Бош сахифа » 2019 » Февраль » 8 » «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 94-ходими қон топширишди
14:52
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 94-ходими қон топширишди

 

1-февраль муборак жума кунги  февраль ойининг илк жумасидаги ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот акциямиз куннинг биринчи ярмида сайёр тарзда  «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (ПромСтройБанк) да ўтди.

Мазкур банкнинг ходимлари ташаббуси билан қон топшириш акциясини уларни биносида хам ўтказиш таклифи берилди. Акциямиз ўтадиган кун ва вақтида  уларни иш вақти бўлгани сабаб акциямизда қатнаша олишмаслиги ва сайёр тарзда ўтказсак ходимлар бажонидил хайрияга хисса қўшишларини билдиришди.

 

ФАХРЛИ ИНСОН акцияси соат 14:00дан 17:00гача ўтиши сабаб, биз эрталаб соат 10:00дан бошлаб  «Ўзсаноатқурилишбанк»   ўз биноси таъмирлаш ишларида бўлгани сабабли,  вақтинча ижарада фаолият кўтсатаётган бинога Қон маркази ходимлари ва қон олишга мухим бўлган медик ускуналар билан ташриф буюрдик.

 

Суратга олиш ишлари бўлаётгани учун, банк ходимлари қўйидаги маълумотни маълум қилишди:

Банк ходимлари хафтанинг фақатгина бир куни - жума кунида эркин либосда ишга ташриф буюриши мумкин бўлиб, қолган кунлари махсус банкнинг либоси (форма)да бўлишар экан.  Шунингдек , юқорида айтганимиздек, банкнинг асосий биносида таъмирлаш ишлари кетаётгани сабабли шу кунги акциямиз ўтган бинода улар вақтинча ижарада фаолият кўрсатаётишган экан.

 

 

 

Акция якунида  «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ рахбариятидан хам   бемор болалар учун қон топшириб хайрияга хисса қўшди.

 

Шу куни соат 14:00да сайтимиз жамоаси Республика Қон қуйиш марказига ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот акциясини  стандарт равишда давомлаш учун кетаётганида хам банкнинг бошқа филиалларидан ходимлар келиб қон топшираётган эди.

 

 

 

 

Умумий 94-донор «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ дан лейкемия билан касалланган беморлар учун қон топшириб, соғлиқ ва умр учун  муносиб хисса қўшишди.

Мабодо бирор бир ташкилот ёки давлат муассасаси ушбу акцияни сайёр тарзида ўз биносига таклиф этиш истаги бўлса +99894 6952121 рақамлари билан боғланишса албатта Қон қуйиш маркази ходимлари билан ташриф буюрамиз.

 

Хозирча илк маротаба бу нарсани ўз ташаббуси билан амалга оширган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ фахрли ходимларини қахрамонлиги учун ташаккур изхор этамиз. 

 

 

Келаси жума куни видеохисобот.

 

Суратлар: Нодира Тўраева

 

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1520 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: faxrliinson, Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!