Жўраевлар фаол! Бир кам фаол;) Yangiliklar
Жўраевлар фаол! Бир кам фаол;)

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 Қизиқ сурат а?

 

Аммо Озарбайжонликлар учун бу норма.

 

Аёл зоти қўлида тор деса кўз олдимизга фақат Олмахон Хайитова келса керак. Аммо бугунги давр ёш қиз хонандалари, мана шу суратдагидек замонавий кўринишда қўлида тор билан кўринса қизиқ кўринаркан. Асли қизиқ ва шундай ноёб кўриниши керакмикан ё бу норма бўлиши керакмикан?

Бу борада Шох Жахон Жўраевнинг фикрлари битилган  суратда танишиб турибсиз.

 

Тасаввур қилинг Муниса Ризаева ёки Райхон, Лолами ё у балки Гулсанамни шундай қўлида соз билан сахнага чиқишини.  Камида шок бўлиши аниқ)

Бошқа тарафдан мана сизларга концерт учун хақиқий фишка! Шунчаки торда чиқиш эмас, балки унда ижро қила билиш хам. Фикримча бизда  буни уддасидан чиқадиган аёл хонандалар хозир йўқ бўлса керак. Рейтингдаги гўзалларнинг гўзаллари эса уни қандай ушлаш тугул номиниям билмаса керак)

Умуман олганда шарт хам эмас, йўналиш бошқа, созанда ва хонанда аниқ бирда мужассам бўлсин деган тартиб хам йўқ санъатда. Соз чалиб куйлагани албатта юқорироқ туради. Аммо  бизда бундай ёш хонанда қизларимиз йўқ. Бўлса хам миллий анъанавий йўналишда. Лекин айнан мана шу суратдагидек замонавий кўринишда ва айниқса замонавий йўналишдаги хонанда қизларимиз биронта қўшиғида соз чалиб чиқса зўр бўларди. 

 

Инстаграм оламидаги фаолияти билан хам ўзига диққат тортаётган Шох Жахон Жўраев ОАВ учун хам мана шу каби  тез-тез қизиқ мавзулар кўтариб туради. Уям ўзимиздан, интриганиям кере бўлса қойиллатади))

Ўзининг янги ижод намунаси янгиликларига инстаграмдан қизиқтирган Шох Жахон отаси Шерали Жўраев ижодидан хам янгиликларни бериб турмоқда. 

 

 

"Padaribuzrukvorim SHERALI JO'RAYEVdan yangi qo'shiq. Tez kunda @sayyodcom da! "PARIJON"
So'z, musiqa - Sherali Jo'rayev
Aranjirovka - Temur Rahmon
Studio Azia records"

 

Мана шундай хабар билан сурат ва видео қўйган Шох Жахон мухлисларни қизитиб сайтимизни саволлар ва қачон премьера бўлади деган мурожаатларга кўмди)

Хулласи, Жўраевлар   фаол...  

Бир кам фаол!

Зохир Шох Жўраев хамон сукунатда... Бир кўриниб қўяди ва яна узоооқ жимлик... 2014 йилнинг октябрида унинг жонли ижрода ўтган "Хонаки концерт"ини тақдим этгандик (манбаа)

Бундоқ олиб қараса, санъат оламида баланд чўққиларни эгаллаш учун унда хамма имкониятлар етарлидек. Иқтидор хам, овоз хам...

Янги қўшиқми...йўналишми...ўзликми... Балки иштиёқ? Шу қайсидир бир мухим деталини топганича йўқ.  Вақт эса ўтмоқда.   

 

20-Янв-2015 02:02
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Shoh Jahon Jo'rayev, Zohir SHoh Jo'rayev, Sherali Jo'rayev
1 Abbosbek3334   (20-Янв-2015 09:17)
Zoxirshox Turkcha xonishlarni maromiga yetkizada. Ibo uslubida . .

2 ledy   (20-Янв-2015 10:16)
Энди буни куриб бир-иккитаси фейк учун аник тор билан чикади.  biggrin . Тор Худо рахматига олган булсин Хайитовагаям ярашмасди.

3 Шахиня   (20-Янв-2015 10:36)
жуда бир ажойиб овозлари борде шуларни,менга жуда екади,Шералини битта дискини кайта кайта кураман,жуда кизикарли олинган,Москвада,гастроль сафарида,угилларини унча эшитмасамда ,овозлари ширали эканлигини биламан,бунакалар 100 йилда бир бир тугилишса керак

4 tuxohr   (20-Янв-2015 11:45)
бутун жахон таниган Шарали Жураевни. угли хам шу йуналишдан кетмокда узлигини кушиклари бн халкга танилган хонандалардан бири. янги кушикларини кутиб коламиза.

5 omatbek07   (20-Янв-2015 13:02)
Шерали Ҳожини тарифлашга ҳожат йўқ Ҳожакани бутун Дунёда эшитишади. Ҳожакага Фақат узоқ умур Соғлик тилайман чунки бу Одамда қолган ҳама нарса бор.

Ўғилларидан Шоҳ Жаҳонга гап йўқ овоз дарт бор шунга яраша ижодҳам қилябди омадини берсин.

Лекин Кичик ўғли Зоҳир Шоҳ тўғриси Менга ёқмайди

6 omatbek07   (20-Янв-2015 13:05)
Менимча Аёл кишига тор билан айтиш унча ярашмайди. Лекин консертда тор билан чиқиб қўшиқ айца ўзиям роса шов шу бўлса керак

7 uzigabek1920   (20-Янв-2015 19:06)
Sherali Jo'rayevga uzoq umr, soglik salomatlik tilaymiz!
Zohir akani jimmmligida biror gap borga o'xshaydi. Yangi albom taqdimoti yaqin shekilli. Sardor aka birr intervyu qiling kichik Jo'rayev bilan. Zohir Shohni ham betakror ajoyib san'ati bor.
Shoh Jahon Jo'rayevdan kliplaaar kutamiz. 2014 konsertdagi ashulalarni mp3 albom qilib chiqarsa ham bo'lardiii.
Sher akani san'atiga doim chanqoqmiz mushtoqmiz. KUTAMIIIIIZ!

8 Zodibek   (20-Янв-2015 20:29)
кутамиз

9 bek88   (21-Янв-2015 09:03)
omad ijodlariga.

10 Businka   (21-Янв-2015 10:42)
"ОЛМАНИ ТАГИГА ОЛМА ТУШАДИ" дийишгани шу булса керак. Иккала угиллариям узларига лойик куз тегмасин. Иктидор хам овоз хам бор, йуналиш хам тугри танланган. Шундок давом этишса булди. Шохжахон акагаям, Зохиршохгаям ОМАД тилаб енги кушикларини кутиб коламиз.

11 Sabi   (21-Янв-2015 21:35)
Ijodlariga parvoz!

12 Sabi   (02-Фев-2015 09:41)
jayra " zör chiqibdi yaqinda oldim skachat qip

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 37
Мехмонлар: 37
Рўйхатдагилардан: 0