Бош сахифа » 2018 » Декабрь » 27 » "Ўзбекконцерт" йил якуний хисобот йиғилишидан.
15:22
"Ўзбекконцерт" йил якуний хисобот йиғилишидан.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасида Миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ПҚ-4038 сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясининг мазмун моҳияти ва унда белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудий бўлимларнинг 2018 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш

 

2018 йил 27 декабрь.  

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасида Миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ПҚ-4038 сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси маданиятмиз ва санъатмиз ҳаётида катта воқеа бўлди. Ушбу концепцияда бугунги кунда миллий эстрада санъати соҳасида учраётган баъзи камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида бажарилиши лозим бўлган бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Жумладан, миллий қадриятлар асосида эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш ва тарғиботини кучайтириш, истеъдодли эстрада хонандаларини аниқлаш ва уларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, аҳолининг маданий эҳтиёжларини қаноатлантиришга, ёшларни юқори савиядаги миллий эстрада қўшиқлари намуналари асосида тарбиялашга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирлар, концертлар ва гастролларни тизимли ташкил этиш, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузуридаги “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” фаолиятини янада ривожлантириш, мусиқа мактабларида таҳсил олаётганлар учун “маҳорат дарслари”ни ўтказиш ва истеъдодли ёшларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш, мусиқа ва санъат мактабларида “устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантириш ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида ижодий учрашувлар ташкил этиш, ижодий бирлашмалар, жамоалар ва яккахон ижрочиларнинг фаолияти, репертуарлари ва сценарийларининг ғоявий ва бадиий савиясини ошириш каби долзарб вазифалар белгилаб берилган.

Ушбу концепцияни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ўзига дастури амал деб билиб, бунинг асосида муассасада йиллик иш режаси ишлаб чиқилди. 2019 йилнинг январ ойидан бошлаб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида ташкил этилган “Халқ артистлари клуби” аъзолари иштирокида чекка-чекка ҳудудлардаги мусиқа мактабларида “маҳорат дасрслари” яъни (мастер класс) соатларини ўтказиш режалаштирилди.

Йиғилишдан кўзланган мақсад ҳам, концепциянинг мазмун моҳияти, маданиятмиз ва санъатмиз ривожидаги ўрни, ҳамда унда белгиланган қатор устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасидаги вазифларни белгилаб олишдан иборатдир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган давлат тадбирида иштирок этиш учун чекка ҳудудларда ижод қилаётган ёш истеъдод эгаларини излаб топиш, уларни катта саҳнага чиқариш мақсадида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан танлов эълон қилинган эди. Танлов шартида ҳар битта вилоятдан битта истеъдодли ёш кашф этилса, шу вилоят ҳудудий бўлимини рағбатлантириш мақсадида 5 миллион сўм пул, икки нафар ёш ижрочи кашф этилса, 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланиб, ваъдага мувофиқ рағбатлантирилади, дейилган. Ана шу танловда Фарғона, Наманган, Хоразм, Жиззах вилоятларидан истеъдодли ёшлар саралаб олинди. Ва улар катта саҳнада ўз иқтидорларини жонли ижрода намойиш этиш бахтига мушарраф бўлдилар. Жумладан, Камила Гарипова, Омар Ясмина, Акжол Мелдебеков, Сабина Ҳамдамова, Дилафрўз Рустамова, Улуғбек Холиқов, Комила Астанақулова, Юлдуз Абдураҳмонова, Қахрамон Рашидов, Артур Раҳмонов, Феруз Каримов, Дилафруз Бегметова, Шаҳло Салаева, Розия Комилжонова Бегзод Эшонов, Моҳитобон Мирзаева, Азиза Мамадалиева, Ноила Ҳабибуллаева Нурали Шукуруллаев, Севара Аҳмаджонова, Дилноза Хабибуллаева сингари ёш истеъдод соҳибларидир.

Келаётган 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб, концепцияда белгиланган вазифалар ижросини бажариш, чекка- чекка ҳудудларда “устоз-шогирдлик” анъанасини давом эттириш, ёшларимиз қалбида миллий мусиқа санъатимиз, асрлар давомида шаклланиб келган дурдона санъат асарларимизга меҳр уйғотиш, ёрқин истеъдод эгаларини топиб, уларни катта саҳнага йўллаш каби эзгу ишларни бажариш ҳар биримизнинг бурчимиз ва вазифамиздир.

 

 

 

Фоторепортажни Нодира Тўраева тайёрлади. 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 2420 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: uzbekkoncert, uzbekkonsert

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!