04:05 Жума овози №26 Сен-чи кимга, ё нимага кераксан? | |
Худди яшаш бу бир ўзимиз танлаган фаолиятдек. Бу дунёга аслида келишимизни ўзимиз хал қилмаймиз, хар қанақасига қараманг, бу бизни қўлимизда эмас. Келгандан кейин эса, қандай яшаш албатта бизни қўлимизда. Вахоланки, янада теранроқ назар солсак, ўсиб-улғайиб, мана шу танлаш хуқуқини англай бошлагунимизча, бизни таъбимизни олдинданоқ хал қилиб бўлишгандек. Тарбия, атроф мухит, дарсликлар, кўриб сезганимиз ва хоказолар бу танловимизда ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Беихтиёр ўйланиб қоламан, мана шу танлов натижаси аслида юз фоизи ўзимизни маъсулиятимиздамикан? Борган сари фикрлар бир бирига уланиб кетмоқда ва охир оқибат ўз билдираётган фикримга хам етарли инкор қилгувчи факт хам келтирадиган бўлиб қолгандекман. Мана шу пайтлар бу чуқурлашиш натижаси билан боғлиқми, ёки ўша бир вақтлардан бери ўзим учун кашф қилган бир ибора натижасимикан:”Хар бир хақиқатнинг тубида хам ўз хақиқатлари ётади. У хақиқатларни хам ўз хақиқатлари мавжуд. Қизиғи асл хақиқат деб олға сураётган фикримизга ўша унинг тубидаги бошқа хақиқатлар хамиша хам мос келавермайди. Баъзи холларда улар мутлақ зид хам...” Хозирги мавзуни бошқа хақиқатларига уланиб кетаётганлиги хам, бунинг яққол исботи бўлса керак. Яна шундай холатларнинг бири, яқиндагина кун фикрига ёзган фикрим русларнинг "С грязи в князи” сўзига бошқа тарафдан назар ташлаганим бўлди. Яъни тубанликдан юқори чўққига чиқа олган инсонни аслида ўтмиши учун эмас, ўша ўтмишдан юқорига интилиб чиқа олгани, ўзини ушлаб олганию, бугунги кундаги холати билан қараш кераклиги хақидаги фикрим бўлди. Аслида кеча чўққида бўлиб, бугун тубанликка берилганга ачинмоқ керак. "Кеча ким эдингу, бугун кимсан?” сўзлари аслида хар бир инсонда мавжуд бўлган хиссиётлардан кўролмаслик хиссининг яратган сўзларидан ўзгаси эмас. Кеча хар биримиз ўзи ким эдик? Юришни билмасдик, ўқиш ва ёзишни. Хеч ким онасини қорнидан алломаю файласуф бўлиб туғилмайди. Ўсиб улғайиб, йиғиб борган тажрибаларимиз ва хаёт дарслари орқасидан эришган ютуқларимизга хам, аслида фақат ўзимизни мақташ ортиқча. Чунки, юқорида айтганимдек, бизнинг салбий натижаларимиздан то ижобий натижаларимизгача барибир фақат ўзимизни эмас, атроф мухит, тарбия ва жамиятнинг ўрни катта. Ўша қайсидир душманингизга, атайин зўр бўламан деб, дилингиз оғриганидан туртки бўлиб, зўр бўлиб кетганингизда хам, ўша душманингизни хам хиссаси ётади. Яқиндагина актер Мухаммадисо Абдулхаировнинг видеоролигини сайтга қўйганимдан кейин, мен билан режиссер Жахонгир Ахмедов боғланиб, аввал сайтимдаги ўша ўзимни фикримни юзимга солди. "С грязи в князи хақида ўзингиз фикр билдирибсиз, рости хам ахир ўтмиш билан бугунги кун бахоланмайдику, Мухаммадисо бир вақтлар дархақиқат тубан хаёт тарзини кечираётганида бу ишларга ўралашиб қолганди, бугун эса ютуқлари етарли, асосийси ўша тубанликдан кўтарилиб чиқа олди”. Хаққоний фикр. Ўзимни фикримни юзимга солганда хам адолатли солди, тан оламан. Мухаммадисо билан боғланиб, унинг фикрини олишни иложиси бўлмадию, бироз вақт ўтмай, ўша мавзуда ўзи халқдан узр сўраб, ўша бир вақтлардаги хатолиги эканлигини тан олиб қолдирган изохи хақида модераторлар хабар берди. Шу сабаб, хозир бўлса бунга тўхталишни лозим топдим. Тўғри, камера олдида бажараётган иши учун, эртанги маъсулият тушунчасига бахона ўринсиздир, бугунги кундаги фаолияти кечагидан жўшқинроқдир. Лекин унинг сифат эмас, сонлик фаолияти хақидаги фикримга барибир содиқ қоламан. Кечаги турмуш тарзи билан эса бугунги турмуш тарзини юқорига ўзгаргани-бу ўзигагина ютуқ, халқ олдидаги ютуқ эса бошқа нарсалар билан ўлчанади. Шулардан сўнггиси хақидаги фикримга хам хануз содиқман. Шахсий ва балки субъектив фикр. Яшашдан мақсад... Бирон касбдаги фаолият тўғрисида мақсад сўралса ўринли, чунки бу дунёга келишдан кўра, шу касбни ўзимиз танлашимизда мақсад бўлиши кераклиги мантиқан тўғри а? Яна унинг бошқа тарафи хам бор. Бизга хамиша нимадир, ё кимдир керак. Либос, таом, пул, севимли инсон ва албатта оила аъзоларимиз. Биз-чи? Кимларга? Қондош ёки севимликдан ташқари кимларга ва нима учун яна керакмиз? Артист ижоди билан халқ учун...лекин қанча? Кейинги артист чиққунча. Кимларга деб ишланадиган ишларни аслида хамиша ўрни алишаверади. Лекин нималаргачи? Оддий лампани ихтиро этган, интернет ва компьютерни яратган... НАРСАЛАР! Тарихда қолган, афсонавий артистларимиз барибир номлари ўчмас, лекин улар ягонамасда. Нарсалар учун ишлайдиганлар эса...ягона! Ғалати-а? Тарихий инсонларни сўзларини иқтибос сифатида келтиришни хушламаман. Сабаби, бугун бизнинг орамизда ўша Абдулла Қаххордан тортиб, Навоийлардек инсонлар бисёр! Буюк алломаларимизни асосий ютуғи кўпроқ уларнинг иқтидори эмас, биринчи бўлганлигида деб биламан. Бугунги куннинг қанчадан қанча иқтидорлари бор. Эплаган ажралиб чиқмоқда, йилдан йилга кашфиётлар бўляпти. Кечагина мобил телефони фантастика эди, бугун эса кашф қилинган бир пайтда, ўша учар сўзларни хам яратиш қийин эмас. Салгина онгимизни уриб тепиб ишлатсак, ажойиб ва кимларгадир керакли оддий харфлардан иборат сўзлар яралади. Бугунги мавзунинг асл мохияти хам, аслида кимларгадир ва нималарга кераклигимиз хақида кўпроқ ўйлашимиз, фақатгина бир оила тарихида, ёки бир махалланинг "Ха яхши инсон эди” деб бир икки йилга хотирасида қолиш эмас, йиллар давомида халқ, керак бўлса дунё тилга олиб яшайдиган инсони бўлиш учун биргина харакатни ўзи етарли. Хар бир инсон нимададир иқтидори бор, мен кимдандир нимам биландир устун бўлишим мумкин, лекин ўша инсон мендан бошқа нарсада янада устунроқ эканлиги аниқ. Мухими ўша бор нарсаларимизни ривожлантириш, устида ишлаш, хаётда ном қолдириш. Буюк алломалардан тортиб, ўша сўнгги дунёга машхур Майкл Джексонлар хам оддий организм бўлган! Оддий инсон. Хеч бири пайғамбар ёки қанот қоқиб учадиган фаришта бўлмаган. Худди биздек. Шу сатрларни ўқиётган одамдек! Фақат улар харакат қилган, ўша ўз иқтидорини ривожлантириб тарғиб қилиб тарихда қола олган. Қаранг, дунё миқиёсида танилиб, тарихда афсонавий инсон бўлиб қолишимиз оддий хол. Бизнинг кунда кунора, соат ва минутлардаги "дунё миқиёсидек" муаммоларимизчи? Вақтни билиб-билмай сарфлаётган нарсаларчи? Ўшга нарсаларга керакмизми? У нарсалар бизларни қаерга етаклайди? Нималар беради. У нарсаларга аслида увол эмасмизми? Сизчи, кимларга ёки нималарга кераксиз? Ўйлаб кўрганмисиз? Саййид-ул айём муборак орияти устун, хулқи намуна, тарихи бой, фикри теран, истара-ю файзли ва шижоати шўшқин ўзбек мусулмон ахли! Sayyod | |
Бўлим: Din |
Кўрилган: 20309 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |