ТВ олдига ўтирганимизда оилавий кўриш мумкин бўлган кинони бемалол оёқ чигилини ёзаман деб ўтирасану, лекин ўтиришинг билан асабингнинг бузилиши ҳаёлингга ҳам келмаслигини эсингдан чиқарасан)) Яна ғирт бегона юртнинг тарихий сериаллари деб. Нега ўзи бировнинг тарихий киноларини кўриб асабимиз бузилиши керак??? Бировнинг тарихи ўз фарзандларимизни вахшийликка тарбиялаяптганини индамасдан томоша қилиб ўтиришга мажбурлигимиздан асабим қўзийди, аслида. Қачон қарама, ур-йиқит у ерда турсин, кино қаҳрамонлари бир-бирини вахшийларча ўлдиришичи???
Ҳайрон қоласан, тағинам Кореяда одам зоти тирик қолибди-де шу асргача. Уларнинг тарихида фақат бир-бирини қийнаб ўлдириш-у, ҳокимият талашиш бўлгани қон-қонимизга сингиб кетди. Бўлдииии, бошқа тарихий ўзгариши йўқ уларнинг. Энди шуни кўриб яна фарзандларимизни вахшийликка қоғозга ўраб даъват этишимиз керакмикин??? Наҳотки оддий халқнинг ақл-у ожизи етган жойда, Миллий телевидениямизнинг ақли ожизлик қилди? Ҳайронман, ТВ да киноларни чет элдан сотиб олишдан олдин уларнинг психологик таъсирини кўриб чиқувчи штат бўлмаса? Хоп, сотиб олишга сотиб олибмиз...лекин “Пули куйган қозоқ гаримдори чайнаган экан” деб ошқозонимиз ачишса ҳам “чайнаб” юрвуришимиз КЎПДЕЕЕЕ... Яна айнан шу ТВ каналлари ўсмир ва ўспирин ёшларимизнинг нима учун бу даражада тарбиясиз бўлиб кетишяпганига бош қотириб, жавобини интернет сайтлари ёки мактабдан қидиришяпгани кулгили туюлади. Мактабда ҳеч бир ўқитувчи сериал у ёқда турсин, вахшийликни тарбияловчи яримта ролик ҳам қўйиб бермайди. ТВ чи???
Ҳозирги кунда ТВ кўрмайдиган одам борми??? Ҳар бир хонадонда жа бўлмаганда кечки овқат ейилганда оилавий ўтириб сериал кўрилади, яна шу кинолар ҳам айнан шу вақтда кўрсатилади. Бир пайтлар “Шрек” каби мультикларни эфирдан олиб ташланган эди, фарзандларимизни бузиб юборди деб. У мултик бузган-у, бутун бошли сериал бузмайдими? Ундан кўра битта вампирли кино бер, уни ҳар ҳолда ёмон “ужастик” лар эканини тушунишади. Охирги берилган Корея сериаллари вахший десам, оддий Тангем ҳақидаги кинода ҳам одамларни вахшийлик билан ўлдириш оддий ҳолдек кўрсатилган. Билмадим бошқаларнию, лекин мен бунга тинч қараб тура олмадим. Ҳар сафар асабим бузилади шундай вахшийликни оддий кўз билан қараб тарбиялайдиган кинолардан.
Муаллиф Диля Сухбатова.
Sayyod:- Миллий телевидениемизга қачон мантиқ кириб келаркин? Бирорта хонандани елкаси очиқ қолса фожеа қилинадию, аммо хокимият талашиш, уруш ва вахшийликни эса сингдирар даражада кунига қўйиб боришмоқда. Юрт тинчлигини ичидан емириш мана шунданй гипноздан бошланади. Корейс сериаллари ўзида нима идеологияни олға суряпти?! Нахотки телевидениемизда атай шу нарсани ичдан емириш мохиятида тарғиб қилиш учун манфаатдорлар бўлса?
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Ўзгаларнинг ўзлиги ўзи учундир, Ўзбегимнинг ўзлиги бизлар учундир. Сен сўзлама ўзгаларнинг ўзлигин,Ўзбегимнинг ўзлиги дунё учундир.Сенга не керак бўлди ўзгаларнинг маъниси,Ўзлигингнинг ўзлиги ўзинг учундир.Ҳеч маъниси йўқ сўзламакдин огоҳ бўл, огоҳ, Ўзлигинг, ўз беклигинг миллат учундир.Кимлигингни билиб олгил, эй дўстим мани,Турли-туман алдовлар ғаним учундир.Тарихинг бўлган буюк, миллатинг шоҳи баланд,Ислом отанг, ислом дининг сен учундир.
Бундай шеърларни ўқир эканмиз, қани биз юқорида санаб ўтган буюк инсонларга бағишланган кино асарлари? Ўзимизнинг боболар туриб, нега бизга ёт кишилар ҳақидаги тинимсиз сериалларни ёд олишимиз керак? Совет даврида эрта тонгдан ўзбек тилиди: Ассалом рус халқи буюк оғамиз,-деб гимн тинглардик. Эрта тонгдан улуғ халқ деб бош эгардик. Чекка бир ўлка деб қарашарди юртимизга. Совет давригача 2 % саводли деб ўқтиришган эди Имом Бухорий ва Амир Темур ворисларини. Энди мустақил бўлганимизда нечук...ва яна кимларга эргашмоқдамиз? Кимларнинг мафкурасига булғанмоқдамиз? Энди бизга мафкурамизни бойитадиган, фалсафий мушоҳадаларга ундовчи, тарихий ва ватанпарварлик руҳидаги фильмлар керак. Юқоридан ёки Московдан буйруқ берувчилар йўқ-ку, ахир буларнинг ҳаммасига юртбошимиз зарба бердилар-ку. Энди кореесларнинг ёки европаликларнинг фильмлари орқали қарам бўламизми? Мен шовинист эмасман. Фақат ўз миллатини севувчи, унинг урф-одатию анъаналарини жонига пайванд қилган оддий бир мухлисиман.Бу йўлдан ўзга йўл йўқ, ахир.
2. Хорижий (европа) фильмларида адолат, ишқ-муҳаббат, меҳр-оқибат кўрсатмоқчи бўладиларда...ундаги сюжетларда фахш, ошкора уятсизлик, тарбиясизлик тарғиб қилинади.Оила даврасида фильмларни кўриб бўлмай қолди. Ярим ялонғоч фильмларни кўрсатиш оддий холга айланиб бўлди. Аёлларда на иффат бор ва на хаё...Мени касбим тақазоси туфайли гаплашмаган миллатим қолмаган. Шунга амин бўлдимки, Оллоҳ бизга заминни ҳам, миллатимизни ҳам бутун қилиб берган экан. Араблар мусулмон бўлгунларига қадар ўз қизларини тириклайин кўмган вақтларда ҳам бизнинг халқ ўша вақтларда бундай ноинсоний ишларни қилмаган. Нечук шундай миллатга бундай фильмлар экспорт қилинмоқда...Кечки вақт соат 22-00дан кейин барча каналларда европача, бир-бирига ўхшаш фильмлар...баъзида Мексиканча сериаллар. Кўкрагини тагигача кўрсатвучи актрисалардан, уят фильмлардан биз адолат ва ҳақиқатни, маънавият ва маърифатни кутамизми...энди.
4. 2016 йилнинг 02 март кунидан 03 март кунига ўтар кечаси соат 00-30 ларда Ёшлар каналида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларидан бир киши намуналар ўқиди. Ушбу кўрсатувда Бобур Мирзога бағишланган бирорта на тарихий ва на анъанавий кўргазмалар йўқ. Ғазалларни ўқиётган бабичка галстук тақиб олган киши стулда ноқулай холатда ўтирарди. Овозида шира йўқ. Билмадим, балки бу киши шеърлар ўқишни жуда яхши кўрар, лекин унинг бу холати унга ҳеч ҳам ярашмаган эди. Ўзи ёзган ва билган шеърларни бундай холатда уйида ёки дўстларининг даврасида ўқиса бўлар...лекин, Бобур Мирзонинг ғазалларини телевидениеда эмас. Ўзи балки яхши кишига ўхшайди...лекин, ҳар бир ишни мутахассиси қилгани маъқул.
