02:31 Зиёданинг синглиси хам куйламоқда: Азиза-Юрагим. Мп3 | |
Сайтимизнинг "Фахрли инсон" хайрия лойихасида Зиёданинг фанклуби қатнашган пайтлари, улар орасида бир қиз жудаям Зиёдага ўхшашини кўпчилик эътироф этган бўлсада, унинг синглиси эканлиги айтилмаганди. Яқиндагина фанклуб аъзоларидан бири Зиёданинг синглиси Азиза хам куйлаётгани ва уни қўшиғини сайтимизда премьера қилиш борасида мулоқотга чиқди. Шахло Қодирова ўтказган суриштирув ишларию , шахсан Азизанинг ўзидан олган (почин) интервьюсидан бу маълумот тасдиқланди.
Шахло Қодирова: Билишимиз бўйича, сиз Зиёданинг сингиллари бўласиз Азиза Қобилова: Ха, энг кичик сингиллариман.
Шахло Қодирова: Қўшиқ куйлашизга нима туртки бўлди? Азиза Қобилова: Ўзимдаги қизиқиш сабаб бўлди. Болалигимдан опамга ўхшаб қизиқиб келганман . Мана энди ижодни бошладик, Худо хохласа. Энди хар бир янги ижод намуналаримни биринчи бўлиб Sayyod.com га бериб бораверамиз (кулади)
Шахло Қодирова: Бу йўлни танлаганингизга оила аъзоларингиз билдирган фикрлари қандай бўлди? Зиёданинг фикрлари қандай? Азиза Қобилова: Бошида отам менга хам бироз қаршилик қилдилар. Кейин ўзим улардан беркитиб 1-2 та қўшиқ ёзиб, уларга эшиттирдим, эшитиб хурсанд бўлиб кетишди. (шу вақт кучли хаяжонланаётганлиги ва бу уни биринчи интервьюси эканлигини айтиб, кулиб юборади) Қўшиқни эшиттирганимда Зиёда опам бир икки хатолари борлигини айтдилар ва уларни тўғирладим. Шундай қилиб, ижодни хам бошлаб олдик.
Шахло Қодирова: Хозирги вақтда маълумотингиз қандай? Вокалдан хабарингиз борми? Азиза Қобилова: Вокалдан хабарим йўқ, энди ўрганаман деган ниятдаман. Зиёда опам ўзлари хам ўргатишларини айтдилар. Ўзим энди лицейни тугатдим, энди олийгохга харакат қилмоқдаман. Театр ва санъат институтига кириш ниятим бор.
Шахло Қодирова: Хозирда сизни бу сохада ким қўллаб қувватлаяпти? Азиза Қобилова: Ота онам, Зиёда опам мени қўллаб қувватлашмоқда бу танловимда. Биз ўзи Зиёда фан клуби таркибида бор эдик, шу фан клубдагилар мени қўшиқ куйлашимни билишар эди, улар менга ғоя беришди. Фан клубимизда Мирсаид исмли шеър ёзадиган бола бор. Шу фан клуб аъзолари билан биргаликда қўшиқ хам яралди.
Опаси Зиёдага қуйиб қўйгандек ўхшаш Азизанинг овозию куйлаш манераси хам Зиёданикидан деярли фарқ қилмаслиги хайратлантиради. Азизанинг "Сен ишон", "Дарбадарингман" ва "Юрагим" қўшиқлари бизга маълум. Шулардан янгиси бўлган "Юрагим" қўшиғини эътиборингизга хавола этамиз.
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 17410 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |