Ўзбеклар жарангламоқда: Энди "Битва экстрасенсов"да Yangiliklar
Ўзбеклар жарангламоқда: Энди

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Овоздан то  иссиқ совуққача))))

Сезяпсизларми, ўзбегим ўзга давлатларда тобора жаранглаб бормоқда. Яна шунчаки иштироки билан эмас, иштирок этганда хам хайратлантириб қўймоқда.

Москвадаги Энрике Иглесиасни концертида уни хайратлантирган Улуғбек Исмоилов, яқиндагина эса, Севара ва Наргизалар "Голос"да росмана  портлаш қилишди. 

Севара Назархон иштирокидан кейин Пелагея ўзбекча куйлаб юборди ва хозирча Россиянинг  1-каналини "дахшатли" хайратлантирган Наргизанинг кейинги сонлардаги иштирокини кузатишга бел боғлаганимиздаёқ, буёқда энди ТНТдаги шов-шувли "Битва экстрасенсов" (Эскстрасенслар кураши) кўрсатувида нақ икки Ўзбек чиқиб турибди. Бири Тошкентлик Аброр Усмонов, иккинчиси эса Самарқандлик Нодира Азаматова.



Жодугарлар шоусининг илк сонилаёқ Аброр бахши кутилмаган натижани кўрсатди. Биринчи шартдан ўтишга рози бўлмай, унинг сабабини айтиб кетгандаёқ, ўша сабабини ўзи, уни мазкур шоуда қолишга имкон берди. Багаждан одамни топишга, багаждаги одам мархум Василий буваси рухи келиб, унга тегинмасликни сўраган.
Майдончани тарк этган Аброрни яна қайта чақиришди, сабаби,  рости хам багаждаги йигитни бувасини исми Василий бўлиб чиқди. Қизиғи бу йигит хақида икки оғиз сўз билан Аброр уни шокка тушира олди.


Биринчи шарт ўтаётган майдончага кириб келишда, 24 ёшлик биринчи хамюртимиз Аброрни бошловчилар "симпатичный" дея  чиройига шарх беришган бўлса,  иккинчи хамюртимиз Нодира Азаматовани салобатини сезишди..   
"Кўрсатила қатталигини, кўрсатийлар!" дея "одамлар"ига мурожаат қилган ўзбек хислатли аёли , биттада янглишмай керакли машинани топди ва бошловчи уни адаштиришга харакат қилмасин, йўқ аминман деб туриб олди. 
Унинг ютуғига ижодий жамоа хаммаси қарсак чалиб турди. 
Машинадан чиққан йигитнинг туғилган ойидан, севган қизи ва хатто касалликларигача бехато айтиб берди. 



Иккинчи сериянинг биринчи шартида  Аброр мотоциклист ёнига келиб, унинг рюкзагига кўрсатиб, айтганига қарамай, барибир шартни бажара олмади дейишди, чунки у мотоциклни ўзини текширтирди, лекин, келиб бошиданоқ шу рюкзагига ишора қилганди. 

Афсуски, Нодира эса бу шартда топа олмади.


Шу иккинчи сериянинг иккинчи шартида  Аброр хам, Нодира хам адашишди...яни тўғри жавоб бера олмади. Аммо, кўрсатув якунидаги, барча экстрасенслар йиғилган жойидаги қўшимча шартда Нодира Азматова ажойиб натижани намоёнлади. 

Учинчи сериянинг биринчи шартида Аброр хиёнат кечган оилани бемалол ажрата олди. Балки бунда у айтганидек, онасига  отасининг хиёнатини хис этиб ўсганлиги сабабчидир.
Нодира Азаматова хам бу оилани топган бўлса-да...эрни хиёнатини аёл билан адаштириб юборди.


Шу сериянинг иккинчи шартида эса, тўғри жавобга юртдошларимиздан фақатгина Аброр яқин бўлиб, хонадаги жинларни сезиб, умумий жавоб билан чекланди. Нодира эса , афсуски, мутлақо нотўғри натижани намоёнлади. 



