Фохишалик
тушунчаси сўнгги пайтлар журналистика оламида хам тарқаётгани ачинарли
хол. Кечагина бир хонандани салкам
фохишага айлантириб, икки сон ўтмай, худди ўша газетадаёқ уни фариштадек икки
вароқда мақтаб чиқишди.
Бир
газетани бир сонидаёқ, спортсмен
Тангриев тўғрисида икки маълумот, иккиси бир-бирига зид. Газетасида соғлиғи
билан боғлиқ муаммо деб туриб, ичидаги программасида уни қонидан гиёхванд модда
чиққанига дейди...
Суд
ажрими билан сирлари фош бўлган ва санъат оламию Ўзбекнавогача кирдикорлари
кундан-кунга фош бўлаётган фирибгар сохта продюсер хақида маълумот беришдию,
икки уч сон ўтмай , унинг хаммага аён бўлган шаллақилигиданми , газетадагилар шартта
яна ўзларига қарши бўлиб туришибди.
Яхшиям "тушунмовчилик”
деган тушунча мавжуд.
Редакциядагиларни
хаммасини айблаш хам нотўғри, бир газетада барибир қанчадан қанча одам халол
мехнат қилишади, уларни ишини ва махоратини қадрлайман. Лекин бир ёлғонни хам ўшалар
халққа етказишда хиссаси бор экан.... ўйлантириб қўяди. Халолмикан?
Била
туриб қилинган гунохда хиссанг бўлсаю, мен ёзмаганманку деганинг билан халолмикан дейман-да.
Даракчи
газетасни танқид остига олганим билан, бутун бошли газета варақларини дегани
эмас. Фақатгина ўша шоу-бизнес олами бўлимининг фикрлари, қарашлари ғариб ва ночор
ахволда... Рахбарият ва редакцияга
келсак, ахир уларни қўлидан ўтадику дейсан-да.
Бир икки
ёшлар хали ўз професионализмига фундамент ярата турмай, икки уч маротаба савол
жавоб қилган оддий сухбати газетага
чиққач, ўзини дахо хисоблаб юборади.
Шу газета
бўлмаса аслида кимсан? Нима бир мавзуни ўз фикринг билан, қўрқмай химоялай олдинг? Нима бир мақоланг билан ўз
номингни чиқардинг, нима каромат кўрсатдинг? Бу саволларни хаммаси, энди бир саволни олдида холва бўлмоқда:
Журналистикада "фохиша”ликка қум борми?
Хозирдан
хали энди карьера яратаётганингда ўз фикрингга, ўзинга қарши чиқиб виждонингни
бўғизлаб иш бошладингми, фаолиятингдаги бундай "фохиша”лигингдан кўра, кўчага
чиқиб фохишалик қилганинг яхшироқ дейсан. Зеро, бу соха орқали минглаб
одамларни онгини захарлаганингдан кўра, биргина ўзингни захарлаганинг
афзалроқдир!
Қўпол
бўлса хам шахсий фикрим, ва бунинг учун хеч кимдан узр сўрамайман! Кимгадир
тегиб кетган бўлса, ўзи билади, демак бекорга эмас.
|