Бош сахифа » 2012 » Август » 17 » Жума овози: "Бу нима?" Видео
06:50
Жума овози: "Бу нима?" Видео
 Хориж ижодкорлари (Constantin Pilavios)  томонидан суратга олинган (адашмасам греклар) ва ўзбекча овоз билан устидан таржима қилиб айтилган (афсуски сифатсиз) бу видео интернет оламида тарқалганига анча бўлишига қарамай, эндигина кўзим тушибди.

 Шу сабабли, сайтим орқали энг таъсирланганим ва умуман ўзимга ёққан нарсалар билан хамиша бўлишганим сабабли, буниси билан хам бўлишишга қарор қилдим.

Видеони томоша қила туриб, кўпчилик унинг якуни қандай бўлишини сезиши мумкин. ха шунга яқинроғу, лекин кутилмаган деталлари этингизни жимирлатиб, кўзингизга ёш келтиради.

Оддий хақиқат! Оқибат! Қадр...

Эринмасдан албатта охиригача кўринг, тавсия қиламан... мен кўрган ибратли видеолар орасида бугунги кунгача бу энг аълоси...

Ютубда томоша қилмоқ


Оригинал таржимасиз турини ютубда кўрмоқ учун манба

Бўлим: Din | Кўрилган: 11737 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Juma ovozi

Нравится
Барча изохлар: 15
1 Yulduz   (17-Авг-2012 06:55) [Материал]
ha korgandim,juda tasirli, undan keyin wunga ohwaw hikoyalar netda kopayib ketdi,

2 brit   (17-Авг-2012 08:15) [Материал]
Tobaa birinchi o'qiganimda yosh paydo bo'midikuu wunaqa videoga dudiim, lekin oxirida quchog'lab o'pib qo'ygandan kegin ko'zimdan yosh oqib yeg'lavordim (((

3 Guli   (17-Авг-2012 09:39) [Материал]
ha rostan judayam tasirli man birinchi ko'rganimda O'tkir hoshimovni Daftar hoshiyasidagi bitiklar kitobidagi bir voqea yodimga tushgandi faqat unda ona o'g'il va laylak tasvirlangandi
Jum'a muborak!

4 Bek8111   (17-Авг-2012 10:18) [Материал]
буни 3 йилча аввал эшитгандим. Зоминга борганимда бир отахонга угли гап кайтариб, айтганини килмаган пайти айтиб бергандилар. угли узр сураб, бошка бунака килмайман кечиринг отажон деб кечирим сурагандилар. Зеро, айтишадику Кари билганнни пари билмайди деб!

5 87-91   (17-Авг-2012 11:22) [Материал]
Bu o'zimizni O'tkir Hoshimovni Laylak hikoyasini quyib qo'ygani, Daftar hoshiyasidagi bitiklardan, menimcha o'shayerdagi o'zbeklar bu hikoyani xorijliklarga aytib berishgan

6 Dilafruz   (17-Авг-2012 12:15) [Материал]
maytubdan ko'rish iloji bormi? Iltimos maytubgayam qo'yin

7 MiSs_DiLfUzA   (17-Авг-2012 17:27) [Материал]
sad жудахам тасирли
Жума кун муборак булсин !!!

8 Kirgizistondan Nodira   (17-Авг-2012 17:52) [Материал]
koyil juda zor

9 Dilim   (17-Авг-2012 22:31) [Материал]
Ха ешитгандим бу ибратли хикояни: яна бир еслаб таъсирландим .Мехрибонларимиз омон бусинлар!

10 Tamerlan   (18-Авг-2012 01:39) [Материал]
Ota-Onani tirikligida qadriga etish kerak !!!

11 Bakhtisher   (18-Авг-2012 06:23) [Материал]
O'tkir Hoshimovning Ona va bola hikoyaidagi laylak epizodiga o'xshar ekan. Ota-onalarimiz baxtimizga sog'-omon bo'lishsin1

12 Kapriznaya   (18-Авг-2012 07:24) [Материал]
ALLOX iymonimizni mustaxkam qilsin INSHAALLOX Omin

13 Frenk-kent   (18-Авг-2012 09:40) [Материал]
Ancha oldin kurgandim juda tasrli.Afsusss. Ammalrimga raxmat....

14 narcizuz   (18-Авг-2012 16:53) [Материал]
Ota onamiz bizga nisbatan qanday sabrli.... Ollohim Ular qariganda bizga ham sabr toqat ado etsin, Inshoolloh!!! Zora nonko'r , rahmatsiz farzand nomidan O'zi asrasin.