Бундан бир йиллар чамаси Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов Навоий ғазалларидан сериаллар билан чиқдилар. Қайси каналлиги ҳозир эсимда йўқ. Деярли ҳар куни ғазаллар ўқидилар. Энг кулгули томони шундаки, ғазал орасида симфоник оркестр мусиқалари янграб турди.Янглишмасам уларда ҳам бабичка эди. Энди тасаввур қилинг: Россия телеканалларидан бирида бир актёр томонидан А.С.Пушкин шеърларидан намуналар ўқилмоқда. Албатта рус тилида. Лекин, уларга Абдуҳошим Исмоилов ғиччак чалмоқдалар ёки Юнус Ражабий томонидан ёзиб қолдирилган мақомларидан айримлари чалинмоқда. Бизникилар бабичка тақиб олган бўлишса, руслар чопон кийиб бошида дўппи ва белида белбоғ. Бундай чиқишларни кўрган руслар, албатта, кулишдан бошқасини билмасалар керак. Улар аллақачоноқ ОАВда бонг урган бўлар эдилар. Мана сизга бадиий асару, мана сизга савия. + 5 баҳо. Мен бундай холатни боболаримиз буюк мутафаккирлар Хазрат Алишер Навоий ва Бобур Мирзоларга беҳурматлик ва беписандлик, - деб биламан. Мана сизларга режиссёрлик даражасию, актёрлик маҳорати.
Ҳурматли саҳифа қизиқувчилари...менинг телевидениега ҳеч қандай хусуматим йўқ...Ундаги камчиликлар ўзимизнинг камчиликлар. Ёзишимдан мақсад...кулгига қолмайлик...биз буюк халқмиз...бизга камчиликлар ярашмайди...шу камчиликлар тўғриланиб борилса, телевидение кўрсатувларини кўрувчилар сони янада ортади...муҳаббати кучаяди. Биз албатта, телевидениени севамиз...Президентимиз томонларидан кейинги йилларда қилинган ишларни санасак...турли каналлар ташкил этилди. Буларнинг ҳаммаси бизлар учун-ку. Шу эзгу ишларга ҳамоҳанг бўлсак , бас.
Ҳурмат билан, Мирзо акангиз
Агарда мен ёшликда ўқиган "Бобурнома"ваиантини сериал қилишса (ўлдириш, зўравонлик, фисқу-фасодлар ва хаказолар бобида) ўша коресланикидан қолишмаса керак. Корейслар хам ўша сериалини яратишаётганда вахшийлик ва зўравонлик сценаларини “ватан озодлиги учун кураш” деб олишган бўлишса керак, яна билмадим. Танганинг икки томони бор.
Шунинг учун бировларни тарихига бахо беришда озгина холис бўлиб, ўзимизни тарихимизни хам шу нуқтаи назардан қараб чиқайлик. Тўғри хозир кўпгина мамлакатларда тарихни бугунга мослаштириб қайта ёзиш ва шу асосда "қийшиқ филмлар олиш "мода" бўлган.
Билмадим бу шархим сайт юзини кўрадими йўқми набодо "кўрса" буни ўқиганла "миллат хоини" деган тамға босиб юрмангла, мен фақат адолат тарафдориман ва ўзимнинг ўахсий фикримни билдирдим. Хеч кимга хеч нарсани тарғибот қилаётганим йўк. Ўрислани бир гапи бору "Слова из песни не выкиниш", шунчун хохлаймизми хохламаймизми, ёқадими йўқми бу тарих, бу кечаги кун.