Ўзингники гапирмаса ўзгаси кулгани яхшими? Baxs| Tanqid | Janjal
Ўзингники гапирмаса ўзгаси кулгани яхшими?

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Текин лаваш тарқатилиши билан боғлиқ репортаж+танқид катта шов-шувларга сабаб бўлиб,   ушбу мавзуда бошқа сайтлар тарафидан тайёрланган суратлар билан таққослаш “демотиватор”лари  тарқала бошлади.

 Бу мавзуни кенгроқ кўтаришни талаб қилиб ёзган аксарият ўзбекларимиз  аэропортдаги навбатдан   то хорижда ўзимизни тутишимиз маданиятигача путур етадиган холатларни хам мисол тариқасида айтиб ўтишди. Ушбу сайт  ва  ўша инстаграмдаги изохлардан кўриниб турибдики бу долзарб ва такрор ва такрор кўтарилиши керак бўлган  муаммо! Зеро  четдан кулгу бўлганимиздан кўра бартараф  қилиш устида ўзимиз орамизда  ўзаро мавзу кўтариб  куюнганимиз афзал.

 

Натижаси зарарми ё фойда?!

Биласизми бу мавзуда озчилик бўлсада эътироз билдирган айримларга айтиш керакки,  улар айтаётгандек  бу мавзудаги танқидий мақола гўёки ўз миллатни устидан кулиш ёки хорижликларга майна қилинаётган нарса деб туюлиши  узрку жудаям бир тор фикр ёки рости хам мавзу   тегиб кетгандир деган тахмин  уларни эътирозидан кўра хақиқатга яқинроқ бўлса керак. Сен ўзбекларни устидан куляпсан деганларга савол :  Тв орқали шахарни ифлослантирмаслик , болага салбий тарбия  ва пора олмаслик  хақидаги роликларни тинмай қўйишмоқда. Қизиқ у ижодкорлар хам ўзбекларни устидан кулишга қўймоқдами унда?!

Муаммо бўлса “Ким нима деркин?” деб индамай кўз юмиб кетилаверса уни ким хал қилади?  Қачонгача “Қўшнилар нима дейди?” қабилида тўйларимиз исрофгарлигию бировни боласини келин эмас  қул қилиб одамлар хаётини расво қилиш керак? Қачонгача бировни фикридан қўрқиб муаммолардан қочиш керак?

Бир нарса аниқ, бу мавзуга кўзи тушган одам кўчада шундай оламон йиғилган ва навбат турганига кўзи тушса шу мавзу ёдга тушади. Шуни ўзи катта гап! Имкон қадар бу мавзуни кўпчиликка тарқатган сари ўша одамни миясида туради!  Натижаси зарарми?! Керак бўлса шошиб навбатни бузгувчими ё шошқалоқлик билан болалик қилиб ёпириладиган боласини қўлидан  тортиши аниқ.  Куни кеча  бир қизиқ ва кулгулик холат юз берди.  Бир фаввора олдидан ўтаётганимда бир  аёл боласига “Хей сабр қилиб тур,  хозир манабу одам сани устингдан ёзворади  тарбиясиз экан деб” дея манга эшиттириб боласини уришдию, мен эшитиб қараганимда кулиб қўйди. Майлида, халиги боласини қўрқитиш учун объект бўлсам хам майли аммо ўша тарбияга қандай қилиб бўлса хам шу кичкина холатда бўлсаям нафим тегса хурсандман. Хеч бўлмаса шундай қилиб бўлса хам тартибга чақириш учун сабабчи бўлиб эсланибдику.  Таъсир кучи бор демоқчиман.

 Кейин кечирасизу миллат устидан куладиган тарзда четдагиларга,  хориж ОАВсида ва хориж тилида  ўзимизни устимиздан кулинаётгани йўқ, бу ўз даврамиздаги ўзимиз учун ўзимизни маданиятимиз борасидаги  хал қилинишга чорланаётган ва атроф мухитга ёйиб имкон қадар шу мавзудан хабардорлар орасида ўзини маданият ва тарбиясини яна бир бор чархлашига сабаб бўладиган тарғибот мухокамаси. Нимаики бўлмасин фақат яхшиликка хизмат қилгувчи натижаси бўлади!

Рости хам бир изохларга қаранг, чет-элда  бўлган ўзбекларимиз  номақбулчилиги фақат ўзини муаммосими ё сизу биздек бир миллатга  хам умумийми? Нега бу мавзулар кўтарилиб профилактика қилинмаслиги керак? Бефарқлик даврида яшаяпмизми?

Ўша  юртдошимизни четга чиқиб қилган маданиятсизлиги аслида миллат устидан кулишми ё шу ерда ўзимиз орамизда ўз тилимизда ўзаро кўтарилиб мухокама қилинаётган мавзу кулгуми? Ўзимизни ўзимиз тартибга чақирмасак кейин эртага бир неча тиррақини деб кўпчилигимизни  устимиздан  бошқалар четдан кулиши яхшимикан? Ахамият беринг бир тиррқақи демадим, бир неча! Чунки кўпчиликни ташкил этмоқда.  Мана шуниси миллатга салбий таъсир кўрсатади! Айнан четдаги ўзбекларни аксари  хорижликлар олдида  ўзини тутишидан ! Бу мавзуни кўтариб мухокама қилаётган ва шу ердаги мен ўзбекни ўзбекча мақоласи эмас! 

Биласизми,  хамма нарсага оиладаги тарбияни рўкач қилиб, масъулиятни бегона билиб  ўзимизни четга олиш хам нотўғри, зеро минглаб оилаларда мухит яхшимас! Бу нафақат бизни балки дунё миқёсидаги одамзотнинг муаммоси!  Кимдирлар эса умуман тарбиясиз хам ўсмоқда, “Ха энди бу ўзини иши” дейишга эса хаққимиз йўқ, чунки у шу юрт фуқароси ва бизни миллат номини у хам ўзида олиб юрибди. Четга чиқса бизни қандай номлашса уни хам шундай номлашади ва демакки уни хам қандай номлашса бизни хам шундай! Тушуняпсизми?

 

гохо хайвон тарбияси осонроқдек... (Финляндия 1940й, ва Хитойдаги полиция итлари овқатга навбатда)

 

Бир мисол:

Шахсан ўзим шу йили бахор ойида Москвага 3 кунга   бориб қайтдим... Очиғи, аэропорт ва самолётда  уялиб кетдим. Бекинолмадим.  Юртдошларимизни аксари  ўзини тутишию, самолёт салонидаги бефаросатликлардан қани энди ўша ерда йўқ бўлиб қолсам дедим.  Элементар этика эстетика НОЛЬ!!!  Яна гапирма дейсизми? Куляпсан дейсизми? Нима қилиш керак унда бу нарсани бартараф этишга? Ўзларинг ахволинг бу бўлса, гапирганга қўйишмаса, гапирмаса бешбаттар бўлса қандоқ қилиш керак? Мавзу кўтариб эмас, аслида жим турганимиз билан шу ахволни ривожлантириб реалда амалда майна бўляпмизку! Стюардессаларни қарашидан аввал улардан нафратлансам, бошқа тарафдан ўзимизникилардан уяламану, стюардессалардан нега нафратланяпман дейман... Чунки уларга ёқмаётган нарсага мен хам алоқадорман, ёқмаяптган нарса менгаям ёқмасада қарангда барибир ўзбек учун ичим ачиб рус стюардессаларини энсақотар нигохидан барибир нафратланаяпман...  “Спиртной дай!” деб 3-4таси баланд овозда бақириб гапиради хангиллаб кулишади... Салонга (!) кааатта каатта сумкаларни олиб кириб йўлларни тўсиб одамларга халал берган... шуни багажга топшир деган фаросат йўқда. Тепага кўтаришиб тиқмоқчи, стюардесса мумкинмас, кўтармайди деса пинагини бузмай яна тиқмоқчи...хуллас ... тер хиди, кийим ифори...чидаб бўлмайди ... буёқда ох ана одам дезинфекцияси -  оёқ кийимларни ечишдику....эф эф эф...

