Реклама сервисларигаям мансаб битибди. Демакки уларнинг хам запретлар китоби тайёр)) Одам қолиб нарсалар запретга кирмоқда. Оддий темирни нима айби бор экан, тушунарсиз. Балки хамма гап занжирлар яланғоч бўлганидадир? Оёғи ёки бели очиқдир? Балки занжирнинг кўкрагини реклама сервиси кўриб қолишканмикан?) Тавба)) Кийинтиринг занжирларни!
Райхоннинг эса боши қотган. Худди суратдагидек бошини ушлаганча тушкунликка тушган. Янги фотосессия қилиб уни яна қайта баннер билан реклама сервисидан ташқари яна бошқа ерлардан хам тасдиқлатиш ишларидан ўтказишга бир ярим ой кетиши аниқ. Бунга эса вақт йўқ. Шу баннерни ўзидан занжирлар олишга қарор қилишган... Райхонни кайфиятига салбий таъсир қилаётгани бу занжирлар олинганлиги тури расво бўлиб қолганлигида.
Майли, асосийси шоу зўр бўлсин концерт чиройлик ўтсин!
Юлдуз, Феруза, Озода ва занжир хозир аниқ запретда!)
Eeee juda jonga teydi shu zapret digan gap boldide edi.... nima qisa zapret mumkunmas digan gapla chiroyli o'ziga yarashgan rasm nima qibti nimani xalq yaxshi korib xammani koynidan joy olishi boshlagan qoshiq, klip va mana endi rasmla xam zaprer boladigan bobti eeee bu ketishda xamma bir xil yonalishda ijod qiladigan bob qomasa boldi.
Sababini etishibdimi? Nimaga zanjir zapretdekan? G'alati ishla bo'votti bizani shou-biznesda,bunaqada hich kim ijod qigisi kemi ketvoradi yana Rossiyaga yoki boshqa davlatga.Shundog'am shuncha haqiqiy ijodkorla zapretda o'tiribdi(((
zur ish bulipti avvaldan hozirgacha noroziman fonagramma qushiqchilariga ovozing kuching yetmaydimi aytman halqni aldama eng yaxshisi mana shu fonagramma ijrochilariga halq ham pulni fonagramma qilip tulashi kk shunda adolatli buladi
Zanjirlarni chet davlatlarda shaytonsifat odamlar bo'yniga, burniga, boshiga taqib, badanlariga chizdirib olib yurishadiyu, shunaqa narsalarni urf bo'lmasin db, oldini olib, zanjirga zapret qo'ygandir.
Запрет тўғри қўйилган. Шоу бизнес дегани хоҳлаганини қилиш дегани эмас. Бу ерда ўтирволиб, вой нега бунақа, нега унақа, дейиш осон. Ҳар бир муассаса, хусусан, реклама сервиси ҳам тегишли низом асосида фаолият кўрсатади. Низом бандлари эса тегишли юқори ташкилотлар тасдиғидан ўтади. Шундай нарсалар бўладики, сабабини изоҳлашга ҳожат йўқ! Занжир мумкин эмас - вассалом. Чунки унда ҳеч қандай ижобий маъно йўқ, қайтанга совуқ нарса, одамни сескантиради. Ҳатто Райҳоннинг ўзи ҳам Нега айнан занжирлардан фойдаландингиз, бу билан нимани ифодаламоқчи бўлдингиз? деган саволга жўяли жавоб бера олмайди. Бу аниқ! Ўзбекона турмуш тарзидан, миллий анъаналардан тамомила бегона, балки умуман ўзбекчиликни ёқтирмайдиган қайсидир дизайнернинг ижодидир бу баннер. Нега энди биз ким нимани тиқиштирса индамай қабул қилаверишимиз керак. Мени замондан орта қолган одам деб ўйласангиз қаттиқ адашасиз. тараққиётни, ривожланишни бўйинга турли ашқол-дашқолларни тақволиш билан ўлчамайман (бугун запрет қўйилмаса, эртага қулоғига чойнакнинг қопқоғини тақиб чиқишади). Қарабсизки, кўча-кўйда уларга тақлид қилган ёшлар пайдо бўлади... Бу каби сайтларда шунга ўхшаш ҳолатларни муҳокама қилиш яхши албатта. Лекин ҳурматли ёшлар дарров вий вуййййййй демасдан мундоқ мантиқан ҳам