Шоунинг 4-чи сериясининг биринчи шартида Нодира Азаматова янглишди.  Аброр Усмонов эса ярим йўлда...қўрқди...

Тобора ўзимизнинг экстрасенсларимизни хислатларидан кўнглим қола бошлади ва Александр Шепнинг хислатлари хамда унинг натижаларидан хайратдан лол қола бошладим.
Албатта, Ватанпарварлик ўз йўлигаю, аммо хаққонийлик дегандек...

Лекин шу сериянинг иккинчи шартида Нодира Азаматова яхши натижалар кўрсата бошлади ва фожеа холатини тасвирлаб бера олди.
Аброр эса..узрларда..

Хуллас, хар якшанба ТНТ каналида Москва вақти билан "Битва экстрасенсов"ни кузатишда давом этамиз.

Очиғи, бу кўрсатувни хамма сонини кўрганман. Ёқади.
Менимча, фақат менга эмас, хаммага, сабаби болаликдан эртакларни ўқиб, сехр билан танишамиз, у билан ўсамиз ва хамиша сехр билан боғлиқ хамма нарса қизиқ... Жумбоқлиги биланам, мўъжизаси биланам.
Ахир бу дунёни ўзи мўъжизаку!

20-Окт-2013 17:25
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod
1 fatxulla   (20-Окт-2013 17:41)
eeeee qoyiiileeeee

2 B@rno   (20-Окт-2013 17:45)
Vatandowlarimizaga omad...

3 Dadaxon   (20-Окт-2013 18:33)
Shu Golosni qaysi kuni soat nechada qöyib berishini etvorila iltimos silardan.

4 FarhodSaid   (20-Окт-2013 18:40)
ман бунака нарсаларги ишномиман. тугри топган булсахам факатгини тасодиф деб биламан.

5 Ilyas   (20-Окт-2013 19:03)
youtubeda yumi?? mytubeda korib bomaydiyu sad

6 Zarisha   (20-Окт-2013 20:10)
miss mira 2013 da qatnashgan Rahima Gaqnieva torisida nime yozmisiz aaa Sardoraka? u ham Uzbekiston nomidan chiqtiku!

7 Frenk-kent   (20-Окт-2013 20:23)
Omad Nodira opaga gap yuq birinchisini zur topti  zur kursatuv ikan boru . smile

8 xXx   (20-Окт-2013 20:31)
bularni reklama qilmang, odamlar wunga iwonib qoladi(((

9 Zarisha   (20-Окт-2013 21:07)
nega komentim yo sad

10 religious girl   (20-Окт-2013 21:09)
ekstrasenslik gunohku bunda musulmonlarning qatnaiwiwi aqlga sig"magan iw yana 6zlari biliwadikuya sleep

11 Ilhom   (20-Окт-2013 21:29)
Bu oddiy shou ku qanaqa mo`jiza

12 fera   (20-Окт-2013 22:17)
Avvalgi sezonlarida Samarqanddan Shirin degan extrasense ham qatnashgandi.

13 janonaxon_leo   (20-Окт-2013 23:47)
man abrorga balet qilyapman i molodoy i simpotichniy k tomu je talantli bola qogan shaman koldunla bir tiyin abror udachi tebe

14 Sardor4ik   (21-Окт-2013 00:01)
Бу шоувни 1-сезонини кўриши бошлаганимда ҳали мактаб ўқувчисидим)) Шундан бери бу шоувни қолдирмасдан кўриб келаман! 14-сезонда 2та фаворитлар яққол ажралиб қолди. Александр Шепс ва Эстонялик Мерилин, манимча 1-ўрин Александр Шепс, 2-ўрин эса Мерилин Керро олса керак. 3-4-5 ўринлар учун Аброр Усманов, Германялик аёл Фрау Роттер(асли Рассиялик) ва Шаманка Екатерина Рыжикова ўртасида кечса керак. Қолган иштирокчилар манимча бу шоувга адашиб келиб қолишган бўлса керак, биттаси тоғдан келса биттаси боғдан келади.))

15 jahon   (21-Окт-2013 00:26)
buniyam uzbekcha variyanti chiqariwsa bolorakan

16 profi7717   (21-Окт-2013 00:58)
ayollar juda ishonuvchan boladi ekstrasesni nimasiga qiziqadi odamlarga bu zinoku

17 axpopento   (21-Окт-2013 02:07)
Izvestniy v krugah moskovskih, etot malchik smile

18 lochin   (21-Окт-2013 03:05)
Golos har juma perviyda 20:30 da buladi

19 капелька росы   (21-Окт-2013 03:11)
Узбеки рулят олгаааа) Аброр Усмонов милашка)) руссдеги подругаларим улишяпти люблюлаб уни хахаха ))) мы за вас болеем в перед олгааа )))

20 Lochinbek   (21-Окт-2013 04:00)
Albatta tez kunda sevimli NTT telekanlimiz bu ko'rsatuvni Supperissiq-sovuq o'zbekcha variantini taqdim etishadi albatta undan oldin Yoshlar kanali epchillik b.n Folbin-show korsatuvini efirga uzatib qo'yishmasa))))))))

21 Bahti   (21-Окт-2013 05:35)
Bular hammasi folbinku!!! Hudoni uzi asrasin buladan yaqinda shunaqalani bittasi qarindoahimi ichiga jin kirgizib ketdi zurg'a davolatdik bular hammasi kofir va kofir jinla bilan ishlidi. Buladan fahrlanish emas aslida nafratlanishimi kerak. Kuzilani ochila bula qanchali Qur'onni oyo osti qilsa shuncha kuchayaveradi va jinlari tobora bularga buysinaveradi. Astag'furilloh !!!

22 djsraf   (22-Окт-2013 01:15)
ман хам колдирмай кураман!
рэспект сайтга

23 Dilrabo   (22-Окт-2013 11:55)
Assalomu alaykum.
Astag'furulloh!
Sehr-jodu mo'jiza emas,SHIRK hisoblanadi.Mo'zijalar esa sehr-jodusiz ham bu dunyoda istagancha topiladi.Shaytoniy emas,rahmoniy sifatlarni shakllantirish lozim.
Jodugarlar kofir jinlarning gumashtalari ekanini har bir aqli joyida odam bilishi kerak.
Astag'furulloh! Ekstrasens bu zamonaviy folbinku!
Sehr-joduni chiroyli qilib ko'rsatishdan maqsad nima?
Odamlarga hayronman...
Har kimni insofini o'ziga berdin ekan.

24 SHAH   (23-Окт-2013 12:39)
СЕХР КИГАН ХАМ ,УНГА ИШАНГАН ХАМ, СЕХРГАР (ФОЛБИН,БАХШИ,РОМЧИ, АЗАЙИМХОН,...)ГА БОРГАН ХАМ ГУНОХКОР ХИСОБЛАНАДИ, ВАКТИДА ТАВБА КИСИН УШАЛАР!

25 Uzbеk   (24-Окт-2013 14:22)
ko'ramiz qanaqa bo'liwini

26 Yurist   (24-Окт-2013 14:51)
xaxaxxaxaxa nomi bilan shou dib qo'yibdi

27 Aniska   (25-Ноя-2013 10:23)
Nash' ketma ketlik bilan proektni tark etdila afsuus.... Abror spetsalno qildi dep uyliyman...Bowida zur ketvotudide tak jalko...

28 Aniska   (25-Ноя-2013 10:25)
...balki rostdan ham sevib qolgandur...kim biladi deysiz :-D utalib bowini ham qiladiyu...

29 Aniska   (25-Ноя-2013 10:26)
*uyalib

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 40
Мехмонлар: 40
Рўйхатдагилардан: 0