Майли, уйингда совун ва ё кир ювиш порошоги йўқдир, унга пулинг хам  йўқдир вахоланки  самолётга чиптага пул топибсан, лекин оддий СУВ тозалик бобида МЎЪЖИЗА ярата олишини нахотки билмасанг? Эй, бунақа сасиб юргандан кўра кўчадаги фавворага ўзингни отиб ювиниб олган яхшироқмасми? Ана изохларни кўринг,  одамлар нима деяпти?  Самолёт тугул автобуслардаги холатларчи? Ахир хар қадамда магазинларда турли гигиеник воситалар сотилмоқда ва улар унча қиммат эмаску.   Майли оддий сув, шунчаки сув борку хаммаёқда. Исталган масжидга кириб тахорат қилиш билан ювиниб олса бўладику, имконият борку хар қадамда. Тахоратда қўлтиқ ювиш бўлмаса хам ўзимиз учунку, ё ўзингизга хидингиз ёқса бошқаларни ўйланг илтимос, бошқа одамларга аниқ у хидингиз ёқмайди тўғриси, бу факт, текшириб сўранг ишонмасангиз эй.

 

хожатга бориш учун хам тарбиялангани хайратланарли. 

 

Хаммагамасу бироқ кўпчиликкада!

Мен хозир барча ўзбеклар шундай демаяпман , халойиқ тўғри тушунинг , бу бор ва мавжуд катта муаммо , бундайлар тобора кўпчиликни ташкил этмоқда ва атрофимизга таъсир кўрсатишда муаммони кўтариб бартараф этишда хечбўлмаса кимдир хам харакат қилиши керакку. Нега ўша озчилик кўтараётган мавзусига чидай олмайсизлар? ХАММА кўтариши керак бу мавзуни токи САМАРАСИ ЎЗИМИЗГА,  ўз миллатимизга ижобий бўлсин. Ахир ўзга миллатлардан устун тарафлама қанчадан қанча буюк тарафларимиз бор, ўша мехмондўстликдан то мехрибончилигу эзгулик, бефарқ бўлмаслик тарафларимиз тўғрими? Шундай экан оммавий жойларда ўзимизни тутишимиз,  сабр билан навбатда туриш ва тозаликка хам бефарқ бўлмайлик илтимос!

Гап миллат хақидаяммас, гап одам гигиенаси, тартиби  ва маданияти хақида. Шунчаки ўзимизда бўлган бир воқеадан одамларни озчилиги бўлса хам миллатни ерга уряпсан бу мавзу билан деб айюханнос солиб юборгани учун кенгроқ ва батафсилроқ ёндошилди.  Бутун дунёда  кўпчиликни ташкил этадиган қатлам хақида,  хар ким ўз тилида ўз фуқароларига профилактика сифатида мурожаат қилади. Мабодо "йўқ Сайёд, барибир фақат бизни ажратяпсан" дейдиганлар яна топилса илтимос ўзингиз  истаган мамлакат учун ўша тилга таржима қилингда уларни ОАВсига тақдим этинг ва бу сизлар учун денг! Шу тариқа агар мабодо  бутун дунёда чоп этилса (росаю)  унда натижаси харқанақасига фақат яхшилик учун!

Тозалик, тартиб, интизом ва маданият учун!

 

 кимга тегиб кетгани изохдан билинар)

14-Июл-2016 02:06
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Amir   (14-Июл-2016 05:36)
To'g'ri ko'tarilgan mavzu. Lekin bu maqolani aynan o'sha odamlar o'qimaydi. Oddiy etikanga rioya qilmagan odamni kitob yoki tahliliy maqola o'qishiga shaxsan man ishonmiman. Bu lavash ancha mashhur bo'ldi. Ozodlikdan tortib You Tubegacha joylandi. Lekin uni ko'rgan odamlar (o'zimizdan tortib chet ellikgachha) bu 'ocharchilik'ni ko'rib g'ashi keladi. Qatttigi 5cm lavashi dip bunaqa ochko'zlik qilish butun millatga dog' tushiradi. Iloji bo'lsa Sayyoddan iltimos qilardim, shunga oxshash maqolalarni ko'p chiqazsa. Masalan o'zi tanimagan bilmagan odami oshi, yoki to'yiga boradigan odamlar, avtobusga yopirilib tartibsiz chiqadiganla, ayniqsa, aeroprtda samolyotdan tushgandan keyin registratsiyaga to'da bo'p yugurib, ocheredda lentani tegidan o'tib tiqiladiganlar to'g'risida. Qachonlardir madaniyat bo'yicha sivilizatsiya bo'yicha oldinda turgan xalqi hozirgi kunda bunaqa tubanlashib ketganidan hayratlanasan. Bu gaplani shu millati bir parchasi bo'lib ichim achishganidan yozdim. Sayyodan iltimos juda bo'masa shu commentimi chiqararsila.
Источник: http://sayyod.com/news/wzingniki_gapirmasa_wzgasi_kulgani_jakhshimi/2016-07-14-4139

2 Amir   (14-Июл-2016 05:44)
Litseyda o'qiganimda bitta o'rtog'imdan so'ragandim. Litsey yengi, lekin yotoqxonada bor yo'gi ikki-uchta dush borakan ochered bop ketsa kere diganimda, 'hich kim cho'milmidiku qanaqa o'chered' dip miyig'ida kulib qo'yganidi. Manimcha qo'ltiqi hidi ba'zilaga duxi o'rnida o'tsa kere.

3 Elmurod_D   (14-Июл-2016 08:42)
Juda ham dolzarb mavzu muhokamasi...tasirli, o'ylantiradigan Ok!!!

4 Гули   (14-Июл-2016 08:51)
Зур! 100 % кушиламан.

5 Sasha Beliy   (14-Июл-2016 09:27)
Hamma gaplar to'g'ri. Ishqilip gap o'z egasini topsin, hammamizga insof bersin.

6 Fyugo   (14-Июл-2016 09:54)
Bu narsani xechkim inkor qilmasa kerak

7 Flagman   (14-Июл-2016 10:04)
Sardor aka siz aytgan holatlar ko'p uchrab turadi. Lekin man o'zim bazi vaqtlarda ko' chaga chiqganda chiroyli do'ppimni kiyvolaman. Rus do'stlarim hammasi maqtab yarashibdi zo'r desa O'zimizni okaxonlarimiz yechib ol deyishadi. shunda aytaman: Mani millatim Pazorniy millatmas Man o'zbekligimdan uyalmayman deb javob qaytaraman. ko'chada sasib yurganla uyalsinda to'g'rimi???

8 aziz90   (14-Июл-2016 11:35)
Fikrizga 200%qo`shilaman. Man Amerikadan qaytvotganimda, aeroportda katta usha glavniy zalida,odamlar orasida faqat bizanikila ajralib turibti!!! O`zini tutishi, gap-so`zlari,baqirib kimdurini chaqirishidan,shunaqangi betartibsizlik,o`zim uyalib kettim((( Bekorga etishmidi: "Odna parshivaya ovca- vse stado portit" dib! Hamma bizanikila bunaqa dimohchimasman, lekin ko`pchilik! Shundan kelib chiqib chet elliklar bizani ustimizdan kulib, bulani tarbiyasi o`zi shunaqa dib o`ylashadi. Nadeyus`, vse izmenitsya so vremenem! Sayyod sizga raxmat shunaqa mavzulani ko`tarvotganizga. Odamla shuni o`qib sal soobrajat` qilishi boshlar

9 portaluz   (14-Июл-2016 11:35)
Маданиятни ёшларгамас, аввал узимизга сингдира билишимиза керак. Хар холда "Куш уясида курганини килади" деган накл бежизга келтирилмаган!

10 Navruza   (14-Июл-2016 11:39)
Жудаям яхши муаммони олиб чикибсиз. Ёзни чилласида яна бундай иссуда айримлардан келадиган хидга дод деб юборгим келади. Махалламиз бошидаги дукон олдига кечки пайт 4 та 5 та бекорчи пенсионер кишила йигилиб оладида утган кетганни мухокама килишади. Шунаканги бакириб хо холаб кулишадики кун буйи ишлаб асаблари чарчаб келаётган одамларнинг жахлини чикаради. Яна буниси хам етмагандек бир бирини шунаканги сукадики аллакачон улиб кетган онаси хам колмайди. Шу хам маданиятми. Айни фарзандларига тарбия бериб йул йуриг курсатадиган ёшда шу ишлари тугрими. Яна бу хакида гапирсез ёмон булиб коласиз. Хакикат ёкмидиде. Сизни бу маколенгизни хам шундайлар укиб факат энса котириб чикиб кетади. Сабаби бу хакикат олдида хеч канака бахона сабаб булолмиди.

11 Guli   (14-Июл-2016 13:06)
Сибирский язвадан куркишмаптия койил

12 shahzod   (14-Июл-2016 18:07)
Haqiqatdan ham fikringizga 100 foiz qoshilaman bizda manmanlik kibr stress holati juda katta urin tutadi birovga tugri maslahat bersang boshing baloga qoladi uzini tutishini jamoat joy degan narsalar umiman hayoliga ham kelmaydi

13 wurausmanova   (14-Июл-2016 20:02)
Juda urinli fikrlar.Sardor Sizni fikrlaringizga Qushilaman.Men ham juda kup guvoh bulganman ...

14 Muso   (14-Июл-2016 21:41)
Салом Сардорака гаплариз хамаси тогрикуя лекн тангани 2- тарафи хам бор чет елга ишлагани чикайотганлар сизнингча тошкентда 2 хонали евро ремонд клинган квартираларда яшашадими йок мисол русга чикайотганларни 90% ни кишлокларда яшайдигон йоки хато хайот сабаб пул топиш максадида хато мактабни хам битирмаганлар(саводи йоклар) ишлаб йурибди бу гигиена тугул оша ишлайотган жойни тилини блмаслик учун канча пазор боляпмиз хар кайерда метро магазин хато автобусда хам албата бзни устимиздан кулишадида мани озим хам хато рус тилини яхши билмиман беларуслар блан ишлаб колсам узбекларни устидан кулишга харакат клишади шу тил билмаслик учун конгилдагидек жавоб кайтариб овозини очириб койолмаганимдан озимдан озим нафратланаман хам русда ишлаб келган киши болиб махалада достлар олдида карилаб юрамизу лекин чет елда юртимиз шанини котариб йуролмаяпмиз фарух хамраевга ким едигу ким болдик деб савол берган едиз бола бечора жавоб беролмади хам растда хамма нима деса десину биз кора халк халиям оша оша маданятимиз етика естетикамиз музлаб турибри тошкентликлар шахарликлар кийинчилик кормаган додасини пулига йурганлар хакида емас 2- томон хакида гапирдим яни пул топиш учун уй куриш опасини чикариш синглисини узатиш учун руслар олдида кулгу болсахам чидаб йурганлар хакида йоздим(крилча яхши билмиман сардорака лотинчада кийналишиз учун крилча йоздим имло хатоларга узур сореман)

15 sara   (15-Июл-2016 00:27)
Bu narsani tartibga solish nafaqat navbatchilarga, balki o'sha joylardagi ma'muriyatga ham qisman tegishli. Tartibni saqlaydigan bironta uslub joriy qilib qo'ysa bo'ladi. Dastlabki kiriladigan eshiklar uncha tiqilinch bo'lmaydi. O'sha yerdan boshlab har bir kirayotgan kishiga navbat raqami yozilgan kartochka berib tursin yoki o'zi ism- familiyasini yozib kirib ketsin. Navbat liniyasi cho'zilib ketsa, joyi torlik qilib qoladigan har qanday muassasa shu uslubni joriy qilmasa, hamma oldinga intilib, ''man ko'k ko'lekli kishidan keyiniydim'', man oq sumkali qizdan keyin ochered olib ketganman'', degan tortishuvlar davom etaveradi. Chet el aeroportlarda har xil millat bo'lsa ham tartib saqlab, navbatda turishida ham o'sha aeroport xodimlarini xizmati bor. Ikki-uchta xodim turvolib, har bitta odamdan fuqaro bo'lsang, bu yoqqa o't, sayyoh bo'lsang u yoqqa, deb yo'naltirib turadi, koota qilib kiosk tepasiga nimani registratsiyasi ekanini yozib qo'ygan bo'lsayam. Tartib xodimlar tomonidan doim nazorat qilib turilsa, bora-bora navbatchilarga shu narsa singib boraveradi.

16 Muxlis   (15-Июл-2016 02:16)
Hamma narsa tarbiya bilan bog'liq. Tarbiya biz uchun yo hayot, yo mamot, yo najot, yo halokat degan mazmundagi gapni gapirib o'tib ketishgan bobolarimiz.

17 NY Muzaffar   (15-Июл-2016 04:22)
Sayyod bu kutarilgan mavzudan keyin azgina vaqt utib yana qayta shunaqa LAVAsh shou utqazib kurish kere . Bu safar 30 metrli tekin lavash loyihasini , o'zgarish buladimi yomi ...✌

18 Дилноза   (15-Июл-2016 16:28)
Автобусла тугул ану куни метрога чиқсам шунақанги духатааа.... Нима бало одамла ойлаб чўмилмидими...

19 Oldman   (16-Июл-2016 17:26)
Жудаям долзарб мавзу кутарилган. Бунга дейярли хар куни дуч келамиз. Навбатда турганда бунаканги холатлар юз беришига купинча баъзи бир бефаросат инсонлар ва навбатни белгилаш системасини нотугри ишлаши сабаб булади. Инсонлардаги эгоистликни ривожланиб кетганлигиям яна бир катта сабабдир. Агар омма фикри хар доим "узим булсам булди коганлар билан нима ишим бор, мени ишим тезрок битса булди, навбатсиз таниш оркали кириб кетсам, пулга хал кисам" каби булса унда оммавий маданиятни тугирлаш жуда кийин булади. Бирдамлик ёколади.
Яна шунга ухшаш куплаб мавзулар бор. Мисол учун йул харакати коидалари. Бефаросат ва узича "крутой" хайдовчилар, йулда юрганда узидан бошка хич ким ёкдек хайдидиган аёл хайдовчилар, хеч канака огохлантиришсиз олдизни кесиб тухтидиган таксистлар, пиёдалар йулакчасидан худда котта холасини уйида юргандек хаёл суриб утадиган йуловчилар. Буларни ишидан йулда куп асабийлашамиз. Мана шу мавзулар хам хозир жудаям долзарб.
Уйлиманки кандайдир эстафета шаклида фото ёки видео оркали, балки яна бошка бир йул биланми инсонларга яхши таъсир килувчи тадбирлар уюуштириш керак.
Чунки бизда интернет фойдаланувчилари бирон бир мавзуни эстафета килишни яхши куришади. Балки шу оркали хам инсонлардаги маданият яхши тарафга узгарса ажабмас.

20 Baxtiyorxudoyqulov   (23-Июл-2016 06:21)
Tazalik xulq atvor masalasidan boshlaydigan bulsam juda kup uchrayapti bu xolatlar bozorlarda aftobusda kupchiligini tushunasa buladi xavo issiq inson tozaligiga tug'risida biror davlatda qonun yuq bumaydiyam bu qonunni xar bir inson uziga uzi chiqarishi kerak insondi tozaligi momilasi yurish turishi uni kimligini kursatadi.Bir kuni dustim kasalxonaga tushib qoldi kurishga bordim kurib qaytishimda kasalxona xovlisidagi xojotxonaga borsam bir ayol uka bu yer platni deydi.bozorlardayam shunday axvol chikni tuylaymizku.BIZ NIMA QILISHIMIZ KERAK oylada bollarga katta etibor berishimiz kerak bolamizni sumkasini ochib kuraylik NIMA bor NIMA yuq maktabdagi xulq atvorini 1 oyda 1marta borib suraylik kim bolasidan suragan rustili maliming darsda ruscha kup gapiradimi deb bola talimni 50% ni maktabda oladi 50%oyladan maxalladan internit tilvidinyadan oladi Yurtimiz tinch oylamiz tinch maxolla obod yashlarga maktabda oylada maxalladan tugri talim tarbiya beraylik. FARZANDLRIMIZ SIZU BIZNING KELAJAGIMIZ YURTIMIZNING KELAJAGI

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 51
Мехмонлар: 51
Рўйхатдагилардан: 0