Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2014 йилги Закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича
ҚАРОРИ
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2014 йил (ҳижрий 1435 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 80.000 (саксон минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр. тилло ҳисобидан закот хисоби 6.800.000 (Олти миллион саккиз юз минг) сум эканлиги ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 170.000 ( бир юз етмиш минг) сум закот чикариш тўғрисидаги хулосаси маъкуллансин!
2. Бу йилги Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. бугдой нархидан келиб чиқкан ҳолда белгилансин!
(Масалан Тошкент шаҳар бозорида 1 кг. буғдойнинг нархи ўртача 1000 сум бўлса, демак 2 кг. бугдой нархи 2.000 сўм бўлади).
3. Бу йилги Фидя миқдори бир оч одамиинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 12.000 (ўн икки минг) сўм деб белгилансин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Усмонхон Алимов
Бўлим: Din |
Кўрилган: 9898 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: Ramazon