15:06 Замир - "Бахт ёки армон" Мп3 | |
Сайтимизда фақат таниқлилар бўлиб, ёш хонандаларни қўллаб-қувватламайсиз деб хафа бўлиб туришади. Вахоланки жудаям кўпчиликни қўллаб-қувватлаб келяпмиз, шунчаки сайтимиз мухлисларига хамма нарсаниям тақдим этишни лозим топмаймиз.
Фақатгина сифатли, аъло ва ёки яхшиси билан бўлиша оламиз. Хар хафта деярли 3-4та диск медиа марказимизга ташлаб кетишади. Аммо ижодий жамоамиздан ташкил топган бадиий кенгашимиз билан умумий овоз бериш натижасида сайтга чиқиш ёки чиқмасликни хал қиламиз. Афсуски жудаям камдан кам холатларда кимнингдир ижод намунаси сайтимизга чиқиш бахтига муяссар бўлади (десам а?) Бу сафарги омадли хонанда деб Замир топилди ва унинг "Бахт ёки армон" қўшиғи сайтимизда кенг оммага тақдим этилмоқда.
Қўшиқ муаллифлари Шахбоз ва Наврўз деган йигитлар экан. Билмадим, балки бир ижодий жамоадаги хам шоир ва хам бастакорлардир, аммо улар Уммон гурухининг ашаддий мухлислари деган хулоасага келдим. Шунчаки қўшиқ стилистикаси нақ "Уммон"нинг ўзи. Фақатгина Замирнинг ижроси фарқни билдирадигандек. Замирга омад!
"Бахт ёки армон" қўшиғи
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 5113 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 4 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |