04:17 ЗАПРЕТлар хит-паради! Шохрухдан Юлдузгача | |
Бугунги кундаги запретдагилар рўйхати, уларнинг турлари ва тахлили билан бўлишар эканман, уни расмий хужжат сифатида қабул қилиш ва шу тариқа фойдаланиш мумкин эмаслиги ва бу мақола муаллифининг шахсий фикри деб қабул қилиниши сўралади. Зеро, муаллиф маълумотлари санъат ичида юриб кўрган, билинган, эштилган ва йиғилган шахсий маълумотлари асосида мақола тузмоқда. Ва уларни расман деб қабул қилиш албатта нотўғри! Демак 11-ўринда Фаррух Зокиров. Запрет тури: Риторик! Унинг запрети аниқ эмас, хамма ерда турли гап. Твда кўринмасликлари ва концерт бермасликларини эса хануз тушуниш қийинроқ. Шунинг учунам мазкур рўйхатнинг энг охирида. Балки ва балки. Бу рўйхатда бўлишлари хам балки ва балкидир! ХА: Тижорат тв-канал ва тижорат газета ва журналларида, гала концерт , ЙЎҚ: яккахон концерт 10-ўринда Шерали Жўраев. Запрет тури: Тарих китобини варақлаймиз!) Юқоридаги холат каби. Фақат концерт бериш мумкин эмасДЕК. Тароналари бир радиода янграса бошқасида йўқ. Бошловчилар хам, ном келтирмай шунчаки хофиз деб эълон қилган холда қўшиқлари қўйилганини воқифи бўлгандим. Қайсидир бир асрда нимадир деган дейишади...войбууу буёғи архивариус... ХА: Тижорат тв-канал ва тижорат газетасида, ЙЎҚ: гала ва яккахон концерт 9-ўрин Фаррух Соипов. Запрет тури: На тебе и торт и рыбка! Хуқуқ тартибот органлари билан боғлиқ муаммосига бориб тақалмоқда, вахоланки бир айб учун икки мартта жазоламоқ мантиққа зид бўлса керак. Билмасам, гохо запретлар шу қадар ғалати-ки... Запретга кириш осон, чиқиш эса мураккаб, зеро запрет хақида биронта хат бориши мумкин лекин, бўлди запрети йўқ деган хужжат эса бормайди, чунки бундай хужжатни теги йўқ)) "Так что", муттасадди идораларни хар бирини эшигига гулчамбар тақиб, зиналарини пойи билан ювиб ўтмагунча қийин масала бўлса керак. Бу агар эркак бўлган тақдирда... ХА: Тижорат газета ва журналларида, ЙЎҚ: тв , радио , гала ва яккахон концерт 8-ўрин Шахзода Матчанова. Запрет тури: Ёқмаяпсан! Унинг "запрети" фақат бир хусусий ташкилот ва унга қарашли медиа бўлимлари билан боғлиқ, зеро унинг рахбари билан ижтимоий тармоқ орқали муроса бўлган. Балки шунчаки шахсий анти-симпатия, нима бўлганида хам, шахсий бу шахсий ва бунга у хақли. Фақат бошқалар у запретни глобал қабул қилиши ва ўзларини медиа турларига тадбиқ қилишлари ғирт ахмоқликдан ўзгаси эмас. ХА: Хамма ерда. ЙЎҚ: Фақатгина бир ташкилотни медиа бўлимларида. 7-ўрин. Отабек Мадрахимов. Запрет тури: "Мы не злопамятные, просто у нас память хорошая!" Қачонлааардир, кимлар билааандир нималадииир бўлгани учун яккахон концерт беролмаяпти)). У "қачонлааардирдаги нималааардир"ни хозир уже хеч ким эслай олмайди хам)) Отабекни оловли портлаб кетувчи характерини рўкач қилиб, запрет муддати хам қисқара қолмаяпти. У билан диктофондан ташқаридаги сухбатда, запретини мохиятини ўзи хам билмаслиги лекин, тахмини борлигини айтганди. У хам бўлса мана шу "Қачонлардир, кимлар биландир нималадир дейилгани" бўлса, иккинчи тури яна шу қачонлардир, лекин бу сафар: "қайсидир шахарда, кимнидир тўйида хизмат қилгани" билан хам боғлашмоқда. Ё Аллах... Қачонгача қачонлаааардирга а?! ХА: Тижорат радио, газета ва журналларида, гала концертда ЙЎҚ: тв ва яккахон концерт. 6-ўрин Шохрух рэп. Запрет тури: Биология. Ғирт ахмоқона запрет. Инсон ота-онаси учун жавоб бериши керак эмас лекин, ота-она фарзанди учун жавобгар! Зеро, катта қилган хам, тарбия берган хам улар бўлади. Демакки, фарзандининг келгусидаги қилмишларига хам, қайсидир маънода ота-она сабабчи, лекин тескариси эмас!!! Бу запрет турига фақат шу тариқа ўз фикримни изох тариқасида келтиришим мумкин холос. ХА: Тижорат газетасида, қисман радиолар ЙЎҚ: тв, қисман радио, гала ва яккахон концерт Энди кучли бешталикка хам келдик! 