22:01 Жиноят илдизидаги буюк провокаторлар! | |
АҚШда ғолибга 10.000 АҚШ доллори ваъда қилинган Мухаммад САВнинг энг аъло чизилган карикатурасига ўтказилган танлов тадбири нима билан якунланганлиги хақида Евроньюсда хабарни эшитиб хайратландим... Ё дунё жинни бўлиб бормоқда ё ман ортда қоляпманми? Хабарларни хам шундай етказишдики, гўёки Пайғамбарларни суратини чизиб мазах қилиш бу сўз эркинлигидек норма холатдек... Шундай десак, унда бу ахмоқона тушунчага шундайин ахмоқона савол туғулади: унда нега фақат Мухаммад САВ суратлари? Нега Исо эмас?) Шунчаки ахмоқона вазиятга ахмоқона саволда буям.
Сени онангни сўкиш жавоби нима бўлишини билган холатда сўкавериш бу нормами?
Буюк провокаторларни қилаётган ишлари тобора буюк жиноятчилар бўлиб аниқ ва очиқ ойдин кўринмоқда. Қизиғи, худди дунё миқёсидек бундай жиноят учун уларда хуқуқ бордек, ва фақатгина уларга истаган мамлакатни вайрон қилиш, истаганни айблаб ичидан емиришдек ишлар мумкиндек.... Нега дунё жим, тушунарсиз... Қачонгача? Қирғин тарафдоримасман, аммо чора кўрилиши керакку! Провокация бу жиноят илдизи! ИШИД ва бошқа оқимлар динни ниқоб қилиб келаётган бир пайтда...буларни улардан фарқи нимада?
Фильмларидаги нон (пирог) билан жинсий алоқага киришдек (Америка пироги фильми) маънавияти қай ахволдалиги кўринган бу мамлакатни сиёсатига хам хайрон қолмаса бўлар...балки.... Аксарият фильмларида ўзида йўқ бўлгани учун бошқа давлат тарихини ўзлаштириб, бу шунчаки бадиийлаштирилган фильм дейиш бахонаси хам , хар икки фильмида гўёки фақат АҚШ қахрамонлари дунёни сақлаши тушунчасини дунё миқёсидаги томошабинлар онгига сиғдириши хам аслида маънавий кураш борасидаги идиологик стратегиялигини кошки хечким тушунмаса...
Юртимиз бўйлаб айни дамда терроризм, экстремизм ва гиёхвандликка қарши маънавий тарғибот ишлари кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда. Шукрки ёшларимизни онги, дунёқараши, фантазияси жойида, Ватанпарвар ва ақли жойида халқмиз. Фильмларимизда бачканалик бордир аммо уларда шахвоният, бузуқлик ва фантазия хам шокка тушадиган даражадаги ифлосликлар акс этмайди. Қўшиқларимизда плагиат бордир аммо бизлардан хам кўчираётганлар йўқ эмас. Биздан кетгани у ерга бориб дўзахий кўринишга эга бўлгандир, аммо шу ердагилари хам у эришмаган ютуқларни олиб қайтмоқда. Секин секин...секин аммо аниқ ва мустахкам кетяпмиз. Демократия ва сўз эркинлигиям жойида, шунчаки додлатадиган ва ўша Евроньюсда кўраётганимдек бошқа давлатлар каби кўчаларни хонавайрон қилар даражадаги муаммоларимиз йўқ. Кўчаларимизга тобора сиғмаётган мошиналару, деярли хар чоррахада қурилаётган тўйхоналар мамлакат фуқароларининг қай тарзда яшаётганидан дарак бўлса керак. Кетганлари қайтяпти, боргани топгунича, топганини эса юртига тортгунича. От хам айланиб қозиғини топяпти, бузоқни хам югургани сомонхонагача бўляпти. Ўша давлатлардан айримлари ўзбекларимиздан айрим ахмоқларини ёллаб ўз ичимиздан емириш мақсадида оддий бир қандайдир воқеаларни хам муаммою фожеа тарзида интернетдан туриб тарқатаётган ва албатта бу учун яхшигина кўкида ойлик олаётганларни хабарини ўқиган Ўзбекистонда яшаётган ўзбек борки унга хаммаси кулгулик туюлади. Агар сўз эркинлиги муқаддас тушунчаларни тахқирлаш бўлса тупурдим бунақа сўз эркинлигига! Хамма нарсани меъёри бор ва яна қайтараман: ҚОИДА ва ТАРТИБ бор жойда тинчлик бўлади.
Тинчлигимизга кўз тегмасин! | |
Бўлим: Adolatsiz haqiqatlar | Кўрилган: 86922 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 19 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |