Мазкур мавзу шоу-бизнес ва санъат вакиллари учун хамда шу шоу-бизнес оламига кириб келаётган журналист ва ёш ижодкорлар учун керакли қўлланма бўлади деб хисоблайман.
Журналист: Халқ ва ё машхур дўст!
Журналистика оламидаги фаолиятнинг нейтрал ёндошуви йиллар ўтган сайин қийинлаша боради. Чунки нейтраллик учун қурбонликлар нархи ошавераркан. Айниқса шоу-бизнес олами йўналишида ижод қиладиганлар учун.
Дўстликка содиқлик ва ёки ёлғизлик. Ё халққа ёқасан ва ё хамкасбларга.
Вақти келиб эса танлашга тўғри келади ва ишонинг, шахсий хаётингиз тўкис бўлса, яъни оила аъзолар аро яхши муносабат, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз борлиги хамда дўстларингиз касбдан айро реал хаётда етарли бўлса унда осонроқ ...
Санъат оламига бошида киргач оддий хаётдаги қадр қиммат тушунчалари билан хаммасини бирдек ўлчаб аввалига кимлар биландир дўст бўласиз бироқ, вақт ўтгач реал хаётдаги қадр қимматлар бу шоу-бизнес оламида мутлақо ўзгача ва лекин энг қизиғи шоу-бизнес қонуниятларига тўғри келишини тушуниш мумкин бўлган холатда эканидан аста-секин дўстликларни йиғиштира бошлайсиз.
Қизиғи, нима қўшиқ айтиш ва қандай клип олиш хақида журналист билан маслахатлашмайдиган хонанда, ижоди хақидаги мақолада маслахатлашишни талаб қилади. Рухсатам сўрайди.
Халқ учун хизматдасиз, буёқда у дўстингиз...нима қилмоқ керак? Сен ва ўша хонанда дўстинг хам аслида бирдек халқ хизматидасизлар, иккингни тан оладагани хам ва кўнгли қоладигани хам шу халқ! Халқ сенга ишонмаса ва тан олмаса демакки сайтингни ўқиймайди ва табиийки ўқилмайдиган жойга ўша хонанда дўстлар хам мурожаат қилмайди.
Хонандага халқдан талаб бўлмаса эса у журналистларга хам керакмас. Афсуски кўп хонандалар ижодида омадсиз бўлгач, хеч бўлмаса номи хабарларда чиқиб тан олинишни мухим кўриб ўзини ўққа-чўққа ураверади. Натижада хаммани кўнгли қолади. Чунки ижоди бўлмаганни номи хам қизиқмас. Ишламаётган одам тишлашга харакат қилса энсангиз қотмайдими?
Дўстинг хонанда бўлса ва уни бирор хатоси халққа аён бўлганида қийини бошланади. Аввалига майли бошқалар танқид қилақолсин ва касбимга содиқ холда ёлғон ишлатиб уни тарафини олмай нейтрал холда жимлик билан вазиятдан чиқаман дейсан. Кейин эса керак бўлса пушаймон бўласан. Бунга алам сабабчи бўлади... Чунки вақти келганида у хонанда дўстинг сени бир зумда бошқа журналистга алишиб юбориб бунга умуман ачинмагани етмаганидай яна ўзингниям айбдор қилишга уринади. Ана ўшанда бир вақтлар уни бошига нимадир тушганида зўр бериб яхшисини ошириб, ёмонини яширган бўлсанг бу жуда алам қилади ва бу балки сенга халқ олдидаги (дўст деб билганингни ёмонини яшириб яхшисини оширганинг сабаб) жариманг эканини тўғри қабул қилиб чидашинг керак дегани.
Худо қайчи берган бўлса, клавишга нега ёпишасан?
Янги "журналист"лар... "мен хам борман ва мен хам сизлар хақингизда ёза оламан" дейишгагина иқтидори етгану уёғига бор йўғи "айтганингни ёзаману кўрсатганинг расмга оламан"га маддохлик истеъдоди қолган шўринг қурғурларни буёғига куни хонандаларни шахсий югурдак матбуот котибликка яраб қолган. Ё жа бўлмаса ялақиликни безбетлик даражасидаги кўриниши : таклиф этилмаган жойларга ва хатто туғулган кунларгача кириб бориб, таклиф этилмасаям хонандаларни суратга олиш ишларга бориб аралашиш холаларни кўп кўрдим.
Яқиндагина бир машхур хонанда бизни клип суратга олиш жараёнига таклиф этди, бориб репортажни бошладик хамки ана шундай ялақилардан келиб қолишди. Ишонсангиз халиги хонанда бизни олдимизни уларни шунақанги шарманда қилдикииии, у онларни ярми видеоимизга хам тушиб қолган.
"Нима қилсам сенлардан қутуламан" деб ўзларига айтса хам улар кулгуга йўйиб туришипти. Хонанда хам кулиб юборди биз хам. Яна бизга қараб "Мана шу Сайёдни хам айтдик сенлардан қутулиш учун" деса борми ... Ана кулгу кўтарилди..
Очиғи ачиниб хам кетдим уларга, нима кераги бор шу қадар ўзларингни ерга уриб? Ха бориб, табуреткани устига чиқиб тинчгина соч турмаклаб сартарошлик қилиб юравермайсанларми, бунақа ер бўлгандан кўра. Худо қайчи берган бўлса клавишга нега қапишасан маддох?
Буёқда шармандаю сайтига эса хечнарса бўлмагандек худди уларни хурмат билан таклиф қилиб репортаж берилгандек ёритишади. Лекин шоу-бизнес олами деб қўйибди, бирпасда хаммага хаммаси ётиғи билан тарқаладику)) Ялақи мақоми билан ном қолдиргани қолади. Касб ва номга эссиз умр...
Қайсидир журналистлар эса тирикчилик сабаб югурдакликка рози бўлиши ачинарли. Кимлардир вилоятдан келган ва Тошкентда ижара хақи дегандек чиқимлар кўп. Буёқда эса хонанданинг пресс-котиби бўлсанг ойига ўрта хисобда 100 доллар дегани турибди... Бироқ у хонанда хақида ёмони бўлса хам табиийки энди ёмон ёза олмайсан. Бу дегани эссиз танлаган журналистика касбинг ва неча йил (мабодо) ўқиб ёлчиган дипломинг.
Шоу-бизнесдагилар хамиша янгиликка интилишгани боис хам янги чиққан сайтларга қизиқиб кўришади албатта. Бироқ айнан шоу-бизнесни икир-чикиридан то халқ билан ишлашда хамда халққа маълумотларни етказиб беришдаги махорати йиллар давомида чархланиб исботланиб бўлганлар билан айрим холларда орани бузиб қўйишадигандек.
Бунга қайсидир компанияга қарашли сайтнинг рақботга етарли ижоди ва халқ ишончи йўқ бўлгани сабаб хам дипломатик шантаж билан хонандага қўйган талаби ва шунга ўхшаш нарсалар сабаб бўлади.
Натижада эса минг таниқли ва машхур хонанда бўлмасин маълумоти етарли равишда халққа етказилиб реклама бўлмагач, табиийки бошқалардан ортда қолаётигандек кўриниб қолаверади. Ижоди рекламаси яхши бўлмаган хонанда бугунги кунда халқни диққат марказида бўлмаяпти шу сабабли хам интернетда нотўғри танланган реклама стратегияси сабаб уларни ўзилариям ижодлариям "кўринмайди". Ахир атиги 100 киши кўрадиган маълумот билан 100мингта ўқувчини фарқи борку тўғрими?) Бироқ бу дегани санъатдан йироқ бўлса хам ўқувчиси кўп сайтга берсанг эффект бўлади дегани эмас.
Санъаткорга пул келтирадигани бу шинавандалар , улар эса сиёсий сайтлару янгиликлар порталида ўтирмайди, улар санъатга доир сайтларни кузатишади. Албатта бунда энг ишончлиги ва халқ олдида ишонч қозониб йиллар давомидаги тажрибасини исботлаган сайтлар приоритети юқори саналади.
Шахсан ўзим хам агар реклама бермоқчи бўлсам аввало сайтни неча йиллик тажрибаси ва халқ олдидаги ишончига эътибор берардим. Кейин эса албатта етказиб бериш махоратидаги ижодига.
Нонкўрлик ва каламушлик!
Юқорида журналистнинг халқ олдидаги бурчи зилол бўлиши устида шу сохага алоқадор артистларни нишонга олишда ўзлари балки якка қолиш танлови хақида айтдим а?
Бироқ буниям халол ва харом тарафлари бор-да: Нонкўрлик ва каламушлик...
Юқорида айтганимдек сенга дўст бўлган артистни айбини хамма билди дейлик, уни шундоғам хамма ёзишни бошлайди, сен мана шу дўстлик хаққи жимликни танлашинг мумкин-ку?
Ё жа бўлмаса шунақа вазият бўлиб ёзишга мажбур бўлсанг хабар тариқасида етказиб ўз фикрингни жиловлай оласанку тўғрими? Химоялай олмасанг хам.
Биласизми, бу кўпроқ характерга хам боғлиқдиру аммо мен дўст бўлган артистлардан (улар шундоғам жуда кам) бирортаси билан урушиб қолсам , умуман ёзмай қўя қоламан. Очиғи. Унга доир зўр танқидлар бўлсаям жимлик сақлаганим ўзимни ички дунёимга хос. Чунки дўстликдаги яхши онлар кўп бўлгани хақ хурмати бор.
Бир дастурхон атрофида ўтирган ва ёки мана бу воқеадаги нон тузини еган бўлсанг унда инсон сифатида сенга фожеа:
Сўнгги пайтлар сабзавотга доир мунчоқсифат бир сайтнинг рахбаридан унинг санъат оламидаги яқин дўстлари нолимоқда. Бирини тузини еган, бошқасидан эса роса фойдаланган, яна биридан оилавий фойдаланган, кимнидир шогирди бўлгану хаммасини ўз сайтида ер қилгани етмаганидек яна уларга қарши бошқаларни танқидий фикрларини йиғиб шарманда қилмоқда. Шу гапларни эшитиб жим туролмайсан. Бир эмас икки уч ўзини яқинлари арз қилганидан уни ўзига четдан қарашга чорлайсан.
Икта мақола чиқариб хали халқ ишончию тан олишига сазовор бўлмагану аммо босар тусарини билмаётган у журналистни хозирча (ортиқча реклама билан ўзиниям сайтиниям ёзмай) пинхона танобини тортиб унга бир вақтлар халқ тили билан айтганда "ўтқазиб қўйган"ларга сўз берамиз:
Продюсер: -Ўша сайтни юритадиган бола асли шогирдим саналади. Хечам ёмон муносабат бўлмаган. Неча йил муносабат яхши бўлган ва яқиндагина менга боғлиқ хонандани танқид қилди. Вахоланки ўша хонандани у "амакимни тўйи, холамни тўйи ва қўшнимни тўйи" деб неча маротаба текинга хизматга чақириб фойдаланган. Бирор маротаба йўқ демай у хонандани ўша сайтчини хизматларига беминнат юборгандим. Бошқа иши тушадиган хонанда топилгандир ё фойдаланиб бўлдида а?) Ўзи у танқид қилган нарса арзимас ва бошқа хонандалар олдида холва эди.
Бу майли, унга қўнғироқ қилиб бу танқид юзасидан гаплашганимни шартта сайтига мени нопрофессионалликда айблаб ёзибди. Мени хурматимга ва ўзиниям хурматига шу хонандага тегибоқ оёқ қўйгани етмаганидек яна ўзаро сухбатимиздан хам фойдаланиб сайтига реклама қилса. Шунча фойдаланиб тузлиққа тупуриш биргина сайтини рейтингини кўтариш бўлса шу ёлчирмикан? Ўзингникини ур, бошқалар қўрқсинми? Ношуд нонкўр!
Бир дизайнер:- Ўша йигит дейишга хам ботинилмайдиган одам мени ижодимни хурмат қилиши ва бир лойихада унга хамкасб журналист сифатида фақат мени кўраётганини илтимос қилгани учун у билан лойихасида қатнашгандим. Кейинчалик хаттоки уйдагилари билан мени салонимдан фойдалана бошлади. Қўлимдан келганича унга ёрдам берардим. Уни сайти очилишигача керакли барча артрибутларни текинга тайёрлаб бердим. Ўзини ва уйдагилари, келинойиларидан то жиянлари кийимигача шунчаки арзимас ташлаб кетган қўл хақи учун тикиб берардим.
Яқиндагина бир сайтга интервью берганимни кўра олмай, ижтимоий тармоқлардаги изохларда мен билан уришиб кетди. Кейин мен билан боғлиқ бир хатолик сабаб жанжалли воқеа содир бўлди ва унга шу қўл келиб менга қарши мақолалару менга қарши фикрлар йиғиб сайтини тўлдиришини кутмагандим. Бу очиқчасига ОАВ уруши эълон қилингани кўриниб турибди ва буни кўпчилик хамкасблар хам айтиб тушунмай менга қўнғироқ қилиб сўрашмоқда "Нега у сайт сенга қарши нарсалар қилмоқда?" деб. Биласизми, у хақида бир олам нарсани халққа ёйсам бўлади, хатто ўша тўйларда йигит бўлишига қарамай негадир кўкрагини силкитиб рақсга тушишигача, лекин юзма-юз гаплашиб менга очган уруши сабабини сўрамоқчи бўлиб учрашдим. Кўзимга қарай олмай четга қараб турибди. Очиғи йиғладим, дўстим эдинг, фойдаланганда фойдаландинг, нега менга қарши унақа қиляпсан десам , индамайди.
"Шу учунам ичинг қандай бўлса бошингга бериб, Худо уриб, ёш бўлишингга қарамай сочларинг тўкилиб уйланмасдан қариб қолмоқдасан" дедиму кетдим.
Бир актриса дугонам билан у дўст бўлиб кейин унинг шахсий хаётидаги сирларни сайтига ёзиб чиққанида хамма хайратланганди. Улар дўст бўлгани учун у дугонамни отаси ўша нокас сайтчига қўнғироқ қилиб "Сени болам дегандим, нима хаққинг бор эди қизимни хаётидаги оғир пайтиларидаги шахсий хаётини ошкор этиб фойдаланишга" деганида у кап-катта обрули кишига хам бақириб ташлаган "Бу мени ишим ва касбим йўлида хечкимни танимайман!" деб.
Ўз дўстингни шахсий хаёти ва оғир кунини оммага ошкор этиш қайси касбга тўғри икеларкин? Журналистика шунақа виждонсиз касбми?
Шу дугонам билан бўлган воқеадан сўнг салонимга у сайтчи онаси билан келганида онасига "Ўғлингиз яхши болаю фақат ўртоқларини хам орқасидан ёзиб қўядида" десам онаси : "Биламан, ўзим хам ўртоқларингни кўзларига қандай қарайсан? деб айтаман деганида олдида ўзи безрайиб қараб турганди.
Қаранг, ўша пайт миямга келмаптики мени хам шу дўстлари каби хали ёзсачи деб...
Бир шоир : -Ўзини кимлардандир деб билгувчи у бола хаттоки ўзини фамилиясига нималардир тўғри келмайди деб билиб, хаммани энсасини қотиради. Бировларни "гўёки зодагонлар оиласидан деб биладиган" деб пичинг қилиб кулиб ёзадию, аслида ўзида шундай комплекс борлиги бошқаларга нисбатан мана шундай пичингидан билиниб уни билганларда кулгу бўлади.
Мана бир неча кундан бери кузатиб келарканман, биттасидан бир вақтлар роса фойдаланган хаттоки оддий ниманидир танлаш керак бўлса қўнғироқ қилиб сўрайдиган у инсофсиз хозир ўша фойдаланган одамга қарши салбий фикрлар йиғиб сайтида шоу қилмоқда. У фойдаси теккан одам аслида у сайтчига умуман ёмонлиги тегмаган, шунчаки хаётида бир қоқилди ва бундан у ғаламис фойдаланиб ўз сайтига одам йиғиш учун ўз дўстини шармисор қилиб яна устига унга қарши овозлар йиғмоқда. Хамма хайрон.
Бошқа сайтларни менсимайдию ўзини сайти хали ўша сайтлар олдида бирор нарсага эриша олгани йўқ. Тан хам олинмади ва бирорта одам танимайди хам уни. Хали 5-6 йил ишлаб қўйиб бирор нарсани эплаб қойиллатсин!
Журналистни дўсти журналистми?
Журналистика оламидан хамкасблар дўст бўлмайди. Хаммаси сиздан рақобатчи излайди. Сиз билан бир неча журналист гаплашмай , хаммаси сиз кирган жойни нариги тарафидаги бурчакка тиқилиб тўпланиб гўёки ўзаро дўстликни намойиш қилишяптими демак хурсанд бўлинг! Сиз хозир зўрсиз! Албатта бу вақт ўтиб неча йиллик тажрибага эга бўлиб атрофингизга ёш журналистлар йиғилиб олишидан мустасно холат)
Мабодо сизга сохта салом алик ва дўстлик пайдо бўлса ишонинг ё сиз бўш журналистсиз ё сизга дўст тутинаётгани омадсиз. Олдингизда ё паразитар журналист ва ё сизни ичингиздан емириб сизни (асосли) қоралаб (чунки сирларингиздан воқиф бўлади) сиздан юқори бўлишни хам бир усул деб билгувчи айёр паразит.
Паразитар журналист тури керак бўлса сизга шогирд хам бўлиб олиб, сиз таниган барча машхурларни телефон рақамларини билиб олади ва ишлаш усулларингизни ўрганади хамда сиз учрашаётган машхурлар билан ортингиздан эргашиб бирга у хам учрашиб ишончини қозонишга улгуради. Вақт ўтиб ўзи алохида журналистикани бошлагач хаммаси тайёр, уни танишади, рақамлар бор. Ана кейин сизга қарши нарсаларам қила бошлайди.
Фақат бир нарсани унутишадики, бу орқали топаётган нони харом эканини.
Минг Худога шукр қилишмасин Аллохни алдаб бўлармиди, хар бир ишидан Аллохга айтган шукронасини қайсидир фоизи ўша ўргатган устозига рахмат бўлиб ўтаверади. Гарчи у шогирдлар буни тан олмаса хам, устозига пичоқ отишдан тўхтамаса хам ва кўришганда салом бермаса хам)) Ўзларини алдар аммо ким орқали кириб келганини аввало ўша уларга сохталик билан ишим битсин деган артистларам ичидан билиб туради, ўзлари хам албатта ва Худо хам.
Шу учунам уларни топгани ё ёлчимайди ё бир бўлиб фақат ёмон харажатга ярайди. Чунки у Худога ва ўзига айтгани билан ўша устозни рози қилиб тан олмагунича бефойда, бари увол ва харом!
Исломдан хабари йўқ ва виждони йўқ бўлган иймони сустлар буни қайдан билсин? Биласизми, нимаики касб бўлмасин барини фундаментида иқтидор ва махоарт бўлиши жудаям камлик қилади!
Энг мухим илдиз бу виждон поклиги ва ният тозалиги!
Шоу-бизнесдаги журналистларни ўз ижодига ишонмагани ва махорати етарли бўлмаганларини қизиғи бошқа нарсада махорати аъло. Салбий хислатлардаги махоратни ривожлантиргунча уни (агар Худо юқтирган бўлсагина) ижодга сарфласа ахир қанча фойда, бироқ эринишади, ёки бошқа илож йўқ, сабаби осонроқ йўл хамиша салбийликда. Шу сабаб хам куни албатта ёмонлик билан бўлса хам бошқа талабгор журналистларга иши тушадиган хонандаларга у журналист хақида уйдирмаларни махорат билан тайёрлаб орага рахна солиш билан ўтказишади.
Сиз у билан бўлишган бирорта артист хақидаги фикрингизни аввало у сиздан сўраб суғуриб олади, масалан "ха анави хақидаги мақолангни ўқидим, интервьюда ундай дебдими?" каби қармоқ ташлаб , савол бериб кейин сиздан 7 қадам нарига ўтгач ўша хонандага смслаб ё телефон қилиб ану журналист сан хақингда ундай деди, бундай деди, қошини уёққа чимириб, лабини буёққа бурди, нафраааааат дея етказади. Табиийки у етказган маълумотида ўша артист билан боғлиқ қандайдир бир ўзаро билган маълумот детали бўлгани учунам у артист ишонади. Масалан анави ерда кўришиб қолганингизда ёки кечаси соат неччидадир телефонда манави мазуда гаплашибсизларку ана ўшанда ва хоказо детали. Ишониш учун далил бор чунки деталлар айтилган .
Бу холат санъаткорлар орасида хам шу.
Машхур хонанданинг омадсиз ялақилари
Асосан зўр санъаткорни атрофида йиғилаётганлар , шогирдвачча ва ё шунчаки "спонтом" хамкасб дугоналарга бир боқсангиз бари омадсиз ё янги чиқаётганлар. Ана ўшалардан аслида омади келган санъаткор хайиқиши керак. Чунки бекор йиғилмаган ва барча ялақиликлар ортида ўрнини эгаллаш манфаати ётади. Зўр санъаткорни эса ичидаги зўр ижоди, бировни атрофида дугона бўлиб вақт ўтказишга йўл қўймайди. Зўр ижодкор зўр мехнат билан банд бўлади ва зўр дам олмоқчи бўлса бировни олдига эмас ўз атрофига одам йиғади, тушундингиз а? Қирол ва қироличаларни атрофида хамиша масхарабозлар бўлмоғи керак!
Дугонаман ё шогирдман деганини аксари зимдан кузатиб керагини олиб текин мактаб ва текин омад энергиянгизда тобланиб сизни сўраётгани етмагандек, ортингиздан сирларингизниям секин атрофга чиқара бошлайди. Чунки ичидаги туб-тубида "нега мен ундай эмасман?" деган нарса ётади. "Вай ман сизга хавас қиламан" деб ёнингизга туриб олгани агар ўзи зўр бўлмоқчи бўлса аввало унга ёрдам керакмас, зўр овоз ва зўр ижод зўр портлайди! Зўр чиқади!
Бўлмаса демак хаёти паразитар бўлиб ўша зўрларни энергиясини сўриб камига ўзи билиб билмаган холда уларга ёмонлик қилиб қўяди.
Аввалига уйидаги қизиққанларга "ман билсам керак, доим ёнидаманку" деб сирларини билиб билмай айтиб қўяди. Уйдагиларини қанча яқин дўстлари бор...Бу дегани халққа тарқалади. Бўлмаса қаердан уларнинг сирлари халққа тарқалади, ўзингиз ўйланг? Журналистлар бирга яшамаса, кетидан юрмаса, бизда хорижникидек папарацции ривожланмаган бўлса.
Бундайларнинг орасида керак бўлса турмуш ўртоғини хам йўлдан уришга киришгани хам кўп бўлади. Эри йўғу аммо юрадағони бўлганларни эса қанчасини бойвачча ўйнашини ўз дугоналари "уриб" кетганини кўрдик, кўряпмиз ва кўраверамиз)).
Бу хамма гапим ишонинг 10 йиллик тажрибамда ўз кўзим билан кўрганларим ва гувохи бўлганларимдан. Журналистга ёқиш ва ўша машхурни бирорта сирини "вой билмай" айтиб қўйиши билан журналистга ёқиб, зора шу информатор каламушлигим хаққи мени хам ёритиб турса деганлариям ишонинг етарли! Бўлган бундай воқеалар.
Шу сабаб "Дўстларим, қадрдонлар" деб бирорта машхур бир вагон ялақилар билан қаердадир ўтирганини суратини қўйса кулгим келади. Чунки ўша суратда камида "ия анави ёнидаги кеча менга буни чайнаб турувдику, анави-чи ўлгудек ёмон кўраман дегандику, манби яқин турвоганику "мендан билганингизни айтманг фақат" деб ану маълумотини айтганку" деб юбораман. "Вой опамсан, жоним ути пути" қилиб хонадан чиқиши билан "Манашу қанжиқни деб аслида концерт бера олмаяпман-да" деган "спонтом" тутинган сингилларчи?
Эсласам қотиб кулгим келади.
Уларни ўзига шуни айтсанг хам биринчидан хайрон қолишмайди, иккинчидан дўстликни давомлайверади. Нега? Чунки ўзаро қулай:
Ўзи ўша машхурларам у ялақилар нималарга қодирлигини сезиб билиб юради аммо бошқа иложи йўқ...улар ёлғиз қолишдан қўрқишади.
Яккамоххов кўринсам мен ёмон санъаткор сифатида халққа кўринаманку деб қўрқишади. Шу учунам фақат журналистлар олдида хўжакўрсинга адолатли ва шартаки юзга айтадиган адолатпарварлигини ёқиб оладию, аммо атрофидагилари хақида айта олмайди!
Хар бир маликани атрофида канизаклари бўлгани каби уларгаям шу қулай.
Қулай!
Бахонада доим қулоқ динг! "Малика"нинг хабарлари онда-сонда четга чиқиб турса у маликага канизакларидан биласизми қанча маълумотлар тахланади? Салонлардан тортиб тўй ва тадбирлару, аллақайси бой ўйнашлар қайси рақобатчисини қанчага тўйга чақирганию, қаердан кийиниши, қайси биринидир тикувчи дўстига қайси рақобатчи бориб маликаси хақида нима деб юборгани, қайси рақобатчиси қайсиниси билан ётгани ва концертида нималар қилаётганини олдиндан сотиб "дугона"сига етқазиб туради.
У машхурроқ хонанда эса эшитиб йиғиб юрган маълумотлари асосида ўша рақобатчиларига олдиндан ифлослик қилиб қўяди. Кўрдик шунақасиниям.
"Информирован-вооружен!" (Хабардормисан демак қуролландинг хисоби!") Ижтимоий тармоқлар ва эфирларда эса юзидан нур ёғилаётган фаришта каби оғзидан Худони туширмай ёзиб, кўриниб юраверади.
Асли оммага Худони рўкач қилаверган ва ўзини фариштадек тарғиб қилавергандан қўрқмоқ керак. Бир эшитгандим "Қилган гунохлари қанчалик эканини у Худодан қанчалик қўрқишидан билавер" деб.
Дугонаю информатор "қулоқ"қа не наф дейсизми? Икки карра! Биринчидан "Бировникини етказган сеникиниям тарқатади!" Бу хақида юқорида айтдим. Иккинчидан ўзи эришмаганига яраша хеч бўлмаса бошқасидан сўриб паразитлик қилаверади. Етказаётган ғийбатлари туфайли машхурроқ ва рақобатчиси бўлган хонанда атрофида ва шахсий байрамларигача таклиф этилиб, шарафли ялоқи номига мушарраф бўлиш бахтига эришади.
Бахонада машхур хонанда атрофида расмларга кўп тушиб текин паразитар реклама булиб кимсан шу хонанданинг дугонасиман деб мақтанади.
Шўринг қурсин...
Шуям хаётми? Умринг қайда қолди томошабин? Келажакда бировлар умрига томошабин ўтиб ўзингни умрингни кунма-кун йўқотиб боришгами?
Касбги нима бериб нима оляпсан? Хаётгачи? Карьеранг фундаментига нималар тахланяпти? Кўтарармикан бу бари келажакни?
Бу барча ДЎСТларга таалуқли... Касбга содиқман деб ўзиникини ураётгану касби фундаментига дўстлари норозилигию кўрнамакликларни қураётганларга!
Бировга югурдак ўтиб дўстман деб ўйлаётган бечораларга! Ўзини шу касб билан овутиб аслида умри бошқа соха ва касбларга дўст бўлиши керакларга! Худодан юқтиргани бошқа бўлгани сабаб хам у билан шуғулланмай юқтирмаганига хор бўлаётганларга!
Неча йиллик дипломга кетган умрни увол қилиб яна неча йиллик фаолиятини бесамар ўтказаётганларга!
Шохнинг масхарабози бўлгандан кўра, гадойлар шохи бўлган афзал!
Шайтонга дўст бўлгандан кўра эса дўстсиз ўтган афзал!
Юқорида айтганимдек бу мақола санъат оламидагиларга аталган.
|