5-ўрин. Обид Асомов. Запрет тури: Рашн.Уз! Айтишларига қараганда))) Россия твсида нимадир дейилгани билан боғлиқмиш. Балки бу Карен билан "Ўзбек ва милиционер" ва умуман ўзбек миллий қиёфадаги хажвий сахна кўринишлари билан боғлиқдир? Тавба, ахир бу оддий хажвияку! ХА: хеч қаерда... 4-ўрин. Феруза Жуманиёзова. Запрет тури: "Асрнинг махфий сири!" ёки "Тайна покрытая мраком!" Унинг запрети "Секретные материалы" сериалининг янги сезонига киритилиши аниқ. Агент Малдер ва Скалли агар бу ишни ўз зиммасига олмаса, "ерликлар"га мавхум сир саноат. Қаерга аудио ёки видеосини бермасин, шартта сирли қўнғироқ... номи бир: "Тепадан!" Яхшиям шу "Тепа" тушунчаси борей, хозир бозордаги патта сотувчиям тепа!) Хамма ўзидан тепани ясавоган. Асосий омил эса қўрқоқлик! А мы идем на север, а мы идем на север (м/ф Маугли) Хазиллашиб, шартта кимнидир запрет деб гап чиқаринг, тамом, хамма оав вакиллари ўша одамдан юз ўгириб олишади. Вой, запретмасман деганингиз бефойда, халиги соғлиги тўғрисида "ИспАраПка" сўрай бошлашади: "Хат келсин"... Вой у хат келгунча лайлаклар Тошкентга капустага ўралган чақалоқларни олиб келишса олиб келишадики, хат келмайдиииии. Юқорида айтдим: "Йўқот!"и бору "Қайтар!"и йўқ бизни запрет структурамизда)) Шахсан ўзим муттасадди идоралардаги айғоқчилардан суриштигганимда, давлат тадбиридан тўйга кетиб қолган деб айтишганди. У хам бўлса қачонлардир... У пайтдан неччи юзта тадбирам ўтди, нечта тўй хам ўтиб, бола чақалик бўлиб кетишди, Феруза бир семириб, бир озиб хам улгурди. Юқоридаги сабабни эса Феруза ва онаси менга берган интервьюсида инкор қилишганди. ХА: фақат тижорат газета ва радиосида. ЙЎҚ: Тв-каналлари , яккахон ва гала концерт . 3-Ўрин. Озода Саидзода. Запрет тури: "Иссиқ-совуқ". Хар доим тури ўзгариб турувчи запрет. Бир қарасанг концерти мумкинмас, бир қарасанг умуман хеч нарса мумкинмас ва бир қарасанг газета радиоси мумкину, эфири мумкинмас. Сабабларини аввалига ўша бир вақтлардаги Юлдуз Ибрагимовна билан ижодийдан жисмонийгача бўлган жангга бориб тақалади. Яна бошқаси ютубда тарқалган ўзбек шоу-бизнеси Озоданинг фикрида видеосига тақалади. Биласизми, ўша видеога фикрим қисман бўлган. Сабаби, бироз ўтмай, ўша видеода айтилган мавзуда бир қатор санъат оламидагиларни тегишли жойларга сўроққа чақиришганди. Тасодиф? Балки.... лекин бу видеодаги айблов умумийроқ тарзда тақдим этилгани билан боғлиқ бўлса керак, сабаби бутун бошли шоу-бизнес ундай эмас. Балки шу сабаб Озоданинг запрети турфа хилликда хануз давомланаётгандир. ХА: фақат тижорат газета ва радиосида. ЙЎҚ: Тв-каналлари, яккахон ва гала концерт. 2-ўрин Севара Назархон . Запрет тури: "Ноги нет? Компота тоже нет!" (анекдотдан))) Шахзода Матчанова каби бир ташкилот рахбари билан ўзаро муросаси билан боғлиқ дейишмоқда. Бир ёқ тараф тадбирига чиқишга пул сўрагани учун деса, бошқа тараф яқинлари текин хизматдан созандаларига ўз ёнидан бошқа пул тўлашни истамай, хаққини талаб қила бошлагани билан боғлиқ дейишмоқда. Хечқиси йўқ, бундан Севара мағлубиятда эмас, аксинча МДХ давлатлари бўйлаб машхурлиги янада порлади. Бугунги кунда у Россиянинг энг ёрқин лойихаларида фаол. Бошқа шахарни бозорига кетаётганлар хақида кимлардир бошқа фикр билдирса, аслида бунга мажбур бўлиш тушунчаси хам ётади. Бошқа тарафдан уларга бу машхурлик диапазонини кенгайтиришга сабаб бўлаётгани эса янада қувончли холат. ХА: тижорат газета ва радиосида. ЙЎҚ: Тв-каналлари, гала ва яккахон концертлари. 