фикрлашни ўрганинглар. Аниқ ишонч билан айта оламан шуни, қайсики хонандага запрет қўйилган экан, бунга АСОСЛИ сабаблар бўлган. Запретга тушганлар ҳеч қачон ўз айбларини ошкор қилишмайди. Билмасам, қайси гуноҳим учун, деб ўзларини ҳаспўшлашади. Райҳон ўзини занжирбанд қилгунича мухлисларини жонли ижро билан хурсанд қилишни ўйласин. Шунчалик унинг (Райҳоннинг!) фанати экансиз (бу запретни ёқламаганлар учун) нега ундан бирор марта жонли ижро талаб қилмайсиз. Фалон пулга концертига тушасизлару лабини қисмирлатиб сизни алдашига (алдашларига) лом-мим демайсизлар. Яна ўзингизни замонавий, илғооооооор фикрлайдиган одамлармиз деб ҳисоблайсизлар. Аслида сизни лақиллатиш қанчалар осон))) Яна бир гап: асло эсингиздан чиқарманг, запретчилар ҳам анойи одамлар эмас. Ерни тагида қандай илон қимирлашини сезадиган одамлар. Коса тагида нимкоса...га ўхшаш ўзига хос ўйинларни жуда тез илғаб олишади улар. Ва асосийси, улар сизу биз билмаган жиҳатларни билишади. Бошқаларга ўхшамаслик, ўзига хос бўлиб туриш учун занжирлашиш ҳам, кишанлашиш ҳам шартмас. Каллани сал ишлатса гўзал ўхшатишлар қилиш мумкин. Хаёлотни, фантазияларни, ниятни чиройли қилиш керак холос. Хуллас, бўйнингизга занжир солиб еталаса индамай кетаверадиган молга ўхшаманг жаноб ёшлар. Бугун занжирга кўниб қул бўлсангиз, эртага хоч тақишиб чиқиб диндан чиқаришга уринишади (буни Райҳон ёки бошқа хонандалар истамайди тўғри, лекин улар ўзлари истамаган ҳолда бир воситачига айланиб қолади)... шунда ҳам уларни ёқлайсизми? Райҳон тушкунликка тушманг! Ҳали имкониятингиз етарли ҳаммасини тўғрилашга. Сизга эргашаётган, мухлислик қилаётган ёшларни занжирга эмас, маънавиятга етакланг!
41 Sitora. Opammisiz, singlimmisiz bilmadimu, iltimos, sal fikrlash dunyoqarashingizni kengaytiring! Qayerda yozib qo'yibdi zanjir qullik belgisi deb?! Unda bo'yningizga zanjir taqmang!!! Axir siz hur va ozodsizku!!! Pffff
Ruslarda "Наглость - второе счастье" degan maqol bor edi, bizni zapretchilar o'sha maqolni shartta o'zbekchalashtirib Тупость - второе счастье!!! deb olishibdi shekilli.
Умид ака, gapizga 100% qo'shilaman. to'g'ri nega endi u hoxlaganini qilib rasmga tushib uni koootta qilib reklamalarda foydalansa biz indamay hazm qilishimiz kk.(ishontirib aytaman Rayhonga nisbatan hich qanaqa hasadim yo'q, biznesim turiyam unikidan aancha uzoq) Zapret qiganla rahmat diman. mintalitetimizga umuman to'g'ri kemidigan ko'rinish. nimaga endi yoshlarimiz shunaqa narsalardan ilhomlanishi kerak (sababi yoshlarni aksaryati hozi faqat shou biznes vakillaridan ilhomlanadi, yurish turishni shulardan o'rganadi, ming afsus bilan aytaman buni). Shaxsan man uchun zanjirda hich qanaqa ijobiy ma'no yo'q! Milliyligimizdan keb chiqib hammani hayron qoldirsin. qoyil qoliylik.
doppisini olib kel desa boshi bilan qoshib olib keladida odamlarrrr. zanjirni milliylika nina aloqasi boooor?????? ozlarizcha judaa aqili gaplar yozibsilaru boruuuuu. Sanatda yangilik qilib turish kerakku ahir! Rayhon ham bir nimani oylagandur shunaqa rasm qoyibdi. Juda bomasa milliylik deganlar Rayhoni kiygan doppisiga qarelar ana milliylik )))))!!!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.