Бош сахифа » 2022 » Май » 2 » Закот хисоботи 2022
21:41
Закот хисоботи 2022

Бу йилги Хайит кунига қадар ўз закотларини ФАХРЛИ ИНСОН фондига тақдим этиб, лейкемия билан касалланган оғир беморларни оилаларига кўмак берган фахрли инсонларимиз учун ушбу хисоботни тақдим этарканмиз, бугун Хайит кунига қадар йиғилган пулларга дорилар сотиб олиниб, барчаси беморларни ўз қўлларига топширилди.

Албатта, доимгидек, фото ва видеохисобот шаклида бунинг далилини келтирамиз.

 

 

Умумий йиғилган сумма: 33.660.000 сўмга 45 доза аспаргиназа олиб тарқатилди. 

 

 

 

 

 

 

 

Хотирингиз жам бўлсин барча хайриялар ЎЗ ВАҚТИДА, закотлар хам Хайит куни кирмасидан  дорилар сотиб олиб тарқатилди.  

Барча иштирокчилар, хайрия ва закот қилганларни хайриясини Аллох ўз даргохида қабул қилиши, хаммаси аввало соғлиқ учун хизмат қилиш ва хайрия қилганларни ўйлаган  ниятига Аллох етказишини чин дилдан жамоамиз билан сўраймиз!

Хаммага рахмат, сизлар борки бу лойиха бардавом! Сизлар борки яхшиликка ишонч бор!     

Ушбу  ойнинг илк жумаси 6-май ФАХРЛИ ИНСОНда кўришгунча!
 

 

  "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати :

 Закот бериш фарз ибодати ҳисобланиб, унинг адо бўлиш шартларидан бири унга ҳақдор бўлган шахсга мулк қилиб бериш. Уни қайси шаклда бўлишининг фарқи йўқ. Дори шаклидами ёки кийим шаклидами ҳақдорга мулк қилиб берилса бўлди.

Шароити оғир бeморлар закот олишга бошқаларданда кўра ҳақлироқдирлар.

Валлоҳу аълам!  

Манбаа: http://savollar.islom.uz/s/33319

Видео

https://youtu.be/kOE3GcY8d6w

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 6794 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: faxrliinson, Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!