1-ўрин... ким бўларди? Юлдуз Ибрагимовна Усмонова! Запрет тури: "Тилим қурсин!" Борган сари бу ном ва у билан боғлиқ запрет тушунчаси оғриғини халқ сезмоқда. Сўнгги "Асрлар садоси" билан боғлиқ холатда кўзига ёш олганлар кўп бўлди. Айниқса тайёр қўшиқни сайтга қўганимдан кейин шундай фикрлар олдимки... Запрет сабабини эса Озода билан бўлган муроса расмий кўринишгача борганидан кейин бошланган. Аввалига запрет унчалик қатъий ва бу қадар кучли эмасди. Барчасига сабаб Юлдуз Ибрагимовнани бир журналист "подстава"си билан боғлиқ бўлган. Юлдуз Усмоновани характерини хамма билади, ловв этиб ёнадиганлардан. Бундай характер ўзимда хам бўлгани учун уларни хис этиш менга жуда осон. Бу характердаги одам, жахлда ғирт ичиб олган ва ақлини йўқотган одам каби бўлади. Шундай алам ва жахлда турган одамга бир журналист қўнғироқ қилиб, барча гапларни ёзиб олгану интернетга тарқатиб юборган. Тўғриси эсимда йўқ у қайси радиоми, сайтми... Истаган одамингизни жахлида гапга тутингчи? Нималар демайди? Қизиғи бу хам қачонлааардир. Гапирибдику, харакатидачи? Қилган хизматларини тарозини бу палласига қўйишни ўзи, ғалати ўлчаш бўлса керак а? Бир гап-да...халқимиз олдидаги хизмати тугул, ўша запретга қўйганлар олдида хам , бу аёлни хизматлари запрет қўйишга хам лойиқ эмас! Бу энди уят даражасидаги холат. Юлдуз Усмонова, миллатимиз фахри, юртимиз тирик афсонаси. Уни запрет қилишни ўзи миллатимизга уят! Ха: Хеч қаерда! Юқоридаги запретдагилар рўйхатини қаранг-да...кулгулик а? Кучлилар ва афсоналари бор қора рўйхат. Бу рўйхатдаги халқ артистларини ўрнини кимлар алиштирди? Қаерга қарама лифтдан иборат янги иншоотлар қурилаётгани албатта қувончли холатДИР, ривожланиш ва хоказо... лекин... Майдонда Юлдузнинг "Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон " ва Севаранинг "Улуғимсан Ватаним"ичалик қўшиқ бугунги кунгача янградими? Ўзбегимми мақоллари доно. Ота онанг ёмон бўлса, боғлаб қўйиб боқ ва ўз фарзандидан ота она кечмайди тушунчалари олға сурилган нақлларимиз қанча? Кўтараётган мавзуимга доимгидек ўз ечим туримни хам билдирсам: Хато қилдими? Тарбияла! Тури кўпку тарбияни, халқдан айириш керакми? Ана инсониятни нозик жойи - шартта котта бир жаримани қўйинглар, токи оғзи куйган қатиқни пуфлаб ичсин. Артист зотига аслида бундан-да катта жазо йўқ. Зеро, катта пул топган катта харажатни хушламайди, ишонаверинг борган сари буни воқифи бўляпман. Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси санъаткорларни жамият ва маданият олдидаги хатолари учун, маъмурий ва жиноий кодекслардан мустасно бўлган (жарима холатларидан ташқари), муқобил жазолаш турларини ўз ичига олган махсус дастур ишлаб чиқариб, муттасадди идораларга кўриб чиқиб , қабул қилишга тақдим этишини сўрардим. Ана шунда аниқ ва равшан қилиб ўша қоида ва тартибни бандлари билан овоза қилинган холда, хар бир айбдор санъат вакили жазоланарди. Унинг рецидив турларига қаттиқроқ жазолар қўлланиб, керак бўлса унвонидан махрум қилиш ёки оав-да интервью бериш хуқуқидан то, қанчадир муддатларга тўйларга чиқишдан махрум қиладиган (техник тарафи: тўйхоналар ва ўзбекнаво назорати билан) моддалар қўйдириш таклифини киритаман. Зеро, бу йўл билан санъат оламидаги, шунчаки кимдир кимдирга ёқмагани учун, битта қўнғироқ билан бутун бошли карьерага нуқта қўйиладиган, ва ёки (балки!) коррупцион холатларни хам олдини олган бўлардик. Ана кейин қани биронтаси "Вой билмайман нага запретдаман!" деб кўрсинчи. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 30023 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 66 | 1 2 » | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |