Кеча жума куни "Макро" маркетида шов-шувли чегирмалар эълон қилиниб нақ бутун бошли Республика кўчиб боргандек бўлди.
Биз шу куни "Фахрли инсон"да бўлганимиз боис соат 21:00ларда бўшадик бироқ кун давомида икки турда ўтган бу лойихадан албатта чарчаганимиз боис ўша чегирмалар шоусидан репортаж қила олмадик.
Аммо бугун эрта тонгдан бизга мурожаат қилаётганлар сони кўпаймоқда:
Уй бекаси: -Хорижда "Черная пятница" деган чегирмалар куни бўлади ва адашмасам у ерда нақ 90% чегирма билан нарсалар сотилади. Бизгаям шу нарса кириб келаётган кўринадию бироқ яхшигина айёрлиги билан.
Чунки чегирмалар бир аниқ фоизда эмас, турли турда эди. Хамма бир бирига қўнғироқ қилиб хуллас кечга қадар "Макро"да юриб бўлмайдиган ва нафас етишмайдиган даражага етди. Болаларимга нарсалар олиб кассага келсам 300.000 сўмга яқин сумма айтди. "Чегирмачи?" десам, "Сиз олган нарсаларга чегирма йўқ!" деса бўладими...муздек бўлиб чиқдим. 50 фоиз деб овоза қилишгану нега фоизлар турли?
Тадбиркор йигит: -Кеча ўзиям "Макро"да минг йилдан бери кўрмаётган хамма танишларимни кўрдим. Менга қарз бўлиб қочиб юрганларниям кўрсамде. Чегирма билан кийим оламан деб бозор нархидан хам қимматга кийим олибман. Бугун эрталабдан катта бозорга борсам ўзим олган икта кўйлакни чегирмадан икки баробар арзонга сотилаётганини кўриб мазам қочди...ээээ..
Собиқ банк ходими: -Мен хам кеча бордим лекин кўп бозорда юраман ва мени тахминимча чегирма стратегияси бундай қилинган: ўзи асли сотиладиган нарх қўйилиб, мана шу чегирмада деб кўрсатилган, устидаги асли ундан аввалги нархи эса шунчаки иккига кўпайтирилиб хўжакўрсинга ёзилгандек, чунки бу нарсаларни реал нархларини биладиган одамларга янгилик эмаску, бизда хориждагидек чегирма хеч қачон бўлмайди сабаби у махсулотлар ўша хориждан келади ва йўл харажатларини олиб ташлай олишмайди, хорижда эса катта чегирма қилиш мантиқан тўғри. Бизда фақат ўзимизда ишлаб чиқарилган нарсаларга чегирмани шу тариқа қилса бўлади, аммо хориж нарсаларига эмас, одамлар шу нарсаларни тушунишганида арзон деб югуриб икки баравар қимматга олиб қайтмасди. Кейин, ўша олаётган бренд махсулотингизни аввал интернет сайтидаги асл нархи билан таққосланг, хамма бренд махсулотларни сайти бўлади. Ўша "Макро"да юрганда хам ўша либосни қоғозидаги сайтини кўриб, телефонингиздан кириб шу чегирмалик либосни асл нархини кўриб кейин бу ердаги чегирма билан нархини таққослаб кейин сотиб олсангиз бўларди.
Мана шундай хитобларни оляпмиз, сизчи? Сиз хам кеча "Макро"да бўлдингизми? Сиз нима дейсиз? Изохларга олға!
|