, dunyodan o'tgan odamla shu jumlada hamma avliyolar ham ohiratgacha ular sha'niga qilingan duoga muhtoj boladilar, yordamni esa FAQATGINA Yaratgandan so'rab, so'raganda ham ozlarini shu yo'lda qilyotgan harakatlarida kuch quvvat, iroda berishi va har ezgu ishda o'zi qo'llashini sorash kerak-da imkoniyati boricha harakat qilish kerak maqsad sari, manimcha. Sayyod, siz hozir bu maqola bilan, shu kabi hatolarni hech bolmaganda sayyod o'quvchilari va ular yetkazgan dostlarimiz qilmasligiga KATTA hissa qo'shdiz, Kaatta rahmat!!

70 Soliha   (21-Июл-2011 10:06) [Материал]
Dilnoza kimga tekkazib yozibdi. Tushunmadim?

1-50 51-58
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!