15 nasaf   (18-Авг-2012 21:33) [Материал]
Она ёш эди. Она навжувон эди. Бола ғор эди,бола гўдак эди…Кунларнинг бирида она-бола қишлоққа –узоқ қариндошлариникига борадиган бўлишди. Она қаддини ғоз тутиб,тез-тез юриб борар,бола эса аланг-жаланг қилиб атрофдаги манзараларни томоша қилар эди. Қишлоқ гузарида ярмини яшин учириб кетган баҳайбат чинор бор экан. Бола дарахтни кўриб анграйибқолди:чинорнинг тарвақайлаб ўсган шохида супрадек каттакон уя қорайиб кўринар,уяда эса оёғи,тумшуғи узун бир қуш турар эди.

Бола мўжиза кўргандек таққа тўхтаб қолди.

- Анави нима,ойи?- деди ўша томондан кўз узмай.

-Лайлак,ўғлим,лайлак!- она ўғлининг бошини силаб қўйди. – Юра қол,жоним. Бола ҳеч қачон бунақа қушни кўрмаган эди. Қуш негадир бир оёқлаб турарди.

У яна тўхтаб қолди.

-Нима у,ойи? –деди тағин чинор учига кўз тикиб.

-Лайлак,ўғлим,лайлак.

- Нимага бир оёқда турибди?

Она кулди:

- Бир оёғи чарчагандир-да. Юра қол,жоним.

Бола ҳеч қачон бунақа қушни кўрмаган эди. Қуш негадир бўйнини чўзиб тумшуғини осмонга қаратиб силкитар,шунда “тарак-тарак” деган овоз эшитиларди.

Бола тағин тўхтаб қолди.

- Нима ўзи у,ойи?

Унинг кўзларида қувонч бор эди. Ҳайрат бор эди. Она шошиб турарди. Мингта юмуши бор эди. Ҳали шаҳарга қайтиши керак.

-Лайлак дедим-ку,жиннивой,- деб оҳиста эгилиб,ўғлининг юзидан ўпди. – сенга салом

беряпти-да.

Она ёш эди. Она навжувон эди.

…Орадан ўттиз беш йил ўтди. Бола йигит бўлди. Она кексайиб қолди. Оёғидан мадор,кўзидан нур кетди.

Кунлардан бирида она-бола иттифоқо яна ўша қишлоққа бориб қолдилар. Йигит қаддини ғоз тутиб тез-тез юриб борар,она эса толиққан оёқларини,оғир-оғир кўтариб босганча ҳарсиллаб келарди. Гузардаги ярмини яшин учириб кетган чинор ҳали ҳам бор экан. Буни қарангки,чинорнинг тарвақайлаб ўсган шохида ҳамон супрадек каттакон уя қорайиб кўринар,уяда эса оёғи,тумшуғи узун лайлак турарди. Йигит лайлакка бир қараб қўйди-ю қадамини тезлатди. Орқада келаётган она нурсизланиб қолган кўзларини чинорга,чинор шохида қорайиб турган уяга тикди. Шохда осилиб турган нарса кўзига ғалати кўринди.

- Анави нима,ўғлим? – деди тўхтаб.

-Лайлак,ойи,лайлак!

Она яхши эшитмади. Уч-тўрт қадам юриб яна тўхтаб қолди. Саватдек нарса ичида бир нима оқариб кўриняпти. Қизиқ…

-Нима,ўғлим? – деди кўзларини пирпиратиб. Ўгил таққа тўхтади. Ғаши келди. Ўзи шошиб турибди:мингта иши бор! Одам қариганидан кейин эзма бўлиб қоларкан-да!

-Лайлак! –деди жеркиб. –Лайлак деяпман-ку,кармисиз!

Шундай деди-ю,жаҳл билан тез-тез юриб кетди. Начора,йигит ёш,йигит навқирон. Унинг юмуши кўп. ҳали шаҳарга қайтиши керак… Унинг юмуши кўп. ҳали шаҳарга қайтиши керак…

Унинг ғор,гўдак болалари бор …

© Дафтар ҳошиясидаги битиклар. Уткир Хошимов

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!